← Назад
Решение #678003 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 6 550 000 сўм асосий қарз, 3 275 000 сўм
пеня жами 9 825 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Боймирзаев (2023 йил 4
январдаги 01/01-03-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Х.Нуриддинова (2022 йил 27 декакбрдаги ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс Янгиқўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси вакили
иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 6 550 000
сўм асосий қарз, 3 275 000 сўм пеня жами 9 825 000 сўм ундириб беришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига мувофиқ, низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар,
агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки
мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар
тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки
суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Янгиқўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси
жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартнома
юзасидан жавобгарнинг 6 550 000 сўм асосий қарзи ва унга ҳисобланган 3 275
000 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини ва ушбу қарздорлик жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан
2018 йилда ижара шартномаси тузганлигини, ижараг олинган бинодан умуман
фойдаланмаганлигини, фойдаланмаганлиги юзасидан даъвогарга хат бериб
1
қўйганлигини, бироқ даъвогар хат юзасидан ҳеч қандай харакат
қилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Янгиқўрғон туман Тиббиёт
бирлашмаси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан
ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур
иқтисодий ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 8 майда 848-сонли бино ва
иншоотларни ижарага бериш шартномаси имзоланган.
Ижара шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ, “Ижарага берувчи”
“Ижарага олувчи”га “Балансда сақловчи” балансидаги Янгиқўрғон тумани,
Бекобод, Янгиобод МФЙда жойлашган ҚВП биносининг 525,5 кв.метр
майдони (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни ижарага бериши,
“Ижарага олувчи” эса ушбу “Объект”ни фойдаланишга қабул қилиб олиши ва
белгиланган тўловини “Ижарага берувчи”га тўлаб бориши белгиланган.
Ижара шартномасининг 4.1-бандига кўра, “Ижарага олувчи”
шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган “Объект”дан фойдаланганлиги учун
“Ижарага берувчи”га Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги
67-сонли қарори билан тасдиқланган ижара ҳақлари ставкаларига ва
шартноманинг келишув баённомасига асосан шартноманинг бир йилга
7 500 000 сўм, бир ойга 1 000 000 сўм ижара ҳақи тўлаши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, маркур бандда, ижара тўлови ҳар ойнинг 10 кунидан
кечиктирмасдан ойлик ижара ҳақларини 100 фоиз тўлаш шаклида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини
ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига илова “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида” Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб
2
юритилади) 23-бандига мувофиқ, ижара тўлови ижарага олувчи томонидан
ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган
муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда
ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланиши белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Гарчи, даъвогар 6 550 000 сўм асосий қарз ундириб талаби билан
мурожаат этсада, Низомнинг 23-банди талабларидан келиб чиқиб, асосий қарз
суммаси қайси санадан қандай кунгача қанчадан ҳисобланганда шунча сумма
келиб чиқаётганлиги ҳақида даъво аризасида ёки алоҳида маълумотномада,
шунингдек унинг вакили суд муҳокамасида исботлаб бера олмади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг 6 550 000 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни деб топади.
Шартноманинг 7.2-бандига кўра, “Ижарага олувчи” томонидан ижара
тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўланмаган тақдирда, ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сумммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, 3 275
000 сўм пеня ҳисобланиб, жавобгардан ундириб бериш сўралган.
Даъво талабининг 3 275 000 сўм пеня ундириш қисми бевосита юқорида
келтирилган даъво талабларини қаноатлантирилишига боғлиқ бўлганлиги,
ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилмаганлигини
эътиборга олиб, даъво талабининг мазкур қисмини ҳам асоссиз деб
ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур қонун 9моддасининг 10-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда
унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ
судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича
давлат божини тўлашдан озод этилганлиги ҳамда даъвогар ишни кўриб чиқиш
натижалари юзасидан ҳам давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмаслик,
даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини зиммасида
қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234 ва 535-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
“Давлат
мулкини
ижарага
бериш
тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 8 апрелдаги 102-
3
сонли қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин.
АА томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари зиммасида
қолдирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
4