Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2057 Дата решения 04.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши олтин бошоқ агрокластер масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Farangiz Usmonova фермер хўжалиги
Source ID 1011230 Claim ID 3045530 PDF Hash 634e964313d22e8d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 январь 4-1806-2201/2057-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ манфаатида жавобгар “Фарангиз Усмонова” фермер хўжалигига нисбатан 26 838 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни – АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Фарангиз Усмонова” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 26 838 000 сўм жарима ундиришни, шунингдек ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида тарафлар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170моддаларига асосан суд ишни даъвогар ва жавобгар “Хисор даласи” фермер хўжалиги, палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ (“Тайёрловчи”) ва “Фарангиз Усмонова” фермер хўжалиги (“Хўжалик”) ўртасида давлат эҳтиёжи учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 10 сентябрь куни 15/16сонли фьючерс шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар жавобгарни бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш, жавобгар эса шартномада белгиланган миқдорда маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартномада белгиланган бошоқли дон етказиб берилмаган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида жарима ундириш сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, фермер хўжалиги 2022 йил учун 40 гектар ер майдонидан 120 тонна буғдой топшириш мажбуриятини олган, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартномага асосан 30.5 тонна бошоқли дон етказиб бериб, 89.4 тонна 268.38.000 сўмлик ғалла маҳсулотлари етказиб берилмасдан қолган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, хўжалик маҳсулотни контрактация шартномасида белгиланган ассортимент, турларда, муддатларда топширишдан асоссиз буйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг шартноманинг 4.1 бандига асосан жарима ҳисоблаб, жавобгардан 26 838 000 сўм жарима ундириш талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган. Шунга кўра суд, жавобгарнинг қишлоқ хўжалик ташкилоти эканлигини инобатга олиб, давобгардан ундирилиши лозим бўлган жаримани 13 419 000 сўмга қадар камайтиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 419 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни, Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 536 760 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Фарангиз Усмонова” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Қамаши олтин бошоқ агрокластер” МЧЖ фойдасига 13 419 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Фарангиз Усмонова” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 536 760 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апеллатсия тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Турсунов