← Назад
Решение #678027 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 111 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 539 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
4-1107-2201/3020-сонли иш
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, даъвогар Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “NEW ASPHALT” МЧЖ
ҳисобидан 72 327 013 сўм асосий қарз ва 3 159 867 сўм пеня
жами 75 486 881 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили Т.Норқобилов (2022 йил 12 декабрдаги
2344/01-08-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс вакили
З.Сарманова (2023 йил 04 январдаги 05/01-01-сонли
ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
Бўш
турган
объектлардан
самарали
фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси жавобгар “NEW ASPHALT” МЧЖга
нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
тарафлар
ўртасида
“Оҳангарон
туман
йўллардан
фойдаланиш” УК иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон
туман Эйвалек МФЙда жойлашган умумий майдони 2 500
кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича
0570/08-19-А-сонли шартнома тузилганлиги, бироқ жавобгар
“NEW ASPHALT” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб
юритилади) томонидан шартнома бўйича ижара ҳақи учун
тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаганлигини
билдириб, жавобгар МЧЖ ҳисобидан 72 327 013 сўм асосий
қарз ва
3 159 867 сўм пеня жами 75 486 881 сўм
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 ноябрдаги ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Оҳангарон туман
йўллардан фойдаланиш” УК жалб қилинган.
Даъвогар
Бўш
турган
объектлардан
самарали
фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этиб,
даъво талабларини қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни
сўради.
Учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этиб,
даъво талабларини қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар МЧЖ вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан
хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд, иш юзасидан даъвогар ва жавобгар вакилининг
важларини ва фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага
берувчи), “NEW ASPHALT” МЧЖ (Ижарага олувчи) ва учинчи
шахс “Оҳангарон туман йўллардан фойдаланиш” УК
(балансда сақловчи) иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон
туман Эйвалек МФЙда жойлашган умумий майдони 2 500
кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича
2019 йил 08 майдаги 0570/08-19-А-сонли ижара шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи
ижарага олувчига Тошкент вилояти Оҳангарон туман
Эйвалек МФЙда жойлашган умумий майдони 2 500 кв.мдан
иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш, ижарага
олувчи ушбу объектни қабул қилиш ва ижара тўловларини
тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада
бажариш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандига
асосан шартнома муддати 2019 йил 22 апрелдан 2024 йил 21
апрель кунига қадар этиб белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2022 йилнинг 13 октябрь куни ушбу
шартномага 3-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилиб,
унга кўра ижара муддати 2022 йилнинг 01 январидан 2022
йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўзгартирилган. Ижара ҳақи
миқдори бир йилга 79 040 000 сўм қилиб белгиланган.
ФКнинг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа
кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга
бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб
олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Мазкур кодекснинг 539-моддасининг иккинчи қисмида
кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Аниқланишича ижара шартномаси “Ермулккадастри”
ДКда давлат рўйхатига олинган.
Ижарага олувчининг 2022 йил 16 ноябрь куни ҳолатида
даъвогар ижарага берувчи олдида ижара тўловларидан
бўлган жами қарздорлиги 72 327 013 сўмни ташкил қилади.
Аниқланишича ушбу қарздорлик суд мажлиси кунига қадар
тўлаб берилмаган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, қўшимча келишув шартномаси, объектнинг
ижара тўлови тўғрисидаги тарафлар ўртасида тузилган
келишув, объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси
ҳамда даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг судда берган
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг
фойдасига 72 327 013 сўм асосий қарз суммаси ундирилиши
лозим.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонунининг
32-моддаси
ва
шартноманинг 7.2-бандига асосан даъвогар томонидан
жавобгар ижара ҳақи бўйича тўловни кечиктирганлиги учун
неустойка ҳисобланиб, жавобгардан 3 159 867 сўм пеня
ундириш сўралган.
ФКнинг
263-моддасига
кўра,
неустойка
тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъи
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг мазкур талабини асосли деб
ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмаган, шартномаларда белгиланган
муддат бузилган ҳолда тўловлар амалга оширилмаган.
Шунингдек, даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этиш ёки
уни камайтириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. Ушбу
ҳолат ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Шунга
кўра
даъвогарнинг
мазкур
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан давлат божи ва почта харажати
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NEW ASPHALT” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар
Бўш турган
объектлардан
самарали
фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига 72 327 013 сўм асосий қарз, 3
159 867 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 1 509 738 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Б.Б.Тўраев