Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/12928 Дата решения 04.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MADAD INVEST BANK" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "MOVIY SAMO SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1011074 Claim ID 3078045 PDF Hash 0df04eabecc5d9d4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 4 январь 4-1501-2204/12928-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Хамидов (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Исроилов (жамият раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг "Мадад Инвест Банк" АТБ манфаатида жавобгар "Moviy Samo Servis" масъулияти чекланган жамиятидан 523 493 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгарлар "AVTO SAVDO BIZNES" масъулияти чекланган жамияти ва "Илхом Азиз Файз" масъулияти чекланган жамияти мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси "Мадад Инвест Банк" АТБ манфаатида манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Moviy Samo Servis" масъулияти чекланган жамиятидан 523 493 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгарлар "AVTO SAVDO BIZNES" масъулияти чекланган жамияти ва "Илхом Азиз Файз" масъулияти чекланган жамияти мулкларига қаратишни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдиришни, тўланган почта харажатини зиммасида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам даъвогар билан медиатив келишувга эришганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар "Мадад Инвест Банк" АТБ томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят(протест) берилиши мумкин. Судья Х.Жамолиддинов