← Назад
Решение #678060 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 272 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi,
Chortoq ko’chasi, 15-uy
161200, Yangikurgan town,
Chаrtаk street, 15
Тel: 0(369) 63-22-559
0(369) 63-21-796
0(369) 63-21-886
Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 04 январь
4-1604-2202/4067-сонли иш
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Т.Тўхтабоев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили – О.Расулов (2023 йил 04 январдаги 27-00001-сонли ишочнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, аризачи ААнинг жавобгар –
ББнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш ҳақидаги аризасини Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2022 йил
сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмига асосан, солиқ ҳисоботи солиқ
тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Бундан ташқари, СК 273-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Жавобгар томонидан айланмадан олинадиган солиқ бўйича 2022 йил
сентябрь ойи учун бўлган солиқ ҳисоботи 2022 йил 21 декабрь кунига қадар тақдим
этилмаган.
Шу боис, АА (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) СК 111моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида ДСИ вакили жавобгар томонидан ҳисобот суд мажлиси
кунига қадар топширилмаганлигини, аризани қаноатлантириб жавобгарнинг
банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз
фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси
2-қисми 3-бандига мувофиқ, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон
почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, ИПК 170-моддасининг
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур
иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, ДСИ вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этиши шарт бўлсада, тақдим этилмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига биноан, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
СК 273-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, жавобгар томонидан
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи ўз вақтида
топширилмаганлиги боис, ААнинг қарори билан жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини 10 кунга тўхтатган ҳамда шу
куни солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операциялар тўхтатиб турилиши сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома
юборилган.
ДСИ вакили суд мажлисида жавобгар томонидан ҳисобот суд мажлиси
кунига қадар топширилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб
беришни билдирган.
Ваҳоланки, СК 273-моддада, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида, ушбу Кодекснинг 272-моддасига
мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқни тўлаш агар ушбу моддада бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисобида турилган жой бўйича ҳар бир солиқ
даврининг якунларига кўра, солиқ ҳисоботи тақдим этишлари муддатидан
кечиктирмай амалга оширилади.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Бундай ҳолатда суд, ДСИнинг аризасини қоноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни ва
жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига тўланган 24000 сўм суд-почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 128, 170, 176-179, 186, ва
222– моддаларини қўллаб, суд
ААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
ББнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операциялари (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган
маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
қўйилсин.
ББга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг АА томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма(қарор)га асосан
ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тикласин.
ББдан АА фойдасига 24000 сўм суд-почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг суд-почта харажатларини
ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Т.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”,
судья
Ш.Т.Тўхтабоев