Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2822 Дата решения 04.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оханг Атхам Бобур Мирзо фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Вире хенг тонг теҳнологй масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010349 Claim ID 2988882 PDF Hash 2dd925508cb5038b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддасининг 3-қисми нинг 131 3 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
ушбу кодекснинг 133-моддаси ушбу кодекс 133 code_article
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юришни тугатиш тўғрисида) 2023 йил ---------- 4-1107-2201/----------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья --------- раислигида, судья ёрдамчиси --------- котиблигида, Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “------------------” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “-------------------” МЧЖ ҳисобидан 50 156 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар вакиллари иштирокисиз очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Оҳангарон туман ҳокимининг 2020 йил 08 майдаги 1698-сонли қарорига асосан “-------------------” фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган 4.97 ер майдони туман заҳирасига қайтарилган. Ушбу 4.97 гектар ер майдони бўйича 2022 йил 10 апрелда ўтказилган аукционда “-------------------” МЧЖ ғолиб деб топилган. Ушбу 4.97 гектар ер майдонида “-------------------” фермер хўжалиги томонидан боғ барпо этилганлиги, туман ҳокимининг қарорида ушбу 4.97 гектар ер майдони ажратилган тақдирда боғнинг қиймати ўзаро ўзаро келишув асосида қоплаб берилиши белгиланганлиги, боғнинг қиймати 50 156 000 сўмга баҳолатилганлиги, бироқ боғнинг қиймати даъвогарга тўлаб берилмаганлиги каби важлар билан Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “------------------” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси тақдим қилиб, жавобгар “-------------------” МЧЖ ҳисобидан 50 156 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини судга тақдим қилиб, суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни ва иш юритишни тугатишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бироқ олдинги суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар низони ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш ниятида эканлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. 04 январдаги келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди: Тарафлар ўртасида 2022 йил 04 январда тузилган ушбу келишув битимида “-------------------” фермер хўжалиги ва “-------------------” МЧЖ ўртасида қуйидаги шартлар асосида келишувга келинган: - Жавобгар “-------------------” МЧЖ томонидан даъвогар “------------------” фермер хўжалигига 2023 йил 31 март кунига қадар 15 000 000 сўм тўлаб берилади; - Даъвогар “-------------------” фермер хўжалиги жавобгар “------------------” МЧЖ ҳисобидан 50 156 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво талабларидан тўлиқ воз кечади; - Суд харажатларини тарафларга тенг миқдорда тақсимланади, даъвогар 501 560 сўм, жавобгар 501 560 сўм миқдорда давлат божи тўловини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасининг 3-қисмига кўра, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 132-моддасига кўра, тарафларнинг келишув битимига эришиши улар томонидан ёзма тарзда расмийлаштирилиши, ушбу кодекснинг 133-моддасига кўра келишув битими иқтисодий суд томонидан тасдиқланиши ва бу ҳақда ажрим чиқарилиб, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги 204-сонли Қарорининг 4-бандида: ИПКнинг 16-боби, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд тарафларни муросага келтиришга кўмаклашиши лозимлиги, тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса суднинг ҳар қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 7-бандига мувофиқ, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, бу иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгилаб қўйилган. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу келишув битими шартлари ўзга шахсларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини поймол этмаслигини, амалдаги қонунларга ҳилоф эмаслигини инобатга олган ҳолда ушбу келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 7-банди, 133, 151моддаларига амал қилиб, суд “-------------------” фермер хўжалиги ва “-------------------” МЧЖ ўртасида 2022 йил 04 январда тузилган келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин : - Жавобгар “-------------------” МЧЖ томонидан даъвогар “------------------” фермер хўжалигига 2023 йил 31 март кунига қадар 15 000 000 сўм тўлаб берилади; - Даъвогар “-------------------” фермер хўжалиги жавобгар “------------------” МЧЖ ҳисобидан 50 156 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво талабларидан тўлиқ воз кечади; - Суд харажатларини тарафларга тенг миқдорда тақсимланади, даъвогар 501 560 сўм, жавобгар 501 560 сўм миқдорда давлат божи тўловини амалга оширади. Жавобгар “-------------------” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 501 560 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “-------------------” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 501 560 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “-------------------” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья -------------