Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2834 Дата решения 30.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ"Кишлок курилиш банк" Ответчик / Подсудимый Голд мега трейд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1011216 Claim ID 2991612 PDF Hash c84915f5ab63c8e4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арз олувчига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси арз олувчига нисбатан ишни ИПК 170 law
Ушбу кодекснинг 268-моддаси Ушбу кодекс 268 code_article
ушбу Кодекснинг 280-моддаси ушбу Кодекс 280 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 30 декабрь 4-1107-2202/2834-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ манфаатида жавобгар “Gold mega trade” МЧЖга 1.000.774.000 сўм қолдиқ кредит қарзини ва 101.193.000 сўм фоизни ундириб, ундирувни жавобгар “Gold mega trade” МЧЖга тегишли Ангрен шаҳри, Оқибат кўчаси, 10-уйда жойлашган нотурар жой биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили С.Умирзақов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ (кейинги ўринда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Gold mega trade” МЧЖ ҳисобидан 1.000.774.000 сўм қолдиқ кредит қарзни ва 101.193.000 сўм фоизни ундиришни, ундирувни “Gold mega trade” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар ёки қарз олувчи ёхуд гаровга қўювчи деб юритилади) тегишли Ангрен шаҳри, Оқибат кўчаси, 10-уйда жойлашган нотурар жой биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили қарз олувчининг 23.12.2022 йил ҳолатига қарзи бўйича ёзма маълумотни тақдим этиб, даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради. Қарз олувчи вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, бироқ бугунги суд мажлисида ишда иштирок этмади (қарз олувчининг олдинги суд мажлисида иштирок этган вакили А.Рахматжонов, Ф.Исроилов (ишончномасиз) даъво талабларини тан олиб, кредит қарзининг (асосий қарз ва фоизни) муддати ўтган қисмини сўндириш чораларини кўраётгани ҳақида кўрсатма берган). Шу сабабли суд қарз олувчига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд даъво аризанинг кредитнинг муддати ўтган асосий қарзини ва фоизини ундиришга оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қисман қаноатлантиради. ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг 3-қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи қоидалари қўлланилади (732-743-моддалари), дейилган. Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг Оҳангарон банк хизматлари офиси ва қарз олувчи ўртасида 17.03.2022 йилда 2-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси бўйича банк офиси қарз олувчига маиший техника ва янги замонавий мебелларни сотиб олиш учун, йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан, 36 ой муддатга (17.03.2022 йилдан 16.03.2025 йилгача), шундан 6 ой имтиёзли давр билан 1.000.774.000 сўм кредит ажратишни зиммасига олган. ФК 732-моддаси 2-қисмида қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, дейилган. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, деб тушунтириш берилган. Кредитнинг қарз олувчи томонидан олингани ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. ФК 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасига кўра, қарз олувчи кредитни ушбу шартномада кўрсатилган мақсадлар учун йўналтиради бунда кредитни қайтариб бериш, тўлаш, муддатлилик, мақсадли фойдаланиш ва қайтаришнинг кафолатланганлиги каби кредитлашнинг асосий тамойилларига тўлиқ риоя қилишни зиммасига олган. ФК 736-моддаси 2-қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасига кўра, банкга қарз олувчи томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинмаганда шу жумладан, кредитни мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилганда, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар тўланмаганда - қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиб, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқи берилган. Бироқ, қарз олувчи кредит шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графигига риоя қилмаган (тўлов графигини бузган). Даъво аризага кўра, 19.09.2022 йил ҳолатига қарз олувчининг ўз вақтида тўланмаган 101.193.000 сўм фоиз қарзи бўлган. Шунинг учун банк офиси қарз олувчига нисбатан 101.193.000 сўм муддати ўтган фоизни ва 1.000.774.000 сўм муддатли кредитни ундириш тўғрисида судда иш қўзғатган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили банк офисининг 01/01-1223-сонли ёзма маълумотини тақдим этиб, 01.12.2022 йил ҳолатига қарз олувчининг банк олдида сўндирилмаган фоиз қарзи 16.041.000 сўмни, тўлов муддати ўтган асосий қарзи 63.280.000 сўмни жами муддати ўтган қарзи 79.321.000 сўмни ташкил этишини билдирди. Шунингдек, банк офисининг 01/01-1279-сонли ёзма маълумотига кўра, 12.12.2022 йил ҳолатига қарз олувчининг банк олдида сўндирилмаган фоиз қарзи 37.569.000 сўмни, тўлов муддати ўтган асосий қарзи 79.239.000 сўмни жами муддати ўтган қарзи 116.808.000 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Бундан ташқари, банк офисининг 01/01-1338-сонли ёзма маълумотига кўра, 23.12.2022 йил ҳолатига қарз олувчининг банк олдида сўндирилмаган фоиз қарзи 11.625.000 сўмни, тўлов муддати ўтган асосий қарзи 79.239.000 сўмни жами муддати ўтган қарзи 90.864.000 сўмни ташкил этиши аниқланди. ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Бундай ҳолда суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан банк фойдасига 11.625.000 сўм муддати ўтган фоизни ва 979.935.000 сўм кредит қолдиғини жами 991.560.000 сўм кредит қарзини ундиришни лозим топади. Суд даъво аризанинг қарздорликни гаров мулклари ҳисобидан ундиришга оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиради. Кредит таъминоти учун банк офиси ва қарз олувчи (гаровга қўювчи) ўртасидаги гаров (ипотека) шартномаси Тошкент вилоят Оҳангарон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Миролимов томонидан 31.03.2022 йилда р-202201951001787 рақам билан тасдиқланган. Гаров (ипотека) шартномасига кўра, қарз олувчига (гаровга қўювчига) тегишли, 368,64 м2 умумий фойдали майдонли, 467,64 м2 қурилиш ости майдонли Тошкент вилоят, Ангрен шаҳар, Оқибат (собиқ Театральная) кўчаси, 10-уйнинг биринчи қаватида жойлашган (11:16:03:01:01:0019 кадастр рақамли) нотурар бино 1.251.000.000 сўм қийматда гаровга қўйилган (ушбу гаров шартномаси “Ермулккадастр” давлат корхонасининг Ангрен шаҳар филиали томонидан 30.03.2022 йилда рўхатга олинган). ФК 2591-моддаси 1-қисмида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган мажбуриятлари бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур мол-мулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қарганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади, деб белгиланган. Ушбу кодекснинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ФК 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги, 280-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас молмулк қийматидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши белгиланган. ФК 281-моддасида, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади, деб қайд этилган. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозим, деб тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд банк талаби асосида ундирувни гаровдаги мулкларга яъни, қарз олувчига (гаровга қўювчига) тегишли, 368,64 м 2 умумий фойдали майдонли, 467,64 м2 қурилиш ости майдонли Тошкент вилоят, Ангрен шаҳар, Оқибат (собиқ Театральная) кўчаси, 10-уйнинг биринчи қаватида жойлашган (кадастр рақам № 11:16:03:01:01:0019) нотурар бинога қаратиб, ушбу нотурар бинони Тошкент вилоят Оҳангарон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Миролимов томонидан 31.03.2022 йилда тасдиқланган р-202201951001787 рақамли гаров (ипотека) шартномасида келишилган нарх бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади, дейилган. Шу сабабли суд ушбу иш бўйича ҳисобланган 22.039.340 сўм давлат божини шунингдек, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди ва ФК 8, 234, 744-моддалари, ИПК 68, 118, 170, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gold mega trade” МЧЖ ҳисобидан : -даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ фойдасига 979.935.000 сўм қолдиқ кредит қарз, 11.625.000 сўм фоиз ва 24.000 сўм почта харажати ; -республика бюджетига 22.039.340 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув жавобгар “Gold mega trade” МЧЖга тегишли, 368,64 м2 умумий фойдали майдонли, 467,64 м2 қурилиш ости майдонли Тошкент вилоят, Ангрен шаҳар, Оқибат (собиқ Театральная) кўчаси, 10-уйнинг биринчи қаватида жойлашган (кадастр рақам № 11:16:03:01:01:0019) нотурар бинога қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов