Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/2700 Дата решения 29.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Унверсал савдо оптимал лух масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Траде сале люкс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 999000 Claim ID 3085869 PDF Hash 0cfa0b93f540d846... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий Процессуал Кодексининг 68-моддасининг 1-қисми тисодий Процессуал Кодекси 68 1 code_article
онунининг 146-моддаси онуни 146 law
аролик кодексининг 784-моддаси аролик кодекси 784 code_article
онунининг 150-моддаси онуни 150 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/2700-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашевнинг раислигида, даъвогар “Unversal Savdo Optimal Lux” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Trade Sale Lyuks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.540.000 сўм молиявий ёрдам пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар “Unversal Savdo Optimal Lux” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар “Trade Sale Lyuks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.540.000 сўм молиявий ёрдам пулини ундиришни сўраган. Суднинг соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш ва ишни тайинлаш бўйича ажрими қабул қилинган. Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарлик ёзма фикр билдирмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68-моддасининг 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Жавобгар унга даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхаси етказилган бўлсада судга ўз эътирозларини тақдим этмади. Суд ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2202/1145-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Unversal Savdo Optimal Lux” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилиб, МЧЖни тугатишга доир иш юритиш очилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Алижонов Фахридин Абдумуталиб ўғли тайинланган. Даъвогар томонидан масъулияти чекланган жамиятида тугатиш массасини шакиллантириш мақсадида МЧЖ банк айланмасига асосан молиявий тахлил ишлари амалга оширилганида “Trade Sale Lyuks” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) билан тўловга қобилиятсиз деб топилган МЧЖ ўртасида молиявий ёрдам мақсадида банк ҳисоб рақамлари орқали айланмалар амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасида жавобгарнинг МЧЖ олдида 1.540.000 сўм пул маблағлари хосил бўлган. Бироқ, ушбу қарздорлик жавобгар томонидан МЧЖга қайтариб берилмагани ва бухгалтерия бирламчи хисоботларида ҳам акс эттирилмагани аниқланган. Даъвогар 02.12.2022 йил куни дебитор ва кредитор қарздорлик ҳақида маълумотни бериш, акс ҳолда ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали буюртма хат билан юборган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 146-моддаси 1-бандига асосан қарздорнинг барча активлари, улар балансларда кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, тугатиш массасини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади, деб белгиланган. Тугатиш массасини шакллантирувчи асос сифатида МЧЖ томонидан жавобгарнинг хисоб-рақамига молиявий ёрдам тариқасида ўтказиб берилган 1.540.000 сўм маблағлар ва ушбу қарз қайтариб берилмагани тўғрисида хисоб рақамдаги банк айланмаси ва картотека К-2 тўғрисидаги маълумотда ўз аксини топган. Шунингдек, МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган ва тугатишга доир иш юритилган бўлиб, дебитор қарздорликларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддасига мувофиқ бўлмаган ҳолда ҳисобдан чиқарилиши, бошқа кредиторлар манфаатларига, жумладан солиқ тўловларини тўланмаслигига сабаб бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 150-моддасига кўра, суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилади. Суд юқоридагиларга кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.540.000 сўм молиявий ёрдам пулини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талабининг тўлиқ қаноатлантирилганини инобатга олиб жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгилаган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 1460, 150-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 2031-2035-моддаларига асосан қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “Trade Sale Lyuks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Unversal Savdo Optimal Lux” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.540.000 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта ҳаражати; - Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг қарздорлик иҳтиёрий тўланмаган тақдирда ижро варақа берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Судья С.С.Юлдашев