Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/382 Дата решения 16.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385750 Claim ID 2770486 PDF Hash 050da18b99ed238c... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
ЖКнинг 572-моддаси ЖКнинг 572 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
банди билан ЖКнинг 572-моддаси банди билан ЖК 572 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил май ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи А.Абдулнабиев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Shiroza himoya” адвокатлик фирмасининг адвокати Г.Мирзаеваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг «а» банди, 28,211-моддасининг 1-қисми билан айбланган, Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғлига нисбатан 1-1006-2501/382-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғли (Abdulnabiyev Abdulatif Dilshod o’g’li), 2000 йил 02 август куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, “Zumar tour” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Халқобод МФЙ, Уста Нормат кўчаси, 1-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Абдулнабиев ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, ўзи раҳбарлик қилиб келган “Zumar tour” МЧЖга мурожаат қилган махсус аризачи “М.Ш.Н.”га ота-онасини Дин ишлари бўйича Қўмитада ишловчи мансабдор танишларига 12.000 АҚШ доллари миқдорида пора бериш орқали уларни “Ҳаж” сафарига юбориш, сафар учун виза масалаларини ҳал қилишни ваъда қилиб, уни мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, 2025 йил 29 январь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 66-уй, 25-хонадонда “М.Ш.Н.”дан келишилган пулларнинг 6.000 АҚШ доллари қисмини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 77.849.880 сўмни ташкил қилади) қўлга киритган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ашёвий далиллар билан ушланиб, жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, суиқасд қилган. Судланувчи А.Абдулнабиев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, “Zumar tour” МЧЖ раҳбари эканлиги, жамият туризм соҳасида хизматларни кўрсатиб келиши, 2025 йил январь ойининг ўрталарида унга бир шахс мурожаат қилиб, ота-онасини Саудия Арабистонига зиёратга юбормоқчи эканини айтганлиги, шунда ушбу шахсдан ота-онасини Ҳаж ёки Умра зиёратига юборишини сўраганида, ушбу шахс унга мазкур зиёратларнинг фарқини тушунтириб беришни сўраганлиги, сўнгра ушбу шахсга зиёратларнинг фарқини тушунтириб бериб, уни фирмаси орқали Умра зиёратига 1.200 АҚШ доллари, Ҳаж сафарига эса 6.000 АҚШ доллари эвазига жўнатишини айтганлиги, ушбу шахс ундан бирор муаммо бўлмаслигини сўраганида, унга хавотир олмасликни, Дин ишлари бўйича Қўмитадаги танишлари орқали барча ҳужжатларни қонуний ҳал қилиб беришини ва бирор муаммо бўлмаслигини айтганлиги, шундан сўнг ушбу шахс маслаҳатлашиб кўришини айтиб кетганлиги, орадан бир қанча вақт ўтиб, мазкур шахс унга алоқага чиқиб, пулларни тайёрлаганини айтганлиги, сўнгра ўзаро учрашиб олишга келишишганлиги, 2025 йил 29 январь куни соат 16:00ларда ушбу шахс унинг офисига келиб, ота-онасини Ҳаж сафарига юборишини айтиб, келишилган пулларнинг ярми, яъни 6.000 АҚШ долларини олиб келганини маълум қилиб ва пулларни берганлиги, пулларни санаб олганидан сўнг офисга ўзларини Департамент ва ДХХ ходимлари сифатида таништирган шахслар кириб келишиб, текширув эълон қилишганлиги ва ундан пуллар олинганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш берганлиги, сўнгра тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, ўзи раҳбарлик қилиб келган жамиятнинг фуқароларни Умра ва Ҳаж сафарларига юбориш учун лицензияси мавжуд бўлмаганлиги, Дин ишлари бўйича Қўмитада ҳам бирор таниши бўлмаганлиги, ҳақиқатда унга мурожаат қилган шахсни алдаб пулларини эгалламоқчи бўлганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида гувоҳлар “М.Ш.Н”, Д.Мехрожов, Ш.Бойсаидов, Б.Кувандиков ва Ш.Отажоновнинг тергов жараёнида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди, “М.Ш.Н”, Д.Мехрожов, Ш.Бойсаидов, Б.Кувандиков ва Ш.Отажоновларнинг кўрсатувлари юзасидан тарафларда эътирозлар бўлмади. Судланувчи А.Абдулнабиев айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилган тергов материаллари, яъни терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, нарсани тақдим қилиш, юзлаштириш баённомалари, нарсани олиш, кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд тергов органи томонидан судланувчи А.Абдулнабиевнинг пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга суд, судланувчи А.Абдулнабиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг «а» банди диспозициясида, фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли Қарорининг 7-банди 1-хатбошисида, мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши ҳақида тушунтириш берилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, А.Абдулнабиев ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқаро “М.Ш.Н”нинг ишончига кириб унинг ота ва онасини Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасида ишловчи танишларини моддий манфаатдор қилиш йўли билан “Хаж” тадбирлари учун виза олиб беришни ваъда қилиб ариза муаллифидан 12.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраб, мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб 2025 йил 29 январда Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 66-уй, 25-хонадонда ўтказилган тадбирда фуқаро “М.Ш.Н”дан талаб қилинган пулларнинг 6.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб жиноий харакатларини ўзига боғлиқ бўлмаган холатларга кўра охирига етказаолмаган. Бундай ҳолатларда суд А.Абдулнабиевни бевосита тезкор тадбир ўтказилиши жараёнида ушланганлигини ва пулларни ўз ҳоҳишича тасарруф қилиш реал имкониятига эга бўлмаганини эътиборга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг «а» бандидан, фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишга суиқасд қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 2қисмининг «а» бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Абдулнабиевга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жиноят оқибатида моддий зарар етказилмаганлиги, оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шу билан бирга, мазкур жиноят иши юзасидан 2025 йилнинг 28 февралида Чилонзор тумани прокурори томонидан тасдиқланган айбига иқрорлик келишуви тузилганлигини эътиборга олиб, ЖКнинг 572-моддасига мувофиқ А.Абдулнабиевга нисбатан айбли деб топилажак моддалар қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 7 дона конвертга (1 ўрамда) бинт намуналари, кукун излари ва қўлқопларни қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Бундан ташқари суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган DVD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. 5 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Қ И Л А Д И: Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғли (Abdulnabiyev Abdulatif Dilshod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,168-моддаси 2қисмининг «а» банди, 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 572-моддаси қўлланилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида 18.750.000 (ўн саккиз миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми билан, ЖКнинг 572-моддаси қўлланилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 (йигирма беш) баравари миқдорида 9.375.000 (тўққиз миллион уч юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғлига жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 (етмиш беш) баравари миқдорида 28.125.000 (йигирма саккиз миллион бир юз йигирма беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. А.Абдулнабиевга бошқа жиноят иши доирасида “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани инобатга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Абдулнабиевга нисбатан танланган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2025 йил 28 февралдаги 1825198-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига топширилган 8.000.000 сўм маблағлар Абдулнабиев Абдулатиф Дилшод ўғлига қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган 7 дона конвертга (1 ўрамда) бинт намуналари, кукун излари ва қўлқоплар қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан 6 сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: /имзо/ И.Сабиров