← Назад
Решение #680353 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 28 декабрь
4-1107-2202/3578-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья Х.Каримов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "SOXIBKOR" ФХнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили Б.Зоиров (ишончномага асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига ариза (электрон шаклда) билан мурожаат
қилиб, жавобгар “SOXIBKOR" ФХ томонидан 2022-йил сентабр ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлигини баён қилиб, "SOXIBKOR" ФХнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили худди шундай талаб
билан судга даъво аризаси киритилганлигини, ушбу даъво ариза такроран
судга киритилганлигини, дастлаб киритилган даъво аризаси судда
кўрилаётганлигини таъкидлаб, суддан мазкур даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмида, ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, айни бир шахслар ўртасидаги, айни
бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
иқтисодий иш юритилаётганлиги маълум бўлди.
ИПКнинг 107-моддасининг 1-бандига биноан фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачи Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармасининг аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Бироқ, “Давлат божи ставкалари тўғрисида” қонуннинг 9-моддасига
кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган.
Шунга кўра суд аризачи ва жавобгарга давлат божи юкламасликни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 118, 195-моддасига асосланиб,
суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Каримов