← Назад
Решение #680360 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ариза ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 109 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
А Ж Р И М
(даъво ариза (ариза)ни кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 28 декабрь
Оҳангарон шаҳри
4-1107-2202/3604-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида аризачи Оҳангарон
туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “MUSTANG GOLD MEDIA”
МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган
хужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза
(электрон шаклда) билан мурожаат қилиб, жавобгар “MUSTANG GOLD
MEDIA” МЧЖ томонидан 2022-йил сентабр ойи учун ер қаридаги
қазилмалардан фойдаланганлиги учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини
тақдим этилмаганлигини баён қилиб, “MUSTANG GOLD MEDIA” МЧЖнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ушбу ариза суднинг 2022 йил
5 декабрдаги ажрими билан иш юритувга олиниб, ишни кўриб чиқиш
2022 йил 16 декабрь куни соат 15:21га тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасига асосан суд ишда иштирок
этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига
жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш
мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар
суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш
учун тўсқинлик қилмайди.
Суднинг юқоридаги ажрими аризачига (электрон шаклда) юборилган.
Ажримда аризачи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмаган бўлса, ариза ИПК 107-моддасига асосан
кўрмасдан қолдирилиши ҳақида талаб қўйилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида аризачи тегишли тарзда
хабардор этилган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади,
шунингдек ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади.
ИПК 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачи Оҳангарон туман
давлат солиқ инспекциясининг аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Бироқ, “Давлат божи ставкалари тўғрисида” қонуннинг 9-моддасига
кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган.
Шунга кўра суд аризачи ва жавобгарга давлат божи юкламасликни
лозим топади.
ИПК 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли.
Бинобарин, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддасига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
“MUSTANG GOLD MEDIA” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов