← Назад
Решение #68053 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
70
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| август куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 206 | — | law | |
| август куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 60 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| августда ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 176 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| нг ЖК | 273 | — | law | |
| исми ва | 235 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| аддам ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 176 | — | law | |
| банди ва | 241 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| банди ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 417 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 417 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 417 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 205 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 235 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 235 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 25 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2301 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2301 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 235 | — | law | |
| ЖКнинг | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 15 | — | law | |
| Кутепетдинов томонидан содир этилган жиноят ЖК | 15 | — | law | |
| Абдуллаев томонидан содир этилган жиноят ЖК | 15 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 205 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| банди ва | 2301 | — | law | |
| исми ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/14-сонли
2025 йил май ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
халқ маслаҳатчилари М.Х.Қодирова ва Д.А.Талиповалардан
иборат таркибда, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Мамаджанов, С.Комилов ва
уларнинг ҳимоячиси адвокат А.Карабаев, судланувчи К.Миразабаев ва
унинг ҳимоячиси адвокат С.Джумабаев ва А.Сапаровлар, судланувчи
М.Қутепетдинов ва унинг ҳимоячиси С.Жўраев, судланувчи
Б.Шаназаров ва унинг ҳимоячиси аддвокат Ш.Юльчиева, судланувчи
Н.Рустамов, Ш.Абдуманнобов ва уларнинг ҳимоячиси адвокат
А.Юлдашев, судланувчи Х.Абдуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат
Х.Ходжаев, судланувчи Ф.Қораев ва унинг ҳимоячиси адвокат
О.Назаров ва М.Рўзиев, жабрланувчи И.Собиров, Ю.Тангирберганова,
М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов, Э.Хайдаров ва М.Валиевларнинг
иштирокида, Қораев Фарходжон Мавланович, Шаназаров Бахромжон
Тургуналиевич, Мирзабаев Каримжон Рустамович, Кутепетдинов
Мирхошим Миркасимович, Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич,
Мамаджанов Содиқжон Тишажонович, Комилов Самандар Дилмурод
ўғли, Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғли, Абдуманнобов Шерзод
Махкамбай ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Қораев Фарходжон Мавланович (QORAYEV
FARXODJON MAVLANOVICH), 18.12.1987 йилда
Қозоғистон Республикасида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти олий, оилали, икки нафар фарзанди
бор, муқаддам судланмаган, Янгиҳаёт тумани
ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва
таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили лавозимида
ишлаган, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани,
3А-қурилиш ҳудуди, 18-уй, 30-хонадонда
яшовчи, 2024 йил 05 август куни ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми,
1
Шаназаров
Бахромжон
Тургуналиевич
(SHANAZAROV BAXROMJON TURGUNALIYEVICH),
02.06.1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ
инспектори лавозимида ишлаган, Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, “Умид” МФЙ,
“Янгиобод” кўчаси, 105-уйда яшовчи, 2024 йил
04 август куни ЖПКнинг 227-моддаси
тартибида ушланган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми,
273-моддаси 3-қисми “б” банди, 205-моддаси 1-қисми, 2301-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари, 235-моддаси 2-қисми “а,в,ж,з” бандлари,
176-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган;
Мирзабаев Каримжон Рустамович (MIRZABAYEV
KARIMJON RUSTAMOVICH), 26.01.1991 йилда
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Янгиҳаёт
тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ
инспектори лавозимида ишлаган, Тошкент
шаҳар, Сергели тумани, “Дарё бўйи 3-тор”
кўчаси, 57Б-уйда яшовчи, 2024 йил 04 август
куни
ЖПКнинг
227-моддаси
тартибида
ушланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б”
банди, 205-моддаси 1-қисми, 2301-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари,
235-моддаси 2-қисми “а,в,ж,з” бандлари билан айбланган;
Кутепетдинов
Мирхошим
Миркасимович
(KUTEPETDINOV MIRXOSHIM MIRKASIMOVICH),
21.03.1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, ишсиз, оилали, етти
2
Миробод туман судининг 2000 йил
30 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“а,б” бандлари билан 3 йил 6 ой муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2001 йил 22 августдаги
“...амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан
жазодан озод қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти
Чортоқ
туман
судининг
2007
йил
29 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“а” банди билан 7 йил 6 ой муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган,
Қорақалпоғистон
Республикаси жиноят ишлари бўйича
Қўнғирот туман судининг 2010 йил
3 июндаги ажримига кўра, ЖКнинг
74-моддасига асосан жазонинг ўталмай
қолган қисми иш ҳақининг 25 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 3 йил 10 ой 23 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Яшнобод (собиқ Ҳамза) туман судининг
2013 йил 12 июндаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан
ЖКнинг 60-моддаси тартибида 3 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Жиззах
шаҳар судининг 2015 йил 13 мартдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 1 йил 8 ой 29 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Бектемир туман судининг 2017 йил
03 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми
3
4 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Бектемир туман судининг 2017 йил
29 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми
“б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
тартибида 4 йил 6 ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг
2019 йил 12 апрелдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай
қолган 1 йил 8 ой 29 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган;
6) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича
Ангрен
шаҳар
судининг
2021
йил
20 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми
“а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
228-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2-қисми
“а,б” бандлари билан ЖКнинг 59,60,61моддалари тартибида 8 йил 6 ой муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган, жазо ўтаётган,
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Беш бола”
МФЙ, “Фарғона йўли 7-берк” кўчаси, 38-уйда
яшовчи, 2024 йил 06 августда ЖПКнинг
221-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми,
168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланган;
Абдуллаев
Хикматилла
Патхиллаевич
(ABDULLAYEV XIKMATILLA PATXILLAYEVICH),
17.09.1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ишсиз,
4
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Янгийўл туман судининг 2011 йил
07 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми
“а” банди билан 9 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Зангиота туман судининг
2015 йил 20 мартдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай
қолган 9 ой 4 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Бўка туман судининг 2018 йил 11 июлдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилинган, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ
шаҳар судининг 2020 йил 5 июндаги
ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 4 йил 7 ой 19 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йил
25 ноябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил
3 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган;
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Боғбон”
МФЙ, “Гавҳар 1-берк” кўчаси, 3-уйда яшовчи,
2024 йил 06 августдан 07 августга қадар
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2024 йил 08 августдан
буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган;
5
Тишажонович
(MAMADJANOV
SODIQJON
TISHAJONOVICH),
10.05.1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, икки нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган, “Roxat
Santeh” МЧЖ директори, Тошкент вилояти,
Тошкент тумани, “Боғбон” МФЙ, “Обод диёр
1-берк” кўчаси, 6-уйда яшовчи, 2024 йил
06 августда 07 августга қадар ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2024 йил 08 августдан буён
қамоқда
сақланаётган,
айблов
хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган;
Комилов Самандар Дилмурод ўғли (KOMILOV
SAMANDAR DILMUROD O’G’LI), 22.06.2001 йилда
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус,
ишсиз,
бўйдоқ,
муқаддам
судланмаган, Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, “Боғбон” МФЙ, “Чимкент йўли” кўчаси,
23-уйда яшовчи, 2024 йил 06 августда
07 августга қадар ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
2024 йил 08 августдан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган;
Рустамов
Неъматуллаҳ
Файзулла
ўғли
(RUSTAMOV NE’MATULLAH FAYZULLA O’G’LI),
13.03.1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, бир
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
ишсиз, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
“Халқобод” МФЙ, “Фирдавсий” кўчаси, 316-уйда
6
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2024 йил 08 августдан
буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган;
Абдуманнобов
Шерзод
Махкамбай
ўғли
(ABDUMANNOBOV SHERZOD MAXKAMBAY O’G’LI),
27.04.1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Янгийўл
тумани, Халқобод МФЙ, Қурилиш кўчаси 12-уй,
2-хонадонда яшовчи, 2024 йил 06 августда
07 августга қадар ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
2024 йил 08 августдан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб
ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
1. Судланувчи Кутепетдинов Мирхошим Миркасимович хавфли
рецидивист бўла туриб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида ўзининг таниши
жиноят ишининг бир қисми лаҳида иш юритувга ажратилган шахслар
билан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота
туманидаги 42-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаб
келиб, таниши Маматов Дилшоджон Дониярович у жазони ўтаётган
манзил колониясига Валиев Мансуржон Қурбоналиевич билан келиб,
уни таништириб, ундан 46.000.000 сўм қарз бўлиб қолганлигини,
ҳозирда пул маблағи бўлмаганлиги сабабли, қарзини уза
олмаётганлигини маълум қилиб, М.Кутепетдиновнинг ўзига аввалдан
бўлган қарзи ҳисобидан 46.000.000 сўм пул маблағларини М.Валиевга
7
бериб, унинг ўрнига қарзини узишини сўраганида, у унинг таклифини
қабул қилиб, М.Валиевга ҳақиқатдан ҳам Д.Маматовдан қарзи
борлигини, шу сабабли 46.000.000 сўм пулларни унга тез кунларда
Д.Маматовнинг ўрнига ўзи қайтариб бериб, унинг қарзини узишини
айтиб, уни ишонтирган.
Сўнг, М.Валиев унга ваъда қилинган пул маблағларини қайтариб
олмаганидан сўнг, у М.Кутепетдиновдан пул маблағларини қачон
беришини сўраганида, у М.Валиевга бериши керак бўлган пул
маблағларини аслида бермаслик ва унинг ёки бошқа шахсларнинг пул
маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзига
тегишли бўлган “N FISH” МЧЖнинг балансида ҳеч қандай товармоддий бойликлар мавжуд эмаслигини олдиндан билсада, М.Валиевга
Бухоро вилоятида жамиятига тегишли, диаметри 1.200 мм. бўлган
темир трубалари борлигини, ушбу трубаларни ўзининг нархидан
икки баробар арзон нархда, яъни ҳар бир метрини 1.500.000 сўмдан
сотишини, ўзи манзил колониясида жазони ўтаётганлиги сабабли, у
ердан чиқа олмаслигини ва сотувчи сифатида олди-сотди ишларида
бевосита қатнаша олмаслигини айтиб, агарда харидор топса, мазкур
трубаларни харидорга сотиб, унга олдиндан ваъда қилиб келган
пулларини беришини таклиф қилиб, шу орқали М.Валиевни алдаб,
унинг ишончига киришга эришади.
Ўз навбатида, М.Валиев М.Кутепетдиновдан олиши керак бўлган
пул маблағлари ҳисобига яна қўшимча пул маблағлари қўшиб бериб,
арзон нархдаги трубаларни сотиб олиб, сотиб олинган темир
трубаларни қурилиш ишларига сарфлаб, фойда қилишни
режалаштириб, ўзининг режасини амалга ошириш учун Наманган
вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи таниши Хайдаров
Эргашали Гаппаровични ўзаро шерикчиликда ишлашга жалб қилиб, у
билан биргаликда темир трубаларни сотиб олиш учун
М.Кутепетдиновга тегишли бўлган “N FISH” МЧЖнинг банкдаги ҳисобрақамига 2023 йил август ойининг 9, 11 ва 14 август кунлари
қисмларга бўлган ҳолда жами 20.000 АҚШ доллари пул маблағларини
нақд пул шаклда тўлаб, М.Кутепетдиновнинг ўзига 4.000 АҚШ
доллари миқдоридаги пул маблағларини нақд пул шаклида беришган
бўлсада, бироқ, М.Кутпетидинов фирибгарлик йўли билан пул
маблағларини қўлга киритганидан ваъда қилган темир трубаларни
Э.Хайдаровга етказиб бермасдан улардан олган 20.000 АҚШ доллари
(241.799.400 сўм) ва 46.000.000 сўм пул маблағларини қайтармасдан,
ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.
2. Бундан ташқари, судланувчи М.Кутепетдинов ўзининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент вилояти, Зангиота
туманидаги 42-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаб
келиб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида
8
шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024
йилнинг август ойининг бошларида унга қўнғироқ қилиб, унга
“Шавкат Фук” лақабли ва бошқа “Кўча болалари” томонидан Тошкент
шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган
“Minerva City” турар-жой мажмуасининг қурилиши тугалланмаган
бинолари рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар орқасига
кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қўйилиб, яшириб
кетилишини, шундан сўнг ушбу кўп миқдордаги наркотик моддалари
у ерга қора рангли “Spark” русумли автомашинада борган шахслар
томонидан олиб кетилиши ҳақида Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖСБ
саф бўлинмалари Патруль-пост хизмати отряди патруль-пост хизмати
инспектори Шаназаров Бахромжон Тургуналиевичга маълум қилиб,
унга ушбу наркотик моддаларнинг унинг танишлари томонидан
хавфсиз олиб кетилишини таъминлашини айтиб, уни ўзининг жиноий
режасини амалга оширишга ёрдам беришга рози қилган.
Шундан сўнг, М.Кутепетдинов 2024 йил 03 август куни
Б.Шаназаровга қўнғироқ қилиб, наркотик моддалар яширин жойга
қўйиб кетилганлигини, шу куни қора рангли, “Spark” русумли
автомашинада борадиган шахслар томонидан олиб кетилишини
айтиб, яширин жойнинг манзилини, яъни наркотик моддалар
Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, “Катта халқа йўли” кўчасида
жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуасининг қурилиши
тугалланмаган бинолари рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрларнинг бирининг орқасида яширинганлигини маълум қилиб,
олдиндан келишилганидек, ушбу наркотик моддаларнинг олиб
кетилишини назорат қилишни ва олиб кетилганлиги ҳақида унга
телефон орқали дарҳол хабар беришни айтган.
2024 йил 03 август кунидан 04 август кунига ўтар кечаси
Б.Шаназаров ўзи билан бирга тунги хизматни олиб бораётган,
яширилган гиёҳвандлик воситалари ҳақида бехабар бўлган, Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ инспектори Мирзабаев
Каримжон Рустамович билан бирга, хизмат бўйича К.Мирзабаевнинг
бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли, давлат рақам белгиси
01631VSF бўлган махсус жиҳозланган хизмат автомашинасида
ўзларига хизмат олиб бориш учун бириктирилган ҳудуддан
ташқарида бўлган, Б.Шаназаровнинг кўрсатмаси билан гиёҳвандлик
воситалари яширилган жойнинг атрофини айланиб юришиб, соат
тахминан 02:00ларда гиёҳвандлик воситалари яширилган жой
яқинида, йўл четида турган фуқаролар Ашуров Меҳроб Имомали ўғли
ва Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғлини кўриб қолишиб,
уларнинг олдига боришиб, улардан нима мақсадда бу ерда
юрганликлари ҳақида сўраб, уларни ёнини кўздан кечиришиб, ёнидан
шубҳали ҳеч нарса топилмагач, Б.Шаназаров М.Ашуровнинг
9
геолокация орқали ушбу жойга келганлигини аниқлашган бўлсада,
Б.Шаназаровга
маълум
бўлган
жойга
яшириб
қўйилган,
М.Кутепетдинов айтган номаълум шахслар томонидан олиб
кетилишини ўзи таъминланиши лозим бўлган, бироқ Б.Шаназаров
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиб, М.Кутепетдинов хабар
берган гиёҳвандлик воситалари Ашуров Меҳроб Имомали ўғли ва
Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғлиларга тегишли деб ўйлаб,
дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бориш мақсадида уларга
нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириб, Б.Шаназаров М.Ашуровнинг
қўлидан тортиб, ўзига олдиндан маълум бўлган жойга яшириб
қўйилган гиёҳвандлик воситалари турган жойга олиб бориб, гўёки
ўзини ушбу жойдан сариқ рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга
келтириб ўралган жигарранг мумсимон моддани, қора рангли
изолентага ўралган бир дона оқ рангли пластик флакон идишдаги
моддани ва бир дона оғзи маҳкамланадиган полиэтилен пакетга
солинган ўтсимон моддани топиб олгандек кўрсатиб, ушбу ашёвий
далилларни
холисларнинг
иштирокисиз
ва
видеотасвирга
туширмасдан, ўзи қўллари билан олиб, хизмат автомашинасининг
орқа юкхонаси устига қўйиб, улар томонидан ушлаб турилган
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларга, топилган гиёҳвандлик воситалари
уларга тегишли эканлигини айтиб, ҳодиса жойига Янгиҳаёт тумани
ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспекторлари ва Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ
ЖҚБнинг
тегишли
ходимларини
чақиришган.
Натижада
М.Кутепетдинов ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда кўп миқдордаги
гиёҳвандлик воситаларини сотиш жиноий мақсадини охирига етказа
олмаган.
3. Судланувчи Қораев Фарходжон Мавланович 18.02.2023 йилдан
17.09.2024 йилга қадар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ
Мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили лавозимида
ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра, давлат органи
мансабдор шахси бўла туриб, 2024 йил 03 август кунидан 04 август
кунига ўтар кечаси Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ бўйича тунги
хизматга жалб қилинмаган бўлсада, 2024 йил 04 август куни соат
02:30-03:00ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, “Катта халқа
йўли” кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар олдига юқори
турувчи раҳбарининг кўрсатмасини олмасдан етиб бориб, тақсимот
бўйича дислокацияси ҳисобланмаган ҳудудда тунги хизматни олиб
бораётган Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ
инспекторлари судланувчилар Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар
томонидан “Гашиш”, “Марихуанна” ва “Тропикамид” гиёҳвандлик
воситаларини ўтказишда гумонланиб ушланган Ашуров Меҳроб
10
Абдурахмонович, Собиров Имрон Рашид ўғли ва Тангирбергенова
Юлдуз Маматкул қизи ҳақида туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисми ва
юқори турувчи раҳбариятига ахборот бермасдан, ҳодиса жойига тунги
навбатчиликка жалб қилинган тергов-тезкор гуруҳини етиб
келишини таъминламасдан, мансаб ваколатлари доирасидан четга
чиқиб, мазкур ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатларини олиб боришга
киришиб, М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва
Ю.Тангирбергеноваларни
амалда
ҳимоя
ҳуқуқи
билан
таъминламасдан, қўлларига кишанлар тақтириб, ҳодиса жойида
уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, баданининг турли
жойларига уриб-тепиб, улар билан ғайриинсоний ва қадр-қиматни
камситувчи муомала қилиб, улар Янгиҳаёт туман ИИО ФМБга
келтирилгандан сўнг, ҳодиса жойида аниқланган ва М.Ашуровга
тегишли
бўлмаган
953,84
грамм
бўлган
“Гашиш”,
0,61 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик воситаларини ва
“Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддани унга ва шерикларига
тегишли эканлигини бўйнига олишга мажбурлаб, М.Ашуровнинг
танишлари
А.Исломов,
Ш.Шотурсунов,
И.Собиров
ва
Ю.Тангирбергеноваларга нисбатан ҳам жисмоний куч ишлатиб, ўзига
қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган
ҳаракатларни содир этган ҳолда М.Ашуровдан юқоридаги жиноятни
содир этганлигига иқрорлиги тўғрисида тушунтириш хати ёздириб
олиб,
М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов, И.Собиров
ва
Ю.Тангирбергеноваларнинг
ҳуқуқларига
ва
қонун
билан
қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказган.
4. Судланувчи Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар эгаллаб
турган лавозимига кўра, давлат органи мансабдор шахси бўла туриб,
хизмат
вазифаларига
жиноятчиликни
олдини
олиш
ва
жиноятчиликка қарши курашиш кирсада, ўз мансаб ваколатларини
суиистеъмол қилиб, мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб,
2024 йил 3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси Янгиҳаёт
тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ бўйича тунги хизматга жалб қилинмаган
бўлсада, жорий йилнинг 4 август куни соат 02:30-03:00 ларда Тошкент
шаҳри, Янгиҳаёт тумани Катта халқа йўли кўчасида жойлашган
“Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги
бетон бордюрлар олдига юқори турувчи раҳбарининг кўрсатмасини
олмасдан ва белгиланган тартибда ахборот бермасдан етиб бориб,
тақсимот бўйича дислокацияси ҳисобланмаган ҳудудда тунги
хизматни олиб боришиб, ҳодиса жойидан олинган сариқ рангли скотч
билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган жигарранг мумсимон
моддани (Гашиш), қора рангли изолентага ўралган бир дона оқ
рангли пластик флакон идишдаги моддани (Тропикамид) ва бир дона
11
моддани (Марихуанна) ҳодиса жойида бўлган фуқаро М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновларга тегишли деб гумон қилишиб, ҳодиса жойига
кўзбўямачилик учун холис сифатида таклиф қилинган, бироқ амалда
наркотик моддалар қандай қилиб, қаердан ҳамда ким томонидан
топилганлигини аслида кўрмаган ва билмаган фуқаролар Абдуллаев
Иззатилла Забихилла ўғли ва Фатхуллаев Кудратилла Саъдилла ўғли
иштирокида 04.08.2024 йилда “Нарса буюмни олиш тўғрисида”
баённома расмийлаштиришган.
5. Шунингдек, судланувчи Ф.Қораев икки ёки ундан ортиқ
шахсга нисбатан, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар бир гуруҳ шахслар
томонидан, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган
ҳолда ёхуд шундай зўрликни қўллаш таҳдиди билан, ҳаётга ва
соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган ашёларни қўллаб, қийноққа
солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни
камситувчи муомала қилиш, шунингдек, гумон қилинувчига улардан
бирор-бир ахборот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик
кўрсатуви олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг
ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш
йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир
этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш
ёки бошқача тарзда босим ўтказиш мақсадида 2024 йил 4 август куни
соат 02:00 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, “Катта халқа йўли”
кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги
йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар орқасига яшириб қўйилган сариқ
рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган
жигарранг мумсимон моддани (Гашиш), қора рангли изолентага
ўралган бир дона оқ рангли пластик флакон идишдаги моддани
(Тропикамид) ва бир дона оғзи маҳкамланадиган полиэтилен пакетга
солинган ўтсимон моддани (Марихуанна) ҳодиса жойида бўлган
фуқаролар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновга тегишли эканлигига гумон
қилиб, уларнинг ушланганлигидан хабар топиб, ҳодиса жойига
ўзининг бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашинасида И.Собиров
ва Ю.Тангирбергеновалар билан етиб келган А.Исломовдан
ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинанинг ҳужжатларини тақдим
қилишини талаб қилишиб, ундан ҳужжатларни олишиб, ҳодиса
жойида аниқланган 953,84 грамм бўлган “Гашиш”, 0,61 грамм бўлган
“Марихуанна” ва “Тропикамид” гиёҳвандлик воситаларини унга ва
шерикларига тегишли эканлиги бўйича иқрорлик кўрсатмаларини
олиш мақсадида, К.Мирзабаев ва Ф.Қораевлар билан биргаликда
А.Исломовга руҳий ҳамда психологик босим ўтказишиб, уни
қўрқитишиб, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрликни
қўллашиб, унинг чап томон юз қисми, кўкрак қафаси, қорин, қовурға,
бел қисмларига галма-галдан уриб-тепиб, дўппослашиб, К.Мирзабаев
12
ёнида бўлган қора рангли дубинкаси билан унинг бош қисмига зарба
бериб, чап қулоқ пардасини йиртиб юборган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2023 йилдаги 5472-ҲужРаж.-сонли хулосасида, А.Исломовнинг танасида “Чап қулоқ ноғора
пардасини постравматик перфорацияси (тешилиши); чап қулоқ олди
соҳаси шилинмалари; умуртқа поғонаси бел қисми юмшоқ
тўқималарининг лат ейиши; ўнг билак-кафт бўғими қонталаши; юз
ҳамда кўкрак қафаси чап томонлама соҳалари юмшоқ тўқималарини
лат ейиши жароҳатлари аниқланганлиги, ушбу жароҳатларни бўйи
баробар йиқилиб олиши натижасида ҳосил бўлганлиги инкор
этилиши ҳамда ўзига ўзи етказган бўлиши эҳтимоли камлиги, ушбу
жароҳатлар “соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил”
турдаги жароҳатларга кириши” аниқланган.
Сўнг, судланувчи Ф.Қораев, Б.Шаназаров, К.Мирзабаев ва
бошқалар ҳодиса жойида аниқланган “Гашиш”, “Марихуанна” ва
“Тропикамид” гиёҳвандлик воситаларини ўтказишда гумонланиб
ушланган фуқаро М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар ҳамда уларнинг
кетидан етиб келган танишлари А.Исломов, И.Собиров ва
Ю.Тангирбергеноваларни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБга олиб келишиб,
уларни эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи чекланган вақтдан бошлаб ҳимоя
ҳуқуқи билан таъминлаши лозимлиги қонун билан белгиланган
бўлсада, мазкур қонун талабини қўпол равишда бузиб, М.Ашуров
таниши А.Исломовнинг илтимосига кўра, у берган геолокацияга
асосан ушбу жойга етиб келганлигини айтиб, ўзининг телефонида
4,71 грамм “Альфа-пирролидиновалерофенон” (α-PVP) гиёҳвандлик
воситаси яширилган жойнинг фотосуръати ва геолокациясини
кўрсатган
бўлсада,
ушбу
гиёҳвандлик
моддасини
топиб,
ҳужжатлаштириб олиш чорасини кўрмасдан, Ф.Қораев, М.Ашуров
билан инсоннинг қадр-қимматини поймол қиладиган ноқонуний
ҳаракатларни пинхона шароитда амалга ошириш мақсадида уни
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биноси коридорининг ўнг томондан
ҳисоб бўйича учинчи бўлиб жойлашган хонанинг ичидаги чап
томонда бўлган, видеокузатув камераси ўрнатилмаган рақамсиз
ёрдамчи хонага олиб кириб, бу билан ИИВнинг 09.06.2021 йилдаги
“Ички ишлар органлари сўровхоналарида ҳамда тергов бўлинмалари
хизмат хоналарида процессуал ҳаракатларини аудио ва видеога қайд
этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни тасдиқлаш ҳақида”ги
191-сонли ва 21.10.2021 йилдаги 400-сон буйруғи билан тасдиқланган
“Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар фаолиятини
ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 150-банди
талабларини бузган ҳолда, жиноят содир этганлигига иқрорлик
кўрсатуви олиш мақсадида М.Ашуровнинг қўлларига кишан солиб,
қўлларини тепага қаратиб кўтартириб, хона деворига тираб қўйиб,
бошига бир нечта қора рангли полиэтилен пакетлар кийдириб, ушбу
13
пакетларнинг устидан скотч бўлаклари билан ўраб, М.Ашуровнинг
эркин нафас олишини қийинлаштириб, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун
хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда танасининг бел ва орқа
қисмларига ҳамда оёқларига уриб-тепиб, дўппослаб, электрошокер
мосламасини қўллаб, унга нисбатан шафқатсиз, ғайриинсоний ва
қадр-қимматни камситувчи муомала қилиб ҳамда жазо турларини
қўллаб, қийноққа солиб, тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойида
аниқланган ва унга тегишли бўлмаган 953,84 грамм бўлган “Гашиш”,
0,61 грамм бўлган “Марихуанна” ва “Тропикамид” гиёҳвандлик
воситаларини унга ва шерикларига тегишли эканлигини бўйнига
олишга мажбурлаб, ўзига қонун билан берилган ваколатлар
доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни содир этган ҳолда
М.Ашуровдан юқоридаги жиноятни содир этганлигига иқрорлиги
тўғрисида тушунтириш хати ёздириб олиб, унинг ҳуқуқларига ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2024 йилдаги 5471-ҲужРаж.-сонли хулосасида, М.Ашуровнинг танасида “Чап сон соҳаси
шилинмалари; чап қулоқ олди, пешона ва кўкрак қафаси ўнг томони
соҳалари юмшоқ тўқималарини лат ейиши; иккала қўл билак-кафт
бўғими соҳалари қонталашлари аниқланганлиги, ушбу жароҳатларни
бўйи баробар йиқилиб олиши натижасида ҳосил бўлганлиги инкор
этилиши ҳамда ўзига ўзи етказган бўлиши эҳтимоли камлиги, унинг
чап сон соҳасида аниқланган шилинмаларнинг жойлашган ўрни ва
хусусиятларини инобатга олганда ушбу жароҳатлар “электрошокер”
таъсирида ҳосил бўлганлиги инкор этилмаслиги”, ушбу жароҳатлар
“соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил” турдаги
жароҳатларга кириши аниқланган.
Шунингдек, судланувчи Ф.Қораев иқрорлик кўрсатмалари олиш
мақсадида А.Исломовни ҳам Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биноси
коридорининг ўнг томондан ҳисоб бўйича учинчи бўлиб жойлашган
хонанинг ичидаги чап томонда бўлган, видеокузатув камераси
ўрнатилмаган рақамсиз ёрдамчи хонага олиб кириб, жиноят содир
этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида А.Исломовнинг
қўлини скотч билан ўраб, бошига бир нечта қора рангли полиэтилен
пакетлар кийдириб, пакетларни бўйин қисмидан сиқиб олиб,
нафасини бўғиб, нафаси етмай қолган вақтда бошидан пакетларни
олган вақтида, А.Исломов унга “Мен еган сомсамга пул тўлайман,
емаганим учун тўламайман! Ўлигим чиқса чиқсин шу ердан, Сизлар
хоҳлаётган нарсани тан олмайман” деб айтган вақтда унинг кўкрак ва
қорин қисмига зарбалар бериб, А.Исломов оғриқлардан ерга букилиб,
ярим ўтирган ҳолатга келиб қолганида, тепасидан бел қисмига
зарбалар бериб, унга нисбатан шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадрқимматни камситувчи муомала қилиб ҳамда жазо турларини қўллаб,
қийноққа солиб, тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойида аниқланган
14
ва унга тегишли бўлмаган 953,84 грамм бўлган “Гашиш”, 0,61 грамм
бўлган “Марихуанна” ва “Тропикамид” гиёҳвандлик воситаларини
унинг ўзи ва шерикларига тегишли эканлигини бўйнига олишга
мажбурлаб, ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга
чиқадиган ҳаракатларни содир этган ҳолда, А.Исломовни юқоридаги
жиноятни содир этганлигига иқрорлиги тўғрисида тушунтириш хати
ёзиб беришига мажбурлаган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2024 йилдаги 5472-ҲужРаж.-сонли хулосасида, А.Исломовнинг танасида “Чап қулоқ ноғора
пардасини постравматик перфорацияси (тешилиши); чап қулоқ олди
соҳаси шилинмалари; умуртқа поғонаси бел қисми юмшоқ
тўқималарининг лат ейиши; ўнг билак-кафт бўғими қонталаши; юз
ҳамда кўкрак қафаси чап томонлама соҳалари юмшоқ тўқималарини
лат ейиши жароҳатлари аниқланганлиги, ушбу жароҳатларни бўйи
баробар йиқилиб олиши натижасида ҳосил бўлганлиги инкор
этилиши ҳамда ўзига ўзи етказган бўлиши эҳтимоли камлиги”, ушбу
жароҳатлар “соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил”
турдаги жароҳатларга кириши аниқланган.
Шу каби, судланувчи Ф.Қораев Ш.Шотурсуновни ҳам Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ЖҚБ биноси коридорининг ўнг томондан ҳисоб
бўйича учинчи бўлиб жойлашган хонанинг ичидаги чап томонда
бўлган, видеокузатув камераси ўрнатилмаган рақамсиз ёрдамчи
хонага олиб кириб, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви
олиш мақсадида Ш.Шотурсуновнинг қўлларини кўтаришга мажбур
қилиб, кўкрак қафасидан пастроқда жойлашган диафрагма қисмига,
яъни қорин қисмига 3-4 маротаба мушт билан зарбалар бериб, уни
уриб-тепиб, дўппослаб, у Ф.Қораевга “Урманг” деб айтганида,
Ф.Қораев уни ура туриб “Мен урмадим сени укажоним, ким сени
уряпти” деб кесатиб гапириб, уни танишлари М.Ашуров ва
А.Исломовларга қарши кўрсатма беришига мажбур қилиб, уларга
қарши кўрсатма берган тақдирда унинг ҳолати енгиллашишига
ишонтириб, ўзининг жиноий шериги билан уни оч яшил (салатовый)
рангли пашша ўлдиргич (мухобойка) билан уриб, савалаб, юзи ва
қулоқ қисмига шапалоқ тушириб уриб, соқолига ёниб турган
зажигалкани теққизиб, соқолини куйдириб, ёқиб ташламоқчи бўлиб,
унга оғриқли жисмоний азоблар бериб, унга нисбатан шафқатсиз,
ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомала қилиб ҳамда
жазо турларини қўллаб, қийноққа солиб, тан жароҳатлари етказиб,
ҳодиса жойида аниқланган ва унга тегишли бўлмаган 953,84 грамм
бўлган “Гашиш”, 0,61 грамм бўлган “Марихуанна” ва “Тропикамид”
гиёҳвандлик воситаларини унинг ўзи ва шерикларига тегишли
эканлигини бўйнига олишга мажбурлаб, ўзига қонун билан берилган
ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни содир этган
ҳолда, Ш.Шотурсуновни юқоридаги жиноятни содир этганлигига
15
иқрорлиги тўғрисида тушунтириш хати ёзиб беришига мажбурлаган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2024 йилдаги 5473-ҲужРаж.-сонли хулосасида, Ш.Шотурсуновнинг танасида “Чап билак ва чап
тирсак бўғими соҳалари қонталашлари, чап қулоқ орти ва иккала
билак соҳалари юмшоқ тўқималарини лат ейиши жароҳатлари
аниқланганлиги, ушбу жароҳатларни бўйи баробар йиқилиб олиши
натижасида ҳосил бўлганлиги инкор этилиши ҳамда ўзига ўзи
етказган бўлиши эҳтимоли камлиги”, ушбу жароҳатлар “соғлиқни
қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил турдаги
жароҳатларга кириши” аниқланган.
Шу билан бирга, судланувчи Ф.Қораев И.Собировни ҳам
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биноси коридорининг ўнг томондан
ҳисоб бўйича учинчи бўлиб жойлашган хонанинг ичидаги чап
томонда бўлган, видеокузатув камераси ўрнатилмаган рақамсиз
ёрдамчи хонага олиб кириб, жиноят содир этганлигига иқрорлик
кўрсатуви олиш мақсадида И.Собировга “Шимингни еч!” деб айтиб,
уни эгнида бўлган шимини ва трусигини ечишга мажбур қилиб,
қўлига зажигалкани (ёндиргич) олиб, зажигалкани ўт олдириб,
оловни И.Собировнинг жинсий олатига қарата куйдириш мақсадида
яқинлаштириб, уни
қўрқитиб,
унга
нисбатан
шафқатсиз,
ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомала қилиб ҳамда
жазо турларини қўллаб, қийноққа солиб, ҳодиса жойида аниқланган
ва унга тегишли бўлмаган 953,84 грамм бўлган “гашиш”, 0,61 грамм
бўлган “марихуанна” ва “тропикамид” гиёҳвандлик воситаларини
унинг ўзи ва шерикларига тегишли эканлигини бўйнига олишга
мажбурлаб, “Сен кўп гапирма, кўрсатмамиз бўйича иш қил! Биз айтган
гапларни ёзасан! Наркотиклар сенларга тегишли эканлигини тан
оласан” деган гапларни айтганда И.Собиров ушбу ҳолатдан қўрқиб
кетиб, қаттиқ стресс ҳолатига тушиб, Ф.Қораевга “Қўйинг ака, бўлди!
Керак эмас бу нарса” деб айтиб, Ф.Қораев хоҳлаган нарсани ёзиб
беришга розилик билдирганидан сўнг, Ф.Қораев зажигалкасининг
И.Собировнинг жинсий аъзосидан олиб, ўзига қонун билан берилган
ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни содир этган
ҳолда, И.Собировни юқоридаги жиноятни содир этганлигига
иқрорлиги тўғрисида тушунтириш хати ёзиб беришига мажбурлаган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2024 йилдаги 5474-ҲужРаж.-сонли
хулосасида,
И.Собировни
танасида
жароҳатлар
аниқланмади.
Бундан ташқари, судланувчи Ф.Қораев Ю.Тангирбергеновани
ҳам Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биноси коридоридаги
видеокузатув камераси ўрнатилмаган хонага олиб киришиб, жиноят
содир
этганлигига
иқрорлик
кўрсатуви
олиш
мақсадида
Ю.Тангирбергеновани қийноққа солишиб, унга оғриқли жисмоний
азоблар беришиб, тан жароҳати етказишиб, ҳодиса жойида
16
аниқланган ва унга тегишли бўлмаган 953,84 грамм бўлган “Гашиш”,
0,61 грамм бўлган “Марихуанна” ва “Тропикамид” гиёҳвандлик
воситаларини унинг ўзи ва шерикларига тегишли эканлигини
бўйнига олишга мажбурлаб, ўзига қонун билан берилган ваколатлар
доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни содир этган ҳолда,
Ю.Тангирбергеновага руҳий босим ўтказиб, уни жиноят содир
этганлигига иқрорлиги тўғрисида тушунтириш хати ёзиб беришига
мажбурлаган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2024 йилдаги 5475-ҲужРаж.-сонли хулосасида, Ю.Тангирбергенованинг танасида “Чап ёноқ
соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши жароҳати аниқланганлиги,
ушбу жароҳатларни бўйи баробар йиқилиб олиши натижасида ҳосил
бўлганлиги инкор этилиши ҳамда ўзига ўзи етказган бўлиши
эҳтимоли камлиги”, ушбу жароҳатлар “соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келмаган енгил” турдаги жароҳатларга кириши
аниқланган.
Х.Сулаймонова
номидаги
Республика
суд
экспертиза
марказининг 29.08.2024 йилдаги 29/13(7503)29.1Z/13369 ва
29/13(7503)29.1Z/13370-сонли одам ДНКсининг суд-биологик
экспертизаси хулосаларида, экспертиза тадқиқоти учун тақдим
этилган қора рангли полиэтилен пакетнинг J1, J2, J3, J4, J5, J6, J7, J8, J4p,
J4t, J9, J10-сонли объектларида аниқланган биологик материаллар
(ДНК) Ашуров Меҳроб Имомали ўғлидан келиб чиққанлиги,
экспертиза тадқиқоти учун тақдим этилган қора рангли полиэтилен
пакетнинг J4pp-сонли объектида аниқланган аралаш табиатли
генотип таркибида Исломов Алинур Абдурахмоновичнинг биологик
материали мавжудлиги истисно этилмаслиги кўрсатилган.
Дактилоскопия экспертизасининг 25.09.2024 йилдаги 1043/24сонли хулосасида, экспертиза тадқиқоти учун тақдим этилган шартли
равишдаги 3-рақамли қора рангли полиэтилен пакетнинг юза
қисмида аниқланган қўлнинг кафт соҳасидан қолдирилган излар
Қораев Фарходжон Мавлановичнинг номига қайд этилган
дактилоскопик картанинг чап қўл кафт соҳаси изи билан ўзаро мос
келиб, ушбу излар Ф.Қораевнинг чап қўл кафт соҳаси билан
қолдирилганлиги кўрсатилган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 13.09.2024
йилдаги хизмат текшируви хулосасида, Ф.Қораев Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 20.01.2023 йилдаги “Ички ишлар
органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли
билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори билан
тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий
маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг 5-банди, 4 ва
6-хатбошилари, 6, 13, 14, 15, 19-бандлари, 2 ва 3-хатбошилари,
17
шунингдек Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 21.10.2021 йилдаги
400-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида
маънавий-маърифий ишлар фаолиятини ташкил этиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 150-банди, 1, 2, 5, 6, 8-хатбошилари, 152, 162,
165-бандларининг, 11-хатбошиси, 168-бандининг 1-хатбошиси,
бундан ташқари ИИВнинг 09.06.2021 йилдаги “Ички ишлар органлари
сўровхоналарида ҳамда тергов бўлинмалари хизмат хоналарида
процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тартиби
тўғрисидаги йўриқномаларни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли
буйруғининг 8-бандида қайд этилган талабларни қўпол равишда
бузганлиги кўрсатилган.
6. Юқоридагилардан ташқари, судланувчи Б.Шаназаров
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ инспектори
лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра, давлат
органи мансабдор шахси бўла туриб, хизмат вазифаларига
жиноятчиликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш
кирсада, қалбаки чет эл валютасини жуда кўп миқдорда ўтказиш
мақсадида ўзининг таниши Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғли,
шунингдек унинг танишлари Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғли,
Мамаджанов Содиқжон Тишажонович, Комилов Самандар Дилмурод
ўғли, Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич ва жиноят ишининг бир
қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жуда кўп миқдордаги қалбаки
17.900 АҚШ доллари чет эл валютасини мижозларга ўтказиб, жиноий
йўл билан даромад топиб, топилган фойдадан ҳар бири ўзининг
иштирокига мутаносиб улуш олиш ҳақида жиноий режа тузишган.
Хусусан, Б.Шаназаровнинг жиноий шериги Х.Абдуллаев аввалги
содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муаасасасида жазо
муддатини ўтаётган вақтида танишган, терговда шахсини
аниқлашнинг имкони бўлмаган Бекободлик “Абдулазиз” ҳамда
“Шоакбар” исмли шахслар билан 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги
қалбаки чет эл валютасини мижозларга ўтказиш юзасидан ўзаро
келишиб, бу борада норасмий равишда валюта айирбошлаш фаолияти
билан шуғулланиб келган қариндоши С.Мамаджановга мурожаат
қилиб, у билан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Обод диёр 1-берк”
кўчаси, 6-уй манзилдаги яшаш хонадонида учрашиб, уларда мавжуд
бўлган жуда кўп миқдордаги қалбаки АҚШ долларини ўтказишга
харидор топиб беришини сўраган вақтда, С.Мамаджанов унинг
қалбаки АҚШ долларини сотиб берадиган таниши борлигини
айтганидан сўнг, у намуна тариқасида мижозларга кўрсатиш учун
С.Мамаджановга қалбаки 500 АҚШ долларини бериб, дастлаб ҳар бир
қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 80 АҚШ долларига сотишини
маълум қилиб, С.Мамаджанов қиммат нарх сўраётганлигини айтиб, у
билан ўзаро савдолашганидан сўнг ҳар бир қалбаки 100 АҚШ
18
қурби етадиган, “қора бозор”да ўзи каби норасмий равишда валюта
айирбошлаш
фаолияти
билан
шуғулланувчи
таниши
Ш.Абдуманнобовга мурожаат қилиб, унда қалбаки 100 АҚШ
долларлик купюраларда жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пуллар борлигини, ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий
60 АҚШ доллари эвазига бериши мумкинлигини айтганида,
Ш.Абдуманнобов унинг таклифига рози бўлиб, фақатгина ундаги ҳар
бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 50 АҚШ долларидан сотиб
олиши мумкинлигини айтиб, унинг розилигини олиб, қалбаки
пулларга мижоз топиши билан унга дарҳол хабар беришини
билдирган.
2024 йил июль ойининг охирида Ш.Абдуманнобов ўзининг
маҳалласидаги яқин таниши Н.Рустамов билан Юнусобод туманида
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида кўришиб, ўзаро
суҳбатлашиб ўтиришган вақтда у танишида жуда кўп миқдорда
100 номиналлик купюраларда қалбаки АҚШ доллари борлигини
маълум қилиб, намуна тариқасида С.Мамаджановдан олган қалбаки
500 АҚШ долларини унга намойиш қилиб, агарда ушбу қалбаки
пулларга мижози бўлса, унга айтишини, орада маълум бир миқдорда
пул ишлаб олишини Н.Рустамовга таклиф қилиб, унга намуна
сифатида олиб келган қалбаки 500 АҚШ долларини топшириб, уни
қалбаки пул айирбошлаш билан боғлиқ мазкур ноқонуний фаолиятни
амалга оширишида шерик бўлишига қизиқтириб, жалб қилган.
Ўз навбатида, Н.Рустамов таниши Ш.Абдуманнобовнинг
таклифини қабул қилиши биланоқ, бундан бир неча кунлар муқаддам,
яъни 2024 йил июль ойининг ўртасида унинг бошқа бир яқин таниши,
яъни маҳалладоши Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ
инспектори Б.Шаназаров унга 100 АҚШ долларлик қалбаки пулларни
ҳақиқий АҚШ доллари эвазига сотиб олишга тайёр мижози
борлигини, ушбу мижозни уларнинг умумий танишлари, айни дамда
Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 42-сонли манзил
колониясида жазо муддатини ўтаётган Кутепетдинов Мирхошим
Миркасимович топганлигини айтиб, қалбаки пулларни топган
тақдирда биргаликда М.Кутепетдиновнинг олдига бориб, унинг
олдида мижози билан айирбошлаши мумкинлигини маълум
қилганлиги эсига тушади.
Бир томондан қалбаки АҚШ долларини сотиш истагини
билдирган таниши Ш.Абдуманнобовнинг, бошқа бир томондан эса
қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини сотиб олиш истагини
билдирган таниши Б.Шаназаровнинг таклифлари ўзига жуда маъқул
келган Н.Рустамов юқоридаги ҳар иккала томонни боғловчи
“кўприк”га айланиб, қалбаки АҚШ долларини айирбошлашга ўзи ҳам
19
долларини ўтказишга келишиб, ўз навбатида Б.Шаназаровга ҳар бир
қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 72 АҚШ долларига ўзининг
фойдасини қўйиб сотишни таклиф қилганида, Б.Шаназаров унинг
таклифига рози бўлиб, улар биргаликда М.Кутепетдиновнинг олдига
боришиб, унга мижозга кўрсатиши учун намуна сифатида қалбаки
500 АҚШ доллари ва ҳақиқий 2 АҚШ доллари жами 502 АҚШ
долларини топшириб кетишади.
Орадан бир-икки кун вақт ўтиб, 2024 йил июль ойининг охирида
Б.Шаназаров жиноий шериги Н.Рустамовга 20.000 АҚШ доллари
миқдоридаги қалбаки пулларни М.Кутепетдинов жазо муддатини
ўтаётган 42-сонли манзил колониясига олиб келишини, пулларни
мижоз билан М.Кутепетдиновнинг олдида айирбошлашларини айтиб,
улар мижоз билан кўришиб олишганда, Н.Рустамов даставвал мижоз
томонидан ҳақиқатдан ҳам қалбаки пуллар эвазига ҳақиқий АҚШ
доллари берилаётганлигига ишонч ҳосил қилиши лозимлигини
билдириб, мижоз тақдим қилган айирбошлаш учун мўлжалланган
ҳақиқий АҚШ доллари пулларини кўздан кечириб олганидан сўнг,
қалбаки АҚШ долларини ўзи билан олиб кела олмаганлигини,
пулларни сотмоқчи бўлган танишлари қалбаки пулларни манзил
колонияси ҳудудида айирбошлашдан бош тортишиб, уларни Тошкент
шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори”
олдига чақиришаётганлигини, қалбаки пулларни ўша ерда олдисотди қилишларини маълум қилганида, Б.Шаназаров унга “Сенга
айтдимку пулларни олиб келишингни! Бу ерда мижоз кутиб ўтирибди
бизни” деб эътироз билдирганлиги сабабли, Н.Рустамов уларнинг
олдида такроран таниши Ш.Абдуманнобовга қўнғироқ қилиб, қалбаки
пулларни етказишини сўраганида, у агарда пулларни алмаштиришни
хоҳласалар, Юнусобод туманига келишлари лозимлигини билдирган.
Орадан яна икки-уч кун ўтиб, Б.Шаназаров ўзи топган мижоз
билан олдиндан маслаҳатлашиб олганидан сўнг, жиноий шериги
Н.Рустамовга қўнғироқ қилиб, “Неъмат, бўлди! Юнусобод бўлса,
Юнусобод! Сен айтган жойга бораман, пул тайёрми?” деб ундан
сўраганида, у пуллар тайёрлигини маълум қилиб, бу борада жиноий
шериги Ш.Абдуманнобовни огоҳлантириб қўйиб, куннинг иккинчи
ярмида мижоз ва ундаги 20.000 АҚШ долларига алмаштирилиши
лозим бўлган ҳақиқий АҚШ доллари билан Юнусобод туманига етиб
боришларини ўзаро келишиб олиб, Б.Шаназаров ва Н.Рустамовлар
мижоз билан Юнусобод туманидаги телеминора тагидаги “Ош
маркази” олдида кўришиб олишган вақтда жиноий шериги
Х.Абдуллаевга 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки чет эл
валютасини “Абдулазиз”, “Шоакбар” исмли танишлари ўз вақтида
етказиб бера олмаганлиги сабабли, валюта алмаштириш жараёнини
кейинги кунга қолдиришга қарор қилишган.
20
04.08.2024 йилда Б.Шаназаров ўзи томонидан содир этилган бир
нечта жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар томонидан ушланганлигидан бехабар бўлган
Н.Рустамов мижоз билан 2024 йил 06 август куни 16:30-17:00 ларда
Юнусобод
тумани
“Универсам
деҳқон
бозори”
олдидаги
автотураргоҳда қалбаки АҚШ долларини айирбошлаш учун кўришиб
олишга келишиб, бу ҳақида жиноий шериги Ш.Абдуманнобовга хабар
берганда, ўз навбатида Ш.Абдуманнобов қалбаки пулларни
айирбошлаш куни ва жойи аниқ белгиланганлиги, қалбаки
20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тайёрлаб қўйишини
жиноий шериги С.Мамаджановга тайинлаган.
Жиноий режани амалга ошириш мақсадида 2024 йил 06 август
куни С.Мамаджанов ўзининг жиноий шериги Х.Абдуллаевга қўнғироқ
қилиб, қалбаки 20.000 АҚШ долларини мижозга бугуннинг ўзида
етказиб бериш кераклигини айтганидан сўнг, шу куни соат
18:00 ларда Х.Абдуллаев қариндоши С.Мамаджанов ва у томонидан
қабиҳ мақсадларини амалга оширишни осонлаштириш учун жалб
қилинган қариндоши С.Комилов билан қалбаки АҚШ долларини олиб
кетиш учун Тошкент шаҳридан келган жиноий шериклари
Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар билан Тошкент вилояти, Тошкент
туманидаги ўзи яшайдиган маҳалла ҳудудида учрашиб олиб,
Х.Абдуллаев, С.Мамаджанов, С.Комилов, Ш.Абдуманнобов ва
Н.Рустамовлар биргаликда С.Комилов бошқарувидаги “Mercedes-Benz”
русумли, давлат рақам белгиси 10Q506XB бўлган автомашина ичида
ўтириб, қалбаки АҚШ долларини айирбошлаш жараёнини ўзаро
муҳокама қилиб, вазифаларни тақсимлаб олишаётган вақтда
Х.Абдуллаев ўзи билан жами қалбаки 17.400 АҚШ доллари олган
бўлсада, мижозга ишонмаганлиги учун даставвал 10.000 АҚШ
долларини айирбошлашини маълум қилиб, автомашина ичида бўлган
шахсларга қалбаки 10.000 АҚШ долларини тақдим этиб, ҳақиқатдан
ҳам айни дамда ўзида айирбошлаши учун қалбаки АҚШ долларлари
мавжуд эканлигини жиноий режа иштирокчиларига очиқчасига
намойиш қилиб, Ш.Абдуманнопов ва Н.Рустамов харидор уларни
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон
бозори” олдида кутиб турганлигини маълум қилишганидан сўнг,
С.Мамаджанов харидорга сотиш учун мўлжалланган қалбаки АҚШ
долларини Н.Рустамов ва Ш.Абдуманнобов олиб кетиб, харидорга
сотиб, эвазига келишилган миқдордаги ҳақиқий АҚШ долларларини
олиб келишларига кўзи етмасдан, уларга ишонмасдан, ўзи
қариндошининг жанозаси бўлганлиги боис, улар билан бевосита пул
айирбошлашга бора олмаслигини, бироқ қариндошлари Х.Абдуллаев
ва С.Комиловга қалбаки АҚШ долларини шахсан ўзлари Н.Рустамов ва
Ш.Абдуманнобов билан бирга олиб бориб, харидорга сотиб, эвазига
келишилган миқдордаги ҳақиқий АҚШ долларини қайтариб олиб
21
тайинлаганлиги
сабабли,
С.Комилов,
Х.Абдуллаев, Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар биргаликда
С.Комиловнинг бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли, давлат
рақам белгиси 10Q506XB бўлган автомашинада мижоз уларни кутиб
турган манзил томон йўл олишган.
Шу тариқа, С.Комилов жиноий шериклари билан ўзаро келишиб
олинган жиноий режани амалга ошириш мақсадида бошқарувидаги
автомашинани Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон
бозори” томонга қараб ҳаракатлантириб, бозорнинг олдидаги
автотураргоҳда тўхташган вақтда Н.Рустамов мижозни танишини, уни
кўрганлигини, шу сабабли пулларни ўзи алмаштириб беришини
таклиф қилиб, Х.Абдуллаевдан қалбаки пулларни сўраган вақтда, у
қалбаки 10.000 АҚШ долларини қариндоши С.Комиловнинг қўлига
бериб, Н.Рустамовга эса мижозни ўзлари ўтирган автомашинага олиб
келишини буюриб, айирбошлаш автомашина ичида бўлишини
айтганидан сўнг, Н.Рустамов автомашинадан тушиб, йўлнинг нариги
томонида, автобуслар бекати олдида турган оқ рангли, “Cobalt”
русумли автомашинада келган мижоз Худайберганов Абдуллох Обид
ўғлини ўзи билан С.Комиловнинг автомашинасига олиб келган
вақтда, автомашинаси олдида турган С.Комилов “Пул қани?” деб
А.Худайбергановдан сўраб, уни автомашинасининг орқа чап
ўриндиғига ўтиришини айтиб, чўнтагидан 100 АҚШ долларилик
купюралардан иборат жами қалбаки 10.000 АҚШ долларини олиб,
А.Худайбергановнинг қўлига берганида, у пулларни кўриб,
С.Комиловдан “Келишувга кўра икки пачка пул бўлиши керак эди,
қолгани қани?” деб сўраганида, С.Комилов олдин ушбу пулларни
алмаштириб олишини, қолган қисмини ҳам ярим соат вақт ичида
етказиб беришлари ҳақида унга айтганда, А.Худайберганов бунга
розилик билдириб, ҳақиқий пулларни ўзи келган автомашина ичидан
олиб беришини айтганида, С.Комилов “Бўлди ака, сизнинг
машинангизда бўлса, ўша ерда ҳал қиламиз” деб айтиб, унинг ўзи ва
жиноий шериклари Н.Рустамов ҳамда Ш.Абдуманнобов мижоз билан
бирга у келган автомашина томонга қараб йўлдан ўтиб боришаётган
вақтда С.Комилов мижоз А.Худайбергановга “Пулдан шубҳа қилманг,
банкоматдан ўтади. Тўғри ишлатиладиган жойини топсангиз бўлди”
деб айтиб, А.Худайбергановда айни дамда рўй бераётган вазиятга
нисбатан ҳотиржамлик хиссини уйғотишга ҳаракат қилган.
Шу куни соат 19:10 ларда ҲМҚО ходимлари билан ҳамкорликда
фуқаро А.Худайбергановнинг аризасига асосан Юнусобод туманида
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳда
ўтказилган тезкор тадбирда, мижоз А.Худайберганов ўзи келган оқ
рангли, “Cobalt” русумли автомашина орқа ўриндиқларига Н.Рустамов
билан қалбаки пулларни айирбошлаш мақсадида ўтирган вақтда
автомашина орқа эшикларидан бошини киргазиб қараб турган
22
ҳақиқий 14.400 АҚШ долларидан 72 дона 100 долларлик
купюраларни, яъни жами 7.200 АҚШ долларини уни кузатиб турган
С.Комилов ва Н.Рустамовларнинг кўз ўнгида санаб олиб, Н.Рустамовга
узатган вақтда С.Комилов пулларни унга беришини айтганида,
Н.Рустамов ўзининг қисмини олиб қолиб, қолганини унга беришини
билдирганидан сўнг, С.Комилов “Санаб олинг пулларни!” деб
Н.Рустамовга тайинлаган ва у пулларни санаб олаётган вақтда
С.Комилов ғараз ёки бошқача паст ниятда чўнтагидан қалбаки
10.000 АҚШ долларини қўлига олиб, мижоз А.Худайбергановга узатиб,
ҳақиқий 7.200 АҚШ доллари эвазига ўтказиб, сотган вақтида
С.Комилов, Н.Рустамов ва Ш.Абдуманнобовлар жиноят устида қўлга
олиниб, ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида ҳодиса жойида ушланган
Х.Абдуллаевнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида,
унинг ёнида ўтказиш мақсадида сақлаётган қалбаки 7.400 АҚШ
доллари чет эл валютаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил
тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Шундан сўнг, С.Мамаджанов ҳам тадбир иштирокчилари
томонидан ҳодиса жойига чақиртирилиб, жиноятнинг иштирокчиси
сифатида белгиланган тартибда ушланган.
Натижада
Б.Шаназаров,
Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов,
С.Мамаджанов, Х.Абдуллаев ва С.Комиловлар ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларда қалбаки чет эл валютасини жуда кўп миқдорда ўтказиш
жиноий мақсадини охирига етказа олмаганлар.
Бундан ташқари, М.Кутепетдинов томонидан 502 АҚШ доллари
миқдоридаги пуллар белгиланган тартибда текшириб чиқиш ва
жиноят иши ҳужжатларига қўшиб қўйиш учун ихтиёрий равишда
топширилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
маълумотномасига кўра, 06.08.2024 йил ҳолатига 1 (бир) АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.594,85 сўмни, 20.000 АҚШ
доллари эса 251.897.000 сўмни, яъни жуда кўп миқдорни ташкил
этиши аниқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
маълумотномасига кўра, 07.08.2024 йил ҳолатига 1 (бир) АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.615,97 сўмни, 500 АҚШ
доллари эса 6.307.985 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперткриминалистика марказининг 07.08.2024 йилдаги 3012-сонли техниккриминалистик экспертизаси хулосасида, тезкор тадбир жараёнида
олинган ва тадқиқот учун тақдим қилинган 174 дона 100 номиналли
купюрали жами 17.400 АҚШ доллари ишлаб чиқарувчи фабрика
23
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперткриминалистика марказининг 30.08.2024 йилдаги 3167-сонли техниккриминалистик экспертизаси хулосасида, тадқиқот учун тақдим
қилинган 5 дона 100 номиналли купюрали жами 500 АҚШ доллари
ишлаб
чиқарувчи
фабрика
томонидан
тайёрланмаганлиги
кўрсатилган.
Судланувчи Ф.Қораев суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 03 август куни соат кечки
23:00ларда у илгари хизмат фаолят олиб борган Янгиҳаёт тумани,
эски Чоштепа маҳалласида, ўрта ёшдаги қизнинг бедарак
йўқолганлиги ҳолати юзасидан келиб тушган хабарга аниқлик
киритиш мақсадида ҳодиса жойига етиб борганлигини, у ерда ундан
ташқари тезкор тергов гуруҳи ЖҚБ бошлиғи ва бир неча сафдошлари
ҳам бор бўлганлигини, келиб тушган аниқлик киритилгач унга
бошлиғи томондан рухсат берилиб эртанги кунга ишлаш учун
кўрсатмалар берилганлигини, соат 24:00ларда Янгиҳаёт тумани,
3А-мавзеси, 18-уй, 30-хонадонга доимий истиқомат қилиб келадиган
манзилига келганлигини, 2023 йилдан буён Янгиҳаёт тумани ИИО
ФМБ ТҚҲ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва тахлил гуруҳи катта тезкор
вакили лавозимда фаолият олиб боргани, 2024 йил 04 август куни
соат 03:00ларда ППХ сафдор хизматчиси “Сардор” исмли ходим, қўл
телефонига қўнғироқ қилиб, унга амалий ёрдам кераклигини,
тумандаги ТХАЙ йўли юзидаги қурулиши битқазилмаган ”MINERVA
CITY” деворининг олдида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини
аниқлаганликларини, ушбу модда илгари аниқланган наркотик
моддаларга нисбатан йирикроқ эканлигини айтганлигини, унга
жавобан “закладками” деб сўраганлигини, йўқ анча йирик нарса
эканлигини, “Телеграм” иловасидан ташлаб берганлигини, суръатда
ғиштсимон, тўрт бурчакли, сариқ скотчга ўралган нарсани
кузатганлигини ва буни контрабанда орқали кириб келган наркотик
моддаси дея, ушбу жиноят келгусида “резонанс” бўлиши мумкинлиги
ва бу жиноятга аниқлик киритиш кераклигини англаб, ҳодиса жойига
етиб бориш кераклигини, ўз касбий хислатлатларидан лозим деб
билганлигини, ППХ ходими “Сардор” билан қайта боғланиб, “Сардор”
унга ушбу аниқланган нарсаларни ёнида икки нафар фуқаро ушлаб
турилганини маълум қилиб, ҳодиса жойи “локациясини” ташлаб
берганлигини, у уша ерга шахсий машинасида етиб борганлигини, у
ерда у 3 нафар ППХ ходими ва икки нафар қўлларига кишан тақилган
ҳолда кўрганлигини, наркотик ғиштсимон модда ППХ хизмат
машинасининг орқа капот “багажник” қисмида кўрганлигини,
шунингдек ғиштсимон сариқ скотчга ўралган моддадан ташқари, қора
изолентага ўралган елим идиш ичидаги суюқлик ҳамда “зип”
пакетчада ўтсимон модда борлигини ҳам кўрганлигини, елим
24
ўтсимон модда эса “Марихуана”га ўхшаш эканлигини, унга қўнғироқ
қилган ППХ ходими Сардорга юзланиб, бу нарсаларни қаердан
олганилкларини ва ҳолатни тушунтиришини сўраганлигини, Сардор
ушбу нарсаларни аслида у эмас тунги хизматга жалб этилган
шериклари К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровлар топганлигини маълум
қилганлигини, у бу вақтгача К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровларни
яқиндан танимаганлигини, туманда умумий йиғилишларда
кўрганлигини, Б.Шаназаров ҳолатни айтиб берганлигини, унинг
сўзларидан улар ППХ машинасида ҳаракатланиб кетаётган
пайтларида аввало оқ рангли “НЕКСИЯ-3” русумли машинани
кўрганлигини, ушбу машина тезда ҳаракатланиб кетганлигини, шу
вақтда эса икки фуқаролардан бири бетон бардёрни устига чиқиб
турганлигини, улар хизмат машинасини кўрган захоти эса ерга тушиб
олганлигини, сўнгра уларни олдида тўхтаб уларни сўроққа тута
бошлаганлигини, шу пайт улардан нима мақсадда бу ерда
юрганликларини улардан сўраганида аввало такси кутаётганлигини
кейин эса локация бўйича келганлигини маълум қилганлигини, шу
пайт Б.Шаназаров теварак атрофни кўздан кечира бошлаганида,
улардан сал нарида устига ёввойи ўтлар ташланган ғиштсимон, сариқ
скотчга ўралган моддани топиб олганлигини, унинг ёнида эса елим
идишда суюқлик моддасини ҳамда “зип” пакетда ўтсимон моддани
топиб олганлигини маълум қилганлигини, у шу пайтда ҳолатни унинг
сўзидан эшитганидан сўнг уларга кескин танбеҳ берганлигини, бу
нарсани жойидан қўзғатиш керак эмаслигини, ҳолатга ойдинлик
киритиш мушкул бўлишини, қаттиқ танбеҳлар билан айтганлигини,
шу вақтда у ушбу нарсаларнинг атрофида икки ноъмалум фуқаро
айланиб турганлигини, улардан бири локация бўйича келганлигини,
улар қўл телефонларини кўрсатишмаётганликларини айтганлигини,
у Б.Шаназаровдан “боди камера” буни муҳрладими деб сўраганлигини,
у бунга жавобан на ўзида, на К.Мирзабаевга “боди камера” борлигини,
бу вақтда қуввати тугаб қолганини айтганлигини, у “ўша нотаниш
машинани ёки бу боллар шу нарсаларнинг атрофида ўралашиб
юрганини қўл телефонларига ёзиб олганмисизлар йўқми” деб
сўраганида ҳам, улар жавобан ҳеч нима дея олишмагани, уларга яна
бир-бор танбеҳлар бериб, ўша икки нафар фуқароларга
юзланганлигини, аввало ўзини Ашуров Меҳроб деб таништирган шахс
билан гаплаша бошлаганлигини, у Сурхондарё вилоятидан
эканлигини, бу ерларни Сергели тумани деб билишини айтганлигини,
шу заҳоти уни бу ерларга биринчи маротаба келганлигига амин
бўлганлигини, бу ерга келишига сабаб нимада эканлигини
сўраганида, у аввало анча жавоб бермай турганлигини, ундан
машинани орқасида турган нарсалар сизларга тегишлими деб
сўраганда, у жавобан “йўқ” деганлигини, унда “нега келдиларинг” деб
25
сўраганида у жавобан “локация” бўйича келганлинини айтгани, қайси
локация бўйича келганини сўраганида, у телефонида “нарко-шоп”
борлигини, у ерда локация борлигини маълум қилгани, у
М.Ашуровнинг қўл телефонини кўздан кечираётган вақтида унинг
“галерия”сида турли хил наркотиклар, уларни истеъмол қилиш
қилмаслигини сўраганида у жавобан синтетик наркотик истеъмол
қилишини айтгани, асосан ”соль” А-ПВП истеъмол қилишини айтгани,
сўнгра М.Ашуровдан қаердан олганлигини сўраганида “BLA-BLA” деб
номланган “Шоп”ни кўрсатгании ва ўша “Шоп”дан сотиб олганлигини
маълум қилгани, у билан бирга ушбу “Шоп”ни кўздан кечирганида
ушбу “Шоп”га охирги марта “27” июль куни кирганлигини, у ерда
хаттоки “Транзакция” йўқлигини бирга кўришгани, унга юзланиб нега
алдаётганини,”Шоп”дан ҳеч нарса олинмаганлигини, унинг ўзига
кўрсатганида у ҳеч нима демай жим бўлиб қолгани, у билан шерик
бўлиб келган, иккинчи фуқарога юзлангани, исмини сўраганида
ўзини Шотурсунов Шомухаммад деб таништириб, Тошкент шаҳрида
истиқомат қилишини, таниши М.Ашуров билан унинг илтимосига
кўра таксига ўтириб қаергадир бориб келишини сўраганлигини, шу
сабабдан у билан келганлигини маълум қилгани, ундан наркотик
истеъмол қилиш-қилмаслиги ҳақида сўраганида “йўқ” истеъмол
қилмайман деб жавоб бергани, ундан қўл телефонини кўздан
кечириш мақсадида очиб беришини сўрагани, у очиб бергани, унинг
“Телеграм” каналларида ҳеч қандай “нарко-Шоп” йўқлигига ишонч
ҳосил қилиб, сўнг яна М.Ашуровнинг олдига келгани, шу вақтда
ҳодиса жойига туман ИИО ФМБ навбатчилик қисми “Daмас” машинаси
келганлигини кўрдгани, навбатчилик қисмига хабар берилгани ва
Тезкор-тергов гуруҳи етиб келганлигига ишонч ҳосил қилгани, лекин
у ерда, яъни “Дамас” машинасидан фақатгина икки нафар тезкор
вакиллар келганлигини кўргани, ТТГ тўлиқ таркибда келмаганини
кўриб, ҳолатга ойдинлик киритишда давом эттиргани, “Дамас”
машинасида навбатчи тезкор вакил Шойимов Бобур у билан бирга
ҳолатни ўргана бошлагани, шу вақтда ҳодиса жойига яна икки нафар
ППХ экипаж машиналари келгани, улар орасида ППХ тарбиявий ишлар
бўйича ўрибосари ҳам бор бўлгани, уни олдига келиб, нима сабабдан
расмийлаштириш ишлари чўзилиб кетганини сўраганида вазият
чигал, ходимларингиз шошилиб қўйишган, ойдинлик киритиш керак
деб жавоб бергани, тахминан 10 дақиқа оралиқда улардан сал нарида
қора рангли “Трекер” машинаси келиб тўхтагани, унинг олдига бориб
нима сабабдан уларни олдига келиб тўхтаганлигини билиш
мақсадида унинг ва ҳайдовчисини гапга тортгани, у жавобан “Яндекс”
ҳайдовчиси эканлигини, шу ерга буюртма олганлигини айтгани,
ҳайдовчи буюртмачига қўнғироқ қила бошлагани, ҳеч ким жавоб
бермагани, унга юзланиб, “ака ўзи нима бўлди, милиция машиналари
кўп экан, тинчликми” деб сўраб кетгани, кейин эса “муаммо керак
26
чақиртириб, лекин буюртмачи бу ерда эмаслигини англаб, ортга
дастлабки икки нафар фуқарога қайтиб бормоқчи бўлганида
606-рақамли, қора рангли “Жентра” келиб қолгани, бу машинадан
йўловчи ўриндиғидан Юлдуз Тангирбергенова тушиб келиб,”
укаларимни нима сабабдан ушлаб турибсизлар” деб бақиргани, унга
юзланиб, “қайси бири укангиз?” деб сўраганида “иккалови ҳам
укаларим!” деб жавоб бергани, яна бир бора Ю.Тангирбергеновага
қараб “қайси бири айнан” деб савол берганида, “Сардор мени укам!”
деб жавоб бергани, ваҳоланки у ердаги икки нафар фуқаро ўзини
“Шомуҳаммад”
ва
“Меҳроб”
деб
исмларини
айтишгани,
Ю.Тангирбергеновага “у болани исми Сардор эмаску, сиз ўзи кимсиз?”
деб қайта сўраганида Ю.Тангирбергенова ортига ўгрилиб машинага
қайтиб ўтириб олмоқчи бўлгани, у бунга имкон бермай, уни саволжавобга тутгани, у қўлига телефонни олиб кимгадир қўнғироқ
қилмоқчи бўлгани, Ю.Тангирбергенова билан ППХ ходимлари
галашишини лозим билиб, қора “Жентра” машинасини ҳайдаб келган
ҳайдовчи А.Исломов томон боргани, бу маҳал ППХ ходимларидан бири
билан гаплашаётган экани, машина салонида орқа ўриндиқда
И.Собиров ўтирган экани, машина ҳайдовчиси А.Исломов ўзини
“Камрон” деб таништиргани, унга бир неча савол бергани, яъни “Нега
бу ерга келдинг?”, дастлабки икки фуқаро “Ш.Шотурсунов” ва
“М.Ашуров”ларни танийсанми?” деб сўрагани, шу вақтда А.Исломов
ундан четроққа ўтишимни сўраб савол бера бошлагани, “Ака сиз
опермисиз? Сизга ўхшаш таниш акаларим бор, қўнғироқ қилиб берай,
бир гаплашиб кўринг, сиз уни танийсиз” деб айтгани, шу вақтда
А.Исломовни машинасини кўздан кечирган ППХ ходими келиб, “буни
қаранг Фарход” деб, 5-6 дона турли хил қўл телефонлар ва кичкина
“микрокамера”ларни кўрсатгани, бармоқдек келадиган кичгина
“микрокамера”ни қўлига олиб, “бу нарса сеникими?” деб сўраганида
А.Исломов жавобан “ака ҳаммасини сизга тушунтираман” деб айтгани,
“сен ўзи кимсан?” деб сўрагани, “бу тадбирми?” деб айтганида
А.Исломов “йўқ, ака буниси тадбир эмас” деб айтгани, “унда қайси
бири тадбир, катта миқдорда наркотик бор, сизларникими” деб
сўраганида А.Исломов “ман сизга бундан ҳам кўпроғини қилиб
бераман, Самарқанддан “марихуана” чақиртираман, бир қоп
бўладими” деб айтгани, ҳаттоки А.Исломов унга 500 АҚШ доллари
пора таклиф қилгани, шунда у А.Исломовга рад жавобини бергани, шу
вақтда ППХ тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари ёнига келиб, тонг
отгани, расмийлаштиришни бошлашни тушунтиргани, унга жавобан
“кўрмаябсизми вазиятни чигаллигини, шошилманг” деб айтгани, сўнг
А.Исломовни уяли телефонини олиб, М.Ашуровга юзланиб, телефон
рақамини сўрагани, сўнг А.Исломовнинг уяли телефонидан
М.Ашуровни рақамини топгани, М.Ашуров А.Исломов билан кун
27
мобайнида гаплашиб келганлигини ва ҳолат юз беришидан аввал ҳам
телефондан гаплашганини кўргани, бу 5 нафар шахслар, яъни
А.Исломов,
М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов,
И.Собиров,
Ю.Тангирбергеновалар бир-бири билан узвий боғлиқлигини сезиб,
таниб олинган наркотикларни расмийлаштириш жараёнини
тезлаштиришга тушгани, кўп миқдорда яширилган гёҳвандлик
воситалари айнан кимга тегишлигини олдиндан билмагани, у
А.Исломов
ва
бошқалардан
гумон
қилиб,
ҳужжат
расмийлаштиришгани, унгача ППХ ходимлари икки нафар холисларни
ҳам келтиришгани, Б.Шаназаров келиб, “ака қандай қилиб
расмийлаштирамиз” деб сўраганида унга жавобан “дастлабки ҳолатда
сизлар бўлгансизлар, наркотик миқдори катта, жиноий иш
қўзғатилиши аниқ, келгусида жиноятга ойдинлик киритиш учун
сизларни барибир жалб этиш керак бўлади” деб айтгани, шунинг учун
бу нарсаларни қандай топган бўлсаларинг шундай расмийлаштиринг
деб айтгани, ҳар бир жараён видеотасвирга олинади деб
таъкидлагани, Б.Шаназаров 3 ҳил наркотикни қандай қилиб таниб
олганлигини гапира бошлагани, тезкор вакил Б.Шойимов эса ўзининг
уяли телефонига тасвирга олгани, М.Ашуровга “нима сабабдан бу ерга
келдиларинг ва йўналишни локациясини қаердан олдиларинг?” деб
сўраганида М.Ашуров қўл телефонидан “Телеграм” иловасини очиб,
локация мана бу “БЛА-БЛА” деб номланган “шоп” деди ва уни
кўрсатиб бермоқчи бўлди, у ерда на локация, на сотиб олиш
тронзакцияси бор эди”, у кўрсатган “Шоп”да охирги марта “27” июль
куни активлангани, сўнг М.Ашуров яна бошқа Телеграм аккаунтларни
титкилай бошлагани, ҳеч нима топа олмагани, бироздан сўнг уни
локацияси бошқа иловада эканини айтгани, ”Google Map” иловасини
очиб, у ерда координаталар урилган йўналиш кўрингани, шу вақт нега
унда аввал “БЛА-БЛА” деб энди бошқа иловани кўрсатдинг деб
сўраганида М.Ашуров унга шуниси деб туриб олгани, у икки нафар
холислар билан ўша йўналиш бўйича М.Ашуров билан бирга
ҳаракатланиб боришгани, М.Ашуров бориб баландлиги тахминан
4 метр атрофидаги “Минерва сити”нинг деворига бориб тақалгани,
деворнинг нариги бетига ўтишни имкони бўлмагани, бу жараёнда
холислар ҳам иштирок этишгани, М.Ашуровга юзланиб, қандай қилиб
ўтишни билмайсанми деб сўраганида индамай тураверганидан кейин
эса, бу ҳолатни суруштирув давомида аниқлаймиз деб видеотасвирни
якунлашгани, Б.Шоназаров ушбу ҳолатда дастлабки жараённи
кузатганлиги ва нарсаларни у топиб олганлиги учун, мантиқан
расмийлаштириш жараёнини у қилиши тўғри ҳам бўлгани, у “нарса ва
буюмларни олиш” тўғрисида баённомани расмийлаштириб, топиб
олинган нарсаларни холислар иштирокида пакетга солиб
муҳрлашгани, у ашёвий далилларни олиб ўз шахсий машинасига
ўтирмоқчи бўлиб турган вақтида ППХ ходими Ю.Тангирбергенова
28
билан бирга келиб, “командир буни қаранг машинада ўтириб ичидан
ташлаб юборди” деб айтгани, у ташлаб юборган нарса шиша трубкаси
бўлгани, бу трубкани наркотик истеъмол қиладиганлар олиб юриши,
лекин бу трубка унга тегишли эмаслигини, унга А.Исломов
берганлигини айтгани, сўнг олинган телефонни Ю.Тангирбергеновага
қайтариб бергани, ундан аввал эса, қўл телефонининг ғилофини
ортига қарагани, сабаби наркотик истеъмол қиладиганлар ўша жойга
беркитиб қўйиши, телефон ғилофининг ортида 130 АҚШ доллари
чиққани, Ю.Тангирбергеновани ёрдамга келган ЖҚБ ходимнинг
бошқа шахсий машинасига ўтирғизишиб, Алинур, Меҳроб,
Шомухаммад, Имронларни эса ППХ экипажи “травм пункт”дан
ўтказиш учун олиб кетишгани, у эса шахсий машинасида
“наркотик”ларни олиб идора томон юришгани, туман ИИО ФМБ
биносига келгач унинг ортидан машинада келган Ю.Тангирбергенова
билан кўчага ҳоли гаплашганида у ташлаб юборган трубка
наркотиклар учун ишлатиш ва унга келгусида муаммо бўлиши
мумкинлигини тушунтиргани, қиз жавобан ушбу трубкани унга
аслида Алинур Исломов берганлигини, у машинадан тушиб аслида
улар, ходимлар билан келишиш иложини қилиб кўриш керак
бўлганлигини, гоҳида А.Исломов эса унинг баъзи бир шахсий
хизматлари учун моддий рағбат бериб туришини, телефон ортидаги
130 АҚШ доллари ҳам А.Исломов томонидан унга берилганлигини,
агар ИИО ходимлари пул олишга кўнса, А.Исломовнинг ўзи тушиб
ходимларни рози қилиши учун гаплашиши лозим бўлганлигини,
аслида Ю.Тангирбергенова чалғитиш мақсадида А.исломов томонидан
ҳодиса жойига олиб келинганини, А.Исломов, Ш.Шотурсунов,
И.Собиров, М.Ашуров ва ўзи бир хонадонда, Чилонзор туманида
истиқомат қилиб келишларнини, Ш.Шотурсуновдан ташқари барчаси
“наркотик” истеъмол қилишлари, М.Ашуров А.Исломовнинг
буюртмасига кўра гоҳида овқат, кўп ҳолда “наркотик” олиб келиш
учун бориб келишини ва бунинг эвазига ўзига ҳам “наркотик” бериши
ва гоҳида А.Исломов томонидан моддий рағбатлантиришини айтгани,
ўзи ҳам А.Исломовдан хизматлар учун пул олиб туришини айтгани,
Чилонзор туманида жойлашган уйда эса А.Исломов томонидан
қадоқлаш учун пакетлар ва тарози борлигини, чунки гоҳида
А.Исломов наркотиклар ортиб қолса, сотиб туришини маълум
қилгани, у Ю.Тангирбергеновадан ҳозир ҳам Чилонзор туманидаги
хонадонда наркотик борми деп сўраганида, бўлиши керак деб
айтгани, шунингдек ундан “кўп миқдордаги “гашиш” ҳақида нима
биласиз” деб сўраганида, у “гашиш” ҳақида бирор нима дея олмайман,
фақатгина Меҳроб бу сафар ҳам Алинур томондан юборилган эди,
лекин нима олиб келиши керак эди билмайман” деб жавоб бергани,
Ю.Тангирбергеновадан “нима истеъмол қиласизлар” деб сўраганида
“соль” а-ПВП деб жавоб бергани, соат 07:00ларда Ю.Тангирбергенова
29
билан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖҚБ биносига киришгани, ортидан
“606” рақамли қора “Жентра”ни тезкор вакиллар ҳайдаб
келганлигини кўргани, у ҳолат бўйича дастлаб телефон орқали ЖҚБ
бошлиғи И.Бўроновга хабар бергани, Б.Шойимов ЖҚБ “Телеграм”
гуруҳи ботига “ғиштсимон сариқ скотчга” билан ўралган моддани
расмини ташлаган экани, И.Бўронов унга қайта қўнғироқ қилиб нима
бу? деб сўрагани, Б.Шойимов жавобан “наркотик” бошлиқ “гашиш”га
ўхшаяпди деб айтгани, “ким бор олдингда” деганда “Қораев Фарход
ака бор” деб жавоб бергани, шу вақтда ҳужжатларни
расмийлаштириш жараёнида бўлишгани, у ЖҚБ бошлиғи И.Бўронов
билан телефон орқали гаплашиб, ҳолатни тушунтиргани, ППХ
ходимлари ашёвий далилни олишда нотўғри ҳаракат қилиб
қўйишганини маълум қилгани, И.Бўронов унга “максимал даражада
расмийлаштириб олиб келавер, қолганини кўриб чиқамиз” деб
айтгани, Ю.Тангирбергеновани дастлаб бошқа ЖҚБ ходимларининг
хонасига кирғизиб ўтқазиб қўйгани, унинг ортидан изма-из
Б.Шойимов ва бошқа гумонланувчи шахслар кириб келишгани, улар
аввал коридор охирги қисмига туришгани, у Б.Шойимовнинг хонасида
бўлгани, ташқарида эса туман ИИО ФМБ биринчи ўринбосари
йўриқнома “развод” ўтқазаётган бўлгани, у раҳбарга ҳолат бўйича
маълумот бериш ҳамда Ю.Тангирбергеновани гапини аниқлаш учун
А.Исломов, М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, И.Собировлар билан тезда якка
гаплашиб олгани, аввал Ш.Шотурсунов билан гаплашиб, ундан
“А.Исломов наркотик истемол қиладими? Сариқ скотчли наркотикка
сизлар келмаганмисизлар? Нега Меҳроб 2-хил локация кўрсатди?” деб
савол бергани, сўнг уни хонадан чиқариб Ашуров Меҳроб билан
гаплашиб, ундан “Аслида нимага келгансизлар? Нега бошида “шоп”
кўрсатиб кейин бошқа локация кўрсатдинг? Алинур санга ким
бўлади? Наркотик истеъмол қиладими? Санчи? Сариқ скотчли
наркотикка келганмисизлар аслида? Судланганмисан?” деб сўрагани,
шунда М.Ашуров илгари судланганлигини, синтетик наркотик
истеъмол қилишини айтгани, лекин сариқ скотч “гашиш” ҳақида ҳеч
нима билмаслигини маълум қилгани, сўнг Алинур исломов билан
гаплашиб, ундан “Самарқанд ҳақида гапириб бер, тадбир қилиб
бераман дегандинг! Уйингда Чилонзорда наркотик сақлар экансан,
ортганини сотармишсан, ростми? Сариқ скотчли “гашиш”
сирларникими? Шунча қўл телефони санга нима учун керак?
Микрокамера нима учун? Меҳроб санга овқатлар олиб келишдан
ташқари наркотиклар ҳам олиб келар экан, унга қанча пул тўлайсан?
Бу сафар ҳам сариқ скотчли нарсани олиб кетиши керакмиди? Сўнгра
Имрон билан гаплашдим, қаердансан? Алинур ким бўлади санга? Асл
исми нима? Унинг уйида Чилонзорда турасизларми? Сариқ скотчли
нарсага келганмидиларинг? Деб сўраганида И.Собиров унга кўп
маълумотларга эга эмаслигини маълум қилгани, сўнг ҳаммаси ўша
30
тугаганидан сўнг, биринчи ўринбосар, бошлиғи, уни чақиргани,
бошлиқнинг хонасида бошқа ўринбосар раҳбарлар ҳам бор бўлгани,
ҳолат бўйича маълумот бергани, сўнг раҳбарлар ўша идорага олиб
келинган фуқаролар билан бирма-бир гаплашишганини кўргани, у эса
ўзини хонасини очиб ичкарида ўтиргани, наркотикни сейфга солиб
қўйгани, бироздан сўнг биринчи ўринбосар тўрт нафар фуқарони
ходимбай тақсимлаб бериб, уларни ҳар бири билан тўлиқ ишлаб
ҳолатга аниқлик киритишни талаб қилгани, уларни ҳар-хил хонага
киритишгани, ундан сал аввал раҳбарига “Юлдуз”нинг маълумотини
гапириб бергани, раҳбари уни чақириб “маълумот озгина тасдиғини
топяпди, Чилонзор тумаманидаги квартирасига аввал борайлик,
уёғини кейин вазиятга қараб иш тутамиз, ”Прокурорга хабар бердим,
“кечиктириб бўлмас тадбир” юзасидан режа тайёрла, гуруҳ йиғиб
уйни эгаси билан борамиз” деган буйруқ олгани, ўз хонасига кириб
“режа” устида ишлай бошлагани, олиб келинган фуқаролар
суруштирув хонанинг олдида кўргани, қўлларида телефон
яқинларига қўнғироқ қилиш учун берилган деб ўйлагани, шу вақтда
А.Исломов билан М.Ашуров коридорнинг юзида ниманидир устидан
тортишиб қолганига кўзи тушгани, у хонасига кириб ўтирганида
М.Ашуров хонасига кириб, “Юлдуз”ни кўрсатмасини такрорлагани, шу
вақтда ЖҚБ биносига туман ИИО ФМБ бошлиғи С.Жўраев келган
эканлар, биринчи ўринбосар А.Расулов уларни кузатиб келдилар,
шунда раҳбарларидан М.Ашуров билан гаплашиб кўришини сўрагани,
улар М.Ашуров билан гаплашиб бўлишгач ундан тушунтириш хати
олинганми деб сўрашгани, у “билмадим, мен “Режа” устида
ишлаяпман” деб жавоб бергани, М.Ашуровдан тушунтириш хати
ёзганмисан деб сўраганимда, йўқ дея жавоб бергани, шунда унга
“тушунтириш хати” бланкасини узатгани, ундан нима ҳақида ёзиш
керак деб сўраганида, раҳбарят билан нимани гаплашган бўлсанг
шуни деб айтгани, сўнг М.Ашуров ихтиёрий тушунтириш хатини ёзиб
бергани, тушунтириш хатни навбатчи тезкор вакил Б.Шойимовга
топширгани, ўртада ППХ ходимлари “билдирги” билан келишгани,
К.Мирзабаев эса “тиббий кўрик” маълумотларини олиб кириб
кетгани, шу вақтда ўз хонасида режа тайёрлаш билан банд бўлгани,
ўртада А.Исломов ташқарига олиб чиқиб келишни сўрагани, шунда
уни ташқарига олиб чиқиб келгани, у сигарет чеккани, у билан
Б.Шойимовнинг хонасида ҳам анча гаплашиб ўтиргани, соат
10:00ларда ўзининг хонасига киргач туман ДХХ ходимини кўргани,
ундан ҳолатни қизиқа бошлагани ва наркотикни сўрагани, унга
муҳрланган ҳолда кўрсатгани, у олиб келинган фуқароларни сўрай
бошлагани, уларни охирги марта ташқарида кўрганини айтгани,
туман ДХХ ходими биринчи ўринбосар хонасига кириб кетгани,
тахминан 40 дақиқадан кейин Тошкент шаҳар ДХХ ходимлари идорага
31
жамланган
бирламчи
ҳужжатларни
сўрашгани,
ҳужжатларни раҳбар сўраяпти деб олиб, ДХХ ходимларига бергани,
улардан терговчиси ўқиб чиқиб топиб олинган нарсани сўрагани,
уларга ашёвий далилни кўрсатгани, Тошкент шаҳар ДХХ ходимлари
жамланган ҳужжатларни олиб кетишларини маълум қилишиб, олиб
келинган фуқаролар ҳақида қизиқишгани, сўнг Тошкент шаҳар ДХХ
ходими уни хонасига кириб “экспертиза” тайёрлаб беришда амалий
ёрдам беришни сўрагани, у туман биринчи ўринбосарига қўнғироқ
қилганида “кечиктириб бўлмас тинтув” режаси керак эмаслигини,
Чилонзор туманига боришмаслигини, ”Экспертиза” тайёрлаб беришда
ёрдам беришни тайинлагани, шунда “кимёвий экспертиза” ўтказиш
қарорини тайёрлагани, соат 13:00ларда ишхонадан чиқиб кетиб,
Тошкент шаҳар ИИББга келгани, экспертизага ашёвий далилни қарор
билан ташлаб, ўша куни якшанба бўлгани учун, Юнусобод туманига
ота-онасининг уйига кетгани, Тошкент шаҳар ИИББ дан чиққанида
соат 15:00 экани, шу куни соат 17:00ларда унга туман ДХХ ходими
қўнғироқ қилиб, бир-икки савол юзасидан Тошкент шаҳар ДХХ
бошқармасига келишни сўрагани, у рози бўлиб, яна ухлаб қолгани,
бироздан кейин у хизмат қилаётган туман “инспекция” бошлиғи
Б.Турсунов қўнғироқ қилиб, зудлик билан туман ИИО ФМБга етиб
келишни сўрагани, соат 18:00ларда оиласини олиб, Янгиҳаёт
туманига қараб йўлга чиққани, йўл-йўлакай унга яна туман ДХХ
ходими қўнғироқ қилиб, “келяпсизми” деб сўраганида унга туман
раҳбаряти сўраётганлигини айтгани, соат 19:00ларда туман ИИО
ФМБга келганида “инспекция” бошлиғи Б.Турсунов қаршилаб олгани,
хонасини калитини сўрашгани, инспекция ходимлари 3 нафар бўлиб
келишгани, Б.Турсуновнинг хонасини очишиб тинтув қила
бошлашгани, у тинчликми деб сўраганида Б.Турсунов унга “ортиқча
наркотик борми хонада” деб сўрагани, у “йўқ, бори ҳам сейфда
ҳужжатлаштирилган” деб айтгани, шу вақтда бошқа инспекция
ходимлари Б.Шойимовни хизмат хонасини тинтув қилаётган экани,
улар Б.Шойимовнинг хонасидан чиқиб, Б.Турсунов борми деб
сўраганида тоза деб айтгани, шу вақтда эрталаб олиб келинган
фуқароларга жисмоний тазйиқ амалга оширилдими йўқми деб
сўрагани, хонада у, Б.Шойимов бор бўлгани, унга жавобан у
фуқароларга ҳеч қандай босим амалга оширилмаганини маълум
қилгани, Б.Турсуновга ДХХ ходимлари А.Исломов, М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеноваларни соғ ҳолатда
олиб кетишгандику деб эътироз билдиргани, Б.Турсунов хонасини
ёпиб қўйиб калит унда қолишини айтгани, уни ва Б.Шойимовни уяли
телефонини олиб қўйишгани, у билан Б.Шойимовни туман ИИО ФМБ
бошлиғи С.А.Жўраев чақиртириб, “йигитлар бу иш шунақа,
биласизлар, оғир енгиллиги бор, ДХХни ҳолат бўйича бир-икки саволи
32
бор экан, бориб жавоб бериб қайтинглар” деб айтгани, улар билан
ЖҚБ бошлиғи Бўронов борадиган бўлгани, тахминан соат 21:00ларда
улар шаҳар ДХХ бошқармасига келишгани, ичкарига соат 22:00 ларда
киришгани, Б.Шойимовни у бошқа кўрмагани, уни терговчи хонасига
олиб киришгани, ҳолатни гапириб бергани, сўнг ЖКнинг 273-моддаси
5-қисми ва 235-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи тариқасида
қарор чиқаргани, шунда унга кескин эътироз билдириб, асоссиз гумон
қилаётганини билдиргани, у эса “хонангиздан наркотик чиққан, мана
бу пакетлар билан фуқароларни қийнагансиз” деб стол устига
қандайдир пакетни қўйгани, шу билан 2025 йил 05 август куни соат
04:00ларда уни ДХХ тергов ҳибсхонасига сақлаш учун олиб
киришгани, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатини тушуниб
етиб, бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи К.Мирзабаев суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, Тошкент шаҳар, Янгихаёт тумани ИИО ФМБ
ЖТСБ ППХ раҳбарияти томонидан тасдиқланган қарорга асосан
03.08.2024 йил куни ҳамкасбим ППХ инспектори сержант Б.Шоназаров
ва унга бириктирилган хизмат автомашинаси “Нексия-2” давлат
рақами 01 631 VSF да, 3-сонли ИИО ФМБ 399-йўналиши бўйлаб тунги
хизматга жалб этилганини, хизмат давомида бириктирилган ҳудудда
жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликни олдини олиш
мақсадида хизмат олиб борганини. Шундан сўнг бириктирилган
ҳудудда жойлашган кўп қаватли уйлар ва Тошкент Халқа автомабил
йўлида қаровсиз қолиб кетган автомашиналарни ва дўконларни
назорат қилиб юрган вақтида, қарама-қарши бўлган йўлнинг четида
соат тахминан 02:00 ларда “Нексия-3” русумли автомашинанинг
олдида 2 нафар фуқароларни турганини кўриб, уларнинг олдига
йўлнинг биринчи қайрилишидан қайрилиб боргинини, унга қадар,
“Нексия-3” автомашинаси ҳаракатланиб кетиб қолганини. Ушбу
жойда 2 нафар фуқаро йўлнинг четида турган бетон бардёр атрофида
фонар ёқиб юришганини кўрганини, шу сабабдан олдига бориб
тўхтаганини.
Ўзларини
таништириб
шахсларига
аниқлик
киритганини. Унга кўра Ш.Шотурсунов экани ва яшаш жойи Тошкент
шаҳар, Чилонзар туманида истиқомат қилишини, иккинчиси
М.Ашуров экани ва прописка бўйича рўйхати Сурхондарё вилояти
Денов туманида экани аниқланганини, шу билан бирга фуқаро
М.Ашуров муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
билан судлангани, ҳамда ҳозирги пайтда пробация хизматида
рўйхатда туриши аниқланганини, ушбу фуқаролардан кечаси 02:00да
нима мақсадда юрганини сўраганида Ш.Шотурсунов такси кутиб
турганини маълум қилганини, М.Ашуровга нима мақсадда бардёр
атрофида фонар ёқиб юргани сўралганда, аниқ бир жавоб бера
олмасдан ўзларининг ҳатти-харакатида шубҳа уйғотиб қўйганлиги
33
сабабли ёнларида ноқонуний нарсалари бор-йўқлигини кўрсатишини
сўраганини, М.Ашуров ўзига тегишли бўлган телефонини чиқарган
пайтида телефон фонари ҳали ҳам ёниб турганини, шундан кейин
М.Ашуровни ўзининг иштирокида телефонини кўздан кечирган
пайтида М.Ашуровнинг телефонидаги галереясида сақлаб қуйилган
гиёҳванд моддаларнинг фотосурати М.Ашуровнинг ўзи истеъмол
қилаётган гиёҳванд моддаларни видеотасвири ҳамда телеграмм
интернет месенжеридаги гиёҳванд моддаларини сотиб олган
фотосурати ва геолакацияси борлиги аниқланганини, хамкасби
Б.Шоназаров М.Ашуровни телефонида аниқланган геолакация бўйлаб
тахминан 10-15 метр узоқлашиб кетганини, шу орада Ш.Шотурсунов
ўзига тегишли бўлган телефонидан танишига қўнгироқ қилиб, унга
телефонини берганини, унинг телефонида ўзини таништириб, “сиз
ким бўласиз” деганда, ўзини таништирмасдан қўпол гапиргани учун
телефонини Ш.Шотурсуновга қайтариб берганини, унга нотаниш
бўлган шахс билан бошқа гаплашмаганини, шу орада ҳамкасби
Б.Шоназаров билан М.Ашуров олдига қайтиб келганини, Б.Шоназаров
қўлида турган қора рангли изолентага ўралган моддани
кўрсатганини, шундан сўнг Б.Шоназаров ушбу моддани устига
ўралган қора рангли изолентани олиб ташлаганини, унинг ичидан оқ
елим идиш ичида суюқлик моддаси борлигини кўрсатганини, шундан
сўнг Янгихаёт тумани 3-сонли ИИО ФМБ навбатчилик қисмига рация
орқали ахборот берганини, воқеа жойига тезкор наряд ходимларини
тез юборишларини сўраганини, ҳамда ППХ инспектори С.Намбетов ва
Д.Сайимовни рация орқали ёрдамга келишларини сўраб воқеа жойига
чақирганини, шундан кейин ЖТСБ ППХ командиир ўринбосари
капитан Абдурахманов Акмалходжа Холходжаевичга рация орқали 2
нафар фуқароларни шахсига аниқлик киритган пайтида Б.Шоназаров
шубхали нарса аниқлаганини айтиб воқеа жойига келишларини
айтганини, шу пайтда Б.Шоназаров М.Ашуров билан такроран 10-15
метр узоқликка кетишиб, бироз вақт ўтиб қайтиб келишганини ва
Б.Шоназаров қўлида турган сариқ рангли скочга ўралган туртбурчак
кўринишдаги моддани у ва Ш.Шотурсуновга кўрсатиб ушбу модда ҳам
уларга тегишли эканини, нарсаларни хизмат автомашинаси юкхонаси
устига қўйганини, шундан сўнг Ш.Шотурсунов ҳамда М.Ашуровни
хатти-ҳаракатларидан қочиб кетишига шубҳа уйғотгани сабабли,
Янгихаёт тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ маъсул ходими
А.Абдурахмановга ўзига тегишли бўлган телефон рақамидан қўнғироқ
қилиб воқеа жойига тез етиб келишини яна бир бор сўраганини,
шундан сўнг воқеа жойига етиб келган ППХ инспектори С.Намбетов,
Б.Шоназаров аниқлаган шубҳали моддаларни кўриб, ЖҚБ ходими
“Фарход акага хабар бердингми” деб айтганини, у Фарход акани
танимаслигини айтганини, шундан кейин С.Намбетов ўзининг
телефон рақамидан ЖҚБ ходими Фарход акага қўнгироқ қилиб ППХ
34
ходимлари шубҳали модда аниқлаганини, ҳамда телеграмм интернет
мессенжеридан ушбу моддаларнинг фотосуратини юборганини,
шундан сўнг воқеа жойига Фарход ака ҳамда ЖТСБ ППХ командири
капитан А.Х. Абдурахманов воқеа жойига етиб келишганини, шундан
кейин Б.Шоназаров томонидан аниқланган ва кимга тегишли эканини
аниқлик киритилаётган пайтида воқеа жойига қора рангли “Жентра”
русумли давлат рақами 01W 606 МВ бўлган автомашинада келиб
тўхтаганини, ушбу автомашинадан йўловчи сифатида келган,
кейинчалик шахси аниқланган Тангирбергенова Юлдуз Маматқул
қизи автомашинадан тушиб, “укаларимни нега ушлаб турибсизлар”
деб айтганини, у автомашина ҳайдовчи кейинчалик аниқ бўлган
Исломов Алинур Абдурахмановични автомашинаси олдига бориб,
автомашинани ҳужжатларини тақдим этишини сўраганини,
ҳужжатларини олиб, текшириб турган пайтида, А.Исломов унинг
белидаги “Ремен” га қўл теккизиб эгилган вақтида, у “Ремен” дан
ушлаб тортганини, шу вақтда, унинг табел қуролига ҳамла қилди деб
ўйлаб қўққисдан ўнг қўли билан унинг чап юз қисмига бир шаполоқ
туширганини, ушбу хатти-ҳаракатини қасддан қилмаганини, ушбу
ҳаракати учун узр сўрайшини ҳамда пушаймонман эканини, шундан
сўнг мен А.Исломовни хизмат автомашинаси олдига олиб кетаётган
вақтида ППХ инспектори С.Мамбетова уни олдига келиб А.Исломовни
хизмат автомашинаси олдига олиб кетганини, шу вақт Янгихаёт
туман 3-сонли ИИО ФМБ навбатчилик қисмига рация орқали 399йўналиш деб сўраган вақтда, у навбатчилик қисмига жавоб
берганини, шундан сўнг 3-сонли ИИО ФМБ навбатчилик қисми унга
рация орқали тунги хизматга жалб этилган ЖҚБ тезкор ходими
Шойимов Бобир Самад ўглининг телефон рақамини бериб унга
телефон қилиб воқеа жойини тушунтириб беришини айтганини,
шундан сўнг у Б.Шойимовга қўнғироқ қилиб воқеа жойини
тушунтириб айтганини, кейин воқеа жойига етиб келган ЖҚБ тезкор
вакили ходимлари Б.Шойимов ва Жавохир исмли ходимлар
келишгандан сўнг ППХ инспектори С.Мамбетов воқеа жойига
олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик шахси аниқ бўлган Абдуллаев
Иззатилла Забихилла ўғли ва Фатхиллаев Қудратилла Садилла ўғлини
холис сифатида олиб келганини, сўнг уларнинг иштирокида тезкор
наряд ходимлари, ҳамкасби Б.Шоназаров ва ЖҚБ ходимлари ҳамда
холислар И.Абдуллаев, Қ.Фатхуллаев ва Ш.Шотурсунов. М.Ашуров
иштирокида видэотасвирга олишаётган вақтда ППХ инспектори
сержант Б.Шоназаров ҳолат бўйича ахборот бериб, ЖҚБ тезкор
ходими Б.Шойимовга тегишли бўлган айфон русумли телефонга
тасвирга олинганини, шундан сўнг ППХ инспектори сержант
Б.Шоназаров воқеа жойида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИО
ФМБ бошлиғи подполковник С.Жўраев номига билдирги ёзиб, воқеа
жойига
келишган
ва
ЖҚБ
тезкор
наряд
ходимларига
35
Б.Шоназаровни бошқарувидаги хизмат автомашинасига А.Исломов,
И.Собировни ҳамда ППХ инспектори С.Мамбетовнинг бошқарувидаги
хизмат машинасига Ш.Шотурсунов ва М.Ашуровни ўтқазиб, Янгиҳаёт
туманидаги 37-сонли оилавий поликлиникага қарашли Травма
Пунктга ЖТСБ ППХ командир ўринбосари капитан А.Абдурахмонов
иштирокида М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, А.Исломов ва И.Собировларни
тиббий кўрикдан ўтказиб, тиббий бўлим масъул ходими томонидан
тартиб рақам билан рўйхатга олишганини, сўнг тиббий бўлим масъул
ходими томонидан ёзиб, имзолаб берилган маълумотномани олиб,
ушбу фуқароларни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимларига
ЖТСБ ППХ командир ўринбосари капитан А.Абдурахмонов
иштирокида топширилганини, шундан сўнг унинг хизмат вазифаси ўз
ниҳоясига етгани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Б.Шаназаров суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, у ички ишлар органлари тизимида
2007 йилдан, эгаллаб турган Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ
отряди ППХ инспектори лавозимида 2024 йилнинг май ойидан буён
хизмат қилиб келганлигини, ҳозирда, унга маълум бўлишича, содир
этган жиноий хатти-ҳаракатлари учун ички ишлар органлари
тизимидан хизматдан бўшатилганлигини, унинг ушбу лавозимдаги
хизмат вазифаларига ўз хизмат фаолиятини амалдаги қонун
ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
соҳавий буйруқлари, йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари асосида амалга ошириш, жамоат тартибини
сақлаш ва фуқароларнинг хавфсилгини таъминлаш, раҳбариятнинг
топшириқларини ўз вақтида сифатли бажариш, хизмат ва ижро
интизомига тўлиқ риоя қилиш, хизмат ва хизматдан ташқари
вақтларда коррупцион ҳаракатларни содир этмаслик ва бошқалар
кирганлигини, у 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭБга
қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасида махсус бўлим инспектори
лавозимида ишлаб юрган вақтида у ерда сақлаб келинаётган
Кутепетдинов
Мирхошим
Миркасимович
билан
танишиб
қолганлигини, ўша вақтда М.Кутепетдинов содир қилган жинояти
учун қамоқда сақланаётганлигини ва унга нисбатан суд муҳокамаси
давом этаётган бўлганлигини, М.Кутепетдинов жуда кўплаб давлат
идораларига аризалар ёзганлиги сабабли у М.Кутепетдиновни жуда
яхши таниб қолганлигини, чунки маҳбуслар томонидан ёзилган барча
хат-ҳужжатларни етказишни унинг ўзи амалга оширганлигини,
орадан бироз вақт ўтиб, М.Кутепетдиновга содир этган жинояти учун
суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, у
жазони ижро этиш муассасасига юборилганлигини, у ҳам, ўз
36
навбатида, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 42-сонли манзил
колониясига ишга ўтиб кетганлигини, у 2023 йил март ойларида
Зангиота туманидаги 42-сонли манзил колониясидан ИИВнинг
интернат-мактабига ишга ўтиб кетганлигини, у кетганидан сўнг
М.Кутепетдинов 42-сонли манзил колониясига ўтказилганлигини, у
М.Кутепетдиновни “Миша” деган лақаби борлигини билганлигини ва
уни таниганлар уни шундай чақиришганлигини, М.Кутепетдинов
манзил колониясида ишловчи ходимлардан унинг телефон рақамини
сўраганида ушбу ходимлар уни телефон рақамини М.Кутепетдиновга
беришган
бўлганлигини,
2023
йилнинг
август
ойларида
М.Кутепетдинов унга телефон қилиб, Тошкент вилояти Зангиота
туманида жойлашган 42-сонли манзил колониясига ўтказилганини ва
уни кўриб кетишини айтганлигини, орадан бироз вақт ўтиб у
М.Кутепетдиновни колонияга кўргани борганлигини, унга нон, озиқовқат ва бошқа нарсаларни олиб борганлигини, шундан сўнг,
М.Кутепетдинов тез-тез унга телефон қилиб турганлигини, 2024 йил
май ойида у Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспектори
лавозимига ўтказилганлигини, шундан сўнг ҳам, у ҳафтада
3-4 маротаба М.Кутепетдиновнинг олдига у билан кўришгани бориб
турганлигини, 2024 йил 28 ёки 29 июль куни Янгиҳаёт туманидаги
М.Кутепетдинов
ишловчи
фермага
борганлигини,
чунки
М.Кутепетдинов ишловчи ферма унинг хизмат жойига яқин
бўлганлигини, Б.Юсупов автомашинада қолганлигини ва у ўзи
М.Кутепетдиновнинг олдига кирганлигини, ўша куни М.Кутепетдинов
унга катта тадбир бўлишини, одамларни ушлаш кераклигини, ундан
ушбу одамларни ушлай олиши ҳақида сўраганлигини, у “Результат
қиламиз. Вақти, соати ва жойини айтинг” деб унга айтганлигини,
М.Кутепетдинов унга “Шавкат Фук” лақабли шахснинг одамлари
Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Катта ҳалқа йўли кўчасида
жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг
юзидаги бетон бордюрлар орқасидан катта партиядаги наркотик
воситасини олиб кетишларини, ушбу ҳолатда тадбир уюштириб,
наркотик воситасини олиб кетиш учун келган одамларни ушлаш
лозимлигини айтганлигини, М.Кутепетдинов унга тадбир куни
яқинлашган
вақтда
гаплашамиз
деганлигини
ва
у
М.Кутепетдиновнинг олдидан жўнаб кетганлигини, 2024 йил 1 август
куни М.Кутепетдинов унга ўзига тегишли бўлган +998 (93) 706-09-68
телефон рақамидан қўнғироқ қилиб, у “Тайёрмисиз?” деб ундан
сўраганлигини ва у айтган манзилга наркотик воситасини қўйиб
кетишганлигини айтганлигини ва тадбир тугагандан сўнг унга бўлган
ҳолат ҳақида хабар беришини тайинлаганлигини, 2024 йил 3 август
куни у шериги Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспектори
Мирзабаев Каримжон Рустамович билан тунги хизматга жалб
қилинганлигини, тунги хизматга жалб қилинишдан олдин улар
37
ўтказилиши мумкинлиги, ўз эҳтиётларини қилишлари лозимлиги
ҳақида уқтириб ўтилганлигини, шу куни соат 20:30-21:00ларда у
шериги К.Мирзабаев билан биргаликда йўриқномадан чиқишганидан
сўнг М.Кутепетдинов айтган манзил, яъни Янгиҳаёт тумани, Катта
ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар узилган жойга
борганлигини ва шериги К.Мирзабаевга қисталганини айтиб,
машинадан тушганлигини ва М.Кутепетдинов айтган наркотик
воситаси жойлаштириб кетилган жойга бориб қараганида, бетон
бордюрнинг орқасида сариқ ўтлар орасида сариқ полиэтилен пакетда
тўртбурчак шаклда предмет турганлигини кўрганлигини ва бу
предмет М.Кутепетдинов айтган наркотик воситаси эканлигига
ишонч ҳосил қилганлигини, бироқ, у наркотикнинг ичини очиб
кўрмаганлигини ва қайтадан ўша жойга қўйиб кетганлигини, сўнг,
улар шериги К.Мирзабаев билан хизмат автомашинасида наркотик
модда жойлаштирилган жойни айланиб юришганлигини, у ердан ўтиб
кетаётган одамларни у кузатиб турганлигини, орадан бироз вақт
ўтиб, соат 02:00 ларда наркотик моддаси турган жой олдида “Nexia-3”
русумли автомашина ҳаракатланиб кетганлигини, наркотик
яширилган жойдан тахминан 5-10 метр узоқликда эса, икки нафар
фуқаролар, яъни шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга маълум
бўлган Ашуров Меҳроб Имомали ўғли ва Шотурсунов Шомухаммад
Шохайрулло ўғли туришганлигини кўрган-лигини, у шериги
К.Мирзабаев билан йўлнинг қарама-қарши томонида бўлишганлиги
учун биринчи ортга қайрилишдан қайрилиб олиб, М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновларнинг олдига бориб тўхташган-лигини, улар
автомашинадан тушиб, уларнинг олдига бориб, ўзларини
таништириб, уларни нима мақсадда у ерда юрганлигини сўрашганлигида, улардан бири, яъни Ш.Шотурсунов “Нимага эди, бизни
юришга ҳуқуқимиз йўқми?” деб уларга айтганлигини, у иккинчи шахс,
яъни М.Ашуров билан гаплашганида, у такси ташлаб кетганлигини,
ҳозир “Яндекс такси” келиб уларни олиб кетишини унга маълум
қилганлигини, у М.Ашуровни шериги К.Мирзабаевнинг телефони
ёрдамида расмга туширганлигини ва хизмат планшетидаги махсус
дастурдан унинг шахсига оид маълумотларини текширганида,
М.Ашуров муқаддам ЖКнинг 169-моддаси билан судланганлигини,
ҳозирда пробация ҳисобида туришини билганлигини ва унга бу
ҳақида маълум қилганлигини, шунда М.Ашуров унга “Биз нарсага
келдик” деб айтганлигини, у М.Ашуровдан “Нима нарсага келдинг?”
деб сўрганида, у “Telegram” интернет мессенджеридаги “Бла Бла” деб
номланадиган, гиёҳвандлик воситалари сотиладиган онлайн
дўкондан улар томонидан харид қилинган нарсани геолокация
38
бўйича олиб кетгани келишганлиги ҳақида унга айтганлигини, улар
йигитларнинг телефонларини олиб қўйишганлигини, шунда
М.Ашуровнинг телефонида полиэтилен пакетчаларга солинган
дорилар
ва
флаконда
суюқликларнинг
расми
борлигини
кўришганлигини, шунда у М.Ашуровни олиб, 10-15 метр узоқликка
етаклаб олиб борганлигини ва у ерда у қора рангли изолентага ўраб
ташланган оқ рангли елим идишда “Тропикамид” дорисини
топганлигини ва ушбу елим идишни ўзи қўлимга олиб, хизмат
автомашиналиги олдига К.Мирзабаев ва Ш.Шотурсуновлар турган
жойга олиб бориб, автомашина юкхонаси устига қўйганлигини, у
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлардан ушбу елим идишдаги гиёҳвандлик
воситаси кимга тегишли эканлигини сўраганида, М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновлар ушбу гиёҳвандлик воситаси уларга тегишли
эмаслиги ҳақида айтишганлигини, у бўлмаса нимага келганликлари
ҳақида улардан сўраганида, улар яна “Биз нарсага келдик” деб
айтишганлигини, шунда у М.Ашуровни такроран ўзи билан етаклаб,
яна 10-15 метр узоқликка бордюр орқасига олиб борганлигини ва
М.Кутепетдиновнинг айтгани бўйича у ердан у томонидан олдинроқ
аниқлаган сариқ рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб
ўралган моддани устида бўлган сарғайиб кетган ўт парчаларини
сидириб, ушбу моддани қўлига олиб, “Ушбу модда ҳам сенга тегишли!”
деб М.Ашуровга айтиб, хизмат автомашинаси олдига яна қайтиб,
автомашина юкхонаси устига қўйганлигини, у М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновлардан ушбу предметлар уларга тегишли ёки тегишли
эмаслиги ҳақида сўрганида, улар ушбу наркотик моддалари уларга
тегишли эмаслигини айтишганлигини, ушбу предметдаги пакет
очилиб кетганлигини ва унда ўткир ҳидли модда борлиги
аниқланганлигини, у ушбу моддани автомашина юкхонасига олиб
келиб қўйган вақтида шериги К.Мирзабаев ҳодиса жойига яна бир
ППХ нарядини чақирганлигини, шу орада Ш.Шотурсунов кимгадир
қўнғироқ қилиб, уларни ППХ ходимлари ушлашганлигини айтганида,
шериги К.Мирзабаев уни қўлидан телефонини тортиб олиб, у билан
гаплашиб, уни ким эканлигини, улар ушлаган М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновлар унга ким бўлишини сўраб, турган жойларига
дарҳол етиб келишини унга айтганлигини, бир оз вақтдан сўнг улар
чақирган ППХ наряди таркибида “Сардор”, “Суннат” ва “Дилшод”
исмли ППХ инспекторлари етиб келишганлигини, кейинчалик
“Сардор” исмли ППХ инспектори ҳодиса жойига туман ИИО ФМБ ЖҚБ
ходимларини чақиртирганлигини, шу тариқа, ҳодиса жойига ЖҚБ
ходимлари 18.12.1987 йилда туғилган Қораев Фарходжон Мавланович
бошчилигида етиб келишганлигини, шунда Ф.Қораев улар ушлаган
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар билан гаплашиб, улар нима мақсадда
ҳодиса жойига келганликлари юзасидан улардан сўраганлигини,
шунда М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар ўзларининг бошида уларга
39
айтган гапларида туриб, “Telegram” интернет мессенджеридаги “Бла
Бла” деб номланадиган, гиёҳвандлик воситалари сотиладиган онлайн
дўкондан улар томонидан харид қилинган нарсани геолокация
бўйича
олиб
кетгани
келишганлиги
ҳақида
такроран
айтишганлигини, сўнг соат 03:00 ларда уларнинг олдига 01 606
рақамли, ҳарфлари эсида йўқ, қора рангли “Gentra” русумли
автотранспорт воситаси етиб келганлигини ва унинг ичидан унга
аввалдан нотаниш бўлган қиз, шахсига оид маълумотлари
кейинчалик унга маълум бўлган Тангирбергенова Юлдуз Маматкул
қизи тушиб келганлигини, Ю.Тангирбергенова уларнинг олдига
келиб, “Укамни нима сабабдан ушлаб турибсизлар?” деб
айтганлигини, шунда Ф.Қораев Ю.Тангирбергеновадан қайси бир
унинг укаси эканлигини сўраганида, у иккаласи ҳам укаси эканлигини
айтганлигини, сўнг Ф.Қораев ППХ ходими К.Мирзабаевга
Ю.Тангирбергенованинг телефон аппаратини олиб қўйишини
айтганлигини ва унга тегишли бўлган телефон аппаратини ҳам
автотранспорт воситасининг орқа юкхонасига қўйишганлигини, сўнг,
қора рангли “Gentra” русумли автотранспорт воситасидан яна икки
нафар фуқаролар, шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга
маълум бўлган Исломов Алинур Абдурахмонович ва Собиров Имрон
Рашид ўғли келиб тушишганлигини, шу вақтда шериги К.Мирзабаев
ушбу автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси А.Исломов билан ўзаро
гаплашаётганлигини кўрганлигини, ундан сўнг А.Исломов билан ЖҚБ
ходими Ф.Қораев суҳбатлаша бошлаганлигини, улар А.Исломовдан
уни ким эканлигини, М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов-ларга қандай
алоқаси борлиги ҳақида сўрашганида, А.Исломов ушбу шахслар унинг
укалари бўлишини, уларни геолокация бўйича ўзи жўнатганлигини
айтганлигини, улар юқоридаги ушланган шахсларнинг ҳар бирини
алоҳида хизмат автомашиналарига ўтказиб, улар билан бирма-бир
Ф.Қораев гаплашиб чиққанлигини, сўнг, ҳодиса жойига икки нафар
холислар олиб келинганлигини ва уларнинг иштирокида ҳодиса
жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновларнинг ёнидан топилганлиги ҳамда уларга тегишли
эканлиги бўйича видеотасвир олинганлигини, видеотасвир
жараёнида унинг ўзи камерага гапириб, ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларнинг ёнидан
топилганлиги ҳамда уларга тегишли эканлигини айтиб ўтганлигини,
сўнг, Ф.Қораев улар томонидан ушланган шахсларни Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб боришлари юзасидан топшириқ
берганлигини ва улар М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров
ва Ю.Тангирбергеноваларни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБга олиб
кетишганлигини, йўлакай улар М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, А.Исломов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергеноваларни Янгиҳаёт туманидаги тиббиёт
бўлимларининг бирида тиббий кўрикдан ўтказиб, сўнг Янгиҳаёт
40
жойлашган ЖҚБ хизмат хоналари жойлашган бинога Ф.Қораевнинг
бошчилигида олиб кириб кетишганлигини, у М.Ашуровни қўлидан
тортиб, 10-15 метр узоқликка етаклаб олиб борганлигини ва у ерда у
қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ рангли елим идишда
“Тропикамид” дорисини топганлигини ва ушбу елим идишни қўлига
олиб, хизмат автомашинаси олдига К.Мирзабаев ва Ш.Шотурсуновлар
турган жойга олиб бориб, автомашина юкхонаси устига
қўйганлигини, у М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлардан ушбу елим
идишдаги гиёҳвандлик воситаси кимга тегишли эканлигини
сўраганида, М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар ушбу гиёҳвандлик
воситаси уларга тегишли эмаслиги ҳақида айтишганлигини, у бўлмаса
нимага келганликлари ҳақида улардан сўраганида, улар яна “Биз
нарсага келдик” деб айтишганлигини, шунда у М.Ашуровни такроран
ўзи билан етаклаб, яна 10-15 метр узоқликка бордюр орқасига олиб
борганлигини ва М.Кутепетдиновнинг айтгани бўйича у ердан у
томонидан олдинроқ аниқлаган сариқ рангли скотч билан ғиштсимон
кўринишга келтириб ўралган моддани устида бўлган сарғайиб кетган
ўт парчаларини сидириб, ўзи қўлига олиб, “Ушбу модда ҳам сенга
тегишли!” деб М.Ашуровга айтиб, хизмат автомашинаси олдига яна
қайтиб, автомашина юкхонаси устига қўйганлигини, у М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновлардан ушбу предметлар уларга тегишли ёки тегишли
эмаслиги ҳақида сўрганида, улар ушбу предметлар уларга тегишли
эмаслигини айтишганлигини, улар кейинчалик ҳодиса жойига етиб
келган тергов-тезкор гуруҳи аъзоларига “Кристал” номли
гиёҳвандлик воситаси учун келганликларини айтишганлигини,
ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари
орасида “Кристал” номли синтетик гиёҳвандлик воситаси
бўлмаганлигини, у ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари унга таниши М.Кутепетдинов муқаддам
берган йўлланмаси асосида келган “Шавкат Фук”нинг одамлари бўлса
керак деб ўйлаб, М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларга тегишли эканлиги
юзасидан тўхтамга келганлигини, шунинг учун у ушбу шахсларни
ушлаганлигини, ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик
воситаларини биринчи бўлиб қўлига олиб, ушбу гиёҳвандлик
воситаларини
М.Ашуров
ва
Ш.Шотурсуновларнинг
ўзига
олдирмаганлиги ёки ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб
келишини кутиб, гиёҳвандлик воситаларини белгиланган тартибда
эксперт-криминалистлар томонидан олинишини таъминламаганлиги
ҳолатида у шошиб қолганлигини ва хатоликка йўл қўйганлигини тан
олишини, у ушбу жараённинг тартибини тушунмаганлиги учун
наркотик моддаларини ўзи қўлига олганлигини, у таниши
М.Кутепетдиновнинг йўлланмаси
асосида ҳодиса жойида ушбу
41
гиёҳвандлик воситаларини “Шавкат Фук”нинг одамлари деб ўйлаган
айнан М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар олиб кетишлари керак бўлган
деган фикрга борганлигини, у юқорида таъкидлаб ўтганидек, бундан
уч-тўрт кунлар аввал таниши М.Кутепетдинов унга қўнғироқ қилиб, у
айтган манзилга наркотик воситасини қўйиб кетишганлигини айтган
ва тадбир тугаганидан сўнг унга бўлган ҳолат ҳақида хабар беришини
тайинлаганлигини, у ҳодиса куни таниши М.Кутепетдиновнинг
йўлланмаси (наводкаси) асосида ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситаларини ҳақиқатдан ҳам ҳодиса жойида
турганлигини у ерга бевосита борган ҳолда текширганлигини, у ерга у
борганида, ҳақиқатдан ҳам 1 килограмм “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаси бордюр тагига устига хашаклар билан беркитилган ҳолда
турганлигини кўрганлигини, у ҳодиса куни ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситаларини белгиланган тартибда
холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олмаганлигини, у ушбу
жараённи
видеотасвирга
олмаганлигини,
у
таниши
М.Кутепетдиновнинг йўлланмаси асосида ҳодиса жойида юқорида
қайд этилган гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлигидан
хабар топганлиги ва кейинчалик у М.Кутепетдинов айтган жойни
бориб текширганида гиёҳвандлик воситалари ҳақиқатдан ҳам у ерда
турганлиги маълум бўлганлиги ҳолати юзасидан белгиланган
тартибда Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ раҳбариятига хабар
бермаганлигини, билдирги билан мурожаат қилмаганлигини, у
таниши М.Кутепетдиновнинг кўрсатмаларига асосан мустақил
равишда шериги К.Мирзабаев билан ҳодиса куни ҳодиса жойида
тезкор тадбир ўтказиб, М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновни жиноят устида
ушламоқчи бўлганлигини, у хизмат бўйича шериги К.Мирзабаев
билан М.Ашуровнинг мобил телефон аппаратидаги “Яндекс Карты”,
“Навигатор”, “Карты”, “Google Maps” ва шу каби дастурларни кўздан
кечиришмаганлигини, бироқ, ўша куни М.Ашуровнинг уларга маълум
қилишича, улар турган жойнинг ўнг тарафидаги, туника
тўсиқларнинг ортидаги жойга келишганлигини, улар олиб кетиш
учун келган гиёҳвандлик воситаси ўша ерга беркитилганлиги ҳақида
айтганлигини, улар шериги К.Мирзабаев билан туника тўсиқларнинг
олдига фонарь ёқиб боришганида, тўсиқларнинг орқа тарафида
далазор бўлганлигини ва у ерга ўтишнинг имкони чекланганлигини,
улар томонидан ҳодиса куни ҳодиса жойида ушланган М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеноваларнинг
қўлларига кишанлар тақилганлигини, суд-тиббиёт экспертизасининг
12.08.2023 йилдаги 5471-Ҳуж-Раж.-сонли хулосасига кўра М.Ашуровда,
суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2023 йилдаги 5472-Ҳуж-Раж.сонли хулосасига кўра А.Исломовда, суд-тиббиёт экспертизасининг
12.08.2023
йилдаги
5473-Ҳуж-Раж.-сонли
хулосасига
кўра
Ш.Шотурсуновда, суд-тиббиёт экспертизасининг 12.08.2023 йилдаги
42
кўра
Ю.Тангирбергеновада
аниқланган тан жароҳатларини қандай қилиб юзага келганлигидан
хабари йўқлигини, улар шериги К.Мирзабаев билан ушбу ҳолат
юзасидан нарса-буюмларни олиш тўғрисида баённома ва раҳбарият
номига ёзилган билдирги расмийлаштиришганлигини, ушбу расмий
ҳужжатларда улар ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик
воситалари ҳодиса куни М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар келган
геолокация асосида уларнинг ўзидан аниқлаб олинганлигини ҳамда
ушбу шахсларга тегишли эканлигини қайд этишганлигини, сўнг ушбу
ҳужжатларни
Янгиҳаёт
туман
ИИО
ФМБ
раҳбариятига
киритишганлигини, унга тақдим қилинган 04.08.2024 йил санаси
билан расмийлаштирилган “Нарса буюмни олиш тўғрисида”ги
баённома билан ҳар томонлама, алоҳида эътибор билан батафсил
танишиб чиққанлигини, ҳақиқатдан ҳам, у ушбу баённомани ҳодиса
куни, яъни 04.08.2024 йилда ҳодиса жойида М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновларнинг иштирокида расмийлаштириб, ундаги имзони
ўзи қўйганлигини, у ушбу баённомага 2024 йил 4 август куни соат
05:16 да шубҳа ўйғотган шахслар Шотурсунов Шомухаммад
Шохайрулло ўғли ва Ашуров Меҳроб Имомали ўғли тўхтатилиб,
уларнинг уяли алоқа телефонлари олиб қўйилганлиги, М.Ашуров
билан локацияда кўрсатилган жойга борилганда, у ерда бир дона оқ
рангли тўлиқ бўлмаган суюқлик модда, сариқ рангли полиэтилен
идишга ўралган тўртбурчак шаклидаги сариқ изолентага ўралган
ўткир ҳидли модда ва улар турган ерда оқ полиэтиленга ўралган
ўткир ҳидли, ёпишқоқсимон модда топилиб, олиб қўйилганлиги
ҳақидаги ёзувларни киритиб, холисларга имзолатиб, кетидан ўзининг
имзосини қўйиб расмийлаштирганлигини, у ва хизмат бўйича шериги
К.Мирзабаев билан биргаликда 04.08.2024 йил санаси билан
расмийлаштирилган “Нарса буюмни олиш тўғрисида”ги баённома
ҳамда Янгиҳёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи С.А.Жўраевнинг номига
ёзилган билдиргига киритилган ёзув ва маълумотлар ҳаққоний
эканлигини,
М.Ашуров
ва
Ш.Шотурсуновлар
ўзларининг
кўрсатмаларида ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари
уларга тегишли эмаслигини, улар аслида ҳодиса жойига
телефонидаги геолокация бўйича ўзлари томонидан олдиндан харид
қилинган 5 грамм “Кристал” (“Альфа ПВП”) гиёҳвандлик воситасини
олиб кетиш учун борганликларини, ушбу гиёҳвандлик воситаси
йўлнинг четидаги туника тўсиқнинг орқасидаги дала майдонига
беркитилган бўлганлигини, кейинчалик ўтказилган ҳодиса жойини
текшириш тергов ҳаракати давомида, улар аслида олиб кетиш учун
борган 5 грамм “Кристал” (“Альфа ПВП”) гиёҳвандлик воситаси
ҳақиқатдан ҳам ҳодиса жойида топилиб, ҳужжатлаштириб
олинганлигини билдириб ўтишган бўлсада, у таниши М.Кутепетдинов
айтган, наркотик воситаларини олиб кетиш учун келган шахслар
43
ҳодиса куни ҳодиса жойига келган М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар деб
ўйлаб, М.Кутепетдиновнинг танишлари томонидан Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани Катта ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар орқасига қолдириб кетилган гиёҳвандлик воситалари
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларга тегишли деб ўйлаганлигини, амалда
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 42-сонли манзил колониясида
жазо муддатини ўтаётган таниши М.Кутепетдинов шунчаки маҳкум
ҳисобланишини, таниши М.Кутепетдинов амалдаги ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органи ходими эмаслигини, жазо муддатини ўтаётган маҳкум
унга жиноят ҳақида хабар берса, у ички ишлар органлари ходими
сифатида биринчи навбатда раҳбариятига ахборот бериши лозим
бўлганлигини, уни тезкор тадбир ўтказиш ва уни ташкиллаштириш
қоидалари ва тартибидан хабари йўқлигини, уни ППХ инспектори
сифатида тезкор тадбир ўтказиш бўйича ваколатлари йўқлигини, уни
04.08.2024 йилда тезкор тадбир ўтказиши юзасидан Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ бошлиғининг тегишли буйруғи чиқарилмаганлигини,
М.Кутепетдинов
айтаётган
закладкачилар,
яъни
наркотик
моддаларининг олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахслар бўйича
таклиф унинг ўзидан чиққанлигини, ўша вақтда М.Кутепетдинов унга
“Бу ерда таблеткачилар кўпайиб кетаяпти” деб ўзи айтганлигини, у
закладчикларнинг локациясини бериши, уларни ушлаб, қўрқитиб,
“соққасини”, яъни пулини олиб келиши ҳақида унга айтганида, у
айтган жойларга у бора олмаслиги, бунга вақти йўқлиги ҳақида
айтганлигини, ҳақиқатдан ҳам, М.Кутепетдинов жазо муддатини
ўтаётган жойда “Таблеткачи”лар кўп бўлишини, шунинг учун ҳам, у
“Таблеткачи”ларни ушлаб, улар бўйича биргаликда тадбирлар
уюштиришлари бўйича унга ўзи мурожаат қилганлигини, бироқ
М.Кутепетдинов унга айтган юқоридаги ҳолат бўйича “Шавкат
Фук”нинг одамларини 1 килограмм “гашиш” устида ушлаб, тадбир
қилмоқчи бўлганлигини, шахсан у, “Шавкат Фук” лақабли инсонни
танимаслигини, уни бирон-бир маротаба кўрмаганлигини, у Фарғона
вилояти, Қўқон шаҳри орқали наркотик моддаларини олиб кириш
бўйича М.Кутепетдиновдан ёрдам кўрсатишини сўрамаганлигини,
уни водий воҳаси, шу жумладан Фарғона вилояти билан ҳеч қандай
алоқалари йўқлигини, у гиёҳвандлик воситалаларини Фарғона
вилояти, Қўқон шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб кириш фаолятини
йўлга
қўймоқчи
бўлмаганлигини,
ушбу
масалада
у
М.Кутепетдиновнинг олдига бормаганлигини ва у билан ушбу
мавзуда гаплашмаганлигини, у 13.03.1998 йилда туғилган Рустамов
Неъматуллаҳ Файзулла ўғлини танишини, Н.Рустамов у истиқомат
қиладиган маҳаллада яшашини, у М.Кутепетдиновнинг у бир-икки
маротаба наркотик моддаларининг муомаласи билан боғлиқ фаолият
билан шуғулланишни М.Кутепетдиновга таклиф қилганида,
44
М.Кутепетдинов унга рад жавобини берганидан сўнг унда яна бошқа
бир “тема” (мавзу) борлигини, агар М.Кутепетдинов унга ушбу
масалада ёрдам берса, у М.Кутепетдиновни жазо муддатини ўтаётган
колонкадан тез фурсатда чиқиб кетишига кўмаклашишини, наркотик
“темаси”да ёрдам бермаса, жуда бўлмаса қалбаки валюта “темаси”да
ёрдам беришини М.Кутепетдиновдан сўраганлиги, у ўзида қалбаки
АҚШ доллари валютаси борлигини айтиб, ушбу қалбаки пулларни
ўтказиш
бўйича
“клиент”
(мижоз)
топиб
беришини
М.Кутепетдиновдан илтимос қилганлиги, хусусан 2024 йилнинг июль
ойида у ўзининг 13.03.1998 йилда туғилган Рустамов Неъматуллаҳ
Файзулла ўғли исмли таниши билан М.Кутепетдиновнинг олдига
борганлиги, у Н.Рустамов билан 502 АҚШ доллари миқдоридаги
қалбаки чет эл валютасини намуна тариқасида олиб келиб
кўрсатганлиги, улар М.Кутепетдиновдан нақд пулда жами 100.000
АҚШ доллари қалбаки чет эл валютасини ўтказишга мижоз топиб
беришини сўрашганлиги, М.Кутепетдинов бу борада дарҳол ҲМҚО
органларига мурожаат қилганидан сўнг тезкор тадбир ўтказмоқчи
бўлишганлиги, тезкор тадбирга 53.000 АҚШ доллари миқдорида
ҳақиқий АҚШ доллари олиб келинганлиги, ушбу ҳақиқий пулларни
унинг қўлида ҳақиқатдан ҳам бор ёки йўқлигига ишон ҳосил қилиш
учун дастлаб у хизмат кийимида М.Кутепетдинов жазо муддатини
ўтаётган Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Боғ кўчаси 110-уй
манзилда жойлашган молхонага (ферма) бориб, қоровулхонадаги
унинг ётоқхонасига кириб, кўздан кечириб кетганлиги, ўша вақтда у
Н.Рустамов билан бирга М.Кутепетдиновга кўриб чиқиши учун намуна
тариқасида 502 АҚШ доллари қалбаки пулларни бериб кетишганлиги,
ўша куннинг ўзида шериги Н.Рустамов қўлида ручкага ўхшаган ускуна
билан келиб, мижоз бераётган пулларни кўриб текшириб, улар
томонидан тақдим этилаётган пулларнинг ҳақиқий эканлигига
ишонч ҳосил қилиб, 2 соат ичида айирбошлаш учун қалбаки АҚШ
доллари чет эл валютасини у орқали етказишини билдириб
кетганлиги, шундан сўнг, Н.Рустамов олдиларига қайтиб
келмаганлиги ва пулларни айирбошлаш мақсадида ўзаро кўришиб,
учрашиб олишлари учун ҳар-хил турли жойларни таклиф қила
бошлаганлиги, шунда М.Кутепетдинов ундан қалбаки пулларни
айирбошлаш учун аниқ олиб келиши ёки олиб келмаслиги ҳақида
сўраганида, у М.Кутепетдиновга сотиб олувчи Тошкент шаҳри,
Юнусобод туманига етиб боришини айтаётганлигини маълум
қилганлиги борасидаги кўрсатувларини тасдиқламаслигини, чунки
биринчидан, у М.Кутепетдиновга ҳеч қандай қалбаки чет эл
валютасини бермаганлигини, чунки айирбошлаш учун мўлжалланган
қалбаки пуллар унинг қўлида бўлмаганлигини, шунингдек, ўша куни
М.Кутепетдиновнинг олдида бўлган шахсда ҳақиқий АҚШ доллари
пуллари бўлганлигини у кўрмаганлигини, М.Кутепетдинов у жазо
45
келганлигини унга айтганидан сўнг у уларнинг олдига Н.Рустамовни
киргазиб юборганлигини, шунда Н.Рустамов ҳақиқатдан ҳам уларнинг
олдига кириб чиққанлигини ва ҳақиқий АҚШ доллари пуллар
айирбошлаш учун уларнинг қўлларида бор ва тайёр эканлиги ҳақида
унга айтганлигини, сўнг М.Кутепетдинов унга қўнғироқ қилиб,
қалбаки пулларнинг унинг ўзининг олдига олиб келишларини,
айирбошлашни у жазо муддатини ўтаётган объект ичида амалга
оширишларини, у ўзининг қисмини, яъни фойдасини олиб қолиши
кераклигини унга айтганлигини, қалбаки валютасини Н.Рустамов
олиб
келганидан
сўнггина
айирбошлашни
ўтказишларини
айтганлигини, ўз навбатида, Н.Рустамов ҳам қалбаки пулларни
айирбошлаш учун олиб кела олмаганлигини, ўша вақтда у
Н.Рустамовга “Неъмат, бор нарсани гапиргин, йўқ нарсани
гапирмагин” деб айтганлигини, сўнг Н.Рустамов сотувчи қалбаки
пулларни айирбошлаш учун объектга олиб келмаслигини айтганида,
М.Кутепетдинов мижозни сотувчи айтган жойга юборишини
айтганлигини, шу тариқа, улар Н.Рустамов билан сотувчи айтган
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманига бориб, у ерда мижозлар билан
кўришиб олишганлигини, шунда ҳам Н.Рустамов олдиндан
келишилганидек ўзининг танишлари орқали қалбаки АҚШ доллари
пулларни мижозларга таъминлаб бера олмаганлигини ва қалбаки
пулларни айирбошлаш амалга оширилмаганлигини, унга Н.Рустамов
қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини айирбошлаши учун мижоз
топиб бериши юзасидан мурожаат қилганлигини, унинг олдига
Н.Рустамов қалбаки чет эл валютасини айирбошлаш масаласида
мурожаат қилганида, у бу ишга аралашмаслигини айтганлигини,
ҳаттоки унга бу ишни ўзи ҳам қилмаслиги ҳақида айтганлигини,
кейинчалик “Бўлибди, келдими келди” деб ушбу нарсага
аралашганидан сўнг, у Н.Рустамовга “Олиб кел олдин пулларни, мен
кўрай” деб айтганлигини, чунки таниши М.Кутепетдинов ҳам унга
“Олдин бир дона намуна олиб келсинчи, биз кўрайлик” деб
айтганлигини, тўғри, Н.Рустамов “Юнусободда айирбошланади” деб
қайта-қайта гапираверганлигини, лекин қалбаки пулларни олиб
келмаганлигини, ўша куни ҳақиқатдан ҳам М.Кутепетдинов жазо
муддатини ўтаётган объектда қалбаки чет эл валютаси олди-сотдиси
бекор бўлганлигини, чунки М.Кутепетдинов ва унинг мижози
объектдан чиқа олмасликларини айтишганлигини, кеийнги сафар
улар Н.Рустамов айтаётган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида
учрашишга рози бўлишганлигини, дастлаб у ва Н.Рустамов мижозлар
билан паркнинг олдида учрашишганлигини, ўша вақтда у
Н.Рустамовдан “Борми ўзи сенда қалбаки пуллар?” деб сўраганида, у
пуллар борлигини, таниши олиб келиши лозимлигини унга
айтганлигини, бироқ, ўша куни Н.Рустамов паркнинг олдига ҳам,
46
Юнусобод туманида ҳам мижозларга қалбаки АҚШ доллари пулларни
келтира олмаганлигини, ўша вақтда у Н.Рустамов билан гап талашиб
қолиб, шу тариқа у билан бирон-бир марта гаплашмаганлигини,
ҳақиқатдан ҳам, қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини харид
қиладиган мижозни М.Кутепетдинов топиб берганлигини, у бу борада
қаршида ўтирган Н.Рустамов ва М.Кутепетдиновларни боғлаб
берганлигини, ўша вақтда ҳам объектда Н.Рустамов қалбаки пулларни
етказиб бера олмаганлигини, ўз навбатида, у ерда бўлган мижоз ҳам
“Мана шу ерга олиб келиб бер. Шу ерда санаб оламиз. Сен айтаётган
боллар келсин, бизлар кўрайлик” деб айтганлигини, у ҳам
Н.Рустамовга “Олиб кел, кўрсат. Олиб келиб кўрсата олмасанг,
фойдаси йўқ” деб айтганлигини, у ички ишлар органларида ходим
бўлиб хизмат қилиб келганлигини, М.Кутепетдинов унга ҳар сафар
ички ишлар органларидан ишини ташлаб, унинг олдига боришини ва
у айтган ишлар билан шуғулланишини айтиб келганлигини,
М.Кутепетдинов унга ҳар сафар “Зўр тадбир қилиб бераман,
кўтарилиб кетасан” деб айтиб келганлигини, сўнгги маротаба ҳам
ҳодиса жойидаги гиёҳвандлик воситалари бўйича ҳам яхши тадбир
бўлишини, “Шавкат Фук”нинг одамларини 1 килограмм “Гашиш”
билан ушлаб берса, унвони оширилиб, хизмат бўйича кўтарилиб
кетишини айтганлигини, қалбаки валюта қимматликларини
айирбошлаш масаласида ҳам М.Кутепетдинов “Айтган суммангни
айтган жойингда ўтказиб бераман” деб айтганлигини, у Н.Рустамов
билан танишганидан сўнг, бу борада Н.Рустамов билан мулоқот
қилишни давом эттирганлигини, у бу борада юқори турувчи
раҳбариятга ахборот берганлиги, билдирги билан мурожаат
қилмаганлигининг сабаби шундаки, у Н.Рустамовнинг қўлида қалбаки
валютани кўрмаганлигини, ушбу ҳолат содир этилиши кутилаётган
жиноят ҳақидаги маълумот бўлганлигини, ушбу маълумотни
белгиланган тартибда текширишга улгура олмаганлигини, у
Н.Рустамов ёш бола деб ўйлаганлиги учун у ёлғон гапираяпти деб
ўйлаганлигини, у Н.Рустмаов билан қалбаки пулларни айирбошлаш
мақсадида Тошкент шаҳри, Юнусобод туманига борганлигини, у ва
Н.Рустамов у ерда харидорлар билан учрашишганлигини, у ерга
қалбаки пуллар эгаси ҳисобланган сотувчини чақиришга ҳаракат
қилишганлигини, Н.Рустамов унинг яқини бўлганлиги учун, бунинг
устига М.Кутепетдинов унга Н.Рустамов билан бориб келишини
айтганлиги учун у билан бирга борганлигини, бундан ҳеч қандай
ғаразли мақсадларни кўзламаганлигини, у М.Кутепетдиновнинг
таъсир доирасига тушиб қолганлиги сабабли у муқаддам содир этган
жиноятлари учун амалдаги жазо муддатини ўтаётган шахс бўлишига
қарамасдан у билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришганлигини,
таниши М.Кутепетдинов унга юқоридаги ҳолат бўйича йўлланма
берганлигини, “Шавкат Фук”нинг одамлари келиб, М.Кутепетдинов
47
унга айтган юқоридаги манзил бўйича катта миқдордаги наркотик
моддаларини олиб кетишларини, тадбир қилишларини айтганлигини,
у ҳодиса куни ҳодиса жойида у берган йўлланма асосида ҳаракат
қилганлигини,
таниши
М.Кутепетдинов
“Шавкат
Фук”нинг
одамларини катта миқдордаги наркотик моддалари устида ушлаши
учун унга йўлланма берганлигини, таниши М.Кутепетдинов бу
гапларни унга биринчи маротаба айтиши бўлмаганлигини, у бундан
олдин ҳам унга “Шавкат Фук” мени қаматган. Мен “Шавкат Фук”нинг
ишончига кириб, уни наркотик устида ушлашни уюштириб бераман”
деб айтганлигини, у юқоридаги кўрсатувларини ўз хоҳиши билан
ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса ва ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда
маълум қилганлигини, уни юқоридаги кўрсатувларни беришига ҳеч
ким мажбур қилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи М.Кутепетдинов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар
судининг 20.09.2021 йилдаги ҳукми билан унга нисбатан 8 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Тошкент
вилояти Зангиота туманидаги 42-сонли МКда жазо муддатини ўтаб
келаётган бўлганлигини, у Шаназаров Бахромжон Тургуналиевични
танишини, у Б.Шаназаров билан у Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд
марказий
тергов
ҳибсхонасида
хизмат
қилган
вақтда
танишганлигини, ўша вақтда у ҳам аввалги айбланувчи бўлиб ўтган
жиноят
ишлари
бўйича
Марказий
тергов
ҳибсхонасида
сақланганлигини, кейинчалик Б.Шаназаров 42-сонли манзил
колониясида хизмат қилган вақтларида ҳам у ушбу муассасада жазо
муддатини ўтаётган бўлганлигини, ўша вақтларда у Б.Шаназаров
билан яқиндан танишиб кетганлигини, улар, ҳаттоки, ўзаро уяли
алоқа рақамларини ҳам алмашиб олишганлигини, у ўша вақтлардан
буён +998 (93) 706-09-68 уяли алоқа рақамидан фойдаланиб
келишини, ўз навбатида Б.Шаназаров эса +998 (88) 188-89-08 уяли
алоқа рақамидан фойдаланганлигини ва ҳозирда ҳам ушбу рақамдан
фойдаланишини, у 01.08.2024 йилда Б.Шаназаровга гўёки ўзининг
танишлари Янгиҳаёт тумани, Бинокор ТХАЙ кўчасида жойлашган
“Minerva City” мажмуаси рўпарасидаги бетон тўсиқлар олдида
наркотик моддасини яширин жойга қўйиб кетиши, ўша наркотик
моддаларни “Spark” русумли қора рангли автомашинада номаълум
шахслар олиб кетиши, ўша нарсани олиб кетишгунича кузатиб
туриши, “режадаги иш яхши битса”, кўрсатган ёрдами учун унга
моддий рағбатлантириш бериши юзасидан ҳеч қандай илтимослар
қилмаганлигини ва ваъдалар бермаганлигини, шунингдек, у
Б.Шаназаровга “Шавкат Фук” лақабли шахснинг одамлари катта
48
партиядаги наркотик воситасини олиб кетишларини, ушбу ҳолатда
тадбир уюштириб, наркотик воситаси олиб кетиш учун келган
одамларни ушлаш лозимлигини, у Б.Шаназаровга тадбир куни
яқинлашган вақтда гаплашамиз деб айтмаганлигини, у 01.08.2024,
03.08.2024 ва 04.08.2024 йилларда фойдаланувидаги +998 (93) 706-0968 ва +998 (90) 041-77-47 уяли алоқа рақамларидан Б.Шаназаров
билан боғланиб, гаплашганлигини, у Б.Шаназаров билан нафақат
юқоридаги саналарда, балки ундан олдин ҳам деярли ҳар куни
телефон орқали гаплашиб турганлигини, бунинг сабаби шундаки,
2024 йилнинг июль ойи ўрталарида Б.Шаназаров у жазо муддатини
ўтаётган 42-сонли манзил колониясидан ишлаш учун жўнатилган
объектга келиб, у билан кўришиб, унда 20.000 АҚШ доллари
миқдоридаги қалбаки чет эл валютаси мавжудлигини, ушбу қалбаки
пулларни ўтказиши кераклигини, қалбаки 100 АҚШ долларини
ҳақиқий 80 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини, ушбу пулларни
ундан сотиб олишга тайёр бўлган мижоз топиб беришини ундан
сўраганлигини, ўз навбатида, ҳар бир сотилган АҚШ доллари эвазига
унга ҳақиқий 10 АҚШ доллари беришини ваъда қилганлигини, у
Б.Шаназаровга қалбаки АҚШ доллари пуллари учун мижоз топиб
беришини айтганлигини, орадан 3-4 кун ўтиб, Б.Шаназаров
мижозларга кўрсатиши учун намуна тариқасида 502 АҚШ доллари
миқдоридаги қалбаки пулларни унга олиб келиб берганлигини, у бу
борада Б.Шаназаровга қонуний чора кўришлари юзасидан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганлигини, ҳақиқатдан
ҳам, у Б.Шаназаров билан гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан
“гашиш” наркотик моддаси мавзусида Б.Шаназаров унинг олдига
2024 йилнинг июль ойининг охирларида келган вақтида
гаплашганлигини, у ўзида мавжуд бўлган 1 килограмм миқдорида
“Гашиш” гиёҳвандлик воситасини Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридан
Тошкент шаҳрига олиб кириши лозимлигини унга айтиб, ушбу
наркотик моддаларини “Шавкат Фук” лақабли танишининг каналлари
орқали Тошкент шаҳрига олиб кириши бўйича ундан ёрдам
кўрсатишини сўраганлигини, агарда унда ушбу каналлар бўлса, ушбу
каналлар орқали Тошкент шаҳрига наркотик моддаларини олиб
кириш фаолиятини йўлга қўймоқчи эканлигини, бу бўйича унга унга
ўз ёрдамини кўрсатишини сўраб илтимос қилганлигини, ўша вақтда у
Б.Шаназаровга ёрдам бериши мумкин бўлган шахсларнинг маълумотларини бериб, уларга унинг номидан учрашиши мумкин-лигини, улар
ёрдам бериб юборишларини унга айтганлигини, кейинчалик, у
билишича,
Б.Шаназаров
1 килограмм
миқдордаги
“Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрига олиб киришга
эришганлигини, бироқ, Б.Шаназаров кейинчалик ушбу наркотик
воситаси билан нималар қилганлигидан унинг хабари йўқлигини, у
Б.Шаназаров Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридан Тошкент шаҳрига
49
олиб кирмоқчи бўлган 1 килограмм миқдоридаги “Гашиш” наркотик
моддасини “Шавкат Фук” лақабли танишидан олган деб ҳисоблашини,
чунки, у юқорида таъкидлаб ўтганидек, Б.Шаназаров ундан
1 килограмм миқдорида “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини Фарғона
вилояти, Қўқон шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб кириш йўлларини
қизиқаётган вақтда ушбу наркотик моддасини “Шавкат Фук” лақабли
танишининг каналлари орқали олиб кириб беришида ундан ёрдам
сўраганлигини, у бу борада Б.Шаназаровга унга яқинлашмаслигини,
“Шавкат Фук”нинг наркотик моддалари айланмаси бўйича деярли
барча каналлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан
муқаррар фош этиб бўлинганлигини, “Шавкат Фук” гиёҳвандлик
воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда бир неча
маротаба қамалиб чиққанлигини, ҳозирги кунда “Шавкат Фук”нинг
наркотик моддалари айланмаси бўйича каналлари деярли йўқлигини,
айримлари
қолган
тақдирда
ҳам
у
ушбу
каналларга
яқинлашмаслигини
таъкидлаганлигини,
бундан
ташқари,
Б.Шаназаров нафақат унга Фарғона вилоятидаги каналларни, балки
Тошкент шаҳрининг ўзида мавжуд бўлган, наркотик моддалари билан
боғлиқ жиноятлар оламида “Яма” деб номланадиган жойларнинг,
ушбу “Яма”ларни юритувчи “Повар” деб аталадиган шахсларнинг
манзилларини беришини ундан сўраган-лигини, ушбу масалада у
Б.Шаназаровга маслаҳат бермаганлигини, у Рустамов Неъматуллаҳ
Файзулла ўғлини танишини, ушбу шахсни у билан таниши
Б.Шаназаров таништирган-лигини, у Н.Рустамовни “Мурит” деб
чақирганлигини, чунки уни Б.Шаназаровнинг ёрдамчиси, шогирди
деб билганлигини, уни таниши Б.Шаназаров ўзининг таниши
Н.Рустамов билан бирга жуда кўп миқдорда ўтказиш мақсадида
қалбаки чет эл валютаси ясаш ва уларни ўтказишда ифодаланган
жиноий фаолият билан шуғулланмоқчи эканлигидан хабари
бўлганлигини, хусусан, Б.Шаназаров бир-икки маротаба наркотик
моддаларининг
муомаласи
билан
боғлиқ
фаолият
билан
шуғулланишни унга таклиф қилганида, у Б.Шаназаровга рад
жавобини берганидан сўнг унда яна бошқа бир “тема” борлигини, агар
у ушбу масалада унга ёрдам берса, Б.Шаназаров уни жазо муддатини
ўтаётган колонкадан тез фурсатда чиқиб кетишига кўмаклашишини,
нарктотик “темаси”да ёрдам бергиси келмаса, жуда бўлмаса қалбаки
валюта “темаси”да ёрдам беришини ундан сўраганлигини, шунда
Б.Шаназаров унда қалбаки АҚШ доллари валютаси борлигини айтиб,
ушбу қалбаки пулларни ўтказиш бўйича “клиент” топиб беришини
илтимос қилганлигини, ушбу қалбаки чет эл валютасини ўтказиш
мавзусига батафсилроқ тўхталиб ўтадиган бўлса, 2024 йилнинг июль
ойида Б.Шаназаров ўзининг таниши Н.Рустамов билан олдига
келишганлигини, улар унинг уйини гаров тариқасида қўйишиб,
банкдан кредит ҳам олишмоқчи бўлишганлигини, шу тариқа,
50
доллари миқдоридаги қалбаки чет эл валютасини намуна тариқасида
олиб келиб кўрсатишганлигини, улар ундан нақд пулда жами 100.000
АҚШ доллари қалбаки чет эл валютасини ўтказишга мижоз топиб
беришини сўрашганлигини, бироқ, ушбу ҳажмдаги пулларни
уларнинг қўлида у ҳеч қачон кўрмаганлигини, фақатгина улар намуна
тариқасида қалбаки 502 АҚШ долларини унга олиб келиб
беришганлигини, у бу борада дарҳол ҲМҚО органларига мурожаат
қилганидан сўнг тезкор тадбир ўтказмоқчи бўлишганлигини, тезкор
тадбирга 53.000 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий АҚШ доллари олиб
келинган бўлганлигини, ушбу ҳақиқий пулларни унинг қўлида
ҳақиқатдан ҳам бор ёки йўқлигига ишон ҳосил қилиш учун дастлаб
Б.Шаназаров хизмат кийимида у жазо муддатини ўтаётган Тошкент
шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Боғ кўчаси 110-уй манзилда жойлашган
фермага келиб, қоровулхонадаги унинг ётоқхонасига кириб, кўздан
кечириб кетганлигини, ўша вақтда Б.Шаназаров ва Н.Рустамов унга
кўриб чиқиши учун намуна тариқасида 502 АҚШ доллари қалбаки
пулларни бериб кетишганлигини, шунингдек, ўша куннинг ўзида
Н.Рустамов қўлида ручкага ўхшаган ускуна билан келиб, улар
томонидан тақдим этилаётган пулларни кўриб текшириб, уларни
ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиб, 2 соат ичида айирбошлаш
учун қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини Б.Шаназаров орқали
етказишини билдириб кетганлигини, шундан сўнг, Н.Рустамов
олдилигига қайтиб келмаганлигини ва пулларни айирбошлаш
мақсадида ўзаро кўришиб, учрашиб олишлари учун ҳар-хил турли
жойларни таклиф қила бошлаганлигини, шунда у Б.Шаназаровдан
қалбаки пулларни айирбошлаш учун аниқ олиб келиши ёки олиб
келмаслиги ҳақида сўраганида, у сотувчи қалбаки пулларни олдисотди қилишлари учун Тошкент шаҳри, Юнусобод туманига етиб
боришларини айтаётганлигини маълум қилганлигини, аммо, у жазо
муддатини ўтаб келаётган объект ҳудудидан чиқиб кета олмаслигини
Б.Шаназаровга айтганлигини, шундан сўнг, тезкор тадбир унинг
иштирокисиз давом эттирилганлигини, гиёҳвандлик воситаларининг,
шу жумладан наркотик моддаларининг муомаласи, айланмаси билан
шуғулланиш қонунга хилоф эканлигидан хабари борлигини, сўнгги
вақтларда таниши Б.Шаназаров ўзи амалдаги ички ишлар органлари
ходими бўла туриб қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга
оширишни бошлаганлигини, хусусан, Б.Шаназаров закладчиклар,
яъни олдиндан аниқ локация бўйича беркитиб кетилган гиёҳвандлик
воситаларини интернет жаҳон тармоғидаги ижтимой тармоқлар
оқрали олди-сотди қилиш фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ва
уларнинг мижозларини жиноят устида ушлаб, уларга ҳуқуқий чоралар
кўрмаслик эвазига моддий манфаатдор бўлиш, қалбаки АҚШ доллари
чет эл валютасини қонунга хилоф равишда ўтказиш, кўп миқдордаги
51
наркотик моддаларни қўшни вилоятлар, айниқса водий воҳаси, шу
жумладан Фарғона вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб кириб,
ўтказиш ва сотиш каби жиноий фаолиятлар билан шуғуллана
бошлаганлигини, ташвишлиси, Б.Шаназаров ўзининг ушбу жиноий
хатти-ҳаракатларига уни ҳам жалб қилишни бошлаганлигини, мисол
учун, 1 килограмм “Гашиш” наркотик моддасини Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб киришида ёрдам беришини,
закладчиклар ҳақида маълумот беришини, қалбаки АҚШ доллари чет
эл валютасига мижоз топиб беришини сўраб, ўзининг жиноий хаттиҳаракатларига уни шерик қилишни бошлаганлигини, охири-оқибат у
Б.Шаназаров билан жиноий жавобгарликка тортилиб кетишидан
қўрқиб, юқорида таъкидлаб ўтганидек, унинг қалбаки АҚШ доллари
чет эл валютасини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ
жиноий ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида бу борада ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга ёзма равишда мурожаат қилганлигини,
бироқ, у Б.Шаназаров томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва
сотишда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишга
тайёргарлик
кўраётганлигидан
ёки
уларни
содир
этиб
бўлинганлигини аниқ била туриб, ушбу жиноят ҳақида белгиланган
тартибда
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органларга
хабар
бермаганлигини, бу борада ёзма равишда ҳеч қаерга мурожаат
қилмаганлигини, у дастлаб Б.Шаназаровни қалбаки АҚШ доллари чет
эл валютасини қонунга хилоф равишда ўтказиш жинояти устида
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органларга
ушлаб
бермоқчи
бўлганлигини, шунинг учун Б.Шаназаров томонидан гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва
бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда
ўтказиш ва сотишда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатларни содир
этишга тайёргарлик кўраётганлиги ҳақида ҳеч қаерга маълум
қилмасдан турганлигини, у бу ҳақида кейинчалик хабар бермоқчи
бўлганлигини, у “Шавкат Фук”нинг қўл остида ишлаганлигини, у
гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан шуғулланиб келганлигини,
бу борада жиноий жавобгарликка тортилганлигини, агар у таниши
“Шавкат Фук”нинг каналлари орқали 1 килограмм миқдоридаги
“Гашиш” наркотик моддасини Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридан
Тошкент шаҳрига олиб киришда Б.Шаназаровга кўмаклашмаган ва
унга бу борада ўз маслаҳатларини бермаган бўлса, қандай қилиб
ҳодиса куни, яъни 04.08.2024 йилда Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани
Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой
мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар олдида
52
шериклари билан бирга гўёки у ерда бўлган фуқаролар М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновга
тегишли
эканлиги
тўғрисида
ҳужжатлар
расмийлаштиришиб, “бўйниларига илмоқчи” бўлганлиги ҳолат
бўйича Б.Шаназаров ППХ инспекторига хос бўлган ўзининг эски
қинғир ишларини қилганлигини, яъни, Б.Шаназаров закладкани олиб
кетиш учун келган фуқароларни жиноят устида ушлаб, уларга
нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига улардан моддий
манфаатдор бўлиб, пулларини олиб, улар олиб кетиши учун келган
наркотик моддасини ҳам ўзида олиб қолиб, уларни қўйиб юбориб,
шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келганлигини маълум
қилишини, гиёҳвандлик воситаларини эса, Б.Шаназаров унинг
кўмагисиз “Шавкат Фук” ва унинг наркотрафик билан шуғулланувчи
каналлари орқали олганлигини аниқ айта олишини, у ҳақиқатдан ҳам
“Шавкат Фук” лақабли шахснинг қўл остида ишлаганлигини, у
“Шавкат
Фук”га
тегишли
бўлган
фирмаларнинг
ишини
юритганлигини, иерархик нуқтаи назардан у “Шавкат Фук” лақабли
шахсга бўйсинганлигини, унга таниш бўлган “Шавкат Фук” лақабли
шахс ҳақиқатдан ҳам гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний
муомаласи билан шуғулланиб келган-лигини ва бу қилмишлари учун
жиноий жавобгарлиика тортилиб, қамалиб чиққанлигини, уни
таниши “Шавкат Фук”га нисбатан адовати, норозиликлари
мавжудлигини, чунки у “Шавкат Фук”ни узоқ йиллардан буён таниб,
унинг қўл остида содиқ ишчи бўлиб хизмат қилиб келганлигини,
бироқ, у айнан “Шавкат Фук”нинг касофати билан жиноий
жавобгарликка тортилиб, қамалиб кетганлигини ва жазони ижро
этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган вақтида у
бирон-бир марта ундан хабар олмаганлигини, у қамоқдан уни олиб
чиқиб кетишига ваъда берган бўлганлигини, бироқ ушбу ваъдаси
устидан ҳам чиқмаганлигини, шунда у ўзига-ўзи “Шавкат Фук”ни
қандай йўллар билан бўлмасин ўзи каби қаматиб юборишга қасам
ичганлигини, таниши Б.Шаназаров ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар томонидан ушлангунга қадар ички ишлар органлари ППХ
инспектори бўлиб ишлаганлигини, ички ишлар органларининг энг
қуйи поғонасидаги ходимининг, яъни мазкур ҳолатда таниши ППХ
инспектори Б.Шаназаровнинг ихтиёрида вазни 1 килограммга тенг
бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси иккита ҳолатда сақланиши
мумкинлигини, биринчисида, тезкор тадбир амалга оширилиши учун
сақланилса, иккинчисида ходимнинг ўз хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун қандайдир
ғаразли ва бошқача паст ниятларда ноқонуний сақланиши
мумкинлигини, у Исломов Алинур Абдурахмонович, Ашуров Меҳроб
Имомали ўғли, Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғли, Собиров
53
танимаслигини ва уларни бирон-бир марта кўрмаганлигини, у Валиев
Мансуржон Қурбоналиевични танимаслигини, уни М.Валиев билан
таниши 05.09.1979 йилда туғилган Маматов Дилшоджон Дониярович
таништирганлигини, ҳақиқатдан ҳам, у М.Валиевдан ўзига тегишли
фирма “N FISH” МЧЖ учун 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд
пулларни олганлигини, яъни, у “N FISH” МЧЖни М.Валиевга ишлатиб
туриши учун ижарага берганлигини, у 4.000 АҚШ долларидан
ташқари М.Валиевдан яна тахминан 3.000.000
сўм пулларни
олганлигини, унга ушбу пулларни М.Валиевнинг ўзи берганлигини,
ҳақиқатдан ҳам М.Валиев унинг раҳбарлигидаги “N FISH” МЧЖ ҳисобрақамига АТИБ “Ипотека-банк” банки орқали дастлаб 09.08.2023 йил
соат 16:36:19 да 1.700.000 сўм, сўнг 11.08.2023 йил соат 15:58:09 да
163.000.000 сўм ва охири 14.08.2023 йил соат 10:52:53 да 40.000.000
сўм жами 204.700.000
сўм пулларни жисмоний шахс Валиев
Мансуржон Қурбоналиевич, яъни ўзининг номидан тўлаганлигини, у
ушбу пулларни темир трубалар сотиб олиш учун тўлаганлигини, улар
трубаларни биржа савдолари орқали сотиб олмоқчи бўлиб, тегишли
лотда ғолиб бўлишганлигини, бироқ, шартнома шартлари бўйича
назарда тутилган жами 500 метр трубаларнинг ҳар бир метрининг
нархи 3.500.000 сўмдан бўлганлиги, умумий ҳисобда тўлашлари
лозим бўлган сумма 1.750.000.000 сўмни ташкил қилганлиги ва унда
темир трубаларни сотиб олиш учун шунча миқдорда пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли, М.Валиев ва Э.Хайдаровларнинг пулларини
дастлабки бадал сифатида лотда иштирок этиш учун тикиб, бутун
шартнома суммасини тўла олмаганлиги сабабли, дастлаб бадал
пуллари куйиб кетганлигини, ҳақиқатдан ҳам, М.Валиев ва унинг
шериги Э.Хайдаров темир трубалар олди-сотдиси бизнеси билан
шуғулланмоқчи бўлишганлигини, ҳақиқатдан ҳам, у, Э.Хайдаров ва
М.Валиев ўртасидаги юқоридаги ҳолат бўйича ўзаро сўзлашувлари
бўлиб ўтганлигини, ушбу сўзлашувлардаги ўзининг айтган барча
гапларини у тан олишини, у ҳақиқатдан ҳам, Э.Хайдаровга таниши
М.Валиевдан 4.000 АҚШ доллари ва 25.000.000 сўм пуллар қарзлари
бор эканлигини, ушбу пулларни унга ҳафтанинг сешанба куни “Аср”
вақтига қадар қайтариб беришини ваъда қилганлигини, ушбу
сўзлашувлар М.Валиевнинг у билан ўзаро келишуви
асосида
бўлганлигини, бироқ жиноят иши бўйича сўроқ қилинган М.Валиев
ўзининг кўрсатмаларида бу борада у билан олдиндан келишуви
бўлмаганлигини, у ўзининг жиноий шериклари билан унинг ўзи ва
таниши Э.Хайдаровнинг ишончига кириб, уларнинг жуда кўп
миқдордаги пул маблағларини қўлга киритганлиги борасида унга
қарши кўрсатмалар берганлиги ҳолатини изоҳлай олмаслигини,
унинг “Ҳамза” исмли ишчи мавжудлигини, “Ҳамза” унга тегишли
бўлган ва у раҳбарлик қилган “N FISH” МЧЖда ишлаганлигини, у
54
“Ҳамза”ни Жиззах вилоятидан эканлигини билишини, уни ҳозирда
М.Валиев ва Э.Хайдаровларнинг манфаатларига етказилган моддий
зарарни қоплаш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақида кўрсатув бериб,
ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва
бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни
сўради.
Судланувчи Х.Абдуллаев суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 24-26 июль кунларида бирга жазо
ўтаган таниши Асқаров Шоакбар билан учрашиб унда қалбаки 10.000
АҚШ доллари борлигини ва ушбу қалбаки валютани ўтказишда унга
ёрдам беришни илтимос қилгани, унга бундай ишларни амалга
оширадиган таниши йўқлигини айтганлигини, бу борада Ш.Асқаров
такрор-такрор телефон қилиб ёрдам беришини сўраб илтимос
қилганлигини, 2024 йил 3 август куни у қариндоши, яъни онасининг
укасининг
ўғли
ҳисобланган
Мамаджанов
Содиқжон
Тишажоновичнинг +998 (77) 005-22-22 уяли алоқа рақамига ўзига
тегишли бўлган +998 (97) 721-81-38 уяли алоқа рақамидан қўнғироқ
қилиб, унда бир иши бор эканлигини ва қаерда эканлигини ундан
сўраганлигини, у чамаси 30-40 дақиқа ичида Тошкент вилояти,
Тошкент тумани, Боғбон МФЙ, Обод диёр 1-берк кўчаси, 6-уй
манзилда жойлашган ўзининг уйида бўлишини унга айтганлигини,
шу куни бир соат вақт ичида у С.Мамаджанов билан унинг яшаш
уйининг олдида учрашганлигини, шунда у С.Мамаджановга у билан
қамоқда ўтирган вақтида танишиб қолган таниши Ш.Асқаров унга
қўнғироқ қилганлигини айтиб, у пулларни қанчадан беришини ундан
сўраган вақтида, у қалбаки 10.000 АҚШ долларига 6.000 ҳақиқий АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни бериши мумкинлигини айтгани, у
С.Мамаджановга таниши Ш.Асқаровнинг гапларини етказиб, унда
ҳозирда жами қалбаки 50.000 АҚШ доллари бор эканлини
айтганлигини, шунда С.Мамаджанов унга таниши Ш.Асқаров барча
қалбаки пулларни уларга беришини, қалбаки пулларни сотиб,
ҳақиқий пулларни бир ҳафта ичида унга қилиб беришларини
айтганида, у таниши Ш.Асқаров билан яна бу ҳақида гаплашганида,
таниши Ш.Асқаров бу таклифга рози бўлмаганлигини ва унга
ишонмаслигини билдириб, қалбаки пулларни фақат нақд пул эвазига
бериши
мумкинлигини
унга
айтганлигини,
охири-оқибат
С.Мамаджанов унинг қалбаки пулларини сотиб берадиган “Қора
бозор”да ўзи каби норасмий равишда валюта айирбошлаш фаолияти
билан шуғулланувчи таниши бор эканлигини, унинг сохта пулларини
сотиб беришини унга айтганлигини ва у билан шу йўсинда
хайрлашишганлигини, эртаси куни, 2024 йил 4 август куни
С.Мамаджанов унга қўнғироқ қилиб, ҳар бир қалбаки 10.000 АҚШ
долларини ҳақиқий 5.000 АҚШ долларига сотиб олиши
мумкинлигини унга айтганлигини, шу кунинг ўзида С.Мамаджанов
55
Шерзод Махкамбай ўғлининг +998 (77) 329-90-00 уяли алоқа
рақамига қўнғироқ қилиб, унда 100 долларлик купюраларда қалбаки
20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар борлигини, ҳар бир қалбаки
100 АҚШ долларини ҳақиқий 60 АҚШ доллари эвазига сотиши
мумкинлигини айтганлигини, шунда Ш.Абдуманнобов унга ҳар бир
қалбаки 10.000 АҚШ долларини 5.000 ҳақиқий АҚШ доллари эвазига
сотиб олиши мумкинлигини айтганлигини ва С.Мамаджанов таниши
Ш.Абдуманнобовнинг таклифига рози бўлганлигини, ҳодиса содир
бўлган кундан бир кун олдин унга С.Мамаджанов қўнғироқ қилиб,
қалбаки пулларни сотиб оладиган мижоз тайёр эканлигини
айтганида, у пулларни эртаси куни олиб келишини унга
айтганлигини, 2024 йил 6 август куни танишининг жанозасида
ўтирганида Ш.Асқаров унга қалбаки 17.400 АҚШ долларини ташлаб
кетгани, “Абдулазиз” исмли танишидан ҳам қалбаки валюта
суриштирганида у йўқлигини маълум қилгани, сўнг Ш.Асқаровга
мурожаат қилгани, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган, жиноят
иш хужжатларида сақланаётган телефон аппаратида Ш.Асқаров билан
сўзлашган ёзишмалари борлиги, 2024 йил 6 август куни соат 09:21
ларда С.Мамаджанов унга қўнғироқ қилиб, мижоз уларни
кутаётганлигини айтиб, пуллар тайёр ёки тайёр эмаслигини ундан
сўраганида, у пулларни олиб келтираётганлигини, пулларнинг
эгасининг ўзи ҳам келаётганлигини унга айтганлигини, аслида эса, у
пулларни аввалроқ таниши Ш.Асқаровдан олиб қўйган бўлганлигини,
шу куни қариндошлиги оламдан ўтиб қолиб, жаноза маросими
бўлганлиги сабабли, улар кун давомида Ш.Абдуманнобовнинг олдига
унинг мижози билан қалбаки пулларни айирбошлаш учун бора
олишмаганлигини, кечки вақтга яқин жаноза маросими тугаганидан
сўнг, С.Мамаджанов унга қўнғироқ қилиб, қалбаки пулларни сотиб
олмоқчи бўлган мижоз уларни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида кутиб турганлигини,
унинг таниши Ш.Абдуманнобов олдиларига келаётганлигини
айтганлигини, у С.Мамаджановнинг олдига бориб, шимимнинг
чўнтагига қўли билан ишора қилиб кўрсатиб, қалбаки пулларнинг
келганлигини унга айтганлигини, шу орада С.Мамаджанов таниши
Ш.Абдуманнобовга
қўнғироқ
қилиб,
кўришиб
олишларини
айтганлигини, ўша вақтда у С.Мамаджановнинг олдида бўлганлигини
ва С.Мамаджанов ўша ерда улар билан бўлган тоғасининг невараси,
яъни жияни Комилов Самандар Дилмурод ўғлига “Mercedes-Benz”
русумли, давлат рақам белгиси 10Q506XB бўлган автомашинасини
бошқаришини айтиб, у билан яшаш маҳалланинг кўчасининг бошига
чиқиб туришганлигини, шу тариқа, шу куни соат 18:30-19:00лар
оралиғида маҳаллага Ш.Абдуманнобов ўзининг таниши унга аввалдан
56
нотаниш бўлган Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғли билан етиб
келишганлигини,
қариндоши
С.Мамаджановнинг
таниши
Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамов оқ рангли, “Damas” русумли, давлат
рақами эсида йўқ, автомашинада етиб келишганлигини, шунда
Ш.Абдуманнобов ўзи келган автомашинадан тушиб, улар ўтирган
автомашинага келиб ўтирганлигини, шу вақтда автомашина ҳайдовчи
ўриндиғида С.Комилов, олд ўнг йўловчи ўриндиқда С.Мамаджанов,
орқа ўриндиқларда унинг ўзи ва Ш.Абдуманнобов жами 4 киши бўлиб
ўтиришганлигини, у таниши Ш.Асқаровдан олиб келган қалбаки
10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни С.Мамаджановга
кўрсатганлигини, у ушбу қалбаки пулларни қўлига олиб, уларни
ушлаб кўрганигини, шунда С.Мамаджанов таниши Ш.Абдуманнобовга
қалбаки пулларнинг тайёр эканлигини, ҳақиқий пулларни уларга
берса, у билан олди-берди қилиб юборишлигини айтганида,
Ш.Абдуманнобов ҳақиқий пулларни олиб келмаганлигини, қалбаки
пулларни сотиб олмоқчи бўлган мижоз уларни ўзининг жойида, яъни
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон
бозори” олдидаги автотураргоҳда кутаётганлигини, олди-берди ўша
ерда бўлишини айтганлигини, шунда С.Мамаджанов унга пулларни
Ш.Абдуманнобовга бериб юборишини, унинг ўзи мижоз билан
пулларни айирбошлаб келиб, пулларни уларга олиб келиб беришини
айтганида, у Ш.Абдуманнобовга ишонмаслигини, пулларни унга бериб
юбормаслигини унга айтганлигини, ундай бўлса, С.Мамаджанов унга
пулларни айирбошлаш учун таниши Ш.Абдуманнобов билан бирга
мижознинг олдига ўтиб келишларини айтганлигини, шунда
Ш.Абдуманнобов ҳам унга қараб “Ока, юринг, бирга ўтиб келамиз” деб
айтганлигини, шу вақтда жияни С.Комилов ҳам ўрталигидаги ушбу
суҳбатни эшитиб турганлиги сабабли, С.Мамаджанов қариндоши
С.Комиловга уларни айтган жойига олиб бориб келишини
айтганлигини, шунда улар 4 нафар шахс бўлиб, яъни у, С.Комилов,
Ш.Абдуманнобов ва
Н.Рустамов
биргаликда
С.Комиловнинг
бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB
бўлган автомашинада мижоз турган жойга улардаги қалбаки
20.000 АҚШ доллари чет эл валютасини ҳақиқий АҚШ долларига
олди-сотди қилиш учун жўнаб кетишганлигини, қариндоши
С.Мамаджанов эса, жанозага қайтиб бориши учун маҳаллада
қолганлигини, йўлакай у чарчаганлиги сабабли ухлаб қолганлигини,
сўнг, уни С.Комилов “Туринг, келдик!” деб уйғотганлигини, у
уйғонганидан сўнг, улар Юнусобод туманида жойлашган “Универсам
деҳқон
бозори”
олдидаги
автотураргоҳга
келишганлигини
билганлигини, у ерда уларни Н.Рустамов топган мижоз, шахсига оид
маълумотлари унга кейинчалик маълум бўлган Худайберганов
Абдуллох Обид ўғли оқ рангли, “Cobalt” русумли автомашинада кутиб
турган бўлганлигини, шунда барчаси автомашина ичида бўлган ҳолда
57
“Шер, пулларни бер менга, 100 метр нарироқда мижознинг машинаси
турибди, мен бориб айирбошлаб, алмаштириб келаман” деб
айтганлигини, шунда Ш.Абдуманнобов унга “бер пулни” деб
айтганида, у “йўқ, ўзи келсин” деб айтганлигини, шу вақтда
Н.Рустамов автомашинада тушиб, четга ўтиб кетганлигини, орадан
тахминан 5-10 дақиқа ўтгандан сўнг Н.Рустамов автомашиналиги
олдига қайтиб келганлигини ва Ш.Абдуманнобовга йўлнинг қарамақарши томонига ўтишлиги лозимлигини айтганлигини, сўнг
Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамов нималарнидир ўзаро гаплашиб
олишганлигини, шу вақтда у С.Комиловга 100 АҚШ долларлик
купюраларда бир пачка жами 10.0000 АҚШ доллари қалбаки пулларни
қўлига бериб, чўнтагига солиб қўйишини ва Ш.Абдуманнобов билан
Н.Рустамовнинг кетларидан боришини, пулларни сўрашса, бериб
юборишини, ўрнига бошқа пул олишини ва шахсан унинг қўлига
қайтариб олиб келиб беришини айтганлигини, сўнг, уларнинг
барчаси, яъни С.Комилов, Н.Рустамов ва Ш.Абдуманнобов уч киши
бўлиб биргаликда йўлнинг нариги томонига ўтиб кетишганлигини,
орадан тахминан 5-10-дақиқа ўтганидан сўнг, унинг олдига жезл
кўтарган бир шахс келиб, автомашинани четроққа олишини
сўраганлигини, у ушбу шахснинг талабига биноан, С.Комиловнинг
автомашинаси
ҳайдовчи
ўриндиғига
ўтирганлигини
ва
автомашинани ўт олдириб, 2-3 метр юрган вақтида автомашина
эшиги олдига унга олдиндан нотаниш бўлган бир шахс келиб, ўзини
ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими деб
таништириб, автомашинадан тушишини сўраганлигини, шу вақтда у
беҳосдан оёғи билан газни босиб юборганлигини ва автомашина юриб
кетганлигини, сўнг, унга ўзларини тезкор ходимлар деб таништирган
шахслар автомашинанин тўхтатишиб, уни автомашинанинг орқа
ўриндиғига ўтказишганлигини, шу вақтда улар қўлида ўзига тегишли
бўлган оқ рангли чит рўмолига беркитилган нарсани кўрсатишини
сўрашганлигини, у уларнинг қўлига рўмолини бериб, ҳеч нарса
беркитмаётганлигини айтганлигини, шундан сўнг, улар у ўтирган
ўриндиқнинг оёқ қисмидан оқ целофан пакет ичида бир пачкадан
камроқ, яъни 7.400 қалбаки АҚШ доллари пул маблағлари борлигини
аниқлашиб, ушбу пулларни ашёвий далиллар тариқасида
ҳужжатлаштириб олишганлигини, шу вақтда С.Комилов ҳодиса
жойидан қочиб кетганлигини, бироқ, кўп вақт ўтмай, С.Комиловни
қайтариб ушлаб келишганлигини, шундан сўнг, тезкор тадбир
иштирокчилари томонидан улардан қалбаки 10.000 АҚШ доллари чет
эл валютаси ашёвий далиллар тариқасида олиб қўйилганлигини,
шундан сўнг, уларнинг барчасини, яъни унинг ўзи, С.Комилов,
Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовни ИЖҚК Департаментининг Тошкент
шаҳар бошқармаси маъмурий биносига етказишиб, бўлиб ўтган ҳолат
58
юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришганлигини, орадан
бир оз вақт ўтганидан сўнг, уларнинг олдилигига С.Мамаджановни
ҳам олиб келишганлигини, у жиноий шериклари С.Мамаджанов,
С.Комилов, Н.Рустамов ва Ш.Абдуманнобов билан аслида мижозга
жами 20.000 қалбаки АҚШ долларини сотмоқчи бўлишганлигини, ҳар
ҳолда уларнинг С.Мамаджанов билан олдиндан келишувлари шундай
бўлганлигини, бироқ, ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда у
С.Мамаджанов топган мижозларга тўлиқ ишонмаганлиги учун
Ш.Асқаровдан қалбаки 17.400 АҚШ доллари олган бўлсада, бошига
қалбаки 10.000 АҚШ долларини олди-сотди қилишга қарор
қилганлигини ва ушбу пулларни Ш.Абдуманнобов ҳамда Н.Рустамовга
тақдим қилганлигини, шунинг учун ҳодиса куни ҳодиса жойида улар,
яъни у, С.Комилов, Н.Рустамов ва Ш.Абдуманнобов қалбаки 10.000
АҚШ долларини ҳақиқий 7.200 АҚШ долларига олди-сотди қилмоқчи
бўлган вақтлигида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий
далиллар билан ушланишганлигини, уни ушлашган вақтда унинг
ёнидан қўшимча равишда яна қалбаки 7.400 АҚШ доллари топилиб,
ашёвий далил сифатида
олинганлигини, уни
қариндоши
С.Мамаджановдан 550 АҚШ доллари ва фоизлари билан 200 АҚШ
доллари жами 750 АҚШ доллари қарздорлиги бўлганлигини, у
қалбаки чет эл валютасини ҳақиқийсига алмаштириб олса,
қарзларини С.Мамаджановга бериб, шу тариқа қарзларини ёпиб
юбораман деб ўйлаганлигини, кейинчалик, улар ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи
орган
ходимлари
томонидан
ушланишганлигида
Н.Рустамовнинг унга айтиб беришича, у таниши Ш.Абдуманнобов
билан улардан олган қалбаки 10.000 АҚШ долларини 7.200 ҳақиқий
АҚШ долларига ўтказишмоқчи бўлиб, шундан уларга 5.000 ҳақиқий
АҚШ долларини бериб, қолганини ўзларига олиб қолишмоқчи
бўлишганлигини, ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда қариндошининг
жанозасида С.Мамаджанов билан бўлган вақтлигида Ш.Абдуманнобов
ўзининг таниши Н.Рустамов билан олдиларига маҳаллалигига етиб
келганидан сўнг у, С.Мамаджанов, С.Комилов ва Ш.Абдуманнобовлар
жами 4 нафар киши бўлиб С.Комиловнинг автомашинасида ўтириб, у
С.Мамаджановга қалбаки 10.000 АҚШ долларини кўрсатиб, у
Ш.Абдуманнобов билан ушбу қалбаки 10.000 АҚШ долларини олдисотди қилиш масаласини муҳокама қилиб ўтиришган вақтида
С.Комилов ушбу ҳолатларнинг бевосита гувоҳи бўлганлигини, чунки
ўша куни С.Мамаджанов автомашина олд ўнг йўловчи ўриндиғида
ўтирган бўлса, С.Комилов унинг шундоқ ёнида, яъни ҳайдовчи
ўриндиғида ўтирган бўлганлигини ва автомашина ичида бўлаётган
барча сўзлашувларни жуда ҳам яхши эшитиб ўтирганлигини, уни
ушбу ҳолатларни эшитмаслик ва ушбу ҳолатлардан бехабар
қолишнинг имкони бўлмаганлигини, у ўша вақтда хоҳласа ҳам,
хоҳламаса ҳам уларнинг ўртасидаги гапларни жуда яхши
59
эшитганлигини, улар ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда ҳодиса
жойида “Mercedes-Benz” русумли автомашина ичида ўтириб,
Н.Рустамов олдида ўтирган Ш.Абдуманнобовга “Шер, пулларни бер
менга. 100 метр нарироқда мижознинг машинаси турибди. Мен бориб
айирбошлаб, алмаштириб келаман” деб айтганида, Ш.Абдуманнобов
“Бер пулни” деб унга айтганида, у “Йўқ, ўзи келсин” деб айтган
вақтида автомашина ичида тўртталаси, яъни у, С.Комилов,
Ш.Абдуманнобов, ва Н.Рустамов ўтиришганлигини, автомашани ичида
ўтирган шахслар орасида С.Комилов ҳам бўлганлигини, шу вақтда
жияни С.Комилов уларнинг ўртасидаги гапларни эшитганлигини, у
ҳодиса куни ҳодиса жойига шахсан ўзи борганлигининг сабаби
шундаки, ўша куни у олдида бўлган қалбаки АҚШ доллари пулларини
унга нотаниш бўлган Ш.Абуманнобов ва Н.Рустамовларга шунчаки
ишонмаганлигини, шунинг учун ҳам у Ш.Абдуманнобовнинг қалбаки
пулларни мижоз билан ўзи айирбошлаб келиши борасидаги
таклифини рад қилганлигини, ҳодиса куни ҳодиса жойида у олдида
бўлган жами қалбаки 17.400 АҚШ доллари пулларидан қалбаки 10.000
АҚШ доллари кўринишидаги чет эл валютасини, у юқорида
таъкидлаб ўтганидек, жияни С.Комиловга бериб, унинг чўнтагига
солдириб қўйганлигини, улар Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги автотурар-гоҳга
етиб боришганида, у қалбаки 10.000 АҚШ долларини қариндоши
С.Комиловга бериб, унинг чўнтагига солдириб қўйганлигини ва
Ш.Абдуманнобов билан Н.Рустамовнинг кетларидан боришини,
пулларни сўрашса, бериб юборишини, ўрнига бошқа пул олишини ва
шахсан унинг қўлига қайтариб олиб келиб беришини айтганлигини,
сўнг, у С.Комиловга қараб “Самандар, буларга қўшилиб ўзинг бориб
кел” деб айтиб, уни Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар билан бирга
жўнатиб юборганлигини, ўз навбатида, С.Комилов уни ҳодиса жойига
С.Мамаджанов жўнатганлиги учун пулларни унга тегишли деб ўйлаб,
Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар билан бирга айирбошлаш
жараёнида қатнашганлигини, мижознинг қўлига қалбаки пулларни
аник ким берганлигини, яъни С.Комиловнинг ўзи берганлиги ёки
унинг олдида бўлган Н.Рустамов ва Ш.Абдуманнобов берганлигини
аниқ билмаслиги ҳақида кўрсатув бериб, Асқаров Шоакбарга нисбатан
ҳам қонуний чора кўришни сўраб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга
олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи С.Мамаджанов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, 2019 йил февраль ойидан ҳозирги кунга
қадар “Roxat Santeh” МЧЖ директори лавозимида ишлаб
келганлигини, у раҳбарлик қиладиган “Roxat Santeh” МЧЖ “Ўрикзор
қурилиш моллари бозори”да сантехника маҳсулотлари чакана савдоси
билан шуғулланишини, бундан чамаси уч кун аввал, тахминан
60
2024 йил 3 август куни унинг қариндоши, яъни отасининг опасининг
ўғли ҳисобланган Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич унинг
+998 (77) 005-22-22 уяли алоқа рақамига ўзига тегишли бўлган
+998 (97) 721-81-38 уяли алоқа рақамидан қўнғироқ қилиб, унда бир
иши бор эканлигини ва қаерда эканлигини сўраганлигини, у
Х.Абдуллаевга чамаси 30-40 дақиқа ичида Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, Боғбон МФЙ, Обод диёр 1-берк кўчаси, 6-уй манзилда
жойлашган ўз уйида бўлишини айтганлигини, шу куни бир соат вақт
ичида у яшаш уйининг олдида Х.Абдуллаев билан учрашганлигини,
шунда Х.Абдуллаев унда 100 долларлик купюраларда қалбаки
20.000 АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валютаси бор эканлигини,
ўзи билан қалбаки 500 АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валютасини
мижозларга кўрсатиши учун намуна сифатида олиб келганлигини
унга айтиб, қалбаки 500 АҚШ долларини унга кўрсатиб, қалбаки
пулларни сотишда унга ёрдам беришини сўраганлигини, унга
Х.Абдуллаев берган қалбаки 500 АҚШ долларини қўлига олиб, ушбу
сохта пулларни кўздан кечириб, ушлаб кўриб, уларни қандай нархда
сотмоқчи эканлигини сўраганлигини, шунда Х.Абдуллаев ҳар бир
қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 80 АҚШ долларига
тенглаштириб ҳисоблаб, қалбаки 10.000 АҚШ доллари эвазига
ҳақиқий 8.000 АҚШ доллари беришини сўраганлигини, у пуллар
қалбаки эканлигини, бунинг устига купюраларнинг кўриниши
ҳақиқийларникига қараганда анча фарқланишини, тушунган одам
пулларни сохта эканлигини пайқаб қолишини, шунинг учун қалбаки
пулларнинг нархини жуда қиммат айтаётганлигини Х.Абдуллаевга
тушунтирганлигини, шунда Х.Абдуллаев ўзининг телефон рақами
орқали бирга қамоқда ўтирган, унга нотаниш бўлган, у эслашича,
Асқаров Шоакбар исмли танишига қўнғироқ қилиб, 10.000 АҚШ
долларига 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши
мумкинлигини айтганлигини, унга нотаниш бўлган Асқаров Шоакбар
исмли шахс телефон орқали ўзи қалбаки 10.000 АҚШ долларини
6.000 ҳақиқий АҚШ доллари эвазига олганлигини, унда ҳозирда жами
қалбаки 50.000 АҚШ доллари бор эканлини Х.Абдуллаевга
айтганлигини, у Х.Абдуллаевга унинг таниши барча қалбаки пулларни
уларга беришини, қалбаки пулларни сотиб, ҳақиқий пулларни бир
ҳафта ичида унга қилиб беришларини айтганида, Х.Абдуллаев таниши
билан яна гаплашганида, таниши унинг таклифига рози
бўлмаганлигини, унга ишонмаслигини айтганлигини, қалбаки
пулларни фақат нақд пул эвазига бериши мумкинлигини
айтганлигини, охири-оқибат у Х.Абдуллаевга унинг қалбаки
пулларини сотиб берадиган “Қора бозор”да ўзи каби норасмий
равишда валюта айирбошлаш фаолияти билан шуғулланувчи таниши
бор эканлигини, унинг сохта пулларини сотиб беришини
айтганлигини ва у билан шу йўсинда хайрлашишганлигини, эртаси
61
куни, 2024 йил 4 август куни у Х.Абдуллаевга қўнғироқ қилиб, ҳар бир
қалбаки 10.000 АҚШ долларини ҳақиқий 5.000 АҚШ долларига сотиб
олиши мумкинлигини унга айтганлигини, шу кунинг ўзида у унга бир
йилдан бери таниш бўлган, қора бозорда валюта айирбошлаш
фаолияти билан шуғулланувчи таниши Абдуманнобов Шерзод
Махкамбай ўғлининг +998 (77) 329-90-00 уяли алоқа рақамига
қўнғироқ қилиб, унда 100 долларлик купюраларда жами қалбаки
20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар борлигини, ҳар бир қалбаки
100 АҚШ долларини ҳақиқий 60 нақд АҚШ доллари эвазига сотиши
мумкинлигини айтганлигини, шунда Ш.Абдуманнобов унга ҳар бир
қалбаки 10.000 АҚШ долларини 5.000 ҳақиқий АҚШ доллари эвазига
сотиб олиши мумкинлигини айтганлигини ва Ш.Абдуманнобов унинг
таклифига рози бўлганлигини, ҳодиса содир бўлган кундан бир кун
олдин унга Ш.Абдуманнобов қўнғироқ қилиб, мижози тайёр эканлиги
ҳақида айтганлигини, шунда у Х.Абдуллаевга қўнғироқ қилиб,
қалбаки пулларни сотиб оладиган мижоз тайёр эканлигини
айтганида, у пулларни эртаси куни олиб келишини айтганлигини,
2024 йил 6 август куни соат 09:21 ларда у Х.Абдуллаевга қўнғироқ
қилиб, пуллар тайёр ёки тайёр эмаслигини ундан сўраганида, у
пулларни олиб келтираётганлигини, пулларнинг эгасининг ўзи ҳам
келаётганлигини айтганлигини, кетидан унга Ш.Абдуманнобов ҳам
қўнғироқ қилиб, пуллар тайёр бўлса, зудлик билан унга етказишини,
мижоз уларни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган
“Универсам деҳқон бозори” олдида кутаётганлигини айтганлигини,
шу куни қариндошлиги оламдан ўтиб қолиб, жаноза маросими
бўлганлиги сабабли, улар кун давомида Ш.Абдуманнобовнинг олдига
унинг мижози билан қалбаки пулларни айирбошлаш учун бора
олишмаганлигини, кечки вақтга яқин жаноза маросими тугаганидан
сўнг, у қариндошлари билан гаплашиб турганида, Х.Абдуллаев олдига
келиб, шимининг чўнтагига қўли билан ишора қилиб кўрсатиб,
қалбаки пулларнинг келганлигини унга айтганлигини, шу орада унга
Ш.Абдуманнобов ҳам қўнғироқ қилиб, кўришиб олишларини
айтганлигини, ўша вақтда Х.Абдуллаев унинг олдида бўлганлигини ва
у ўша ерда улар билан бўлган амакисининг невараси, яъни жияни
Комилов Самандар Дилмурод ўғлига “Mercedes-Benz” русумли, давлат
рақами 10 Q 506 XB бўлган автомашинасини бошқаришини айтиб, у
билан
яшаш
маҳалласининг
кўчасининг
бошига
чиқиб
туришганлигини, шу тариқа, шу куни соат 18:30-19:00 лар оралиғида
унинг яшаш маҳалласига Ш.Абдуманнобов ўзининг таниши унга
аввалдан нотаниш бўлган Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғли
билан етиб келишганлигини, таниши Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамов
оқ рангли, “Damas” русумли, давлат рақами эсида йўқ, автомашинада
етиб келишганлигини, шунда Ш.Абдуманнобов ўзи келган
автомашинадан тушиб, улар ўтирган автомашинага келиб
62
С.Комилов, олд ўнг йўловчи ўриндиқда унинг ўзи, орқа ўриндиқларда
Х.Абдуллаев ва Ш.Абдуманнобов жами 4 нафар киши бўлиб
ўтиришганлигини, қариндоши Х.Абдуллаев ўзининг чўнтагидан
қалбаки 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, унга
кўрсатганлигини, у ушбу қалбаки пулларни қўлига олиб, уларни
ушлаб кўрганлигини, шунда у Ш.Абдуманнобовга қалбаки пулларнинг
тайёр эканлигини, ҳақиқий пулларни уларга берса, Х.Абдуллаев билан
олди-берди қилиб юборишлигини айтганида, Ш.Абдуманнобов
ҳақиқий пулларни олиб келмаганлигини, қалбаки пулларни сотиб
олмоқчи бўлган мижоз уларни ўзининг жойида, яъни Тошкент шаҳри,
Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги
автотураргоҳда кутаётганлигини, олди-берди ўша ерда бўлишини
айтганлигини, шунда у Х.Абдуллаевга пулларни Ш.Абдуманнобовга
бериб юборишини, унинг ўзи мижоз билан пулларни айирбошлаб
келиб, пулларни уларга олиб келиб беришини айтганида, Х.Абдуллаев
таниши Ш.Абдуманнобовга ишонмаслигини, пулларни унга бериб
юбормаслигини унга айтганлигини, ундай бўлса, у Х.Абдуллаевга
пулларни айирбошлаш учун таниши Ш.Абдуманнобов билан бирга
мижознинг олдига ўтиб келишларини айтганлигини, шунда
Ш.Абдуманнобов ҳам Х.Абдуллаевга қараб “Ока, юринг, бирга ўтиб
келамиз” деб айтганлигини, шу вақтда жияни С.Комилов ҳам
ўрталигидаги ушбу суҳбатни эшитиб турганлиги сабабли, у
С.Комиловга уларни айтган жойлигига олиб бориб келишини
айтганлигини, шунда улар 4 нафар шахс бўлиб, яъни Х.Абдуллаев,
С.Комилов,
Ш.Абдуманнобов
ва
Н.Рустамов
биргаликда
С.Комиловнинг бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли, давлат
рақами 10 Q 506 XB бўлган автомашинада мижоз турган жойга
улардаги қалбаки 20.000 АҚШ доллари чет эл валютасини ҳақиқий
АҚШ долларига олди-сотди қилиш учун жўнаб кетишганлигини, у эса,
жанозага қайтиб бориш учун маҳаллада қолганлигини, шу орада соат
19:00 ларда унга жияни С.Комилов қўнғироқ қилиб, “Содиқ ака, неча
пул олшимиз керак? Хикмат акам сўраяптилар” деб ундан
сўраганлигини, унинг саволидан у ҳайрон бўлиб, телефонни
Х.Абдуллаевга беришини айтганлигини, чунки С.Комилов уни ўзи
жўнатганлиги учун қалбаки пулларни унга тегишли деб
ўйлаганлигини, шунда телефонни Х.Абдуллаев олиб, мижоздан
эвазига неча пул олиши кераклигини сўраганида, у ўзи мижоз билан
ўзаро келишиб олишини унга айтганлигини, шунда Х.Абдуллаев
қалбаки 10.000 АҚШ долларини 6.500 ҳақиқий АҚШ долларига
сотишини айтганлигини, кетидан Ш.Абдуманнобов телефонни
улардан олиб, “Ака, Хикмат ака нималар деяптилар ўзи? Қалбаки
10.000 АҚШ доллари эвазига 5.000 ҳақиқий АҚШ доллари бераман”
деб айтганлигини, шунда у Х.Абдуллаевга қалбаки 10.000 АҚШ
63
айтганида, Х.Абдуллаевнинг ўзи пул эгасига 5.000 ҳақиқий АҚШ
доллари
ваъда
қилганлигини,
ўзига
бундан
ҳеч
нарса
қолмаётганлигини айтганлигини, у Х.Абдуллаевга у олган қалбаки
пулларнинг эгасига 5.000 ҳақиқий АҚШ долларидан 3.000 АҚШ
долларини бериб, 2.000 АҚШ долларини ўзида олиб қолишини,
қолганини
кейинчалик
қилиб
беришини
айтишини
тушунтирганлигини, шу тариқа, соат 20:00 ларга етиб қолганида,
Х.Абдуллаев ва С.Комиловлар маҳаллага қайтиб келишмаганлигини ва
телефонларига ҳам жавоб беришмаганлигини, у уларнинг ҳеч қайсиси
билан боғлана олмаганлигини ва уларни қидириб Тошкент шаҳри,
Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдига
борган вақтида, унинг олдига ўзларини Департаментнинг Тошкент
шаҳар бошқармаси ҳамда ДХХ ҳодимлари деб таништирган унга
олдиндан нотаниш бўлган шахслар келиб, уни Департаментнинг
Тошкент шаҳар бошқармаси маъмурий биносига етказишганлигини у
ерда унга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари
томонидан жисмоний қийноқлар ишлатилганлигини, у ерда унга
қариндошлари Х.Абдуллаев ва С.Комилов, танишлари Н.Рустамов ва
Ш.Абдуманнобов уларда бўлган қалбаки пуллардан 10.000 АҚШ
долларини ҳақиқий 7.200 АҚШ долларига айирбошлашаётган вақтда
тезкор тадбир давомида ушланишган бўлганлигини, ундан
қариндоши Х.Абдуллаевнинг 550 АҚШ доллари ва фоизлари билан
200 АҚШ доллари жами 750 АҚШ доллари қарздорлиги бўлганлигини,
у қалбаки чет эл валютасини ҳақиқийсига алмаштириб олса, ундан
бўлган қарзларини унга бериб, шу тариқа қарзларини ёпиб юборади
деб ўйлаганлигини, кейинчалик, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
орган ходимлари томонидан ушланишганида Н.Рустамовнинг унга
айтиб беришича, у таниши Ш.Абдуманнобов билан улардан олган
қалбаки 10.000 АҚШ долларини 7.200 ҳақиқий АҚШ долларига
ўтказишмоқчи бўлиб, шундан уларга 5.000 ҳақиқий АҚШ долларини
бериб, қолганини ўзларига олиб қолишмоқчи бўлганлигини, ҳодиса
куни, яъни 06.08.2024 йилда оламдан ўтиб қолган қариндошининг
жанозасида бўлган вақтида Ш.Абдуманнобов ўзининг таниши
Н.Рустамов билан олдига етиб келганидан сўнг у, Х.Абдуллаев,
С.Комилов ва Ш.Абдуманнобовлар жами 4 нафар киши бўлиб
С.Комиловнинг автомашинасида ўтириб, Х.Абдуллаев унга қалбаки
10.000 АҚШ долларини кўрсатиб, у Ш.Абдуманнобов билан ушбу
қалбаки 10.000 АҚШ долларини олди-сотди қилиш масаласини
муҳокама қилиб ўтиришган вақтида С.Комилов ушбу ҳолатларнинг
бевосита гувоҳи бўлганлигини, чунки ўша куни у автомашина олд ўнг
йўловчи ўриндиғида ўтирган бўлса, С.Комилов унинг шундоқ ёнида,
яъни ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган бўлганлигини, уни ушбу
ҳолатларни эшитмаслик ва ушбу ҳолатлардан бехабар қолишнинг
64
имкони бўлмаганлигини, у ўша вақтда хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам
уларнинг ўртасидаги гапларни эшитганлигини, кейинчалик, улар
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
орган
ходимлари
томонидан
ушланишганида, С.Комиловнинг унга айтиб беришича, улар Тошкент
шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори”
олдидаги автотураргоҳга етиб боришганида, Х.Абдуллаев қалбаки
10.000 АҚШ долларинини унга бериб, чўнтагига солдириб
қўйганлигини, сўнг, Х.Абдуллаев унга “Самандар, буларга қўшилиб
ўзинг бориб кел” деб айтиб, уни Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар
билан бирга жўнатиб юборганлигини, ўз навбатида, С.Комилов уни
ҳодиса жойига у жўнатганлиги учун пулларни унга тегишли деб
ўйлаб, Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар билан бирга қалбаки
пулларни айирбошлаш жараёнида қатнашиб, у Х.Абдуллаев унга
олдиндан бериб қўйган қалбаки 10.000 АҚШ долларини чўнтагидан
олиб, ушбу қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини мижозга бериб,
ўз навбатида мижоз Н.Рустамовга ҳақиқий АҚШ доллари пулларни
узатаётганда, С.Комилов “Менга беринг!” деб айтиб, бироқ Н.Рустамов
пулларни ўзи олиб, уларни санаётган вақтида тезкор тадбир
давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан
ушланишганлигини, шунингдек, тадбирда Х.Абдуллаевнинг ёнидан
қўшимча қалбаки 7.400 АҚШ доллари аниқланиб, ашёвий далил
тариқасида олинганлигини, ушбу ҳолатни ушланишганидан сўнг
С.Комилов унга батафсил сўзлаб берганлигини, унга тақдим қилинган
фойдаланувида бўлган (77) 005-22-22 уяли алоқа рақами ва
Ш.Абдуманнобовнинг фойдаланувида бўлган (77) 329-90-00 уяли
алоқа рақами ўртасида 01.08.2024 йил соат 15:41:03 дан 15:44:01 гача
02:58 дақиқа; 01.08.2024 йил соат 16:03:34 дан 16:05:28 гача 01:54
дақиқа; 01.08.2024 йил соат 16:45:09 дан 16:46:38 гача 01:29 дақиқа;
06.08.2024 йил соат 13:55:49 дан 13:56:51 гача 01:02 дақиқа;
06.08.2024 йил соат 15:46:49 дан 15:47:31 гача 00:41 сония; 06.08.2024
йил соат 16:53:12 дан 16:54:12 гача 01:00 дақиқа; 06.08.2024 йил соат
18:32:40 дан 18:33:28 гача 00:47 сония; 06.08.2024 йил соат 18:47:06
дан 18:47:25 гача 00:18 сония; 06.08.2024 йил соат 18:59:09 дан
18:59:32 гача 00:22 сония; 06.08.2024 йил соат 19:47:21 дан 19:48:57
гача 01:35 дақиқа; 06.08.2024 йил соат 19:53:09 дан 19:54:17 гача
01:07 дақиқа; 06.08.2024 йил соат 19:55:21 дан 19:56:24 гача 01:03
дақиқа; 06.08.2024 йил соат 20:08:28 дан 20:10:18 гача 01:49 дақиқа;
06.08.2024 йил соат 20:12:44 дан 20:13:43 гача 00:59 сония давом
этган сўзлашувлар стенограммалари билан ҳар томонлама, алоҳида
эътибор
билан
батафсил
танишиб
чиққанлигини,
ушбу
стенограммаларда акс эттирилган унинг ва Ш.Абдуманнобовнинг
ўрталигидаги сўзлашувлар ҳақиқатдан ҳам бўлган ва уларни тўлиқ
тасдиқлашини, хусусан, 01.08.2024 йил соат 15:41:03 дан 15:44:01 гача
02:58 дақиқа бўлиб ўтган сўзлашувларда Ш.Абдуманнобов ундан
65
бўлишини, улар унда аниқ борлигини, 60 га 40 айирбошланишини,
қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларнинг сифати зўрлигини,
идеальный, один к одному эканлигини, видеосини кўриши учун
ташлаганлигини унга айтганлигини, у 60 камлигини айтганида, у
50 га ҳеч қанақасига бўлмаслигини, 70 га 30 бўлганида 60 га 40 қилиб
зўрға кўндирганлигини, “Малика”нинг болларига ҳам, бошқасига ҳам
ҳали берилмаганлигини, қоғози ҳам юпқалигини, магазиндан ҳам
майдаланиб кетаверишини, шунинг учун 60 га 40 лигини, бир агар шу
нарса билан шуғулланиб юрган одамлардан сўраса, чечен орқали
киргани борлигини, бообще зўр, идеальный эканлигини, ҳудди ўша
партиядан эканлигини унга айтганлигини, шунда Ш.Абдуманнобов
ундан “Нима қилай? Чақирайми” деб сўраганида, у “Чақир, гап йўқ,
60 га 40 кўнса бўлди. Нақд қўлимга берасан, мен бораман, сенга олиб
келиб бераман” деб унга айтганлигини, унинг фойдаланувида бўлган
(77) 005-22-22 уяли алоқа рақами ва Ш.Абдуманнобовнинг
фойдаланувида бўлган (77) 329-90-00 уяли алоқа рақами ўртасида
06.08.2024 йил соат 20:08:28 дан 20:10:18 гача 01:49 дақиқа давом
этган сўзлашувлар давомида ҳақиқатдан ҳам Ш.Абдуманнобов
телефонни ўша вақтда унинг олдида бўлган жияни С.Комиловга у
билан гаплашиши учун берганлигини, ўша вақтдаги ўзаро суҳбатлари
давомида у С.Комиловдан уларни қаерда эканликлари ҳақида
сўраганида, С.Комилов унга “Юнусобод бозорининг олдидаги
“Универсам”да пул санаб олаётган эдим, кўриб олаётган эдим, Содиқ
ака”, “Просто пулни кўраётган эдим” деган гапларни айтганлигини,
овози ҳам С.Комиловнинг ўзиники бўлганлигини, униннг оҳангида
ҳавотир ва қўрқув ҳисси бўлмаган-лигини, у билан одатдагидек
суҳбатлашганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи С.Комилов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, уни Мамаджанов Содиқжон Тишажонович ва
Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич исмли қариндошлари
мавжудлигини, у акаси С.Мамаджанов раҳбарлик қиладиган “Roxat
Santeh” МЧЖга қарашли “Ўрикзор қурилиш моллари бозори”да
сантехника маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланадиган
дўконда сотувчи вазифасида ишлаб келганлигини, ҳодиса куни, яъни
2024 йил 6 август куни, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Гулистон
МФЙ, Обод диёр 2-берк кўчасида жойлашган уйда қариндошининг
вафот этганлиги муносабати билан унинг жанозаси маросимида
ўтирганида, қариндоши С.Мамаджанов унга бошқарувидаги
“Mercedes-Benz” русумли, давлат рақам белгиси 10Q506XB бўлган
автомашинани бошқариб, уни ва Х.Абдуллаевни маҳалланинг кўчаси
бошига олиб чиқиб қўйишини айтганлигини, шунда С.Мамаджанов ва
66
автомашинага унга олдинлан нотаниш бўлган С.Мамаджановнинг
таниши Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғли келиб ўтирганлигини,
шу вақтда автомашина ҳайдовчи ўриндиғида унинг ўзи, олд ўнг
йўловчи ўриндиқда, яъни унинг олдида С.Мамаджанов, орқа
ўриндиқларда Х.Абдуллаев ва Ш.Абдуманнобов жами 4 нафар киши
бўлиб ўтиришганлигини, шунда С.Мамаджанов орқада ўтирган
Х.Абдуллаев-дан пулларни кўрсатишини сўраганлигини, ўз навбатида,
Х.Абдуллаев
пулларни
С.Мамаджановга
узатганлигини,
у
С.Мамаджановга узатган пуллар бир пачка 100 долларлик
купюралардаги АҚШ доллари бўлганлигини ва у пулларни қўллари
билан ушлаб кўриб, Ш.Абдуманнобовга кўрсатганлигини, шунда
С.Мамаджанов таниши Ш.Абдуманнобовга қалбаки пулларнинг тайёр
эканлигини, ҳақиқий пулларни уларга берса, Х.Абдуллаев билан олдиберди қилиб юбориш-лигини айтганида, Ш.Абдуманнобов пулларни
олиб келмаганлигини, пулларни сотиб олмоқчи бўлган мижоз уларни
ўзининг жойида, яъни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳда
кутаётганлигини, олди-берди ўша ерда бўлишини айтганлигини,
шунда С.Мамаджанов Х.Абдуллаевга пулларни Ш.Абдуманнобовга
бериб юборишини, унинг ўзи мижоз билан пулларни айирбошлаб
келиб, пулларни уларга олиб келиб беришини айтганида, Х.Абдуллаев
унинг таниши Ш.Абдуманнобовга ишонмас-лигини, пулларни унга
бериб юбормаслигини С.Мамаджановга айтганлигини, ундай бўлса, у
Х.Абдуллаевга пулларни айирбошлаш учун таниши Ш.Абдуманнобов
билан бирга мижознинг олдига ўтиб келишларини айтганлигини,
шунда Ш.Абдуманнобов ҳам Х.Абдуллаевга қараб “Ока, юринг, бирга
ўтиб келамиз” деб айтганлигини, улар ўзаро гаплашиб бўлишганидан
сўнг С.Мамаджанов унга Х.Абдуллаев, Ш.Абдуманнобов ва унинг
ташқарида кутиб турган таниши, унга олдиндан нотаниш бўлган
Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғлини Тошкент шаҳри, Юнусобод
туманига олиб бориб келишини айтганлигини, шу тариқа, у
бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB
бўлган автомашинада Х.Абдуллаев, Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар
билан биргаликда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманига қараб жўнаб
кетишганлигини, қариндоши С.Мамаджанов эса, жанозага қайтиб
боришини айтиб, маҳаллада қолганлигини, йўлакай кетишаётганида
Ш.Абдуманнобов унга Юнусобод туманида жойлашган “Универсам
деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳга боришларини айтганлигини,
шундан сўнг у ушбу манзил томон ҳаракатланганлигини, улар ушбу
манзилга кечки вақт соат 19:00 ларда етиб боришганлигини, шунда
барчаси автомашина ичида бўлган ҳолда тушмасдан туриб Н.Рустамов
олдида ўтирган Ш.Абдуманнобовга пулларни беришини, йўлнинг
67
нариги томонида мижознинг автомашинаси турганлигини, пулларни
ўзи бориб алмаштириб келишини айтганда, Ш.Абдуманнобов олд ўнг
йўловчи ўриндиқда ўтирган Х.Абдуллаевга “Беринг пулларни” деб
айтганида, Х.Абдуллаев “Йўқ, ўзи келсин” деб айтганлигини, шундан
сўнг, автомашинадан Ш.Абдуманнобовнинг таниши Н.Рустамов
тушиб, йўлнинг нариги томонига ўтиб кетганлигини, орадан
2-3 дақиқа ўтганидан сўнг Н.Рустамов автомашинага қайтиб келиб,
Ш.Абдуманнобовга йўлнинг қарама-қарши томонига ўтишлиги
лозимлигини айтганлигини, шу вақтда, Х.Абдуллаев унга 100 АҚШ
доллари номиналли купюраларда бир пачка пулларни қўлига бериб,
чўнтагига солиб, яшириб қўйишини ҳамда Ш.Абдуманнобов ва
Н.Рустамовлар билан бирга боришини, “Пулларни уларга берасан,
ўрнига улар берган пулларни олиб қайтасан. Шерни ўзи билади нима
қилишни” деб айтганлигини, шунда у Х.Абдуллаевга “Ўзингиз
борсангиз бўлмайдими?” деб айтганида, у “Сен ёшсан, тез югуриб ўтиб
келасан” деб унга айтганлигини, сўнг, у Ш.Абдуманнобов ва
Н.Рустамовлар билан йўлнинг қарама-қарши томонига ўтишганида,
автобекатнинг олдида оқ рангли, “Cobalt” русумли автомашина турган
бўлганлигини, шунда Н.Рустамов ушбу автомашина ичига бориб
ўтириб, ундаги ўтирган унга олдинган нотаниш бўлган эркак жинсли
шахс Худайберганов Абдуллох Обид ўғли билан гаплашиб, Н.Рустамов
ундан пулларни қаерда эканлигини сўраганида, у чўнтагидаги
Х.Абдуллаев берган пулларни олиб, Н.Рустамовга узатганлигини,
шунда Н.Рустамов гаплашган шахснинг қўлида ҳам АҚШ доллари
валютасидаги пуллар бўлганлигини ва Н.Рустамов ундан олган
пулларни ушбу шахсга узатганлигини, ўз навбатида, автомашинадаги
шахс ҳам Н.Рустамовга АҚШ доллари валютасидаги пулларни узатиб,
Н.Рустамов олган пулларни санаётган вақтда уларнинг олдилигига
уларга олдиндан нотаниш бўлган шахслар келиб, ўзларини ИЖҚК
Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ДХХ ҳодимлари
деб таништириб, ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, тезкор
тадбир бўлаётганлигини эълон қилишганлигини ҳамда улардан
кимлар билан нима мақсадда кўришишганлигини сўрашганлигини,
шу вақтда у қўрқиб кетиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинишга
уринганлигини, бироқ, у қочаётган вақтида орқасидан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлар тутиб унинг бурун қисмига тан
жароҳати етказганлигини, у ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда
ҳодиса жойи бўлган “Универсам деҳқон бозори” олдида Н.Рустамов
100 долларлик купюраларда бир пачка АҚШ долларини мижоз
А.Худайберганов билан айирбошлаётган вақтда у чўнтагида бўлган
100 долларлик купюраларда бир пачка АҚШ долларини қўлига олиб,
бевосита мижоз А.Худайбергановнинг ўзига ёки бўлмаса Н.Рустамовга
мижозга узатиб юбориши учун, яъни шу иккаласидан бирига
берганлигини, чунки ўша вақтда у Н.Рустамов ва мижоз
68
эшигининг олдида турганлигини, ҳодиса куни ҳодиса жойида унга
қариндоши Х.Абдуллаев 100 АҚШ доллари номиналли купюраларда
бир пачка пулларни қўлига бериб, чўнтагига солиб, яшириб
қўйишини ҳамда Ш.Абдуманнобов ва Н.Рустамовлар билан бирга
боришини, пулларни уларга бериб, ўрнига улар берган пулларни олиб
қайтишини айтганлигини, у ҳодиса куни ҳодиса жойида Н.Рустамов
мижоз А.Худайберганов билан АҚШ доллари пул маблағларини
айирбошлаётган вақтда чўнтагида турган 100 долларлик
купюраларда бир пачка АҚШ долларини ушбу айирбошлаш
иштирокчиларидан бирига берганлигини, асосийси пулларни ўзи
берганлигини ва ушбу пулларни мижознинг қўлига бевосита унинг
ўзи томонидан ёки унинг олдида ўтирган Н.Рустамов орқали етиб
борганлигини, ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда ҳодиса жойида
қўлида қариндоши Х.Абдуллаев унга бериб қўйган АҚШ доллари чет
эл валютаси бўлганлигини, у “Ўрикзор” бозоридаги дўконлардан
бирида сотувчилик фаолияти билан шуғулланиб келганлигини,
сотувчилик қилиши чоғида табиийки пул олди-бердиси билан
шуғулланганлигини, уни чет эл валютаси, шу жумладан АҚШ доллари
валютаси қаерда айирбошланишидан хабари борлигини, чет эл
валютаси, шу жумладан АҚШ доллари валютаси банк муассасаларида
айирбошланишини, у чет эл валютаси, шу жумладан АҚШ долларини
банк муассасаларидан ташқарида, яъни кўча-кўйда айирбошлаш
мумкин эмаслигини билишини, у ҳодиса куни ҳодиса жойида қалбаки
10.000 АҚШ доллари пулларни ҳақиқий 7.200 АҚШ долларига
айирбошлаш жараёнида иштирок этиб, Х.Абдуллаев томонидан унга
олдиндан бериб қўйилган қалбаки 10.000 АҚШ долларини
айирбошлаш жараёнида мижозга берганлиги ҳолатида хатоликка йўл
қўйганлигини тан олишини, у Х.Абдуллаевдан қалбаки 10.000 АҚШ
долларини олмаслиги керак бўлганлигини ва қалбаки пулларни
айирбошлаш жараёнида иштирок этмаслиги лозим бўлганлигини, бу
борадаги қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, у бу
борада содир этилиши мумкин бўлган жиноят ҳақида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда хабар
бермаганлигини,
у
қариндошлари
С.Мамаджанов
ва
Х.Абдуллаевларнинг гапларига ишониб қолганлигини, ҳодиса куни,
яъни 06.08.2024 йилда яшаш маҳалласи кўчасининг бошида унинг
бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақам белгиси
10Q506XB бўлган автомашина ичида қариндошлари Х.Абдуллаев ва
С.Мамаджанов таниши Ш.Абдуманнобов билан АҚШ доллари
айирбошлаш масаласида ўзаро гаплашиб, келишиб олишганлигини
эшитганлигини, ўша вақтда қариндоши С.Мамаджанов орқада
ўтирган Х.Абдуллаевдан пуллар ҳақида сўраганлигини, сўнг
Х.Абдуллаев унга пулларни узатганлигини, ҳақиқатдан ҳам
69
С.Мамаджановнинг фойдаланувида бўлган (77) 005-22-22 уяли алоқа
рақами ва Ш.Абдуманнобовнинг фойдаланувида бўлган (77) 329-9000 уяли алоқа рақами ўртасида 06.08.2024 йил соат 20:08:28 дан
20:10:18 гача 01:49 дақиқа давом этган сўзлашувлар давомида
Ш.Абдуманнобов телефонни унга С.Мамаджанов билан гаплашиши
учун берган бўлиб, ўзаро суҳбатлари давомида С.Мамаджанов ундан
қаерда эканликлари ҳақида сўраганида, у “Юнусобод бозорининг
олдидаги “Универсам”да пул санаб олаётган эдим, кўриб олаётган
эдим, Содиқ ака”, “Просто пулни кўраётган эдим” деган гапларни унга
айтганлигини, ҳақиқатдан ҳам, у ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон
бозори” олдидаги автотураргоҳда бўлиб ўтган тезкор тадбирда ҳодиса
жойидан қочиб, яширинишга уринганлиги ҳақида кўрсатув бериб,
ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва
бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни
сўради.
Судланувчи Н.Рустамов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, у вақтинча ишсиз эканлигини ва расман ҳеч
қаерда ишламаслигини, у Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғлини
болалик вақтларидан буён танишини, шунингдек, Шаназаров
Бахромжон Тургуналиевич унинг маҳалладоши ҳисобланиши,
2024 йил июль ойининг ўрталарида у Б.Шаназаров билан Тошкент
шаҳри, Сергели тумани, 5-бекат манзилда кўришиб, гаплашиб
қолганида, у қалбаки 100 АҚШ доллари номиналли купюралар
кўринишидаги чет эл валютасига мижози борлигини унга айтиб,
ундан ушбу қалбаки чет эл валютасини қаердан олиши
мумкинлигини сўраб, агарда шу соҳада танишлари бўлса, қалбаки
АҚШ доллари кўринишидаги чет эл валютаси топиб келишини унга
айтганини, орадан тахминан 10 кунлар ўтганидан сўнг
Ш.Абдуманнобов унда бир иши борлигини айтиб, олдига
чақирганини, у Ш.Абдуманнобов билан Тошкент шаҳри, Юнусобод
туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида
кўришишганини, у ерда Ш.Абдуманнобовнинг синглисининг дўкони
борлигини, улар Ш.Абдуманнобов билан суҳбатлашиб ўтиришган
вақтида у танишида 100 номиналлик купюраларда қалбаки АҚШ
доллари чет эл валютаси борлигини, агарда ушбу қалбаки пулларга
мижози бўлса, унга айтишини, орада бир-икки сўм пул ишлаб
олишини сўраганини, ўша вақтда у Ш.Абдуманнобовдан унда аниқ
қалбаки АҚШ доллари ҳақиқатдан ҳам бор ёки йўқлигини сўраганида,
у қалбаки пуллар аниқ борлигини, “Клиентни Юнусобдга олиб
келсанг, олиб чиқиб бераман” деб унга айтганини, шу вақтда у
Ш.Абдуманнобовга ўйлаб кўришини, қалбаки пулларга мижоз топса,
унга айтишини маълум қилганини, шу тариқа, ўша куни улар
Ш.Абдуманнобов билан хайрлашганини, у таниши Ш.Абдуманнобов
70
қилишини айтиб, шу йўсинда улар бир-бирлари билан
хайрлашганини, орадан бир-икки кун вақт ўтиб, Ш.Абдуманнобов унга
алоқага чиқиб, фақатгина қалбаки 10.000 АҚШ доллари топганини,
агарда хоҳласа, ушбу пулларни сотиши мумкинлигини айтганини,
эртаси куни, у Б.Шаназаровга қалбаки АҚШ доллари айирбошлаш
масаласида
қўнғироқ
қилмоқчи
бўлганида,
телефонини
янгилаганлиги сабабли, унинг телефон рақами ўчиб кетганини,
Б.Шаназаров ундан сўраган қалбаки АҚШ доллари топганлиги
борасида Б.Шаназаровнинг уйига ҳам бир-икки маротаба борган
вақтида ҳам уни топа олмаганини, орадан бир-икки кун ўтиб, унга
Б.Шаназаровнинг ўзи қўнғироқ қилиб, “Мени уйимга келиб қидирган
экансан?” деб сўраганида, у билан кўришиб олишга келишиб, унинг
уйининг олдида кўришганини, ўша куни у Б.Шаназаровга у айтган
мижоз учун қалбаки АҚШ доллари пулларини топганини айтганини,
шунда Б.Шаназаров “Сен кўрдингми ўзи пулларни?” деб ундан
сўраганида, у пулларни кўрмаганини, агарда мижози тайёр бўлса,
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги у айтган манзилга борса,
пулларни уларга кўрсатишини унга айтганини, сўнг, Б.Шаназаров
“Қанчадан экан?” деб сўраганида, у ҳар бир қалбаки АҚШ доллари
ҳақиқий 950.000 минг сўмдан эканини айтганида, Б.Шаназаров мижоз
билан ҳар бир АҚШ доллари учун 900.000 сўмдан келишганини, унга
800.000 сўмдан бериб, қолган 100.000 сўм фарқини ўзида олиб
қолишини унга айтганини, айнан қанча миқдорда қалбаки АҚШ
долларини сотиб олишини Б.Шаназаров унга айтмаганини, орадан яна
бир-икки кун ўтиб, унга Б.Шаназаров қўнғироқ қилиб, “Неъмат, сенда
пул тайёрми” деб сўраганида, у “Пул тайёр” деб айтганини, шунда
Б.Шаназаров пулларни М.Кутепетдинов жазо муддатини ўтаётган
42-сонли манзил колониясига олиб келишини, пулларни
М.Кутепетдиновнинг олдида айирбошлашини айтганини, шундан
сўнг, у М.Кутепетдинов жазо муддатини ўтаётган 42-сонли манзил
колониясига етиб бориб, у ерда йўлнинг юзида Б.Шаназаровни кутиб
турганини, бир оз вақтдан сўнг, Б.Шаназаров ҳам етиб келганлигини,
у кундалик ППХ хизмат кийимида ва “Nexia-2” русумли хизмат
автомашинасида келганини, шунда Б.Шаназаров у билан кўришиб,
ундан қалбаки АҚШ долларини олиб келгани ҳақида сўраганини, у
Б.Шаназаровга пуллар Юнусобдда эканини айтганида, у “Сенга
айтдимку пулларни олиб келишингни! Бу ерда мижоз кутиб ўтирибди
бизни” деб унга айтганини, у Б.Шаназаровга унинг таниши
М.Кутепетдиновга ишонмаслигини, олдин ҳақиқий пулларни кўриб
олиб, кейин қалбаки пулларни чақиртиришини айтганини, шунда
Б.Шаназаров “Ўтир машинага, Мишани олдига тушиб чиқамиз унда”
деб унга айтганини, улар манзил колонияси дарвозасигача етиб
71
келиб, у автомашинадан тушганида, Б.Шаназаров автомашина ичида
қолганини, шунда у нима сабабдан тушмаётганини ундан сўраганида,
у М.Кутепетдиновни телефон қилиб, чақиртириб беришини, ўзи
олдига кириб чиқаверишини, у эса уни автомашинасида кутиб
туришини айтганини, сўнг, у М.Кутепетдиновга қўнғироқ қилиб,
“Ғайрат келди! Чиқинг, кутиб олинг” деб уни назарда тутиб
айтганини, у “Қандай яна Ғайрат?!” деб Б.Шаназаровдан сўраганида, у
пулларни у эмас, “Ғайрат” исмли шахс олиб келишини
М.Кутепетдиновга айтганини маълум қилганини, чунки муқаддам
М.Кутепетдинов ўзининг дачасини банкка кредит олиш учун гаровга
қўймаганлиги учун у М.Кутепетдинов билан жанжаллашиб
қолганини, сўнг, у дарвоза бўйлаб кириб борганида, М.Кутепетдинов
узоқдан “Келинг, келинг Ғайрат” деб у томон ҳаракатланиб келиб, уни
яқиндан кўрганидан сўнг, “Э, қандай Ғайрат, Неъмат сенку!” деб
гапирганини, у “Олиб келдингми пулни?” деб ундан сўраганини, у
пулларни олиб келмаганини айтганида, у “Сени катта одамларни
боллари пул билан кутиб ўтиришибдику” деб айтганида, у ҳақиқий
пулларни
кўрмагунича
қалбакиларини
олиб
келмаслигини
айтганини, шунда у бир қоровулхона ичига уни олиб кириб, у ерда
унга олдиндан номаълум бўлган бир шахснинг ўтирганини
кўрганини, у шахс ўзини исмини айтиб таништирганини, лекин
ҳозирда исмини аниқ эслай олмасини, у билан кўришганида, у
“Пулларни олиб келдингизми?” деб сўраганини, у пулларни олиб
келмаганини, чунки даставвал уларнинг ҳақиқий пулларини кўриб
олгани келганини унга айтганини, шунда у стол устида турган қора
рангли целофан пакетни ичини очиб кўрсатганда, ичида беш яримта
пачка 100 номиналлик купюраларда ҳақиқий АҚШ доллари пулларни
кўрганини, у ҳақиқатдан ҳам уларда айирбошлаш учун ҳақиқий АҚШ
доллари борлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, олдида турган
шахсга қараб, “Юнусободга борсангиз, ўша ерда пулни айирбошлаб
оламиз” деб айтганини, шунда М.Кутепетдинов “Мен кўчага чиқа
олмайман, олиб келсанг, шу ерга олиб келгин” деб айтганини, ҳақиқий
пулларни кўрсатган шахс ҳам унга қўшилиб, “Шу ерда айирбошлашга
келишганмиз, шу ерга олиб келинг” деб айтганини, шунда у
М.Кутепетдиновга қараб “Мен сиз билан гаплашмаганман” деб жавоб
қайтарганини, шунда М.Кутепетдинов “Бахром билан келишганмиз,
Бахром шу ерга олиб келадиган бўлган” деб айтганини, у “Мен Бахром
билан гаплашиб олиб, сизларга қўнғироқ қилиб юбораман” деб уларга
айтиб, уларнинг олдидан чиқиб кетганини, ташқарига чиқиб,
Б.Шаназаровнинг автомашинасига ўтирганида, Б.Шаназаров унга
қараб “Ҳақиқий пулларни кўрдинг, олиб келавер энди ўзингникини”
деб унга айтганини, шунда у Ш.Абдуманнобовга қўнғироқ қилиб,
“Шер, пулларни кўрдим. Сергелига олиб келсанг, келишсак,
алмашамиз” деб айтганини, шунда Ш.Абдуманнобов “Пуллар кимга
72
керак бўлса, Юнусободга келсин” деб айтганини, сўнг, Б.Шаназаров
“Пулларни кўрдинг, олиб келақол шу ерга, шу ерда айирбошлаб
юборамиз. Мижозни кўраяпсин, қўрқаяпти сен айтган жойга боришга,
Миша ҳам чиқа олмайди” деб айтганида, у “Пулни эгаси у, Юнусободда
кўришишни айтаяпти, пулларни Юнусободда айирбошлар экан” деб
айтганини, шунда у яна қайта Ш.Абдуманнобовга қўнғироқ қилиб,
“Шер олиб келақол, шу ерда ушлаб ўтиришибди ҳақиқий пулларни,
айирбошлаб оласизлар” деганида, у “Йўқ, Юнусободга келса олиб
чиқиб берамиз” деб унга рад жавобини берганини, шу вақтда
Б.Шаназаров билан ушбу мавзуда тортишиб қолиб, ҳар бирлари ўз
йўллари билан кетишганлигини, орадан икки-уч кун ўтганидан сўнг
Б.Шаназаровнинг ўзи унга қўнғироқ қилиб, “Неъмат, бўлди Юнусобод
бўлса Юнусобод, сен айтган жойга бораман, пул тайёрми?” деб ундан
сўраганида, у аниқлаштириб айтиб юборишини унга маълум
қилганини, сўнг, у Ш.Абдуманнобовга қўнғироқ қилиб, “Шер, мижоз
пулларни сўраяпти, борар экан айтган жойингга” деб айтганини,
шунда Ш.Абдуманнобов мижозни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманига
келишини айтганини, у Б.Шаназаровга қайтиб қўнғироқ қилиб,
“Бахром ака, Юнусободга борсангиз, пулларни олиб берар экан” деб
айтганини, шунда Б.Шаназаров “Бўлди, мижоз билан Юнусободга
борамиз” деб айтганини, ўша куни у Б.Шаназаров билан эрталабки
соат 09:00 да гаплашган бўлса, у билан соат 13:30-14:00 да Чилонзор
туманидаги “Собир Рахимов” метро бекати олдида кўришиб олишга
келишишганини, шу тариқа, ўша куни улар Б.Шаназаров билан
белгиланган вақтда кўришиб олишганини, шунда Б.Шаназаров ундан
“Пул аниқми? Уялтириб қўймайдими одаминг?” деб сўраганида, у
хавотир олмаслигини айтганини, у мижози ва ҳақиқий пулларни
қаерда эканлигини ундан сўраганида, ҳозир телефон қилишини
айтиб, мижозга телефон қилганини, у Б.Шаназаров мижоз билан
гаплашиб олганидан сўнг, улар Юнусобод туманидаги “Наврўз боғи”да
эканлигини айтганини, сўнг улар Б.Шаназаров билан бирга
Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Наврўз боғи”га боришганида, у
ерда уларни икки нафар шахслар кутиб туришганини кўрганини,
улардан бири у муқаддам М.Кутепетдиновнинг олдига борганида
ҳақиқий пулларни унга кўрсатган шахс эканини, иккинчиси эса унга
нотаниш бўлган йигит, шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга
маълум бўлган Худайберганов Абдуллох Обид ўғли бўлганини, улар
“Пуллар қани?” деб улардан сўрашганини, у қалбаки пуллар ёнида
эмаслигини айтганини, улар “Нимага? Шу ерга келишилган эдику
олдинги сафар!” деб айтишганида, у пулни эгаси уларни Юнусободга
чақираётганлигини уларга айтганини, шунда иккала мижозлар
Б.Шаназаровга қараб “Ака биз у ерга бормаймиз, шу ерда келишилган
эди” деб у билан ўзаро талашиб қолишганини, охири-оқибат
мижозлар улар айтган Юнусобод туманига боришга рози бўлишиб,
73
туманидаги телеминора тагидаги “Ош маркази”га етиб боришганини,
у ерга етиб бориб, у Ш.Абдуманнобовга қўнғироқ қилишганида, у
“Бугун йўқ экан пул” деб айтганини, у Б.Шаназаровга қалбаки АҚШ
доллари бугун бўлмаслиги ҳақида айтиб, “Мижозларни қўйиб
юборамизми?” деб сўраганида, “Йўғе, қайтариб телефон қилгин
одамингга, мен ўзим у билан гаплашаман. Бўлиб қолса керак” деб
айтганини, у такроран Ш.Абдуманнобовга телефон қилиб, “Шер,
мижозлар қайтиб кетади” деб айтганида, у масалани бир-икки соатда
ҳал қилиб беришини айтганини, шунда уни қорни очганлиги сабабли,
дўконга сув олгани тушиб кетганлигини, Б.Шаназаров эса икки нафар
мижозлар билан биргаликда қолганини, у дўкондан сув олиб
қайтгунига қадар Ш.Абдуманнобовга телефон қилганида, унинг
телефони ўчиқ берганлигини, шу орада Б.Шаназаров унга
5-6 маротаба пулларни сўраб телефон қилганини, у Б.Шаназаровнинг
олдига “Ош маркази”нинг олдига қайтиб борганида, у “Қани айтган
одаминг? Ваъда бергандингку! Чичиқ қўйдингми яна?” деб унга
гапирганини, шунда у эрта-индинг ҳал қилиб бериши, ҳозир
телефонини ўчириб олганлиги ҳақида айтганини, у Б.Шаназаровга
ушбу масалани таниши Ш.Абдуманнобов билан ҳал қилаётганини
атайлаб айтмаганини, чунки Б.Шаназаров у каби Ш.Абдуманнобовни
ҳам таниганини, улар ўзаро гаплашиб олиб, уни ўртада чиқариб
юборишларидан қўрқиб, Б.Шаназаровга қалбаки пулларни айнан
кимдан олаётганини айтмаганини, мижозлар бунга норозилик
билдиришиб, узоқдан келишганини, ортиқча харажат қилишларига
сабабчи бўлаётган-ликларини уларга, айниқса Б.Шаназаровга эътироз
қилишганини, орадан бир-икки кун ўтиб Б.Шаназаров қалбаки
пулларни айирбошлаш масаласида яна бир неча маротаба унга
қўнғироқ қилиб сўраганини, бироқ, ўша вақтда уларга қалбаки
пулларни етказиши лозим бўлган таниши Ш.Абдуманнобовнинг
телефони ишламагани учун пулларни алмаштириш имкони
бўлмаганини, 2024 йилнинг тахминан 4 август куни унга мижознинг
ўзи, яъни А.Худайберганов қўнғироқ қилиб, масала нима бўлгани
ҳақида сўраганда, у гаплашиб олиб, унга қайтиб чиқишини айтганини,
сўнг, у Ш.Абдуманнобовга қўнғироқ қилиб, “Шер, пуллар тайёрми?
Мижоз тайёр!” деб айтганида, у Юнусобод туманига келаверишларини
айтганини, кетидан у А.Худайбергановга қўнғироқ қилиб, у билан
ўзаро олди-берди масаласида гаплашиб олиб, 6 август куни соат
16:30-17:00 ларга кўришиб олишга келишишганини, 2024 йилнинг
6 август куни у Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон бозори”
олдидаги автотураргоҳда таниши Ш.Абдуманнобов билан кўришиб
олганини, у “Пуллар қани?” деб ундан сўраганида, у “Бермаяпти,
ўзлари олиб чиқар экан” деб унга айтганини, шундан сўнг олдига
мижоз А.Худайберганов танишлари билан етиб келганини, шунда
74
Ш.Абдуманнобовнинг ўзи А.Худайберганов билан кўришиб олишини
айтиб, у билан гаплашиб олганини, шу орада у “Юр, Дамасда пулларни
олиб келамиз” деб унга айтиб, қалбаки пулларнинг эгаси бўлмиш
ўзининг танишига Мамаджанов Содиқжон Тишажоновичга телефон
қилганида, телефонни кўтармаганини, сўнг, Ш.Абдуманнобов унга
“Жанозада экан” деб айтганини, шу тариқа, улар Ш.Абдуманнобов
унинг бошқарувидаги оқ рангли, “Damas” русумли, 10 830, ҳарфлари
эсида йўқ, автомашинасида С.Мамаджановнинг Тошкент вилояти,
Тошкент туманида жойлашган маҳалласига етиб боришганини,
кўчанинг бошида Ш.Абдуманнобовнинг таниши С.Мамаджановни
кутиб туришганини, бир маҳал Ш.Абдуманнобовнинг ўзига қўнғироқ
қилишганини, у машинадан тушиб, телефонда гаплашганини ва
орадан 10 дақиқа ўтганидан сўнг кўчанинг бошига “Mercedes-Benz”
русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB бўлган автомашина чиқиб
келганини, дастлаб ушбу автомашина ичида кимлар ўтирганини
кўрмаганини, таниши Ш.Абдуманнобов уларнинг автомашинасига
бориб ўтириб, 5-10 дақиқа давомида нималарнидир ўзаро гаплашиб
олишганини, автомашина ичида С.Мамаджановнинг ўзи ва унинг
қариндошлари, унга олдиндан нотаниш бўлган Абдуллаев
Хикматилла Патхиллаевич ва Комилов Самандар Дилмурод ўғли
ўтиришганини, шунда Ш.Абдуманнобов уларнинг автомашинасидан
тушганини ва автомашина маҳалла ичига қайтиб кириб кетганини,
орадан яна 10 дақиқа ўтганидан сўнг юқоридаги “Mercedes-Benz”
русумли автомашина кўча бошига қайтиб чиққанини, шунда
Ш.Абдуманнобов уни олдига чақириб, улар у билан автомашина ичига
ўтиришганини, у автомашинага ўтирганида, ҳайдовчи ўриндиғида
С.Комилов, унинг ёнида, яъни олд ўнг йўловчи ўриндиғида
Х.Абдуллаев ўтирганини, улар Ш.Абдуманнобов билан автомашина
орқа йўловчи ўриндиғига ўтирганини, таниши Ш.Абдуманнобовнинг
таниши
С.Мамаджанов
эса,
маҳаллада
қолганини,
сўнг,
Ш.Абдуманнобов ҳайдовчи С.Комиловга Юнусобод туманидаги
“Универсам” деҳқон бозорига қараб ҳаракатланишини айтганини,
йўлакай кетишаётганида у “Пулларни беринглар, мен алмаштириб
бераман” деб айтганида, Ш.Абдуманнобов пулларни Х.Абдуллаевда
эканини, ундан сўрашини айтганини, ўртадаги ушбу гапларни
автомашина ичида ўтирган барча шахслар эшитганини, шу жумладан
ушбу гапларни ҳайдовчи С.Комилов ҳам эшитганини, шу куни соат
19:10 ларда улар Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган
“Универсам деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳга етиб
боришганини, у ерда уларни таниши Б.Шаназаров топган мижоз
А.Худайберганов кутиб турганини, шунда барчаси автомашина ичида
бўлган ҳолда тушмасдан туриб у олдида ўтирган Ш.Абдуманнобовга
“Шер, пулларни бер менга. 100 метр нарироқда мижознинг машинаси
турибди. Мен бориб айирбошлаб, алмаштириб келаман” деб
75
ўтирган Х.Абдуллаевга “Бер пулни” деб айтганида, Х.Абдуллаев “Йўқ,
ўзи келсин” деб айтганини, Х.Абдуллаев охиригача қалбаки пулларни
уларнинг қўллларига бермаганини, шундан сўнг, у автомашинадан
тушиб, йўлнинг нариги бетига ўтиб, А.Худайберганов ўтирган “Cobalt”
русумли автомашина олдига бориб, унга “Абдуллоҳ, пулингни олиб,
йўлнинг нариги бетида турган Мерсга борсанг, пул Мерсда экан,
кўрасан, агар ёқса оласан пулларни” деб айтганини, шунда
А.Худайберганов розилик билдириб, биринчи улар олиб келган
қалбаки пулларни кўриб олишини айтганини ва улар келган
“Mercedes-Benz” русумли автомашина олдига у билан юриб борганини,
шунда Ш.Абдуманнобов “Mercedes-Benz” русумли автомашина капоти
олдида турганини, Х.Абдуллаев ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб
олганини, С.Комилов ҳайдовчи эшигининг олдида туриб, орқа ўнг
йўловчи эшикни А.Худайбергановга очиб берганини ва у С.Комилов
очиб берган орқа эшик орқали орқа ўнг ўриндиққа ўтирганини, шунда
С.Комилов мижоз А.Худайбергановга қалбаки пулларни узатганини, ўз
навбатида, А.Худайберганов пулларни кўриб, кўриб олганидан сўнг
автомашина орқа ўриндиқларига ташлаб, ўзи келган “Cobalt” русумли
томонга қараб ҳаракатлана бошлаганини, шу тариқа, улар уччаласи,
яъни у, С.Комилов ва А.Худайберганов у келган автомашина олдига
ўтишганини, шунда А.Худайберганов “Cobalt” русумли автомашина
орқа ўриндиғига ўтирганини, унинг олдига унинг ўзи ўтирганини,
автомашина эшигидан С.Комилов уларга қараб бошини киргазиб
турганини, сўнг, А.Худайберганов қўлига бир пачка ҳақиқий АҚШ
доллари чет эл валютасини олиб, санашни бошлаганини ва
келишилган 7.200 АҚШ долларини санаб, унга берганини, ўша вақтда
С.Комилов А.Худайбергановга “Менга беринг!” деб айтганида, у
С.Комиловга “Тўхтаб тур, мен ўзимнинг пулимни олиб қолиб,
қолганини сенга бериб юбораман” деб айтганини, у пулларни
санаётган вақтида, С.Комилов 100 АҚШ доллари номиналлик
купюралардан иборат қалбаки 10.000 АҚШ доллари чет эл
валютасини чўнтагидан қўлига олиб, “Текшириб кўриб олинг
пулларни” деб пулларни А.Худайбергановга берганини, ўз навбатида
мижоз ҳам улардан олган 10.000 АҚШ доллари қалбаки пулларни
санашни бошлаганини, ўша вақтда у ҳақиқий АҚШ долларини санаб
бўлганини ва шу вақтда уларнинг олдиларига уларга олдиндан
нотаниш бўлган шахслар келиб, ўзларини Департаментнинг Тошкент
шаҳар бошқармаси ҳамда ДХХ ҳодимлари деб таништириб, ўз хизмат
гувоҳномаларини кўрсатишиб, тезкор тадбир бўлаётганлигини эълон
қилишганини ҳамда улардан кимлар билан нима мақсадда
кўришишганини сўрашганини, шу вақтда С.Комилов ҳодиса жойидан
қочиб кетганини, бироқ, кўп вақт ўтмай, С.Комиловни қайтариб ушлаб
келишганини, шундан сўнг, тезкор тадбир иштирокчилари томонидан
76
барчасини, яъни унинг ўзи, Ш.Абдуманнобов, Х.Абдуллаев ва
С.Комиловни ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси
маъмурий биносига етказишиб, бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тегишли
ҳужжатларни расмийлаштиришганини, орадан бир оз вақт ўтганидан
сўнг, уларнинг олдига С.Мамаджановни ҳам олиб келишганини,
ҳодиса куни у шериклари Ш.Абдуманнобов, С.Мамаджанов ва
Х.Абдуллаевлар билан айирбошламоқчи бўлган пуллар аслида
қалбаки эканлигидан, ушбу қалбаки АҚШ доллари кўринишидаги чет
эл валютасини ҳақиқий АҚШ долларига ўтказиб, сотмоқчи
эканликларидан
уларни
ҳодиса
жойига
бошқарувидаги
автомашинасида олиб борган С.Комиловнинг хабари бўлганлиги,
тезкор тадбир ўтаёзилаётган вақтда ҳам 100 номиналлик
купюраларда жами қалбаки 10.000 АҚШ доллари кўринишидаги чет
эл валютасини А.Худайбергановга айнан С.Комилов қўлига
узатганлигини,
шунингдек,
С.Комилов
ёнида
ўтирган
А.Худайбергановга қалбаки 10.000 АҚШ долларини узатаётган вақтда
“Тўлиқ ичи, кўриб санаб олинг” деб унга айтганлигини, чунки
А.Худайберганов унга ҳақиқий 7.200 АҚШ долларини узатган вақтда
С.Комилов бунинг эвазига А.Худайбергановга қалбаки 10.000 АҚШ
долларини узатганини, шу вақтда олдиларига унга олдиндан нотаниш
бўлган шахслар югуриб келишиб, ўзларини ходимлар сифатида
таништириб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатишганидан сўнг у
қўлидаги А.Худайберганов унга узатган ҳақиқий 7.200 АҚШ
долларини санашни тўхтатганини, уларга қараб турган С.Комилов
тадбир бўлаётганини сезиб қолиб ҳодиса жойидан қочиб
кетганлигини, Х.Абдуллаев унга ва таниши Ш.Абдуманнобовга
қалбаки пулларини ишонмаганлигини, шунинг учун у пулларни
қариндоши С.Комиловга бериб қўйганлигини ва тезкор тадбир
давомида ҳам айнан С.Комилов қалбаки пулларни А.Худайбергановга
узатган вақтда улар қўлга олинишганлигини, у жиноий шериклари
Б.Шаназаров,
Ш.Абдуманнобов,
С.Комилов,
Х.Абдуллаев
ва
С.Мамаджанов билан аслида мижозга жами 20.000 қалбаки АҚШ
долларини сотмоқчи бўлишганлигини, бироқ, ҳодиса куни, яъни
06.08.2024 йилда у ва шериги Ш.Абдуманнобов учун бўлган номаълум
сабабларга кўра, Ш.Абдуманнобовнинг таниши С.Мамаджанов олдисотди учун фақатгина 10.000 АҚШ доллари тақдим қилганлигини,
тезкор тадбир ўтказилиб, бевосита қалбаки АҚШ долларини
айирбошлаш жараёнида қатнашган у, қалбаки 10.000 АҚШ долларини
мижоз А.Худайбергановга узатган олдида турган С.Комилов ва унинг
олдида бўлган Ш.Абдуманнобов ушланиб, сўнгра Х.Абдуллаев ҳам
ушланганида, унинг ёнидан қўшимча равишда яна қалбаки 7.400 АҚШ
доллари топилиб, ашёвий далил сифатида олинганлигини, у қалбаки
77
А.Худайбергановга ҳақиқий 7.200 АҚШ доллари эвазига ўтказмоқчи
бўлганлигини, мижоздан олган 7.200 АҚШ долларидан 600 АҚШ
долларини Б.Шаназаровга бериши керак бўлганини, ўзига эса,
300 АҚШ долларини олиб қолиб, қолган 6.300 АҚШ долларини
Ш.Абдуманнобовга
бериши
кераклигини,
ўз
навбатида,
Ш.Абдуманнобов 6.300 АҚШ долларидан қанчасини ўзида олиб
қолиши лозим бўлганини у билмаслигини, унга тақдим қилинган
фойдаланувида бўлган (50) 074-97-05 уяли алоқа рақами ва
Ш.Абдуманнобовнинг фойдаланувида бўлган (77) 329-90-00 уяли
алоқа рақами ўртасида 29.07.2024 йил соат 10:40:22 дан 10:41:20 гача
00:57 сония; 29.07.2024 йил соат 19:56:10 дан 19:57:46 гача 01:35
дақиқа; 29.07.2024 йил соат 20:24:05 дан 20:25:32 гача 01:27 дақиқа;
30.07.2024 йил соат 19:39:09 дан 19:40:23 гача 01:13 дақиқа;
31.07.2024 йил соат 13:38:00 дан 13:41:06 гача 03:05 дақиқа;
31.07.2024 йил соат 14:11:17 дан 14:12:52 гача 01:34 дақиқа;
01.08.2024 йил соат 12:37:28 дан 12:39:20 гача 01:52 дақиқа;
01.08.2024 йил соат 15:45:53 дан 15:47:01 гача 01:08 дақиқа;
01.08.2024 йил соат 15:56:53 дан 15:59:02 гача 02:08 дақиқа;
01.08.2024 йил соат 16:16:01 дан 16:17:03 гача 01:01 дақиқа;
01.08.2024 йил соат 16:23:18 дан 16:27:05 гача 03:47 дақиқа;
01.08.2024 йил соат 18:10:11 дан 18:11:54 гача 01:43 дақиқа;
05.08.2024 йил соат 14:23:23 дан 14:24:31 гача 01:08 дақиқа;
05.08.2024 йил соат 19:31:08 дан 19:31:37 гача 00:28 сония; 06.08.2024
йил соат 17:29:19 дан 17:30:10 гача 00:50 сония давом этган
сўзлашувлар стенограммалари билан ҳар томонлама, алоҳида эътибор
билан батафсил танишиб чиққанини, ушбу стенограммаларда акс
эттирилган унинг ва Ш.Абдуманнобовнинг ўртасидаги сўзлашувлар
ҳақиқатдан ҳам бўлганлигини ва уларни тўлиқ тасдиқлашини,
хусусан, 30.07.2024 йил соат 19:39:09 дан 19:40:23 гача 01:13 дақиқа
бўлиб ўтган сўзлашувларда у Ш.Абдуманнобовга эртаси куни нақдга,
10 тага қалбаки АҚШ долларини олди-сотди қилиш учун мижозни
чақираётганлигини, бир соат вақт ичида қалбаки пулларни етказиши
ёки етказа олмаслиги ҳақида унга аниқ жавобини айтиб юборишини,
олдинги сафарга ўхшаб “порожняк” бўлиб қолмаслигини, нақд пулга
10 та пачка қалбаки АҚШ долларларини етказишини айтганлигини,
бироқ, Ш.Абдуманнобов 10 та пачка кўп айтаётган-лигини, олдин 1 та
пачкасини ҳал қилиб олишларини, акс ҳолда қалбаки пулларни
бераётган танишларини қўрқитиб қўйишлари мумкинлиги ҳақида
унга айтганини, шунда у Ш.Абдуманнобовга ҳеч бўлмаса 4-5 та пачка
сўрашини айтганида, у танишларини аниқ чўчитиб юборишини,
шунинг учун 2 та пачка, яъни айирбошлаш учун қалбаки 20.000 АҚШ
доллари сўрашини айтганини, у ҳам унга, ўз навбатида, мижозда
айирбошлаш учун қалбаки 20.000 АҚШ долларига ҳақиқий АҚШ
78
сўзлашувларида эса тадбирдан олдинги кун ва тадбир куни ўзаро
суҳбатлари акс эттирилганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда
содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Ш.Абдуманнобов суд мажлисида айбига қисман
иқрорлигини билдириб, эски таниши бўлган Мамаджанов Содиқжон
Тишажоновичдан айрим вақтларда қарзга пул маблағлари олиб
турганини, С.Мамаджанов билан Тошкент вилояти, Тошкент
туманидаги “Чернаявка”га яқин жойда танишганини, шунингдек,
Н.Рустамовни ҳам ёўлигидан буён танишини, 2024 йил июль ойининг
охирлари август ойининг бошида Н.Рустамов билан Тошкент шаҳри,
Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида
кўришишганини, у ерда унинг синглисининг дўкони борлигини, улар
Н.Рустамов билан суҳбатлашиб ўтиришган вақтида унинг қалбаки
АҚШ доллари кўринишидаги чет эл валютасига мижози борлигини, у
қалбаки АҚШ доллари пулларини унга топиб берган тақдирида
уларни мижозга сотиб, катта миқдорда даромад кўришлари
мумкинлигини унга айтганини, шу вақтда Н.Рустамовга ўйлаб
кўришини, унинг мижози учун қалбаки пулларни топса, унга
айтишини маълум қилганини, шу тариқа, ўша куни улар Н.Рустамов
билан хайрлашишганини, шунда у таниши Н.Рустамов айтгани каби
қалбаки чет эл валютаси ушбу соҳада фаолият олиб борувчи савдогар
таниши С.Мамаджановда бўлиши мумкинлигини ўйлаб, С.Мамаджанов
билан телефон орқали гаплашганида, у қалбаки 100 АҚШ долларлик
купюралардан иборат жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги сохта
пуллари борлигини унга айтиб, ушбу қалбаки пулларга мижози бор
ёки йўқлигини ундан сўраганини, у қалбаки пулларини сотиб
оладиган мижози борлигини унга айтганида, С.Мамаджанов ҳар бир
қалбаки 10.000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий 6.000 АҚШ доллари
беришини сўраганини, шунда у Н.Рустамовга қўнғироқ қилиб, унга
қалбаки 20.000 АҚШ доллари пулларини топганини, ҳар бир қалбаки
10.000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий 6.500 АҚШ доллари беришини
айтганида, Н.Рустамов унга 6.500 АҚШ доллари эмас, балки 6.300 АҚШ
доллари бера олишини айтганини, у Н.Рустамовнинг таклифига рози
бўлиб, у топган мижози билан гаплашаверишини, қалбаки пулларни
унга етказишини айтганини, ўша вақтда Н.Рустамов унда аниқ
қалбаки АҚШ доллари ҳақиқатдан ҳам бор ёки йўқлигини сўраганида,
у қалбаки пуллар аниқ борлигини, “Клиентни Юнусобдга олиб
келсанг, олиб чиқиб бераман” деб унга айтганини, шундан сўнг, у
С.Мамаджановга қўнғироқ қилиб, ундан олган ҳар бир пачка қалбаки
10.000 АҚШ долларининг эвазига ҳақиқий 6.000 АҚШ доллари бериши
бўйича ваъда берганини, 2024 йилнинг тахминан 4 август куни унга
таниши Н.Рустамов қўнғироқ қилиб, “Шер, пуллар тайёрми? Мижоз
79
тайёр!” деб айтганида, у Юнусобод туманига мижоз билан келишини
айтганини, орадан бир оз вақт ўтиб, Н.Рустамов унга қайтиб телефон
қилиб, у билан 6 август куни қалбаки АҚШ доллари пулларни
айирбошлаш учун кўришиб олишга келишганини, 2024 йил 6 август
куни у С.Мамаджановга қўнғироқ қилиб, ундан қалбаки АҚШ доллари
тайёр экани ҳақида сўраганида, у келишилган қалбаки 20.000 АҚШ
долларидан фақатгина 10.000 АҚШ доллари тайёр эканини, уларни
айирбошлаш учун маҳалласига бориши мумкинлиги ҳақида унга
айтганини, шу тариқа, у таниши Н.Рустамов билан кўришиб олиб,
унинг бошқарувидаги оқ рангли, “Damas” русумли, давлат рақами
10 830 бўлган автомашинада дастлаб Юнусобод тумани, “Универсам
деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳга етиб борганини, у ерда
Н.Рустамов улардан қалбаки пулларни сотиб олмоқчи бўлган мижоз,
шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган
Худайберганов Абдуллох Обид ўғли билан кўришиб олганини, у
А.Худайбергановдан шубҳаланиб, у билан яқиндан гаплашиб олмоқчи
бўлиб, умумий мавзуларда суҳбатлашиб, унинг бир-икки сўзини
олганини, шу орада у Н.Рустамовга “Юр, Дамасда пулларни олиб
келамиз” деб айтиб, қалбаки пулларнинг эгаси С.Мамаджановга
телефон қилганида, у қариндоши вафот этганлиги сабабли унинг
жоназасида эканини, маҳалласига келиши ҳақида айтганини, сўнг, у
Н.Рустамовга “Жанозада экан” деб айтганини, шу тариқа, улар
Н.Рустамов билан унинг бошқарувидаги оқ рангли, “Damas” русумли
автомашинада С.Мамаджановнинг Тошкент вилояти, Тошкент
туманида жойлашган маҳалласига етиб боришганини, улар борган
манзилда чап томондан маҳалла бўлса, ўнг томондан мозор
жойлашган бўлганини, у ерда ҳақиқатдан ҳам жаноза маросими бўлиб,
ўтиб қолган бир инсонни кўмишаётганини кўришганини, улар
кўчанинг бошида С.Мамаджановни кутиб туришганини, шунда
С.Мамаджанов қўнғироқ қилиб, кўчасининг бошига чиқишини
айтганини, у машинадан тушганини ва орадан 10 дақиқа ўтганидан
сўнг кўчанинг бошига “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақам белгиси
10 Q 506 XB бўлган автомашина чиқиб келганини, С.Мамаджанов
уларга автомашинага ўтиришини айтганини, у автомашинага бориб
ўтирганида,
унинг
ичида
С.Мамаджановнинг
ўзи,
унинг
қариндошлари Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич ва Комилов
Самандар Дилмурод ўғли ўтиришганини, улар автомашина ичида
жами 4 нафар киши бўлиб ўтиришганини, шунда Х.Абдуллаев ўзининг
чўнтагидан қалбаки 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
олиб, С.Мамаджановга кўрсатганини ва С.Мамаджанов ушбу қалбаки
пулларни қўлига олиб, уларни ушлаб кўриб, кўздан кечирганини,
шунда С.Мамаджанов унга қалбаки пулларни тайёр эканини кўрсатиб,
ҳақиқий АҚШ долларини беришини, ҳақиқий пулларни уларга берса,
Х.Абдуллаев билан олди-сотди қилиб юборишини айтганида, у
80
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳда
кутаётганини, олди-берди ўша ерда бўлишини айтганини, шунда
С.Мамаджанов қариндоши Х.Абдуллаевга пулларни унга бериб
юборишини, унинг ўзи мижоз билан қалбаки АҚШ доллари пулларни
айирбошлаб келиб, ҳақиқий АҚШ доллари пулларни уларга олиб
келиб беришини айтганида, Х.Абдуллаев унга ишонмаслигини,
пулларни шунчаки унга бериб юбормаслигини С.Мамаджановга
айтганини, ундай бўлса, С.Мамаджанов пулларни айирбошлаш учун у
билан бирга мижознинг олдига ўтиб келишини қариндоши
Х.Абдуллаевга айтганини, шунда у ҳам Х.Абдуллаевга қараб “Ока,
юринг, бирга ўтиб келамиз” деб айтганини, шунда С.Мамаджанов
қариндоши С.Комиловга уларни айтган жойига олиб бориб келишини
айтганини, шунда улар 4 нафар шахс бўлиб, яъни унинг ўзи,
Х.Абдуллаев, С.Комилов ва Н.Рустамов биргаликда С.Комиловнинг
бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB
бўлган автомашинада мижоз турган жойга улардаги қалбаки
20.000 АҚШ доллари чет эл валютасини ҳақиқий АҚШ долларига
олди-сотди қилиш учун жўнаб кетишганини, таниши С.Мамаджанов
эса, жанозага қайтиб боришини айтиб, маҳаллада қолганини, сўнг, у
ҳайдовчи С.Комиловга Юнусобод туманидаги “Универсам” деҳқон
бозорига
қараб
ҳаракатланишини
айтганини,
йўлакай
кетишаётганида Н.Рустамов “Пулларни беринглар, мен алмаштириб
бераман” деб Х.Абдуллаевга айтганида, у сукунат сақлаб, ўзида бўлган
қалбаки пулларни Н.Рустамовга бермаганини, у пулларни хаттоки
унга ҳам бермаганини, ўрталаридаги ушбу гапларни автомашина
ичида ўтирган барча шахслар, шу жумладан ҳадовчи С.Комилов ҳам
эшитганини, шу куни соат 19:10 ларда улар Тошкент шаҳри, Юнусобод
туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги
автотураргоҳга етиб боришганини, у ерда уларни таниши Н.Рустамов
топган мижоз А.Худайберганов кутиб турганини, шунда барчаси
автомашина ичида бўлган ҳолда тушмасдан туриб олдида ўтирган
Н.Рустамов унга “Шер, пулларни бер менга, 100 метр нарироқда
мижознинг машинаси турибди. Мен бориб айирбошлаб, алмаштириб
келаман” деб айтганини, шунда у олд ўнг йўловчи ўриндиқда ўтирган
Х.Абдуллаевга “Бер пулни” деб айтганида, Х.Абдуллаев “Йўқ, ўзи
келсин” деб айтганини, Х.Абдуллаев охиригача қалбаки пулларни
уларнинг қўлларига бермаганини, шундан сўнг, Н.Рустамов
автомашинадан тушиб, йўлнинг нариги бетига ўтиб, А.Худайберганов
ўтирган “Cobalt” русумли автомашина олдига бориб, мижоз
А.Худайбергановни олдиларига олиб келганини, шунда у “MercedesBenz” русумли автомашина капоти олдида турган бўлганини,
Х.Абдуллаев олд ўриндиқларнинг бирида ўтириб олганини, С.Комилов
81
уччаласи биргаликда мижоз келган “Cobalt” русумли томонга қараб
ҳаракатлана бошлаганини, шунда у ҳам уларнинг кетидан борганини,
йўлдан ўтишаётган вақтда С.Комилов ёнида йўлни ўтаётган мижоз
А.Худайбергановга қараб нималарнидир айтаётганини кўрганини,
шунда А.Худайберганов “Cobalt” русумли автомашина орқа
ўриндиғига ўтирганини, унинг олдига Н.Рустамов ўтирганини,
автомашина эшигидан С.Комилов уларга қараб бошини киргазиб
турганини, шу вақтда у С.Комиловнинг ортида турган бўлганини,
шунда Н.Рустамов мижоз билан бироз гаплашганидан сўнг, С.Комилов
чўнтагидан қалбаки 10.000 АҚШ долларини қўлига олиб,
Н.Рустамовга узатганини, у эса, ўз навбатида, пулларни мижоз
А.Худайбергановнинг қўлига берганини, шунда мижоз қалбаки 10.000
АҚШ доллари эвазига ҳақиқий 100 АҚШ долларлик купюралардан
иборат бир тутамини Н.Рустамовнинг қўлига берганини, шунда
Н.Рустамов пул маблағларини санашни бошлаганини, ўз навбатида
мижоз А.Худайберганов ҳам улардан олган 10.000 АҚШ доллари
қалбаки пулларни санашни бошлаганини, шу вақтда уларнинг олдига
уларга олдиндан нотаниш бўлган шахслар келиб, ўзларини
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ДХХ ҳодимлари
деб таништириб, ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, тезкор
тадбир бўлаётганини эълон қилишганини ҳамда улардан кимлар
билан нима мақсадда кўришишганини сўрашганини, шу вақтда
С.Комилов ҳодиса жойидан қочиб кетганини, бироқ, кўп вақт ўтмай,
С.Комиловни қайтариб ушлаб келишганини, шундан сўнг, тезкор
тадбир иштирокчилари томонидан улардан қалбаки 10.000 АҚШ
доллари чет эл валютаси ашёвий далиллар тариқасида олиб
қўйилганини, тезкор тадбир давомида Х.Абдуллаевни ҳам қўлга
олишиб, унинг ёнида қўшимча7.400 қалбаки АҚШ доллари
мавжудлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳам ходимлар томонидан
ҳужжатлаштириб олинганини, шундан сўнг, уларнинг барчасини,
яъни унинг ўзи, Н.Рустамов, Х.Абдуллаев ва С.Комиловни ИЖҚК
Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси маъмурий биносига
етказишиб, бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни
расмийлаштиришганини, орадан бир оз вақт ўтганидан сўнг,
уларнинг олдига С.Мамаджановни ҳам олиб келишганини, у қалбаки
10.000 АҚШ долларини таниши С.Мамаджановдан олиб, таниши
Н.Рустамовга ҳақиқий 6.300 АҚШ доллари эвазига ўтказмоқчи
бўлганини, таниши Н.Рустамовдан олган ҳақиқий 6.300 АҚШ
долларидан 6.000 АҚШ долларини келишув бўйича С.Мамаджановга
бериб, ўзида 300 АҚШ долларини олиб қолмоқчи бўлганини, таниши
Н.Рустамов қалбаки 10.000 АҚШ долларини мижозга ҳақиқий
7.200 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлганини, мижоздан олган
82
Х.Абдуллаев унга ёки таниши Н.Рустамовга қалбаки 10.000 АҚШ
доллари кўринишидаги чет эл валютасини бермаганини, Х.Абдуллаев
унга ва таниши Н.Рустамовга қалбаки пулларини ишонмаганини,
шунинг учун у пулларни ўзининг қариндоши С.Комиловга бериб
қўйганини ва тезкор тадбир давомида ҳам айнан С.Комилов қалбаки
пулларни
ёки
Н.Рустамовга
ёки
бўлмаса
тўғридан-тўғри
А.Худайбергановнинг ўзига узатган вақтда улар қўлга олинишганини,
улар ҳодиса куни, яъни 06.08.2024 йилда ҳодиса жойида “MercedesBenz” русумли автомашина ичида ўтириб, олдида ўтирган Н.Рустамов
“Шер, пулларни бер менга. 100 метр нарироқда мижознинг машинаси
турибди. Мен бориб айирбошлаб, алмаштириб келаман” деб унга
айтганида, у олд ўнг йўловчи ўриндиқда ўтирган Х.Абдуллаевга “Бер
пулни” деб айтганида, Х.Абдуллаев “Йўқ, ўзи келсин” деб айтган
вақтда автомашина ичида тўртталаси, яъни унинг ўзи,
Ш.Абдуманнобов, С.Комилов ва Х.Абдуллаев ўтиришганини,
автомашани ичида ўтирган шахслар орасида С.Комилов ҳам
бўлганини, уни ушбу ҳолатларни эшитмаслик ва ушбу ҳолатлардан
бехабар қолишнинг имкони бўлмаганини, у ўша вақтда хоҳласа ҳам,
хоҳламаса ҳам уларнинг ўртасидаги гапларни эшитганини, у жиноий
шериклари Н.Рустамов, С.Комилов, Х.Абдуллаев ва С.Мамаджанов
билан аслида мижозга жами 20.000 қалбаки АҚШ долларини сотмоқчи
бўлишганини, ҳар ҳолда уларнинг С.Мамаджанов билан олдиндан
келишувлари шундай бўлганини, бироқ, ҳодиса куни, яъни 06.08.2024
йилда у ва шериги Н.Рустамов учун бўлган номаълум сабабларга кўра,
таниши С.Мамаджанов олди-сотди учун фақатгина 10.000 АҚШ
долларини уларга тақдим қилганини, тезкор тадбир ўтказилиб,
бевосита қалбаки АҚШ долларини айирбошлаш жараёнида қатнашган
Н.Рустамов, қалбаки 10.000 АҚШ долларини уларга узатган олдида
турган С.Комилов ва унинг ортида бўлган унинг ўзи ушланиб,
орқасидан Х.Абдуллаев ҳам ушланганида, унинг ёнидан қўшимча
равишда яна қалбаки 7.400 АҚШ доллари топилиб, ашёвий далил
сифатида
олинганини,
ҳодиса
куни,
Н.Рустамов
билан
С.Мамаджановнинг олдига унинг маҳалласига етиб боришганидан
сўнг у, Х.Абдуллаев, С.Комилов ва С.Мамаджанов жами 4 нафар киши
бўлиб С.Комиловнинг автомашинасида ўтириб, Х.Абдуллаев
қариндоши С.Мамаджановга қалбаки 10.000 АҚШ долларини
кўрсатиб, С.Мамаджанов у билан ушбу қалбаки 10.000 АҚШ долларини
олди-сотди қилиш масаласини муҳокама қилиб ўтирган вақтида
С.Комилов ушбу ҳолатларнинг бевосита гувоҳи бўлганини, чунки ўша
куни С.Мамаджанов автомашина олд ўнг йўловчи ўриндиғида ўтирган
бўлса, С.Комилов унинг шундоқ ёнида, яъни ҳайдовчи ўриндиғида
ўтирганини ва автомашина ичида бўлаётган барча сўзлашувларни
83
эшитиб ўтирганини, унга тақдим қилинган фойдаланувида бўлган
(77)329-90-00
уяли
алоқа
рақами
ва
С.Мамаджановнинг
фойдаланувида бўлган (77) 005-22-22 уяли алоқа рақами ўртасида
сўзлашувлар стенограммалари билан танишиб чиққанини, ушбу
стенограммаларда акс эттирилган унинг ва С.Мамаджановнинг
ўртасидаги сўзлашувлар ҳақиқатдан ҳам бўлганини ва уларни тўлиқ
тасдиқлашини, сўзлашувларда у С.Мамаджановдан қалбаки пуллар
100% бўлишини сўраганида, у пуллар 100% бўлишини, қалбаки
пуллар унда аниқ борлигини, 60 га 40 айирбошлашини, қалбаки
100 АҚШ доллари купюраларнинг сифати зўрлигини, идеальный,
“один к одному” эканини, видеосини кўриши учун ташлаганини
айтганини, у 60 дан кам эканини унга айтганида, у 50 га ҳеч
қанақасига бўлмаслигини, 70 га 30 бўлганида 60 га 40 қилиб зўрға
кўндирганини, “Малика”нинг болларига ҳам, бошқасига ҳам ҳали
берилмаганини, қоғози ҳам юпқалигини, магазиндан ҳам майдаланиб
кетаверишини, шунинг учун 60 га 40 лигини, бир агар шу нарса билан
шуғулланиб юрган одамлардан сўраса, чечен орқали киргани
борлигини, вообще зўр, идеальный эканини, ҳудди ўша партиядан
эканини унга айтганини, шунда у С.Мамаджановдан “Нима қилай?
Чақирайми” деб сўраганида, у “Чақир, гап йўқ, 60 га 40 кўнса бўлди.
Нақд қўлимга берасан, мен бораман, сенга олиб келиб бераман” деб
унга айтганини, унинг фойдаланувида бўлган (77) 329-90-00 уяли
алоқа рақами ва С.Мамаджановнинг фойдаланувида бўлган
(77) 005-22-22 уяли алоқа рақами ўртасидаги сўзлашувлар давомида
ҳақиқатдан ҳам у телефонни ўша вақтда олдида бўлган С.Комиловга
қариндоши С.Мамаджанов билан гаплашиши учун берганини, ўша
вақтдаги ўзаро суҳбатлари давомида С.Комилов “Юнусобод
бозорининг олдидаги “Универсам”да пул санаб олаётган эдим, кўриб
олаётган эдим, Содиқ ака”, “Просто пулни кўраётган эдим” деган
гапларни қариндоши С.Мамаджановга айтганини, ўша вақтда у
С.Комиловнинг олдида бўлганини, уни ушбу гапларни айтишига
бирон-бир шахс мажбурламаганини, бу борада тазйиқ ўтказмаганини,
ҳодиса куни ҳодиса жойи, яъни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида
жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдидаги автотураргоҳда
қалбаки 10.000 АҚШ долларини ҳақиқий 7.200 АҚШ долларига олдисотди қилаётган вақтида С.Комилов таниши Н.Рустамовнинг қўлига
узатганини, ўз навбатида, Н.Рустамов ушбу пулларни мижознинг
қўлига берганини, ушбу вақтда у С.Комиловнинг ортидан турганини,
балки, ўша вақтда С.Комилов қалбаки пулларни тўғридан-тўғри
мижоз
А.Худайбергановнинг
қўлига
ҳам
узатган
бўлиши
мумкинлигини, буни у аниқ айта олмаслигини, чунки Н.Рустамов
ушбу вақтда мижоз унга берган ҳақиқий 7.200 АҚШ долларини санаб
олаётган бўлиши кераклигини, уларни ҳодиса жойига бошқарувидаги
автомашинасида олиб борган С.Комилов тезкор тадбир жараёнида
84
ҳодиса жойидан қочиб, яширинишга уринганини, у қочаётган вақтида
ўз эҳтиётсизлиги оқибатида юзи билан ерга йиқилиб тушиб,
бурнидан жароҳат олганини, С.Комиловни тезкор тадбир давомида ва
ундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва бошқа
шахслар уришмаганини, тан жароҳатлари етказишмаганини, у
юқоридаги кўрсатувларини ўз хоҳиши билан ҳақиқатда содир бўлган
ҳодиса ва ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда маълум қилганини, уни
юқоридаги кўрсатувларни беришига ҳеч ким мажбур қилмаганини,
унга ҳеч ким руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказмагани ҳақида
кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини
тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга
енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Ю.Тангирберганова суд мажлисида, 2023 йилнинг
тахминан июль ойида хусусий ҳисобланган Тошкент Иқтисодиёт ва
технологиялар университетига онлайн тарзда ҳужжат топширганини,
контракт тўловини амалга ошириб, Тошкентга ўқишга келиб, Тошкент
шаҳрига ўқишга келган вақтларида ҳар сафар таниши Мунира
Бекимбетованинг Чилонзор тумани, 16-мавзе 16-уй, 5а-уй манзилдаги
хонадонида яшаб келганини, бунинг учун у М.Бекимбетовага ойига
100 АҚШ долларидан тўлаб келганини, 2024 йилнинг баҳор фасли
ойларининг бирида Тошкент шаҳрига келган вақтида Исломов
Алинур Абдурахмонович билан танишиб қолганини, сўнг А.Исломов
билан “Telegram” интернет мессенджери орқали мулоқот қилиб,
кўришиб келганини, шу тариқа, улар ўзаро дўстлашиб кетишганини,
орада у Қорақалпоғистон Республикасига уйидагиларнинг олдига
қайтиб кетганини, 2024 йил июнь ойида Тошкент шаҳрига шифокорга
кўриниш учун келиб, ҳар доимгидек таниши М.Бекимбетованинг
уйида жойлашганини, ўша вақтда А.Исломов уни уйига меҳмонга
чақирганини ва ўзининг танишлари Ашуров Меҳроб Имомали ўғли,
Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғли ва Собиров Имрон Рашид
ўғли билан таништириб қўйганини, улар танишлар орасида
А.Исломовни
“Камрон”,
Ш.Шотурсуновни
“Сардор”
деб
чақиришларини, бу каби исмларни уларга айтиш қулай бўлганлиги
сабабли, уларни шундай чақиришга ўрганиб қолишганини, улар
барчаси гоҳида гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиб келишини,
хусусан, у онда-сонда таниши А.Исломовдан унга “Альфа ПВП”, “Миф”,
“Скорость” ва шу каби синтетик гиёҳвандлик воситаларини харид
қилиб беришини сўраб турганини, чунки ушбу турдаги гиёҳвандлик
воситалари ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда сотиб
олинишини ва уларни сотиб олиш учун “Binance” онлайн пул
ўтказмалари иловаси орқали ўтказиладиган “Litecoin” крипто пул
бирлиги керак бўлиб, ушбу пул бирликлари А.Ислмовда
мавжудлигини, 2024 йил 03 август кунидан 04 август кунига ўтар
кўчаси улар юқоридаги танишлари билан ҳар доимгидек
85
А.Исломовнинг уйида йиғилиб, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол
қилишни режалаштиришганини, таниши А.Исломов шу куни соат
00:30-01:00 лар атрофида ўзининг мобил телефон аппаратидаги
“Telegram” интернет мессенджеридаги “Мой мировой” бот орқали
“Альфа ПВП” номли (бошқача номланиши Кристал), вазни 5 гр. бўлган
гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 (икки миллион эллик минг) сўмга
онлайн тарзда буюртма бериб, харид қилганини, у юқоридаги пул
маблағларини ўтказиб юборганидан сўнг бот орқали унга сотиб олган
гиёҳвандлик воситасини олиб кетиши мумкин бўлган геолокация
маълумотлари келиб тушганини, шундан сўнг, у ботдан келган
локацияни М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларнинг “Telegram” аккаунтига
ташлаб бериб, уларни “Яндекс Go” интернет иловаси орқали
чақиртирилган такси орқали, закладка тариқасида беркитилган улар
сотиб олган гиёҳвандлик воситасини олиб келишлари учун
юборганини, уларни кутмасдан, улар билан хайрлашиб, дугоналари
билан кўришиш учун ташқарига чиқиб кетганини, шу куни соат
02:30 ларда унга А.Исломов қўнғироқ қилиб, танишлари М.Ашуров ва
Ш.Шотурсуновларни Янгиҳаёт туманида ППХ ходимлари ушлаб
олишганини, унинг уйига қайтишини, у ерга у билан биргаликда
бориб келишини сўраганини, у А.Исломовнинг уйига қайтиб
борганида, у кўчанинг бошидан уни ўзининг бошқарувидаги “Gentra”
русумли, давлат рақами 01 W 606 NB бўлган автомашинасида уни ўзи
билан олиб кетганини, ўша вақтда автомашинада таниши И.Собиров
ҳам ўтирганини, шу тариқа, улар томонидан сотиб олинган
гиёҳвандлик воситасининг геолокацияси бўйича танишларини ушлаб
турган ППХ ходимларининг олдига соат 03:00 ларга етиб
боришганини, у ерда улар ППХ ходимлари йўлнинг юзида олдиларида
фуқаролик кийимларида бўлган яна бир нечта шахслар билан
танишлари М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларни ушлаб туришганининг
гувоҳи бўлишганлигини, ички ишлар органлари ходимлари
танишлари М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларнинг қўлларига кишан
тақиб қўйишганини кўрганини, улар у ерга етиб боришганида,
А.Исломов уни биринчи уларнинг олдига тушиб бориб, улар билан
гаплашиб кўришини айтганини, у автомашинадан тушиб, у ерда
турган ходимларнинг олдига бориб, уларга салом бериб, нима
бўлаётганлигини сўраганида, фуқаролик кийимида турган шахс,
шахсига оид маълумотлари унга кейинчалик маълум бўлган Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта
тезкор вакили Қораев Фарходжон Мавланович “Телефонини олиб
қўйинглар, бу қиз ҳам шуларнинг шериги" деб айтганини, шунда ППХ
хизмат кийимидаги ходим ундан ҳеч нарсани сўрамасдан, ҳеч нарсага
аниқлик киритмасдан қўлидаги телефонини олиб қўйиб, уни
ўзларининг хизмат автомашинасига ўтказиб қўйганини, у билан
автомашинада яна кимлар келганини сўрашганида, у ИИО
86
ходимларига ўзининг танишлари билан келганини айтганини, шунда
ППХ ходимлари, шахсига оид маълумотлари унга кейинчалик маълум
бўлган Мирзабаев Каримжон Рустамович ва Шаназаров Бахромжон
Тургуналиевични таниши А.Исломовнинг автомашинаси томонга
қараб юриб кетишганини кўрганини, ўша вақтда К.Мирзабаевнинг
қўлида қора рангли дубинкаси бўлганини, улар А.Исломовнинг олдига
яқинлашиб, бир-бирларига гапиришга улгурмасдан К.Мирзабаев
таниши А.Исломовни қўли билан чап юз қисмига зарба берганини
кўрганини, кетидан К.Мирзабаев қўлида бўлган дубинкаси билан
А.Исломовнинг бош қисмига урганини кўрганини, шундан сўнг,
К.Мирзабаев таниши А.Исломовга нималарнидир айтиб, унинг қорин
ва оёқ қисмларига уриб-тепганини кўрганини, кейин К.Мирзабаев
А.Исломовни танишлари М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларнинг олдига
олиб бориб, уларни таниши-танимаслиги ҳақида сўраганини, у ППХ
ходимлари ва уларнинг олдида турган фуқаролик кийимларида
бўлган бошқа шахсларга М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларни танишини
айтганида, улар уни ўзларининг хизмат автомашинасининг юкхонаси
томон олиб бориб, автомашина юкхонасида турган предметларни
кўрсатиб, “Бу сеникими?” деб ундан сўрашганини, у ички ишлар
органлари ходимларига жавобан “Йўқ, меники эмас” деб айтганида,
ички ишлар органлари ходимлари орасида фуқаролик кийимида
бўлган, ўзини “Фарход” деб таништирган Ф.Қораев уни қорин қисмига
оёқлари билан бир неча маротаба тепиб ташлаганини кўрганини, ўша
вақтда Ф.Қораев ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари
уларга тегишли эканлигини айтиб, “Шу нарса сенларники” деб, уларга
тегишли бўлмаган гиёҳвандлик воситаларини бўйниларига қўймоқчи
бўлишганини, таниши А.Исломов Ф.Қораевга у айтаётган гиёҳвандлик
воситалари уларга тегишли эмаслигини тушунтирмоқчи бўлган
вақтида, Ф.Қораев “Ҳозир РОВДга борайлик, сен билан бошқача
гаплашаман!” деб дўқ-пўписа қилиб гапириб, А.Исломовнинг юз
қисмига зарба билан урганлигини, сўнг, унинг ҳам қўлларига кишан
тақишиб, ППХ хизмат автомашинасига ўтказишганини, бундан
ташқари, ҳодиса куни ҳодиса жойида Ф.Қораев таниши М.Ашуровни
ҳам кўкрак қафаси ва қорин қисмларига уриб-тепиб, дўппослаганини
кўрганини, тонг яқинлашиб қолганда ҳодиса жойида бўлган қайсидир
ички ишлар ходими қаердандир икки нафар фуқарони холис сифатида
олиб келганини, ички ишлар органлари ходимлари уларни барчасини
автомашиналаридан ташқарига чиқаришиб, қўлларидан кишанларни
ечмасдан, ушбу гиёҳвандлик воситалари улардан аниқлаб
олинганлиги ҳолатини, яъни сохта жараённи видеокамерага
видеотасвирга олишганини, шунда Ф.Қораев “Бахром, сен олгансанку
наркотикларни, сен гапир видеога” деб Б.Шаназаровга айтганини,
бироқ, улар видеотасвирларни бир неча маротаба олишга мажбур
бўлишганини, чунки улар видеотасвирга олиш жараёнида ҳар сафар
87
видеотасвирга
олиш
жараёнида
Б.Шаназаровнинг ўзи гапириб, видеосъемка давомида унинг ўзи
гиёҳвандлик воситаларини аниқлаган жойларни гўёки М.Ашуров
кўрсатганлигини айтиб, айнан М.Ашуровнинг кўрсатган жойларидан
гиёҳвандлик воситалари топилганлигини ёлғон гапириб ўтганини,
Б.Шаназаров ҳолатни видеотасвирга олиш жараёнида ҳодиса жойида
аниқланган 3 та гиёҳвандлик воситаларини айнан бир жойдан
олганини видеода ёлғон гапириб ўтганини, шунда видеосъёмка
давомида таниши Ш.Шотурсунов Б.Шаназаровга қараб “Алдаманг,
унақа бўлмаганку! Уч хил жойдан олгансизку” деб айтганида,
Б.Шаназаров “Сен биласанми, мен биламанми?!” деб айтиб, ўхшамай
қолган видеосъемка жараёнини тўхтатиб, бошқатдан олишга мажбур
бўлишганини, шунингдек, видеосъемка жараёнида Ф.Қораев ҳодиса
жойида аниқланган “Гашиш” наркотик моддасини ичини очиб, у ва
танишлари М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва И.Собировларга
бирма-бир ҳидлатиб, ушбу наркотик моддаси улар турган жойдан
чиққанини, тергов ва суд жараёнида ҳам шу мазмунда кўрсатмалар
беришлари лозимлигини тушунтирганини, шу вақтда И.Собиров
“Қўлим оғриб кетди, наручникни ечиб қўйинглар” деб айтганида,
холислардан бири таниши И.Собировнинг устидан кулганини, шунда
у ушбу холисга таниши И.Собировнинг устидан кулмаслиги юзасидан
қаттиқ гапирганида, тезкор ходимлардан бири, яъни сочлари тикка,
юз кўриниши қозоқ миллатига мансуб шахсларга хос бўлган шахс
унинг чап юз қисмига бир маротаба зарба билан шапалоқ урганини,
бунинг натижасида унинг чап юзи қизариб кетганини, видеотасвирга
олиш якунланганидан сўнг, ички ишлар ходимлари юқорида
кўрсатилган учта гиёҳвандлик воситалари улардан аниқлаб
олинганлиги тўғрисида сохта баённомаларни расмийлаштиришгани,
сўнг Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар “Мана қўл қўйларинг” деб
танишлари М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновга қоғоз узатишганини, уларга
қоғозни ўқишга беришмасдан унга қўл қўйдириб олишганини, сўнг
ички ишлар органлари у ва олдида бўлган танишлари М.Ашуров,
А.Исломов, Ш.Шотурсуновни ва И.Собировни тиббиёт бўлимига олиб
боришганини, тиббиёт бўлимига йўлда кетаётган вақтида Ф.Қораев
уларга турли кўринишдаги тазйиқлар ўтказиб келишганини, улар
тиббиёт бўлимига келиб, шифокор кўригидан ўтишганини, тиббиёт
бўлимидан чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари уларни Янгихаёт
тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб боришиб, ЖҚБ хоналари
жойлашган коридорга олиб киришганини, уларни учинчи хонанинг
ичида чап томонида қўшимча ёрдамчихона ҳам бўлганини, айнан
учинчи хона ичидаги ёрдамчи хонада Ф.Қораев ва унинг ҳамкасблари
улар билан алоҳида-алоҳида гаплашишганини, ушбу хонага Ф.Қораев
танишлари М.Ашуров, А.Исломов ва Ш.Шотурсуновларни олиб кирган
вақтда у ердан танишларининг оғриқлардан бақирган овозларини
88
танишлари
М.Ашуров,
А.Исломов,
Ш.Шотурсунов ва И.Собиров билан ўта шавқатсиз муносабатда
бўлганини, хусусан, Ф.Қораев танишлари М.Ашуров ва А.Исломовнинг
қўлларини скотч билан боғлаб қўйиб, бошига қора рангли полиэтилен
пакет кийгазиб, қийноққа солганини, танишлари М.Ашуров ва
А.Исломов юқоридаги ёрдамчи хонадан чиққанларида, бир оғиз сўз
айтишга ҳам кучлари бўлмаганини, кўзлари кўз ёшлари билан
тўлганини кўрганини, шу каби, Ш.Шотурсунов юқоридаги хонадан
қорин қисмини ушлаб букчайган ҳолатда чиққанини, И.Собиров эса
жинсий аъзосини ушлаб чиққанини, таниши Ш.Шотурсунов унинг
қорнига уриб-тепишганини, И.Собиров зажигалкани ёқиб, жинсий
аъзосига яқинлаштириб, куйдиришга ҳаракат қилишганини айтиб
беришганини, бунинг барчаси Ф.Қораев томонидан ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситаларини уларнинг бўйниларига қўйиш
мақсадида амалга оширилганини, шахсан унга ҳам Ф.Қораев
томонидан руҳий босим ўтказилиб, у “Езиб берасан, тан оласан! Бу
сизларнинг нарсаларинг!” деган гапларни унга айтганини,
кейинчалик, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига давлат
хавфсизлик хизмати ходимлари келишиб, уларни барчасини ўзлари
билан ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси биносига олиб
боришганини, у ерда улар ўзларига маълум бўлган барча ҳақиқий
ҳолатларни сўзлаб беришганини, 04.08.2024 йилда Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар олдида аниқланиб топилган, ичида сариқ рангли скотч
билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган “Гашиш”, устидан
қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ рангли елим идишда
“Тропикамид” ва оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган яшил
ўтсимон “Марихуана” моддаси унинг ўзи ва танишлари М.Ашуров,
А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва И.Собировга тегишли эмаслигини, улар
ўша куни шунчаки вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли
гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 (икки миллион эллик минг) сўмга
интернет тармоғи орқали харид қилиб, истеъмол қилмоқчи
бўлишганини, у юқорида таъкидлаб ўтган ички ишлар органлари
ходимлари эса уларга тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, урибдўппослаб, ушбу гиёҳвандлик моддалари уларга тегишли эканлиги
ҳақида уларни мажбурлаб кўрсатмалар олишганини, ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситалари ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида
ҳужжатлаштириб олинмаганини, ушбу жараён видеотасвирга
олинмаганини, у ва танишларида ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 килограмм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини харид қилишлари учун етарлича миқдорда
пул маблағлари мавжуд бўлмаганини, у танишлари М.Ашуров,
89
вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли гиёҳвандлик воситаси
геолокация бўйича жойида қолганича қолиб кетганлигини, ўша куни
ички ишлар органлари масъул ходимлари улар сотиб олган
гиёҳвандлик воситасини геолокацияси бўйича аниқлаш ва
белгиланган
тартибда
ҳужжатлаштириб
олиш
чорасини
кўришмаганини, унинг ўзи ва танишларига турли кўринишдаги
тазйиқлар ўтказиб, қийноққа солиб, тан жароҳатлари етказган
Янгихаёт тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев
ва Б.Шаназаровларга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.
Жабрланувчи И.Собировнинг суд мажлисида, терговдаги
кўрсатувларини тасдиқлашини, 2024 йил 3 август кунидан 4 август
кунига ўтар кечаси ҳар доимгидек А.Исломовнинг яшаш хонадонида
А.Исломов, М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов йиғилишганини, шу вақтда
А.Исломов ўзининг уяли алоқа воситасидан “Telegram” интернет
мессенджеридаги “Мой мировой” бот орқали “Альфа ПВП” номли,
вазни 5 гр. бўлган гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 сўмга онлайн
тарзда буюртма бериб, харид қилганини, улар ушбу 5 гр. гиёҳвандлик
воситасини беш қисмга бўлиб, бешта шахс орасида тақсимлаб
истеъмол қилмоқчи бўлишганини, шундан сўнг, А.Исломов сотиб
олган ушбу 5 гр. гиёҳвандлик воситасини бориб олиб келиш учун
М.Ашуров билан Ш.Шотурсунов жўнаб юборганини, шу орада улар
А.Исломов билан уйда ўтирган вақтида кечги вақт соат 03:00 ларда
Ш.Шотурсуновнинг уяли алоқа воситасидан А.Исломовга қўнғироқ
қилганини, гўшакнинг нариги томонидан ўзларини ИИБ ППХ ходими
эканини айтиб, А.Исломовга зудлик билан Янгиҳаёт тумани, Катта
халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзига етиб келиши ҳақида қўпол оҳангда
айтишганини, шундан сўнг, у А.Исломов билан биргаликда юқоридаги
манзил
томонга
қараб
йўл
олганини,
йўл-йўлакай
Ю.Тангирбергеновани ҳам ўзлари билан олиб кетганини, тахминан
20 дақиқа ичида Янгиҳаёт тумани, “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзига етиб боришганини, у ерга етиб
боришганида, ҳодиса жойида 4-5 нафар ИИБ ППХ ходимлари
туришганини кўрганини, шунда уларнинг автомашинада бўлган
Ю.Тангирбергенова автоуловдан тушиб, ППХ ходимларининг олдига
бориб, улар билан гаплашмоқчи бўлганида, ППХ ходимлари уни четга
олишиб, қўлларига кишан тақиб қўйганини, А.Исломов ҳам
автомашинадан тушганида, икки нафар ППХ ходимлари, яъни
К.Мирзабаев ва Б.Шаназаров олдига келиб, ҳужжатларни тақдим
қилишини сўраганини, ППХ ходимларига ҳужжатларни тақдим
қилганида, ППХ ходимларидан бири К.Мирзабаев дастлаб қўли билан
А.Исломовнинг чап томон қулоқ соҳасига зарба билан шапалоқ
урганини, сўнг, у қўлида бўлган қора рангли дубинкаси билан
90
А.Исломовнинг кўкрак қафаси ва биқин қисмига уриб ташлаганини,
шундан сўнг, у Б.Шаназаровни ҳам А.Исломовнинг биқин қисмига
қўллари билан урганини кўрганини, сўнг, у ҳам автомашинадан
тушганида, К.Мирзабаев унинг ҳам сон қисмимга дубинка билан
урганини, у ППХ ходими К.Мирзабаев таниши М.Ашуровни,
Б.Шаназаров эса Ш.Шотурсуновни ҳам қорин қисмларига уришганини,
сўнг уларнинг қўлларига кишанлар солиб қўйишганини, хизмат
автомашиналарига алоҳида-алоҳида ўтказиб қўйишганини, шунда
ППХ ходимлари гиёҳвандлик воситалари уларга тегишли эканини,
М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов айнан шулар учун келишганини уларга
айтиб, ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситаларини
уларнинг бўйнига қўймоқчи бўлишганини, таниши А.Исломов ҳодиса
жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари уларга тегишли
эмаслигини айтган вақтда, А.Исломовнинг олдига Ф.Қораев келиб,
“Нима бу? Силар шу нарсалар учун келгансизлар. бўйнингизга
олларинг!” деган гапларни айтганини, сўнг, Ф.Қораев таниши
А.Исломовни ўзи билан четроққа олиб ўтиб, улар ўзаро гаплашиб
туришган вақтда Ф.Қораев таниши А.Исломовни қорин қисмига урибтепганини кўрганини, шунда А.Исломов турган жойида икки букилиб,
йиқилиб қолганини, шу орада дастлабки теговда айтган сочлари
тикка бўлган, қозоқ миллатли юз тузилишига эга бўлган ИИБ ходими
кейинчалик суд терговида шахси аниқланган Абдурахманов
Акмалходжа Халходжаевич таниши Ю.Тангирбергенованинг юз
қисмига қаттиқ зарба билан урганини, ҳодиса куни ҳодиса жойида
ички
ишлар
органлари
ходимлари
уларни
барчасини
автомашиналаридан ташқарига чиқариб, қўлларидан кишанларни
ечмасдан, ушбу гиёҳвандлик воситалари улардан аниқлаб олингани
ҳолатини, яъни сохта жараённи видеотасвирга олишганини,
шунингдек, видеосъемка жараёнида Ф.Қораев ҳодиса жойида
аниқланган “Гашиш” наркотик моддасини ичини очиб, унга ва
танишлари М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва И.Собировга
бирма-бир ҳидлатиб, ушбу наркотик моддаси улар турган жойдан
чиққанини, тергов ва суд жараёнида ҳам шу мазмунда кўрсатмалар
беришлари лозимлигини тушунтирганини, шу вақтда у “Қўлим оғриб
кетди, наручникни ечиб қўйинглар” деб айтганида, холислардан бири
унинг устидан кулганини, шунда Ю.Тангирбергенова ушбу холисга
уни устидан кулмаслиги юзасидан қаттиқ гапирганида, тезкор
ходимлардан бири, яъни сочлари тикка, юз кўриниши қозоқ
миллатига мансуб шахсларга хос бўлган шахс Ю.Тангирбергенованинг
чап юз қисмига бир маротаба зарба билан шапалоқ урганини, бунинг
натижасида унинг чап юзи қизариб кетганини, ҳодиса жойида рўй
бераётган ҳолатлар Ф.Қораевнинг бевосита назорати асосида амалга
оширилганини, тонгги соат 05:00 лардан сўнг ҳодиса жойига икки
нафар холисларни олиб келишиб, ҳодиса жойида аниқланган
91
гиёҳвандлик воситалари гўёки бизлардан аниқланиб олинганлиги ва
бизларга
тегишли
эканлиги
юзасидан
ҳужжатларни
расмийлаштиришиб, ушбу сохта жараённи видеотасвирга ҳам
олишганини, бундан олдин холислар амалда ҳодиса жойида йўқ
бўлганини, кейин ички ишлар органлари ходимлари ўзлари кўчадан
иккита йигитларни топиб, олиб келишганини, ички ишлар ходимлари
Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар ҳодиса жойида ўзларининг
наркотик воситалирини уларга ўтказмоқчи бўлишганини, шундан
сўнг, уларнинг барчасини автомашиналарга жойлаштиришиб, дастлаб
шифохонага тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб боришганини, ўша
вақтда, шифохонага улар билан Ф.Қораев ҳам борганини, улар
шифохонага бориб, тиббий кўрикдан ўтаётган вақтида у ердаги
ҳамшира томонидан улар билдирган эътирозлар инобатга
олинмаганини, ўша вақтда тиббий кўрик ўта юзаки ўтказилиб,
шифокор томонидан тана аъзолари кўздан кечирилмаганини, улардан
оғзаки равишда тан жароҳатлари, шикоятлари бор ёки йўқлиги
ҳақида сўралиб, ҳақиқий аҳволларини текширмасдан, ҳеч қаерда
расман қайд этмасдан, кичкина қоғозча кўринишида тиббий
маълумотнома расмийлаштириб, барчасига жавоб бериб юборганини,
шундан сўнг, уларни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биносига олиб
боришиб, дастлаб коридорда сафлантириб, сўнг алоҳида хоналарга
жойлаштириб қўйганини, Ф.Қораев барчаси билан бирма-бир
коридорнинг ўнг томонида ҳисоб бўйича учинчи хонанинг ичидаги
ёрдамчи хонада суҳбатлашганини, орада уни ҳам юқоридаги ёрдамчи
хонага олиб киришганини, у ерда Ф.Қораев борлигини, у ёрдамчи
хонага кириши билан Ф.Қораев унга “Шимингни еч!” деб айтиб,
эгнида бўлган шимини ва трусигини ечишга мажбур қилганини,
шунда у қўлига зажигалкани олиб, зажигалкани ўт олдириб, оловни
яланғоч
жинсий
олатимга
қарата
куйдириш
мақсадида
яқинлаштириб, “Сен кўп гапирма, кўрсатмамиз бўйича иш қил! Биз
айтган гапларни ёзасан! Наркотиклар сенларга тегишли эканлигини
тан оласан” деган гапларни айтганини, у ушбу ҳолатдан қўрқиб кетиб,
қаттиқ стресс ҳолатига тушиб, Ф.Қораевга “Қўйинг ока, бўлди! Керак
эмас бу нарса” деб айтиб, улар хоҳлаган нарсани ёзиб беришга
розилик билдирганини, шундан сўнг, Ф.Қораев зажигалкасини
жинсий аъзосидан олиб, уни камераси йўқ ушбу хонадан чиқариб
юборганини, орадан бир оз вақт ўтиб, у коридорда бўлган вақтида
юқоридаги хонадан А.Исломовнинг бақирган овози эшитилиб, унинг
олдига қараб югуриб борганини, у ўнгдан учинчи хона олдига
борганида, А.Исломов ёрдамчи хонадан чиқиб ерда букилиб ётганини
кўрганини, у ўзининг қорин қисмини ушлаб, оғриқлардан азобланиб
ётганини кўрганини, учинчи хонанинг ёрдамчи хонасида эса Ф.Қораев
ва яна икки нафар унга нотаниш бўлган шахслар турганини
кўрганини, шу тариқа, Ф.Қораев юқоридаги хонада қолган танишлари
92
М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов билан ҳам бирма-бир гаплашишганини, у
ҳодиса жойидан аниқланган гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан
1 кг. вазнли “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ҳам уларга тегишли
эканини тан олишга мажбурлашганини, у билишича, М.Ашуров бу
борада мажбуран тушунтириш хати ҳам ёзиб берганини, ички ишлар
ходими Ф.Қораев М.Ашуровни электрошокер билан урганини, бошига
целофан пакет кийгазиб, нафасини сиқиб, қийноққа солганини, ўша
вақтда уларга худди жиноятчилар каби муносабат қилишганини,
худди улар қандайдир оғир жиноят содир этиб қўйгандек бўлганини,
улар ички ишлар органлари ходимлари хоҳлаган ҳолатларни тан
олишмаганлиги учун ҳам уларга нисбатан тазйиқ бўлганини,
қийноққа солишганини, уларга ҳаттоки яқинларига телефон қилиб
олиш имкониятини ҳам беришмаганини, уларни кечги вақтдан
эрталабгача ушлаб келишиб, на бир сув ичиб олишлари, на бир овқат
истеъмол қилиб олишлари учун имкон бермаганини, 04.08.2024 йилда
Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида
жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг
юзидаги бетон бордюрлар олдида аниқланиб топилган, ичида сариқ
рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган
“Гашиш”, устидан қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ рангли
елим идишда “Тропикамид” ва оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган
яшил ўтсимон “Марихуана” моддаси унга ва танишлари М.Ашуров,
А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва Ю.Тангирбергеновага тегишли
эмаслигини, улар ўша куни шунчаки вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа
ПВП” номли гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 сўмга интернет
тармоғи орқали харид қилиб, истеъмол қилмоқчи бўлганини,
юқорида таъкидлаб ўтган ички ишлар органлари ходимлари эса
уларга тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, уриб-дўппослаб, ушбу
гиёҳвандлик моддалари уларга тегишли экани ҳақида уларни
мажбурлаб кўрсатмалар олишганини, ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев
томонидан
белгиланган
тартибда
холислар
иштирокида
ҳужжатлаштириб олинмаганини, ушбу жараён видеотасвирга
олинмаганини, у ва танишларида ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 килограмм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини харид қилишлари учун етарлича миқдорда
пул маблағлари албатта мавжуд бўлмаганини, у танишлари М.Ашуров,
А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва Ю.Тангирбергенова билан сотиб олган
вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли гиёҳвандлик воситаси
геолокация бўйича ҳодиса жойида қолганича қолиб кетганини, ўша
куни ички ишлар органлари масъул ходимлари улар сотиб олган
гиёҳвандлик воситасини геолокацияси бўйича аниқлаш ва
белгиланган
тартибда
ҳужжатлаштириб
олиш
чорасини
кўришмаганини, 04.08.2024 йилда у шериклари билан Янгиҳаёт туман
93
аслида олганда, агарда юқоридаги ҳодиса ўз ҳолича давом этганида ва
ички ишлар ходимлари Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевнинг
ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилмаганида, ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситалари уларнинг бўйнида, яъни ушбу
гиёҳвандлик воситаларига алоқадор бўлмаган шахсларнинг бўйнида
қолиб кетган бўлишини, унга ва танишларига нисбатан тазйиқ
ўтказиб, қийноққа солиб, уриб-дўппослаб, тан жароҳатлари етказган
ички ишлар органлари масъул ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев,
Б.Шаназаров ва бошқаларни кўрса, таниб олишини, 04.08.2024 йилда
ички ишлар органлари ходимлари ундан ташқари танишлари
М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва Ю.Тангирбергеновага ҳам
тазйиқ ўтказишиб, ҳодиса жойида аниқланган, айниқса вазни
тахминан 1 килограм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини уларга
тегишли эканини тан олишларига мажбурлаб, қийноққа солиб, тан
жароҳатлари етказишган, ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари у ва танишлари М.Ашуров, А.Исломов,
Ш.Шотурсунов ва И.Собировга тегишли эканлигини тан олишига,
қилмаган ишларини, яъни аслида улар томонидан содир этилмаган
жиноятни бўйнига олишга, ушбу йўсинда тушунтириш хатлари ёзиб
беришга мажбурлаган ва бу борада ёлғон маълумотлар билан
тўлдирилган қалбаки ҳужжатлар расмийлаштирганини, унинг ўзи ва
танишларига турли кўринишдаги тазйиқлар ўтказиб, қийноққа солиб,
тан жароҳатлари етказганини, Янгихаёт тумани ИИО ФМБ масъул
ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровни белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиб, уларга нисбатан қонунчиликда
назарда тутилган энг оғир жазо чораси қўлланилишини, ИИБнинг
тезкор ходими, ёлғондакам тадбир уюштиришиб уни бўйнига 1 кг
гиёҳвандлик
воситасини
қўймоқчи
бўлганини,
судланувчи
К.Мирзабаев уни ва Алинурни дубинка билан урганини, судланувчи
Б.Шананаров шерикларини урганини кўрмаганини, Ф.Қораев унга
ҳақоратли сўзларни гапирганини, ИИБ биносига олиб борганда унга
нисбатан босим ўтказиб гиёҳвандлик воситасини тан олишини ва
қоғозга ёзиб беришини, бўлмаса қийноққа солишини айтганини, уни
ечинтириб жинсий аъзойини куйдирмоқчи бўлганини, хизмат
кийимида бўлганини, судланувчи Ф.Қораев зажигалка билан жинсий
аъзойимни озроқ куйдирганини, оғриққа чидай олмаганидан кейин
бақириб юборганини, кейин куйдиришни тўхтатганини, тиббий
кўрикдан ўтганини, шифокорга зажигалка билан куйдиришганини
айтиб берганини, Алинур таниши эканини, уни уйига иш юзасидан
бориб келиб юрганини, гиёҳвандлик воситасини кўпам истеъмол
қилмаслигини, Ю.Тангирберганова кўп нарсани эслай олмаслигини,
унга кўчли рўхий таъсир қилганлиги боис кўп воқеаларни гапириб
94
футболкадаги фуқаро кейинчалик суд терговида шахси аниқланган
Абдурахманов Акмалходжа Халходжаевич урганини кўрганини,
судланувчи К.Мирзабаев Ю.Тангирбергановани урган фуқаро
эмаслигини, у одамни кўрса танишини, жинсий аъзойини
куйдиришганини Янгиҳаёт туманида жойлашган экспертизага олиб
боришганида бу ҳолатни айтганида улардан ҳеч қандай ёрдам ҳам
берилмаганини, эшитув ҳам бўлмаганини, бу воқеани ДХХга олиб
бориб сўроқ қилишганида тўлиқ айтиб, куйдирилган жойини
кўрсатиб ҳам берганини, у ва Ю.Тангирберганова оқ “НЕКСИЯ 2”
русумли автомошинасининг ичида ўтирганида, мошинанинг
ойнасидан
А.Абдурахманов
Ю.Тангирбергановани
урганини
кўрганини, судланувчи К.Мирзабаев А.Исломовга тан жарохати
етказганини кўрганини, адвокатни саволига тўғри тўлиқ жавоб бера
олмаганини,
айрим
жойлари
ёдидан
кўтарилган
бўлиши
мумкинлигини, лекин тўғрисини айтиб беришга ҳаракат қилганини,
жабрланувчи Ю.Тангирбергановани кўрсатмасини тасдиқлашини,
воқеа содир бўлишидан олдин бир бир ярим ой олдин гиёҳвандлик
воситасини истеъмол қилганини, гиёҳвандлик воситасини истеъмол
қилишга уни ҳеч ким қизиқтирмаганини, ўз ҳохиши билан истеъмол
қилганини, ўша куни тўртталаси пул ташлашиб гиёҳвандлик
воситасини сотиб олмоқчи бўлганини, ходимлар уни ИИБ биносига
олиб бориб бир хонага олиб кирганини, у ерда ҳеч қандай камера
йўқлигини, бошида унга қўпол гапиришганини, кейин яхши муомила
қилишиб гиёҳвандлик воситасини “бизларники” деб тан олишини
айтишганини, уларни гапларига қулоқ солмаганидан кейин улар
зажигалкани ёқишиб унинг жинсий аъзойини куйдиришганини,
ундан тушунтириш хати олган ИИБ ходими бу судланувчиларни
орасида йўқлигини, тушунтириш хатини олишганидан кейин бошқа
хужжатлар ёздиришмаганини ва имзо ҳам қўйдиришмаганини, ДХХда
ходимлар берган саволларга жавоб берганини, суд мед
экспертизасидан ўтганини айтиб кўрсатув берди.
Жабрланувчи М.Ашуровнинг суд мажлисида, 2024 йилнинг
бошларидан “Кристал” номли синтетик гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилишга ружу қўйганини, одатда, танишлари А.Исломов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергенова билан бирга А.Исломовнинг
хонадонида йиғилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини интернет
тармоғи орқали сотиб олиб, биргаликда истеъмол қилиб
келишганини, мазкур гиёҳвандлик воситасини танишлари билан
бирга доимий равишда “Telegram” интернет мессенджеридаги “Мой
мировой”, “Бла Бла” номли ва бошқа ботлар орқали сотиб олиб
келишини, яъни, ушбу ботлар орқали администратор билан онлайн
тарзда мулоқотда бўлиб, ботда кўрсатилган манзилга пулларни пул
95
кўчириш йўли билан ўтказиб бериб, сўнг администратор томонидан
бот орқали йўлланган геолокация бўйича бориб, у ерда яшириб
қўйилган гиёҳвандлик воситасини олиб кетганини, бир ҳафтада бир
маротаба ушбу “Кристал” номли гиёҳвандлик воситасини истеъмол
қилиб туришини, кўпинча гиёҳвандлик воситаларини А.Исломов
“Telegram” интернет мессенджеридаги ботлар орқали харид қилиб
келганини, чунки унда “Binance” онлайн пул ўтказмалари иловаси
орқали ўтказиладиган “Litecoin” крипто пул бирлиги мавжудлигини,
шу каби, Ш.Шотурсунов ва И.Собиров ҳам А.Исломовнинг таниши
бўлиб, уларни А.Исломов орқали таниганини, ўз навбатида,
Ю.Тангирбергеновани
уларнинг
даврасига
яқин
кунлардан
қўшилганидан бери танишини, бироқ, Ю.Тангирбергеновани
А.Исломов олдиндан таниганини, юқорида санаб ўтган танишлари у
каби гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб келишини, 2024 йил
3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси ҳар доимгидек
А.Исломовнинг яшаш хонадонида, А.Исломовнинг ўзи, Ш.Шотурсунов
ва И.Собировлар йиғилишганини, шу вақтда А.Исломов ўзининг уяли
алоқа воситасидан “Telegram” интернет мессенджеридаги “Мой
мировой” бот орқали “Альфа ПВП” номли, вазни 5 гр. бўлган
гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 сўмга онлайн тарзда буюртма
бериб, харид қилганини, улар ушбу гиёҳвандлик воситасини беш
қисмга бўлиб, бешта шахс орасида тақсимлаб истеъмол қилмоқчи
бўлганини, шундан сўнг, А.Исломов ушбу сотиб олган гиёҳвандлик
воситасини бориб олиб келишини, у “Telegram” интернет
мессенджери орқали гиёҳвандлик воситасининг жойлашган нуқтаси,
яъни геомаълумотларини унга юборишини айтганини, унинг
фойдаланувида бўлган “RedMi 11 Pro” русумли мобил телефон
аппаратига “Telegram” интернет мессенджери орқали 5 гр.
гиёҳвандлик воситаси жойлашган жойнинг фотосурати ва
геолокоциясини юборганини, сўнг, А.Исломов “Яндекс Go” интернет
иловаси орқали унга такси чақиртириб бериб, бири оқ рангли, бири
қора рангли иккита автомашина етиб келишини айтганини, қайси
бирининг ҳайдовчиси ёшроқ бўлса, ўша билан бирга кетишини
айтганини, у хонадондан чиқиб, лифт орқали биринчи қаватгача
тушиб, ташқарига чиққанида, ҳақиқатдан ҳам А.Исломов буюртма
берган бири оқ рангли, бири қора рангли иккита автомашина етиб
келганини, дастлаб қора рангли, джып типидаги автомашина олдига
борганида, унинг ҳайдовчиси ёши катта инсон эканини кўриб, у билан
бирга кетмаса ҳам, унинг хизмат ҳақини бериб, кетказиб юборганини,
сўнг, иккинчи “Nexia-3” русумли, оқ рангли, давлат рақами 30 Р 957 LB
бўлган автомашина олдига борганида, унинг ҳайдовчиси ёш эканини
кўриб, у билан кетишга қарор қилганини, ушбу автомашина
ҳайдовчиси аввалдан нотаниш бўлган, шахсига оид маълумотлари
кейинчалик менга маълум бўлган Р.Рўзиевнинг юз тузилишини мен
96
жуда яхши эслаб қолганини, уни кўрса таниб олишини, қора рангли,
джып типидаги автомашина эгасига, улар томонидан рад этилган
бўлишига қарамасдан, хизмат ҳақини тўлаётган вақтида ортимдан
тахминан 5 дақиқа ичида Ш.Шотурсунов чиқиб келганини, сўнг, мен
Ш.Шотурсунов билан “Nexia-3” русумли, оқ рангли, давлат рақами
30 Р 957 LB бўлган автомашина олдига бориб, автомашина олд ўнг
йўловчи ўриндиғига, Ш.Шотурсунов эса орқа ўнг йўловчи ўриндиғига
ўтирганини, автомашинага жойлашиб олишганидан сўнг, ҳайдовчи
Р.Рўзиев “Яндекс Go” дастурида “Начать поездку” тугмасини босиб,
автомашинани ҳаракатлантирганини, шунда ҳайдовчи Р.Рўзиев
улардан қаерга боришлари кераклиги ҳақида сўраганини,
Ш.Шотурсунов “Ака, сиз ҳайдаверинг, мен йўлни кўрсатиб кетаман”
деб айтганини, уларнинг “Яндекс Go” дастурида берган буюртмасида
етиб боришлари лозим бўлган манзил аниқ кўрсатилмаганини, яъни
буюртма эркин ҳолда бўлганлиги сабабли, улар Ш.Шотурсунов билан
такси ҳайдовчисига йўлни “Навигатор” дастури орқали кўрсатиб
кетганини, шу тариқа, А.Исломовнинг кўрсатмаси асосида
Ш.Шотурсунов билан биргаликда такси автомашинасида геолокация
бўйича Янгиҳаёт тумани, Бинокор ТХАЙ кўчасида жойлашган “Minerva
City” мажмуаси рўпарасига етиб бориб, бетон бордюр олдида йўлнинг
юзида тўхтаганини, уларга юборилган геолокация бўйича
белгиланган нуқтани топиш учун йўлнинг юзида турганини, бироқ,
улар ўша вақтнинг ўзида “Кристал” номли гиёҳвандлик воситасини
яшириб қўйилган жойни топа олмаганини, чунки тўхтаган жойи
йўлнинг юзи бўлганлиги ва одатда йўлнинг юзида гиёҳвандлик
воситаси беркитилмаслигини тушунганини, улар Ш.Шотурсунов
билан орқага беш-ўн қадам ташлаб, ўнга-чапга назар ташлаганини,
лекин гиёҳвандлик воситаси беркитилган жой қаерда эканини
тушуна олмаганини, шунда у А.Исломовга қўнғироқ қилиб,
геолокация йўлнинг юзига берилганини, бироқ бу ерда улар олиш
учун келган 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситаси йўқлигини
айтганини, улар Ш.Шотурсунов билан яхшилаб қидирганини, лекин
бунинг учун уларни кутиб турган такси ҳайдовчисини у турли
шубҳаларга бормаслиги учун уни қўйиб юбориш лозимлигини
айтганида, А.Исломов келган такси ҳайдовчисини пулини бериб,
кетказиб юборишини, гиёҳвандлик воситасини топишганидан сўнг,
қайтиб қўнғироқ қилишганида бошқа такси чақиртириб беришини
унга айтганини, шунда у такси ҳайдовчиси Р.Рўзиевнинг олдига
бориб, буюртмани якунлаб, уни кетказиб юборганини, таниши
А.Исломов томонидан унга юборилган геолокацияга қўшилган
фотосуратда дарахт ва “Flash” энергетик ичимлиги банкаси
тасвирлангани сабабли, улар тушиб қолган жойнинг ўнг тарафида,
туника тўсиқларнинг ортида бир дона ўсиб чиққан дарахт борлигини
кўрганини, шунда у бетон бордюр устига чиқиб олиб, туника тўсиқ
97
кетиш учун келган 5 гр. бўлган “Кристал” гиёҳвандлик воситасини
қаерга беркитиб қўйилганини аниқлашга уринганини, улар
Ш.Шотурсунов билан ён-атрофни қараб, гиёҳвандлик воситасини
қидиришга тушган вақтида олдига “Nexia-2” русумли ички ишлар
органлари патруль-пост хизмати махсус автомашинаси олд чироқлари
ўчирилган, кўк-қизил огоҳлантирувчи чироқлари ишлатилмаган
ҳолда келиб тўхтаганини, дастлаб улар Ш.Шотурсунов ушбу
автомашинани фуқаролик автомашинаси, уларга такси керак ёки
керак эмаслигини билгани тўхтаган автомашина деб ўйлаганини,
сўнг, ушбу автомашина ичидан ППХ хизмат формасида икки нафар,
бирининг бўйи пастроқ, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ
инспектори Б.Шаназаров ва иккинчисининг бўйи баланд, Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспектори К.Мирзабаев тушганини, ППХ
инспекторлари уларнинг олдига келиб, “Нима сабабдан бу ерда
турибсизлар?” деб сўрашганини, шунда у “Такси кутиб турибмиз” деб
уларга айтганини, шундан кейин Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев “Ярим
кечаси қандай такси кутиш мумкин” деб, чўнтакларини титкилашни
бошлаганини, ёнларидаги барча нарсаларини текшириб, олдида
бўлган барча нарсаларни хизмат автомашинасининг юкхонаси устига
қўйишганини, яъни ППХ инспекторлари уларни шахсий тинтувдан
ўтказишганини, бироқ, ППХ ходимлари у ва Ш.Шотурсуновни шахсий
тинтувдан ўтказишдан олдин уларга белгиланган тартибда ҳуқуқ ва
мажбуриятларини тушунтирмаганини, шахсий тинтув жараёнига
холислар жалб қилмаганини, шахсий тинтув натижасида уларнинг
олдидан ҳеч қандай ноқонуний нарсалар аниқланмаганини, шунда
ППХ
ходимлари
Б.Шаназаров
ва
К.Мирзабаев
уларнинг
телефонларини олиб, ҳимоя кодларини уларга маълум қилиб,
телефонларини очиб беришларини айтганини, у ўзининг
фойдаланувида бўлган “RedMi 11 Pro” русумли телефон аппаратининг
ҳимоя паролини уларга очиб берганини, шунда ППХ ходими
К.Мирзабаев телефон аппаратини кўздан кечирганини, “Кристал”
гиёҳвандлик воситасини қидираётган вақтида телефонининг
экранида айнан шу гиёҳвандлик воситаси беркитилган жойнинг
кўриниши, яъни дарахт ва “Flash” энергетик ичимлиги банкаси
тасвирланган фотосурат ёқилган бўлганини ва юқоридаги ППХ
ходимлари ҳодиса жойга етиб келишган вақтда телефонининг
экранини худди шу турган ҳолатда ўчириб қўйганини, ўз навбатида,
ППХ ходими К.Мирзабаев телефон аппарати экранини ишга туширган
вақтда, унинг кўз олдига биринчи бўлиб юқоридаги фотосурат келиб
чиққанини, яъни телефони экранида “Telegram” интернет
мессенджеридаги А.Исломов томонидан унга юборилган фотосурат ва
ундаги геолокация турганини, унинг телефон аппаратини ҳам
К.Мирзабаев ҳам Б.Шаназаров ёнма-ён туриб, биргаликда кўздан
98
кечиришганини, шунда ППХ ходимлари телефонидаги фотосурат ва
ундаги геолокацияни кўриб, уларни гиёҳвандлик воситаси олиб
кетгани келганини пайқаб қолишганини, шу вақтда К.Мирзабаев
қўлида бўлган унинг телефони билан қаергадир йўқолиб қолганини, у
ва Ш.Шотурсунов билан Б.Шаназаров гаплашиб туришганини, орадан
тахминан 5 дақиқа ўтганидан сўнг К.Мирзабаев қаердандир олдида
пайдо бўлиб қолганини, сўнг, ППХ ходими Б.Шаназаров “Бу ерга юрчи”
деб, уни ўзи билан четга тортиб кетганини, шериги Ш.Шотурсуновни
эса, ППХ ходими К.Мирзабаев ўзи билан олиб қолиб, у билан
гаплашганини, уни четга тортган ППХ ходими Б.Шаназаров унинг
ортидан юришини айтганини ва у ушбу ППХ ходими Б.Шаназаровнинг
орқасидан холис шахс каби юриб борганини, шунда улар
Ш.Шотурсунов билан олиб кетиш учун борган 5 гр. бўлган
гиёҳвандлик воситасининг локацияси орқа тарафда, яъни улар ППХ
ходимлари билан турган жойда қолиб кетганини, у Б.Шаназаровнинг
орқасидан боришни давом эттирганини ва турган жойидан 15-20 метр
узоқроққа йўл юзи бўйлаб ўнгга-чапга қарамасдан мақсадли юриб
бориб, Б.Шаназаров унга ўзи томонидан олиб борилган йўлнинг
четидаги икки бетон устунлар оралиғидаги очиқ майдонни кўрсатиб,
“Аслида сен мана шу “локация” бўйича келгансан!” деб унга ўзи
томонидан қандайдир йўлнинг четини кўрсатганини, ўша ерда
Б.Шаназаров 1 дона устидан қора рангли изолентага ўраб ташланган
оқ рангли елим идишда “Тропикамид” дорисини кўрсатиб, ўз қўллари
билан ушбу дори воситасини олиб, “Сенлар шу нарса учун
келгансанлар!” деб унга айтиб, уни қўлидан тортиб, хизмат
автомашинаси турган жойга қайтариб олиб бориб, “Тропикамид” дори
воситасининг устидан ўралган қора рангли изолентани очиб ташлаб,
оқ рангли елим идишда бўлган “Тропикамид”ни автомашина
юкхонасининг устига қўйганини, шунда Б.Шаназаров “Мана сенлар шу
“Троп” учун келган экансанларку” деб уларга ва “Булар шу “Троп” учун
келган” деб шериги К.Мирзабаевга айтганини, у Б.Шаназаров қандай
қилиб қаердан ушбу “Тропикамид” дори воситасини топганини
тушунмай қолганини, худди унга Б.Шаназаров ушбу дори воситасини
олган жойида ётганини олдиндан билганидек туюлганини, шу вақтда
Б.Шаназаров “Қани сен яна бу ерга юргин” деб уни такроран ўзи билан
унга номаълум томонга қараб тортиб кетганини, бу сафар ҳам у
Б.Шаназаровнинг кетидан у “Тропикамид” дори воситаси топиб олган
жойга қараб юриб борганини, фақатгина Б.Шаназаров “Тропикамид”
аниқланган жойдан четроққа қараб пастроқ тушиб, ернинг юзидаги
бетон бордюрнинг тагидан хашак ва тупроқ орасидан қора рангли,
каттароқ бўлган полиэтилен пакетга ўралган, ичида сариқ рангли
скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган моддани
кўрсатиб, унга қараб “Ушбу модда ҳам сенга тегишли!” деб ўз қўллари
билан олиб, у билан яна хизмат автомашинаси турган жойга қайтиб
99
автомашинасидан пичоқ ёки ўткир тиғли жисмни қидирганини,
бироқ, Б.Шаназаров пичоқ топа олмагани сабабли, шимининг
камаридаги темири орқали қора целофан пакетни очганини ва ушбу
модданинг ичини ҳидлаб кўрганини, шунда Б.Шаназаров “А мана,
шираку бу, гашишку. Буни сен Сурхондарёдан олиб келгансан,
Сурхондарёликсанку сен. У ерда фақат наркотиклар сотилади” деб
унга айтганини, шунда у Б.Шаназаров ва унинг шериги К.Мирзабаевга
“Бошлиқ, менга тегишли эмас ушбу нарсалар. Қўйиб берса, Сизлар
ҳозир яна ён-атрофда бўлган бошқа шу каби нарсаларни ҳам топиб,
бўйнимга қўйиб берасизларку!” деган гапларни айтганини, ушбу
жараёнларда, яъни ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев
томонидан уларнинг бўйнига уларга тегишли бўлмаган наркотик
воситаларини “илиш”да ифодаланган ҳаракатларининг барчасида
уларнинг ўзидан ташқари бошқа бирон-бир шахс ёки холислар
иштирок этмаганини, яъни у ерда у ва Ш.Шотурсунов ҳамда ППХ
ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев бўлишганини, у ва ёнида
бўлган Ш.Шотурсунов кўзларига ишонишмаганини ва улар билан рўй
бераётган ҳолатдан ҳайрон қолишганини, чунки улар геолокация
бўйича 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситасини олиб кетгани
келган бўлишганини, амалда эса ППХ ходимлари улар келган
геолокациядан умуман қарама-қарши бўлган жойдан ППХ ходими
Б.Шаназаров томонидан топилган наркотик воситаларини уларнинг
бўйнига юклашмоқчи бўлишганини, шундан кейин, орадан тахминан
30 дақиқа вақт ўтганидан сўнг, улар турган жойга “Nexia-3” русумли
хизмат автотранспорт воситасида қўшимча равишда яна икки нафар
ППХ ходимлари етиб келишганини, улардан бирининг тана тузилиши
озғин, қорачадан келган, бўйи ўрта, иккинчисининг бўйи баланд,
гавдали бўлганини, шунда тўрт нафар ППХ ходимларининг барчаси
нималарнидир ўзаро гаплашиб туришганини, сўнг, иккинчи бўлиб
келган ППХ бригадаси икки нафар ходимларидан бири, яъни
озғинроғи, қаердандир 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган
яшил ўтсимон моддани олиб келганини ва “Ушбу моддалар ҳам
сизларга тегишли!” деб, автотранспорт воситасининг орқа
юкхонасининг устига Б.Шаназаров томонидан топилган гиёҳвандлик
воситаларининг ёнига қўйганини, ушбу ҳолатга Б.Шаназаров ҳам ва
унинг
шериги
К.Мирзабаев
ҳам
ҳеч
қандай
эътироз
билдиришмаганини, қайтанга, улардан бири, яъни ППХ ходими
Б.Шаназаров уларга қараб “Барчасини сизлар ташлагансизлар” деб
айтганини, у ППХ ходимларига қараб “Бизнинг иккаламизнинг
ёнларимизни, чўнтакларимизни бошидан кўздан кечирдингизку!
Ёнимиздан ҳеч нарса чиқмаган бўлса, шунча гиёҳвандлик воситалари
қандай қилиб бизнинг ёнимиздан аниқланган бўлиши мумкин?! Ушбу
100
наркотик моддалар бизга тегишли эмас” деб айтганини, шундан сўнг,
ППХ ходимлари “наряд” чақиришганини ва орадан тахминан 30
дақиқа вақт ўтганидан сўнг ҳодиса жойига яна 4-5 та автотранспорт
воситасида ИИБ тезкор ходимлари етиб келишганини, уларнинг ярми
фуқаролик кийимида бўлганини, ИИБ тезкор ходимлари уларнинг
олдига келиб, уларни оғзаки равишда сўроқ қилишганини, бу борада
уни фуқаролик кийимидаги, олд қисмига тасвир туширилган кулранг
енги калта футболкада сочи кал, ўзини таништирмаган ходим,
шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта
тезкор вакили Ф.Қораев сўраб-тергаб, унга жисмоний тазйиқ ўтказиб,
у билан гаплашганда ора-орада бошига уриб, қўл ва оёқларидан
тепиб, аниқланган наркотик моддалар унга тегишли эканини айтиб,
наркотик моддаларни уни бўйнига қўйишга ҳаракат қилганини,
бироқ, у Ф.Қораевга ушбу моддалар унга тегишли эмаслигини
айтганини, шунда Ф.Қораев унга қараб “Сен қаерликсан ўзи?” деб
сўраганида, у “Сурхондарё, Деновдан, вокзалдан” деб айтганида, у
“Сурхондарёдан бўлсанг, аниқ сеники, сен сотишга олиб келгансан!”
деган гапларни айтганини, шунда у телефонини сўраганида, унга
К.Мирзабаев телефонини берганини ва у Ф.Қораевга юқорида ППХ
ходимларига кўрсатган фотосуратни кўрсатмоқчи бўлганида,
фотосурат ўчириб ташланганини кўрганини, сўнг, у улар келган 5 гр.
“Кристал”
гиёҳвандлик
воситаси
геолокацияси
киритилган
“Навигатор” дастурига кириб, унга келган жойи локациясини
кўрсатиб, йўл юзидаги туника деворни, ушбу девор ортидаги дарахт
тагини кўришлари кераклигини, у ердан улар аслида олиб кетиш учун
келган гиёҳвандлик воситасини топиб, айтаётган гапларини исботлаб
беришини унга айтганини, шунда Ф.Қораев унга “Исботлай
олмасангчи? Сен келган наркотикни топиб бера олмасанг,
1 килограмм гашишни бўйнинга оласанми?” деб унга айтганини, у
улар аслида олиб кетиш учун келган 5 гр. “Кристал” гиёҳвандлик
воситаси жойида бўлмаслиги мумкинлиги ҳақидаги тахминдан келиб
чиқиб, Ф.Қораевга аниқ жавоб қайтара олмаганини, бироқ, улар ППХ
ходимлари томонидан ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик
воситалари учун келмагани аниқ бўлганини, шу вақтда унга нотаниш
бўлган бўйи баланд, юз тузилиши қозоқ миллатига мансуб бир шахс
олдига келиб, “Бу пишиб кетган! Фойдаси йўқ бунга гапиришни!” деб
айтиб, уни кўкрак қафаси қисмига оёқлари билан тепиб,
автотранспорт воситасига мол каби тиқиб юбориб, орқа тарафидан
яна бир неча маротаба тепганини, шу каби Ф.Қораев ҳам “Мен буни
ҳали РОВДда сайратаман” деб айтганини, шу вақтда шериги
Ш.Шотурсуновнинг телефонига А.Исломов қўнғироқ қилиб қолиб,
Ш.Шотурсунов уларни ППХ ходимлари ушлашганини айтганида,
ходимлардан бири уни қўлидан телефонини тортиб олиб,
101
жойлигига дарҳол етиб келишини унга айтишганини, шу куни соат
03:00
ларда
ҳодиса
жойига
А.Исломов,
И.Собиров
ва
Ю.Тангирбергенова етиб келишганини, улар етиб келиши билан ППХ
ходимлари А.Исломовни дастлаб юз қисмига уриб, сўнг кўкрак қафаси
ва биқин қисмига уриб-дўппослаб ташлашганини, сўнгра дастлабки
терговда шахси аниқланмаган сўнгра суд терговида шахси аниқланган
Абдурахманов Акмалходжа Халходжаевич унинг қорин сохасига бир
неча бор урганлигини ва унга сўкинганлигини сўнгра уни қўлларига
кишан тақиб, хизмат автомашинасига ўтказиб қўйишгани учун
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновани урган ходимларни
кўра олмаганини, шу билан орадан бироз вақт ўтганидан сўнг, ички
ишлар органлари ходимлари қаердандир икки нафар холисларни
топиб, уларнинг олдига олиб келишганини, холисларнинг иккаласи
ҳам ёшроқ шахслар бўлганини, сўнг, ППХ ходимлари гўёки ундан
юқоридаги гиёҳвандлик воситалари аниқлангани ҳолати юзасидан
видеока-мерага тасвирга олишганини, видеокамерага тасвирга олиш
жараёнини ҳам уч маротаба қайта-қайта олишганини, биринчи
ҳолатда Б.Шаназаров ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик
воситаларини гўёки унинг ўзи бориб жойидан топиб бергани ҳақида
гапириб ўтганини, видеотасвирнинг сўнгги вариантида эса, гўёки уни
гиёҳвандлик воситаларини олаётган жойида ушлаб олганлиги ҳақида
айтиб ўтганини, бироқ, Б.Шаназаров ҳар сафарги видеоёзувларда
гиёҳвандлик воситалари аниқланган жойларни ўзи мустақил равишда
кўрсатиб берганини, чунки ушбу жойлар ҳақида ундан бошқа ҳеч ким,
шу жумладан уларнинг ўзларининг ҳам хабарлари бўлмаганини, бир
сўз билан айтганда, Б.Шаназаров ўзи топган жойларни ўзи камерага
кўрсатиб берганини, фақатгина ушбу жойларда аниқланган
гиёҳвандлик воситалари унга ва таниши Ш.Шотурсуновга тегишли
эканини
ёлғон
гапириб
ўтганини,
видеотасвирга
олиш
якунланганидан сўнг, ички ишлар ходимлари юқорида кўрсатилган
учта гиёҳвандлик воситалари улардан аниқлаб олингани тўғрисида
сохта баённомаларни расмийлаштиришганини, сўнг, Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев “Мана қўл қўйларинг” деб уларга қоғоз узатишганини,
уларга қоғозни ўқишга беришмасдан унга қўл қўйдириб олишганини,
сўнг, ИИО ходимлари ушбу сохта жараённи видеокамерага
видеотасвирга олиб бўлишгач, барчасини Янгиҳаёт тумани ИИО
ФМБга олиб келишганини, бироқ, улар Ш.Шотурсунов билан
геолокация бўйича олиб кетиш учун борган 5 гр. “Альфа ПВП”
гиёҳвандлик воситаси ўзининг турган жойида турганича
аниқланмасдан ва олинмасдан қолиб кетганини, у ушбу гиёҳвандлик
воситасини геолокация бўйича аниқлаб топиш ва уни олишга ҳам
улгурмаган бўлганини, ваҳоланки, улар ППХ ходими Б.Шаназаров
томонидан унинг ўзи топган наркотик моддаларини бўйниларига
102
қўймоқчи бўлган ИИО ходимларига, шу жумладан Ф.Қораевга аслида
нима учун келишганини айтиб, локациясини кўрсатган бўлишларига
қарамасдан,
Ф.Қораев
ва
бошқалар
уларни
эшитишни
хоҳлашмаганини, уларни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий
биносига олиб боришганидан сўнг, уларни барчасини алоҳидаалоҳида хоналарга жойлаштиришганини, сўнг уларни барчасини ўнг
томондан ҳисоб бўйича учинчи бўлиб жойлашган хонанинг ичидаги
чап томонда бўлган, видеокузатув камераси бўлмаган бир рақамсиз
ёрдамчи хонага навбатма-навбат киритишиб, уларни қийноққа
солишиб, тазйиқлар ўтказишиб, тан жароҳатлари етказишганини,
мазкур хона Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖҚБдаги Ф.Қораевга тегишли
209-сонли хонадан кейинги рақамсиз хона ичидаги чап қўлда
жойлашган иккиламчи хона бўлганини, хусусан, уни ушбу хонага
қўлига кишан тақилган ҳолда олиб киришганда, олдига Ф.Қораев
кириб келганини, у унинг қўлларини тепага қаратиб қўйиб, бошига
қора рангли полиэтилен пакет кийдириб, тагини скотч бўлаклари
билан ўраб ташлаб, маҳкамлаб, нафасини сиқиб, орқаларига ва оёқ
қисмига электрошокер ёрдамида тан жароҳати етказиб, унга
жисмоний тазйиқ ўтказиб, тан жароҳатлари етказа бошлаганини,
пакет бурнига ёпишиб, уни нафаси қайтиб кета бошлаганини, сўнг,
Ф.Қораев бошидаги пакетни бурнигача кўтариб, ҳодиса жойидан
топилган гиёҳвандлик воситалари кимга тегишли экани ҳақида
сўраганини, у Ф.Қораевга ҳодиса жойидан топиб олинган наркотик
моддалар унга тегишли эмаслигини, у фақатгина 5 гр. “Альфа ПВП”
гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун таниши Ш.Шотурсунов
билан у ерга борганини айтганини, шунда Ф.Қораев “Сен бола
тушунмадинг шекили” деб айтиб, бошига такроран пакет кийдириб,
уни азоблашни давом эттириб, икки томонлама қовурғаларига кучли
зарбалар беришни бошлаганини, у ҳар сафар танасини ўнга-чапга
қарата қимирлатишга ва ўзини зарбалардан олиб қочишга ҳаракат
қилганини, бироқ нафаси сиқилиб, ҳаво келмай, ўлиб қоламан деб
ўйлаган вақтида Ф.Қораев бошидаги пакетни бурнигача кўтариб, ҳаво
беришни бошлаганини, шу йўсинда Ф.Қораев унга нисбатан бўлган
ушбу ваҳший ҳаракатларини бир неча маротаба қайтарганини, бир
вақтнинг ўзида уни ҳам бошидан пакет кийдириб, нафасини
сиқишганини, ҳам иккала биқинларига зарбалар бериб, урибдўппослашганини, сўнг, у жисмоний азоблардан қийналиб, ўлимдан
қўрқиб, яшаги келиб, Ф.Қораевга “Ҳаммасини бўйнимга олсам,
қийноқларни тўхтатасизларми?” деб сўраганида, Ф.Қораев унга
“Ҳақиқатни айт” деб айтганини, у “Ҳақиқат шунда, ростини айтяпман!
Мен 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун
борганман” деб унга айтганида, Ф.Қораев уни қийноққа солишни ва
жисмоний азоб беришни давом эттирганини ва у Ф.Қораевнинг
қийноқларига бардош бера олмасдан “Барчасини бўйнимга оламан,
103
қилмаган ишини қилдим деб айтишга мажбур бўлганини, агарда у,
Ф.Қораев хоҳлаган гапларни айтмасдан, Б.Шаназаров томонидан
аниқланган гиёҳвандлик воситалари унга тегишли эканини
айтмаганида эди, Ф.Қораев уни бўғиб ўлдириб қўйган бўлганини,
шундан сўнг, Ф.Қораев унга нисбатан бўлган қийноқларни
тўхтатганини, уни коридорга чиқариб юборишганини ва у деворга
суяниб, букилган ҳолда полга ўтириб қолганини, оғриқлардан
ўрнидан тура олмаганини, худди шу каби Ф.Қораев танишлари
А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва И.Собировлар билан юқоридаги хонада
алоҳида гаплашганини, хусусан, Ф.Қораев таниши А.Исломов билан
гаплашаётган вақтда А.Исломовнинг йиғлаб гапираётган овозларини
эшитганини, ўша вақтда Ф.Қораев у каби таниши А.Исломовнинг ҳам
бошига полиэтилен пакет кийгизиб, у ҳодиса жойида аниқланган 1 кг.
гиёҳвандлик воситасини бўйнига олиши учун қийноққа солганини,
озгина бўлса ҳам танасидаги оғриқлар қолиб, ўзига келгунига қадар
Ф.Қораев ва бошқалар уни танишлари билан бирин-кетин
“ишлашган”ини, шунингдек коридорда ҳаммага бақир-чақир қилиб
юрган, бўйи баланд, оқ рангли футболкага кийинган бир шахс
ходимларга топшириқлар бериб юрганини, ўша вақтда у ушбу шахсни
уларни бошлиғи деб ўйлаганини, у ушбу шахсни кўрса, таниб
олишини, у ушбу шахсни Ф.Қораевнинг раҳбари деб ўйлаганини, ушбу
шахс у билан алоҳида Ф.Қораевнинг иштирокида гаплашиб, ҳодиса
жойидан аниқланган гиёҳвандлик воситалари, айниқса 1 килограмм
“Гашиш” унга тегишли эканлиги ҳақида сўраганида, у унга тегишли
эмаслигини, у аслида 5 грамм гиёҳвандлик воситаси учун борганини
унга айтганини, шунингдек, у ҳодиса жойидаги камераларни кўтариб
кўришлигиси
мумкинлигини,
гиёҳвандлик
воситаларида
қолдирилган бармоқ изларини текширишлари мумкинлигини унга
айтганида, у унга қараб “Сенга отпечатка керакми? Бўлади отпечатка”
деб, ходимларига бутылка олиб келишларини буюрганини, шунда
ходимлардан бири “Borjomi” ичимлиги идишини олиб келиб, олдига
столнинг устига қўйганини, шунда Ф.Қораевнинг раҳбари “Шуни олиб
бергин” деб унга айтганини, у бутылкани қўлига олиб, унга узатмоқчи
бўлганида, уни нима қилмоқчи бўлганини англаб, Ф.Қораевнинг
раҳбарига қараб “Бошлиқ, ундай қилмангларда энди. Ҳозир қўлимдан
отпечаткамни олаяпсизларку тўғрими?!” деб, қўлида бўлган
бутылкани унинг олдига қўйганини, шунда Ф.Қораевни раҳбарининг
жаҳли чиқиб кетиб, бутылкани олиб, ўзининг киймига артиб, “Ким
сендан отпечатка олаяпти, ҳеч ким олмаяпти” деб, олдида турган
Ф.Қораевга қараб, “Бу билан яна ишлаларинг” деб айтганини, дастлаб
уни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб келишган
вақтда у ҳодиса жойида Б.Шаназаров томонидан аниқланган
гиёҳвандлик воситалари унга тегишли эмаслиги ҳақида ҳаққоний
104
жисмоний азобларга уни дучор қилганини, яъни, Ф.Қораев у билан
“ишлашни” давом эттириб, “Тўғрисини айтсанг ёрдам қиламан” деб
унга айтганини, шунда у Ф.Қораевга “Бошлиқ, мен аслида 5 грамм
гиёҳвандлик воситаси учун келганман. Ҳақиқат шу. Ҳақиқатимни тан
олмаяпсизку, 1 килога ёпишиб олгансизку” деб айтганида,
Ф.Қораевнинг унга аввалдан нотаниш бўлган фуқаролик кийимидаги
шериги бошқа қора рангли янги пакет олиб келиб, “Буниси яхшироқ,
маҳкамроқ пакет экан” деб айтганини, шунда Ф.Қораев “Айтасанми
йўқми? Бўлмаса яна хонага кирасан пакет билан” деб айтганида, у
қаттиқ қўрқувга тушиб, улар томонидан яна қийноққа солиниши,
жисмоний азобларга дучор қилиниши кўз олдига келиб, Ф.Қораев
айтган нарсани бажаришга мажбур бўлиб, “Бўлди, ҳаммаси меники,
ҳаммасини ёзиб бераман” деб айтганини, бу гапларни эшитган
Ф.Қораев “А бўларкану мана” деб айтиб, у ҳодиса жойига 1 килограмм
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаси учун келганини, ушбу гиёҳвандлик
воситаси таниши А.Исломовга тегишли эканини ёзиб беришини
буюрганини, Ф.Қораев унга қараб “Қўрқма, мен сени чиқариб
юбораман. Тан олсанг бўлди” деб айтганини, сўнг, у ҳодиса жойида
Б.Шаназаров томонидан аниқланган гиёҳвандлик воситалари унга
тегишли экани ҳақида ҳақиқатда ёлғон мазмундаги тушунтириш
хатини Ф.Қораевга ёзиб беришга мажбур бўлганини ва ушбу
мазмундаги тушунтириш хатини ёзиб, уларга топширганини, бундан
ташқари, унинг танишлари А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва И.Собировни
ҳам бирин-кетин уни олиб кириб қийнашган юқоридаги хонага олиб
киришганини, у юқоридаги айтиб ўтган камерасиз иккиламчи хонада
А.Исломовнинг “Окажон меники эмас 1 килограм, буларни 5 грамм
учун юборганман” деб оғриқлардан бақирган овозларини уни
қийноққа солаётган ходим Ф.Қораевга айтаётганини эшитганини,
кейинчалик, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига ДХХ
Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари келишиб, уларни
барчасини ўзлари билан ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси
биносига олиб боришганини, у ерда улар бўлиб ўтган ҳолатларни
сўзлаб беришганидан сўнг, у ДХХ ходимлари билан биргаликда
А.Исломов унга юборган геолокацияси бўйича ҳодиса жойига бориб, у
ерда уларни ППХ ходимлари ушлашган йўлнинг олдидаги туника
забор орқасига ўтишганида, улар дастлаб турган йўлнинг тагида
бўшлиқ борлигини, яъни аввал ушбу йўл кичик мост бўлганини
кўриб, йўлнинг тагидан ўсиб чиққан дарахтнинг ёнида, “Flash”
энергетик ичимлиги банкасининг тагида 5 гр. “Кристал” гиёҳвандлик
воситаси ҳақиқатдан ҳам беркитилганини кўриб, ушбу гиёҳвандлик
воситасини белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олишганини,
04.08.2024 йилда Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли
105
кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги
йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар олдида аниқланиб топилган,
ичида сариқ рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб
ўралган “Гашиш”, устидан қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ
рангли елим идишда “Тропикамид” ва оқ рангли полиэтилен пакетга
ўралган яшил ўтсимон “Марихуана” моддаси у ва танишлари
А.Исломов, Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновага
тегишли эмаслигини, улар ўша куни шунчаки вазни 5 гр.га тенг
бўлган “Альфа ПВП” номли гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 сўмга
интернет тармоғи орқали харид қилишиб, истеъмол қилмоқчи
бўлишганини, у юқорида таъкидлаб ўтган ички ишлар органлари
ходимлари эса уларга тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, урибдўппослаб, ушбу гиёҳвандлик моддалари уларга тегишли экани
ҳақида уларни мажбурлаб кўрсатмалар олишганини, ҳодиса жойида
К.Мирзабаев унинг телефонини кўздан кечираётган вақтда у
бирданига тахминан 5 дақиқага йўқолиб, қаергадир ғойиб бўлиб
қолганини, у ён-атрофига қараганида, К.Мирзабаев ён-атрофидан
йўқолиб қолганини, сўнг, 5 дақиқадан сўнг К.Мирзабаев қайтиб
келиши билан унинг шериги Б.Шаназаров уни ўзи билан К.Мирзабаев
келган жойга қараб тортиб кетиб, чапга-ўнгга қарамасдан, аниқ
мақсадли жойга бориб, дастлаб “Тропикамид”, унинг кетидан “Гашиш”
гиёҳвандлик воситаларини бирин-кетин олиб келганини, унинг
ўйлашича, К.Мирзабаев олдидан йўқ бўлиб қолган вақтда, у ҳодиса
жойида аниқланган гиёҳвандлик воситаларини Б.Шаназаров билан
олдиндан келишган ҳолда юқоридаги жойларга беркитиб келиб, ушбу
ҳолатни уюштиришган бўлса кераклигини, ППХ инспекторлари
кейинчалик ушбу гиёҳвандлик воситаларини у ва танишларининг
бўйнига илишлари мақсадида шу ишни қилганлар деб ҳисоблашини, у
ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари у ва ёнида бўлган
таниши Ш.Шотурсуновга тегишли эмаслиги, аслида у ерга 5 гр. “Альфа
ПВП” гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун боришгани ҳақида
ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевга айтганини, бироқ, ППХ
инспекторлари уларни эшитишни ва уларга айтган ҳолатларни
текширишни, яъни улар келган 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик
воситасини қаерда эканини аниқлашни хоҳлашмаганини, ваҳоланки, у
ҳодиса куни 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситаси беркитилган
туника деворининг орти ва девор ортидаги дарахтни ППХ ходимлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларга ҳам, улардан сўнг ҳодиса жойига
етиб келган тезкор вакил Ф.Қораевга ҳам кўрсатганини, телефонида
бўлган геолокация кўрсатиб турган жой ва ППХ ходими Б.Шаназаров
томонидан гиёҳвандлик воситалари аниқлаб олинган жойнинг
ўртасидаги масофа 20-30 метрни ташкил қилганини, яъни улар олиб
кетиш учун келган 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситаси
беркитилган жой бошқа томонда, Б.Шаназаров томонидан
106
гиёҳвандлик воситаси беркитилган жой у таниши Ш.Шотурсунов
билан ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев билан турган
жойга яқин жойлашган бўлганини, ППХ холдими Б.Шаназаров эса, уни
ушбу жойдан 20-30 метр пастроққа йўл бўйлаб олиб бориб, у ердан
гиёҳвандлик воситаларини топиб келганини, бундан ташқари,
К.Мирзабаев унинг телефонини кўздан кечираётган вақтда бирданига
тахминан 5 дақиқага ғойиб бўлиб қолганини, у ён-атрофига
қараганида, К.Мирзабаев ён-атрофлигидан йўқолиб қолганини, сўнг,
5 дақиқадан сўнг К.Мирзабаев қайтиб келиши билан унинг шериги
Б.Шаназаров уни ўзи билан тортиб кетиб, чапга-ўнгга қарамасдан,
аниқ мақсадли жойга бориб, дастлаб “Тропикамид”, унинг кетидан
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаларини олиб келганини, у ўйлашича,
К.Мирзабаев олдидан йўқ бўлиб қолган вақтда, аниқланган
гиёҳвандлик воситаларини Б.Шаназаров билан олдиндан келишган
ҳолда юқоридаги жойларга беркитиб келган бўлса кераклигини,
кейинчалик,
ушбу
гиёҳвандлик
воситаларини
унинг
ва
танишларининг бўйнига илишлари учунлигини, ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситалари ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида
ҳужжатлаштириб олинмаганини, ушбу жараён видеотасвирга
олинмаганини, у ва танишларида ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 килограмм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини харид қилишлари учун етарлича миқдорда
пул маблағлари албатта мавжуд бўлмаганини, у танишлари М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергенова билан сотиб олган
вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли гиёҳвандлик воситаси
геолокация бўйича ҳодиса жойида қолганича қолиб кетганини, ўша
куни ички ишлар органлари масъул ходимлари улар сотиб олган
гиёҳвандлик воситасини геолокацияси бўйича аниқлаш ва
белгиланган
тартибда
ҳужжатлаштириб
олиш
чорасини
кўришмаганини, у билан ҳодиса куни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
маъмурий биносида Ф.Қораевнинг раҳбарлари суҳбатлашишганини,
ўша куни Ф.Қораевнинг бошлиқлари ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 кг. “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаси кимга тегишли экани ҳақида ундан сўрашганини, ўша вақтда
у ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан
1 кг. “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси унга тегишли эмаслигини, у
аслида 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситасини олиш учун таниши
Ш.Шотурсунов билан ҳодиса жойига боришгани ҳақида уларга
айтганини, у Ф.Қораевнинг раҳбарларига ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 кг. “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаси унга тегишли эканини тан олмаганини, бундай
107
гапирмаганини, шунингдек, у ҳодиса жойидаги камераларни кўтариб
кўриши мумкинлигини, гиёҳвандлик воситаларида қолдирилган
бармоқ изларини текширишлари мумкинлигини унга айтганини,
04.08.2024 йилда ҳодиса жойи, яъни Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт
тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” тураржой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар
олдида унга Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан
тан жароҳатлари етказилганини, дастлаб ҳодиса жойига етиб келган
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва таҳлил
гуруҳи катта тезкор вакили Ф.Қораев уни сўраб-тергаб, унга
жисмоний тазйиқ ўтказиб, у билан гаплашаётганда ора-орада бошига
уриб, қўл ва оёқларидан тепиб, аниқланган наркотик моддалар унга
тегишли эканини айтиб, наркотик моддаларни уни бўйнига қўйишга
ҳаракат қилганини, бироқ, у Ф.Қораевга ушбу моддалар унга тегишли
эмаслигини айтганини, шунда Ф.Қораев унга қараб “Сен қаерликсан
ўзи?” деб сўраганида, у “Сурхондарё, Деновдан, вокзалдан” деб
айтганида, у “Сурхондарёдан бўлсанг, аниқ сеники, сен сотишга олиб
келгансан!” деган гапларни айтганини, шунингдек, у ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситали уларга тегишли эмаслигини айтиб,
улар аслида 5 гр. “Кристал” гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун
келганликларини айтганида, унга нотаниш бўлган бўйи баланд, юз
тузилиши қозоқ миллатига мансуб бир шахс олдига келиб, “Бу пишиб
кетган! Фойдаси йўқ бунга гапиришни!” деб айтиб, уни кўкрак қафаси
қисмига оёқлари билан тепиб, автотранспорт воситасига мол каби
тиқиб юбориб, орқа тарафидан яна бир неча маротаба тепганини, шу
каби Ф.Қораев ҳам “Мен буни ҳали РОВДда сайратаман” деб
айтганини, 04.08.2024 йилда у шериклари билан Янгиҳаёт туман ИИО
ФМБ маъмурий биносига етказилишганидан сўнг уларга нисбатан
руҳий, психологик ва жисмоний босим ўтказилганини, у ерда у
қийноққа солинганини, унга нисбатан шафқатсиз, ғайриинсоний ва
қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турлари
қўлланилганини, уни қўрқитишган, уриб, дўппослаб, қийнаб, азоб
беришганини, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик
қўлланилганини, хусусан, у юқорида таъкидлаб ўтганидек, ҳодиса
куни уларни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб
боришганидан сўнг, уларни барчасини алоҳида-алоҳида хоналарга
жойлаштиришганини, сўнг уларни барчасини ўнг томондан ҳисоб
бўйича учинчи бўлиб жойлашган хонанинг ичидаги чап томонда
бўлган, видеокузатув камераси бўлмаган бир рақамсиз ёрдамчи
хонага навбатма-навбат киритишиб, уларни қийноққа солишиб,
тазйиқлар ўтказишиб, тан жароҳатлари етказишганини, мазкур хона
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЖҚБдаги Ф.Қораевга тегишли 209-сонли
хонадан кейинги рақамсиз хона ичидаги чап қўлда жойлашган
иккиламчи хона бўлганини, хусусан, уни ушбу хонага қўлига кишан
108
тақилган ҳолда олиб киришганда, олдига Ф.Қораев кириб келганини,
Ф.Қораев унинг қўлларини тепага қаратиб қўйиб, бошига қора рангли
полиэтилен пакет кийдириб, тагини скотч бўлаклари билан ўраб
ташлаб, маҳкамлаб, нафасини сиқиб, орқаларига ва оёқ қисмига
электрошокер ёрдамига тан жароҳати етказиб, унга жисмоний тазйиқ
ўтказиб, тан жароҳатлари етказа бошлаганини, пакет бурнига
ёпишиб, уни нафаси қайтиб кета бошлаганини, сўнг, Ф.Қораев
бошидаги пакетни бурнигача кўтариб, ҳодиса жойидан топилган
гиёҳвандлик воситалари кимга тегишли эканлиги ҳақида сўраганини,
у Ф.Қораевга ҳодиса жойидан топиб олинган наркотик моддалар унга
тегишли эмаслигини, у фақатгина 5 гр. “Альфа ПВП” гиёҳвандлик
воситасини олиб кетиш учун таниши Ш.Шотурсунов билан у ерга
борганини айтганини, шунда Ф.Қораев “Сен бола тушунмадинг
шекили” деб айтиб, бошига такроран пакет кийдириб, уни азоблашни
давом эттириб, икки томонлама қовурғаларига кучли зарбалар
беришни бошлаганини, у ҳар сафар танасини ўнга-чапга қарата
қимирлатишга ва ўзини зарбалардан олиб қочишга ҳаракат
қилганини, бироқ нафаси сиқилиб, ҳаво келмай, ўлиб қоламан деб
ўйлаган вақтида Ф.Қораев бошидаги пакетни бурнигача кўтариб, ҳаво
беришни бошлаганини, шу йўсинда Ф.Қораев унга нисбатан бўлган
ушбу ваҳший ҳаракатларини бир неча маротаба қайтарганини, бир
вақтнинг ўзида уни ҳам бошидан пакет кийдириб, нафасини
сиқишганини, ҳам иккала биқинларига зарбалар бериб, урибдўппослашганини, сўнг, у жисмоний азоблардан қийналиб, ўлимдан
қўрқиб, яшаги келиб, Ф.Қораевга “Ҳаммасини бўйнимга олсам,
қийноқларни тўхтатасизларми?” деб сўраганида, у “Ҳақиқатни айт”
деб унга айтганини, у “Ҳақиқат шунда, ростини айтяпман! Мен 5 гр.
“Альфа ПВП” гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун борганман”
деб унга айтганида, Ф.Қораев уни қийноққа солишни ва жисмоний
азоб беришни давом эттирганини ва у Ф.Қораевнинг қийноқларига
бардош бера олмасдан “Барчасини бўйнимга оламан, фақат
қийнаманглар, урманглар, нафас олишга беринглар” деб, қилмаган
ишини қилдим деб айтиб, тан олишга мажбур бўлганини, агарда у,
Ф.Қораев хоҳлаган гапларни айтмасдан, Б.Шаназаров томонидан
топилган гиёҳвандлик воситалари унга тегишли эканини
айтмаганида эди, Ф.Қораев уни бўғиб ўлдириб қўйган бўлишини,
шундан сўнг, Ф.Қораев унга нисбатан бўлган қийноқларни
тўхтатганини, уни коридорга чиқариб юборишганини ва у деворга
суяниб, букилган ҳолда полга ўтириб қолганини, оғриқлардан
ўрнидан тура олмаганини, Ф.Қораевнинг мақсади ҳодиса жойида
аниқланган
барча
гиёҳвандлик
воситаларини
унинг
ва
танишларининг бўйнига қўйиш бўлганини, аслида олганда, агарда
юқоридаги ҳодиса ўз ҳолича давом этганида ва ички ишлар
ходимлари Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевнинг ноқонуний
109
гиёҳвандлик воситалари уларнинг бўйнида, яъни ушбу гиёҳвандлик
воситаларига алоқадор бўлмаган шахсларнинг бўйнида қолиб кетган
бўлишини, унга ва танишларига нисбатан тазйиқ ўтказиб, қийноққа
солиб, уриб-дўппослаб, тан жароҳатлари етказган ички ишлар
органлари масъул ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев, Б.Шаназаров ва
бошқаларни кўрса, таниб олишини, 04.08.2024 йилда ички ишлар
органлари ходимлари ундан ташқари танишлари А.Исломов,
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновага ҳам тазйиқ
ўтказишиб, ҳодиса жойида аниқланган, айниқса вазни тахминан
1 килограм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини уларга тегишли
эканини тан олишига мажбурлаб, қийноққа солиб, тан жароҳатлари
етказишганини, худди у каби Ф.Қораев танишлари А.Исломов,
Ш.Шотурсунов ва И.Собиров билан юқоридаги хонада алоҳида
гаплашганини, хусусан, Ф.Қораев таниши А.Исломов билан
гаплашаётган вақтда А.Исломовнинг йиғлаб гапираётган овозларини
эшитганини, ўша вақтда Ф.Қораев унинг ўзи каби таниши
А.Исломовнинг ҳам бошига полиэтилен пакет кийгизиб, у ҳодиса
жойида аниқланган 1 кг. гиёҳвандлик воситасини бўйнига олиши
учун қийноққа солганини, ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик
воситалари
унга
ва
танишлари
А.Исломов,
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновага тегишли эканини
тан олишига, қилмаган ишларини, яъни аслида улар томонидан содир
этилмаган жиноятни бўйнига олишга, ушбу йўсинда тушунтириш
хатлари ёзиб беришга мажбурлаган ва бу борада ёлғон маълумотлар
билан тўлдирилган қалбаки ҳужжатлар расмийлаштирганини, унга ва
танишларига турли кўринишдаги тазйиқлар ўтказиб, қийноққа солиб,
тан жароҳатлари етказган Янгихаёт тумани ИИО ФМБ масъул
ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровларни белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиб, уларга нисбатан қонунда назарда
тутилган энг оғир жазо чораси қўлланилишини, биринчи уни
Б.Шаназаров билан К.Миразабаев ушлаганини, воқеа содир бўлган
куни у геолокация бўйича Б.Шаназаровни орқасидан борганини,
бетонкани ўртасида қора салафан пакетда скоч билан ўралганган
гиёҳвандлик воситаси борлигини кўрганини, биринчи “Minerva City”
турар-жой мажмуаси олдидада ушлаганини, оилавий поликлиникага
борганида фақат ундан хужжатларга имзо қўйдириб олишганини,
ҳамшира қабул қилганини, исмини билмаслигини, лекин кўрса
танишини, гиёҳвандлик моддаси топилмасдан олдин ундан
хужжатларга ўқитмасдан имзо қўйдириб олишганини, уларни
Янгиҳаёт туманида жойлашган 37-сонли оилавий поликлиникага
олиб боришганини, тиббий кўрикдан ўтказишмаганини, шифокор
қабулига кирганини, шифокор ундан ҳеч нарсани сўрамасдан қўлига
хужжат берганини, у ўша хужжатга имзо қўйиб берганини, воқеа
110
содир бўлгунга қадар унда ҳеч қандай тан жарохатлари бўлмаганини,
воқеа содир бўлган куни Ф.Қораев келгунга қадар бошқа ходимлар
унга тан жарохати етказишмаганини, бошқа шериклари тезкор
ходимлар ушлашганидан кейин келишганини, камерасиз хонага олиб
кириб бошига қоп кийгизишиб уриб қийноққа солишганини,
тушунтириш хатини мажбурликдан ёзганини, ходимлар уришгани,
қийноққа солишгани ҳақида ҳеч кимга мурожаат қилмаганини, чунки
фойдаси йўқ эканини, ДХХга қўлига кишан тақиб олиб боришганда,
ўша ерда тиббий кўрикдан ўтказишганини, ИИО ФМБ биносига
борганида бошлиқни хонасига олиб киришганини, у ерда яна иккита
ходим ҳам бўлганини, кейин прокурор кириб келганини, иккала
раҳбар ҳам унга қўпол муомилада бўлганини, 1 кг гиёҳвандлик
воситаси сеникими? деб савол берганини, терговчи ДХХ ходими
М.Қурбонов томонидан ёзиб берган тушунтириш хатида “менга ППХ
ходими томонидан қандайдир руҳий ва жисмоний тазйиқлар
ўтказилмади” деб жавоб берган саволни тасдиқламаслигини
тўғрисида кўрсатув берган.
Жабрланувчи А.Исломов суд мажлисида, 2013 йилнинг баҳор
фаслида Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун бир ўзи кўчиб
келганини ва шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги турли гўзаллик
салонларида сартарошлик фаолияти билан шуғулланиб келишини,
ҳозирда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 17-уй,
39-хонадонда ижара асосида яшаб келаётганлигини, у тахминан етти
ой мобайнида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб келишини,
у кўпинча “Альфа ПВП” номли гиёҳвандлик воситасини истеъмол
қилишини, уни Ашуров Меҳроб Имомали ўғли, Шотурсунов
Шомухаммад Шохайрулло ўғли, Собиров Имрон Рашид ўғли ва
Тангирбергенова Юлдуз Маматкул қизи исмли танишлари борлигини,
у Ш.Шотурсуновни уч йилдан буён, И.Собировни уч йилга яқин,
М.Ашуровни
бир
йилдан
бери
ва
Ю.Тангирбергеновани
4-5 ойлардан буён танишини, уни юқоридаги танишларидан
М.Ашуров, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновалар у каби гиёҳвандлик
моддалари истеъмол қилишларини, бироқ, юқоридаги танишлари
орасида
Ш.Шотурсунов
гиёҳвандлик
моддалари
истеъмол
қилмаслигини, 2024 йил 03 август кунидан 04 август кунига ўтар
кўчаси улар танишлари билан ҳар доимгидек уйида йиғилиб,
гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишни режалаштиришганини,
шу куни соат 00:30-01:00 лар атрофида у мобил телефон аппаратидаги
“Telegram” интернет мессенджеридаги “Мой мировой” бот орқали
“Альфа ПВП” номли (бошқача номланиши Кристал), вазни 5 гр. бўлган
гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 (икки миллион эллик минг) сўмга
онлайн тарзда буюртма бериб, харид қилганлигини, у пул
маблағларини “Binance” онлайн пул ўтказмалари иловаси орқали
“Litecoin” крипто пул бирлиги орқали ўтказиб юборганлигини, у
111
юқоридаги пул маблағларини ўтказиб юборганидан сўнг бот орқали
унга сотиб олган гиёҳвандлик воситасини олиб кетиши мумкин
бўлган геолокация маълумотлари келиб тушганлигини, шундан сўнг,
у ботдан келган локацияни М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларнинг
“Telegram” аккаунтига ташлаб бериб, уларни “Яндекс Go” интернет
иловаси орқали чақиртирилган такси орқали, закладка тариқасида
беркитилган гиёҳвандлик воситасини олиб келишлари учун
юборганини, орадан тахминан 40 дақиқа вақт ўтганидан сўнг унинг
телефонига Ш.Шотурсуновнинг телефонидан ўтказиб юборилган
қўнғироқ (пропущенный) келиб тушганини, у Ш.Шотурсуновнинг
рақамига қайтиб қўнғироқ қилганида, телефонни Ш.Шотурсунов
кўтариб, уни ва М.Ашуровни патрул-пост хизмати ходимлари
ушлашганини айтган вақтда унинг қўлидан телефонни унга аввалдан
нотаниш бўлган эркак олиб, ушбу шахс унга қўпол муомалада бўлиб,
“Сиз буларга ким бўласиз?” деган саволни берганини, у Ш.Шотурсунов
ва М.Ашуровларни “акаси” эканини унга айтиб, унинг ўзини ким
бўлишини сўраганида, у “Сен Янгиҳаёт туманидаги “Minerva City”
турар жой мажмуасига келгин. Шунда керак бўлса таништираман
сенга ўзимни” деб унга айтиб, гапининг орасида онасидан ҳам
сўкиниб гапирганини, шундан сўнг, у олдида бўлган И.Собиров ва
Ю.Тангирбергеновалар билан бирга бошқарувидаги “Gentra” русумли,
давлат рақами 01 W 606 NB бўлган автомашинасида улар томонидан
сотиб олинган гиёҳвандлик воситасининг геолокацияси бўйича
танишларини ушлаб турган ППХ ходимларининг олдига соат
03:00 ларга етиб боришганини, улар у ерга етиб боришганида, унинг
олдига унга олдиндан нотаниш бўлган, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
ЖТСБ ППХ инспектори Мирзабаев Каримжон Рустамович келиб, ундан
ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автотранспорт воситасига оид
ҳужжатларни тақдим қилишини сўраганини, у ППХ инспектори
К.Мирзабаевга ҳужжатларини тақдим қилаётган чоғида “Телефонда
сен билан гаплашган эдимми” деб, бирданига қўли билан чап томон
юз қисмига зарба берганини, сўнг К.Мирзабаев уни қовурғалари ва
жигарига қараб бир неча маротаба уриб-тепганини, шунингдек, у
ёнида бўлган қора рангли дубинкаси билан бош қисмига зарба
берганини, унга қўшилишиб олдида бўлган шериги Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспектори Шаназаров Бахромжон
Тургуналиевич ҳам уни қорин қисмига бир неча маротаба тепганини,
у К.Мирзабаевга “Ўзингизни босиб олинг!” деганида, у қўлини
қайириб, мошинага олиб бориб, суянтириб, бир неча маротаба қорин
қисмига, бошига, юз қисмига, жағ қисмига урганини ҳамда дастлабки
терговда шахси аниқланмаган кейинчалик суд терговида аниқланган
Абдурахманов Акмалходжа Халходжаевич Ю.Тангирберганованинг юз
қисмига урганлигини, сўнгра Б.Шаназаров келиб, уни урганини, у
ҳодиса жойига етиб борганида, ички ишлар ходимлари танишлари
112
К.Мирзабаев уни танишлари Ш.Шотурсунов ва М.Ашуровларнинг
олдига олиб бориб, уларни таниши-танимаслиги ҳақида сўраганини, у
ППХ ходимлари ва уларнинг олдида турган фуқаролик кийимларида
бўлган бошқа шахсларга Ш.Шотурсунов ва М.Ашуровларни танишини
айтганида, улар уни ўзларининг хизмат автомашинасининг юкхонаси
томон олиб бориб, автомашина юкхонасида турган сариқ скотч билан
ўралган тўртбурчак шаклидаги предметни кўрсатиб, “Бу сеникими?”
деб ундан сўрашганини, у уларга жавобан “Йўқ, меники эмас” деб
айтганида, ички ишлар органлари ходимлари орасида фуқаролик
кийимида бўлган, ўзини “Фарход” деб таништирган, Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта тезкор
вакили Қораев Фарходжон Мавланович уни қорин қисмига оёқлари
билан бир неча маротаба тепиб ташлаганини, ўша вақтда Ф.Қораев
унга сариқ рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб
ўралган гиёҳвандлик воситаси уларга тегишли эканлигини айтиб, “Шу
нарса сенларники” деб, уларга тегишли бўлмаган гиёҳвандлик
воситаларини бўйниларига қўймоқчи бўлганини, у Ф.Қораевга у
айтаётган гиёҳвандлик воситалари уларга тегишли эмаслигини
тушунтирмоқчи бўлган вақтида, Ф.Қораев “Ҳозир РОВДга борайлик,
сен билан бошқача гаплашаман!” деб дўқ-пўписа қилиб гапириб, юз
қисмига зарба билан урганини, сўнг унинг қўлларига кишан тақишиб,
ППХ хизмат автомашинасига ўтказишганини, сўнг ички ишлар
органлари у ва олдида бўлган танишлари М.Ашуров, Ш.Шотурсуновни,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергеноваларни тиббиёт бўлимига олиб
боришганини, тиббиёт бўлимига йўлда кетаётган вақтида Ф.Қораев
уларга турли кўринишдаги тазйиқлар ўтказиб келганини, улар
тиббиёт бўлимига келиб, шифокор кўригидан ўтишганини, тиббиёт
бўлимидан чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари уларни Янгихаёт
тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб боришиб, ЖҚБ хоналари
жойлашган коридорга олиб киришганини, ҳисоб бўйича учинчи
хонанинг ичида чап томонида қўшимча ёрдамчи хона ҳам бўлганини,
айнан учинчи хона ичидаги ёрдамчи хонада Ф.Қораев ва унинг
ҳамкасблари улар билан, яъни унинг ўзи, М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов
билан алоҳида-алоҳида гаплашишганини, хусусан, уни Ф.Қораев
олдида бўлган яна бошқа бир унга нотаниш бўлган шахс билан бирга
юқоридаги учинчи хона ичидаги ёрдамчи хонага олиб кириб,
Ф.Қораев қўлини скотч билан ўраб, бошига қора рангли полиэтилен
пакет кийгазиб, пакетни бўйин қисмидан сиқиб олиб, нафасини
бўғганини, нафаси етмай қолган вақтда Ф.Қораев бошидан пакетни
олган вақтида, у “Мен еган сомсамга пул тўлайман, емаганим учун
тўламайман! Ўлигим чиқса чиқсин шу ердан, Сизлар хоҳлаётган
нарсани тан олмайман” деб унга айтганини, шунда Ф.Қораев унинг
113
кўкрак ва қорин қисмига зарбалар берганини, у оғриқлардан ерга
букилиб, ярим ўтирган ҳолатга келиб қолганида, тепасидан бел
қисмига зарбалар берилганини, шундан сўнг, уни ўрнидан
тургазишиб, қўлидаги скотчни ечишиб, хонадан чиқариб
юборишганини, ундан сўнг, танишлари М.Ашуров, Ш.Шотурсунов ва
И.Собиров билан ҳам Ф.Қораев у каби муносабатда бўлганини, хусусан,
Ф.Қораев таниши М.Ашуровнинг ҳам у каби қўлларини скотч билан
боғлаб қўйиб, бошига қора рангли полиэтилен пакет кийгазиб,
қийноққа солганини, таниши М.Ашуров юқоридаги ёрдамчи хонадан
чиққанида, бир оғиз сўз айтишга ҳам кучи бўлмаганини, кўзлари кўз
ёшлари билан тўлганини кўрганини, шу каби, Ш.Шотурсунов
юқоридаги хонадан қорин қисмини ушлаб, И.Собиров эса жинсий
аъзосини ушлаб чиққанини, таниши Ш.Шотурсунов унинг қорнига
уриб-тепишганини, И.Собиров зажигалкани ёқиб, жинсий аъзосига
яқинлаштириб,
куйдиришга
ҳаракат
қилинганини
айтиб
беришганини, бунинг барчаси Ф.Қораев томонидан ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситаларини уларнинг бўйниларига қўйиш
мақсадида амалга оширилганини, 04.08.2024 йилда Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар олдида аниқланиб топилган, ичида сариқ рангли скотч
билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган “Гашиш”, устидан
қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ рангли елим идишда
“Тропикамид” ва оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган яшил
ўтсимон “Марихуана” моддаси унинг ўзи ва танишлари М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновага тегишли
эмаслигини, улар ўша куни шунчаки вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа
ПВП” номли гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 (икки миллион эллик
минг) сўмга интернет тармоғи орқали харид қилиб, истеъмол
қилмоқчи бўлишганини, у юқорида таъкидлаб ўтган ички ишлар
органлари ходимлари эса уларга тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб,
уриб-дўппослаб, ушбу гиёҳвандлик моддалари уларга тегишли
эканлиги ҳақида уларни мажбурлаб кўрсатмалар олишганини, ҳодиса
жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари ППХ ходимлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев томонидан белгиланган тартибда
холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинмаганини, ушбу жараён
видеотасвирга олинмаганини, у ва танишларида ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 килограмм
“Гашиш” гиёҳвандлик воситасини харид қилишлари учун етарлича
миқдорда пул маблағлари мавжуд бўлмаганини, у танишлари
М.Ашуров, Ш.Шотурсуновни, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновалар
билан сотиб олган вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли
гиёҳвандлик воситаси геолокация бўйича жойида қолганича қолиб
кетганини, ўша куни ички ишлар органлари масъул ходимлари улар
114
сотиб олган гиёҳвандлик воситасини геолокацияси бўйича аниқлаш
ва белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олиш чорасини
кўришмаганини, 04.08.2024 йилда ҳодиса жойи, яъни Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар олдида унга Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ масъул ходимлари
томонидан тан жароҳатлари етказилганини, аслида юқоридаги ҳодиса
ўз ҳолича давом этганида ва ички ишлар ходимлари Ф.Қораев,
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек
қўйилмаганида, ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари
уларнинг бўйнида, яъни ушбу гиёҳвандлик воситаларига алоқадор
бўлмаган шахсларнинг бўйнида қолиб кетган бўлишини, унга ва
танишларига нисбатан тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, урибдўппослаб, тан жароҳатлари етказган ички ишлар органлари масъул
ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровларни белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиб, уларга нисбатан қонуний чора
кўришни сўради.
Жабрланувчи Ш.Шотурсунов суд мажлисида ҳозирда вақтинча
ишсиз эканини, бироқ, хусусий тартибда тўй ва маросимларни
безатиш ишлари билан шуғулланишини, уни Исломов Алинур
Абдурахмонович, Ашуров Меҳроб Имомали ўғли, Собиров Имрон
Рашид ўғли ва Тангирбергенова Юлдуз Маматкул қизи исмли
танишлари борлигини, улар танишлар орасида А.Исломовни “Камрон”
деб чақиришларини, ўз навбатида, танишлари уни “Сардор” деб
чақиришини, бу каби исмларни уларга айтиш қулай бўлганлиги
сабабли, уларни исмларидан шундай чақиришга ўрганиб
қолишганини, таниши А.Исломовнинг хонадонида у билан бирга
М.Ашуров ва И.Собировлар ҳам яшаб келишини, унинг ўзи ҳам иш
вақтидан сўнг деярли ҳар куни кечки вақтда А.Исломовнинг
хонадонига бориб, у ерда барчаси биргалашиб овқатланиб, гаплашиб
ўтиришини, у А.Исломовнинг хонадонига борган вақтларида баъзида
М.Ашуров шиша трубка орқали ниманидир чекиш йўли билан
истеъмол қилганини кўрганини, у ўша вақтларда М.Ашуровдан нима
истеъмол қилаётганлиги ҳақида сўраганида, у ушбу чекаётган
моддаси “Скорость” (бошқача номланишлари “Кристал” ва “Альфа
ПВП”) гиёҳвандлик моддаси эканлигини унга айтганини, таниши
М.Ашуров каби А.Исломов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновалар ҳам
гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиб келишларини ва
“Кристал” (“Альфа ПВП”) номли синтетик гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилишга ружу қўйишганини, улар, одатда, А.Исломовнинг
хонадонида йиғилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини интернет
тармоғи орқали сотиб олиб, биргаликда истеъмол қилиб келишини,
мазкур гиёҳвандлик воситасини доимий равишда “Telegram” интернет
мессенджеридаги “Мой мировой”, “Бла Бла” номли ва бошқа ботлар
115
кўрсатилган манзилга пулларни пул кўчириш йўли билан ўтказиб
бериб, сўнг администратор томонидан бот орқали уларга йўлланган
геолокация бўйича бориб, у ерда яшириб қўйилган гиёҳвандлик
воситасини олиб кетишларини, кўпинча гиёҳвандлик воситаларини
уларга А.Исломов “Telegram” интернет мессенджеридаги ботлар
орқали харид қилиб келишини, чунки унда “Binance” онлайн пул
ўтказмалари иловаси орқали ўтказиладиган “Litecoin” крипто пул
бирлиги мавжудлигини, баъзида М.Ашуров ундан у билан улар онлайн
тарзда сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини олиш учун бирга бориб
келишини илтимос қилиб туришини, шунда у бир-икки маротаба
М.Ашуров билан бирга унга хамроҳ бўлиб, таксида Тошкент шаҳри
худудларидан закладкалардан гиёҳвандлик воситаларини олиш учун
бориб келганлигини, 2024 йил 3 август кунидан 4 август кунига ўтар
кечаси ҳар доимгидек А.Исломовнинг яшаш хонадонида у,
А.Исломовнинг, М.Ашуров ва И.Собировлар йиғилишганини,
А.Исломовнинг хонадонига 2024 йил 3 август куни соат 20:00 ларда
етиб борганини, ҳар доимгидек улар биргалашиб овқатланиб,
гаплашиб ўтиришганини, шу тариқа, 2024 йил 4 август кунига ўтар
кечаси соат 01:00 ларда у танишлари билан хайрлашиб, уларнинг
олдидан чиқиб, уйи томон йўл олганини, йўлакай унга М.Ашуров
қўнғироқ қилиб, А.Исломовнинг яшаш хонадонига қайтиб келишини,
овқат ва яна бир “нарса” учун бирга бориб келишларини айтганини, у
А.Исломовнинг яшаш хонадонига қайтиб келганида, А.Исломов
ўзининг
уяли
алоқа
воситасидан
“Telegram”
интернет
мессенджеридаги “Мой мировой” бот орқали “Альфа ПВП” номли
(“Кристал”), вазни 5 гр. бўлган гиёҳвандлик воситасини
2.050.000 (икки миллион эллик минг) сўмга онлайн тарзда буюртма
бериб, харид қилганини, улар ушбу 5 гр. гиёҳвандлик воситасини
ўзаро бўлиб, бир-бирлари орасида тақсимлаб истеъмол қилишмоқчи
бўлишганини, шундан сўнг, А.Исломов ушбу сотиб олган 5 гр.
гиёҳвандлик воситасини М.Ашуровга бориб олиб келишини айтиб,
унга “Telegram” интернет мессенджери орқали гиёҳвандлик
воситасининг жойлашган нуқтаси, яъни геомаълумотларини
юборишини айтиб, унинг фойдаланувида бўлган “RedMi 11 Pro”
русумли мобил телефон аппаратига “Telegram” интернет мессенджери
орқали 5 гр. гиёҳвандлик воситаси жойлашган жойнинг фотосурати ва
геолокоциясини юборганини, ўз навбатида, А.Исломов гиёҳвандлик
воситаси жойлашган геолокация ва фотосуратни унга ҳам юбориб,
М.Ашуров билан биргаликда бориб келишини айтганини, сўнг,
А.Исломов “Яндекс Go” интернет иловаси орқали такси
чақиртирганини, улар иккаласи “Nexia-3” русумли, оқ рангли, давлат
рақами 30 Р 957 LB бўлган автомашинага чиқганликларини, улар
116
орқали кўрсатиб кетишганини, М.Ашуров билан биргаликда такси
автомашинасида геолокация бўйича Янгиҳаёт тумани, Катта халқа
йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” мажмуаси рўпарасига соат
02:00 ларда етиб бориб, бетон бордюр олдида йўлнинг юзида
тўхташганини, уларга юборилган геолокация бўйича белгиланган
нуқтани топиш учун йўлнинг юзида туришганини, бироқ, улар ўша
вақтнинг ўзида “Кристал” номли гиёҳвандлик воситасини яшириб
қўйилган жойни топа олишмаганини, чунки улар тўхтаган жой
йўлнинг юзи бўлганини ва одатда йўлнинг юзида гиёҳвандлик
воситаси беркитилмаслигини, улар М.Ашуров билан орқага беш-ўн
қадам ташлаб, ўнга-чапга назар ташлашганини, лекин гиёҳвандлик
воситаси беркитилган жой қаерда эканлигини тушуна олишмаганини,
шунда М.Ашуров А.Исломовга қўнғироқ қилиб, геолокация йўлнинг
юзига берилганини, бироқ бу ерда улар олиш учун келган 5 гр. “Альфа
ПВП” (Кристал) гиёҳвандлик воситаси йўқлигини, улар яхшилаб
қидиришларини, лекин бунинг учун уларни кутиб турган такси
ҳайдовчисини у турли шубҳаларга бормаслиги учун қўйиб
юборишлари лозимлигини айтганида, А.Исломов улар келган такси
ҳайдовчисини кетказиб юборишларини, гиёҳвандлик воситасини
топишганидан сўнг, қайтиб қўнғироқ қилса, бошқа такси чақиртириб
беришини унга айтганини, шунда М.Ашуров такси ҳайдовчиси
Р.Рўзиевнинг олдига бориб, буюртмани якунлаб, уни кетказиб
юборганини, шунда М.Ашуров бетон бордюр устига чиқиб олиб, ёнатрофни қараб, гиёҳвандлик воситасини қидиришга тушган вақтда
20-30 сония ичида “Nexia-2” русумли ички ишлар органлари патрульпост
хизмати
автомашинаси
олд
чироқлари
ўчирилган,
кўк-қизил огоҳлантирувчи чироқлари (мигалкалари) ишлатилмаган
ҳолда олдиларига келиб тўхтаганини, дастлаб улар М.Ашуров билан
ушбу автомашинани фуқаролик автомашинаси, уларга такси керак
ёки керак эмаслигини билгани тўхтаган автомашина деб
ўйлашганини, сўнг, ушбу автомашина ичидан ППХ хизмат формасида
икки нафар, бирининг бўйи пастроқ, шахсига оид маълумотлари
кейинчалик унга маълум бўлган Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ
инспектори Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич ва иккинчисининг
бўйи баланд, шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга маълум
бўлган Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспектори Мирзабаев
Каримжон Рустамович тушишганини, ППХ инспекторлари уларнинг
олдига келиб, “Нима сабабдан бу ерда турибсизлар?” деб
сўрашганини, шунда М.Ашуров уларга “Такси кутиб турибмиз” деб
гапирганини, шундан кейин, мазкур икки нафар ППХ ходимлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев “Ярим кечаси қандай такси кутиш
мумкин” деб айтишганини, кетидан К.Мирзабаев “Сизларни ташлаб
кетган машинада ким эди? Биз биламизку сенлар нима учун
117
келганларингни. Эркакмизку, айтаверларинг!” деб айтганида, уларни
ташлаб кетган машина такси эканини айтганини, шунда ППХ
ходимлари чўнтакларини титкилашни бошлашиб, ёнларидаги барча
нарсаларини текшириб, олдиларида бўлган барча нарсаларни хизмат
автомашинасининг юкхонаси устига қўйишганини, яъни ППХ
инспекторлари уларни шахсий тинтувдан ўтказишганини, бироқ, ППХ
ходимлари у ва Ш.Шотурсуновни шахсий тинтувдан ўтказишдан
олдин уларга белгиланган тартибда ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтиришмаганини, шахсий тинтув жараёнига холисларни жалб
қилишмаганини, шахсий тинтув натижасида уларнинг олдидан ҳеч
қандай ноқонуний нарсалар аниқланмаганини, шунда ППХ ходимлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев уларнинг телефонларини олиб, ҳимоя
кодларини уларга маълум қилиб, телефонларини очиб беришларини
айтишганини, дастлаб М.Ашуров уларга ўзининг фойдаланувида
бўлган “RedMi 11 Pro” русумли телефон аппаратининг ҳимоя
паролини очиб берганини, шунда ППХ ходими К.Мирзабаев
М.Ашуровнинг телефон аппаратини кўздан кечирганини, у телефон
аппаратидаги очилган дастурларни кўздан кечираётган вақтда, унинг
устида “Telegram” интернет мессенджеридаги А.Исломов томонидан
унга юборилган геолокация турганини кўрганини, унинг телефон
аппаратини ҳам К.Мирзабаев ҳам Б.Шаназаров ёнма-ён туриб,
биргаликда кўздан кечиришаётганини, шунда ППХ ходимлари
М.Ашуровнинг
телефонидаги
геолокацияни
кўриб,
уларни
гиёҳвандлик воситаси олиб кетгани келишганини пайқаб
қолишганини, шунда улар “А жойи шу ерда эканку, шу нарса деб
келибсанларку” деб уларга гапиришганини, шунда М.Ашуров
“Бошлиқ, бизнинг локация анави дарахтни олдини кўрсатаяпти” деб
айтиб, туника тўсиқларнинг орқа томонидаги дала-даштзорни
кўрсатганини, сўнг ППХ ходими Б.Шаназаров “Бу ерга юрчи, бу ерни
кўрамиз” деб, М.Ашуровни ўзи билан уларнинг локацияга умуман
қарама-қарши бўлган жойга четга тортиб кетганини, унинг шериги
ППХ ходими К.Мирзабаев эса уни ўзи билан олиб қолиб, қўлларини
орқасига қайириб, уни ушлаб турганини, таниши М.Ашуровни четга
тортган ППХ ходими Б.Шаназаров унинг ортидан юришини айтганини
ва М.Ашуров ушбу ППХ ходими Б.Шаназаровнинг орқасидан юриб
борганини, шунда улар М.Ашуров билан олиб кетиш учун борган 5 гр.
бўлган гиёҳвандлик воситасининг локацияси орқа тарафда, яъни улар
ППХ ходимлари билан турган жойда қолиб кетганини, шунда
М.Ашуров Б.Шаназаровнинг орқасидан боришни давом эттирганини
ва турган жойидан 20-30 метр узоқроққа йўл юзи бўйлаб бориб,
йўлнинг четидаги бетон устунни олдида тўхташганини, шунда
Б.Шаназаров тагига эгилиб, ердан қандайдир нарсани қўлига олиб,
олдида тикка ҳолатда эгилмасдан турган М.Ашуровга қўлидаги
нарсани кўрсатиб, унга нималарнидир гапириб, тушунтирганини, шу
118
вақтда М.Ашуров бошини ўнгга-чапга қимирлатиб, Б.Шаназаровнинг
қўлидаги нарса унга тегишли эмаслиги борасида ишора қилгандек
кўринганини, шунда уларнинг олдиига қайтиб келишиб, Б.Шаназаров
қўлидаги 1 дона устидан қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ
рангли елим идишда “Тропикамид” дори воситасини кўрсатиб,
“Сенлар шу нарса учун келгансанлар!” деб уларга айтиб, “Тропикамид”
дори воситасининг устидан ўралган қора рангли изолентани очиб
ташлаб, оқ рангли елим идишда бўлган “Тропикамид”ни автомашина
юкхонасининг устига қўйганлигини, шунда Б.Шаназаров “Мана сенлар
шу “Троп” учун келган экансанларку” деб уларга, “Булар шу “Троп”
учун келган” деб шериги К.Мирзабаевга айтганини, шунда
К.Мирзабаев ҳам шеригига қўшилиб, “Тропку бу” деб айтганини, улар
Б.Шаназаров қандай қилиб қаердан ушбу “Тропикамид” дори
воситасини топганлигини тушунмай қолишганини, худди унга
Б.Шаназаров ушбу дори воситасини олган жойида ётганини олдиндан
билгандек туюлганини, шу вақтда Б.Шаназаров “У ерда яна нарса
бўлиши керак. Қани сен яна юргин мен билан” деб М.Ашуровни
такроран ўзи билан тортиб кетганини, бу сафар ҳам М.Ашуров
Б.Шаназаровнинг кетидан у “Тропикамид” дори воситаси топиб олган
жойга қараб юриб борганини, фақатгина Б.Шаназаров “Тропикамид”
аниқланган жойдан четроққа қараб тушиб, у ерда ҳам Б.Шаназаров
олдида турган М.Ашуровга ерда етган қандайдир нарсага ишора
қилиб кўрсатиб, ерга эгилиб, ернинг юзидаги тупроқ орасидан
каттароқ ғиштсимон нарсани қўлига олиб, М.Ашуровга қўлидаги
нарсани кўрсатиб, унга нималарнидир тушунтирганини кўрганини,
сўнг, улар олдиларига қайтиб келишиб, Б.Шаназаров қўлидаги қора
рангли, каттароқ бўлган полиэтилен пакетга ўралган, ичида сариқ
рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган моддани
кўрсатиб, уларга қараб “Ушбу модда ҳам сенга тегишли!” деб
автомашина юкхонасининг устига қўйганини, сўнг Б.Шаназаров
полиэтилен пакетни ичини очиш учун хизмат автомашинасидан
пичоқ ёки ўткир тиғли жисмни қидирганини, бироқ, Б.Шаназаров
пичоқ топа олмаганлиги сабабли, шимининг камаридаги темир жисм
орқали қора целофан пакетни очганини ва ушбу модданинг ичини
ҳидлаб кўрганини, шунда Б.Шаназаров “А мана, шираку бу, гашишку.
Буни сен Сурхондарёдан олиб келгансан, Сурхондарёликсанку сен” деб
М.Ашуровга айтганини, юқоридаги ҳар иккала ҳолатда ҳам
Б.Шаназаровнинг ўзи М.Ашуровни ўзи билган жойга тортиб бориб,
гиёҳвандлик воситаларини ҳам ўзи топиб, ўзи қўлларига олиб,
ҳолатни аниқланган гиёҳвандлик воситаларини гўёки М.Ашуровнинг
ўзи кўрсатиб берганидек кўрсатишга ҳаракат қилганини, бироқ,
четдан кузатиб турган одам учун Б.Шаназаровнинг қинғир
ҳаракатлари яққол кўзга ташланганини ва унинг ўзи учун ҳам ППХ
ходимлари ўзларининг гиёҳвандлик воситаларини гўёки уларники
119
қилиб кўрсатиб, бўйнига илмоқчи бўлганликларини дарҳол тушуниб
етганини, рўй бераётган мазкур ҳолатларни Б.Шаназаровнинг шериги
К.Мирзабаев ҳам ёнида туриб, у каби ўз кўзлари билан кузатиб
турганини, ушбу жараёнларда, яъни ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев томонидан уларнинг бўйнига уларга тегишли бўлмаган
наркотик воситаларини “илиш”да ифодаланган ҳаракатларининг
барчасида ҳодиса жойида уларнинг ўзидан ташқари бошқа бирон-бир
шахс ёки холислар иштирок этмаганини, яъни у ерда у ва М.Ашуров
ҳамда ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев бўлишганини,
улар фақат 5 гр. кристаллсимон моддани олиш учун келишганлигини
айтишса ҳам ППХ ходимлари Б.Шаназаров аниқлаган гиёҳвандлик
воситалари уларники эканлигини, наркотик моддалар уларга
тегишли эканини тан олишларини айтишганини, шундан кейин,
орадан тахминан 30 дақиқа вақт ўтганидан сўнг, улар турган жойга
“Nexia-3” русумли хизмат автотранспорт воситасида қўшимча
равишда яна икки нафар ППХ ходимлари етиб келишганини, улардан
бирининг тана тузилиши озғин, қорачадан келган, бўйи ўрта,
иккинчисининг бўйи баланд, калбош бўлганини, шунда тўрт нафар
ППХ ходимларининг барчаси нималарнидир ўзаро гаплашиб
туришганини, сўнг, иккинчи бўлиб келган ППХ бригадаси икки нафар
ходимларидан бири, яъни озғинроғи, қаердандир 1 дона оқ рангли
полиэтилен пакетга ўралган яшил ўтсимон моддани олиб келганини
ва “Ушбу моддалар ҳам сизларга тегишли!” деб, автотранспорт
воситасининг орқа юкхонасининг устига Б.Шаназаров томонидан
топилган гиёҳвандлик воситаларининг ёнига қўйганини, улардан
бири, яъни ППХ ходими Б.Шаназаров уларга қараб “Ушбу гиёҳвандлик
воситаси ҳам шуларга тегишли. Бизни кўриб ерга ташлаб юборишган.
Барчасини сизлар ташлагансизлар” деб уларга айтганини, улар ППХ
ходимларига қараб
“Бизнинг
иккаламизнинг
ёнларимизни,
чўнтакларимизни бошидан кўздан кечирдингизку! Ёнимиздан ҳеч
нарса чиқмаган бўлса, шунча гиёҳвандлик воситалари қандай қилиб
бизнинг ёнимиздан аниқланган бўлиши мумкин?! Ушбу наркотик
моддалар бизга тегишли эмас” деб айтишганини, шундан сўнг, ППХ
ходимлари “наряд” чақиришганини ва орадан тахминан 30 дақиқа
вақт ўтганидан сўнг ҳодиса жойига яна 4-5 та автотранспорт
воситасида ИИБ тезкор ходимлари етиб келишганини, уларнинг ярми
фуқаролик кийимларига кийинишганини, ИИБ тезкор ходимлари
уларнинг олдига келиб, уларни оғзаки равишда сўроқ қилишганини,
бу борада М.Ашуровни фуқаролик кийимидаги, сочи кал, ўзини
таништирмаган ходим, шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга
маълум бўлган Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ
Мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили Қораев
Фарходжон Мавланович сўраб-тергаб, унга жисмоний тазйиқ ўтказиб,
М.Ашуров билан гаплашаётганда ора-орада унинг бошига уриб, қўл ва
120
ҳаракат қилганини, бироқ, М.Ашуров ушбу моддалар унга тегишли
эмаслигини Ф.Қораевга айтганини, шу вақтда унга нотаниш бўлган
бўйи баланд, тана ранги оқ, сочлари бор шахс М.Ашуровнинг олдига
келиб, “Бу пишиб кетган! Фойдаси йўқ бунга гапиришни!” деб айтиб,
уни кўкрак қафаси қисмига оёқлари билан тепиб, автотранспорт
воситасига мол каби тиқиб юбориб, орқасидан яна бир неча маротаба
тепганлигини, шу вақтда унинг телефонига А.Исломов қўнғироқ
қилиб қолиб, у уларни ППХ ходимлари ушлашганлигини унга
айтганида, ходимлардан бири уни қўлидан телефонини тортиб олиб,
А.Исломов билан гаплашиб, уни ким эканлигини, уларга ким
бўлишини сўраб, турган жойлигига дарҳол етиб келишини унга
айтишганини, шу куни соат 03:00 ларда ҳодиса жойига А.Исломов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергенова етиб келишганини, шунда
Ю.Тангирбергенова автомашинадан уларнинг олдига тушиб келиб,
улар унинг укалари эканликларини ички ишлар органлари
ходимларига маълум қилганини, шунда тезкор ходимлардан бири,
яъни сочлари тикка, юз кўриниши қозоқ миллатига мансуб шахсларга
хос бўлган шахс Ю.Тангирбергенованинг чап юз қисмига бир марта
зарба
билан
шапалоқ
урганини,
бунинг
натижасида
Ю.Тангирбергенованинг чап юзи қизариб кетганини, шундан сўнг
уларни дастлаб ушлаган ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев
уларнинг олдиларига ўзининг шахсий автомашинасида етиб келган
А.Исломовни олдига боришиб, К.Мирзабаев автомашинасидан тушган
А.Исломовнинг чап томон юз қисмига бир неча маротаба қаттиқ
зарбалар билан шапалоқлар урганини, кейинчалик, А.Исломовни
айнан шу қулоғининг пардаси йиртилганлиги аниқланганини,
кетидан К.Мирзабаев таниши А.Исломовни қорин ва биқин
қисмларига
уриб-тепиб,
дўппослаганини,
шунингдек,
у
Б.Шаназаровни ҳам А.Исломовни кўкрак ва қорин қисмларига
урганлигини кўрганини, шу вақтда Ф.Қораев ҳодиса жойига иккинчи
бўлиб етиб келган ППХ хизмат автомашинаси салонидан
электрошокер
мосламасини
олиб,
М.Ашуровга
нисбатан
электрошокерни қўллаганини ва М.Ашуров ерга йиқилиб, судорога
тортганини,
юқоридагилардан
ташқари,
Ф.Қораев
таниши
А.Исломовни қорин ва биқин қисмларига атайлаб кейинчалик
жароҳатлар ташқи томондан кўринмаслиги учун урганлигини
кўрганини, ҳодиса жойида ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевлар фақат Ф.Қораевнинг кўрсатмаларига асосан иш
қилишганини, ўша куни ҳодиса жойида бутун жараённи Ф.Қораев
бошқариб борганини, аслида, ҳодиса жойида ички ишлар органлари
ходимлари томонидан уларга нисбатан қўпол муомала, тазйиқлар,
уриб-дўппсолаш ва тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари айнан
121
Ф.Қораевнинг келганидан сўнг бошланганини, шу билан орадан бироз
вақт ўтганидан сўнг, ички ишлар органлари ходимлари қаердандир
икки нафар холисларни топиб, уларнинг олдиига олиб келишганини,
холисларнинг иккаласи ҳам ёшроқ шахслар бўлганини, бири ўзини
2004 йилда туғилганлиги, иккинчиси ўзини 2005 йилда туғилганлиги
ҳақида айтишганини, ички ишлар органи ходими Ф.Қораев томонидан
холисларга
гиёҳвандлик
воситалари
кимлардан
аниқланиб
олинганлиги ҳолатлари ва умуман нима деб айтишлари
ўргатилганини, ички ишлар органлари ходимлари хаттоки ушбу
гиёҳвандлик воситалари улардан аниқлаб олинганлиги ҳолатини,
яъни сохта жараённи видеокамерага видеотасвирга олишганини,
шунда Ф.Қораев “Бахром, сен олгансанку наркотикларни, сен гапир
видеога” деб айтганини, бироқ, улар видеотасвирларни бир неча
маротаба олишга мажбур бўлишганини, чунки улар видеотасвирга
олиш жараёнида ҳар сафар адашиб кетишганини, видеотасвирга олиш
жараёнида Б.Шаназаровнинг ўзи гапириб, видеосъемка давомида
унинг ўзи гиёҳвандлик воситаларини аниқлаган жойларни гўёки
М.Ашуров кўрсатганини айтиб, айнан М.Ашуровнинг кўрсатган
жойларидан гиёҳвандлик воситалари топилганлигини ёлғон гапириб
ўтганини, Б.Шаназаров ҳолатни видеотасвирга олиш жараёнида
ҳодиса жойида аниқланган 3 та гиёҳвандлик воситаларини айнан бир
жойдан олганини видеода ёлғон гапириб ўтганини, шунда
видеосъёмка давомида у Б.Шаназаровга қараб “Алдаманг, унақа
бўлмаганку! Уч хил жойдан олгансизку” деб айтганида, Б.Шаназаров
“Сен биласанми, мен биламанми?!” деб айтиб, ўхшамай қолган
видеосъемка жараёнини тўхтатиб, бошқатдан олишга мажбур
бўлишганини, видеотасвирга олиш якунланганидан сўнг, ички ишлар
ходимлари юқорида кўрсатилган учта гиёҳвандлик воситалари
улардан аниқлаб олинганлиги тўғрисида сохта баённомаларни
расмийлаштиришгани, сўнг Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар “Мана
қўл қўйларинг” деб уларга қоғоз узатишганини, уларга қоғозни
ўқишга беришмасдан унга қўл қўйдириб олишганини, бироқ, улар
М.Ашуров билан геолокация бўйича олиб кетиш учун келган 5 гр.
“Альфа ПВП” (Кристал) гиёҳвандлик воситаси ўзининг турган жойида
турганича аниқланмасдан ва олинмасдан қолиб кетганини, улар ушбу
гиёҳвандлик воситасини геолокация бўйича аниқлаб топиш ва уни
олишга ҳам улгуришмаганини, ваҳоланки, улар ППХ ходими
Б.Шаназаров томонидан унинг ўзи топган наркотик моддаларини
бўйниларига қўймоқчи бўлган ИИО ходимларига, шу жумладан
Ф.Қораевга аслида нима учун келганликларини айтиб, олиб кетиш
учун келган гиёҳвандлик воситаси локациясини кўрсатган
бўлишларига қарамасдан, Ф.Қораев ва бошқалар уларни эшитишни
хоҳлашмаганини, хаттоки, Ф.Қораев геолокация кўрсатган йўл
юзидаги туника деворни олдига улар айтган гапларни текшириш
122
учун борганини, бироқ, у улар келган 5 гр. “Альфа ПВП” (Кристал)
гиёҳвандлик воситаси яширинган туника девор ортига ўтиш
чорасини кўрмаганини, у ўша вақтнинг ўзида улар аслида келган
гиёҳвандлик воситасини аниқлаш чораларини кўрмаганини, Ф.Қораев
“Туника бор, ортига ўтиб бўлмайди” деб баҳона қилиб, улар айтган
гапларни охиригача текширмаганини, уларни ҳеч ким эшитмаганини,
шу вақтда таниши А.Исломов “Бир кило учун қамалиб кетмизми?!” деб
йиғлаб юборганини, ҳодиса жойидаги жараённи видеотасвирга олиб
бўлишгач, барчасини Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга олиб
келишганини, уларни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига
олиб боришганидан сўнг, уларни барчасини алоҳида-алоҳида
хоналарга жойлаштиришганини, сўнг, Ф.Қораев ва унинг шериклари
уларни барчасини видеокузатув камераси бўлмаган бир хонага
навбатма-навбат киритишиб, уларни қийноққа солишиб, тазйиқлар
ўтказишиб, тан жароҳатлари етказишганини, хусусан, уни алоҳида
хонага олиб киришганини, Ф.Қораев қўлларини кўтаришга мажбур
қилиб, кўкрак қафасидан пастроқда жойлашган диафрагма қисмига,
яъни қорин қисмига 3-4 маротаба мушт билан зарбалар берганини, у
ҳар сафар мушт урганида уни нафаси қисилиб, ерга йиқилиб
қолганини, лекин шунга қарамасдан Ф.Қораев уни уришда давом
этганини, у Ф.Қораевга “Урманг” деб айтганида, Ф.Қораев уни ура
туриб “Мен урмадим сени укажоним, ким сени уряпти” деб кесатиб
гапирганини, Ф.Қораев унга дастлаб М.Ашуровга қарши кўрсатма
беришини, “1 кило наркотик Меҳробники деб айтасан!” деб
айтганини, бироқ у бундан бош тортиб, “Ўлдирсангиз ҳам тан
олмайман. Ушбу наркотиклар бизларга тегишли эмас. Биз фақат 5
грамм кристал учун борганмиз” деб жавоб қайтарганини, уни
Ф.Қораев 1 килограмм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси М.Ашуровники
деб ёзиб беришига мажбур қилишганини, агарда ушбу гиёҳвандлик
воситаси М.Ашуровники деб ёзиб берган тақдирида, унинг ҳолати
енгиллашишига ишонтиришга ҳаракат қилишганини, у буни тан
олмаслигини айтганида, уни яна уришганини, шундан сўнг, уни
А.Исломовга қарши кўрсатма беришига ундашганини, бироқ, у таслим
бўлмаганини, сўнг, иккинчи тезкор ходим, сариқчадан келган, сочи
тикка сариқ, бўйи пастроқ, озгина қорни бор ходим олдига кириб
қўшилиб, ўзи билан оч яшил (салатовый) рангли пашша ўлдиргич
(мухобойка) олиб келиб, Ф.Қораев билан биргаликда уни ушбу пашша
ўлдиргич билан уриб, савалашганини, сўнг, у уни столга ўтирғизиб,
юзи ва қулоқ қисмига 5-6 маротаба шапалоқ тушириб урганини, ушбу
шахс уни А.Исломовга қарши кўрсатувлар беришга мажбур қилганини,
у “Алинурни бошимиз деб айтасан! 1 кило Алинурга тегишли дейсан!
10 йилга қамалиб кетгин келмаса, қизингни кўргин келса, шундай
ёзиб берасан!” деб унга тазйиқлар ўтказиб, соқолига ёниб турган
зажигалкани теққизиб, соқолини куйдириб, ёқиб ташламоқчи
123
тортганидан сўнг улар олдидан чиқиб кетишганини, худди шу каби
Ф.Қораев юқоридаги хонада М.Ашуров, кетидан А.Исломовни ҳам
уриб-дўппослаганини эшитганини, чунки улар оғриқлардан
бақирганини эшитганини, хусусан, М.Ашуров у хонадан чиққанидан
сўнг юзлари қизариб кетганини кўрганини, у нима бўлганлиги ҳақида
ундан сўраганида, у “Бир кило нарсани меники деб ёзиб бер деб
айтишяпти” деб айтганини, умуман олганда, М.Ашуров ва
А.Исломовлар Ф.Қораевнинг олдидан чиқиб келишганидан сўнг,
Ф.Қораев уларнинг қўлларини скотч билан боғлаб, бошларига қора
рангли полиэтилен пакет кийдириб, тан олишмагунича қийноққа
солишганини унга айтиб беришганлиги эшитиб, ҳолатдан қўрқиб
кетганини, уни ҳодиса жойида Б.Шаназаров томонидан аниқланган
гиёҳвандлик воситалари у ва таниши М.Ашуровга тегишли эканлиги
ҳақида ҳақиқатда ёлғон мазмундаги тушунтириш хатини ёзиб
беришга мажбурлашганини, лекин у бу каби ёлғон гапларни ёзишдан
бош тортганини ва улар хоҳлаган ҳолатларни тушунтириш хатида
ёзиб бермаганини, бироқ, у гўёки ички ишлар органлари
ходимларининг талабларига бўйсинмаганлиги ва улар билан
жанжаллашганлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган гапларни
ёзиб беришига мажбур қилишганини, шунингдек, у Ф.Қораевни
таниши М.Ашуровга ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари унга тегишли эканлигини тан олишини
мажбурлаб тушунтириш хати ёздириб олаётганини кўрганини, у
М.Ашуровга гўёки Алинур уларнинг барчасининг боши эканини,
ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситаларини уларга бўлиббўлиб тарқатишини ёзиб беришга мажбурлаганини, орадан бироз
вақт ўтиб, уни 4-сонли ИИБга олиб кетишганини, лекин шериклари
туман ИИО ФМБ биносида қолишганини, бир соатдан сўнг уни
қайтариб туман ИИО ФМБга олиб келишганини, 2024 йил 4 август
куни соат 16:00 ларда уларни ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси
биносига олиб келишганини ва у ерда ходимлар улардан нима ҳолат
бўлганлигини сўрашганини, у бўлган ҳолатни уларга айтиб
берганини, шундан сўнг, улар М.Ашуров билан 5 грамм
кристаллсимон модда турган жойга геолокация бўйича боришганини
ва у ердан ушбу моддани ҳужжатлаштириб олиб келишганини
кейинчалик, унга М.Ашуровнинг ўзи, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
биносида Ф.Қораев унинг қўлларини тепага қаратиб қўйиб, бошига
қора рангли полиэтилен пакет кийдириб, тагини скотч бўлаклари
билан ўраб ташлаб, маҳкамлаб, нафасини сиқиб, унга тан жароҳати
етказиб, унга жисмоний тазйиқ ўтказиб, тан жароҳатлари
етказганлигини, уни нафаси қайтиб кета бошлаганлигини, сўнг,
Ф.Қораев бошидаги пакетни бурнигача кўтариб, ҳодиса жойидан
124
топилган гиёҳвандлик воситалари кимга тегишли эканлиги ҳақида
сўраганини, у Ф.Қораевга ҳодиса жойидан топиб олинган наркотик
моддалар унга тегишли эмаслигини, у фақатгина 5 гр. “Альфа ПВП”
(Кристал) гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун таниши
Ш.Шотурсунов билан у ерга борганини айтганини, шунда Ф.Қораев
бошига такроран пакет кийдириб, уни азоблашни давом эттирганини,
ҳар сафар у нафаси сиқилиб, ҳаво келмай, ўлиб қолади деб ўйлаган
вақтида Ф.Қораев бошидаги пакетни бурнигача кўтариб, ҳаво
беришни бошлаганини, шу йўсинда Ф.Қораев унга нисбатан бўлган
ушбу ваҳший ҳаракатларини бир неча маротаба қайтарганини, бир
вақтнинг ўзида уни ҳам бошидан пакет кийдириб, нафасини
сиқишганлигини, ҳам иккала биқинларига зарбалар бериб, урибдўппослашганини, сўнг, у жисмоний азоблардан қийналиб, ўлимдан
қўрқиб, яшагиси келиб, Ф.Қораевга “Ҳаммасини бўйнимга олсам,
қийнокларни тўхтатасизларми?” деб сўраганида, Ф.Қораев унга
“Ҳақиқатни айт” деб айтганини, у Ф.Қораевга “Ростини айтяпман! Мен
5 гр. “Альфа ПВП” (Кристал) гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун
борганман” деб айтганида, Ф.Қораев уни қийноққа солишни ва
жисмоний азоб беришни давом эттирганини ва у Ф.Қораевнинг
қийноқларига бардош бера олмасдан “Барчасини бўйнимга оламан,
фақат қийнаманглар, урманглар, нафас олишга беринглар” деб,
қилмаган ишини қилдим деб айтишга мажбур бўлганини, агарда у,
Ф.Қораев хоҳлаган гапларни айтмасдан, Б.Шаназаров томонидан
топилган гиёҳвандлик воситалари унга тегишли эканлигини
айтмаганида эди, Ф.Қораев уни бўғиб ўлдириб қўйган бўлишини
батафсил сўзлаб берганини, охир-оқибат М.Ашуров қийноқлардан
ўлиб қолишидан қўрқиб, ҳодиса жойидан аниқланган 1 килограмм
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаси унга тегишли экаглиги ҳақида ёзиб
беришга мажбур бўлганини, 04.08.2024 йилда Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар олдида аниқланиб топилган, ичида сариқ рангли скотч
билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган “Гашиш”, устидан
қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ рангли елим идишда
“Тропикамид” ва оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган яшил
ўтсимон “Марихуана” моддаси у ва танишлари М.Ашуров, А.Исломов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбер-геновага тегишли эмаслигини, улар ўша
куни шунчаки вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли
гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 (икки миллион эллик минг) сўмга
интернет тармоғи орқали харид қилиб, истеъмол қилмоқчи
бўлишганлигини, у юқорида таъкидлаб ўтган ички ишлар органлари
ходимлари эса уларга тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, урибдўппослаб, ушбу гиёҳвандлик моддалари уларга тегишли эканлиги
ҳақида уларни мажбурлаб кўрсатмалар олишганлигини, унга ва
125
танишларига нисбатан тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, урибдўппослаб, тан жароҳатлари етказган ички ишлар органлари масъул
ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровга нисбатан
қонуний чора кўришни сўради. Жабрланувчи И.Собировнинг
кўрсатуви, терговдаги кўрсатувларини тасдиқлашини, 2024 йил
3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси ҳар доимгидек
А.Исломовнинг яшаш хонадонида А.Исломов, М.Ашуров ва
Ш.Шотурсунов йиғилишганини, шу вақтда А.Исломов ўзининг уяли
алоқа воситасидан “Telegram” интернет мессенджеридаги “Мой
мировой” бот орқали “Альфа ПВП” номли (бошқача номланиши
Кристал), вазни 5 гр. бўлган гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 (икки
миллион эллик минг) сўмга онлайн тарзда буюртма бериб, харид
қилганини, улар ушбу 5 гр. гиёҳвандлик воситасини беш қисмга
бўлиб, бешта шахс орасида тақсимлаб истеъмол қилмоқчи
бўлишганини, шундан сўнг, А.Исломов сотиб олган ушбу 5 гр.
гиёҳвандлик воситасини бориб олиб келиш учун М.Ашуров билан
Ш.Шотурсунов жўнаб юборганини, шу орада улар А.Исломов билан
уйда ўтирган вақтида кечги вақт соат 03:00 ларда Ш.Шотурсуновнинг
уяли алоқа воситасидан А.Исломовга қўнғироқ қилганини, гўшакнинг
нариги томонидан ўзларини ИИБ ППХ ходими эканини айтиб,
А.Исломовга зудлик билан Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли
кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги
йўлнинг юзига етиб келиши ҳақида қўпол оҳангда айтишганини,
шундан сўнг, у А.Исломов билан биргаликда юқоридаги манзил
томонга қараб йўл олганини, йўл-йўлакай Ю.Тангирбергеновани ҳам
ўзлари билан олиб кетганини, тахминан 20 дақиқа ичида Янгиҳаёт
тумани, “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг
юзига етиб боришганини, у ерга етиб боришганида, ҳодиса жойида
4-5 нафар ИИБ ППХ ходимлари туришганини кўрганини, шунда
уларнинг автомашинада бўлган Ю.Тангирбергенова автоуловдан
тушиб, ППХ ходимларининг олдига бориб, улар билан гаплашмоқчи
бўлганида, ППХ ходимлари уни четга олишиб, қўлларига кишан тақиб
қўйганини, А.Исломов ҳам автомашинадан тушганида, икки нафар
ППХ ходимлари, яъни К.Мирзабаев ва Б.Шаназаров олдига келиб,
ҳужжатларни тақдим қилишини сўраганини, ППХ ходимларига
ҳужжатларни тақдим қилганида, ППХ ходимларидан бири
К.Мирзабаев дастлаб қўли билан А.Исломовнинг чап томон қулоқ
соҳасига зарба билан шапалоқ урганини, сўнг, у қўлида бўлган қора
рангли дубинкаси билан А.Исломовнинг кўкрак қафаси ва биқин
қисмига уриб ташлаганини, шундан сўнг, у Б.Шаназаровни ҳам
А.Исломовнинг биқин қисмига қўллари билан урганини кўрганини,
шундан сўнг, у ҳам автомашинадан тушганида, К.Мирзабаев унинг ҳам
сон қисмимга дубинка билан урганини, у ППХ ходими К.Мирзабаев
таниши М.Ашуровни, Б.Шаназаров эса Ш.Шотурсуновни ҳам қорин
126
қисмларига уришганини, сўнг уларнинг қўлларига кишанлар солиб
қўйишганини, хизмат автомашиналарига алоҳида-алоҳида ўтказиб
қўйишганини, шунда ППХ ходимлари гиёҳвандлик воситалари уларга
тегишли эканини, М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов айнан шулар учун
келишганини уларга айтиб, ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик
воситаларини уларнинг бўйнига қўймоқчи бўлишганини, таниши
А.Исломов ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари уларга
тегишли эмаслигини айтган вақтда, А.Исломовнинг олдига Ф.Қораев
келиб, “Нима бу? Силар шу нарсалар учун келгансизлар. бўйнингизга
олларинг!” деган гапларни айтганини, сўнг, Ф.Қораев таниши
А.Исломовни ўзи билан четроққа олиб ўтиб, улар ўзаро гаплашиб
туришган вақтда Ф.Қораев таниши А.Исломовни қорин қисмига урибтепганини кўрганини, шунда А.Исломов турган жойида икки букилиб,
йиқилиб қолганини, шу орада сочлари тикка бўлган, қозоқ миллатли
юз
тузилишига
эга
бўлган
ИИБ
ходими
таниши
Ю.Тангирбергенованинг юз қисмига қаттиқ зарба билан урганини,
ҳодиса куни ҳодиса жойида ички ишлар органлари ходимлари уларни
барчасини автомашиналаридан ташқарига чиқариб, қўлларидан
кишанларни ечмасдан, ушбу гиёҳвандлик воситалари улардан
аниқлаб олингани ҳолатини, яъни сохта жараённи видеотасвирга
олишганини, шунингдек, видеосъемка жараёнида Ф.Қораев ҳодиса
жойида аниқланган “Гашиш” наркотик моддасини ичини очиб, унга ва
танишлари М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва И.Собировга
бирма-бир ҳидлатиб, ушбу наркотик моддаси улар турган жойдан
чиққанини, тергов ва суд жараёнида ҳам шу мазмунда кўрсатмалар
беришлари лозимлигини тушунтирганини, шу вақтда у “Қўлим оғриб
кетди, наручникни ечиб қўйинглар” деб айтганида, холислардан бири
унинг устидан кулганини, шунда Ю.Тангирбергенова ушбу холисга
уни устидан кулмаслиги юзасидан қаттиқ гапирганида, тезкор
ходимлардан бири, яъни сочлари тикка, юз кўриниши қозоқ
миллатига мансуб шахсларга хос бўлган шахс Ю.Тангирбергенованинг
чап юз қисмига бир маротаба зарба билан шапалоқ урганини, бунинг
натижасида унинг чап юзи қизариб кетганини, ҳодиса жойида рўй
бераётган ҳолатлар Ф.Қораевнинг бевосита назорати асосида амалга
оширилганини, тонгги соат 05:00 лардан сўнг ҳодиса жойига икки
нафар холисларни олиб келишиб, ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари гўёки бизлардан аниқланиб олинганлиги ва
бизларга
тегишли
эканлиги
юзасидан
ҳужжатларни
расмийлаштиришиб, ушбу сохта жараённи видеотасвирга ҳам
олишганини, бундан олдин холислар амалда ҳодиса жойида йўқ
бўлганини, кейин ички ишлар органлари ходимлари ўзлари кўчадан
иккита йигитларни топиб, олиб келишганини, ички ишлар ходимлари
Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар ҳодиса жойида ўзларининг
наркотик воситалирини уларга ўтказмоқчи бўлишганини, шундан
127
сўнг, уларнинг барчасини автомашиналарга жойлаштиришиб, дастлаб
шифохонага тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб боришганини, ўша
вақтда, шифохонага улар билан Ф.Қораев ҳам борганини, улар
шифохонага бориб, тиббий кўрикдан ўтаётган вақтида у ердаги
ҳамшира томонидан улар билдирган эътирозлар инобатга
олинмаганини, ўша вақтда тиббий кўрик ўта юзаки ўтказилиб,
шифокор томонидан тана аъзолари кўздан кечирилмаганини, улардан
оғзаки равишда тан жароҳатлари, шикоятлари бор ёки йўқлиги
ҳақида сўралиб, ҳақиқий аҳволларини текширмасдан, ҳеч қаерда
расман қайд этмасдан, кичкина қоғозча кўринишида тиббий
маълумотнома расмийлаштириб, барчасига жавоб бериб юборганини,
шундан сўнг, уларни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биносига олиб
боришиб, дастлаб коридорда сафлантириб, сўнг алоҳида хоналарга
жойлаштириб қўйганини, Ф.Қораев барчаси билан бирма-бир
коридорнинг ўнг томонида ҳисоб бўйича учинчи хонанинг ичидаги
ёрдамчи хонада суҳбатлашганини, орада уни ҳам юқоридаги ёрдамчи
хонага олиб киришганини, у ерда Ф.Қораев борлигини, у ёрдамчи
хонага кириши билан Ф.Қораев унга “Шимингни еч!” деб айтиб,
эгнида бўлган шимини ва трусигини ечишга мажбур қилганини,
шунда у қўлига зажигалкани олиб, зажигалкани ўт олдириб, оловни
яланғоч
жинсий
олатимга
қарата
куйдириш
мақсадида
яқинлаштириб, “Сен кўп гапирма, кўрсатмамиз бўйича иш қил! Биз
айтган гапларни ёзасан! Наркотиклар сенларга тегишли эканлигини
тан оласан” деган гапларни айтганини, у ушбу ҳолатдан қўрқиб кетиб,
қаттиқ стресс ҳолатига тушиб, Ф.Қораевга “Қўйинг ока, бўлди! Керак
эмас бу нарса” деб айтиб, улар хоҳлаган нарсани ёзиб беришга
розилик билдирганини, шундан сўнг, Ф.Қораев зажигалкасини
жинсий аъзосидан олиб, уни камераси йўқ ушбу хонадан чиқариб
юборганини, орадан бир оз вақт ўтиб, у коридорда бўлган вақтида
юқоридаги хонадан А.Исломовнинг бақирган овози эшитилиб, унинг
олдига қараб югуриб борганини, у ўнгдан учинчи хона олдига
борганида, А.Исломов ёрдамчи хонадан чиқиб ерда букилиб ётганини
кўрганини, у ўзининг қорин қисмини ушлаб, оғриқлардан азобланиб
ётганини кўрганини, учинчи хонанинг ёрдамчи хонасида эса Ф.Қораев
ва яна икки нафар унга нотаниш бўлган шахслар турганини
кўрганини, шу тариқа, Ф.Қораев юқоридаги хонада қолган танишлари
М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов билан ҳам бирма-бир гаплашишганини, у
ҳодиса жойидан аниқланган гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан
1 кг. вазнли “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ҳам уларга тегишли
эканини тан олишга мажбурлашганини, у билишича, М.Ашуров бу
борада мажбуран тушунтириш хати ҳам ёзиб берганини, ички ишлар
ходими Ф.Қораев М.Ашуровни электрошокер билан урганини, бошига
целофан пакет кийгазиб, нафасини сиқиб, қийноққа солганини, ўша
вақтда уларга худди жиноятчилар каби муносабат қилишганини,
128
худди улар қандайдир оғир жиноят содир этиб қўйгандек бўлганини,
улар ички ишлар органлари ходимлари хоҳлаган ҳолатларни тан
олишмаганлиги учун ҳам уларга нисбатан тазйиқ бўлганини,
қийноққа солишганини, уларга ҳаттоки яқинларига телефон қилиб
олиш имкониятини ҳам беришмаганини, уларни кечги вақтдан
эрталабгача ушлаб келишиб, на бир сув ичиб олишлари, на бир овқат
истеъмол қилиб олишлари учун имкон бермаганини, 04.08.2024 йилда
Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида
жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг
юзидаги бетон бордюрлар олдида аниқланиб топилган, ичида сариқ
рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга келтириб ўралган
“Гашиш”, устидан қора рангли изолентага ўраб ташланган оқ рангли
елим идишда “Тропикамид” ва оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган
яшил ўтсимон “Марихуана” моддаси унга ва танишлари М.Ашуров,
А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва Ю.Тангирбергеновага тегишли
эмаслигини, улар ўша куни шунчаки вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа
ПВП” номли гиёҳвандлик воситасини 2.050.000 сўмга интернет
тармоғи орқали харид қилиб, истеъмол қилмоқчи бўлганини,
юқорида таъкидлаб ўтган ички ишлар органлари ходимлари эса
уларга тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб, уриб-дўппослаб, ушбу
гиёҳвандлик моддалари уларга тегишли экани ҳақида уларни
мажбурлаб кўрсатмалар олишганини, ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев
томонидан
белгиланган
тартибда
холислар
иштирокида
ҳужжатлаштириб олинмаганини, ушбу жараён видеотасвирга
олинмаганини, у ва танишларида ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 килограмм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини харид қилишлари учун етарлича миқдорда
пул маблағлари албатта мавжуд бўлмаганини, у танишлари М.Ашуров,
А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва Ю.Тангирбергенова билан сотиб олган
вазни 5 гр.га тенг бўлган “Альфа ПВП” номли гиёҳвандлик воситаси
геолокация бўйича ҳодиса жойида қолганича қолиб кетганини, ўша
куни ички ишлар органлари масъул ходимлари улар сотиб олган
гиёҳвандлик воситасини геолокацияси бўйича аниқлаш ва
белгиланган
тартибда
ҳужжатлаштириб
олиш
чорасини
кўришмаганини, 04.08.2024 йилда у шериклари билан Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб боришганидан сўнг уларга
нисбатан руҳий, психологик ва жисмоний босим ўтказилганини,
аслида олганда, агарда юқоридаги ҳодиса ўз ҳолича давом этганида ва
ички ишлар ходимлари Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевнинг
ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилмаганида, ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситалари уларнинг бўйнида, яъни ушбу
гиёҳвандлик воситаларига алоқадор бўлмаган шахсларнинг бўйнида
қолиб кетган бўлишини, унга ва танишларига нисбатан тазйиқ
129
ўтказиб, қийноққа солиб, уриб-дўппослаб, тан жароҳатлари етказган
ички ишлар органлари масъул ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев,
Б.Шаназаров ва бошқаларни кўрса, таниб олишини, 04.08.2024 йилда
ички ишлар органлари ходимлари ундан ташқари танишлари
М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов ва Ю.Тангирбергеновага ҳам
тазйиқ ўтказишиб, ҳодиса жойида аниқланган, айниқса вазни
тахминан 1 килограм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини уларга
тегишли эканини тан олишларига мажбурлаб, қийноққа солиб, тан
жароҳатлари етказишган, ҳодиса куни ҳодиса жойида аниқланган
гиёҳвандлик воситалари у ва танишлари М.Ашуров, А.Исломов,
Ш.Шотурсунов ва И.Собировга тегишли эканлигини тан олишига,
қилмаган ишларини, яъни аслида улар томонидан содир этилмаган
жиноятни бўйнига олишга, ушбу йўсинда тушунтириш хатлари ёзиб
беришга мажбурлаган ва бу борада ёлғон маълумотлар билан
тўлдирилган қалбаки ҳужжатлар расмийлаштирганини, унинг ўзи ва
танишларига турли кўринишдаги тазйиқлар ўтказиб, қийноққа солиб,
тан жароҳатлари етказганини, Янгихаёт тумани ИИО ФМБ масъул
ходимлари Ф.Қораев, К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровни белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиб, уларга нисбатан қонунчиликда
назарда тутилган энг оғир жазо чораси қўлланилишини, ИИБнинг
тезкор ходими, ёлғондакам тадбир уюштиришиб уни бўйнига 1 кг
гиёҳвандлик
воситасини
қўймоқчи
бўлганини,
судланувчи
К.Мирзабаев уни ва Алинурни дубинка билан урганини, судланувчи
Б.Шананаров шерикларини урганини кўрмаганини, Ф.Қораев унга
ҳақоратли сўзларни гапирганини, ИИБ биносига олиб борганда унга
нисбатан босим ўтказиб гиёҳвандлик воситасини тан олишини ва
қоғозга ёзиб беришини, бўлмаса қийноққа солишини айтганини, уни
ечинтириб жинсий аъзойини куйдирмоқчи бўлганини, хизмат
кийимида бўлганини, судланувчи Ф.Қораев зажигалка билан жинсий
аъзойимни озроқ куйдирганини, оғриққа чидай олмаганидан кейин
бақириб юборганини, кейин куйдиришни тўхтатганини, тиббий
кўрикдан ўтганини, шифокорга зажигалка билан куйдиришганини
айтиб берганини, Алинур таниши эканини, уни уйига иш юзасидан
бориб келиб юрганини, гиёҳвандлик воситасини кўпам истеъмол
қилмаслигини, Ю.Тангирберганова кўп нарсани эслай олмаслигини,
унга кўчли рўхий таъсир қилганлиги боис кўп воқеаларни гапириб
бермаганини, ППХ ходимлари хизмат кийимида бўлганини,
Ю.Тангирбергановани бўйи узун қора футболкадаги фуқаро урганини
кўрганини, судланувчи К.Мирзабаев Ю.Тангирбергановани урган
фуқаро эмаслигини, у одамни кўрса танишини, жинсий аъзойини
куйдиришганини Янгиҳаёт туманида жойлашган экспертизага олиб
боришганида бу ҳолатни айтганида улардан ҳеч қандай ёрдам ҳам
берилмаганини, эшитув ҳам бўлмаганини, бу воқеани ДХХга олиб
бориб сўроқ қилишганида тўлиқ айтиб, куйдирилган жойини
130
кўрсатиб ҳам берганини, у ва Ю.Тангирберганова оқ “НЕКСИЯ 2”
русумли автомошинасининг ичида ўтирганида, мошинанинг
ойнасидан қора футболкали шахс Юлдузни урганини кўрганини,
судланувчи К.Мирзабаев А.Исломовга тан жарохати етказганини
кўрганини, адвокатни саволига тўғри тўлиқ жавоб бера олмаганини,
айрим жойлари ёдидан кўтарилган бўлиши мумкинлигини, лекин
тўғрисини айтиб беришга ҳаракат қилганини, жабрланувчи
Ю.Тангирбергановани кўрсатмасини тасдиқлашини, воқеа содир
бўлишидан олдин бир бир ярим ой олдин гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилганини, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишга уни
ҳеч ким қизиқтирмаганини, ўз ҳохиши билан истеъмол қилганини,
ўша куни тўртталаси пул ташлашиб гиёҳвандлик воситасини сотиб
олмоқчи бўлганини, ходимлар уни ИИБ биносига олиб бориб бир
хонага олиб кирганини, у ерда ҳеч қандай камера йўқлигини, бошида
унга қўпол гапиришганини, кейин яхши муомила қилишиб
гиёҳвандлик
воситасини
“бизларники”
деб
тан
олишини
айтишганини, уларни гапларига қулоқ солмаганидан кейин улар
зажигалкани ёқишиб унинг жинсий аъзойини куйдиришганини,
ундан тушунтириш хати олган ИИБ ходими бу судланувчиларни
орасида йўқлигини, тушунтириш хатини олишганидан кейин бошқа
хужжатлар ёздиришмаганини ва имзо ҳам қўйдиришмаганини, ДХХда
ходимлар берган саволларга жавоб берганини, суд мед
экспертизасидан ўтганини айтиб кўрсатув берди.
Жабрланувчи Э.Хайдаров суд мажлисида, ҳозирда ҳеч қаерда
ишламаслигини, М.Валиевни танишини, 2023 йил июль ойининг
охирларида маҳалла гузарида М.Валиев билан кўришиб қолганини, у
ишсиз қолиб кетганини, соғлиғида ҳам муаммолари борлигини
айтганини, даволаниши учун пули йўқлигини, М.Кутепетдиновда
46.000.000 сўм пуллари қолиб кетганини, ўша инсон ундан қарздор
эканини, қарзини қайтариб ололмаётганини, шу пулларни қайтариб
олса, даволаниб олишини айтганини, ўша куни М.Валиев унга
М.Кутепетдиновнинг темир трубалари мавжудлигини, “Шу трубани
сотсам, кейин бераман деяпти. Қачон сотади, мен билмадим.
Касаллигим жиддий экан, пул кўп кетар экан. Жигаримда муаамо бор,
жигар циррози экан” деб унга айтганини, ўша вақтда у М.Валиевга
қурилиш ишлари билан шуғулланувчи “Аҳмаджон” исмли таниши
борлигини, темир трубалар ҳақида унга таклиф бериб кўришини,
унгача трубалар ҳақида М.Кутепетдиновдан сўрашини айтганини, у бу
борада “Аҳмаджон”га таклиф берганида, у Мингбулоқ туманида сув
чиқартириш бўйича тендерда ғолиб бўлганини, бу ишларни
бажариши учун унга трубалар керак бўлишини, шунинг учун
трубаларнинг ўлчовлари ва нархини билиб беришини унга айтганини,
2023 йил 02-03 август кунлари унга М.Валиев қўнғироқ қилиб,
М.Кутепетдинов билан трубалар масаласида гаплашиб олганини,
131
эканини, агарда “Аҳмаджон” улардан ушбу трубаларни сотиб олса,
яхши бўлар эди деб унга айтганини, шунингдек, М.Валиев унга 2023
йил 04 август куни Тошкент шаҳрига М.Кутепетдинов билан темир
трубалар масаласида гаплашиб олишини айтиб, у ерга етиб бориб,
турган жойидан унга телефон қилганини, телефонда М.Валиев унга
темир трубаларнинг эгаси М.Кутепетдинов билан гаплашиб олганини,
темир трубаларнинг ҳар бир метрини 1.500.000 сўмдан уларга
сотишга тайёр эканини, фақатгина трубаларнинг ўзи Тошкент
шаҳрида эмас, балки Бухоро вилоятида жойлашганини, трубаларни
ўзлари
мустақил
равишда
олиб
келтириб
олишлари
(транспортировка) лозимлигини маълум қилганини, у М.Валиев
билан ушбу суҳбатлигидан сўнг “Аҳмаджон” билан гаплашиб,
трубаларнинг ҳар бир метри 1.500.000 сўмдан сотилаётганини
айтганида, у “Аниқ шу нархга сотишар эканми? Агар бир ярим
миллион сўмдан сотишса, яхши бўлар эди” деб унга айтиб, бунга
розилик билдирганини, шундан сўнг, М.Валиев Наманган вилоятига
қайтиб келганида, у билан темир трубаларга биргаликда пул тикишга
келишиб, орада ўзлари ҳам фойда қилиб олишлари мумкинлиги
ҳақида келишишганини, шунингдек, улар бу борада таниши
“Аҳмаджон”га ҳам таклиф берганида, у тендерда ғолиб бўлганини,
ундан объект, улардан темир трубалар бўлиши ҳақида ўзаро келишиб
олишганини, шу орада М.Валиев ўзи Бухоро вилоятига бориб, у ерда
жойлашган темир трубаларни фотосуратга олиб келганини,
ҳақиқатдан ҳам, М.Валиев Бухоро вилоятида жойлашган бир чўлда
унга нотаниш бўлган “Ҳамза” исмли шахс қўли билан трубаларни
кўрсатиб тургани акс эттирилган фотосуратларни кўрсатганини, ўша
вақтда М.Валиев унга “Расмдаги шахс Ҳамза ака, у мени Бухоро
вилоятига темир трубаларни кўрсатиш учун олиб бориб келди” деб
айтганини, трубаларнинг ҳар бирининг узунлиги 11 метрни,
қалинлиги 1.5 метрни, диаметри 1.200 мм.ни ташкил қилишини
айтганини,
сўнг,
улар
ушбу
суратларни
“Аҳмаджон”га
кўрсатишганида, у ушбу трубалардан 10 километр кераклигини
айтганини, шу тариқа, 2023 йил 09 август куни улар М.Валиев билан
М.Кутепетдиновдан темир трубаларни сотиб олишга қарор
қилишганини, фақат “Аҳмаджон” уларга темир трубалар учун нақд
пул бермасликлари, аксинча иложи бўлса сотувчининг ҳисобрақамига тўлаб юборишлари ҳақида маслаҳат берганини, шунда
М.Валиев М.Кутепетдиновдан фирмаси бор ёки йўқлигини
аниқлаштириб, унинг “N FISH” МЧЖ номли фирмасининг ҳисобрақамларини билиб олиб, улар М.Валиев билан биргаликда
М.Кутепетдиновдан темир трубалар сотиб олиш учун ўртага жами
204.700.000 сўм пулларни ташлаб, М.Кутепетдинов раҳбарлигидаги “N
FISH” МЧЖ ҳисоб-рақамига АТИБ “Ипотека-банк” банки орқали
132
дастлаб 1.700.000 сўм, сўнг 163.000.000 сўм ва охири 40.000.000 сўм
жами 204.700.000 сўм пулларни жисмоний шахс М.Валиевнинг
номидан ўтказиб, тўлаб юборишганини, бундан ташқари, орада
М.Валиев яна Тошкент шаҳрига бориб, М.Кутепетдинов билан
гаплашиб келганини, ўша вақтда М.Валиев унга нақд пул шаклида
4.000 АҚШ долларини темир трубалар учун қўлига бериб келганини,
юқоридаги пуллардан 163.000.000 сўм пулини у тикканини, қолган
пулларни М.Валиевнинг ўзи тикканини, шу тариқа, улар М.Валиев
билан жуда кўп миқдорда пул тиккан темир трубаларни Наманган
вилоятига олиб келиб, қурилиш ишларида ишлатиш вақти келганини,
2023 йил 11 август куни М.Валиев унга “Тошкентдан Бухорога
борадиган бўлдим. Барчасини Мирхошим ака билан ҳужжатлаштирар
эканмиз. Трубаларни олиб келаман” деб айтганини, ўша куни
ҳафтанинг жума куни бўлганини ва у “жума намози”дан қайтган
бўлганини, шунда у М.Валиевдан “Мен ҳам сен билан борсам
бўладими?” деб сўраганида, у “Наманган-Тошкент-Бухоро-ТошкентНаманган” йўналишида чарчаб қолиши мумкинлиги ҳақида айтиб,
уни тўғридан-тўғри темир трубалар жойлашган Бухоро вилоятидаги
“Тўдакўл” номли чўлига бориб тураверишини, кетидан ўзи ҳам
ҳужжатларни тўғирлаб олиб келиб, темир трубаларни биргаликда
олиб чиқиб кетишлари ҳақида келишиб олишганини, эртаси куни,
яъни 2023 йил 12 август куни улар йўлга отланишганини ва М.Валиев
Тошкент шаҳрига жўнаб кетганини, у эса, йўловчи такси билан
тўғридан-тўғри Бухоро вилоятига қараб йўл олганини, шу тариқа у
Навоий вилоятига етиб борганини, кеч тушиб қолганлиги сабабли, у
ердаги АЁҚШларнинг бирининг олдида жойлашган меҳмонхонада
тунаб қолишганини, меҳмонхонада у “Азизбек” исмли шахс билан
танишиб қолиб, унга Бухоро вилоятида жойлашган “Тўдакўл” номли
чўлда трубалар борлиги ҳақида айтганида, “Азизбек” у айтаётган жой
аслида жуда узоқда жойлашганини, чўлнинг ичини кўрсатаётганини,
бу каби трубалар Навоий вилоятида ҳам борлигини айтиб, унга
трубаларни ташувчи юк автомашиналар турадиган манзилни
тушунтирганини, у ўша куни кўчага чиқиб, “Азизбек” айтган
“фурачилар питаги”га етиб борганини, у ердаги фурачилардан темир
трубалар ҳақида қизиққанида, улардан бири у айтаётган Бухоро
вилоятида жойлашган темир трубалар аслида давлатга қарашли
эканини, уларни учинчи шахслардан сотиб олиб бўлмаслигини
айтганини, ўша вақтда унда М.Кутепетдиновга нисбатан шубҳа
уйғонишни бошлаганини, сўнг, унинг кўзининг олдида бир фура
юкхонасига 3 та темир труба ортилган ҳолда Тошкент шаҳри томонга
қараб жўнаб кетаётганини кўрганини, у қизиқиб трубаларни неча
пулга ташиб беришлари ҳақида фурачидан сўраганида, у ҳар бир
трубани 5.000.000 сўмдан Тошкентга етказиб беришини айтганини,
бундан ташқари, у Бухоро вилоятида жойлашган трубаларни ташиш
133
учун оддий фура тўғри келмаслигини, у ердаги трубаларни ортиб,
ташиш учун уларга икки мостлик фуралар керак бўлишини, уларнинг
нарх-навоси ҳам ўзига яраша қимматроқ бўлишини, трубаларни
фурага юклаш учун ҳам кран керак бўлишини, кран ҳам ҳар бир
трубани 2 миллион сўмдан фурага ортиши ҳақида унга маълумотлар
берганини, у Навоий вилоятида бўлган вақтида унга М.Валиев
қўнғироқ қилиб, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида
жойлашган “Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармасига
трубаларни олиб чиқиб кетиш учун тегишли ҳужжатларни
расмийлаштириш учун етиб борганини, бироқ бошқарма бошлиғи
авария содир бўлганлиги сабабли ҳудудга чиқиб кетганини,
ҳужжатларни расмийлаштириш учун унинг имзоси керак эканини,
ҳозирда уни келишини кутишаётганини, ҳужжатларни имзолатиб
олиб, олдига етиб келишини айтганини, шу куни кечги вақтда
М.Валиев унга ҳужжатларни расмийлаштира олмаганини, бошқарма
бошлиғи ишхонасига қайтиб келмаганини айтганини, уни 2023 йил
16 август куни Сирдарё вилоятида тўй маросими борлиги учун
М.Валиевга қайтиб кетишини айтиб, ишни ўзи якунлай олишини
ундан сўраганида, ўзи трубаларни ортиб келишини унга айтганини,
сўнг, у йўлга чиқиб, ортига қайтиб кетганини, у Сирдарё вилоятида
тўй маросимида бўлган вақтида М.Валиевдан хабар олиб, трубалар
нима бўлгани ҳақида сўраганида, у ҳужжатларни ҳамон
расмийлаштирмаганини, “Зирабулоқ” магистрал газ трубалари
бошқармаси мутасаддиларини кутаётганини айтганини, у иш
ўхшамаса, Наманганга қайтавериши ҳақида унга айтганини, орадан
бир оз вақт ўтиб, М.Валиев унга қўнғироқ қилиб, “Зирабулоқ”
магистрал газ трубалари бошқармаси ва “N FISH” МЧЖ ўртасидаги
таққослаш
далолатномасини
расмийлаштириб
олганини,
далолатномани кўздан кечирганида, бошқарманинг “N FISH” МЧЖ
олдида ҳеч қандай қарздорлиги мавжуд эмаслиги, бошқарма
тасарруфида жамиятга тегишли темир трубалар йўқлигини
билганини унга айтганини, шунда у М.Кутепетдинов пулларини олиб,
уларни алдаб келганини, аслида у кўрсатган темир трубалар унга
тегишли эмаслигини, аксинча давлатга тегишли эканини тушуниб
етганини, кейинчалик, у билишича, М.Валиев ҳолатга аниқлик
киритиш мақсадида М.Кутепетдиновнинг олдига бориб, унга ҳеч
қандай темир трубалар мавжуд эмаслигини айтиб, нима сабабдан
уларни пулларини олиб, алдаб келаётганини сўраганида,
М.Кутепетдинов барчасини жойига қўйишини, бу борада хавотир
олмасликларини, темир трубаларни аукцион савдолари орқали харид
қилиб, уларга қайтариб сотишини айтганини, шунда у
М.Кутепетдиновнинг олдида унга қўнғироқ қилиб, телефонни
М.Кутепетдиновга берганида, у “Менга Мансуржон тўрт минг доллар
берган ва фирмам ҳисобига икки юз беш миллионча сўм труба сотиб
134
хоҳласангиз ўзингизга, хоҳламасангиз бошқасига сотиб, Сиздан олган
пулларимни қайтариб бераман” деб унга айтганини, ўша вақтда улар
М.Кутепетдиновдан у қандай қилиб лот орқали ҳар бир метрини
3.6 миллион сўмдан сотиб олган темир трубасини уларга 1.5 миллион
сўмдан ўзига зарар қилиб сотиши ҳақида сўрашганида, у ҳужжатларда
3.6 миллион сўмдан деб ёзилаверишини, амалда уларга 1.5 миллион
сўмдан сотишини, улар олмаган тақдирида ҳам трубаларни бошқа
харидорларга сотиб юбориб, уларнинг пулларини қайтариб беришни
ваъда қилганини, орадан анча вақт ўтганини, бироқ темир трубалари
ҳамон уларгача етиб келмаганини, улар М.Валиев билан
М.Кутепетдиновга ушбу масалада қўнғироқ қилган ҳар сафар у “Ана
келади, мана келади, ана бўлди, мана бўлди” деб уларга баҳоналар
қилаверганини, М.Кутепетдинов уларни ҳар сафар гўёки темир
трубалар бўйича лот ютиб олгани, харидори борлиги, темир
трубаларни сотса, уларга пулларини дарҳол тўғрилаб бериши ҳақида
ишонтириб келганини, сўнг улар М.Валиев билан шуни тушуниб
етишганки, М.Кутепетдинов уларга давлатнинг трубаларини
кўрсатиб, гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, уларнинг нақд пул
шаклида 4.000 АҚШ доллари, пул кўчириш йўли билан 204.700.000
сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ҳозирги кунга қадар
улар берган пуллар эвазига темир трубаларни ҳам етказмасдан ёки
бўлмаса унга берган пулларини ҳам қайтармасдан, алдаб
келаётганини, фирибгар М.Кутепетдинов жуда кўп миқдордаги пул
маблағларига
“тушириб”
кетганини,
сўнгги
вақтларда
М.Кутепетдинов билан унинг ўзи телефон орқали гаплашиб келиб,
фақатгина ундан пулларини қачон қайтариб беришини сўраганини,
унинг пулларини қачон қайтариб бериши ҳақидаги сўровларига
М.Кутепетдинов “Сешанба куни бераман, чоршанба куни бераман”
деган
баҳоналар
билан
алдаб
келаётганини,
ора-орада
М.Кутепетдинов Бектемир туманида жойлашган дачасини банкка
гаровга қўйиб, банкдан кредитга пул олаётганини, ушбу пуллар
ҳисобидан уларнинг олдидаги қарзларини тўлаб беришини айтган,
бироқ шунда ҳам натижа бўлмаганини, кейинчалик, улар
М.Кутепетдиновнинг қамалиб кетганини эшитишганини ва шу билан
у ғойиб бўлиб кетганини, у М.Кутепетдиновнинг ишчиси “Ҳамза”
исмли шахснинг шахсига оид тўлиқ маълумотларини билмаслигини,
таниши М.Валиев 4.000 АҚШ долларини М.Кутепетдиновга айнан
темир трубалар сотиб олиш учун берганини, бироқ, М.Кутепетдинов
таниши М.Валиевдан темир труба учун олган 4.000 АҚШ долларини
кейинчалик қандай мақсадларда сарфлаганини у билмаслигини,
шериги М.Валиевда М.Кутепетдинов раҳбарлигидаги “N FISH” МЧЖ
ҳисоб-рақамига АТИБ “Ипотека-банк” банки орқали жами 204.700.000
135
сўм пулларни темир трубалар учун тўлаганини тасдиқловчи банк
квитанция ва чеклари мавжудлигини, М.Валиев уларни жами
4 варақда тергов органига жиноят иши ҳужжатларига қўшиб қўйиш
учун ихтиёрий равишда тақдим қилганини, шериги М.Валиев
М.Кутепетдиновдан темир трубалар сотиб олиш учун унга 4.000 АҚШ
долларини нақд пул кўринишида тўлаганини тасдиқловчи унинг ўзи,
М.Валиев ва М.Кутепетдинов ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувлар ёзиб
олинган аудиоёзув мавжудлигини, М.Валиев ушбу аудиоёзувни тергов
органига ихтиёрий равишда тақдим қилганини, у шериги М.Валиев
билан М.Кутепетдиновдан темир трубалар сотиб олиш учун ўзаро
келишувлари оғзаки бўлганини, улар М.Кутепетдиновдан темир труба
сотиб олишга келишганини ва бунинг учун унга 204.700.000 сўм
пулларни пул кўчириш йўли билан тўлаб беришганини, бундан
ташқари, М.Валиев М.Кутепетдиновнинг қўлига 4.000 АҚШ доллари
нақд пулларни ҳам берганини, бироқ, М.Кутепетдинов уларни
шунчаки пулларига алдаб кетиб, ҳозирги кунга қадар унга тўлаб
берган пулларига мос равишда на темир трубаларнинг ўзини етказиб
бермаганини, на пулларини ўзини уларга қайтариб бермаганини,
М.Кутепетдинов уларни ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганини,
шериги М.Валиев М.Кутепетдиновга ундан темир трубалар сотиб
олиш учун унинг қўлига жами 4.000 АҚШ долларини нақд пул
кўринишида берганини, шунингдек, улар М.Валиев билан биргаликда
банкка қатнаб, М.Кутепетдиновга тегишли бўлган “N FISH” МЧЖ
ҳисоб-рақамига жами 204.700.000 сўм пулларни банк орқали пул
кўчириш йўли билан тўлаб беришганини, улар М.Кутепетдиновнинг
сўзларига ишонишганини, ўша вақтда М.Кутепетдинов шериги
М.Валиевга 46 миллион сўмлик қарзини ўзида мавжуд бўлган темир
трубаларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан
тўғрилаб беришини, хусусан унда диаметри 1200 мм. бўлган темир
трубалар мавжудлигини, ушбу трубаларнинг ҳар бир метрини
1.500.000 сўмдан сотишини унга айтганини, шу сабабли, улар
М.Кутепетдиновнинг гапларига ишониб, М.Валиев билан биргаликда
ушбу трубаларни сотиб олиб, қурилишида ишлатиб, бир оз бўлса ҳам
фойда қилишни режа қилишганини, М.Кутепетдинов алдаб
кетганини, М.Валиев томонидан ашёвий далил тариқасида тақдим
этилган аудиоёзувдаги унинг ўзи, М.Валиев ва М.Кутепетдинов билан
ўртасидаги сўзлашувлар ҳақиқатдан ҳам бўлиб ўтганини, ушбу
аудиоёзувда М.Кутепетдинов М.Валиевдан 4.000 АҚШ доллари ва
25.000.000 сўм пулларни олганини тан олганини, у ушбу пулларни
уларга сешанба куни, “Аср” вақтига қадар қайтариши ҳақида ваъда
берганини, у ва шериги М.Валиев ҳозирги кунга қадар темир трубалар
сотиб олиш учун М.Кутепетдиновга берган пулларини ундан қайтариб
олишмаганини, М.Валиевнинг яшаш уйи билан боғлиқ ҳужжатларни
ундан олиб қўймаганини, М.Валиевга нисбатан ҳеч даъво ва
136
эътирозлари йўқлигини, М.Кутепетдиновни белгиланган тартибда
жавобгарликка тортиб, қонунчиликда назарда тутилган энг оғир жазо
чораси қўлланилишини, етказилган моддий зарарни ундиришда
амалий ёрдам бериш ҳақидаги кўрсатувлари.
Жабрланувчи
М.Валиев
суд
мажлисида,
институтни
тамомлаганидан сўнг давлат хизматчиси сифатида турли давлат
муассаса ва идораларида 2020-2021 йилларга қадар ишлаб келганини,
ҳозирда “Гепатит Б, Д” ва “Жигар циррози” касалликларига
чалинганлиги сабабли, ҳеч қаерда расман ишламаслигини, у
2020 йилда ҳозирда Жанубий Корея мамлакатида доимий равишда
яшаб, ишлаб келаётган “Рустам” исмли таниши орқали Маматов
Дилшоджон Дониярович билан танишганини, ўша вақтда Д.Маматов
“Зил” русумли юк автомашиналарнинг олди-сотдиси фаолияти билан
шуғулланиб келганини, у ҳам тирикчилик учун “Зил” русумли юк
автомашинасини сотиб олиб, рўзғорини тебратмоқчи бўлганини ва
ушбу масалада Д.Маматовга мурожаат қилганини, шу тариқа, улар
Д.Маматов билан Тошкент вилоятидаги қурилиш ишлари билан
шуғулланувчи бир фирманинг базасига бориб, у ерда сақланаётган
4 та “Зил” русумли юк автомашиналарини кўздан кечирганини, ушбу
4 та “Зил” русумли юк автомашиналаридан 3 таси унга маъқул
келганини ва Д.Маматов шулардан бирини унинг номига
расмийлаштириб беришини айтганини, у Д.Маматовга ундан харид
қилмоқчи бўлган “Зил” русумли юк автомашинаси учун 76.000.000
(етмиш олти миллион) сўм пулларни берганини, коронавирус
пандемияси туфайли Д.Маматов у харид қилган “Зил” русумли юк
автомашинасини Наманган вилояти, Уйчи туманига етказиб бера
олмаганини, шундан сўнг, унинг соғлиғи ёмонлашганлиги ва
автомашина бошқара олмаслиги сабабли “Зил” русумли юк
автомашинасини харид қилиш бўйича фикридан қайтганини ва
Д.Маматовга унга юк автомашинаси хариди учун берган 76 миллион
сўм пулларини қайтариб беришини сўраганини, бироқ, Д.Маматов
пулларни у сотиб олмоқчи бўлган “Зил” русумли юк
автомашинасининг эгасига берганини, ўзаро олди-сотди амалга ошиб
бўлганини, агар хоҳласа унга “Зил” русумли юк автомашинасини
етказиб беришини айтганини, у Д.Маматовга автомашина бошқа
керак эмаслигини, унга пулларни қайтаришини айтганида, у
76 миллион сўмдан 30 миллион сўмини унга қайтариб, қолган
қисмини ҳам тез кунларда қайтаришини айтганини, орадан вақт ўтиб,
у яна Д.Маматовга қўнғироқ қилиб, пулларни сўраганида, унда
ҳозирда пуллар йўқлигини, бироқ унинг ўзидан бир танишининг
қарзи борлигини, уни ўша танишининг олдига олиб бориб, бирбирлари билан рўпара қилиб қўйишини айтганини, шу тариқа,
2023 йил апрель ойида улар Д.Маматов билан у айтаётган
танишининг олдига Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган
137
жазони ижро этиш муассасасига боришганини, у ерда Д.Маматов уни
ўзининг таниши Кутепетдинов Мирхошим Миркасимович исмли шахс
билан
таништирганини,
ўша
вақтда
Д.Маматов
таниши
М.Кутепетдиновга ундан 46.000.000 (қирқ олти миллион) сўм қарз
эканлигини айтиб, унинг ўзига бериши керак бўлган қарзлари
ҳисобидан унга 46 миллион сўм бериши ҳақида М.Кутепетдиновга
айтганини, шунда М.Кутепетдинов унга қараб “Мансур, пулларингни
мендан оласан, пулларни сенга мен бераман. Ҳақиқатан ҳам,
Дилшодга қарзим бор, Дилшоднинг қарзи менга ўтди. Пулингни мен
бераман” деб айтганини, у М.Кутепетдиновдан “Қир олти миллион
қарзини берасизми?” деб сўраганида, у “Бераман! Мен бераман сенга
Дилшоднинг қарзини” деб унга айтганини, сўнг улар ўзаро келишиб
олишганини, яъни Д.Маматовнинг унга бериши керак бўлган
46 миллион сўмини унга М.Кутепетдинов беришига келишишганини,
шундан сўнг, улар Д.Маматов билан М.Кутепетдиновнинг олдидан
кетишганини, орадан бир оз вақт ўтганидан сўнг, у Д.Маматовга
қўнғироқ қилиб, пуллар нима бўлганлиги ҳақида сўраганида, у
М.Кутепетдиновда сотиладиган темир трубалар борлигини, ўша
темир трубаларга харидор топса, уларнинг олди-сотдисидан тушган
тушумдан М.Кутепетдинов унга пулларини чиқариб бериши
мумкинлиги ҳақида айтганини, ҳаттоки Д.Маматов унга телефон
орқали М.Кутепетдинов сотаётган темир трубаларнинг фотосуратини
ҳам юборганини, ушбу фотосуратда М.Кутепетдиновнинг Жиззахлик
ишчиси “Ҳамза” исмли шахс ушбу трубаларни қўли билан кўрсатиб
турганлиги акс эттирилганини, шундан сўнг, у М.Кутепетдиновнинг
ўзига қўнғироқ қилиб, пуллар нима бўлганлиги ҳақида сўраганида, у
“Дилшод айтдими? Темир трубаларни сотиб юборайлик, тушган
пулдан сенинг пулингни тўғрилаб бераман” деб унга айтганини, ушбу
суҳбатда М.Кутепетдинов унга тегишли бўлган “N FISH” МЧЖ билан
“Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармаси ўртасида темир
труба маҳсулоти олди-сотдиси бўйича шартномалар борлигини, ушбу
шартномаларга асосан “N FISH” МЧЖ тасарруфида диаметри 1200 мм.
бўлган темир трубалар борлигини, ушбу трубаларнинг ҳар бир метри
бошида унга 400-500 минг сўмга айланганини, ҳозирда темир
трубанинг ҳар бир метрини 1.500.000 сўмдан сотишини унга
айтганини, шунингдек, М.Кутепетдинов манзил колониясида жазо
муддатини ўтаётган бир вақтда ташқарига чиқиб труба сота
олмаслигини, ўташи лозим бўлган жазо муддати узоқ эканини,
шунинг учун бу борада у М.Кутепетдиновга ёрдам берса, пулларини
тез фурсатларда тўғрилаб беришини унга айтганини, сўнг
2023 йилнинг апрель ойининг охири, май ойининг бошларида у
Наманган вилояти, Уйчи туманига қайтиб кетганини, кунларнинг
бирида у Наманган вилояти, Уйчи туманида доимий яшаб истиқомат
қилувчи таниши “Хожи ака” лақабли Хайдаров Эргашали Гаппарович
138
билан кўришиб қолганини, таниши Э.Хайдаров айнан ер қазиб, темир
труба ётқизиш ва шу каби қурилиш ишлари билан шуғулланиб
келганини, ўша вақтда у Э.Хайдаровга Тошкент шаҳрида
М.Кутепетдинов исмли шахс борлигини, унда сотиладиган, диаметри
1200 мм. бўлган темир трубалар борлигини, трубанинг ҳар бир
метрини 1.500.000 сўмга сотмоқчи эканлигини унга айтганини, шунда
Э.Хайдаров унинг бу борадаги таклифига қизиқиб, қурилиш ишлари
билан шуғулланувчи пудрат ташкилотини топишини, ушбу
пудратчига субпудратчи бўлиб, трубаларни М.Кутепетдиновдан сотиб
олиб, қурилишда қўллашлари мумкинлиги, темир трубаларга пулни
ўртадан бўлиб тикишларини айтганини, шу тариқа улар
хайрлашганини, 2023 йилнинг июль ойининг охири, август ойининг
бошларида Э.Хайдаров унга мурожаат қилиб, унга айтган темир
трубалар сотилаётган ёки сотилмаётганлиги ҳақида сўраганини,
унинг бир таниши қурилиш ишларини бошлаганини, унга
субпудратчи бўлишлари мумкинлиги ҳақида айтганини, шундан сўнг
улар Э.Хайдаров билан унинг қурилиш ишларини бошлаган
танишининг олдига бориб, уларда темир трубалар борлигини,
қурилиш ишларининг ушбу қисмини ўзиларининг зиммасига олиб,
субпудратчи сифатида труба ётқизиш билан боғлиқ ишларни бажариб
беришлари
мумкинлиги
ҳақида
айтганини,
ўша
вақтда
Э.Хайдаровнинг таниши таклифига рози бўлиб, “Трубалар билан
боғлиқ ишларни қилаверинглар, мен Сизларга объём ҳам бераман,
пулларингни ҳам бераман” деб айтганини, сўнг улар Э.Хайдаров билан
унинг бизнес-шериги билан ушбу мавзуда гаплашиб олишганидан
сўнг, у Тошкент шаҳрига М.Кутепетдиновнинг олдига у жазо
муддатини ўтаётган манзил колониясига бориб, ундан темир
трубалар ҳақиқатдан ҳам бор бўлса, у томонидан уларни сотиб олишга
мижоз тайёрлигини айтганини, у М.Кутепетдиновга “Трубаларинг
конкретно бўлса, менда оладиган одам бор” деб айтганини, ҳаттоки, у
ўша куни темир трубаларни дарҳол сотиб олиб, ўзи билан Наманган
вилоятига олиб кетиш учун жами 10.000 АҚШ доллари ҳам олиб
борганини, у М.Кутепетдинов билан кўришганида, у темир трубалар
Тошкент
шаҳрида
эмаслигини,
балки
Бухоро
вилоятида
сақланаётганини унга маълум қилганини, шунда у олдида бўлган
10.000 АҚШ долларидан 4.000 АҚШ долларини санаб, темир трубалар
учун М.Кутепетдиновнинг қўлига берганини, шунингдек, у
М.Кутепетдинов билан қўшимча 204.700.000 (икки юз тўрт миллион
етти юз минг) сўм пулларга темир трубалар сотиб олишга
келишганини, пулларни эса нақд пул кўринишида эмас, балки у
раҳбарлик қилиб келган “N FISH” МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказиб
беришга келишганини, чунки у бегона шахсга нақд пулларни бериб,
ишонганидан кўра, унга пул кўчириш (перечисление) орқали
пулларни ўтказиб берганлиги ишончлироқ бўлганини, бунинг устига
139
пул кўчириш (перечисление) вақтида буни тасдиқловчи тегишли банк
ҳужжатлари сақланиб қолишини, шу тариқа, у Наманган вилоятига
қайтиб кетганини, у Наманган вилояти, Уйчи туманига қайтиб
борганидан сўнг Э.Хайдаров ўзи ҳам М.Кутепетдинов билан телефон
орқали қўнғироқлашиб, бир-бирлари билан темир труба олдисотдиси мавзусида ўзаро гаплашиб, келишиб олишганини, шу орада у
М.Кутепетдинов айтаётган темир трубалар ҳақиқатан ҳам бор ёки
йўқлигини билиш учун уларни кўриб келиш учун Бухоро вилоятига
борганини, унга М.Кутепетдиновнинг айтишича, у сотмоқчи бўлган
темир трубалар Бухоро вилоятида жойлашган корхонада бўлганини,
улар Бухоро вилоятига М.Кутепетдиновнинг ишчиси “Ҳамза” билан
бирга боришганини, уни М.Кутепетдинов уларга Бухоро вилоятида
жойлашган
темир
трубаларни
кўрсатиб
келиши
учун
бириктирганини, дастлаб улар “Ҳамза” билан Самарқанд вилояти,
Каттақўрғон туманида жойлашган “Зирабулоқ” магистрал газ
трубалари бошқармасига боришганини, ҳақиқатан ҳам, ушбу
бошқарма билан М.Кутепетдинов раҳбарлик қилган “N FISH” МЧЖ
ўртасида шартнома мавжудлигини, ушбу шартнома асосида “N FISH”
МЧЖ “Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармасидан темир
трубалар сотиб олган эканини, у ерга боришларидан мақсад
“Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармасининг “N FISH” МЧЖ
олдида қанча темир трубаси қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу
трубалар ҳозирда қаерда сақланаётганлигини билиш бўлганини,
бироқ, “Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармаси “N FISH”
МЧЖ олдида қанча темир трубаси қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу
трубалар ҳозирда қаерда сақланаётганини айта олишмаганини, бу
борадаги таққослаш далолатномасини (акт сверки) “Ўзтрансгаз”нинг
Тошкент
шаҳридаги
бош
офисида
расмийлаштиришлари
лозимлигини айтишганини, шунда улар у ердан чиқиб, “Ҳамза”
уларни темир трубаларни охирги маротаба олиб кетган жой, яъни
Бухоро вилоятидаги “Газли” деб номланган жойга олиб борганини, у
ерда темир трубалар бўлганини, лекин уларнинг диаметри улар
келишганидек 1.200 мм.лик эмас, балки 1.000 мм.лик бўлганини,
шунда улар, у ердаги қоровулдан уларга керак бўлган диаметрли
темир трубалар қаерда эканлигини сўрашганида, у трубалар у ердан
олиб чиқиб кетилиб, бошқа жойга, яъни “96-километр” деган
манзилга кўчирилганлигини айтиб, ушбу жой манзилини уларга
берганини, у М.Кутепетдиновга қўнғироқ қилиб, у айтаётган трубалар
“96-километр”га кўчирилган эканлиги ҳақида айтганида, у “Худди ўша
менинг трубаларим” деб унга айтганини, шундан сўнг, улар Бухоро
вилоятининг Шофиркон туманига яқин жойлашган “Тўдакўл” деб
номланган чўлга бориб, тахминан 25 километр ичкарига кириб кетиб,
у ерда жойлаштирилган темир трубаларни қоронғи вақтда бориб,
кўздан кечиришганини, ҳақиқатан ҳам, чўлда М.Кутепетдинов уларга
140
ваъда қилган диаметри 1200 мм.лик темир трубалар ётганлигини
кўришганини, бироқ, улар Бухоро вилоятида кўрган темир трубалар
ҳақиқатан ҳам М.Кутепетдинов ва у раҳбарлик қиладиган “N FISH”
МЧЖга тегишли ёки тегишли эмаслигини била олишмаганини, сўнг
улар темир трубаларни кўздан кечириб бўлиб, у ердан кечки соат
01:00 ларга яқин қайтиб чиқиб келишганини ва йўлдаги
меҳмонхоналарнинг бирида тунаб қолишганини, тонг отганидан сўнг
улар йўлини давом эттириб, тўғридан-тўғри Тошкент шаҳрига кириб
келишганини ва Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги
М.Кутепетдинов жазо муддатини ўтаётган манзил колониясига бориб
у билан учрашишганини, у М.Кутепетдинов билан кўришиб, Бухоро
вилоятида улар кўрган темир трубалар ҳақиқатан ҳам унга тегишли
ёки унга тегишли эмаслигини сўрашганида, М.Кутепетдинов темир
трубалар унга тегишли эканлигини айтиб, уни ишонтирганини, ўша
вақтда М.Кутепетдинов уларга трубаларнинг барчаси эмас, балки
3.5 км. ёки 3.500 метри унга тегишли эканини айтганини, шунда
М.Кутепетдинов “Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармаси
билан ўзининг “N FISH” МЧЖ билан таққослаш далолатномаси
расмийлаштириб олишини, ушбу масалани ўзи ҳал қилиб беришини,
сўнг улар ушбу таққослаш далолатномаси асосида Бухоро вилоятидан
“N FISH” МЧЖга ажратилиши лозим бўлган темир трубаларни ортиб,
олиб кетишлари мумкинлигини айтганини, сўнг у Наманган
вилоятига қайтиб кетганини, орадан бир неча кун ўтганидан сўнг
М.Кутепетдинов унга қўнғироқ қилиб, “Зирабулоқ” магистрал газ
трубалари бошқармаси билан ўзининг “N FISH” МЧЖ ўртасида ўзаро
қарздорлик ҳақида таққослаш далолатномаси тузиш учун
“Ўзтрансгаз”нинг бош офисидан рухсатнома олганини, ушбу
рухсатнома
билан
“Зирабулоқ”
магистрал
газ
трубалари
бошқармасига борса, у ерда унга таққослаш далолатномасини
расмийлаштириб беришларини, ушбу таққослаш далолатномаси
асосида улар Бухоро вилоятидан “N FISH” МЧЖга ажратилиши лозим
бўлган темир трубаларни олиб кетишлари мумкинлигини айтганини,
шундан сўнг, улар Э.Хайдаров билан М.Кутепетдиновдан темир
трубалар сотиб олиш учун ўртага жами 204.700.000 (икки юз тўрт
миллион етти юз минг) сўм пулларни ташлаб, М.Кутепетдинов
раҳбарлигидаги “N FISH” МЧЖ ҳисоб-рақамига АТИБ “Ипотека-банк”
банки орқали дастлаб 09.08.2023 йил соат 16:36:19 да 1.700.000 (бир
миллион етти юз минг) сўм, сўнг 11.08.2023 йил соат 15:58:09 да
163.000.000 (бир юз олтмиш уч миллион) сўм ва охири 14.08.2023 йил
соат 10:52:53 да 40.000.000 (қирқ миллион) сўм жами 204.700.000
(икки юз тўрт миллион етти юз минг) сўм пулларни жисмоний шахс
Валиев Мансуржон Қурбоналиевич, яъни унинг номидан ўтказиб
юборишганини, шундан сўнг, улар йўлга отланишганини, шериги
Э.Хайдаров унга “Сен Тошкент вилояти, Зангиота туманига бориб,
141
трубалари бошқармасига бориб, у ерда таққослаш далолатномасини
расмийлаштириб олиб, Бухоро вилоятига темир трубаларни олиб
кетиш учун етиб боргин! Мен эса тўғридан-тўғри Бухоро вилоятига
етиб бораман ва Сени у ерда темир трубаларни биргаликда олиб
чиқиб кетишимиз учун кутиб тураман” деб айтганини, улар ушбу
масалада Э.Хайдаров билан келишиб олиб, у Тошкент вилояти,
Зангиота туманига етиб бориб, у ерда М.Кутепетдинов билан учрашиб
олганини, ўша куни М.Кутепетдинов ундан илтимос қилиб
сўраганлиги учун у 25.000.000 (йигирма беш миллион) сўм пулларни
нақд пул шаклида олиб бориб, унинг қўлига берганини, сўнг
М.Кутепетдинов унга йўл-йўлакай “Ҳамаз”ни ўзи билан олиб,
“Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармасига бораверишини, у
ерда унга бошқарманинг “N FISH” МЧЖ олдидаги темир труба
маҳсулоти қарздорлиги бўйича таққослаш далолатномасини
расмийлаштириб беришларини, ушбу далолатнома асосида Бухоро
вилояти “Тўдакўл” номли жойдан темир трубаларни олиб кетавериши
мумкинлигини унга айтганини, у йўлга чиқиб, йўл давомида
“Ҳамза”ни Жиззах вилоятидан олиб, у билан Самарқанд вилоятида
жойлашган “Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармасига етиб
бориб, у ердаги бухгалтердан бошқарма ва “N FISH” МЧЖ ўртасидаги
таққослаш
далолатномасини
расмийлаштириб
беришларини
айтишганида, бухгалтер бошқарма бошлиғи иш жойида эмаслигини,
объектга чиқиб кетганлигини, фақатгина эртаси куни ишга чиқишини
уларга маълум қилганини, шунда у Э.Хайдаровга алоқага чиқиб, унга
ушбу вазиятни тушунтирганида, у Бухоро вилоятида бир кун уни
кутиб тура олмаслигини, Наманган вилоятига қайтиб кетишини, уни
ўзи таққослаш далолатномасини расмийлаштириб, Бухоро вилоятига
бориб, темир трубаларни юк автомашинасига ортиб, Наманганга олиб
боришини айтганини, у Э.Хайдаровга қайтиб кетаверишини, ишни ўзи
якунлаб, темир трубаларни олиб боришини айтганлигини, шу тариқа,
у Самарқанд вилоятида бир кун тунаб қолганини, эртаси куни, у
“Зирабулоқ” магистрал газ трубалари бошқармасига бориб, у ерда
унга бошқарма ва “N FISH” МЧЖ ўртасидаги таққослаш
далолатномасини расмийлаштириб беришганини, у далолатномани
кўздан кечирганида, бошқарманинг “N FISH” МЧЖ олдида ҳеч қандай
қарздорлиги мавжуд эмаслиги, бошқарма тасарруфида жамиятга
тегишли темир трубалар йўқлигини билганини, шунда унинг жаҳли
чиқиб кетиб, дастлаб Э.Хайдаровга қўнғироқ қилиб, М.Кутепетдинов
пулларини олиб, уларни алдаб келганини, аслида у кўрсатган темир
трубалар унга тегишли эмаслигини, аксинча давлатга тегишли
эканини унга айтганида Э.Хайдаровнинг ҳам унинг каби жаҳли чиқиб
кетганини, шунда у ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида
142
М.Кутепетдинов томонга қараб йўл олганини, у М.Кутепетдиновнинг
олдига бориб, унга ҳеч қандай темир трубалар мавжуд эмаслигини
айтиб, нима сабабдан уларни пулларини олиб, алдаб келаётганини
сўраганида, у барчасини жойига қўйишини, бу борада хавотир
олмаслигини, темир трубаларни аукцион савдолари орқали харид
қилиб,
унга
қайтариб
сотишини
айтганини,
шунда
у
М.Кутепетдиновнинг олдида Э.Хайдаровга қўнғироқ қилиб,
телефонни М.Кутепетдиновга берганида, у Э.Хайдаровга “Менга
Мансуржон тўрт минг доллар берган ва фирмам ҳисобига икки юз
тўрт-икки юз беш миллион сўм труба сотиб олиш учун тўлаган. Мен
ҳозир трубалар бўйича лотда иштирок этишни ҳал қиляпман. Лотда
труба ютиб олганимдан сўнг, хоҳласангиз ўзингизга, хоҳламасангиз
бошқасига сотиб, Сиздан олган пулларимни қайтариб бераман” деб
айтганини, ўша вақтда улар М.Кутепетдиновдан у қандай қилиб лот
орқали ҳар бир метрини 3.6 миллион сўмдан сотиб олган темир
трубасини уларга 1.5 миллион сўмдан ўзига зарар қилиб сотиши
ҳақида сўрашганида, у уларга бўлмаса, бошқасига 1.5 миллион сўмдан
сотиб юбориб, уларнинг пулларини қайтариб беришни ваъда
қилганини, орадан анча вақт ўтганини, бироқ темир трубалари ҳамон
уларгача етиб келмаганини, улар Э.Хайдаров билан М.Кутепетдиновга
ушбу масалада қўнғироқ қилган ҳар сафар у “Ана келади, мана келади,
ана бўлди, мана бўлди” деб уларга баҳоналар қилаверганини, гўёки
М.Кутепетдинов темир трубалар бўйича лот ютиб олганлиги,
харидори борлиги, темир трубаларни сотса, уларга пулларини дарҳол
тўғрилаб бериши ҳақида ишонтириб келганини, сўнг улар Э.Хайдаров
билан шуни тушуниб етишганки, М.Кутепетдинов уларга давлатнинг
трубаларини кўрсатиб, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб,
уларнинг нақд пул шаклида 4.000 АҚШ доллари, пул кўчириш йўли
билан 204.700.000 сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб,
ҳозирги кунга қадар улар берган пуллар эвазига темир трубаларни
ҳам етказмасдан ёки бўлмаса унга берган пулларини ҳам
қайтармасдан, у ва шериги Э.Хайдаровни алдаб келаётганлигини,
фирибгар М.Кутепетдинов у ва шериги Э.Хайдаровни жуда кўп
миқдордаги пул маблағларига “тушириб кет”ганлигини, сўнгги
вақтларда М.Кутепетдинов билан Э.Хайдаровнинг ўзи телефон орқали
гаплашиб келиб, фақатгина ундан пулларини қачон қайтариб
беришини сўраганлигини, унинг пулларини қайтариш ҳақидаги
сўровларига М.Кутепетдинов “Сешанба куни бераман, чоршанба куни
бераман” деган баҳоналар билан алдаб келаётганлигини, у
М.Кутепетдиновнинг ишчиси “Ҳамза” исмли шахснинг шахсига оид
тўлиқ маълумотларини билмаслигини, у дастлаб ёнида бўлган 10.000
АҚШ долларидан 4.000 АҚШ долларини М.Кутепетдиновга айнан
темир трубалар сотиб олиш учун берганлигини, ҳозирги кунга келиб
М.Кутепетдинов уларга на ваъда қилинган темир трубаларни етказиб
143
бермаганлигини, на улар ушбу темир трубалар учун унга берган
пулларини қайтармаганлигини, шу боис суддан унга нисбатан
етказилган зарарни тўлиқ ундириб беришни ва судланувчи
М.Кутепетдиновга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.
Гувоҳ С.Мамбетов суд мажлисида, 2008 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ
инспектори лавозимида 2024 йил 5 январь кунидан буён хизмат
қилиб келаётганини, унинг хизмат вазифалари жамоат тартибини
сақлаш,
жиноятчиликнинг
олдини
олиш,
фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш ва раҳбарият томонидан берилган
топшириқларни ўз вақтида бажаришдан иборатлигини, 2024 йил
3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси Янгиҳаёт тумани ИИО
ФМБ 3-сонли ИИБда тунги навбатчиликка жалб қилинганини, жорий
йилнинг 4 август куни соат тахминан 03:00 ларга яқин ППХ
инспектори 26.01.1991 йилда туғилган Мирзабаев Каримжон
Рустамович рация орқали унга алоқага чиқиб, у ППХ инспектори
Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич билан бирга Янгиҳаёт
туманида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуасининг
қурилиши тугалланмаган биноси яқинида эканлигини маълум қилиб,
ёрдамга келишини сўраганини, бироқ у айнан нима учун ёрдам
кераклигини айтмаганини, шундан сўнг, у 3-сонли ИИБ Навбатчилик
қисми навбатчисига, уни ёрдамга чақиришганини айтиб, шериги
Сайимов Достонбек Рустам ўғли билан ўзига хизмат бўйича
бириктирилган оқ рангли, “Nexia-3” русумли хизмат автомашинасида
ҳодиса
жойига
10
дақиқаларда
етиб
боришганини,
у ерга етиб боришганида ҳодиса жойида ППХ инспекторлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар икки нафар фуқаролар, шахсига оид
маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган Ашуров Меҳроб
Имомали ўғли ва Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғли билан
гаплашиб туришганини кўрганини, ушбу фуқароларнинг қўлларига
кишан тақлиган бўлганини, ППХ хизмат автомашинасининг орқа
юкхонасининг устида бир нечта уяли алоқа телефон аппаратлари ва
тўртбурчак шаклдаги сариқ скотч билан ўралаган предмет турганини
кўрганини, шунда у К.Мирзабоевдан нима бўлганлигини сўраганида, у
ушбу икки нафар фуқаролар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновнинг
ҳаракати уларга шубҳали туюлганлиги учун уларнинг олдига бориб,
улардан нима учун бу ерда юришганини сўрашганида, улар локация
бўйича шу ерда турган нарсани олиш учун келишганини унга
айтишганини, шунда уларнинг яшириб қўйилган наркотик моддаси
учун келишганини билганликларини, улар турган жойга яқин жойдан
автмашинанинг орқа юкхонасининг устида турган тўртбурчак
шаклдаги сариқ скотч билан ўралган, ўткир ҳидли наркотик моддани
топиб олишганини маълум қилганини, шунда у К.Мирзабаевдан
144
қисмига хабар бермаганини унга айтганини, шу сабабли у ўзига
бириктирилган рация орқали 3-сонли ИИБ Навбатчилик қисми
навбатчисига хабар бериб, қўшимча наряд жўнатишларини
сўраганини, орадан 10-15 дақиқа ўтганидан сўнг ҳодиса жойига
“Damas” русумли хизмат машинасида 5-6 кишидан иборат бўлган
наряд етиб келганини, етиб келган наряддаги ходимлар Б.Шаназаров
ва К.Мирзабаевлар ҳамда улар томонидан ушланган шахслар билан
гаплашишганини, шу вақтда қора рангли, “Gentra” русумли
автмашинада ушланган шахсларнинг яна уч нафар шериклари, икки
нафар йигитлар ва бир нафар қиз, шахсига оид маълумотлари
кейинчалик унга маълум бўлган Исломов Алинур Абдурахмонович,
Собиров Имрон Рашид ўғли ва Тангирбергенова Юлдуз Маматкул
қизи етиб келишганини, шундан сўнг, у ва шериги Д.Сайимовга
қайсидир ҳодиса жойига етиб келган ЖҚБ ходимидан бири, ушланган
шахсларни иккита патруль автомашинасида тиббий кўрикдан
ўтказиб, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБга олиб боришлари юзасидан
топшириқ берганини, шу сабабли улар жами 5 нафар ушланган
шахсларни 2 та патруль автомашинасида Янгиҳаёт туманидаги
37-сонли поликлиникага олиб бориб, тиббий кўрикдан ўтказиб, кейин
уларни Янгиҳаёт тумни ИИО ФМБ маъмурий биносига
етказишганини, 2024 йил 4 август куни ҳодиса жойига ички ишлар
органлари ходимларидан унинг ўзи ва шериги Д.Сайимовдан ташқари
яна ППХ инспекторлари Тогаев Дилшод Нурмахамадович, Камолов
Суннатхон Бахтиёрович, ППХ командири ўринбосари Абдурахманов
Акмалходжа Халходжаевич ва бошқалар келишганини кўрганини,
хизматни олиб бориш учун унга ўқотар қурол (пистолет ПМ) ҳамда
қўл кишани бириктирилганини, ўша куни унга бириктирилган
кишанни у ишлатмаганини ва бошқа ходимга ҳам бермаганини, у ва
шериги Д.Сайимовга ЖҚ Б ходимларидан бири холис топиб
келишлари юзасидан топшириқ берганини, шу сабабли улар ўзига
бириктирилган хизмат автомашинасида 3-сонли метро бекатидан
унга олдиндан нотаниш бўлган Абдуллаев Иззатилла Забихилла ўғли
ва Фатхуллаев Кудратилла Саъдилла ўғлини холис сифатида
қатнашиш учун ҳодиса жойига соат 05:00 ларда олиб боришганини
билдирди.
Гувоҳ Д.Сайимов суд мажлисида, 2024 йил март ойидан буён
ҳозирги кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги
эгаллаб турган лавозимида, яъни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ
ППХ отряди ППХ инспектори лавозимида 2024 йил 24 март кунидан
буён хизмат қилиб келаётганлигини, унинг хизмат вазифалари
жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш,
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва раҳбарият томонидан
145
2024 йил 3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси Янгиҳаёт
тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБда тунги навбатчиликка жалб
қилинганлигини, хизматни шериги ППХ инспектори Мамбетов Сардор
Шахимарданович билан олиб бораётган бўлганлигини, жорий
йилнинг 4 август куни соат тахминан 03:00 ларга яқин ППХ
инспекторлари Мирзабаев Каримжон Рустамович ва Шаназаров
Бахромжон Тургуналиевичдан бири рация орқали С.Мамбетовга
алоқага чиқиб, у Янгиҳаёт туманида жойлашган “Minerva City” тураржой мажмуасининг қурилиши тугалланмаган биноси яқинида
гиёҳвандлик воситалари аниқланганлиги ҳақида хабар бериб, ёрдамга
келишларини сўраганлигини, бироқ у айнан нима учун ёрдам
кераклигини айтмаганлигини, шундан сўнг, улар С.Мамбетовга
хизмат бўйича бириктирилган оқ рангли, “Nexia-3” русумли, давлат
рақами 543 бўлган хизмат автомашинасида ҳодиса жойига
10 дақиқада етиб боришганини, у ерга етиб боришганида ҳодиса
жойида ППХ инспекторлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар икки
нафар фуқаролар, шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга
маълум бўлган Ашуров Меҳроб Имомали ўғли ва Шотурсунов
Шомухаммад Шохайрулло ўғли билан гаплашиб туришганлигини
кўрганлигини, ушбу фуқароларнинг қўлларига кишан тақлиган
бўлганлигини, ППХ хизмат автомашинасининг орқа юкхонасининг
устида бир нечта уяли алоқа телефон аппаратлари ва тўртбурчак
шаклдаги сариқ скотч билан ўралаган предмет турганлигини
кўрганини, шунда Б.Шаназаров қўлига кишан тақилган М.Ашуровни
ушлаб туришини айтганини, у М.Ашуровнинг қўлидан ушлаб
турганини, сўнг у фонарини ёқиб, ён-атрофга қараганини, ён-атроф
ҳали тонг отмаган, қоронғи бўлганини, шу вақтда фонарининг
ёруғида улар турган жойдан 2-3 метр нарироқда оқ рангли целофан
пакетга ўралган, кукунсимон модда борлигини кўрганини ва у ерга
бориб, ушбу нарсани қўлига олиб, Б.Шаназаровга қўлидаги нарсани
топганини айтиб, уни ҳам хизмат автомашинаси юкхонаси устига
тўртбурчак шаклдаги сариқ скотч билан ўралаган предметнинг
олдига қўйганини, Б.Шаназаров уларнинг олдига қайтиб келганидан
сўнг улар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновни хизмат автомашинаси ичига
ўтказиб қўйишганини, хизмат бўйича шериги С.Мамбетов ППХ
инспектори Б.Шаназаровдан нима бўлганини сўраганида, у ушбу икки
нафар фуқаролар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновнинг ҳаракати уларга
шубҳали туюлганлиги учун уларнинг олдига бориб, улардан нима
учун бу ерда юришганини сўрашганида, улар локация бўйича шу ерда
турган нарсани олиш учун келишганини унга айтишганини, шунда
уларнинг яшириб қўйилган наркотик моддаси учун келишганини
билганини, улар турган жойга яқин жойдан автмашинанинг орқа
юкхонасининг устида турган тўртбурчак шаклдаги сариқ скотч билан
146
ўралган, ўткир ҳидли наркотик моддани топиб олишганини маълум
қилганини, шунда у “Наряд чақирдингларми?” деб сўраганида,
Б.Шаназаров наряд чақирмаганини айтганидан сўнг С.Мамбетов
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва таҳлил
гуруҳи катта тезкор вакили Қораев Фарходжон Мавлановичга
қўнғироқ қилиб, ҳолат юзасидан унга хабар берганини, шунингдек у
туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига телефон қилиб, ахборот
берганини, орадан тахминан 30 дақиқалар ўтганидан сўнг ҳодиса
жойига Ф.Қораев бошқа тезкор ходимлар билан бирга етиб келганини,
Ф.Қораев ушланган М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар билан
суҳбатлашиб, ҳодиса жойида топилган наркотик моддалари кимга
тегишли
эканлигини
улардан
сўраганида,
М.Ашуров
ва
Ш.Шотурсуновлар ушбу наркотик моддалар уларга тегишли
эмаслигини айтишганини, шу вақтда ҳодиса жойига қора рангли,
“Gentra” русумли автмашинада ушланган шахсларнинг яна уч нафар
шериклари, икки нафар йигитлар ва бир нафар қиз, шахсига оид
маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган Исломов Алинур
Абдурахмонович, Собиров Имрон Рашид ўғли ва Тангирбергенова
Юлдуз Маматкул қизи етиб келишганини, Ю.Тангирбергенова
уларнинг олдига келган вақтда ундан ким эканини сўрашганида, у
ушланган шахсларнинг таниши эканини айтганини, шунда улар
Ю.Тангирбергеновани ҳам ушланган М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларга
қўшиб, хизмат автомашинасига ўтказиб қўйишганини, шу орада
уларнинг олдига қўшимча экипаж ППХ инспекторлари Тогаев Дилшод
Нурмахамадович ва Камолов Суннатхон Бахтиёрович етиб
келишганини, улар “Gentra” русумли автмашинада келган А.Исломов
ва И.Собировларни ҳам қўлларига кишанлар тақиб, хизмат
автомашиналарига ўтказиб қўйишганини, шу вақтда С.Мамбетов
ўзига бириктирилган хизмат автомашинасида икки нафар шахслар
Абдуллаев Иззатилла Забихилла ўғли ва Фатхуллаев Кудратилла
Саъдилла ўғлини холис сифатида қатнашиш учун ҳодиса жойига соат
05:00 ларда олиб келганини, шунда Ф.Қораев ППХ инспекторлари
Б.Шаназхаров ва К.Мирзабаев билан биргаликда ходислар
иштирокида тегишли ҳужжатларни расмийлаштирганини, сўнг улар
жами 5 нафар ушланган шахсларни 2 та патруль автомашинасида
Янгиҳаёт туманидаги 37-сонли поликлиникага олиб бориб, тиббий
кўрикдан ўтказиб, кейин уларни Янгиҳаёт тумни ИИО ФМБ маъмурий
биносига етказишганини, у Янгиҳаёт тумни ИИО ФМБ ЖҚБ
коридорида ушланган шахсларни тахминан 30-40 дақиқалар ушлаб,
уларга қараб турганини, уларни ЖҚБ ходимлари хизмат хоналарига
улардан тушунтириш хатлари олиш учун олиб кириб кетишганидан
сўнг, у навбатчиликни топшириб, уйига қайтиб кетганини, 2024 йил
4 август куни ҳодиса жойига борганида униннг ёнида ўзига
бириктирилган ўқотар қурол (пистолет ПМ) ҳамда қўл кишани
147
бўлганини, электрошокер мосламаси эса хизматда бўлган барча ППХ
инспекторларининг хизмат автомашиналарида бўлишини, ҳодиса
куни ҳодиса жойида ушланган шахсларга нисбатан ички ишлар
органлари ходимлари томонидан дубинка ёки электрошокер
мосламаси қўлланилган ёки қўлланилмаганини кўрмаганини
билдирди.
Гувоҳ С.Камолов суд мажлисида, 2012 йилдан буён ҳозирги кунга
қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ
инспектори лавозимида 2024 йилнинг апрель ойидан буён хизмат
қилиб келаётганини, унинг хизмат вазифалари жамоат тартибини
сақлаш,
жиноятчиликнинг
олдини
олиш,
фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш ва раҳбарият томонидан берилган
топшириқларни ўз вақтида бажаришдан иборатлигини, 2024 йил
3 август куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бўйича тунги хизматга жалб
қилинганини, 4 август куни соат тахминан 05:30 ларда Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ ходимларидан бири рация
орқали унга алоқага чиқиб, “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар яқинида
гиёҳвандлик воситалари аниқлангани ҳақида хабар бериб, одам
кўпайиб кетганини айтиб, ушланган шахсларни туман ИИО ФМБга
олиб бориш учун экипаж кераклигини айтганини, шундан сўнг, соат
06:00 ларга яқин шериги Тогаев Дилшод Нурмахамадович билан
ўзининг бошқарувидаги оқ рангли, “Nexia-3” русумли хизмат
автомашинасида ҳодиса жойига етиб боришганини, у ерга етиб
боришганида ҳодиса жойида одамлар кўплигини кўрганини, яъни у
ерда бир неча формали ва формасиз ходимлар, шунингдек беш нафар
ушланган шахслар турганини кўрганини, у ерда Янгиҳаёт туман ИИО
ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта тезкор
вакили Қораев Фарходжон Мавланович ППХ инспекторлари
Мирзабаев Каримжон Рустамович ва Шаназаров Бахромжон
Тургуналиевич билан биргаликда ҳодиса жойида топилган ашёвий
далилларни олиб қўйиш ҳақида баённома тузаётганлигини
кўрганини, тахминан 10 дақиқа ўтганидан сўнг, Ф.Қораев юқоридаги
баённомани холислар иштирокида расмийлаштириб бўлганини ва
ушланган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун 2 та хизмат
автомашиналарида
туманнинг
37-сонли
кўп
тармоқли
поликлиникасига олиб кетишганини, унинг ўзи ҳам ўзининг
бошқарувидаги хизмат автомашинасида 37-сонли кўп тармоқли
поликлиникага етиб борганини, ушланган шахсларни 37-сонли кўп
тармоқли поликлиникага тахминан 10 дақиқага олиб кириб
чиқишганини ва у ердан чиқиб, уларни 2 та хизмат
автомашиналарида туман ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб
кетишганини, у ҳам уларнинг орқасидан етиб борганини, ушланган
148
шахслар туман ИИО ФМБ биносига олиб кирилгандан сўнг, улар ЖҚБ
коридорида туришганини, у тахминан 20 дақиқа давомида ушбу
шахсларга қараб турганини, шу вақтда Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевлар ЖҚБ хизмат хонасининг бирида Янгиҳаёт туман ИИО
ФМБ бошлиғи С.А.Жўраевнинг номига билдирги ёзишаётганини
кўрганини, улар билдиргини ёзиб бўлишганидан сўнг, у ушланган
шахсларни уларга топшириб, ўзига бириктирилган йўналиш бўйича
хизматини давом эттириш учун кетганини, у 2024 йил 4 август куни
ҳодиса жойига етиб борганида, унинг ёнида ўзига хизмат юзасидан
бириктирилган ўқотар қуроли (ПМ) ва электрошокер мосламаси
бўлганини, у ҳақиқатдан ҳам 10.03.2024 йилда хизматга жалб
қилинганида электрошокер махсус воситасини қабул қилиб олиб,
олганлиги ҳақида электрошокерларни қабул қилиш-топшириш
китобига имзо қўйганини ва шу кунга қадар ушбу электрошокер
махсус воситасини ўзига хизмат юзасидан бириктирилган оқ рангли,
“Nexia-3” русумли, давлат рақами 01 531 VSD бўлган хизмат
автомашинасининг орқа юкхонасида олиб юрганини, бироқ у
электрошокерни автомашина юкхонасидан олиб, ишлатмаганини,
агар ушланган шахсларга нисбатан электрошокер мосламаси
қўлланилган бўлса, у ҳодиса жойига етиб боргунича қўлланилган
бўлиши мумкинлигини, у ҳодиса куни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
биноси ЖҚБ коридорида бўлган вақтида ушланган шахслардан
тушунтириш хатлари олинмаганини, у кетганидан сўнг олишганини,
шу сабабли ушланган шахсларга нисбатан руҳий ёки жисмоний
тазйиқлар ўтказилганлигини кўрмаганини билдирди.
Гувоҳ Д.Тогаев суд мажлисида, 2010 йилдан буён ҳозирги кунга
қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ отряди ППХ
инспектори лавозимида 2021 йил 06 апрель кунидан буён хизмат
қилиб келаётганини, унинг хизмат вазифалари жамоат тартибини
сақлаш,
жиноятчиликнинг
олдини
олиш,
фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш ва раҳбарият томонидан берилган
топшириқларни ўз вақтида бажаришдан иборатлигини, 2024 йил
3 август куни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ бўйича тунги хизматга жалб
қилинганини, 2024 йил 4 август куни соат 05:00 ларга яқин ППХ
инспекторлари Мирзабаев Каримжон Рустамович ва Шаназаров
Бахромжон Тургуналиевичдан бири, рация орқали унга адоқага чиқиб,
“Minerva City” турар-жой мажмуасининг қурилиши тугалланмаган
биноси яқинида гиёҳвандлик моддалари аниқланганлиги ҳақида
хабар бериб, ёрдамга келишларини айтганини, шу сабабли у хизмат
бўйича шериги ППХ инспектори Камолов Суннатхон Бахтиёровичнинг
бошқарувидаги оқ рангли, “Nexia-3” русумли, давлат рақами
531 бўлган хизмат автомашинасида ҳодиса жойига соат 05:00 ларда
етиб боришганини, ҳодиса жойига етиб боришганида, у ерда ППХ
149
Акмалходжа Халходжаевич, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ
мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили Қораев
Фарходжон Мавланович ва яна бир қанча формали ва формасиз
ходимлар улар томонидан ушлаб турилган беш нафар фуқаролар
билан туришганини кўрганини, уларнинг экипажи ҳодиса жойига энг
охири бўлиб етиб борганини, ҳодиса жойида ушланган шахслар, яъни
шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган тўрт
нафар йигитлар Ашуров Меҳроб Имомали ўғли, Шотурсунов
Шомухаммад Шохайрулло ўғли, Исломов Алинур Абдурахмонович,
Собиров Имрон Рашид ўғли ва Тангирбергенова Юлдуз Маматкул
қизи бўлганини, улардан бирининг қўлига кишан тақилганини
кўрганини,
бошқаларининг
қўлига
кишан
тақилган
ёки
тақилмаганлигига
эътибор
бермаганини,
бундан
ташқари,
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларнинг бошқарувида бўлган ППХ хизмат
автомашинасининг орқа юкхонасининг устида бир неча уяли алоқа
телефон аппаратлари, қулоқчинлар, сариқ скотч билан тўртбурчак
шаклда ўралган предмет турганлигини кўрганини, Ф.Қораев ва
Б.Шаназаровлар ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни биргаликда
расмийлаштираётганини кўрганини, ҳодиса жойида тинчлик ва
хотирмажлик бўлганини, ушланган шахслар ички ишлар органлари
ходимларига
қаршилик
кўрсатишмаганини,
шовқин-сурон
қилмаганини, яъни у ерда уларнинг ёрдамига эҳтиёж ҳам
бўлмаганини билдирди.
Гувоҳ Р.Рўзиев суд мажлисида, Самарқанд вилояти, Иштихон
туманида туғилиб ўсганлигини, ҳозирги кунда укаси билан бирга
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида ижара
асосида истиқомат қилиб келишини, уни укаси Р.Рўзиевга тегишли
бўлган “Nexia-3” русумли, оқ рангли, давлат рақами 30 Р 957 LB бўлган
автотранспорт воситаси борлигини, ушбу “Nexia-3” русумли
автотранспорт воситаси ёрдамида у “Яндекс Go” интернет иловаси
орқали мижозларга такси хизматини кўрсатиб келишини,
2024 йил 3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси у ҳар
доимгидек таксичилик хизматини кўрсатиб, Тошкент шаҳри кўчалари
бўйлаб бошқарувидаги автомашинада ҳаракатланиб кетаётган
вақтида соат 01:29 да унга “Яндекс Go” интернет иловасидан
“Комфорт” тариф режаси асосида Чилонзор тумани, 16-мавзе,
17-уйдан буюртма келиб тушганини, буюртмада мижозни олиб
кетиши лозим бўлган Чилонзор тумани, 16-мавзе, 17-уй манзил
кўрсатилган бўлса, мижозни етказиши лозим бўлган манзил
белгиланмаганини, у 17-сонли кўп қаватли уй подъездларидан
бирининг олдида тўхтаганини, манзилга етиб борганида, “Яндекс Go”
дастури орқали мижозга етиб келганлиги тўғрисида тугмани
150
босганини, орадан 1-2 дақиқа ўтганидан сўнг унга аввалдан нотаниш
бўлган, шахсига оид маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган
Ашуров Меҳроб Имомали ўғли автомашина олд ўнг йўловчи
ўриндиғига келиб ўтирганлигини, у М.Ашуровга қараб “Кеттикми
ака?” деб сўраганида, у “Ҳозир, бир киши чиқиши керак” деб унга
жавоб берганлигини, орадан тахминан 5 дақиқа ўтганидан сўнг унга
аввалдан нотаниш бўлган, шахсига оид маълумотлари кейинчалик
унга маълум бўлган Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғли
автомашина орқа ўнг йўловчи ўриндиғига, яъни М.Ашуровнинг
ортидан келиб ўтирганини, сўнг, у “Яндекс Go” дастурида “Начать
поездку” тугмасини босиб, автомашинани ҳаракатлантирганини, ўша
вақтда дастурда М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов етиб бориши лозим
бўлган манзил аниқ кўрсатилмаганини, шунда у мижозлар М.Ашуров
ва Ш.Шотурсуновдан айнан қаерга боришлари кераклиги ҳақида
сўраганида, Ш.Шотурсунов “Ака, сиз ҳайдаверинг, мен йўлни кўрсатиб
кетаман” деб айтганини, шу тариқа, у Ш.Шотурсунов кўрсатиб кетган
йўналиш бўйича автомашинани бошқариб, уларни Янгиҳаёт тумани,
Бинокор ТХАЙ кўчасида жойлашган “Minerva City” мажмуаси
рўпарасидаги бетон бордюр олдида тўхтаганини, шунда М.Ашуров ва
Ш.Шотурсунов автомашинадан тушиб, М.Ашуров йўналишни
якунламай, уларни кутиб туришини айтганини, унга мижозлар
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларни етказиб қўйган манзил дарров
шубҳали туюлганини, чунки кечаси соат 02:00 да йўлнинг ўртасида,
қоронғу жойга нормал инсон мақсадсиз бормайди деб ҳисоблашини,
мижозлар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар эса автомашинадан тушиб,
телефонларини ковлаб, Ш.Шотурсунов кимдир билан телефонда
нималарнидир гаплашганини, у “Буюртмани якунлайсизларми?” деб
ушбу шахслардан сўраганида, Ш.Шотурсунов “Акани ёпиб юборавер”
деб шериги М.Ашуровга айтганидан сўнг, у дастур орқали буюртмани
якунлаганини, шунда уларнинг хизмат ҳақи 33.000 сўм бўлиб,
М.Ашуров унга тўлов пулларини берганидан сўнг у уларнинг олдидан
дарҳол кетганлигини, кейинчалик, М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар у
ерда нима қилганликларидан хабари йўқлигини, орадан бир неча кун
ўтиб, яъни шу бугун 08.08.2024 йилда, у Лутфий кўчасидаги метан
шаҳобчада автомашинасини метан билан тўлдирмоқчи бўлган
вақтида, олдига бир шахс келиб, ўзини ички ишлар органларидан деб
таништириб, у билан бирга боришини сўраганини, шу тариқа, улар
шаҳар прокуратурасига етиб бориб, у ерда терговчига учраб,
бошқарувида бўлган “Nexia-3” русумли, оқ рангли, давлат рақами
30 Р 957 LB бўлган автотранспорт воситасини кўздан кечириши учун
шароит яратиб берганини, кўздан кечириш давомида бу ҳақида
тегишли баённома расмийлаштирилганини, 04.08.2024 йил соат
01:29 да М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларни Чилонзор тумани,
16-мавзе, 17-уй манзилдан олиб, уларни Янгиҳаёт тумани, Бинокор
151
ТХАЙ кўчасида жойлашган “Minerva City” мажмуаси рўпарасидаги
манзилга етказаётган вақтида, улар нима мақсадда қаерга
кетишаётганлиги ҳақида унга ҳеч нарса айтишмаганини, улар
йўлакай очиқчасига ўзаро суҳбатлашишмаганини, улар гиёҳвандлик
воситасини олиш учун кетаётганликларидан хабари бўлмаганини,
ўша куни улар у ерда бирон-бир ички ишлар, шу жумладан патрульпост хизмати ходими ёки бошқа биронта шахс билан
учрашишмаганини билдирди.
Гувоҳ А.Абдурахманов суд мажлисида, 2005 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ
командирининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида
2024 йил 24 июль кунидан буён хизмат қилиб келаётганини, унинг
хизмат вазифалари жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг
олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва
раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида
бажаришдан иборатлигини, 2024 йил 3 август куни Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ бўйича навбатчиликка тушган ППХ ходимларининг
фаолиятини назорат қилиш учун маъсул қилиб белгиланганини,
навбатчиликни ўташи давомида соат 02:00 лар атрофида тунги
навбатчиликда бўлган ППХ ходимларидан бири унга қўнғироқ қилиб,
гиёҳванд моддаларни олиб кетиш учун келган фуқароларни
ушлаганликларини маълум қилганини, у наряд чақиришларини
уларга айтганини, улар наряд чақиршганини унга айтишганини,
шундан сўнг, орадан бир соат вақт ўтганидан сўнг, у ҳодиса жойига
борган Мамбетов Сардор Шахимардановичга рация орқали чиқиб,
уларнинг
ҳодиса
жойида
туурганликларини,
ҳолатни
расмийлаштириш билан шуғулланишаётганликларини билиб, ўзи ҳам
ҳодиса жойига етиб борганини, ҳодиса жойига етиб борганида, у ерда
ППХ инспекторлари Мирзабаев Каримжон Рустамович, Шаназаров
Бахромжон Тургуналиевич, Сайимов Достонбек Рустам ўғли, унинг
шериги С.Мамбетов, қўшимча куч тариқасида етиб келган наряднинг
бошлиғи Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва
таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили Қораев Фарходжон Мавланович ва
бошқа ЖҚБ ҳамда ППХ ходимлари туришганини кўрганини,
шунингдек ППХ хизмат автомашинасининг орқа юкхонасининг устида
бир неча уяли алоқа телефон аппаратлари ва тўртбурчак шаклдаги
сариқ скотч билан ўралаган предмет турганини, ушбу тўртбурчак
предметнинг ўртаси тешилган бўлиб, ушбу тешикдан қумга ўхшаш
қора рангли модда борлигини кўрганини, шунингдек ушбу
предметнинг олдида наркотик моддасини чекиш учун мўлжалланган
трубка ҳам турганини, у ЖҚБ ходими Ф.Қораевдан ушбу жараён нима
сабабдан бунча чўзилиб кетганлигини, нима учун ҳужжатларни
тезроқ расмийлаштирмаганини сўраганида, Ф.Қораев топилган модда
152
бўлаётганини унга айтганини, шунингдек, Ф.Қораев ва С.Мамбетов
ким,
қайси
ҳолатни,
қандай
қилиб
расмийлаштиришини
маслаҳатлашаётган бўлишганини, шунда Ф.Қораев ППХ инспектори
Б.Шаназаровдан ушланган фуқаролар М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов
топилган гиёҳвандлик моддасини “Қўлига ушладими?” деб
сўраганида, Б.Шаназаровнинг ушбу саволга нима деб жавоб берганини
ҳозирда аниқ эслай олмаслигини, 2024 йил 4 август куни ҳодиса содир
бўлган жойда ушланган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари
ходимлари томонидан дубинка ёки электрошокер қўлланганлиги
ҳолатлари бўлганлигини кўрмаганини, у ҳодиса жойига келиб, ЖҚБ
ходимлари ишлашаётганлигини кўриб, у ҳолатга аралашмасдан,
ўзининг бошқарувида бўлган шахсий автомашинасига бориб
ўтирганини, ҳодиса куни ҳодиса жойига холислар таклиф
қилинганлиги борасида у ҳодиса жойида махсус формали ички ишлар
органлари ходимларидан ташқари фуқаролик кийимида бўлган
шахслар ҳам бўлганини, уларнинг орасида холислар бўлган ёки
бўлмаганлигини билмаслигини, 2024 йил 4 август куни ҳодиса
жойида ушланган М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров ва
Ю.Тангирбергенова Янгиҳаёт туман ИИО ФМБнинг маъмурий
биносига олиб келинганидан сўнг, улардан ҳолат бўйича тушунтириш
хатлари ёздириб олиш жараёнида керакли кўрсатмаларини олиш учун
уларга нисбатан руҳий ёки жисмоний тазйиқлар ўтказиш ҳолатлари
бўлган ёки бўлмаганлигини билмаслигини, чунки ушланган шахслар
туман ИИО ФМБга олиб келиганидан сўнг, уларни ЖҚБ биноси
коридорида туришганлигини кўрганини, сўнг у ўз ишлари билан
бинодан чиқиб кетганлигини билдирди.
Гувоҳ Ю.Иноятов суд мажлисида, дастлабки терговдаги
кўрсатувларини тасдиқлашини, 2024 йил 3 август кунидан 4 август
кунига ўтар кечаси Янгиҳаёт тумани бўйича тергов-тезкор
гуруҳининг терговчиси сифатида навбатчиликка хизматга жалб
қилинганини, яъни 3 август куни эрталаб соат 09:00 дан 4 август куни
соат 09:00 га қадар хизматга жалб қилинганини, 3 август куни соат
00:00 ларда туман ҳудудида яшовчи бир қиз бедарак йўқолганлиги
ҳақида туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушганини,
тезкор-суриштирув ишлари натижасида ЖҚБ ходимлари томонидан
ушбу қиз танишининг уйида эканлиги аниқланганини, улар ҳодиса
жойига бориб, сўраб-суриштириб, мазкур ҳолат юзасидан тегишли
ҳужжатларни расмийлаштиришиб, хизмат жойига қайтиб келганини,
шундан сўнг, у туман бўйича маъсул туман ИИО ФМБ ТБ бошлиғи
ўринбосари Мамаджанов Фаррух Ахрол ўғли билан биргаликда туман
ҳудуди бўйлаб тунги хизматга жалб қилинган ички ишлар ходимлари,
шу жумладан ППХ ва ЙПХ ходимлари ҳамда туман ҳудудида
жойлашган блок постларнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда
153
бориб текшириб, қонунчликка риоя қилишлари ҳақида огоҳлантириб
келганини, содир бўладиган нохуш ҳолатлар бўйича туман ИИО ФМБ
Навбатчилик қисми бўйича маъсул ходимига зудлик билан ахборот
беришлари тушунтирилганини, шундан сўнг соат 01:00 да туман ИИО
ФМБ маъмурий биносига келиб, навбатчиликни давом эттирганини,
шу кечаси туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисми томонидан уларга
ҳудуд бўйича жиноят ёки бошқа салбий ҳолатлар ҳақида ҳеч қандай
хабар берилмаганини, эрталаб соат 09:00 да навбатчиликни
топшириб, уйига кетмоқчи бўлганида бошлиғи Ф.Мамаджанов ундан
шу кечаси ЖҚБ ходимлари бир неча фуқароларни наркотик модда
билан ушлашганини айтиб, ушбу ҳолат юзасидан хабари бор ёки
йўқлиги ҳақида сўраганини, у хабари йўқлигини айтганини, шунда у
йўлакай Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ мувофиқлаштириш ва
таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили Ф.Қораевни кўриб қолиб, шу
кечаси фуқароларни наркотик модда билан ушлаганликлари ҳақида
сўраганида, Ф.Қораев “Ҳа, бир неча фуқароларни 1 килограмм
наркотик модда билан ушладик” деб унга айтганини, амалдаги
тартиб-қоидаларга кўра, туман ИИО ФМБ бўйича навбатчи
терговчига, яъни тергов-тезкор гуруҳига туман ҳудудида содир
бўлган жиноятлар тўғрисида хабар берилиши кераклигини, бироқ
2024 йил 4 август куни туман ҳудудида наркотик моддаларни олиб
кетиш учун келганликда гумонланиб ушланган фуқаролар ҳақида
унга тергов-тезкор гуруҳи терговчиси сифатида ҳеч ким томонидан
хабар берилмаганини, ушбу хабарни унга туман ИИО ФМБ
Навбатчилик қисми масъул навбатчи ходими бериши керак
бўлганини, нима учун улар ушбу ҳолат ҳақида хабар
беришмаганлигини билмаслигини, 2024 йил 3 август кунидан 4 август
кунига ўтар кечаси Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ бўйича тунги
навбатчиликка
тезкор-тергов
гуруҳи
таркибида
Ф.Қораев
навбатчиликка тушмаганини, ўша куни Ф.Қораев навбатчи ходимлар
қаторида бўлмаганини, воқеа содир бўлган куни у навтбатчиликка
жалб қилинганини, унга бу воқеа хақида хабар берилмаганини, ўша
кунги воқеа ҳақида навбатчилик қисми унга хабар беришга маъсул
бўлганини, лекин хабар беришмаганини, 1 кг гашиш гиёҳвандлик
воситаси топилганлиги ҳақида бир кундан кейин хабар топганини,
регистрациядан ўтмаганда тергов тезкор гурухи воқеа жойига
чиқишмаган бўлишини, келиб тушган хабарни рўйхатдан ўтказиш
китобни ўқиб текшириб кўрмаганини, ЖҚБ ва ППХ биноси бир-бири
билан ёнма-ён жойлашганини, ўша куни навбатчикка маъсул ходим
ЖҚБ бўлими бошлиғи Ф.Мамажанов бўлганини, туман бўйича бир
нафар терговчи навбатчиликка тушиши ҳақидаги кўрсатуви билан.
Гувоҳ И.Абдуллаев суд мажлисида, 2024 йил 4 август куни
эрталаб соат 04:30 ларда таниши Фатхуллаев Кудратилла Саъдилла
ўғли билан Сергели тумани, Сергели-3 мавзесидаги автобусларнинг
154
охирги бекатида гаплашиб ўтирганини, шунда уларнинг олдига ППХ
автомашинаси келиб тўхтаганини, автомашинадан 2 нафар, бири
сариқдан келган, бўйи пастроқ, иккинчиси боши кал, ўртача бўйли
ППХ ходимлари келишиб, улар томонидан Янгиҳаёт тумани ҳудудида
тезкор тадбир ўтказилганини, тадбир давомида наркотик моддалар
топилганини маълум қилишганини, улардан ушбу тадбирда холис
сифатида иштирок этишларини илтимос қилишганини, уларнинг бўш
вақти бўлганлиги сабабли, уларнинг таклифига рози бўлишганини,
шундан сўнг, ППХ ходимлари уларни ўзлари келган автомашинага
ўтказишиб, Янгиҳаёт туманидаги “Minerva City” турар-жой мажмуаси
ҳудудига олиб боришганини, ҳодиса жойи катта автомобиль йўли
бўйи бўлганини, ушбу ҳудуд яшил туника билан ўралган бўлганини,
туниканинг олдида бетон бордюрлар жойлашганини, бордюрлар
билан туника тўсиқлар ўртасида пиёдалар юрадиган йўлакча
бўлганини, туниканинг орқаси дала-даштзор бўлиб, қуриган ўтўланлар ўсиб ётганини кўрганини, ўша ерда формадаги ва формасиз
кўпгина ички ишлар ходимлари бўлганини, бундан ташқари, у ерда
ППХ бир нечта ППХ хизмат автомашиналари ҳам турганини
кўрганини, ушбу хизмат автомашиналарнинг бирининг орқа
юкхонасининг олдида иккита фуқаролар, шахсига оид маълумотлари
унга кейинчалик маълум бўлган М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов
қўлларига кишанлар тақилган ҳолда туришганини кўрганини,
автомашинанинг ичида ҳам уч нафар, кейинчалик маълум бўлган
А.Исломов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновани кўрганини, кейин
билса, ушбу шахслар ушланган шахслар бўлганини, ушбу ППХ
автомашинасининг орқа юкхонаси устида бир нечта мобил телефон
аппаратлари, шунингдек тўртбурчак шаклдаги, сариқ изолента билан
ўралган, ўткир ҳидли модда, кейинчалик ички ишлар органлари
ходимлари айтишича, наркотик модда турганини, бундан ташқари, оқ
целофан пакетнинг ичида яшил рангли модда ва кичкина пластмасса
идишнинг ичида суюқ дорисимон нарса турганини, ППХ ходимлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев уларга ушбу моддалар ушланган,
қўлларига
кишанлар
тақилган
шахслар
М.Ашуров
ва
Ш.Шотурсуновдан топилганини айтишганини, бироқ ушланган
шахслар М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов ушбу наркотик моддалари
уларга тегишли эмаслигини айтишиб, аслида улар туниканинг
орқасида, ўтлар орасига яшириб қўйилган, оз миқдордаги наркотик
моддани олиб кетиш учун уларга берилган локация бўйича
келишганини айтишганини, ППХ хизмат автомашинасининг орқа
юкхонасида турган наркотик моддалар эса уларга тегишли
эмаслигини айтишганини, шундан сўнг, ички ишлар органлари
ходимлари ҳодиса жойида топилган гиёҳвандлик воситалари
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновдан олингани борасида ҳужжатлар
расмийлаштиришиб, ушбу жараённи видеотасвирга ҳам олишганини,
155
гиёҳвандлик воситалари топилган жойни ўзи кўрсатиб берганини,
сўнг, ППХ ходимлари ушланган беш нафар шахслар ва уларни, яъни
икки нафар холисларни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ биносига олиб
боришганини, у ерда тушунтириш хати ёздириб олишганини,
шунингдек ушланган шахслар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновдан
наркотик моддалар аниқлаб олинганлиги ҳақида расмийлаштирилган
баённомага уларга холислар сифатида имзоларини қўйдириб
олишганини, унга маълум бўлишича, ушланган шахслар туман ИИО
ФМБ биносига етказилганидан сўнг, ҳодиса жойидан топилган
наркотик моддаларини ўзларига тегишли эканлигини тан олишиб,
тушунтириш хатлари ёзиб беришганини, унга танишиб чиқиш учун
тақдим этилган 04.08.2024 йилда “Нарса буюмни олиш тўғрисида”
баённома билан тўлиқ танишиб чиққанини ва ушбу баённоманинг
пастки қисмидаги “холис И.З.Абдуллаев” номидан бажарилган имзо
ўзи томонидан қўйилганини, ушланган шахслар М.Ашуров ва
Ш.Шотурсунов ҳодиса жойида ППХ хизмат автомашинасининг орқа
юкхонасининг устида турган наркотик моддаларни ўзларига тегишли
эмаслигини, улар умуман бошқа, туника тўсиқнинг орқасига яшириб
қўйилган жойдаги “нарса”ни олиш учун локация бўйича келишганини
айтишганини эшитганини, шундан сўнг ППХ инспекторлари ва
фуқаролик кийимида бўлган ходимлар улар айтган жойни
қарашганини, бироқ у ерга ўтиш қийин бўлганлиги, пастки томони
жарлик бўлганлиги сабабли, ички ишлар органлари ходимлари
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновнинг гапларига ишонишмаганини ва улар
айтган жойни текшириб кўришганини, уларнинг барчасини Янгиҳаёт
тумани ИИО ФМБ биносига олиб кетишганини. хеч ким уларни холис
сифатида мажбурлаб олиб бормаганини, ўз ҳохиши билан борганини,
темир девор билан ўралган жойга боришганини, темир деворни
баландлиги бўйидан баланд эканини, у ерда дарахт йўқлигини,
ходимлар ушланган шахслардан нима сабабдан бу ерга келганлигини
сўрашганида, улар ходимларга биз “кам миқдордаги гиёҳвандлик
моддасини олгани келган эдик” деб айтишганини, ушланган шахслар
геолокация бўйича туникани орқасида турганини айтишганини,
ушланган шахслардан учтаси ташқарида, иккитаси автомашинанинг
ичида ўтиришганини, уларнинг орасида қизбола бўлганини,
ходимлардан қайси биридир ушбу шахсни юзини кўрмаган, сабаби
орқага қараб турганлиги сабабли, ушланган шахслардан бирига яъни
қиз болага шапалоқ урганини овозини эшитганини, бошқа шахсларга
нисбатан тан жарохати етказганлигини ва қўпол муносабатда
бўлишганлигини кўрмаганини, гиёҳвандлик воситаси олинганлик
холатини кўрмаганини, у борганида бир нафар ушланган шахсни
қўлларида кишан билан савол-жавоб қилаётганини, оқ целофан
пакетнинг ичида яшил рангли модда ва кичкина пластмасса
156
сухбат олиб боришганини, ҳужжатлаштиришда унга воқеа жойида ҳам
ва ИИО ФМБ биносига олиб боришганида ҳам имзо қўйдириб
олишганини, нимага имзо қўяётганини билиб ўқиб қўйганини,
қайтишда улар алоҳида мошинада қайтганини, туника деворни ҳамма
жойи ўралган ҳолатда бўлганини, очиқ жойи борлигини кўрмаганини,
кейинчалик воқеа жойига уни ва шеригини ДХХ ходимлари олиб
боришганини,
топилган
ашёвий
далилларни
ким
расмийлаштирганидан хабари йўқлигини, уни ИИО ФМБ биносига
олиб боришганида алоҳида-алоҳида хоналарга олиб киришганини,
ёнидаги хонага ушланган шахсларни олиб кириб кетишганини, ўша
хонадан бақириқ овози эшитилганини, хонадан ҳақоратли сўзлар
эшитилганини, ҳозир ўтирган 3 нафар жабрланувчидан бирортасини
ИИО ФМБ биносида кўрмагани ҳақидаги кўрсатуви билан.
Гувоҳ Б.Абдурахманов суд мажлисида, 2014 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар тиббиёт соҳасида ишлаб келаётганлигини, ҳозирги
эгаллаб турган Янгиҳаёт тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўп
тармоқли поликлиникаси қошидаги травмотология пункти шифокортарвматолог лавозимида эса 2017 йилдан буён ишлаб келаётганини,
бир ойда 10 кун давомида травмпунктда навбатчликда туришини,
навбатчилик кечки соат 20:00 да бошаниб, эртаси куни соат 08:00 да
тугашини, у ишлаётган тиббий муассасага кўрикдан ўтиш учун
мурожаат қилган ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиш учун олиб келинган
фуқаролар беморларни қабул қилиш журналида рўйхатга олинишини,
шундан сўнг, мурожаат қилган шахсдан қандай шикояти борлиги
сўралишини, тиббий кўрикдан ўтаётган шахс эркак киши бўлса унинг
ўзи кўрикдан ўтказишини, аёл киши бўлса у билан бирга
навбатчиликка тушган ҳамшира аёл томонидан кўрикдан
ўтказилишини, ҳамшира томонидан аниқланган тан жароҳатларини у
ҳам кўздан кечириб, жароҳатнинг ҳолатини аниқлашини, тиббий
кўрикдан ўтаётган шахсда суяк синиши аломатлари бўлса, рентгендан
ўтказиб, суяк синиши турига қараб, гипс қўйилиб, даволанишни давом
эттириш учун дори-дармонлар ёзиб берилишини, агар бошқа
жароҳатлар бўлса, ушбу жароҳатлар бўйича биринчи ёрдам
кўрсатилиб, кейинчалик даволанишни давом эттириш учун доридармонлар ёзиб берилишини, тиббий кўрикдан ўтаётган шахс агар
ўзи талаб қилса, кўрик натижаси бўйича тиббий маълумотнома ёзиб
берилишини, агар
талаб
қилмаса, тиббий маълумотнома
берилмаслигини, тиббий кўрик натижалари тегишли китобда қайд
этилишини, кўрик натижаси бўйича тиббий маълумотнома
расмийлаштирилиб, шифокор томонидан имзоланиб, шахсни кўрикка
олиб келган ички ишлар ходимига бериб юборилишини, китобга
157
кўрикдан ўтказиш учун шахсни олиб келган ички ишлар ходимининг
фамилияси ёзилиб, у томонидан имзоланишини, унга тақдим этилган
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли
Травматология
пункти
Амбулатор-поликлиника
муассасасига
келганларни қайд қилиш Журнали билан танишиб чиққанини, мазкур
журналда 4 август куни соат 06:00 да 11041-тартиб рақами билан
Ашуров Меҳроб Имомали ўғли, соат 06:05 да 11042-тартиб рақами
билан Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғли, соат 06:10 да
11043-тартиб рақами билан Исломов Алинур Абдурахмонович ва соат
06:15 да 11044-тартиб рақами билан Собиров Имрон Рашид ўғли
рўйхатга
олиниб,
у
томонидан
кўрикдан
ўтказилганини,
шифокорнинг имзоси деган жойдаги имзо унинг ўзи томонидан
қўйилганини, ҳақиқатан ҳам 2024 йилнинг 3 август кунидан 4 август
кунига ўтар кечаси у ҳамшира Музафарова Раъно Каримжоновна
билан навбатчликда турганини, навбатчлик давомида 4 август куни
соат 06:00 дан соат 06:15 га қадар у фуқаролар М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, А.Исломов ва И.Собировларни тиббий кўрикдан
ўтказиб, фақат фуқаро А.Исломовда тан жароҳати мавжудлиги,
хусусан унинг чап юзида юмшоқ туқималарнинг лат ейилиши
жароҳати мавжудлиги аниқланганлиги ҳақида тиббий маълумотнома
ёзилиб, у томонидан имзоланиб, уларни кўрикдан ўтказиш учун олиб
келинган ички ишлар ходимига берганини, ҳамшира Р.Музафарова эса
ушбу фуқаролар кўрикдан ўтказилганини, хусусан М.Ашуровни 11041,
Ш.Шотурсуновни - 11042,
А.Исломовни - 11043
ва
И.Собировни - 11044 тартиб рақамлари билан тегишли журналга
рўйхатга олганини, ички ишлар ходимлари томонидан кўрикка олиб
келинган ушбу фуқаролар эркак кишилар бўлганлиги сабабли уларни
унинг ўзи кўрикдан ўтказганини, яъни, уларни кўрикдан ўтказишдан
аввал уларнинг ҳар биридан танасида тан жароҳатлари бор ёки йўқ
эканлигини сўраганини, уларнинг жавоби қандай бўлишидан қатъий
назар, уларнинг ҳар бирини эгнидаги кийимларини ечтириб,
танасини кўздан кечирганини, улардан фақат А.Исломовда тан
жароҳатлари мавжудлигини аниқлаб, унда тан жароҳати мавжудлиги
ҳақида тиббий маълумотнома ёзиб, имзолаб, уни олиб келган ички
ишлар ходимига берганини, қолганларида тан жароҳатлари
аниқланмаганлиги сабабли, бу борада ҳар бирига алоҳида тиббий
маъоумотнома ёзиб, имзолаб, уларни олиб келган ички ишлар
ходимига берганини ва улар рўйхатга олинган китобга ҳам бу ҳақда
қайд этганини, фуқаролар М.Ашуров ва Ш.Шотурсунов уларни
кўрикдан ўтказгандан кейин тан жароҳатлари олган бўлиши мумкин
деб ўйлашини, агарда М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновга улар тиббий
кўрикдан ўтказилишидан олдин ички ишлар органлари ходимлари
томонидан жисмоний куч ишлатилган, яъни кўкрак қафаси ва
оёқларига тепишган бўлса, уларнинг эгнида кийим-кечаклари
158
бўлганлиги сабабли, тан жароҳатлари бирданига намоён бўлмаган
бўлиши мумкинлигини, кейинчалик, орадан бир-икки соат ўтганидан
сўнг намоён бўлган бўлиши мумкин деб ўйлашини, шу сабабли
экспертиза натижасида, яъни орадан муайян вақт ўтганидан сўнг
экспертиза ўтказилган бўлса, уларнинг танасига етказилган тан
жароҳатлари кейичалик намоён бўлган бўлиши керак деб ўйлашини,
бироқ уларнинг тўрталаси, яъни М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, А.Исломов
ва И.Собиров ҳам кўрикка олиб келинганда қўрқув ҳолатида
бўлишганини, шу сабабли уларга ички ишлар ходимлари уларни
урганлигини айтмаганини, улардаги тан жароҳатлари эса кейинчалик
юзага чиққан бўлиши мумкинлигини, улар қўрққанлиги сабабли
уларга, яъни шифокорларга соғлиқлари юзасидан шикоят қилмаган
бўлишлари мумкинлигини, бундан ташқари, агар ҳақиқатан ҳам
ҳодиса куни ҳодиса жойида ички ишлар органлари ходимлари
фуқаролар М.Ашуров, Ш.Шотурсунов ва А.Исломовларга тан
жароҳатлари етказишган бўлса, ушбу тан жароҳатлари кўрик вақтида
билинмаган бўлиши мумкинлигини, чунки айрим тан жароҳатлари
кейинчалик, яъни бир ёки бир ярим суткадан сўнг ҳам намоён бўлиши
мумкинлигини билдирди.
Гувоҳ Ф.Мамаджанов суд мажлисида, 2011 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ТБ Т ва НБ бошлиғи
лавозимида 2022 йил ноябрь ойидан буён хизмат қилиб
келаётганини, унинг ушбу лавозимдаги хизмат вазифалари туман
ИИО ФМБ ТБ ходимларининг фаолияти устидан назоратни амалга
ошириш, кунлик, ойлик ҳисоботларни тузиш, бўлим иш фаолиятини
таҳлил қилиб, натижаси бўйича раҳбариятга ахборот бериш,
аниқланган камчликларни бартарф қилиш бўйича чоралар ишлаб
чиқиш, лавозими билан боғлиқ бошқа хизмат вазифаларни
бажаришдан ва раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз
вақтида ижросини таъминлашдан иборатлигини, 2024 йил 3 август
куни эрталаб соат 09:00 да туман ИИО ФМБда ўтказилган
йўриқномада у туман ИИО ФМБ бўйича навбатчиликка маъсул қилиб
тайинланганини, шу куни навбатчилика жалб қилинган ҳар бир ходим
билан қонунчиликка амал қилиш, аниқланган ҳолатлар бўйича
зудлик туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига хабар беришлари
ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилганини, навбатчилик қисми
ҳар бир келиб тушган хабар бўйича шу куни туман бўйича маъсул
қилиб тайинланган шахсга ахборот бериб туришини, шу куни туман
ИИО ФМБ бўйича бош навбатчи ходим бўлиб О.Усенбаев тушганини,
2024 йил 4 август куни соат 02:00 ларда Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
ЖТСБ ППХ отряди ППХ инспекторлари К.Мирзабаев ва Б.Шаназаров
туман ҳудудида қурилаётган “Minerva City” турар-жой мажмуаси
қурилиши тугалланмаган биноси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги
159
бетон бордюрлар яқинида фуқаролар М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновни
шу ерга яшириб қўйилган наркотик моддаларни олиб кетишга
келганликда гумон қилиб, ушлашгани ҳақида 4 август куни эрталаб
соат 9:00-09-30 ларда хабар топганини, навбатчилиги давомида
3 август куни соат 22:00 дан 4 август куни соат 03:00 га қадар туман
ҳудудини айланиб юриб, ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимларни
назорат қилиб, туман ИИО ФМБ биносига қайтиб келганини, 2024 йил
3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси бўлган ҳолатлар
тўғрисида туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисми унга хабар
бермаганини, у шу куни бош навбатчи бўлган О.Усенбаевдан ушбу
ҳолат бўйича нима учун унга хабар бермаганини сўраганида, у ҳодиса
жойига ЖҚБ ходимлари чиқиб кетишганлиги учун унга ахборот
бериш эсидан чиққанини айтганини, бироқ мазкур ҳолатларда ҳодиса
жойига ЖҚБ ходимлари чиққан бўлишсада, навбатчилик қисми бош
навбатчиси унга ҳолат бўйича ахбаорт бериши лозим бўлганини,
2024 йил 3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси туман бўйича
тергов-тезкор гуруҳи ташкил қилинганини, гуруҳ таркиби ЖҚБ
тезкор вакили Ф.Қораев бўлмагани ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ Б.Шойимов суд мажлисида, 2021 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ
тезкор вакили лавозимида 2023 йилнинг август ойидан буён хизмат
қилиб келаётганини, унинг хизмат вазифалари жамоат тартибини
сақлаш,
жиноятчиликнинг
олдини
олиш,
фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, тезкор-қидирув фаолиятини олиб бориш
ва раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида
бажаришдан иборатлигини, 2024 йил 3 август куни Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ бўйича навбатчиликка жалб қилинганини, навбатчиликни
ўташи давомида соат 03:00 лар атрофида туман навбатчилик қисми
навбатчиси “Миробид ака” томонидан унинг қўл телефонига қўнғироқ
бўлиб, тунги навбатчликни олиб бораётган ППХ ходимлари
томонидан тумандаги “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар яқинида
гиёҳвандлик воситалари аниқланганлиги ҳақида хабар берилганини,
шундан сўнг у ЖҚБ тезкор вакили Саимов Жавоҳир билан 3-сонли
ИИБга қарашли “Damas” русумли хизмат автомашинасида ҳайдовчи
билан биргаликда соат 03:20 ларда ҳодиса жойига етиб боришганини,
у ерга етиб боришганида 3 ёки 4 нафар ППХ хизмат автомашинасида
борган ППХ ходимлари туришганини кўрганини, у ерда ППХ
инспекторлари Мирзабаев Каримжон Рустамович ва Шаназаров
Бахромжон Тургуналиевич икки нафар фуқаро, шахсига оид
маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган Ашуров Меҳроб
Имомали ўғли ва Шотурсунов Шомухаммад Шохайрулло ўғлини
наркотик моддаларини олиб кетишга келганликда гумон қилиб
160
гуруҳи катта тезкор вакили Қораев Фарходжон Мавланович ҳам
турганини кўрганини, ҳодиса жойида ППХ инспекторлари
К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровларнинг бошқарувидаги оқ рангли,
“Nexia-3” русумли хизмат автомашинасининг орқа юкхонасининг
устида 4-5 та уяли алоқа телефон аппаратлари ва тўртбурчак
шаклдаги сариқ скотч билан ўралаган предмет турганини, ушбу
тўртбурчак предметнинг ўртаси тешилган бўлиб, тешикдан ушбу
нарса елимсимон қора ёки тўқ жигарранг наркотик моддаси
эканлигини кўрганини, бундан ташқари, автомашинанинг орқа
юкхонасининг устида яна оқ целофан пакетга ўралган оқ кукунсимон
модда, шунингдек наркотик моддани чекиш учун мўлжалланган
трубка турганлигини кўрганини, улар ушланган фуқаролар М.Ашуров
ва Ш.Шотурсуновдан ушбу топилган наркотик моддалари кимга
тегишли эканлиги ҳақида сўрашганида, улар ушбу сариқ скотч билан
тўртбурчак шаклда ўралган наркотик моддаси ўзларига тегишли
эмаслигини, ушбу наркотик моддасини аслида кимга тегишли
эканлигини улар билишмаслигини, ушланган шахслардан бири, яъни
М.Ашуров ушбу сариқ скотч билан тўртбурчак шаклда ўралган
наркотик моддасини ППХ Б.Шаназаров уни бордюрнинг орқа
томонига ўзи билан бошлаб бориб, хашаклар орасидан гўёки “топиб
олиб”, “Бу Сизларга тегишли!” деб айтганини маълум қилганини,
ҳодиса содир бўлган кун 04.08.2024 йилда ҳодиса жойига холисларни
ППХ ходимлари соат 05:00 дан ўтганидан кейин олиб келишганини,
бундан олдин ҳодиса жойида холислар бўлмаганини, яъни фуқаролар
М.Ашуров, Ш.Шотурсунов ва уларнинг яна уч нафар танишлари
Исломов Алинур Абдурахмонович, Собиров Имрон Рашид ўғли ва
Тангирбергенова Юлдуз Маматкул қизи ушланганидан сўнг орадан
3 соат вақт ўтганидан сўнг холисларни олиб келишиб, ҳодиса
жойидан наркотик моддалар олинганлиги тўғрисида баённома
расмийлаштиришганини, ушбу баённомани ППХ инспектори
Б.Шаназаров расмийлаштирганини, ҳодиса жойида ППХ инспектори
Б.Шаназаров
томонидан
“Олиб
қўйиш”
баённомаси
расмийлаштирилганидан сўнг, Ф.Қораев ва ППХ ходимлари ушланган
беш нафар шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб
кетишганини, ушланган шахсларни Янгиҳаёт туманидаги 37-сонли
поликлиникада тиббий кўрикдан ўтказишиб, сўнг уларни Янгиҳаёт
тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб келишганини, у ва шериги
Ж.Саимов ушланган шахларнинг бири А.Исломовга тегишли бўлган
қора рангли “Gentra” русумли автомашинани Янгиҳаёт туман ИИО
ФМБ автотураргоҳига олиб бориб қўйишганини, ушланган шахслар
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб келингандан
сўнг, улар ЖҚБ хизмат хоналарига олиб кирилганини, улар билан
161
Абдуғаффор Анварович, тезкор вакил Ф.Қораев ва бошқа тажрибали
ЖҚБ тезкор вакиллари гаплашишганини, шундан сўнг, ушланган
шахслар М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров ва
Ю.Тангирбергеновадан тушунтириш хатлари олинганини, у ҳам
уларнинг биридан тушунтириш хати олганини билдирди.
Гувоҳ А.Расулов суд мажлисида, у ички ишлар органлари
тизимида 2003 йилдан, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ бошлиғининг
биринчи ўринбосари лавозимида 2023 йил август ойидан 2024 йил
2 декабрь кунига қадар хизмат қилганини, унинг ушбу лавозимдаги
хизмат вазифаларига ўз хизмат фаолиятини амалдаги қонун
ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
соҳавий буйруқлари, йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари асосида амалга ошириш, жиноятларни олдини
олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятга салбий
таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф қилиш, бошқармада тезкорқидирув хизмати, жиноят-қидирув бўлими ходимларига раҳбарлик
қилиш ва уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш, қўл
остидаги ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомига риоя
этилишини таъминлаш, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан
соҳага оид ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқалар кирганини,
ҳозирда хизмат муддатини ўтагани муносабати билан пенсияга
чиққанини, 2024 йил 04 август куни эрталаб соат 09:00 ларда уйқудан
турганида, кечаси туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмидан телефон
бўлганини кўриб, қайтиб телефон қилганида, навбатчи масъул ходим
О.Усенбаев кечки вазият ҳақида ахборот берганини, шундан сўнг, шу
куни соат 10:00 га у Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига
иш жойига етиб борганида, кечги вақтда бир қанча ҳолатлар рўй
берганини унга айтишганини, хусусан, бир вояга етмаган қиз бола
гўёки ўзини ўғирлаб кетилганлиги ҳақида уйидагиларга ҳазил
қилганлиги оқибатида қизнинг отаси қизининг ўғирлангани ҳақида
“102” тезкор рақамига хабар берганини, бундан ташқари, унинг
олдига Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ Мувофиқлаштириш ва
таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили Ф.Қораев келиб, Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар олдида ППХ инспекторлари томонидан бир қанча шахслар
вазни тахминан 1 килогргамм бўлган “Гашиш” наркотик моддаси
билан қўлга тушишгани ҳақида ахборот берганини, ўша вақтда у қўл
остидаги ходимларга бир кечада шунча воқеалар бўлиб, у бехабар
қолиб кетганлиги ҳақида эътироз билдирганини, ўша вақтда
Ф.Қораев унга олдиндан нотаниш бўлган, шахсига оид маълумотлари
унга кейинчалик маълум бўлган М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергенова, яъни 5 нафар ёшларни олиб
162
келишганини айтганини, уларнинг барчаси ёш-ёш болалар бўлганини,
унга Ф.Қораевнинг айтишича, дастлаб ҳодиса жойига локация бўйича
М.Ашуров билан Ш.Шотурсунов келишган, сўнг уларнинг кетидан
танишлари А.Исломов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергенова етиб
келишган деб тушунтирганини, ушбу шахсларни дастлаб Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспекторлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев ушлашганини, сўнг ҳодиса жойига унинг ўзи етиб бориб,
ҳолатни ҳужжатлаштириб, юқоридаги шахсларни Янгиҳаёт туман
ИИО ФМБ олиб келганини билдирганини, шу вақтда, у Ф.Қораевга
зудлик билан барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, материални
тергов органига узатиши ҳақида топшириқ берганида, Ф.Қораев
“Бошлиқ, болларнинг барчаси отказда. Ҳеч қайсиси гашиш унга
тегишли эканини тан олаётгани йўқ” деб айтганини, шунда у
Ф.Қораевга ҳақиқатга аниқлик киритишини, ҳар бир фигурант билан
алоҳида ўзи суҳбатлашиб олиши ҳақида топшириқ берганини, бир
вақтнинг ўзида ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари
бўйича экспертиза тайинлаб, ашёвий далилларни экспертиза
тайинлаш тўғрисидаги қарор билан экспертлар ихтиёрига
топширишини айтганини, шунда ишхонага Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
бошлиғи С.Жўраев ҳам етиб келиб, у ушбу ҳолат юзасидан унга
ахборот берганида, бошлиғи С.Жўраев унга мазкур ҳолатни ўзининг
шахсий назоратига олишини, ҳолатнинг ҳар бир иштирокчиси билан
шахсан ўзи суҳбат ўтказиб, ҳолатни атрофлича ўрганиб, натижаси
бўйича унга батафсил ахборот бериши бўйича топшириқ берганини,
шу вақтда ушланган шахслар улардан 5-10 метр узоқроқда
туришганини, шунда С.Жўраев улар гиёҳвандлик воситалари
аниқланган шахс деб кўрсатган М.Ашуров билан суҳбатлашиб, ундан
“Ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари Сиздан
чиққанми?” деб сўраганида, М.Ашуров ҳақиқатдан ҳам таниши
Ш.Шотурсунов билан биргаликда Янгиҳаёт тумани, Бинокор ТХАЙ
кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги
йўлнинг юзига локация бўйича “Яндекс Go” интернет иловаси орқали
борганини, уларга локацияни бошқа бир таниши А.Исломов ташлаб
берганини, таксини ҳам А.Исломов чақиртириб берганини, улар
ҳодиса жойидан олиб кетиши лозим бўлган гиёҳвандлик воситасини
“Telegram” интернет мессенджеридаги ижтимоий тармоқлар орқали
сотиб олишганини, аниқроғи улар локациянинг ўзини сотиб олиб,
ушбу локация бўйича беркитиб қўйилган гиёҳвандлик воситасини
олиб кетишлари лозим бўлганини айтганини, бошлиқ С.Жўраев ундан
гиёҳвандлик воситасини неча пулга сотиб олишганини сўраганида,
М.Ашруов унга тахминан 100-200 АҚШ доллари атрофидаги суммани
айтганини, шунингдек, М.Ашуров аслида улар 5 грамм таблетка ва
шунга ўхшаш гиёҳвандлик моддаси учун келганликларини, бироқ
ҳодиса жойида аниқланган 1 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаси
163
уларга тегишли эмаслигини маълум қилганини, бошлиғи М.Ашуровни
эшитиб бўлиб, унга “Абдуғаффор, бу боланинг гаплари ҳолатга тўғри
келмаяпти. Бу бола закладка сотиб олиб, бир дона таблетка учун
келиб, 1 килограмм гашишни топиб олмайдику, тўғрими?! Бир
килограмм гашиш неча пул туради, 10-15 минг доллар туради,
тўғрими?! А бу бола эса 100-200 долларлик нарса ҳақида гапиряптику,
100-200 долларлик нарса сотиб олиб, 15 минг долларлик наркотик
топиб оладими?!” деб айтганини, сўнг, бошлиғи С.Жўраев ушлаб
келинганлардан А.Исломов билан суҳбатлашганида, у таниши
М.Ашуровнинг гапларини тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам М.Ашуров
ҳодиса жойига келган локацияни унинг ўзи ташлаб берганлигини ва
уни локация бўйича беркитилган гиёҳвандлик моддасини олиб
келиши учун юборганлигини билдирганлигини, шунда бошлиғи
С.Жўраев унга ҳолат бўйича суриштирув ишларини янада чуқурроқ
ташкил қилишларини, ҳар бир фигурант билан такроран алоҳида
суҳбатлашиб, уларни амалда ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаб, ҳодиса
жойида аниқланган гиёҳвандлик воситаларига алоқадорликларини
текшириб, ҳолат бўйича яхшилаб ишлаб, тагига етиб, ҳақиқатни
аниқлашнинг барча чораларини кўришлари юзасидан топшириқлар
берганини ва хизмат автомашинасига ўтириб, ўзига бириктирилган
сектор ишлари бўйича жўнаб кетганини, ўша куни Ф.Қораев ушбу
ҳолат юзасидан суриштирув ишларини ЖҚБ биносининг ўнг
тарафдан ҳисоб бўйича учинчи эшикдаги хона ичида жойлашган
видеокузатув камераси ўрнатилмаган ёрдамчи хонада олиб
борганлигини, у бошида коридора юриб, қўл остидаги ходимларга
ишни
жадаллаштиришлари
юзасидан
ўз
топшириқларини
берганлигини, сўнг, шу куни уни яқин дўстининг қайнотаси оламдан
ўтиб қолганлиги сабабли, “Чиғатой” қабристонига жаноза маросимига
жўнаб кетганлигини, жаноза маросими якунланганидан сўнг у яшаш
уйига қайтиб бораётган вақтида унга ишхонадан телефон қилишиб,
хизматга етиб бориши юзасидан топшириқ бўлганлигини ва у
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБда жойлашган хизмат хонасига қайтиб
борганлигини, шу вақтда унга юқори турувчи раҳбариятдан мазкур
ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатларни ва ушланган барча шахсларни
ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармасига жўнатиб юбориши ҳақида
топшириқ келиб тушганлигини, ДХХ Тошкент шаҳри бўйича
бошқармаси масъул ходимлари ўзлари келишиб, тўпланган
ҳужжатлар ва ушланган шахсларни ўзлари билан олиб
кетишганлигини, ўша куннинг ўзида Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевларни ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига
чақиртиришиб, уларни бир қанча жиноятларни содир этганликларида
гумон қилишиб, процессуал тартибда ушлашганлигини, ҳодиса куни,
яъни 04.08.2024 йил кечки вақтда Ф.Қораев унга юқоридаги ҳолат рўй
берганлиги юзасидан телефон орқали қўнғироқ қилмаганлигини ва
164
ахборот бермаганлигини, у Ф.Қораевга ушбу ҳолат бўйича ҳодиса
жойига
етиб
бориб,
белгиланган
тартибда
ҳужжатларни
расмийлаштириб, суриштирув ишлари олиб бориши юзасидан
кўрсатма, топшириқ бермаганлигини, ўша куни Ф.Қораевнинг
ўзининг унга айтиши бўйича, уни ҳодиса жойига ППХ инспекторлари
ҳолат содир бўлди деб чақиртиришган бўлганлигини, у 04.08.2024
йилда юқоридаги ҳолат юз берганидан сўнг Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
ЖҚБ маъмурий биносида М.Ашуров билан суҳбатлашган вақтида,
М.Ашуров унга ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари,
яъни 1 дона қора рангли, каттароқ бўлган полиэтилен пакетга
ўралган, ичида сариқ рангли скотч билан ғиштсимон кўринишга
келтириб ўралган “Гашиш”, 1 дона устидан қора рангли изолентага
ўраб ташланган оқ рангли елим идишда “Тропикамид” ва 1 дона оқ
рангли полиэтилен пакетга ўралган яшил ўтсимон “Марихуана”
моддаси унга ва шерикларига тегишли эканлиги юзасидан иқрорлик
кўрсатувларини бермаганлигини, у ҳодиса куни, ҳодиса жойидан
аниқланган гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиши учун
келганлигини тан олмаганлигини, ҳодиса куни Янгиҳаёт туман ООИ
ФМБ ЖҚБ маъмурий биносида у М.Ашупровдан ташқари бошқа
ушланган шахслар Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров ва
Ю.Тангирбергенова билан ҳам суҳбатлашганлигини, у улардан
М.Ашуров каби ҳодиса жойида аниқланган гиёҳвандлик воситалари,
шу жумладан 1 килограмм “Гашиш” наркотик моддаси уларга
тегишли эканлиги ёки тегишли эмаслиги ҳақида сўраганлигини,
уларнинг барчаси, яъни Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров ва
Ю.Тангирбергенова ҳам шериги М.Ашуров каби ҳодиса жойида
аниқланган гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 1 килограмм
“Гашиш” наркотик моддаси уларга тегишли эмаслигини унга
айтишганлигини, ҳодиса куни Янгиҳаёт туман ООИ ФМБ ЖҚБ
маъмурий биносида бошлиғи С.Жўраев ва ушланган М.Ашуров
ўртасида бўлиб ўтган суҳбат у томонидан мобил телефон аппаратига
видеотасвирга олинганлигини, бироқ, кейинчалик у ўша вақтда
фойдаланувида бўлган мобил телефон аппаратини янгисига
алмаштирганлиги
сабабли,
ушбу
ҳолат
акс
эттирилган
видеоёзувларни у ўчириб ташлаганлигини, ҳозирда унда ушбу
видеоёзувлар мавжуд эмаслиги сабабли, уларни тергов органига
тақдим қила олмаслигини, у бу борада ҳодиса куни ҳодиса жойида
дастлаб М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновни ушлаган ППХ инспекторлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев билан суҳбатлашган-лигини, у ҳодиса
жойида топилган гиёҳвандлик воситаларини, шу жумладан
1 килограмм “Гашиш” наркотик моддасини қаердан олганликлари
ҳақида улардан сўраган вақтида, ППХ инспекторлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев гиёҳвандлик воситаларини М.Ашуровнинг қўлидан
олганликларини айтишганлигини, дастлаб Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
165
ЖҚБ маъмурий биносининг коридоридаги ўнг томондан ҳисоб бўйича
учинчи бўлиб жойлашган хонанинг ичидаги чап томонда бўлган
қўшимча ёрдамчи хонада видеокузатув камераси ўрнатилмаганлигини, ҳодиса куни, 04.08.2024 йилда Ф.Қораев томонидан ушбу
хонада ушланган шахслар билан суриштирув ишлари олиб борилган
вақтда ҳам қўшимча ёрдамчи хонада видеокузатув камераси
бўлмаганлигини, бундан ташқари, ушбу хона ходимларнинг бир оз
дамини олиб, хордиқ чиқарувчи хона сифатида хизмат қилганлиги
учун ҳам ушбу хонада видеокузатув камераси ўрнатилмаган
бўлганлигини, кейинчалик, ушбу ҳолат содир бўлганидан сўнг,
келгусида турли хил шубҳа-гумонлардан ўзларини сақлаш мақсадида
ушбу хонага ҳам бошлиқ С.Жўраевнинг кўрсатмасига асосан
видеокузатув камераси ўрнатишганлигини, ушбу хонага видеокузатув
камераси жорий йилнинг август ойининг ўрталари ёки охирларида
ўрнатилганлигини, қўл остида хизмат қилган Ф.Қораев лавозими
бўйича Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ Мувофиқлаш-тириш ва
таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили ҳисобланган бўлсада, уни
гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бўлган жиноятлар ҳақидаги
ариза ва хабарлар бўйича ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи
раҳбари сифатида етиб бориш, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни
расмийлаштириш, жиноят содир этишда гумонланган шахсларни
ушлаш ва уларни ИИО ФМБ маъмурий биносига етказиб, суриштирув
ишларини мустақил равишда тўғридан-тўғри олиб бориш юзасидан
ваколатлари бўлмаганлигини, жабрланувчи М.Ашуров ўзининг
кўрсатмаларида айтиб ўтаётганидек, ҳеч ким, шу жумладан унинг ўзи
ҳам М.Ашуровдан қўл бармоқ излари намунасини олмоқчи
бўлмаганлигини, ҳодиса куни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ биноси
коридоридаги ўнг тарафдан ҳисоб бўйича учинчи эшикдаги хона,
яъни 207-сонли хизмат хонасидан қора рангли полиэтилен пакет ва
унинг ичига бетартиб жойланган скотч бўлаклари аниқланиб,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Тошкент шаҳар бўйича
бошқармаси катта тезкор вакили, майор Б.Ш.Турсунов томонидан
ҳужжатлаштириб олиниб, бу борада белгиланган тартибда холислар
иштирокида
нарса-буюмни
олиш
тўғрисида
баённома
расмийлаштирилганлигини, у юқоридаги кўрсатувларини ўз хоҳиши
билан ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса ва ҳолатлардан келиб чиққан
ҳолда маълум қилганлигини, уни юқоридаги кўрсатувларни беришига
ҳеч ким мажбур қилмаганлигини, унга ҳеч ким руҳий ёки жисмоний
тазйиқ ўтказмаганлигини билдириб кўрсатув берди.
Гувоҳ А.Юнусов суд мажлисида, 2009 йилдан буён ҳозирги кунга
қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
лавозимида, яъни Юнусобод туман ИИО ФМБ ППХ отряди командири
ўринбосари лавозимида 2024 йил 17 октябрь кунидан буён хизмат
қилиб келаётганини, бундан илгари Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ППХ
166
отряди командири лавозимида 02.08.2023 йилдан 10.08.2024 йилга
қадар хизмат қилганини, унинг ушбу лавозимдаги хизмат вазифалари
қўл остидаги шахсий такибни назорат қилиш, уларнинг юриш-туриши
оилавий шароитини ўрганиш, хизматга ўз вақтида келиб
кетишларини назорат қилиш, хизмат давомидаги фаолиятини
назорат қилиш, Тошкент шаҳрида бўладиган оммавий тадбирларда
шахсий таркибнинг иштирокини ўз вақтида таъминлаш, иш
кўрсаткичларини назоратга олиш, жамоат тартибини сақлаш,
жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини
таъминлаш ва раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз
вақтида бажаришдан иборат бўлганлигини, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ
ППХ отрядида унинг ўзи билан жами 65 нафар ходимлар хизмат
қилишини, шахсий таркиб хизматга тушаётганда “Body camera”,
рация, электрошокер, ПМ табель қуроли ва планшет билан
таъминланишини, бироқ 65 нафар шахсий таркиб учун 45 та
электрошокер мавжудлигини, шундан 5 таси бузилган ҳолатда
эканини, у 2024 йилнинг 1 август кунидан меҳнат таътилига чиқиб
кетганини, Фарғона вилоятида хусусий клиникада даволанганини,
даволанётган жойида уяли алоқа воситасининг антенаси йўқлиги
сабабли алоқада бўлмаганини, 2024 йилнинг 5 август куни
даволаниши учун зарур бўлган дори воситалари олгани Фарғона
шаҳрига чиққанида, унга гуруҳ командири Тўлаганов Музаффар
қўнғироқ қилиб, ППХ инспекторлари Мирзабаев Каримжон
Рустамович ва Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич 3 август
кунидан 4 август кунига ўтар кечаси 1 килограмм “Гашиш” наркотик
моддаси билан фуқароларни, шахсига оид маълумотлари кейинчалик
унга маълум бўлган Ашуров Меҳроб Имомали ўғли ва Шотурсунов
Шомухаммад Шохайрулло ўғлини ушлаганини, наркотик моддани
олиб келиб, туман ИИО ФМБга топширишганини айтиб, бироқ ушбу
“Гашиш” наркотик моддасини ППХ инспекторлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевнинг ўзлари ташлаб қўйишган бўлиб чиқаётганлиги
ҳақида айтганини, шундан сўнг, ўринбосари Абдурахманов
Акмалходжа Халходжаевичга ҳолатни билиш мақсадида қўнғироқ
қилганини, у ҳам гуруҳ командири М.Тўлагановнинг сўзларини
тасдиқлаганини, шундан сўнг, эртаси куни, яъни 2024 йилнинг 6
август куни у Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ бошлиғининг тарбиявий
ишлар
бўйича
ўринбосари
М.Ражабовга
қўнғироқ
қилиб,
“Тинчликми?” деб сўраганида, у “Тинчлик, ишга чиқинг!” деб
айтганини, шу сабабли 2024 йилнинг 8 август кунидан ишга
чиққанини, уни ИИВ ШХББ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси
ходимлари чақиришганини ва ҳолат юзасидан ўтказилаётган хизмат
текшируви доирасида тушунтириш хати олишганини билдирди.
Гувоҳ О.Усенбаев суд мажлисида, 2015 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
167
хизмат қилиб келаётганини, унинг ушбу лавозимдаги хизмат
вазифалари фуқаролардан келиб тушган ариза, жиноят тўғрисида
келиб тушган хабарларни рўйхатга олиш, ижрочиларга йўлантириш,
лавозими билан боғлиқ бошқа хизмат вазифаларни бажаришдан ва
раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини
таъминлашдан иборатлигини, у бир сутка давомида хизматда бўлиб,
икки сутка давомида дам олишда бўлишини, 2024 йил
3 август кунидан 4 август кунига ўтар кечаси соат 02:35 ларда 399сонли автоэкипаж томонидан рация орқали фуқароларда шубҳали
модда аниқланганлиги хақида хабар келиб тушиб, ходимларни
жўнатишини сўрашганини, шундан сўнг, у шу кунги навбатчи ЖҚБ
тезкор вакили Шойимов Бобур Самад ўғли ва ҳайдовчига бу ҳақда
хабар бериб, уларни ҳодиса жойига жўнатганини, эрталаб соат
07:00 га қадар ушбу хабар бўйича, яъни наркотик модда топилганлиги
ҳолати бўйича ҳужжатлар навбатчилик қисмига келиб тушмаганини,
шунда ҳолат бўйича ҳодиса жойига чиққан Б.Шойимов ва бошқа
ходимлар томонидан ҳодиса жойида ушланган беш нафар шахсларни
туман ИИО ФМБ биносига олиб келинганлигини билганини, у
навбатчиликни ўташи давомида юқоридаги ҳолат бўйича шу куни
туман бўйича навбатчиликка жалб қилинган тергов-тезкор гуруҳи
аъзоларига хабар бермаганини, бунга сабаб унга ППХ инспекторлари
шубҳали модда топилганини айтганлиги учун у ушбу ҳолатни
унчалик муҳим эмас, шубҳали модда наркотик эканлиги тасдиғини
топадими ёки топмайдими деб ўйлаганини ва шунинг учун маъсул
Мамаджанов Фаррух Ахрол ўғли ва тергов-тезкор гуруҳи аъзоларига
хабар бермаганини, ушбу ҳолат бўйича ўтказилган хизмат текшируви
натижаси бўйича хизмати давомида йўл қўйган хато-камчиликлари
учун унга нисбатан интизомий жазо қўлланилганини, 2024 йил
4 август куни соат тахминан 02:00 ларда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ
ЖТСБ ППХ отряди ППХ инспекторлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевлар томонидан “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар яқинида М.Ашуров
ва Ш.Шотурсунов наркотик моддалари билан ушланганлиги ҳолати
юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар у шу куни соат 09:00 да
сменани топшириб кетаётганида ҳам белгиланган тартиб бўйича
навбатчилик
қисмига
топширилмаганлиги
ва
рўйхатга
олинмаганини, яъни ҳужжатлар НҚга тақдим этилмаганлиги сабабли
рўйхатга олинмаганини, 2024 йил 3 август кунидан 4 август кунига
ўтар кечаси туман бўйича тергов-тезкор гуруҳи таркибига ЖҚБ
тезкор вакили Ф.Қораев жалб қилинмаганини билдирди.
Гувоҳ И.Бўронов суд мажлисида, у 2004 йилдан буён ҳозирги
кунга қадар ИИВ тизимида хизмат қилишини, ҳозирги эгаллаб турган
168
лавозимида, яъни Тошкент шаҳар ИИББ ТҚХ ЖҚБ катта тезкор вакили
лавозимида 2024 йил 17 сентябрь кунидан буён хизмат қилиб
келаётганини, илгари Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖҚБ бошлиғи
лавозимида 2022 йил август ойидан 2024 йил август ойига қадар
хизмат қилганини, унинг ушбу лавозимдаги хизмат вазифалари қўл
остидаги ходимларнинг қонун талаблари асосида ишлашини
таъминлаш, хизмат интизомини назорат қилиш, ходимларнинг
порахўрлик ва таъмагирликка берилмаслигини назорат қилиш, фош
этилмаган жиноятларни муқаррар фош этиш, қидирувдаги
жиноятчиларни ушлаш, бедарак йўқолган шахсларни топиш ва шахси
номаълум мурдаларнинг шахсини аниқлаш, тезкор қидирув
фаолиятини олиб бориш, жиноятчиликка қарши курашиш ва
раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида
бажаришдан иборат бўлганлигини, 2024 йилнинг 3 авгут кунидан 4
август кунига ўтар кечаси бошқа жиноят юзасидан келиб тушган
хабар бўйича ишлаганлигини, 4 август куни қўл остида ишловчи
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили
Б.Шойимов ўзининг уяли алоқа телефони орқали “Telegram” интернет
мессенджеридаги туман ЖҚБ ходимларининг гуруҳига ППХ
автомашинасининг юкхонаси устида турган тўртбурчак шаклдаги
сариқ скотч билан ўралаган наркотик модданинг фотосуратини
юборганини кўрганини, у ушбу фотосуратни кўриб, ўзининг уяли
алоқа телефони орқали Б.Шойимовга қўнғироқ қилиб, “Бу нима?” деб
сўраганини, шунда Б.Шойимов “ППХ ходимлари наркотик моддани
олиб кетиш учун келган фуқароларни ушлашибди! Биз ёрдамга
келдик, ЖҚБ тезкор вакили Ф.Қораев ҳам шу ерда” деб айтганини,
шунда у Б.Шойимовга телефонни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ
мувофиқлаштириш ва таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили Ф.Қораевга
беришини айтганини, Ф.Қораев телефонни олганидан сўнг, у нима
бўлганини ундан сўраганини, Ф.Қораев “ППХ ходимлари “парод”
қилиб қўйишибди!” деб айтиб, улар далиллар мақбуллигини
таъминлаш чорасини кўрмасдан, яширилган жойдаги наркотик
моддани ППХ ходими ўз қўли билан олиб, ушбу жараённи
видеотасвирга ҳам олишмаганини маълум қилиб, “Энди наркотик
моддани ушланган шахслар олиб кетиш учун келганини исботлаш
қийин” деб айтганини, шундан сўнг, у Ф.Қораевга “Ҳолатни қонуний
қилиб расмийлаштириб, туман навбатчилик қисмига топширинглар!
Очилмаган жиноят бўлса ҳам майли” деб топшириқ берганини, шу
билан у ўзининг ишлари билан шуғулланганини, шундан сўнг,
4 август куни соат 09:45 ларда Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ маъмурий
биносига етиб борганини, шунда бир неча фуқаролар, шахсига оид
маълумотлари унга кейинчалик маълум бўлган А.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, А.Исломов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергенова ЖҚБ
коридорида туришганини кўриб, туман ИИО ФМБ бошлиғининг
169
шунда А.Расулов олдига Ф.Қораевни чақириб, “Нима бўлаяпти,
материал қилдингми? Адвокат чақирдингми?” деб сўраганини, шунда
Ф.Қораев адвокат чақирганини, лекин адвокат ҳозирча келмаганини
айтганини, шунда А.Расулов ушланган шахслар ҳодиса жойида
топилган наркотик моддалар уларга тегишли эканини тан
олмаётганини, шу сабабли уларни ушлаган ППХ ходимлари
К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровни чақириб, ҳолатга аниқлик киритиш
кераклигини Ф.Қораевга айтганини, орадан 10-15 дақиқа ўтганидан
сўнг, А.Расуловнинг хонасига ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев келишганини, ҳодиса жойида ушланган 3-4 нафар
шахсларни ҳам хонага олиб киришганини, шунда А.Расулов ППХ
ходимлари Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевдан “Ушланган шахслардан
қайси биридан наркотик топилди? Булар тан олмаяптику!” деб
сўраганини, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаев ушланган шахслар М.Ашуров
ва Ш.Шотурсуновни кўрсатиб, “Мана шулардан наркотик чиқди” деб
айтишганини, сўнг, А.Расулов унга ППХ ходимлари Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаев ҳолат тўғрисидаги билдиргини батафсил ёзишмагани
бўйича эътироз билдириб, “Бошқатдан батафсил ёздиринг!” деб
айтганини, шу сабабли, у Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевни ўзининг
хизмат хонасига олиб чиқиб, улар ушбу ҳолат юзасидан Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ бошлиғи С.А.Жўраевнинг номига билдиргини
батафсил ёзиб, расмийлаштиришганини, у шу куни туни билан
ухламаганлиги сабабли, билдирги ёзаётган ППХ инспекторлари
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевни хонасида қолдириб, ўзи дам олиш
хонасига чиқиб кетиб, ухлаганини, ҳодиса содир бўлганидан сўнг,
эртаси куни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ биносига ўрнатилган
видеокузатув камераларининг хотирасидаги видеоёзувларни кўриб
чиққанида, Ф.Қораев ЖҚБ ходимлари дам олиш учун мўлжалланган,
видеокузатув камераси ўрнатилмаган хонага ушланган шасхлардан
бири А.Исломовни олиб кириб, уни ушбу хонадан тахминан 15 дақиқа
ўтганидан сўнг олиб чиққанини кўрганини, ушбу хона ичида Ф.Қораев
ушланган А.Исломов билан нима қилганини билмаслигини, ушбу
хонада камера ўрнатилмагани сабабли, униннг ичида рўй бераётган
ҳодиса ва ҳолатлар кўринмаслиги ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ Б.Турсунов суд мажлисида, 2024 йил август кунидаги
ҳолат бўйича ИИВдан маълумот келиб тушганини, Тошкент шаҳар
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ходимларининг ноқонўний хаттиҳаракатлар содир этганлиги юзасидан шикоят келиб тушганини,
Тошкент шаҳар ДХХ бошқармасига борганида ҳолат юзасидан қисқа
тушунтириш беришганини, воқеа содир бўлган куни ЙПХ ходимлари
томонидан гиёҳвандлик воситалари топилгани ва айрим
фуқароларни қийноққа солингани, далилий ашёлар топилгани ҳолати
170
бўйича қисқа маълумотлар олганини, уларнинг кўрсатмасига асосан
бошқармадан чиқиб ИИО ФМБ борганларини, у ердаги хизмат
хоналари кўздан кечирилгани, хизмат хоналари кўздан кечирилиши
жараёнида тезкор вакил Б.Шойимовни хонасидан бўлакланган скоч
бўлаклари ва бир дона пакет топиб олингани ва баённома
расмийлаштирилиб ДХХ бошқармасига топширилгани, 04.08.2024
йилда тузилган баённомани у тузгани, Б.Шойимовни хонасида кузатув
камераси бор ёки йўқ эканлигини эслолмаслигини, ИИО ФМБ
биносига борганида қоронғу тушмаган бўлгани, улар икки киши
бўлиб боргани, шериги Э.Курганбаев бўлгани, ИИО ФМБ бориб
биринчи ўринбосарни хонасига кириб ўзларини таништириб ҳолат
бўйича маълумот берганларини, биринчи ўринбосар билан оғзаки
гаплашиб, кейин Б.Шойимовни хонасига кирганлари, Б.Шойимовни
хонасидан аниқланган ашёларни холислар иштирокида кўздан
кечириб баённома расмийлаштирганлари, ходимларни ушланган
шахсларга нисбатан қийноққа солганлиги ҳолати бўйича маълумот
2024 йил 4 август куни тушлик вақти келиб тушганини, Б.Шойимовни
хонасидан топилган ашёвий далилларни Ф.Қораев билан бирга
баённома расмийлаштирмагани, баённома расмийлаштирилган соат
аниқ эсида йўқлигини, кузатув хати йўқлиги, баённомани тўғридантўғри ДХХ бошқармасига тақдим қилгани, Б.Шойимовни қўл телефони
уни кўрсатмасига асосан олиб қўйилмагани, ДХХ ходимлари олиб
қўйгани, хизмат текшируви ўтказилаётган вақтда Б.Шойимовни ўзи
ҳам бўлганини, кузатув камераларидаги видео ёзувларни
кўрмаганини, Ф.Қораевга нисбатан тайинланган хизмат текшируви
натижасидан хабари йўқлигини, хизмат текшируви кадрлар
бошқармаси томонидан ўтказилгани, иш хужжатлари бўйича
Ф.Қораевдан тушунтириш хати олиб маълумотномалар тўплаб
берганини, Ф.Қораев тушунтириш хатида жабрланувчиларга нисбатан
тан жарохати етказилганлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот бериб
ўтмаганини билдирди.
Гувоҳ Р.Бегимов суд мажлисида, Сирғали туманида ишлашини,
туман ИИБдан ходимлар келиб қандайдир иш бўйича ўртоғи Аббос
исмли шахс билан холис бўлиб қатнашиб беришини сўрашганини,
ўртоғи билан рози бўлганларини, кейин улар билан биргаликда ИИО
ФМБ бўлимига боришганини, ИИО ФМБга борганида уларни ичкари
хонага олиб киришганини, ичкари хонанинг чиқиндилар соладиган
челагидан скочга ўралган битта қора пакетни олишганини, скочлар
бўлакланган ҳолатда бўлгани, уларнинг кўз олдида хужжатлар
расмийлаштиришиб имзо қўйдириб олишганини, уларни патрул
автомашинасида олиб кетишганини, ўша куни 2024 йил 4 август куни
кечаси соат 23:00лар атрофида бўлганини, улар борган хонада камера
борлигини
билмаслигини,
лекин
телефонга
видео
сёмка
қилинмаганини, хонага кирганида пакет стол устида турган
171
бўлганини, пакетда сўлак ва қон изларини кўрмаганини, ИИО ФМБдан
тахминан 23:30 ёки 24:00лар атрофида чиқиб кетганликларини,
баённомани охирида ким имзо қўйганини эслолмаслигини, қайси
хонага кирганини аниқ эслолмаслигини билдирди.
Гувоҳ А.Қурбанов суд мажлисида, С.Комиловни тиббий кўрикдан
ўтказганини, тан жароҳат излари аниқланмаганини, ўз сўзи билан
Тошкент
тиббиёт
академясига
бориб
бурнини
операция
қилдирганини айтиб ўтганини, ўша пайтда мурожаат қилган ёки
қилмагани фактига аниқлик киритишни имкони бўлмаганини,
тиббий картаси бўйича судланувчи С.Комилов 2024 йил 09 август
куни тиббий кўрикдан ўтказилганини, тана аъзоларидаги барча
соҳаларига соғлом деб ташхис қўйилганини, 2024 йил 19 август куни
тергов ҳибсхонасига жойлаштирилганини, у ерда ўтказилган
шифокор кўригида соғлом деб ташхис қўйилганини, бошқа кўрик
натижалари
ҳақида
маълумот
йўқлигини,
судланувчи
М.Қутепетдиновда 2024 йил 19 август кунидаги ўтказилган тиббий
кўрик бўйича тана соҳасида тан жарохат излари йўқ деб
кўрсатилганини ва у ремотизм аломати борлиги ташхиси
қўйилганини, судланувчи С.Мамаджановда 2024 йил 19 август
кунидаги ўтказилган тиббий кўрик бўйича тана соҳасида тан жарохат
излари йўқ деб кўрсатилганини, барча тана аъзолари амалий соғлом
деб ташхис қўйилганини, судланувчи С.Комиловни тиббий кўрикдан
ўтказганида бурин сохасида тан жарохат борлигини кўрганини, у
сўзидан “2024 йил 06 август куни соат 19-00лар атрофида Юнусобод
тумани, Юнусобод деҳқон бозори олдида тадбир пайтида 4 нафар
хизмат ходими қўл мушти билан мени тана аъзоларимдан жағ
сохамга, бурун сохамга ва бошқа соҳаларимга уриб тепиб тан жарохат
етказишди” деб айтганини, “бурун соҳасининг ўнг томони қийшайган”
деган тўхтамга келганини, бу ҳолат жарохат тури деб
баҳоланмаслигини, агар унда тиббий ҳужжат маълумотномаси
бўлмаса, сабаби у хақиқатдан туғмами ёки бошқа ҳолатми аниқлаш
имкони бўлмаслигини, агар тиббий маълумотнома тақдим
қилинганида рентген плёнкасини кўриб мутахассис фикридан
фойдаланиб кейин бир тўхтамга кеган бўлиши ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ А.Худайберганов суд мажлисида, 2024 йил июль ойида бир
таниши уни Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ инспектори
лавозимида ишловчи Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич билан
таништириб қўйганини, жорий йилниг июль ойи ўрталарида у
Б.Шаназаров билан унинг сўровига биноан Тошкент шаҳри, Юнусобод
туманида жойлашган Телеминора олдидаги “Ош маркази”да
кўришганини, ўша вақтда Б.Шаназаров унга олдиндан нотаниш
бўлган Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғли билан келганини, ўша
вақтда Б.Шаназаров олдидаги шахсни унга “Неъмат” деб
таништирганини, ўша вақтда Б.Шаназаров мавзуни очиб, уларда
172
қалбаки АҚШ доллари чет эл валютаси борлигини, ҳар бир қалбаки
100 номиналлик купюрада АҚШ долларини ҳақиқий 72 АҚШ
долларига айирбошлашлари мумкинлигини унга айтганини, ўша
вақтда Б.Шаназаров ёнида турган Н.Рустамовнинг таниши борлигини,
қалбаки пулларни Н.Рустамовнинг танишида эканини унга
айтганини, уларда 20.000 АҚШ доллари миқдорида қалбаки пуллар
борлигини айтиб, ушбу қалбаки 20 000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий
14.400 АҚШ доллари беришни сўрашганини, ўша куни Б.Шаназаров ва
Н.Рустамов ҳозирда уларда 2.000 АҚШ доллари мавжудлигини айтиб,
ушбу пулларни унга кўрсатиб, ҳозирча ушбу пул маблағларини
айирбошлаб туришни сўрашганини, у Б.Шаназаров ва Н.Рустамов унга
кўрсатган 2.000 АҚШ долларини кўздан кечирганида, улар ҳақиқатан
ҳам ҳақиқий пулларга нисбатан фарқланишини, пуллар қалбаки
эканини билганини, у уларнинг таклифини ўйлаб кўришни, озгина
муҳлат беришларини айтиб, шундан сўнг улар билан хайрлашганини,
шундан сўнг, у қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини ўтказиш
фаолияти билан шуғулланувчи Б.Шаназаров, Н.Рустамов ва уларнинг
шерикларининг ноқонуний фаолиятларини фош қилиш ҳамда уларга
нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Ўзбекистон Республикаси
ДХХ органларига мурожаат қилганини, шу тариқа, Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
ҳузуридаги
Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар
бошқармаси биносида аризасида келтирилган важлар юзасидан у
билан ўтказилган суҳбат давомида у ўзи томонидан келтирилган
барча важларни тасдиқлаб, Б.Шаназаров, Н.Рустамов ва уларнинг
шерикларининг қалбаки АҚШ доллари чет эл валютасини ўтказиш
борасидаги ноқонуний фаолиятларини фош этиш мақсадида
ўтиказиладиган тезкор тадбирда ўз хоҳиши билан иштирок этишини
билдирганини, шу орада Б.Шаназаров, Н.Рустамов ва уларнинг
шерикларида айирбошлашлари учун етарли миқдорда пул
маблағлари бўлмаганини, чунки, ора-орада унга Н.Рустамов қўнғироқ
қилиб, бир оз сабр қилиб туришни, бошқа шахслар билан пулни
алмаштириб қўймаслигини илтимос қилиб турганини, орадан яна
вақт ўтиб, 2024 йилнинг 31 июль куни Н.Рустамов унга қўнғироқ
қилиб, “Ака, пул тайёр, оласизми?” деб ундан сўраганини, ўша вақтда у
Қашқадарё вилоятида бўлганлиги учун у билан 2-3 кунларда
кўришиши мумкинлигини айтганини, шунда Н.Рустамов Тошкент
шаҳрига келгунига қадар пулларни тайёрлаб қўйишини айтганини,
орадан икки кун ўтганидан сўнг, жорий йилнинг тахминан 2-3 август
кунлари эрталабки вақт унга Н.Рустамов қўнғироқ қилиб, Тошкент
шаҳрига эсон-омон келиб олганлиги ҳақида сўраганини, у
Н.Рустамовга Тошкент шаҳрига етиб келганини, бироқ уларга бериши
лозим бўлган пулларини йиғиб олиши кераклигини унга айтганини,
шунда Н.Рустамов “Бўлди ока, тезлаштиринг, меники тайёр” деб
173
айтганини, 2024 йилнинг 06 август куни эрталабки вақт Н.Рустмаов
унга қўнғироқ қилиб, “Ока нима бўли? Тезроқ алмаштирмасак, биз
томондаги одам фикридан қайтиб кетади” деб айтганини, шунда у
Н.Рустамовга кечки соат 17:00 ларга кўришиб олишларини айтиб,
қаерга бориши кераклигини сўраганида, Н.Рустамов Юнусобод
туманидаги “Универсам” деҳқон бозори автотураргоҳида кўришиб
олишларини айтганини, шунда у Н.Рустамовга кўприкдан деҳқон
бозори томон ўнгга қайирилганда, автобус бекати олдида кўришиб
олишларини айтганини, шундан сўнг, у ИЖҚК Департаменти Тошкент
шаҳар бошқармасининг маъмурий биносига борганини, у ерда улар у
ёзган аризага асосан тезкор ходимлар билан биргаликда тезкор
тадбир ўтказишга тайёргарлик кўриб, унга икки нафар холислар
иштирокида пул маблағларини тақдим қилиш тезкор ҳаракати
ўтказилганини, у тадбир учун мўлжалланган ҳақиқий 14.400 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, Департамент, ДХХ ва Тошкент
шаҳар ИИББ тезкор ходимларидан иборат тезкор гуруҳ билан ҳодиса
жойига тезкор тадбир ўтказиш учун чиқиб кетганини, шу куни соат
17:25 ларда улар тезкор гуруҳ билан ҳодиса жойи, яъни Юнусобод
туманидаги “Универсам” деҳқон бозори олдидаги автобуслар бекати
олдига етиб боришганини, шу орада уларнинг олдига Н.Рустамов оқ
рангли, “Damas” русумли, автомашинада унга олдиндан нотаниш
бўлган Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғли билан етиб келганини,
у
Ш.Абдуманнобовни
ўзининг
таниши
сифатида
унга
таништирганини, шунда Ш.Абдуманнобов у билан саломлашиб, ҳолаҳвол сўраб, Н.Рустамов билан четга ўтиб, ўзаро нималарнидир
гаплашиб олишганини, сўнг Н.Рустамов олдига келиб, қалбаки
пулларни бериши керак бўлган танишининг бир қариндоши оламдан
ўтиб қолганлигини, шунинг учун у келишидан 30 дақиқа олдин уйига
қайтиб кетганлигини, вафот этган қариндошининг жанозаси
бўлаётганлиги сабабли уйидан чиқиб кета олмаётганини, агар хоҳласа
унинг маҳалласига уни олиб бориб келишини, пулларни ўша ернинг
ўзида унинг маҳалласида айирбошлаб олишлари мумкинлигини унга
айтганини, у улар билан қалбаки пулларни бериши керак бўлган
шахснинг маҳалласига бора олмаслигини, айирбошласа, шу ернинг
ўзида айирбошлаб кетишини, акс ҳолда у Қашқадарё вилоятига
қайтиб кетишини унга айтганини, шунда Н.Рустамов яна
Ш.Абдуманнобов билан ўзаро маслаҳатлашиб олиб, унинг олдига
келиб, шу ерда уларни ярим соат кутиб туришини, улар қалбаки
пулларни
Черняевкага
кетаверишдаги
масжид
орқасидаги
маҳалладан бориб олиб келишларини унга айтиб, Ш.Абдуманнобов
билан “Damas” русумли автомашинасига ўтириб, олдидан жўнаб
кетишганини, орадан тахминан 40 дақиқа ўтганидан сўнг Н.Рустамов
унга қўнғироқ қилиб, пуллар билан олдига келишаётганини унга
айтганини, шу куни соат 19:10 ларда улар тезкор тадбир
174
рўпарасида, яъни йўлнинг нариги бетида, кўприкнинг тагидаги
автотураргоҳга тўқ рангдаги, “Mercedes-Benz” русумли, автомашинада
Н.Рустамов таниши Ш.Абдуманнобов билан олдиларида яна икки
нафар унга олдиндан нотаниш бўлган, шахсига оид маълумотлари
унга кейинчалик маълум бўлган Комилов Самандар Дилмурод ўғли ва
Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич билан етиб келишганини,
автомашинани С.Комиловнинг ўзи бошқариб келганини, шунда
уларнинг барчаси автомашинадан тушиб, Н.Рустамов йўлни кесиб
ўтиб, олдига келиб, “Ака, юринг, автомашинамиз томон ўтайлик,
пулни кўрасиз” деб айтганини, шунда у Н.Рустамов билан уларнинг
“Mercedes-Benz” русумли автомашинаси олдига борганини, шунда
Н.Рустамов уни автомашинанинг орқа чап эшиги томонга олиб
ўтганда, у ерда С.Комилов билан Х.Абдуллаевнинг турганлигини
кўрганини, шунда С.Комилов унга қараб “Пул қани?” деб савол
берганини, у С.Комиловга “Сен биринчи кўрсат” деб айтганида,
С.Комилов “Бўлди, машинага ўтир” деб айтганини, у улар турган
автомашина орқа чап ўриндиғига ўтирганида, С.Комилов ўзининг
чўнатигидан 100 номиналлик купюраларда бир пачка АҚШ доллари
кўринишидаги пулларни олиб, қўлига узатганини, у С.Комиловдан
пулларни олиб, кўздан кечирганини, пулларни кўздан кечирганида
Н.Рустамов ва Б.Шаназаров билан олдиндан келишишганидек 20.000
АҚШ доллари эмаслиги, яъни ушбу пулларнинг тахминан ярми
эканлиги, пуллар бир пачка эканлигига қараганда, 10.000 АҚШ
доллари эканлиги унга маълум бўлганини, сўнг у С.Комиловга қараб
“Келишувга кўра икки пачка пул бўлиши керак эди, қолгани қани?”
деб сўраганида, С.Комилов “Биринчи шуни ҳал қилиб ол сен” деб
жавоб қайтарганини, шунда уни С.Комилов билан бўлган ушбу
суҳбати орасига Н.Рустамов қўшилиб, “Қолганини ҳам ярим соатда
олиб келамиз” деб айтганини, у Н.Рустамовга келишувлари бундай
бўлмаганини айтганида, у индамаганини, шунда у автомашинадан
тушиб, улар берган пулларни автомашина ўриндиғига ташлаб, уларга
қараб “Аниқ ярим соатда келадими қолган қисми?” деб сўраганида,
С.Комилов унга қараб “Ака юз фоиз келади ярим соатда, мана буни ҳал
қилинг олдин” деб айтганини, шунда у уларга бериши керак бўлган
пуллар автомашинасида эканини, у билан автомашинаси томон
ўтишларини ва пулларни уларга олиб беришини айтганида,
С.Комилов яна ундан “Шу ерга олиб келсангиз нима қилади? Нимага
биратўласи ўзингиз билан олиб келмадингиз, олиш ниятиз бор
эканку?” деб сўраганини, у “Нечталикларингни қараларинг?!” деб унга
айтганини, шунда С.Комилов “Бўлди ака, сизнинг машинангизда
бўлса, ўша ерда ҳал қиламиз” деб айтганини, сўнг улар уччаласи, яъни
унинг ўзи, С.Комилов ва Н.Рустамов у келган автомашина томонга
175
қараб ҳаракатлана бошлашганини, орқасидан Ш.Абдуманнобов ҳам
ҳаракатлана бошлаганини, шу вақтда С.Комилов унга “Пулдан
сомнения қилманг, банкоматдан ўтади. Тўғри ишлатиладиган жойини
топсангиз бўлди” деб айтганини, улар у келган “Cobalt” русумли
автомашина олдига келиб, у автомашина орқа ўнг ўриндиғидан
ўтириб, чап ўриндиққа ўтиб олганини, ёнига Н.Рустмов ўтирганини,
С.Комилов эса автомашина орқа эшикларидан бошини тиқиб, унга
қараб “Пул қани сизники?” деб ундан сўраганини, шунда у пулларини
олиб, ичидан олдиндан келишилган 72 дона купюраларни, яъни
7.200 АҚШ долларини санашни бошлаганини, у қўлида бўлган
ҳақиқий АҚШ доллари пулларни санаётган вақтида ёнида ўтирган
Н.Рустамов ҳам, эшикдан улар томонга қараб бошини тиқиб турган
С.Комилов ҳам уни кузатиб турганини, у 72 дона жами 7.200 АҚШ
долларини санаб олиб, Н.Рустамовга узатганини, шунда С.Комилов
“Санаб олинг пулларни!” деб Н.Рустамовга тайинлаганини ва
Н.Рустамов у берган пулларни санашни бошлаганини, сўнг С.Комилов
чўнтагидан қалбаки АҚШ доллари пулларни қўлига олиб, унга
узатганини, у ҳам ёнида ўтирган Н.Рустамов ҳам қўлларидаги
пулларни санаб олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ходимлари олдиларига югуриб келишаётган вақтда
С.Комилов тадбир бўлаётганини сезиб қолиб, бошини ўнга-чапга
қаратиб, дарҳол ҳодиса жойидан қочишни бошлаганини, бир-икки
тезкор ходимлар уни ушлаш мақсадида кетидан югуриб кетишганини,
ёнида ўтирган Н.Рустамов, ташқаридан уларнинг олди-бердисини
кузатиб турган Ш.Абдуманнобов дарҳол қўлга олинганини, шу вақтда
Х.Абдуллаев у билан келган йигитлар ушланаётганини кўриб қолиб,
улар келган “Mercedes-Benz” русумли автомашина ҳайдовчи
ўриндиғига ўтириб, автомашинага ўт олдириб, ҳодиса жойидан қочиб
кетишга уринганини, бироқ тезкор ходимлар Х.Абдуллаевни ҳам
дарҳол қўлга олишганини, шу вақтда тезкор ходимлар Х.Абдуллаевни
ушлашаётган вақтда у чўнтагидан пул резинкаси билан ўралган оқ
целофан пакетни олиб, автомашина полигига ташлаб юборганлигини,
шунда тезкор ходимлар ушбу целофан пакетни олиб, ичини очишган
вақтда жами 74 дона купюрада 7.400 қалбаки АҚШ доллари
эканлигини аниқлашиб, ушбу қалбаки пулларни ашёвий далиллар
тариқасида ҳужжатлаштириб олишганини, у келган “Cobalt” русумли
автомашина Н.Рустамов ушланганда олинган қалбаки пуллар ҳам
ашёвий далиллар тариқасида ҳужжатлаштириб олинганини, кўп вақт
ўтмай тезкор ходимлар ҳодиса жойидан қочиб кетган С.Комиловни
ҳам ушлаб олиб келишганини, шундан сўнг уларни барчасини ИЖҚК
Департаментининг маъмурий биносига етказишиб, у ерда барчасидан
тушунтириш хатлари олишиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни
расмийлаштиришганини билдирди.
Гувоҳ С.Турсунхўжаев судмажлисида, 2018 йилнинг 21 декабрь
176
кунидан ҳозирги кунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш Департаменти тизимида турли
лавозимларда хизмат қилиб келаётганини, ҳозирги эгаллаб турган
Департаментнинг Учтепа бўлими катта тезкор вакили лавозимида эса
2024 йил 12 август кунидан бугунги кунга қадар ишлаб келаётганини,
унинг хизмат вазифаларига иқтисодиёт соҳасида коррупцияга қарши
курашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш киришини,
хусусан бошқарма бошлиғининг 06.08.2024 йилдаги 511-сонли
буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва Тошкент шаҳар
ИИББ ТҚХ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда аризачи
Худайберганов Абдуллох Обид ўғлининг аризасида келтирилган
важларни текшириш мақсадида жорий йилнинг 06 авгут куни
Тошкент шахри, Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг
олдида жойлашган автобекатнинг олдида икки нафар холислар
Хаитбаева
Дилфуза
Атхамбаевна
ва
Шерматова
Махсуда
Фасхитдиновнанинг иштирокида тезкор тадбир ўтказилганини,
аризачи А.Худайбергановнинг 06.08.2024 йилдаги мурожаатида
жорий йилнинг июль ойида “Неъмат" исмли шахс ўзига тегишли
бўлган 50 074-97-05 телефон рақамидан қўнғироқ қилиб, қалбаки
АҚШ доллари борлигини, уларни сотмоқчи эканини маълум қилиб,
уларни ўзи сотиб олишини ёки харидор топиб беришини илтимос
қилганини, шундан сўнг унга сўраб-суриштириб жавобини айтишини
маълум қилганини, орадан бир неча кун ўтгач “Неъмат" исмли шахс
унга яна телефон қилиб, қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий
72 АҚШ долларига сотмоқчи эканини, ҳозирги кунда унда қалбаки
жами 20.000 АҚШ доллари бор эканини айтиб, ушбу қалбаки
20.000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий 14.400 АҚШ доллари беришини
сўраганини, қалбаки АҚШ доллари сотаётган “Неъмат” исмли
шахснинг ҳаракатлари ноқонуний эканини англаб, унинг ноқонуний
фаолиятини фош қилиш ва унга нисбатан қонуний чора кўришни
сўраб, “Неъмат” исмли шахс ва унинг шерикларининг ноқонуний
ҳаракатларини фош этиш мақсадида ўтказиладиган тадбирда ўз
ихтиёри билан иштирок этишини маълум қилиб, Департаментнинг
Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат
қилганини, шундан сўнг, 2024 йилнинг 06 август куни
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси маъмурий биносида
икки нафар холислар иштирокида аризачи А.Худайбергановга
тадбирда фойдаланиш учун 14.400 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини тақдим қилиш ҳаракати ўтказилиб, бу ҳақида баённома
расмийлаш-тирилганини, шундан сўнг, аризачи А.Худайберганов
қалбаки 20.000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий 14.400 АҚШ доллари
беришни сўраётган “Неъмат” исмли шахс билан телефон орқали
гаплашиб, ундан қалбаки АҚШ долларларини у таклиф қилган нархда
сотиб олиши мумкинлигини айтганида, “Неъмат” исмли шахс аризачи
177
А.Худайбер-гановга Тошкент шахри, Юнусобод тумани, “Универсам
деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган автобекат олдига келишини
айтганини, шунга кўра, улар, яъни тезкор тадбир иштирокчилари
икки нафар холислар билан биргаликда қалбаки АҚШ долларларини
сотмоқчи бўлган “Неъмат” исмли шахс айтган манзилга қараб йўл
олишганини ва соат 17:25 ларда Тошкент шахри, Юнусобод тумани,
“Универсам деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган автобекат
яқинига етиб келишганини, шундан сўнг, аризачи А.Худайберганов
келишилган жойда, яъни автобекат яқинида турган оқ рангли “Cobalt”
русумли автомашинада унга қалбаки АҚШ долларларини таклиф
қилган “Неъмат” исмли шахсни кутиб турганини, уларнинг ўзлари эса,
яъни тадбир иштирокчилари унинг ҳаракатларини узоқдан яширин
равишда кузатиб туришганини, орадан 40 дақиқалар ўтганидан сўнг,
Н.Рустамов аризачи А.Худайбергановга телефон қилиб, қалбаки АҚШ
долларларини олиб келаётганини айтганини, шундан кейин, соат
19:10 ларда Н.Рустамов давлат рақами “Mercedes-Benz” русумли,
давлат рақами 10 Q 506 XB бўлган автомашинада Тошкент шахри,
Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг олдига бир неча
шахслар билан етиб келиб, автомашинадан 3 киши тушиб, “Cobalt”
автомашинасида ўтирган аризачи А.Худайберганов билан кўришиб,
гаплашишганини, шунда “Mercedes-Benz” русумли автомашинадан
тушиб келган 3 нафар шахслардан бири аризачи А.Худайбергановга
пул маблағларини берганини, аризачи А.Худайберганов ҳам улардан
бирига пул маблағларини бериб, қалбаки пул маблағлари унга
берилганлиги ва эвазига ҳақиқий пул маблағларини олишганлиги,
ўрталарида ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилганлиги тўғрисида
олдиндан келишилган ишорани уларга берганини, шундан сўнг, улар,
яъни тезкор тадбир иштирокчилари уларнинг олдига бориб, хизмат
гувоҳномаларини кўрсатиб, ўзларини таништириб, фуқаронинг
аризаси бўйича тезкор тадбир ўтказилаётганини маълум
қилишганини ва ушланган шахслардан ҳозир ким билан нима
мақсадда учрашишганлигини сўрашганини, шунда улар аризачи
А.Худайбергановга қалбаки 10.000 АҚШ доллари бериб, эвазига
7.200 АҚШ доллари олишганини маълум қилишганини, шунингдек,
Н.Рустамовнинг “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB
бўлган автомашинада ўтирган шеригидан сотиш учун мўлжалланган
қалбаки 7.400 (етти минг тўрт юз) АҚШ доллари борлиги аниқланиб,
ушбу пуллар ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилганини, шундан
сўнг улар Н.Рустамов ва унинг олдида бўлган шахсларга уларнинг
нимада гумон қилинаётганлигини маълум қилишиб, уларга
процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганлигини,
аризачи А.Худайбергановга қалбаки АҚШ долларини сотиш учун
ҳодиса жойига келган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида
улардан ўзларини таништириши сўралганда улар ўзларини Рустамов
178
Неъматуллаҳ Файзулла ўғли, Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғли,
Комилов Самандар Дилмурод ўғли ва Абдуллаев Хикматилла
Патхиллаевич деб таништиришиб, улар ушбу ҳолат юзасидан тегишли
ҳужжатларни
расмийлаштириш
мақсадида
Департаментнинг
Тошкент шаҳар бошқармасининг маъмурий биносига қайтиб
боришганини, шу вақтда юқоридаги шахсларнинг яна бир шериги
Мамаджанов
Содиқжон
Тишажонович
аниқланиб,
у
ҳам
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасига олиб келинганини,
шу тариқа ушланган шахслар С.Комилов, Х.Абдуллаев, Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов ва С.Мамаджановлардан ҳолат бўйича тушунтириш
хатлари олинганини, шу орада аризачи А.Худайберганов фуқаро
Н.Рустамовдан олган қалбаки 10.000 АҚШ доллари чет эл валютасини
департамент ходимларига тақдим қилганини, ушбу қалбаки пул
маблағлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, улар
100 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган 100 дона АҚШ
доллари эканлиги маълум бўлганини ва ушбу пул маблағлари ашёвий
далиллар тариқасида уларнинг иштирокида конвертга солиниб,
муҳрланганини, шундан сўнг, улар томонидан ўтказилган тезкор
тадбир тўғрисида тегишли баённома расмийлаштирилганини ва
иштирокчиларга
баланд
овозда
ўқиб
эшиттирилганини,
иштирокчилардан шикоят ва аризалар келиб тушмаганини,
иштирокчилар баённомани ўқиб чиқиб, ушбу ҳужжатда ҳолат тўғри
ёритилганини тасдиқлаб, баённомани имзолаб беришганини
билдирди.
Гувоҳ Д.Хаитбаева суд мажлисида, 2024 йил 06 август куни ўз
ишлари билан юрганида, олдига ўзларини Бош прокуратура
ҳузуридаги
Иқтисодий
жиноятларга
қарши
курашиш
Департаметининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари деб
таништирган шахслар келишганини, ўзлари томонидан фуқаронинг
аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилганини
маълум қилишиб, ўтказиладиган тезкор тадбирда холис сифатида
иштирок этишини сўрашганини, вақти бўлгани сабабли таклифига
рози бўлганини, шундан сўнг улар билан Департаментнинг Тошкент
шаҳри, Лабзак кўчаси, 54-уйда жойлашган маъмурий биносига
келганини, у ерда махсус аризачи А.Худайбергановнинг мурожаати
билан
таништиришганини,
маълум
бўлишича
аризачи
А.Худайберганов ўзини “Неъмат” деб таништирган шахс қўнғироқ
қилиб, унда қалбаки жами 20.000 АҚШ доллари бор эканини маълум
қилиб, ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий
72 АҚШ долларига сотишини, қалбаки 20.000 АҚШ долларини
ҳақиқий 14.400 АҚШ долларига сотишини маълум қилганини, шунга
асосан, 2024 йил 06 август куни Департаментнинг тезкор тадбирлар
учун махсус ажратилган 144 дона 100 АҚШ доллари купюралик
14.400 (ўн тўрт минг тўрт юз) АҚШ доллари бўлган пул маблағлари
179
баённома тузилганини, шундан сўнг, аризачи А.Худайбергановнинг
аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш учун тезкор
тадбир ўтказиш мақсадида, аризачи А.Худайберганов “Неъмат” исмли
шахс билан телефон орқали гаплашиб, Тошкент шахри, Юнусобод
тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган автобекат
олдида кўришиб, олди-берди қилиб олиши ҳақида келишиб олгач,
соат 17:25да барча иштирокчилар бошқарма биносидан чиқиб, енгил
автомашиналарда тезкор тадбир ўтказиладиган жой, яъни Тошкент
шахри, Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг олдида
жойлашган автобекатнинг олдига унинг ўзи ва яна бир нафар холис
М.Шерматова билан биргаликда келишганини, шундан сўнг тезкор
гуруҳ томонидан аризачи А.Худайбергановнинг ҳаракатлари кузатила
бошланганини, аризачи А.Худайберганов соат 18:00 ларда “Универсам
деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган автобекатнинг олдида оқ
рангли, “Cobalt” русумли автомашинада “Неъмат” исмли шахс билан
учрашганини ва улар суҳбатлашиб автомашинадан тушиб гаплашиб
туришгандан сўнг, Н.Рустамов оқ рангли “Damas” русумли
автомашинада кетганини ва орадан тахминан 40 дақиқалар
ўтганидан сўнг, Н.Рустамов аризачи А.Худайбергановга қўнғироқ
қилиб, қалбаки АҚШ долларларини олиб келаётганини айтганини,
шундан кейин, соат 19:10 ларда “Mercedes-Benz” русумли, давлат
рақами 10 Q 506 XB бўлган автомашина Тошкент шахри, Юнусобод
тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган
автобекатнинг олдига келиб тўхтаганини, ушбу автомашиндан
“Неъмат” ва яна икки нафар шахслар тушиб, “Cobalt” русумли
автомашинада ўтирган аризачи А.Худайбергановнинг олдига
келишганини ва аризачи А.Худайберганов билан гаплашиб туриб,
унга пул маблағларини узатишганини, ўз навбатида аризачи
А.Худайберганов ҳам улардан олган пул маблағлари эвазига олдиндан
келишилган пул маблағларини берганини, шундан сўнг аризачи
А.Худайберганов Н.Рустамов билан ўрталарида пул маблағларининг
олди-бердиси тўлиқ амалга ошгани ҳақида олдиндан келишилган
ишорани берганини, шундан сўнг, Департамент ходимлари уларнинг
олдига бориб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, ўзларини
таништириб, уларга тадбир ўтказилаётгани ҳақида маълум
қилишганини, шунда Департамент ходимлари Н.Рустамовдан ҳозирда
ким билан, нима мақсадда учрашгани ҳақида сўрашганда, у ўзига
олдиндан нотаниш бўлган шахс А.Худайберганов билан учрашиб, унга
қалбаки 10.000 АҚШ долларини бериб, бунинг эвазига ундан ҳақиқий
7.200 АҚШ доллари олганини маълум қилганини, шунингдек,
Н.Рустамовнинг “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB
бўлган автомашинада ўтирган шеригидан сотиш учун мўлжалланган
қалбаки 7.400 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳам
180
ашёвий далил сифатида олиб қўйилганини, шундан сўнг Департамент
ходимлари Н.Рустамов ва унинг олдида бўлган шахсларга уларнинг
нимада гумон қилинаётганини маълум қилишиб, уларга процессуал
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларини
тушунтиришганини,
ушланган
фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида улардан ўзларини
таништириш сўралганда, улар ўзларини Рустамов Неъматуллаҳ
Файзулла ўғли, Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғли, Комилов
Самандар Дилмурод ўғли ва Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич деб
таништиришиб, улар ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни
расмийлаштириш мақсадида Департаментнинг Тошкент шаҳар
бошқармасининг маъмурий биносига қайтиб боришганини, шу вақтда
юқоридаги шахсларнинг яна бир шериги Мамаджанов Содиқжон
Тишажонович аниқланиб, у ҳам Департаментнинг Тошкент шаҳар
бошқармасига олиб келинганини, шу тариқа ушланган шахслар
С.Комилов,
Х.Абдуллаев,
Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов
ва
С.Мамаджановдан ҳолат бўйича тушунтириш хатлари олинганини, шу
орада аризачи А.Худайберганов фуқаро Н.Рустамовдан олган қалбаки
10.000 АҚШ доллари чет эл валютасини департамент ходимларига
тақдим қилганини, ушбу қалбаки пул маблағлари улар, яъни холислар
иштирокида кўздан кечирилганда, улар 100 АҚШ доллари
купюраларидан иборат бўлган 100 дона АҚШ долларлари экани
маълум бўлганини ва ушбу пул маблағлари ашёвий далиллар
тариқасида
уларнинг
иштирокида
конвертга
солиниб,
муҳрланганини, шундан сўнг, департамент ходимлари томонидан
ўтказилган
тезкор
тадбир
тўғрисида
тегишли
баённома
расмийлаштирилганини, улар баённомани ўқиб чиқиб, ушбу
ҳужжатда ҳолат тўғри ёритилганини тақсдиқлаб, баённомани
имзолаб беришганини, шу вақтда ушланган фуқаро С.Комилов билан
гаплашган пайтида у бурнидан олган тан жароҳати ўзининг қочаётган
пайтда йиқилиб тушганлиги оқибатида бўлганлигини маълум қилиб,
06.08.2024 йилда ўтказилган тезкор тадбир давомида департамент
ходимлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари
томонидан ушланган шахсларга нисбатан руҳий босим ёки жисмоний
тазйиқлар ўтказилмаганини, ушланган шахслар Департаментнинг
Тошкент шаҳар бошқармаси маъмурий биносига таклиф қилиниб, у
ерда улар ўз ихтиёрлари билан тушунтириш хатлари ёзиб
беришганини, у юқоридаги кўрсатувларини ўз хоҳиши билан
ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса ва ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда
маълум қилганини, уни юқоридаги кўрсатувларни беришига ҳеч ким
мажбур қилмаганини, унга ҳеч ким руҳий ёки жисмоний тазйиқ
ўтказмагани ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ М.Шерматова суд мажлисида гувоҳ Д.Хаитбаеванинг
кўрсатувига ўхшаш кўрсатуви билан.
Гувоҳ А.Рашидов суд мажлисида, 2009 йилдан Ўзбекистон
181
вакили лавозимида 2024 йилн 19 июль кунидан буён хизмат қилиб
келаётганини, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ раҳбариятининг
топшириғига асосан у ва ҳамкасби Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта
тезкор вакили А.Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Ўзбекистон
Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда аризачи
А.Худайбергановнинг аризасида келтирилган важларни текшириш
мақсадида жорий йилнинг 6 август куни Тошкент шаҳри, Юнусобод
тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган автобекат
олдида икки нафар холислар иштирокида ўтказилган тезкор
тадбирда иштирок этишганини, аризачи А.Худайбергановнинг
мурожаатида жорий йилнинг июль ойида “Неъмат" исмли шахс
қўнғироқ қилиб, қалбаки АҚШ долларлари бор эканини, уларни
сотмоқчи эканини маълум қилиб, уларни ўзи сотиб олишини ёки
харидор топиб беришини илтимос қилганини, шундан сўнг унга
сўраб-суриштириб жавобини айтишини маълум қилганини, орадан
бир неча кун ўтгач “Неъмат" исмли шахс унга яна телефон қилиб,
қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 72 АҚШ долларига сотмоқчи
эканини, ҳозирги кунда унда қалбаки жами 20.000 АҚШ доллари бор
эканини айтиб, ушбу қалбаки 20.000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий
14.400 АҚШ доллари беришини сўраганини, қалбаки АҚШ доллари
сотаётган “Неъмат” исмли шахснинг ҳаракатлари ноқонуний эканини
англаб, унинг ноқонуний фаолиятини фош қилиш ва унга нисбатан
қонуний чора кўришинни сўраб, “Неъмат” исмли шахс ва унинг
шерикларининг ноқонуний ҳаракатларини фош этиш мақсадида
ўтказиладиган тадбирда ўз ихтиёри билан иштирок этишини маълум
қилиб, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи
номига ариза билан мурожаат қилганини, шундан сўнг, 2024 йил
06 август куни Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси
маъмурий биносида икки нафар холислар А.Хаитбаева ва
М.Шерматова иштирокида аризачи А.Худайбергановга тадбирда
фойдаланиш учун 14.400 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини тақдим қилиш ҳаракати ўтказилиб, бу ҳақида баённома
расмийлаштирилганини, шундан сўнг, аризачи А.Худайберганов
қалбаки 20.000 АҚШ доллари эвазига ҳақиқий 14.400 АҚШ доллари
беришни сўраётган “Неъмат” исмли шахс билан телефон орқали
гаплашиб, ундан қалбаки АҚШ долларларини у таклиф қилган нархда
сотиб олиши мумкинлигини айтганида, “Неъмат” исмли шахс аризачи
А.Худайбергановга Тошкент шахри, Юнусобод тумани, “Универсам
деҳқон бозори”нинг олдида жойлашган автобекат олдига келишини
айтганини, шунга кўра, улар, яъни тезкор тадбир иштирокчилари
икки нафар холислар билан биргаликда Департаментнинг Тошкент
182
чиқиб, қалбаки АҚШ долларларини сотмоқчи бўлган “Неъмат” исмли
шахс айтган манзилга қараб йўл олишганини ва соат 17:25 ларда
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг
олдида жойлашган автобекат яқинига етиб келишганини, шундан
сўнг, аризачи А.Худайберганов келишилган жойда, яъни автобекат
яқинида турган оқ рангли “Cobalt” русумли автомашинада унга
қалбаки АҚШ долларларини таклиф қилган “Неъмат” исмли шахсни
кутиб турганини, уларнинг ўзлари эса, яъни тадбир иштирокчилари
унинг
ҳаракатларини
узоқдан
яширин
равишда
кузатиб
туришганини, бир оз вақтдан сўнг, “Неъмат” исмли шахс, шахсига оид
маълумотлари кейинчалик унга маълум бўлган Н.Рустамов келиб,
аризачи А.Худайберганов билан “Cobalt” автомашинасининг ичида
гаплашиб туришганини ва Н.Рустамов аризачи А.Худайбергановга шу
ерда бироз кутиб туришини айтиб, оқ рангли “Damas” русумли
автомашинада ҳаракатланиб кетганини, орадан 40 дақиқа ўтганидан
сўнг, Н.Рустамов аризачи А.Худайбергановга телефон қилиб, қалбаки
АҚШ долларларини олиб келаётганини айтганини, шундан кейин,
соат 19:10 ларда Н.Рустамов давлат рақами “Mercedes-Benz” русумли,
давлат рақами 10 Q 506 XB бўлган автомашинада Тошкент шахри,
Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон бозори”нинг олдига бир неча
шахслар билан етиб келиб, автомашинадан 3 киши тушиб, “Cobalt”
автомашинасида ўтирган аризачи А.Худайберганов билан кўришиб,
гаплашишганини, шунда “Mercedes-Benz” русумли автомашинадан
тушиб келган 3 нафар шахслардан бири аризачи А.Худайбергановга
пул маблағларини берганини, аризачи А.Худайберганов ҳам улардан
бирига пул маблағларини бериб, қалбаки пул маблағлари унга
берилгани ва эвазига ҳақиқий пул маблағларини олишгани,
ўрталарида ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилгани тўғрисида
олдиндан келишилган ишорани уларга берганини, шундан сўнг, улар,
яъни тезкор тадбир иштирокчилари уларнинг олдига бориб, хизмат
гувоҳномаларини кўрсатиб, ўзларини таништириб, фуқаронинг
аризаси бўйича тезкор тадбир ўтказилаётганини маълум
қилишганини ва ушланган шахслардан ҳозир ким билан нима
мақсадда учрашишганини сўрашганини, шунда улар аризачи
А.Худайбергановга қалбаки 10.000 АҚШ доллари бериб, эвазига
7.200 АҚШ доллари олишганини маълум қилишганини, шунингдек,
Н.Рустамовнинг “Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB
бўлган автомашинада ўтирган шеригидан сотиш учун мўлжалланган
қалбаки 7.400 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳам
ашёвий далил сифатида олиб қўйилганини, шундан сўнг улар
Н.Рустамов ва унинг олдида бўлган шахсларга уларнинг нимада гумон
қилинаётганини маълум қилишиб, уларга процессуал ҳуқуқ ва
мажбуриятларини тушунтиришганини, аризачи А.Худайбергановга
183
таништириши
сўралганда
улар
ўзларини
Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов, С.Комилов ва Х.Абдуллаев деб таништиришиб, улар
ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш
мақсадида Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасининг
маъмурий биносига қайтиб боришганини, шу вақтда юқоридаги
шахсларнинг яна бир шериги С.Мамаджанов аниқланиб, у ҳам
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасига олиб келинганини,
шу тариқа ушланган шахслар С.Комилов, Х.Абдуллаев, Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов ва С.Мамаджановдан ҳолат бўйича тушунтириш
хатлари олинганини, шу орада аризачи А.Худайберганов фуқаро
Н.Рустамовдан олган қалбаки 10.000 АҚШ доллари чет эл валютасини
департамент ходимларига тақдим қилганини, ушбу қалбаки пул
маблағлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, улар
100 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган 100 дона АҚШ
долларлари экани маълум бўлганини ва ушбу пул маблағлари ашёвий
далиллар тариқасида уларнинг иштирокида конвертга солиниб,
муҳрланганини, шундан сўнг, улар томонидан ўтказилган тезкор
тадбир тўғрисида тегишли баённома расмийлаштирилганини ва
иштирокчиларга
баланд
овозда
ўқиб
эшиттирилганини,
иштирокчилардан шикоят ва аризалар келиб тушмаганини,
иштирокчилар баённомани ўқиб чиқиб, ушбу ҳужжатда ҳолат тўғри
ёритилганини тақсдиқлаб, баённомани имзолаб беришганини, тадбир
ўтказилган куни, яъни 2024 йилнинг 06 август куни улар аризачи
А.Худайбергановни ва унинг олдига келган шахсларни узоқдан
яширин равишда кузатиб туришганини, шу куни соат 19:10да
“Mercedes-Benz” русумли, давлат рақами 10 Q 506 XB бўлган
автомашинада Тошкент шахри, Юнусобод тумани, “Универсам деҳқон
бозори”нинг олдида жойлашган автобекат олдига Н.Рустамов,
С.Комилов, Х.Абуддлаев ва Ш.Абдуманнобов етиб келишганини,
автомашинадан 3 нафар шахслар, яъни С.Комилов, Н.Рустамов ва
Ш.Абдуманнобов тушиб, аризачи А.Худайберганов ўтирган “Cobalt”
автомашинасининг ёнига келишганини, улардан бири Н.Рустамов
аризачи А.Худайберганов ўтирган автомашинанинг орқа йўловчи
ўриндиғига ўтирганини, иккинчиси С.Комилов шериги Н.Рустамов
ўтирган орқа йўловчи ўриндиғи эшигига суяниб, автомашинанинг
ичига бошини тиққан ҳолда қараб турганини, учинчиси
Ш.Абдуманнобов автомашининг олди ўриндиғига ўтирганини
кўрганини, аризачи А.Худайбергановга пул-олди бердиси тугагандан
сўнг ишора бериш ҳақида улар томонидан олдиндан тушунтириш
берилган бўлганини, бир оз вақт ўтганидан сўнг, аризачи
А.Худайберганов олдиндан келишилган ишорани берганини, яъни
пул-ҳисоб-китоби тугаганини маълум қилганини, шундан сўнг улар
184
боришаётган вақтда автомашинанинг орқа эшигига суяниб,
машинанинг ичига қараб турган С.Комилов бошини ўнгга чапга
қаратиб, уларни кўриб қолиб, дарҳол ҳодиса жойидан улардан югуриб
қочишни бошлаганини, уни ушлаб, ҳодиса жойига олиб келишганини,
қалбаки АҚШ долларларининг олди-сотдисида иштирок этган
С.Комилов ҳодиса жойидан қочиб, яширинишга уриниб, югуриб кетиб,
улардан қочаётган вақтида у беҳосдан қоқилиб кетиб, бурни билан
ерга йиқилиб тушганини ва шунда унинг бурни жароҳатланганини,
06.08.2024 йилда ўтказилган тезкор тадбир давомида улар, яъни
тезкор тадбирни ўтказган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
ходимлари томонидан ушланган шахсларга нисбатан руҳий босим ёки
жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганини, уларни ушлаш чоғида
уларнинг барчасига процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тушунтирилганини, ушланган шахслар Департаментнинг Тошкент
шаҳар бошқармаси маъмурий биносига таклиф қилиниб, у ерда улар
ўз ихтиёрлари билан тушунтириш хатлари ёзиб беришганини, у
юқоридаги кўрсатувларини ўз хоҳиши билан ҳақиқатда содир бўлган
ҳодиса ва ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда маълум қилгани ҳақида
кўрсатув берди.
Гувоҳ А.Сайфуллаев суд мажлисида гувоҳ А.Рашидовнинг
кўрсатувига ўхшаш кўрсатуви.
Гувоҳ Ш.Ҳалимов суд мажлисида, тезкор тадбирни тўлиқ ҳолати
ҳозир эсида йўқлигини, сабаби анча вақт ўтиб кетганини, уларга ДХХ
бошқармасидан ариза келиб тушгани, ушбу аризага асосан тезкор
тадбир ўтказилгани, аризачини исмини эслолмаслигини, аризачига
пул тақдим қилингани, кейин тадбирга чиқиб кетганликларини,
судланувчиларни ҳаммасини эслолмаслигини, мазкур тадбирни
амалга ошириш жараёнида неча кун кетганини билмаслигини, у фақат
тадбир куни иштирок этганини, тадбир Юнусобод тумани
“Универсам” савдо марказининг олдида бўлганини, тадбир бўлаётган
вақтда кечикиб келганини, келганида ўзи судланувчиларни ушлаб
бўлишган эканини, тадбир пайтида судланувчилардан қай бирига
жарохат етказилганлигини кўрмаганини, судланувчи С.Комиловни
бурнида жарохат бор бўлганини, лекин ким жарохат етказганлигини
кўрмаганини, департаментда бир нафар ушланган шахсдан
тушунтириш хати ёздириб олганини, аризачи А.Худойбергановдан
компютирда ёздириб олинган аризани олганини эслолмаслигини,
А.Худойбергановдан тушунтириш хатини ёздириб олганида унга ўқиб
эшиттирганини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирганини,
А.Худойбергановни тушунтириш хатида берган кўрсатувларини
тинглаб кейин компьютерга тушурганини, А.Худойберганов ўқиб
кейин имзо чекканини, тезкор тадбирга раҳбарлик қилган ходимнинг
185
исмини билмаслигини, Э.Шерматов уларнинг бўлим бошлиғи эканини
билдирди.
Гувоҳ Ш.Асқаров суд мажлисида, Х.Абдуллаев билан 2018 йил
Олмалиқ тумани ЖИЭМда бирга жазо ўтаганини, шундан бери уни
танишини, у билан телефонда гаплашиб турганини, 2024 йил 6 август
куни Х.Абдуллаевга сохта валюта бериб кетмаганини, Х.Абдуллаевдан
ушбу пуллар ҳақида биринчи марта эшитиб турганини, Ш.Асқаровдан
жами 17.400 АҚШ доллар қалбаки валюта олиб қолганини,
судланувчи Х.Абдуллаев нима сабабдан бундай кўрсатма бериб
турганидан хабари йўқлигини, унга тухмат қилаётганини, мазкур иш
юзасидан ўтказилган тадбирдан олдин Х.Абдуллаев билан
учрашмаганини, телефон рақами 617-00-59 эканини, 2024 йил
6 август куни Х.Абдуллаев билан балки телефонда гаплашган бўлиши
мумкинлигини, лекин қалбаки валюта тўғрисида гаплашмагани
ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ Д.Маматов суд мажлисида, қурилиш соҳасида
тадбиркорлик фаолиятини юритиб келишини, ушбу йўналишда ўзи
раҳбар бўлган масъулияти чекланган жамияти ҳам бўлганини, бироқ,
ҳозирги кунларга келиб, ишлари юришмагани сабабли ўзи раҳбарлик
қилган МЧЖни ёпиб юборишга мажбур бўлганини, ҳозирда расман
ҳеч қаерда ишламаслигини, Б.Шаназаровни тахминан 2022 йилнинг ёз
фаслидан буён танишини, у билан Янгийўллик бир таниши
таништирганини, ўша вақтларда у ўзига янги “Gentra” русумли
автомашина харид қилмоқчи бўлганини, у вақтда автосалонларда
“Gentra” автомашиналарига шартномалар берилмаётганини, уларни
таништирган шахс Б.Шаназаров ички ишлар органлари ходими
эканини, у автомашина харид қилиш масалада унга ёрдам бериши
мумкинлигини айтганини, шу тариқа, у Б.Шаназаров билан кўришиб,
у билан суҳбатлашганида, у 10.000 АҚШ доллари эвазига яхши
ҳолатда “Gentra” автомашинасини топиб беришни унга ваъда
қилганини, у ўша вақтларда Б.Шаназаровнинг гапларига ишониб, унга
10.000 АҚШ долларини нақд пул шаклида берганини, шундан сўнг,
орадан Б.Шаназаров томонидан ваъда қилинган бир ойлик муддат
ўтиб кетганини, бироқ у ундан олган пуллари эвазига унга
автомашина сотиб олиб бермаганини, у Б.Шаназаровга қўнғироқ
қилиб, ўртасидаги масала нима бўлганлиги ҳақида сўраганида, у иши
кўпайиб кетганини, оиласида келишмовчиликлар бўлаётгани ҳақида
айтганини, ўша вақтда у Б.Шаназаровга ёки ундан олган 10.000 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни қайтаришини, ёки ваъда қилинган
автомашинани сотиб олиб бериши талабини қўйганини, бироқ,
орадан вақт ўтганини, Б.Шаназаров эса ундан олган 10.000 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни ҳам қайтармаганини, унга берган
ушбу пуллар эвазига ваъда қилинган автомашинани ҳам сотиб олиб
бермаганини, ҳозирда уни Б.Шаназаров ундан 10.000 АҚШ доллари
186
олгани, бироқ ҳанузгача пулларини ҳам қайтармагани, автомашина
ҳам олиб бермагани борасида унга нисбатан даъво ва эътирозлари
йўқлигини, чунки, у Б.Шаназаров билан охирги маротаба 2024 йил
июль ойида ушбу масала юзасидан учрашиб, гаплашиб олганида, у
озгина сабр қилиб туришини, унга ваъда қилган автомашинани сотиб
олиб беришини, автомашина қилиб бера олмаган тақдирда пулларини
қайтариб беришини унга айтганини, у ўша вақтда Б.Шаназаровга
ушбу масала юзасидан яна озгина вақт беришга қарор қилиб, унинг
таклифига рози бўлганини ва улар ўзаро келишиб олишганини, у
лақаби
“Миша”
ҳисобланган
М.Кутепетдиновни
тахминан
2020 йилнинг февраль ойидан буён танишини, у М.Кутепетдинов
билан “Қаҳрамон” исмли таниши орқали танишганини, у қурилиш
ишлари билан шуғулланганлиги сабабли, М.Кутепетдиновни катта
қурилиш лойиҳаларини амалга оширувчи шахс сифатида унга
таништиришганини, шу тариқа, у М.Кутепетдинов билан шерикчилик
асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қарор қилиб,
улар Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Қора Хитой маҳалласида
жойлашган эски биноларни бузиб, ўрнига замон талабларига жавоб
берувчи бино-иншоотларни қуриш объектини олишганини, улар
объект бўйича ишларни бошлаб, режа бўйича юқоридаги манзилдаги
эски биноларни бузиб бўлган вақтлигида М.Кутепетдинов унга
нисбатан бўлган жиноят ишлари доирасида қамоққа олинганини ва
шу кунга қадар қамоқда унга суд томонидан тайинланган жазо
муддатини ўтаб келаётганини, у М.Кутепетдиновни салоҳиятли
пулдор инвестор деб ўйлаб, унинг гапларига ишониб, юқоридаги
объектда ишларни бажаришга киришганини, бироқ, М.Кутепетдинов
қамалганидан сўнг, у Ангрен шаҳридаги тадбиркорларни ҳам унинг
ўзи каби ишончига кириб, алдаб кетганлигидан хабар топганини, шу
тариқа, у М.Кутепетдиновнинг олдига унинг суд жараёнларида ҳам,
суди тугаганидан сўнг жазо муддатини ўтаётган муассасаларига ҳам
юқоридаги объект бўйича ўзи тиккан пулларни қайтариб олиш
мақсадида қатнаб юрганини, унинг сўнгги суд муҳокамасида ҳам у
томонидан қурилиш ишлари бажарилган Тошкент вилояти,
Оҳангарон тумани, Қора Хитой маҳалласида жойлашган объект
бўйича ҳам алоҳида эпизод муҳокама қилинганини, натижада, суд
томонидан унга бу борада фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат
қилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилганини, шунда ҳам
М.Кутепетдинов ўзини кўплаб уйлари, ресторанлари борлигини,
одамларда унга қайтариши лозим бўлган катта миқдордаги қарз
пуллари борлигини, шуларни олса, унга пулларини қайтаришини
ишонтириб, шу кунларга қадар алдаб келганини, у М.Кутепетдинов ва
Б.Шаназаров ўзаро таниш эканини Б.Шаназаров билан танишган
вақтида билганини, чунки Б.Шаназаров айнан М.Кутепетдинов жазо
187
муддатини ўтаб келган манзил колониясида ишлаганини, ўз-ўзидан
М.Кутепетдинов ва Б.Шаназаров биргаликда иш қилишганини
эшитганини, бироқ, улар айнан қандай фаолият тури билан
шуғулланиб келишганидан уни хабари бўлмаганини, уни
М.Кутепетдинов ва Б.Шаназаров биргаликда қилган ишларидаги
иштироки умуман бўлмаганини, уни М.Кутепетдинов “Шавкат Фук”
лақабли шахснинг одамлари Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани Катта
ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар орқасидан катта
партиядаги наркотик воситасини олиб кетишларини, ушбу ҳолатда
тадбир уюштириб, келган одамларни ушлаш лозимлигини
Б.Шаназаровга айтгани ҳолатларидан умуман хабари бўлмаганини,
бироқ, у лақаби “Шавкат Фук” бўлган шахсни танишини, лекин унинг
шахсига оид тўлиқ маълумотларга эга эмаслигини, у “Шавкат Фук”
билан М.Кутепетдинов билан танишган вақтида, яъни 2020 йилнинг
февраль ойида танишганини, чунки, ўша вақтларда айнан “Шавкат
Фук” унга М.Кутепетдиновни салоҳиятли ва пулдор инвестор
сифатида таништирганини, у М.Кутепетдинов у бажараётган
қурилишларга пул тикишини, фақатгина у фойдадан 10% уларга
бериши лозимлигини айтганини ва уларнинг таклифига у рози
бўлганини, айтмоқчики, М.Кутепетдинов аслида “Шавкат Фук”нинг
одами бўлганини ва унинг қўл остида ишлаб келганини, бундан
ташқари, у эшитишича, сўнгги вақтларда Ш.Абдувалиев гиёҳвандлик
воситаларини кўп миқдорда истеъмол қилишга ружу қўйганини ва
ҳақиқий наркоман ҳамда “барыга”га айланиб қолганини, шунга кўра,
катта эҳтимол билан юқорида қайд этилган оғирлиги тахминан
1 килограммга тенг бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси
ҳақиқатдан ҳам “Шавкат Фук”га тегишли бўлган бўлиши
мумкинлигини, ўз навбатида, ушбу гиёҳвандлик воситасини,
М.Кутепетдинов айтиб ўтганидек, “Шавкат Фук”нинг одамлари ҳодиса
жойидан олиб кетиши лозим бўлган деб ўйлашини, ҳодиса ва
ҳолатлар ривожи мантиқан шунга тўғри келади деб ҳисоблашини,
чунки, Б.Шаназаров ички ишлар органлари ходими бўлганини, уни
мустақил равишда шунча миқдордаги гиёҳвандлик воситаси
айланмаси билан шуғулланишга маблағ жиҳатдан имконияти
бўлмаганини, шунингдек, агарда Б.Шаназаровда бирон-бир шахснинг,
мазкур ҳолатда эса М.Кутепетдиновнинг йўлланмаси (наводкаси)
бўлмаса, у ўзидан-ўзи 1 килограммга тенг бўлган “Гашиш”
гиёҳвандлик воситаси қаерда сақланиб келаётганидан хабари бўлмас
эди деб ҳисоблашини, бундан ташқари, М.Кутепетдинов унга нисбатан
бўлган суд процессларида ҳам ўзини жиноят оламининг қироли
сифатида таништирганини, судда қатнашаётган прокурорга қараб,
“Званиянгиз ошишини хоҳлайсизми? Мен сизга шунака наводка
бераман. Тадбир қиласиз, званиянгиз ошади” деган гапларни
188
гапирганини, бу гапларни М.Кутепетдинов ўз-ўзидан гапирмаганини,
унинг ҳақиқатдан ҳам жиноят оламига “Шавкат Фук” орқали
каналлари бўлганини ва шу билан унда керакли наводкалар ҳам
бўлганини, уни Янгиҳаёт тумани Катта ҳалқа йўли кўчасида
жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг
юзидаги бетон бордюрлар орқасида аниқланган оғирлиги тахминан
1 килограммга тенг бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини аслида
кимга тегишли экани ва ким томонидан жойлаштириб кетилганидан
хабари бўлмаганини, бироқ, у мантиқан ўйлашича, Б.Шаназаровнинг
юқоридаги
кўрсатмаларига
кўра,
М.Кутепетдинов
аслида
Б.Шаназаровга айтган гаплари рост бўлганини ва у илгари ҳақиқатдан
ҳам юқоридаги кўп миқдордаги наркотик воситаларининг жойлашуви
ҳақида Б.Шаназаровга асосли йўлланма (наводка) берган бўлиши
кераклигини, чунки, бундай катта миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларининг айланмаси билан бу борада реал тажрибаси ва
имкониятлари бўлган “Шавкат Фук”га ўхшаган шахслар шуғулланиши
мумкинлигини, у билишича, “Шавкат Фук” айнан шундай шахслар
сирасига киришини, у М.Кутепетдиновни ўта кетган фирибгар
сифатида билишини, унинг ҳар бир гап-сўзини ёлғон деса ҳам
бўлаверишини, у сўнгги вақтларда М.Кутепетдинов айтаётган гаплар,
у бераётган ваъдаларга ишонмай қўйганини, аслида унинг ҳеч қайси
гапига ишониш керак эмаслигини, у М.Кутепетдиновга ҳеч қандай
ҳолатларни айтмаганини, уни юқоридаги ҳолатдан ташқари, яъни у
Б.Шаназаровга унга автомашина сотиб олиб бериши учун 10.000 АҚШ
доллари берганлиги ҳолатидан ташқари Б.Шаназаров билан ҳеч
қандай биргаликда қилган ишлари мавжуд эмаслигини, ушбу ҳолатда
ҳам у Б.Шаназаровга унга автомашина сотиб олиб бериши ёки
10.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини унга қайтариб бериши
учун муайян вақт берганини, чунки Б.Шаназаров унга “Ака озроқ вақт
беринг, пулингизни еб кетмайман. Бўлиб-бўлиб бўлса ҳам,
қарзларимдан қутиламан” деб айтганини, ҳақиқатдан ҳам, у
2024 йилнинг июль ойида “Валера” исмли таниши билан
М.Кутепетдинов жазо муддатини ўтаётган объектга борганини, уни
“Валера” исмли таниши муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларда хизмат қилгани учун уни ўзи билан бирга оволиб,
М.Кутепетдинов билан суҳбатлашиб кўришини, М.Кутепетдинов унга
рост ёки ёлғон гапираётганини аниқлаб беришини сўраганини, бироқ,
ўшга куни у М.Кутепетдиновнинг олдига фақат “Валера” исмли
таниши билан борганини, олдиларида Б.Шаназаров бўлмаганини,
унинг кераги ҳам бўлмаганини, чунки ўртада умумий мавзулари
бўлмаганини, ўша куни ҳам М.Кутепетдинов таниши “Валера”га
“Шавкат Фук”га тегишли наркотик воситалари, “Шавкат Фук”ни
тадбир қилиб “қўйиб бермоқчи” бўлгани ва шунга ўхшаш гапларни
айтганини, охири-оқибат “Валера” М.Кутепетдинов билан гаплашиб
189
бўлганидан сўнг, унга М.Кутепетдиновдан умидини узаверишини,
қип-қизил ёлғончи эканини, гапираётган гапларида “жон” йўқлигини,
ўзида ҳам ҳеч қандай уйлар, кафе-ресторанлар йўқлигини, унга
қайтаришга пуллари ҳам, мол-мулк жиҳатдан имкониятлари ҳам
йўқлигини айтганини, шундан сўнг у М.Кутепетдиновдан умидини
узиб, ундан қурилишга тиккан пулларини қайтариб ола олмаслигини
англаб етганини, тўғри, М.Кутепетдинов “Шавкат Фук”нинг қўл
остида ишлаган шахс бўлганини, бироқ, “Шавкат Фук” ўзининг қўл
остида бўлган М.Кутепетдиновни қамоқда қолдириб кетганини, унга
ёрдам бермаганини, шуниннг учун М.Кутепетдинов унга нисбатан
аламда қолиб кетганини, аслида олганда у М.Кутепетдиновнинг
олдига кўп ҳам бормаганини, борган бўлса, унинг олдига 3-4 маротаба
кўргани борганини, унинг олдига боришларининг мақсади ҳам ундан
юқоридаги қурилишга тиккан пулларини ундириб олиш бўлганини,
шунда ҳам, М.Кутепетдинов уни “ҳа бераман”, “мана бераман” деб
алдаб келганини, М.Кутепетдиновнинг онасининг номида бўлган
Бектемир туманида жойлашган дачаси бўлганини, охири-оқибат ўша
дачани М.Кутепетдинов ундан сотиб беришини, сотувдан тушган
пулларнинг маълум қисмини ундан бўлган қарзларини ёпишга
сарфлашини айтганини, у ушбу масала билан жиддий равишда
шуғулланиб кўрганида, аслида ушбу дачани ҳам сотиб бўлмаслигини,
дача
М.Кутепетдиновнинг
онасининг
номида
эканини,
М.Кутепетдиновдан ташқари яна фарзандлар борлигини, кейинчалик
ҳам дача мулк сифатида улар ўртасида тақсимланишини, қолган
фарзандларнинг розилигисиз дачани сотиб бўлмаслигини билиб,
ушбу ҳолатдан ҳам умидини узганини, у юқоридаги кўрсатувларини
ўз хоҳиши билан ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса ва ҳолатлардан келиб
чиққан ҳолда маълум қилгани ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ А.Атабаев суд мажлисида, у М.Валиевни яқиндан
танимаслигини, М.Кутепетдиновни олдига борганида бир-икки марта
кўрганлигини, М.Валиев ва М.Кутепетдинов билан бўлиб ўтган
сухбатда у бўлмаганлигини, фақат М.Кутепетдинов билан ишлаш
нияти борлигини билганлигини, аниқ ёдида бўлмаган муҳр, банк
электрон калитлари ва “N-FISH” МЧЖ корхонасининг хужжатларини
М.Кутепетдинов М.Валиевга берганлигини, М.Валиевни ўзи билан
бирга Миробод филиалига борганида уни номига карта
очтирганлигини, М.Валиевни банкдан пул ечиб олганлигини
кўрмаганлигини,
тендир
бўйича
хужжатлар
билан
ким
шуғулланганлигини билмаслигини, М.Кутепетдинов ва М.Валиев
ўрталаризда
келишмовчилик
келиб
чиқганлигидан
хабари
борлигини, банк калитларини М.Валиевга бер деб М.Кутепетдинов
буйруқ берганлигини эслашлигини аммо калитларни М.Валиев
М.Кутепетдиновга берганми йўқми ундан ҳабари йўқлигини,
190
М.Валиев М.Кутепетдиновга пул маблағлари берганлигини кўргани
йўқлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд ҳайъати, судланувчи Ф.Қораев, Б.Шаназаров, К.Мирзабаев,
М.Кутепетдинов, Х.Абдуллаев, С.Мамаджанов, С.Комилов, Н.Рустамов
ва Ш.Абдуманнобовларнинг жиноят содир этишдаги айби:
- 04.08.2024 йилдаги Янгиҳаёт туман ИИО ФМБнинг 27/59-сонли
ҳужжатлар ва уларга илова қилинган ашёвий даллиларни юбориш
хати билан;
- 04.08.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент
шаҳри бўйича бошқармаси Тергов бўлими ЎМИБ катта
терговчисининг билдирги хати билан;
- 05.08.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент
шаҳри бўйича бошқармасининг №52/17/372-сонли хабарномаси
билан;
- 05.08.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент
шаҳри бўйича бошқармасининг №52/17/374-сонли жиноят ишини
тегишлилиги бўйича юбориш тўғрисидаги хати билан;
- 04.08.2024
йилдаги
фуқаро
М.Ашуров,
А.Исломов,
Ш.Шотурсунов, Ю.Тангирбергенова ва И.Собировларнинг Янгиҳаёт
туман ИИО ФМБ бошлиғи С.А.Жўраевнинг номига ёзган тушунтириш
хатлари билан;
- 04.08.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ
Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси катта тезкор вакили, майор
Б.Ш.Турсунов томонидан расмийлаштирилган “Нарса буюмни олиш
тўғрисида” баённома билан;
- 04.08.2024 йилдаги РШТЁИМ Тез тиббий ёрдам станцияси
Шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси 11-бўлимининг 04.08.2024
йилдаги М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов, Ю.Тангирбергенова ва
И.Собировларнинг соғлиғи юзасидан расмийлаштирилган хабар
варақалари билан;
- 04.08.2024 йилдаги ҳодиса жойини кўздан кечириш
баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар билан;
- 04.08.2024 йилдаги ППХ инспектори Мирзабаев Каримжон
Рустамовичнинг бошқарувида бўлган “Spark” русумли, давлат рақам
белгиси 01K987ОВ автомашинани кўздан кечириш давомида
видеорегистратор мосламаси ҳотирасидаги видеоёзувларни кўздан
кечириш баённомаси билан;
- 04.08.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент
шаҳри бўйича бошқармаси Тезкор бўлимининг алоҳида топшириқ
ижроси доирасида Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич билан
ўтказилган сўров суҳбати ёзиб олинган аудиоёзувни стенограмма
қилиш баённомаси билан;
- 05.08.2023 йилдаги нарса-буюмларни кўздан кечириш
баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар билан;
191
- 05.08.2024 йилдаги гувоҳ М.Ашуров, А.Исломов, Ш.Шотурсунов,
Ю.Тангирбергенова ва И.Собировлар билан ўтказилган шахсни
фотосуръат бўйича таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати ва
улар айбланувчилар Ф.Қораев, К.Мирзабаев ва Б.Шаназаровларни
таниб олганлиги юзасидан расмийлаштирилган баённома ҳамда унга
илова қилинган фотожадваллар билан;
- 05.08.2024 йилдаги Янгиҳаёт тумани ички ишлар органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маъмурий биносига
ўрнатилган видеокузатув камералари томонидан видеотасвирга
олинган видеоёзувларни сақловчи инвеер қурилмалари ва уларнинг
хотираларида сақланган видеоёзувларни олиб қўйиш ва кўздан
кечириш тўғрисидаги қарор ва баённомалар билан;
- 14.08.2024 йилдаги Янгиҳаёт туман ИИО ФМБнинг 27/59-3194сонли жабрланувчи А.Исломовнинг 06.08.2024 йилда шифохонага
соғлиғи бўйича мурожаат қилганлиги юзасидан тўпланган
ҳужжатларни юбориш хати билан;
- 15.08.2024 йилдаги айбланувчи Ф.Қораевнинг адвокатлари
М.Қ.Рўзиев ва Ш.Т.Убайдуллаевлар иштирокида Тошкент шаҳар
прокурори номига ёзган иқрорлик аризаси билан;
- 07.08.2024 йилдаги диктофонни тақдим қилиш ва диктофонни
қабул қилиб олиш юзасидан ўтказилган тергов ҳаракати натижасида
олинган, айбланувчилар М.Кутепетдинов ва Б.Шаназаровлар
ўртасидаги сўзлашувлар ёзиб олинган аудиоёзувни эшитиш бўйича
тузилган стенограмма билан;
- 19.09.2024 йилдаги диктофонни тақдим қилиш ва диктофонни
қабул қилиб олиш юзасидан ўтказилган тергов ҳаракати натижасида
олинган, айбланувчилар М.Кутепетдинов ва Б.Шаназаров ўртасидаги
сўзлашувлар ёзиб олинган аудиоёзувни эшитиш бўйича тузилган
стенограмма билан;
- 19.09.2024 йилдаги диктофонни тақдим қилиш ва диктофонни
қабул қилиб олиш юзасидан ўтказилган тергов ҳаракати натижасида
олинган, айбланувчилар Б.Шаназаров ва М.Кутепетдинов ўртасидаги
сўзлашувлар ёзиб олинган аудиоёзувни эшитиш бўйича тузилган
стенограмма билан;
- 13.09.2024 йилдаги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош
бошқармасининг хизмат текшируви хулосаси билан;
- 24.10.2024 йилдаги нарсани ихтиёрий тақдим қилиш
тўғрисидаги баённомага асосан Б.А.Абдурахманов томонидан
ихтиёрий равишда тақдим қилинган “Тошкент шаҳар Янгиҳаёт
тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Травматология пункти
Амбулатор поликлиника муассасасига келганларни қайд қилиш”
журнали ва ушбу журнални кўздан кечириш тўғрисидаги баённома
билан;
- 06.11.2024 йилдаги айбланувчи Ф.Қораевнинг адвокатлари
192
М.Қ.Рўзиев ва О.Н.Назаровлар иштирокида Тошкент шаҳар прокурори
номига ёзган айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш бўйича ёзган
аризаси билан;
- 04.08.2024 йилдаги Тошкент шаҳар ИИББ Эксперткриминалистика марказининг 2976, 2997-сонли кимёвий экспертиза
хулосалари билан;
- 12.08.2023 йилдаги суд-тиббиёт экспертизасининг 5471, 5472,
5473, 5475-Ҳуж-Раж.-сонли хулосалари билан;
- одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасининг 29.08.2024
йилдаги “Экспертиза тадқиқоти учун тақдим этилган қора рангли
полиэтилен пакетнинг J1, J2, J3, J4, J5, J6, J7, J8, J4p, J4t, J9, J10-сонли
объектларида аниқланган биологик материаллар (ДНК) Ашуров
Меҳроб Имомали ўғлидан келиб чиққанлиги, экспертиза тадқиқоти
учун тақдим этилган қора рангли полиэтилен пакетнинг J4pp-сонли
объектида аниқланган аралаш табиатли генотип таркибида Исломов
Алинур Абдурахмонович- нинг биологик материали мавжудлиги
истисно этилмаслиги” кўрсатилган 29/13(7503)29.1Z/13369 ва 29/13
(7503) 29.1Z/13370-сонли хулосалари билан;
- дактилоскопия
экспертизасининг
25.09.2024
йилдаги
“Экспертиза тадқиқоти учун тақдим этилган шартли равишдаги
3-рақамли қора рангли полиэтилен пакетнинг юза қисмида
аниқланган қўлнинг кафт соҳасидан қолдирилган излар Қораев
Фарходжон Мавлановичнинг номига қайд этилган дактилоскопик
картанинг чап қўл кафт соҳаси изи билан ўзаро мос келиб, ушбу излар
Ф.Қораевнинг чап қўл кафт соҳаси билан қолдирилганлиги”
кўрсатилган 1043/24-сонли хулосаси билан;
- 21.10.2024 йилдаги гувоҳ Ш.Шотурсунов ва айбланувчи
Ф.Қораев ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 22.10.2024 йилдаги гувоҳ А.Исломов ва айбланувчи Ф.Қораев
ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси
билан;
- 22.10.2024 йилдаги гувоҳ И.Собиров ва айбланувчи Ф.Қораев
ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси
билан;
- 23.10.2024 йилдаги гувоҳ Ш.Шотурсунов ва айбланувчи
Б.Шаназаров ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 23.10.2024 йилдаги гувоҳ И.Собиров ва айбланувчи
Б.Шаназаров ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 23.10.2024 йилдаги гувоҳ А.Исломов ва айбланувчи
Б.Шаназаров ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
193
баённомаси билан;
- 24.10.2024 йилдаги гувоҳ И.Собиров ва айбланувчи
К.Мирзабаев ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 24.10.2024 йилдаги гувоҳ А.Исломов ва айбланувчи
К.Мирзабаев ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 25.10.2024 йилдаги гувоҳ М.Ашуров ва айбланувчи К.Мирзабаев
ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси
билан;
- 25.10.2024 йилдаги гувоҳ М.Ашуров ва айбланувчи Б.Шаназаров
ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси
билан;
- 26.10.2024 йилдаги гувоҳ М.Ашуров ва айбланувчи Ф.Қораев
ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси
билан;
- 22.11.2024 йилдаги нарсани ихтиёрий тақдим қилиш
тўғрисидаги баённомага асосан жабрланувчи М.Қ.Валиев томонидан
ихтиёрий равишда тақдим қилинган АТИБ “Ипотека-банк” банки
орқали “N FISH” МЧЖ ҳисоб-рақамига 09.08.2023 йил соат 16:36:19 да
1.700.000 (бир миллион етти юз минг) сўм пуллар ўтказилганлигини;
АТИБ “Ипотека-банк” банки орқали “N FISH” МЧЖ ҳисоб-рақамига
11.08.2023 йил соат 15:58:09 да 163.000.000 (бир юз олтмиш уч
миллион) сўм пуллар ўтказилганлигини; АТИБ “Ипотека-банк” банки
орқали “N FISH” МЧЖ ҳисоб-рақамига 14.08.2023 йил соат 10:52:53 да
40.000.000 (қирқ миллион) сўм пуллар жами 204.700.000 (икки юз
тўрт миллион етти юз минг) сўм пуллар жамият балансида турган
трубаларни сотиб олиш учун ўтказилганлигини; АТИБ “Ипотека-банк”
банки орқали 11.08.2023 йил соат 15:27:33 да 13.600 АҚШ доллари
курс бўйича 12.040 сўмдан жами 163.744.000 (бир юз олтмиш уч
миллион етти юз қирқ тўрт минг) сўмга алмаштирилганлигини
тасдиқловчи банк квитанциялари (хабарнома) ва чеклари, уларни
кўздан
кечириш
баённомалари
ҳамда
“Запись_вызовов_Мирхошимака_230826_193952.m4a” номли электрон
маълумот кўринишидаги аудиоёзув, уни эшитиш бўйича тузилган
стенограмма билан;
- 06.08.2024 йилдаги фуқаро Худайберганов Абдуллох Обид
ўғлининг аризаси билан;
- 07.08.2024 йилдаги фуқаро Кутепетдинов Мирхошим
Миркасимовичнинг аризаси билан;
- 06.08.2024 йилдаги пул маблағлари ҳамда овоз ёзиш
мосламасини тақдим этиш ҳақидаги баённома билан;
194
сифатида олиб қўйиш ва иш ҳужжатларига қўшиш юзасидан баённома
билан;
- техник-криминалистик экспертизасининг 07.08.2024 йилдаги
“Тезкор тадбир жараёнида олинган ва тадқиқот учун тақдим
қилинган 174 дона 100 номиналли купюрали жами 17.400 АҚШ
доллари ишлаб чиқарувчи фабрика томонидан тайёрланмаганлиги”
кўрсатилган 3012-сонли хулосаси билан;
- 07.08.2024 йилдаги қалбаки 500 АҚШ долларини олиб қўйиш
тўғрисидаги қарор билан;
- техник-криминалистик экспертизасининг 30.08.2024 йилдаги
“Тадқиқот учун тақдим қилинган 5 дона 100 номиналли купюрали
жами 500 АҚШ доллари ишлаб чиқарувчи фабрика томонидан
тайёрланмаганлиги” кўрсатилган 3167-сонли хулосаси билан;
- 27.09.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат
хавфсизлик хизматининг “Тезкор-қидирув фаолияти натижалари
хусусида”ги 21/2-6553-сонли хати билан тақдим қилинган телефон
сўзлашувлари стенограммалари билан;
- 12.11.2024 йилдаги гувоҳ А.Худайберганов ва айбланувчи
Х.Абдуллаев ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 12.11.2024 йилдаги гувоҳ А.Худайберганов ва айбланувчи
С.Комилов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 12.11.2024 йилдаги гувоҳ А.Худайберганов ва айбланувчи
Н.Рустамов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 12.11.2024 йилдаги гувоҳ А.Худайберганов ва айбланувчи
Ш.Абдуманнобов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 14.11.2024 йилдаги айбланувчи Н.Рустамов ва айбланувчи
С.Комилов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 15.11.2024 йилдаги айбланувчи Н.Рустамов ва айбланувчи
Б.Шаназаров ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 18.11.2024 йилдаги айбланувчи Б.Шаназаров ва айбланувчи
М.Кутепетдинов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 23.11.2024 йилдаги гувоҳ М.Валиев ва айбланувчи
М.Кутепетдинов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати
баённомаси билан;
- 21.10.2024 йилдаги нарсаларни ашёвий далиллар тариқасида
эътироф этиш, уларни сақлаш учун топшириш ва жиноят ишига
195
электрон маълумотларни рақамли далиллар тариқасида эътироф
этиш ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарор
билан;
- 30.11.2024 йилдаги ҳужжатларни ёзма далиллар тариқасида
эътироф этиш ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисидаги
қарор билан;
- 30.11.2024 йилдаги ҳужжатларни ёзма далиллар тариқасида
эътироф этиш ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисидаги
қарор билан;
- 30.11.2024 йилдаги жиноят қуроли тариқасида эътироф этиш
тўғрисидаги қарор билан ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи М.Кутепетдинов, С.Мамаджанов,
С.Комиловларнинг айбига қисман иқрорлик билдириб, дастлабки
суриштирув ва тергов даврида уларга нисбатан ҲМҚО ходимлари
томонидан қийноққа солингани, тан жароҳатлари етказилгани
ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддасига мувофиқ, синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона текшириб чиқиб, уларга танқидий баҳо бериб, дастлабки
тергов жараёни ва суд мажлисида сўроқ қилинган холис ва
гувоҳларнинг кўрсатуви, суд томонидан тайинланган қўшимча судтиббиёт экспертизаси хулосалари ҳамда ишда мавжуд бўлган бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб,
бу важлар жиноий жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолиш учун
билдирган деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг
06.02.2025
йилдаги
ажрими
билан
судланувчи
М.Кутепетдинов, С.Мамаджанов, С.Комиловларга нисбатан қўшимча
суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Қўшимча суд-тиббиёт экспертизасининг 24.04.2025 йилдаги
28-қўш.-Раж.-сонли хулосасига кўра, М.Кутепетдиновнинг танасида
суд-тиббий кўрик ҳамда тақдим қилинган ҳужжат маълумотларига
кўра, жароҳатлар аниқланмади. Тошкент Тиббиёт академияси кўп
тармоқли клиникаси мутахассиси – ЛОР кўригида текширувлардан
ўтказилганда қулоқ соҳаларида (ноғора парда) жароҳатлар
аниқланмади.
Қўшимча суд-тиббиёт экспертизасининг 24.04.2025 йилдаги
30-қўш.-Кур.-сонли хулосасига кўра, С.Мамаджановнинг танасида
196
қовуқ ости соҳаси оқимтир-пушти ранг доғи (тери депигментацияси)
аниқланди, суд-тиббий экспертиза кўригига кеч мурожаат
қилганлиги ва тиббий ҳужжат маълумотлари бўлмаганлиги сабабли
ушбу тери депигментацияси юзага келиш механизми, вақти ва
характерини аниқлашнинг имкони бўлмади.
Қўшимча суд-тиббиёт экспертизасининг 24.04.2025 йилдаги
29-қўш.-Кур.-сонли хулосасига кўра, С.Комиловнинг танасида: ташқи
бурун деформацияси ва нафас олиш фаолиятини бузилиши билан
кечган бурун суяклари ёпиқ бўлакланиб синиб силжиши, бурун ва
даҳан соҳаси шилинмалари каби тан жароҳатлари аниқланди. Бу
жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсирида кўрикдан ўтувчи айтган
тиббий ҳужжат ва ажримда кўрсатилган вақтларда юзага келган
бўлиши мумкин. Аниқланган тан жароҳатлари оғирлик даражаси
бўйича соҳлиқни узоқ, 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб
келган “ўртача оғир” тан жароҳати аниқланган. Аниқланган тан
жароҳатлари етказилиш механизмига кўра, ўтмас қаттиқ жисмнинг
бевосита таъсирида юзага келган бўлиб, бу жароҳатлар жароҳат
соҳаси билан ўтмас қаттиқ жисмга урилганда, йиқилганда ёки
жароҳат соҳасига зарб берилганда юзага келган бўлиши
мумкин.айнан қандай ҳолатда юзага келганлигини аниқлаш судтиббий эксперт тасарруфига кирмайди.
Суд
ҳайъати,
судланувчи
Ф.Қораев,
Б.Шаназаров
ва
К.Мирзабаевларнинг айбига қисман иқрорлик билдириб, дастлабки
суриштирув даврида А.Исломов, М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, И.Собиров
ва Ю.Тангирбергеноваларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала
ҳамда жазо турларини қўллашмагани ҳақидаги важларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда талаблари бўйича баҳо бериб,
суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасига мувофиқ,
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб,
уларга танқидий баҳо бериб, дастлабки тергов жараёни ва суд
мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчилар, холис ва гувоҳларнинг
кўрсатуви;
- одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасининг 29.08.2024
йилдаги “Экспертиза тадқиқоти учун тақдим этилган қора рангли
полиэтилен пакетнинг J1, J2, J3, J4, J5, J6, J7, J8, J4p, J4t, J9, J10-сонли
объектларида аниқланган биологик материаллар (ДНК) Ашуров
Меҳроб Имомали ўғлидан келиб чиққанлиги, экспертиза тадқиқоти
учун тақдим этилган қора рангли полиэтилен пакетнинг J4pp-сонли
объектида аниқланган аралаш табиатли генотип таркибида Исломов
Алинур Абдурахмонович- нинг биологик материали мавжудлиги
истисно этилмаслиги” кўрсатилган 29/13(7503)29.1Z/13369 ва 29/13
(7503) 29.1Z/13370-сонли хулосалари билан;
197
25.09.2024
йилдаги
“Экспертиза тадқиқоти учун тақдим этилган шартли равишдаги
3-рақамли қора рангли полиэтилен пакетнинг юза қисмида
аниқланган қўлнинг кафт соҳасидан қолдирилган излар Қораев
Фарходжон Мавлановичнинг номига қайд этилган дактилоскопик
картанинг чап қўл кафт соҳаси изи билан ўзаро мос келиб, ушбу излар
Ф.Қораевнинг чап қўл кафт соҳаси билан қолдирилганлиги”
кўрсатилган 1043/24-сонли хулосаси билан;
- жабрланувчи А.Исломов, М.Ашуров, Ш.Шотурсунов, И.Собиров
ва Ю.Тангирбергеноваларга нисбатан ўтказилган суд-тиббиёт
экспертизаси хулосалари билан ҳамда ишда мавжуд бўлган бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб,
бу важлар жиноий жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолиш учун
билдирган деб ҳисоблайди.
Тошкент
шаҳар
прокуратурасининг
катта
терговчиси
Т.Ғофуровнинг 30.11.2024 йилдаги қарори билан А.Худайберганов ва
М.Кутепетдиновларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди ва 241-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани сабабли жиноят
ишининг шу қисми ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан
тугатилган.
Тошкент
шаҳар
прокуратурасининг
катта
терговчиси
Т.Ғофуровнинг 30.11.2024 йилдаги қарори билан ушбу жиноят
ишидан “Шавкат Фук”, “Абдулазиз”, “Ҳамза” исмли шахслар ва
терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган бошқа номаълум
шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси
5-қисми, 273-моддаси 3-қисми “б” банди, 235-моддаси 2-қисми
“а,в,е,ж,з” бандлари, 176-моддаси 3-қисми “а” банди ва 168-моддаси
4-қисми “а” банди билан жиноят ишини қўзғатган ҳолда алоҳида иш
юритувга ажратилган.
Суд ҳайъати, жабрланувчи А.Исломов, М.Ашуров, Ш.Шотурсунов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергеноваларнинг суд мажлисида Янгиҳаёт
тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ командири ўринбосари Абдурахманов
Акмалходжа Халходжаевичга нисбатан берган кўрсатувлари, яъни
воқеа куни А.Абдурахманов ҳам бошқа судланувчилар каби уларга
нисбатан тан жароҳатлари етказгани, дастлабки тергов даврида
уларни юзлаштирмагани, гувоҳ сифатида суд мажлисига келганда уни
таниб олганликлари, терговчига ҳам ушбу шахс ҳақида маълум
қилишгани, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраганликларини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси
1-қисмига
асосан
А.Абдурахмановнинг
ҳаракатида
жиноят
аломатлари бор-йўқлигига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар
прокуратурасига хабарнома юборишни лозим топади.
Бундан ташқари суд ҳайъати, судланувчи Х.Абдуллаевнинг суд
198
мажлисида берган кўрсатувларига кўра, кўп миқдордаги қалбаки АҚШ
долларларини муқаддам бирга жазо ўтаган Аскаров Шоакбар
Шоадиловичдан олиб, сўнг С.Мамаджанов ва бошқалар билан аризачи
А.Худайбергановга ўтказмоқчи бўлишган, шу сабабли унга нисбатан
қонуний чора кўришни сўраганини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
417-моддаси
1-қисмига
асосан
Ш.Аскаровнинг ҳаракатида жиноят аломатлари бор-йўқлигига баҳо
бериш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига хабарнома юборишни
лозим топади.
Шунингдек суд ҳайъати, 04.08.2024 йил соат 02:00 ларда
А.Исломов ўзи яшаб келган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
16-мавзе, 17-уй, 39-хонадонда танишлари М.Ашуров, Ш.Шотурсунов,
И.Собиров ва Ю.Тангирбергеновалар билан йиғилишиб, биргаликда
наркотик моддалар истеъмол қилиш мақсадида А.Исломов жаҳон
интернет тармоғининг “Telegram” интернет мессенджеридаги “Мой
Мировой” номи остидаги махсус бот орқали “Альфа ПВП” номли, вазни
5 гр. бўлган гиёҳвандлик воситасини 2 млн. 500 минг сўмга онлайн
тарзда сотиб олиб, харид қилинган маҳсулотни ботга келган
геолокация орқали топилгани ҳолати юзасидан А.Исломов, М.Ашуров,
Ш.Шотурсунов, И.Собиров ва Ю.Тангирбергеноваларга нисбатан
қонуний чора кўришни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 417-моддаси 1-қисмига асосан уларнинг ҳаракатида жиноят
аломатлари бор-йўқлигига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар
прокуратурасига хабарнома юборишни лозим топади.
Суд
ҳайъати,
судланувчилар
Ф.Қораев,
Б.Шаназаров,
К.Мирзабаев, М.Кутепетдинов, Х.Абдуллаев, С.Мамаджанов, С.Комилов,
Н.Рустамов, Ш.Абдуманнобовларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларга эълон қилинган
айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосаларга келади.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Ф.Қораевнинг:
- “ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни
давлат органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган
ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир
этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
206-моддаси 1-қисми билан;
- “ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни
давлат органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан
қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб
бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан;
199
нисбатан, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда
ёхуд шундай зўрликни қўллаш таҳдиди билан, ҳаётга ва соғлиққа зарар
етказиши мумкин бўлган ашёларни қўллаб, қийноққа солиш ва бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала
қилиш, шунингдек, гумон қилинувчига улардан бирор-бир ахборот олиш,
жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ходими томонидан қўрқитиш,
уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф
бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий,
психологик, жисмоний босим ўтказиш ёки бошқача тарзда босим
ўтказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 235-моддаси 2-қисми “а,в,е,ж” бандлари билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Б.Шаназаровнинг:
- “ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни
давлат органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан
қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб
бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан;
- “бир гуруҳ шахслар томонидан, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли
бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёхуд шундай зўрликни қўллаш таҳдиди
билан, ҳаётга ва соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган ашёларни
қўллаб, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадрқимматни камситувчи муомала қилиш, шунингдек, гумон қилинувчига
улардан бирор-бир ахборот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик
кўрсатуви олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг
ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш
йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир
этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш
ёки бошқача тарзда босим ўтказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси 2-қисми “а,в,ж”
бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
К.Мирзабаевнинг:
- “ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни
давлат органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан
қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб
бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан;
- “бир гуруҳ шахслар томонидан, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли
200
бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёхуд шундай зўрликни қўллаш таҳдиди
билан, ҳаётга ва соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган ашёларни
қўллаб, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадрқимматни камситувчи муомала қилиш, шунингдек, гумон қилинувчига
улардан бирор-бир ахборот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик
кўрсатуви олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг
ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш
йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир
этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш
ёки бошқача тарзда босим ўтказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси 2-қисми “а,в,ж”
бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
М.Кутепетдиновнинг “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла
туриб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, алдаш
ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи
Э.Хайдаровнинг 20.000 АҚШ доллари (241.799.400 сўм) ва 46.000.000 сўм
пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд ҳайъати дастлабки тергов органи томонидан
судланувчи М.Кутепетдиновнинг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф
равишда сотиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган
201
ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда,
суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги
судланувчи,
жабрланувчи,
гувоҳларнинг
кўрсатувларига,
экспертларнинг
хулосаларига
ва
тергов
ҳаракатларининг
баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга
фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина
ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг:
- 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича
усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи
эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши
лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан
бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар
бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши
мумкин”;
- Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни
ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли,
мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан
квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп
миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа
тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади;
- 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси
биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги
тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар
ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга,
масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат
истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги,
бундай
восита
ёки
моддалар
муайян
дозада
(ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва
ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб
чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки
иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган.
202
август ойининг бошида М.Кутепетдинов, жиноят ишининг бир қисми
алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа шахслар билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон тўсиқлар узилган жойдан
кейинги биринчи бетон тўсиқ ёнидаги сариқ ўтлар остига яшириб
қўйилган гиёҳвандлик воситаларини келгусида сотиш мақсадида
жойлаштирилгани аниқланган.
Бунда, М.Кутепетдиновнинг жиноий режасини амалга оширишга
ИИО ходими Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар тўсқинлик қилгани
сабабли ўзининг жиноий ҳаракатини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда
охирига етказа олмасдан гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда
сотишга суиқасд қилиш жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси 2-қисмига кўра,
қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга
суиқасд деб топилади.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қайд этилган қонун талаблари
ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал
қилиб, суд ҳайъати судланувчи М.Кутепетдиновнинг жиноий
ҳаракатини кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси ёки уларнинг
аналогини сотиб улгурмаганлиги натижасида жиноий ҳаракатини
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганлигини инобатга
олиб, унинг мазкур қилмишини суиқасд сифатида баҳолаб, унинг
жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси
5-қисмидан ушбу Кодекснинг 25,273-моддаси 5-қисмига қайта
малакалашни лозим топади.
Бундан ташқари суд ҳайъати:
- судланувчи Б.Шаназаровнинг “Гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга
хилоф равишда сотишга суиқасд”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан;
- судланувчи Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларнинг “бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, кўп миқдордаги
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек
уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми
“б” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига
мувофиқ, айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг
имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
203
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз
берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у
билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозимлиги;
23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб
чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши;
112-моддасида, айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу
иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган
тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши, айбланувчининг
берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз
айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор
қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда
бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши;
415-моддасида суд айбловни ўзгартиришга ҳақлилиги, бунда
айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари
чиқариб ташланиши;
463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши
мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир
этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини
текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги;
467-моддасида, ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан
хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад
этиш сабаблари ёзилиши лозимлиги белгиланган.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан юқорида қайд
этилган Конституция ва Қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда
судланувчи Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларни тасдиқланмаган,
204
билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Minerva City”
турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон тўсиқлар
узилган жойдан кейинги биринчи бетон тўсиқ ёнидаги сариқ ўтлар
остига яшириб қўйилган 953,84 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик
воситаси, 0,61 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва бир
дона “тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаларни сотмоқчи
эканликда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми билан ҳамда;
- судланувчи Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларни бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
“Minerva City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги
бетон тўсиқлар узилган жойдан кейинги биринчи бетон тўсиқ
ёнидаги сариқ ўтлар остига яшириб қўйилган 953,84 грамм бўлган
“гашиш” гиёҳвандлик воситаси, 0,61 грамм бўлган “марихуана”
гиёҳвандлик воситаси ва бир дона “тропикамид” кучли таъсир
қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда
сақлаганликда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан асоссиз равишда
жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган деб
ҳисоблайди.
Дастлабки тергов ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра,
Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 42-сонли манзил
колониясида жазо муддатини ўтаётган М.Кутепетдинов “Шавкат Фук”
лақабли таниши ва терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
бошқа шахслар томонидан Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, “Катта
халқа йўли” кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой мажмуаси
рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар орқасига яшириб
қўйилган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қора рангли
“Spark” русумли автомашинада номаълум шахслар томонидан олиб
кетилиши ҳақида Б.Шаназаровни хабардор этиб, ундан жараённи
кузатиб, назорат қилиб, уларнинг хавфсиз кетишини таъминлашга
катта миқдордаги моддий манфаатдорлик эвазига келишган бўлса-да
воқеа куни Б.Шаназаров ушбу ҳолатдан бехабар бўлган К.Мирзабаев
билан гиёҳвандлик воситалари яширилган манзилга хизмат
автомашинасида бориб кузатгани, аммо М.Кутепетдинов айтган
шахслар шу куни наркотик моддаларни олиб кетиш учун ушбу
моддалар яшириб қўйилган жойга келмаганлиги ва тунги хизматга
тушишидан олдин ўтказилган йўриқномада раҳбарият томонидан
туман ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилаётганлиги
эълон
қилиниб,
барча
ходимлардан
эҳтиёткорлик
талаб
қилинганлиги сабабли, муқаддам бир неча маротаба судланган
маҳкум М.Кутепетдинов уни атайлаб ҲМҚО ходимларига ушлаб
205
бериши мумкинлиги ҳақида шубҳага бориб, гиёҳвандлик воситалари
яшириб қўйилган жойнинг яқинида, йўл четида турган фуқаро
М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновларга назари тушиб, кўп миқдордаги
гиёҳвандлик воситалари ушбу фуқароларга тегишли деб ўйлаб, уларга
нисбатан қонуний чора кўришни мақсад қилишиб, ҳужжатлар
расмийлаштиришади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 26-моддасига мувофиқ, шахс
жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир
этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш
мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат
келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб
чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
деб топилади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
жавобгарликни истисно қилади.
Юқоридагиларга асосан Б.Шаназаровга Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, “Катта халқа йўли” кўчасида жойлашган “Minerva
City” турар-жой мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон
бордюрлар орқасига кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари
яшириб қўйилгани ҳақида маълум бўлиб, М.Кутепетдинов уни моддий
манфаатдор
этишга
ваъда
берган
бўлса-да
Б.Шаназаров
М.Кутепетдинов билан келишилган режани бузиб, жиноят содир
этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш
мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатиб, қонуний чора кўришни
мақсад қилган. Дастлабки тергов ва судда аниқланган ҳолатларга кўра
К.Мирзабаев
мазкур
ҳолатдан
хабари
бўлмаган,
унинг
М.Кутепетдинов томонидан содир этилган жиноятга дахли бўлмаган
ҳамда ўтказиш мақсадида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини
сақлаганлик ҳолати бўйича ҳам бирон-бир объектив далил мавжуд
эмас.
Дастлабки тергов органи ҳам бир мазмундаги жиноий ҳаракати
учун 2 маротаба айб эълон қилиб, яъни ЖКнинг 25,273-моддаси
5-қисми ва ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблаб
қўпол хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига
асосан содир этилган жиноятга дахли бўлмаса судланувчи айбсиз деб
топилади ва реабилитация этилиши лозим.
Бинобарин, суд ҳайъати, судланувчи Б.Шаназаровнинг
“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд”да
ифодаланган жиноий ҳаракати ҳамда судланувчи Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевларнинг “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
206
исботланмаган деб ҳисоблаб, уларни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми ва ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноят содир этишда айбсиз деб топишни
ҳамда уларнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳамда
содир этилган жиноятга даҳли йўқлиги сабабли жиноят ишини шу
қисмини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
83-моддаси
2,3-бандларига асосан тугатиб, реабилитация қилишни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари суд ҳайъати, судланувчи Ф.Қораев, Б.Шаназаров
ва К.Мирзабаевларнинг “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, шахсни ушлаб туришга сабаб бўлган далилларни
сохталаштириш
(қалбакилаштириш)”да
ифодаланган
жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2301-моддаси 2-қисми
“а,б” бандлари билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
2301-моддаси
диспозициясида исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки
исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар
томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари
материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш
чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга
била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб
кўрсатишларда
намоён
бўладиган
сохталаштирилиши
(қалбакилаштирилиши) учун жавобгарлик белгиланган.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади ва айбдор у
ёки бу усулда далилларни бузаётганини англайди ва бу далилларни
қўллашни истайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ф.Қораев,
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевлар Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани,
“Катта халқа йўли” кўчасида жойлашган “Minerva City” турар-жой
мажмуаси рўпарасидаги йўлнинг юзидаги бетон бордюрлар орқасига
яшириб қўйилган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари айнан
кимга тегишлилиги олдиндан маълум бўлмаган, воқеа куни ушбу
манзилга бошқа мақсадда келган М.Ашуров ва Ш.Шотурсуновлар
яшириб қўйилган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини олишга
келишган деб гумон қилиб, қонуний чора кўриш мақсадида 04.08.2024
йилда “Нарса буюмни олиш тўғрисида” баённома расмийлаштириб, бу
ҳақда Янгиҳёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи С.Жўраевнинг номига
билдирги билан мурожаат қилганлар.
Юқоридагиларга асосан суд ҳайъати, суд мажлисида бевосита
текширилган далиллар мажмуидан келиб чиқиб, судланувчи
Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларнинг ҳамда жабрланувчи
207
бўйича
барча
шубҳаларни
Ф.Қораев,
Б.Шаназаров
ва
К.Мирзабаевларнинг фойдасига ҳал қилиб, терговга қадар текширув
ҳужжатларини била туриб сохталаштиришмаган деб ҳисоблаб, уларни
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шахсни
ушлаб туришга сабаб бўлган далилларни сохталаштириш
(қалбакилаштириш) билан боғлиқ айблов эпизодлари юзасидан
жиноят таркиби мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация
қилишни ҳамда жиноят ишининг уларга оид шу қисмини тугатишни
лозим топади.
Юқоридаги асосларга кўра, суд ҳайъати судланувчи Ф.Қораев,
Б.Шаназаров ва К.Мирзабаевларнинг айбловидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 235-моддаси 2-қисми “з” бандини ҳам
чиқаришни лозим топади.
Шунингдек, суд ҳайъати судланувчи Б.Шаназаров, Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов, С.Мамаджанов, Х.Абдуллаев ва С.Комиловларнинг
“бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қалбаки чет
эл валютасини жуда кўп миқдорда ўтказиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а”
банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Қонун мазмунига кўра, қалбаки чет эл валютасини ўтказиш
деганда, уларни муомалага киритиш, яъни улардан тўлов,
айирбошлаш, ҳадя қилиш воситаси сифатида фойдаланиш ва шу
нарсаларнинг муомалада бўлишига имкон берадиган бошқа
ҳаракатларни содир этиш тушунилади. Бу ўринда ўтказиш
жиноятнинг предметини тайёрловчи шахс ва жиноятнинг бошқа
иштирокчилари ёки бошқа шахслар томонидан амалга оширилиши
мумкин.
Иш ҳолатларига кўра, судланувчир Х.Абдуллаев, С.Мамаджанов,
С.Комилов, Ш.Абдуманнобов, Н.Рустамов, Б.Шаназаровлар жиноят
ишининг қисми ажратилган бошқа шахслар билан ўзаро жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жуда кўп миқдордаги қалбаки
20.000 АҚШ доллари чет эл валютасини мижозларга ўтказиб, жиноий
йўл билан даромад топиш режасини тузишиб, 2024 йил 06 август куни
соат 19:10 ларда ўтказилган тезкор тадбирда С.Комилов, Н.Рустамов
ва Ш.Абдуманнобовлар қалбаки 10.000 АҚШ доллари чет эл
валютасини ҳақиқий 7.200 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида
ушланганликлари натижасида жиноий ҳаракатларини ўзларига
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олишмаган.
Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қайд этилган қонун талабларига
амал қилиб, суд ҳайъати судланувчи Б.Шаназаров, Н.Рустамов,
Ш.Абдуманнобов, С.Мамаджанов, Х.Абдуллаев ва С.Комиловларнинг
208
ўтказишга улгурмаганлиги натижасида жиноий ҳаракатларини
ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганликларини
инобатга олиб, уларнинг мазкур қилмишини суиқасд сифатида
баҳолаб, уларнинг жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” бандидан ушбу Кодекснинг
25,176-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта малакалашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сон қарорининг 41-бандида - муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо шахс айбдор деб
топилган Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси
доирасида тайинланади, 45-бандида - ЖКнинг 45-моддасига мувофиқ,
айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита
боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг
хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки
муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
масаласини муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш
пайтида ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи шуғулланиши мумкин
бўлмаган мансаб характери ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши
керак.
Ҳукм чиқарилаётган пайтда маҳкум жиноят содир этилиши билан
боғлиқ бўлган мансабни эгалламаслиги ёки фаолият тури билан
шуғулланмаслиги ҳолати қўшимча жазо қўллаш учун тўсиқ бўлмайди.
Қонун
талаби
ҳамда
Пленум
қарорининг
раҳбарий
кўрсатмаларига амал қилиб, судланувчи Ф.Қораев, Б.Шаназаров ва
К.Мирзабаевлар мазкур жиноятларни ИИО ходими лавозимини
эгаллаб турган вақтда содир этишганини инобатга олиб, уларга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тизимида
ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазони
тайинлашни лозим топади.
Суд ҳайъати, судланувчи Ф.Қораевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
209
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
тушунтиришларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига қисман иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган
фарзанди борлигини инобатга олиб, у айбланаётган моддалар
санкцияси доирасида жазо тайинлашни.
Суд ҳайъати, судланувчи Б.Шаназаровга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
тушунтиришларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига қисман иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган
фарзанди борлигини инобатга олиб, у айбланаётган моддалар
санкцияси доирасида жазо тайинлашни.
Суд ҳайъати, судланувчи К.Мирзабаевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
тушунтиришларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига қисман иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган
фарзанди борлигини инобатга олиб, у айбланаётган моддалар
санкцияси доирасида жазо тайинлашни.
Суд ҳайъати, судланувчи М.Кутепетдиновга нисбатан жазо тури
ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
тушунтиришларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган
модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини
тайинлашни,
шунингдек
М.Кутепетдинов
мазкур
210
даврида содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим
топади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси
3-қисми “б” бандига мувофиқ, илгари оғир жинояти учун икки марта
ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта
оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг
оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддасига асосан
М.Кутепетдинов томонидан муқаддам содир этилган жиноятлар ўз
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, ўта оғир жиноят
туркумига кириб, унинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мазкур жиноят иши юзасидан ҳам судланувчи М.Кутепетдинов
томонидан содир этилган жиноят ЖКнинг 15-моддасига асосан ўта
оғир жиноятлар туркумига киришини инобатга олиб, суд ҳайъати
судланувчи М.Кутепетдиновни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топишни лозим топади.
Суд ҳайъати, судланувчи Х.Абдуллаевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
тушунтиришларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган
модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, шунингдек Х.Абдуллаев мазкур жиноятларни
илгариги ҳукм билан тайинланган жазодан муддатидан илгари
шартли равишда озод бўлган вақтда содир этганини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узилкесил жазо тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси
3-қисми “а” бандига мувофиқ, илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки
марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш
йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этиши ўта
хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддасига асосан
Х.Абдуллаев томонидан муқаддам содир этилган жиноятлар ўз
211
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, ўта оғир жиноят
туркумига кириб, унинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мазкур жиноят иши юзасидан ҳам судланувчи Х.Абдуллаев
томонидан содир этилган жиноят ЖКнинг 15-моддасига асосан ўта
оғир жиноятлар туркумига киришини инобатга олиб, суд ҳайъати
судланувчи Х.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топишни лозим топади.
Жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
3-бандига мувофиқ, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига
кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш
содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги
даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори
ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир
этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади.
Суд ҳайъати судланувчи С.Мамаджанов томонидан содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, иштирокчиликда
содир этилган жиноятда судланувчининг ролини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига қисман
иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида икки нафар
вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ
жазо тайинлашни лозим топади.
Суд ҳайъати судланувчи С.Комилов томонидан содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, иштирокчиликда
содир этилган жиноятда судланувчининг ролини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига қисман
иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан
ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим топади.
Суд ҳайъати судланувчи Н.Рустамов томонидан содир этилган
212
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига қисман
иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида бир нафар
вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ
жазо тайинлашни лозим топади.
Суд ҳайъати судланувчи Ш.Абдуманнобов томонидан содир
этилган
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини,
иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг ролини,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, айбига
қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида уч
нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси 3-қисми
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан
ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим топади.
Суд ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига
асосан ашёвий далил деб эътироф этилган:
- Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги
953,78 грамм “гашиш”, гиёҳвандлик воситаси, 0,51 грамм “марихуана”
гиёҳвандлик воситаси, таркибида оғирлиги 4,69 грамм бўлган “а-PVP”
гиёҳвандлик воситасини;
- Тошкент шаҳар прокуратурасининг ашёвий далилар сақлаш
хонасида сақланаётган бир дона оқ рангли этикеткасиз елим дори
идишдаги модда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддасини;
- полимер материалдан ясалган, ўлчамлари 120х480 мм.га тенг
бўлган бир дона оч яшил рангли пашша ўлдиргич ҳукм қонуний кучга
киргач йўқ қилишни;
- Ф.Қораевга тегишли "Samsung A22" русумли уяли телефон
аппарати, Б.Шаназаровга тегишли бўлган "Infinix HOT 10 Lite" русумли
уяли телефон аппаратни, К.Мирзабаевга тегишли "POCO C40" русумли
уяли телефон аппаратни, М.Кутепетдиновга тегишли бўлган "NOVEY
102" русумли уяли телефон аппаратни ва унинг қувватлагичини,
С.Мамаджановга тегишли "iPhone 14 Pro Max” русумли уяли телефон
аппаратни, С.Комиловга тегишли "Samsung Galaxy A33 5G” русумли
уяли телефон аппаратни ва "Samsung Galaxy A51" русумли уяли
телефон аппаратни, Н.Рустамовга тегишли "INOI 100" русумли уяли
телефон аппаратни, Ш.Абдуманнобовга тегишли "RedMi Note 8T"
русумли уяли телефон аппаратни уларнинг яқин қариндошига
қайтаришни;
- қора рангли полиэтилен пакетлар, скотч бўлаклари, 100 АҚШ
213
ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилишни;
- 2 АҚШ доллари қийматли купюрали жами 2 дона ҳақиқий АҚШ
долларини давлат фойдасига ўтказишни;
- Х.Абдуллаевга тегишли бўлган "Samsung Galaxy A15" русумли
уяли телефон аппаратини ва 7 дона дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлашни лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчи Э.Хайдаровга етказилган моддий
зарарни судланувчи М.Кутепетдиновдан унинг фойдасига 20.000 АҚШ
долларини ҳукм эълон қилинган санадаги расмий курс бўйича
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган
сўмга нисбатан қийматида (Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг маълумотига кўра, 2025 йил 16 май ҳолатига 1 АҚШ
доллари 12.965,34 сўм*20.000=259.306.800) сўм, жами 305.306.800 сўм
моддий зарар ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468,
471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Қораев
Фарходжон
Мавланович
(QORAYEV
FARXODJON
MAVLANOVICH)нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2301-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноят
таркиби бўлмагани сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация
қилинсин ва жиноят ишининг шу қисми ЖПКнинг 83-моддаси
2-бандига асосан тугатилсин.
Қораев
Фарходжон
Мавланович
(QORAYEV
FARXODJON
MAVLANOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси
1-қисми, 205-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 2-қисми “а,в,е,ж”
бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли
деб топилсин.
Ф.Қораевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси
1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ф.Қораевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси
1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ф.Қораевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси
2-қисми “а,в,е,ж” бандлари билан 2 (икки) йил муддатга Ички ишлар
органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ф.Қораевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари
тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил214
тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил 1 (бир) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 05 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
Ф.Қораевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич (SHANAZAROV BAXROMJON
TURGUNALIYEVICH)нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми, 273-моддаси 3-қисми “б” банди,
2301-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноят
таркиби ва содир этилган жиноятга даҳли бўлмагани сабабли айбсиз
деб топилиб, реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг шу қисми
ЖПКнинг 83-моддаси 2,3-бандларига асосан тугатилсин.
Шаназаров Бахромжон Тургуналиевич (SHANAZAROV BAXROMJON
TURGUNALIYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси
1-қисми, 235-моддаси 2-қисми “а,в,ж” бандлари, 25,176-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
қилганликда айбли деб топилсин.
Б.Шаназаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси
1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Б.Шаназаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси
2-қисми “а,в,ж” бандлари билан 3 (уч) йил муддатга Ички ишлар
органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Б.Шаназаровга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,176-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 (ўн) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Б.Шаназаровга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил муддатга Ички ишлар
органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 11 (ўн бир)
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 04 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
Б.Шаназаровга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
215
RUSTAMOVICH)нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 3-қисми “б” банди ва 2301-моддаси 2-қисми “а,б”
бандларида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани сабабли
айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг шу
қисми ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилсин.
Мирзабаев Каримжон Рустамович (MIRZABAYEV KARIMJON
RUSTAMOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси
1-қисми, 235-моддаси 2-қисми “а,в,ж” бандларида назарда тутилган
жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин.
К.Мирзабаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси
1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
К.Мирзабаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси
2-қисми “а,в,ж” бандлари билан 2 (икки) йил муддатга Ички ишлар
органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
К.Мирзабаевга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил муддатга Ички ишлар
органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил
1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 04 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
К.Мирзабаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Кутепетдинов Мирхошим Миркасимович (KUTEPETDINOV
MIRXOSHIM MIRKASIMOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми ва 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин.
М.Кутепетдиновга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми билан 11 (ўн бир) йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
М.Кутепетдиновга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 (саккиз) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
М.Кутепетдиновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси
тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 12 (ўн
216
икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
М.Кутепетдиновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси
тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган
қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 12 (ўн
икки) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
М.Кутепетдинов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси
3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилсин.
Тайинланган жазо махсус тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 06 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
М.Кутепетдиновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Абдуллаев Хикматилла Патхиллаевич (ABDULLAYEV XIKMATILLA
PATXILLAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан 10 (ўн) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Х.Абдуллаевга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган
жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
ўташ учун 10 (ўн) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Х.Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси
тартибида унинг 2024 йил 06 августдан 07 августга қадар ушлаб
турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб ташлансин
ҳамда ўташ учун 10 (ўн) йил 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Х.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси
3-қисми “а” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилсин.
Тайинланган жазо махсус тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 08 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
Х.Абдуллаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Мамаджанов Содиқжон Тишажонович (MAMADJANOV SODIQJON
TISHAJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
С.Мамаджановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси
217
тартибида унинг 2024 йил 06 августдан 07 августга қадар ушлаб
турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб ташлансин
ҳамда ўташ учун 7 (етти) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 08 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
С.Мамаджановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Комилов Самандар Дилмурод ўғли (KOMILOV SAMANDAR
DILMUROD O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
С.Комиловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси
тартибида унинг 2024 йил 06 августдан 07 августга қадар ушлаб
турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб ташлансин
ҳамда ўташ учун 6 (олти) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 08 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
С.Комиловга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Рустамов Неъматуллаҳ Файзулла ўғли (RUSTAMOV NE’MATULLAH
FAYZULLA O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,176-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Н.Рустамовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси
тартибида унинг 2024 йил 06 августдан 07 августга қадар ушлаб
турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб ташлансин
ҳамда ўташ учун 7 (етти) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 08 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
218
Абдуманнобов Шерзод Махкамбай ўғли (ABDUMANNOBOV
SHERZOD MAXKAMBAY O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,176-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни
содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Ш.Абдуманнобовга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 06 августдан 07 августга қадар
ушлаб турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб
ташлансин ҳамда ўташ учун 7 (етти) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма
тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган
жазо
умумий
тартибли
колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 08 августдан бошлаб
ҳисоблансин.
Ш.Абдуманнобовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи
Кутепетдинов
Мирхошим
Миркасимовичдан
жабрланувчи Хайдаров Эргашали Гаппарович фойдасига 305.306.800
сўм моддий зарар ундирилсин.
Ашёвий далил:
- Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги
953,78 грамм “гашиш”, гиёҳвандлик воситаси, 0,51 грамм “марихуана”
гиёҳвандлик воситаси, таркибида оғирлиги 4,69 грамм бўлган “а-PVP”
гиёҳвандлик воситаси;
-Тошкент шаҳар прокуратурасининг ашёвий далилар сақлаш
хонасида сақланаётган бир дона оқ рангли этикеткасиз елим дори
идишдаги модда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси;
- полимер материалдан ясалган, ўлчамлари 120х480 мм.га тенг
бўлган бир дона оч яшил рангли пашша ўлдиргич ҳукм қонуний кучга
киргач йўқ қилинсин.
Ашёвий далил:
- Ф.Қораевга тегишли "Samsung A22" русумли уяли телефон
аппарати, Б.Шаназаровга тегишли бўлган "Infinix HOT 10 Lite" русумли
уяли телефон аппарати, К.Мирзабаевга тегишли "POCO C40" русумли
уяли телефон аппарати, М.Кутепетдиновга тегишли бўлган "NOVEY
102" русумли уяли телефон аппарати ва унинг қувватлагичи,
С.Мамаджановга тегишли "iPhone 14 Pro Max” русумли уяли телефон
аппарати, С.Комиловга тегишли "Samsung Galaxy A33 5G” русумли уяли
телефон аппарати ва "Samsung Galaxy A51" русумли уяли телефон
аппарати, Н.Рустамовга тегишли "INOI 100" русумли уяли телефон
219
аппарати, Ш.Абдуманнобовга тегишли "RedMi Note 8T" русумли уяли
телефон аппарати уларнинг яқин қариндошига қайтарилсин;
- қора рангли полиэтилен пакетлар, скотч бўлаклари, 100 АҚШ
доллари купюрали жами 17.400 қалбаки АҚШ долларлари,
100 АКШ доллари купюрали жами 500 қалбаки АҚШ долларлари ҳукм
қонуний кучга киргач йўқ қилинсин;
- 2 АҚШ доллари қийматли купюрали жами 2 дона ҳақиқий АҚШ
доллари давлат фойдасига ўтказилсин;
- Х.Абдуллаевга тегишли бўлган "Samsung Galaxy A15" русумли
уяли телефон аппарати ва 7 дона диск жиноят иши ҳужжатларида
сақлансин.
Иш бўйича ёзма далил деб эътироф этилган ҳужжатлар жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
халқ маслаҳатчилари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
220
А.А.Мухиддинов
М.Х.Кодирова
Д.А.Талипова