← Назад
Решение #68060 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 16 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси
Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
М.Хожибоев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Галиевларнинг иштирокида,
Хожибоев Музаффаржон Юнусовичга нисбатан № 1-1006-2504/536-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра,
Хожибоев Музаффаржон Юнусович, 29.04.1981 йилда Фарғона
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, оилали, 5 нафар фарзандлари
бор, маълумоти ўрта-махсус, ҳарбий хизматга мажбур эмас,
партиясиз, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотларини
олмаган, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани,
Дўстлик кўчаси, 21-уйда яшовчи, “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи М.Хожибоев гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини
кўзламасдан, келгусида ўзининг шахсий истеъмоли учун 2024 йил 15 ноябрь
куни Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган дастлабки тергов
даврида аниқ манзилини аниқлашнинг имкони бўлмаган, “Селенний” номли жой
атрофида ўсиб турган гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган ёввойи ўсимлигининг
устида турган ширасини териб олиб, ўзининг ёнида сақлаб келган.
Шундан сўнг, 2024 йил 28 декабрь куни соат тахминан 20:00 да ИИО
ходимлари Чилонзор тумани, “Новза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ғофур
Ғулом” номли истироҳат боғининг 1-кириш эшигида хизмат олиб бораётган
вақтларида, Хожибоева Музаффаржон Юнусович ўзининг хати-ҳаракатлари
билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холис фуқаролар
иштирокида М.Ю.Хожибоеванинг ёнлари кўздан кечирилганда, унинг эгнида
бўлган қора рангли кийимининг ички чап чўнтагидан 2.000 сўмли купюрадаги
пулга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, тегишли
ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ СКЭнинг 30.12.2024 йилги 4781-сонли хулосасига
кўра, фуқаро М.Ю.Хожибоев олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда
Тетрагидроканнабинол мавжудлигини, ва бу модда “Гашиш” деб номланиши
кўрсатилган ҳамда ушбу Гашишнинг оғирлиги 0,30 граммга тенглиги
кўрсатилган.
Гашиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015
йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасида кўрсатилган, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари
туркумига киради.
Судланувчи М.Хожибоев суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 15 ноябрь куни соат тахминан 18:00 да Фарғона
вилояти, Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган “Селенний” деб айтиладиган
жойга балиқ овлаш мақсадида борган вақтида, шу ерда ўсиб ўтган ёввойи нашани
кўриб қолиб, ўзининг истеъмоли учун ширасини қўли билан териб олганлигини
ва ёнида бўлган икки минг сўмлик купюрада бўлган пулнинг ичига солиб
қўйганлигини, сўнгра ёнида ўз истеъмоли учун сақлаб юрганлигини, 2024 йил 28
декабрь куни турмуш ўртоғи Ҳожибекова Нигина билан айланиш мақсадида
Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Ғофур Ғулом” номли паркка борган
вақтларида, паркнинг кириш эшигида хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари
уни икки нафар холис фуқаролар иштирокида текширишган вақтларида, эгнида
бўлган қора рангли курткасининг ички чап томон чўнтагидан икки минг сўмли
купюрага ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли моддани аниқлашиб,
расмийлаштириб олишганлигини, у ИИО ходимларига ушбу моддани
гиёҳвандлик воситаси эканлигини ва ўзининг истеъмоли учун сақлаб
юрганлигини маълум қилганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини
инобатга олиб унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи М.Хожибоевнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида
кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар Н.Хожибекова, Ж.Шоумаровларнинг
кўрсатувлари жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото жадвал, нарсани олиш баённомаси,
суд-кимёвий экспертизаси хулосаси, суд-гиёҳвандлик экспертизаси хулосаси,
нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор, ҳамда жиноят ишида
тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига
мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи М.Хожибоевнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга
хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ва ташишда ифодаланган ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари
асосида
амалга
оширади”,
шунингдек
29-моддада,
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза
қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан
фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун
шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи М.Хожибоевга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
айбига тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, у содир
қилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига
киришини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони
3
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида жарима жазосини
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
М.Хожибоев гиёҳвандлик касаллигига йўлиққанлиги аниқланганлиги сабабли,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасида кўрсатилган
тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни;
-ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик моддаларини йўқ қилишни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 14, 29 моддалари, ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд,
ҚИЛДИ
Хожибоев Музаффаржон Юнусович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат
қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан
ҳисоблансин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига
юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Хожибоев
Музаффаржон Юнусовичга яшаш жойида гиёҳвандликдан мажбурий даволаш
чоралари тайинлансин.
М.Хожибоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ
та 25.02.2025 йилда 10532-сонли квитанцияга асосан топширилган 1 та
полиэтилен пакетда бўлган жами 0,25 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси
ҳамда 1 дона 2000 сўмлик Ўзбекистон Ресубликаси пул купюраси йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида
апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри ________________
(имзо)
Ф.Абдушукуров