← Назад
Решение #680715 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 111 | 4 | law | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 28 декабрь
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг ****** манфаатида жавобгарлар "******" фермер
хўжалиги, "******" фермер хўжалиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ******
ҳисобидан 695 652 173 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 118 019 000
сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 3 285 000 сўм кунлик фоиз,
2 785 000 сўм пандемия вақтидаги фоиз қарздорлиги, жами 819 741 173 сўм
кредит қарздорлигини ****** фойдасига солидар тартибда муддатидан олдин
ундириш, ундирувни "****** GOLD" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган "******" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019 йил
23
октябрдаги
601Т/10-сонли
хулосасига
кўра
2 039 851 000 сўмга баҳоланган, келишув далолатномасига асосан
750 000 000 сўмга келишилган Тошкент вилояти, ******-сонли бўлган чорва
ферма биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси тарафлардан даъвогар
ишончли вакили ****** (бош ишончнома хамда 2022 йил 7 октябрдаги
14-04/177-сонли ишончнома асосида), "******" фермер хўжалиги вакили
****** (раҳбар)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ****** манфаатида
жавобгарлар "******" фермер хўжалиги, "******" фермер хўжалиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ****** ҳисобидан 695 652 173 сўм муддати келмаган
асосий қарздорлик, 118 019 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 3 285
000 сўм кунлик фоиз, 2 785 000 сўм пандемия вақтидаги фоиз қарздорлиги,
жами 819 741 173 сўм кредит қарздорлигини ****** фойдасига солидар
тартибда муддатидан олдин ундириш, ундирувни "****** GOLD" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган "******" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2019 йил 23 октябрдаги 601Т/10-сонли хулосасига кўра 2 039 851
000 сўмга баҳоланган, келишув далолатномасига асосан 750 000 000 сўмга
келишилган Тошкент вилояти, ******-сонли бўлган чорва ферма биносига
қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо, мазкур даъво аризасини
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан маълумот тақдим
қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок солидар жавобгар "******" фермер хўжалиги
вакили ****** кафиллик шартномаси у томонидан имзоланмаганлигини
маълум қилиб, даъво аризани рад этишни сўради.
Жавобгар "******" фермер хўжалиги бугунги суд мажлисининг
ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими
асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок
этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат
мавжуд.
Бугунги суд мухокамасининг вақти, жойи хақида хабардор қилинган
Ўзбекистон Республикаси ****** иштирок этмади лекин судга эътрознома
тақдим этиб ўзининг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни ҳамда даъвогар
томонидан жамғармага нисбатан талаб белгиланган қонун талабларига риоя
қилмаган ҳолда киритилганлиги сабабли рад қилишни сўраган.
Бундан холатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
асосан иқтисодий ишни қолган жавобгарлар иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд,
тараф
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъво
ариза юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ****** номидан Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ филиали ва "******" фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 7 ноябрь
куни 83-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 6.1-бандида
Тошкент вилояти, ******да жойлашган ******га тегишли кадастр рақами
11:06:07:01:01:0942-сонли бўлган чорва ферма биноси навбатдаги гаров
таъминоти этиб белгиланиши тўғрисида келишув бўлган.
2019 йил 8 ноябрь куни Оққўрғон тумани 1-сон давлат нотариал идораси
нотариуси ****** томонидан тасдиқланган ипотека шартномасига кўра
Тошкент вилояти, ******да жойлашган ферма биносига мулк ҳуқуқи ипотекага
қуювчи ******га тегишли эканлиги кўрсатилган.
Суд мазкур низо келиб чиқишига сабаб бўлган кредит ва ипотека
шартномаларида кредит таъминотига олинган мулк ипотекага қуювчи ******га
тегишли эканлиги ва шарномаларда тараф сифатида фуқаро бўлган ******
иштирок этганлиги сабабли низо унинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига таъсир этишини инобатга олиб, суд иш
юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг биринчи қисми 1-бандига асосан иқтисодий соҳасида юридик
шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича
ишлар кўрилаѐтганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий,
маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир
ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан иш судга
тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон Қарори 22бандининг
иккинчи
хатбошига
асосан
ИПК
110-моддасининг
1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса,
суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25
ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Шу боис суд низо бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Бундан ташқари, ИПК 111-моддасининг 4-қисмига кўра иш юритиш
тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий судига
иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
ИПКнинг 111-моддасига асосан суд ажримда иш юритишни тугатиш
асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг
1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд
харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал
қилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18моддасига асосан агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш
тугатилганда давлат божи тўлиқ ѐки қисман қайтарилиши керак. Бундай
ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни,
ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирувсиз қолдиришни, тўланган
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ИПКнинг 25, 110, 111, 195-моддаларини қўллаб,
суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ****** манфаатида
жавобгарлар "******" фермер хўжалиги, "******" фермер хўжалиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ****** ҳисобидан 695 652 173 сўм муддати келмаган
асосий қарздорлик, 118 019 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 3 285
000 сўм кунлик фоиз, 2 785 000 сўм пандемия вақтидаги фоиз қарздорлиги,
жами 819 741 173 сўм кредит қарздорлигини ****** фойдасига солидар
тартибда муддатидан олдин ундириш, ундирувни "****** GOLD" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган "******" масъулияти чекланган жамияти
томонидан
2019
йил
23 октябрдаги 601Т/10-сонли хулосасига кўра 2 039 851 000 сўмга баҳоланган,
келишув далолатномасига асосан 750 000 000 сўмга келишилган Тошкент
вилояти, ******-сонли бўлган чорва ферма биносига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ******-сонли иқтисодий иши бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин хамда даъвогар томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
******