← Назад
Решение #680750 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Бўстон туман
4-1703-2201/2292-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида аризачи- Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- “Tamorqa xizmati trade infinity”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича
иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “Tamorqa
xizmati trade infinity” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)нинг банк ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра,
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг
2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни
кўриш 2022 йил 28 декабрь куни соат 10-20га тайинланган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва суд
мухокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ажрими тарафлар юборилган ҳамда
тарафлар томонидан ажрим қабул қилиб олинган.
Бироқ, аризачи суд мажлисига келмади ва ишни унинг иштирокисиз
кўриб чикишга розилик бермади.
ИПКнинг 170-моддасига биноан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш
тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловидан тарафлар
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг
19-бандларига асосан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Tamorqa xizmati trade
infinity” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши
мумкин.
С.Умаралиев