← Назад
Решение #680781 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
2022 йил 28 декабрь 4-1703-2201/2287-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- «Қишлоқ қурилиш
инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси манфаатида,
жавобгар- «Бўз файз барака” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Холиқов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, интернет тармоғининг “Telegram” мессенжери
кўмагида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) «Қишлоқ қурилиш инвест”
масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, «Бўз файз барака” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 36 940 663 сўм асосий қарз,
69 151 680 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги натижасида вужудга келган асосий қарз ва пеня суммаларини
ундириб беришликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмасини тинглаб қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, “Қишлоқ қурилиш инвест”
МЧЖ ИК Тошкент вилоят филиали ва «Бўз файз барака” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2016 йил 29 февраль куни №96/ИБР-197/16-ККБ-сонли
Тошкет вилоят, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик масси, Ийк ота МФЙда 8 та уйжойларни қуриш бўйича қиймати 1 472 773 600 сўмлик пудрат шартнома
расмийлаштирилган. Жавобгарга қурилиш ишларини олиб бориш учун ўтказиб
берилган маблағлар учун ишларни тўлиқ бажармасдан 36 940 663 сўм
қарздорликни вужудга келтирган. Шу сабабли даъвогар даъво ариза тақдим
этган.
Бироқ, ишдаги мавжуд хужжатлардан кўринишича, Бўстон туманлараро
иқтисодий судининг 2019 йил 28 августдаги 4-1703-1901/2119-сонли ҳал қилув
қарори билан жавобгар банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган. Суднинг 2019 йил 6 ноябрь кунги тугатишга доир иш юритишни
тугатиш тўғрисидаги ажримига асосан Бўз (ҳозирги Бўстон) туман Давлат
хизматлари марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги №590-сонли реестр рақами
билан жавобгар давлат рўйхатидан чиқарилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддасининг 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс
тугатилган бўлса иш юритиш тугатилишлиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгар давлат рўйхатидан чиқарилганлиги сабабли иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаларини мухокама этиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига асосан
давлат божи тўловини ундирмасликни, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 195-моддаларига асосланиб,
а ж р и м қ и л а д и:
4-1703-2201/2287-сонли иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати «Қишлоқ қурилиш инвест”
масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев