← Назад
Решение #680830 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 111 | 4 | law | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 28 декабрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг ***** манфаатида жавобгарлар "*****" фермер
хўжалиги, ҳисобидан муддати келмаган асосий қарздорлик 67.500 АҚШ
доллари, муддати ўтган асосий қарздорлик 3 447,11 АҚШ доллари, кунлик
фоиз 356,25 АҚШ доллари пандемия вақтидаги фоиз қарздорлиги 4 104,10
АҚШ доллари жами 75 407,46 АҚШ доллари кредит қарздорлигини *****
фойдасига муддатидан олдин ундириш, ундирувни "***** GOLD"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган "*****" масъулияти
чекланган жамияти томонидан 2019 йил 14 мартдаги 193/19-сонли
хулосасига
кўра
1 075 853
000
сўмга
баҳоланган,
келишув
далолатномасига асосан 815 625 000 сўмга келишилган ***** МФЙда
жойлашган умумий майдони 0.7621 га ер майдонида жойлашган чорва
ферма биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси тарафлардан
даъвогар ишончли вакили ***** (бош ишончнома хамда 2022 йил 7
октябрдаги 14-04/177-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ***** манфаатида
жавобгарлар "*****" фермер хўжалиги, ҳисобидан муддати келмаган
асосий қарздорлик 67.500 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздорлик
3 447,11 АҚШ доллари, кунлик фоиз 356,25 АҚШ доллари пандемия
вақтидаги фоиз қарздорлиги 4 104,10 АҚШ доллари жами 75 407,46 АҚШ
доллари кредит қарздорлигини ***** фойдасига муддатидан олдин
ундириш, ундирувни "***** GOLD" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019
йил 14 мартдаги 193/19-сонли хулосасига кўра 1 075 853 000 сўмга
баҳоланган, келишув далолатномасига асосан
815 625 000 сўмга
келишилган ***** МФЙда жойлашган умумий майдони 0.7621 га ер
майдонида жойлашган чорва ферма биносига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо, мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан маълумот
тақдим қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар "*****" фермер хўжалиги бугунги суд мажлисининг
ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд
ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
хужжат мавжуд.
Бундан холатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан иқтисодий ишни қолган жавобгар иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъво
ариза юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ***** номидан Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ филиали ва "*****" фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 26
июнь куни 21-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг
6.1-бандида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, ***** МФЙда
жойлашган фуқаро *****га тегишли бўлган 0.7621 га ер майдонида
жойлашган чорва ферма биноси гаров таъминоти этиб белгиланиши
тўғрисида келишув бўлган.
2019 йил 29 июнь куни Қуйичирчиқ тумани 1-сон давлат нотариал
идораси нотариуси ***** томонидан тасдиқланган ипотека шартномаси
орқали кучмас мулк гаровга қуйилган.
Суд мазкур низо келиб чиқишига сабаб бўлган кредит шартномасида
кредит таъминотига олинган мулк ипотекага қуювчи *****га тегишли
эканлиги ва шарномаларда тараф сифатида фуқаро бўлган ***** иштирок
этганлиги сабабли низо унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига таъсир этишини инобатга олиб, суд иш юритишни
тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг биринчи қисми 1-бандига асосан иқтисодий соҳасида
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив
низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан
юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан иш судга
тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
Қарори 22-бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110-моддасининг
1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли
бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга
тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан
ҳолда аниқланади.
Шу боис суд низо бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Бундан ташқари, ИПК 111-моддасининг 4-қисмига кўра иш юритиш
тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий судига
иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
ИПКнинг 111-моддасига асосан суд ажримда иш юритишни тугатиш
асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг
1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва
суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги
масалаларни ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига асосан агар иш судга тааллуқли
бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман
қайтарилиши керак. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризаси
бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат
божини ундирувсиз қолдиришни, тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ИПКнинг 25, 110, 111, 195-моддаларини
қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ***** манфаатида
жавобгарлар "*****" фермер хўжалиги, ҳисобидан муддати келмаган
асосий қарздорлик 67.500 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздорлик
3 447,11 АҚШ доллари, кунлик фоиз 356,25 АҚШ доллари пандемия
вақтидаги фоиз қарздорлиги 4 104,10 АҚШ доллари жами 75 407,46 АҚШ
доллари кредит қарздорлигини ***** фойдасига муддатидан олдин
ундириш, ундирувни "***** GOLD" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019
йил 14 мартдаги 193/19-сонли хулосасига кўра 1 075 853 000 сўмга
баҳоланган, келишув далолатномасига асосан
815 625 000 сўмга
келишилган ***** МФЙда жойлашган умумий майдони 0.7621 га ер
майдонида жойлашган чорва ферма биносига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси
юзасидан
қўзғатилган
*****-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин хамда даъвогар томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****