← Назад
Решение #680833 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 декабрь
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 25 510 000 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм
пеня жами 29 010 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият рахбари Р.Хамраевнинг
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 25 510
000 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм пеня жами 29 010 000 сўм ундириб беришни
сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар жамият рахбари даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги шартномага биноан 66 760 000 сўмлик
Косонсой туманидаги 9-сонли мактабга ёнғинни сезувчи хабаргохлар
ўрнатилганлиги ҳамда ёғоч қурилмаларига ёниш хусусиятини пасайтирувчи
кимёвий модда билан ишлов берилганлигини маълум қилиб, жавобгар
томонидан бугунги кунда 25 510 000 сўм тўловлар амалга оширилмасдан
келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар жамият рахбарининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
1
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 8 августда 15-сонли шартнома
имзоланган.
Шартноманинг
1.1-бандига
асосан,
“Хизмат
кўрсатувчи”
“Буюртмачи”нинг талабига асосан бино хоналарини қўриқлаш ва ёнғиндан
дарак берувчи хабаргохларни ўрнатиш, таъмирлаш ва профилактик хизматини
кўрсатиш, бинонинг ёғоч қурилмаларини ёнғинга қарши кимёвий суюқликлар
билан ишлов бериш, ички ёнғин ўчириш сув жўмракларини таъмирлаш, ёнғин
ўчириш енглик ва дастаклар билан жиҳозлаш, ёнғин ўчириш қалқонларини
дастлабки ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш, ёнғин ўчиргичларни
таъмирлаш, қайта қувватлантириш хизматларини давлат стандартларига
мувофиқ бажариб беришини; 1.2-бандга кўра, “Буюртмачи” томонидан
бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва тўлов ҳужжатларини амалдаги
қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштириб кўзда тутилган маблағлар
доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириши белгиланган.
Шартномага биноан, бажарилган ишлар Ф-3 шаклга мувофиқ даъвогар
томонидан жавобгарга 66 760 000 сўмлик ишлар бажариб берилганлиги
тарафлар ўртасида тасдиқлаб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 5 сентябрда 14-сонли ва 2022
йил 21 ноябрда 22-сонли 25 510 000 сўм қарздорлик тўловини амалга ошириб
бериш ҳақида талабномалар юборилган. Бироқ, талабномалар жавобгар
томонидан жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун
ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
2
Косонсой туман прокуратурасининг 2022 йил 17 августдаги даъвогарга
берган жавоб хатида даъвогар томонидан жавобгарга 66 760 000 сўмлик
ишлар бажариб берганлиги ҳамда жавобгар томонидан 41 250 000 сўм
тўловлар амалга оширилганлиги, 25 510 000 сўм қарздорлиги борлиги
аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, суд муҳокамасида даъвогар
жамият рахбари жавобгар томонидан 25 510 000 сўм қарздорлиги тўлаб
берилмаганлиги билдирилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 25 510 000 сўм ундиришни
лозим топади.
Даъвогар шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларига мувофиқ, жавобгардан
3 500 000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд даъвогарнинг 3 500 000 сўм пеня ундириш талаби билан
келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада, бироқ
ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга келганлиги, унинг ҳисоб китоби,
айнан қайси муддат пеня ундирилиши ҳисобланганлиги асослаб берилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги ва асослантирилмаганлиги,
қарздорликни ундириш чорасини ўз вақтида кўрилмай зарарни миқдорини
кўпайишига кредиторнинг ўзи сабабчи бўлганлиги ҳамда мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини эътиборга олиб даъво
талабининг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни ҳамда 1 500
000 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 25 510 000 сўм
асосий қарз ва 1 500 000 сўм пеня жами 27 010 000 сўм ундиришни лозим
топади.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 580 200 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундириш
лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 631 ва 673-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 2-банди ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170,
176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 25 510 000 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 580 200
сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари жами 27 614 200 сўм
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
4