Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/3873 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI AJ Ответчик / Подсудимый Тинчлик МФЙ
Source ID 1013290 Claim ID 3049780 PDF Hash d07f3cb4275d654b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi, Chortoq ko’chasi, 15-uy 161200, Yangikurgan town, Chаrtаk street, 15 0(369) 63-21-796 0(369) 63-21-886 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2022 йил 27 декабрь 4-1604-2202/3873-сонли иш Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Т.Тўхтабоев раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Муродхўжаев (2022 йил 14 декабрдаги ишончнома асосида), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили А.Бахриддинов (2022 йил 27 декабрдаги 01/31-02-0532/446-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ААнинг жавобгар ББдан 12187912,28 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни иқтисодий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъво аризасидан кўринишича, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси ва ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида электр энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага биноан, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган. Бироқ, 2022 йил 01 октябрь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланган электр энергияси учун қарздорлиги 12187912,28 сўмни ташкил этиб, тўлаб берилмаган. Шу боис, Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгардан 12187912,28 сўм электр энергиясидан бўлган қарзни ва тўланган почта харажатларини ундириб беришни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан ишни кўриш кунига қадар қарздорлик умуман қопланмаганлигини, ҳозирда 12187912,28 қарздорлик мавжудлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинган. Бироқ, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қимида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили маҳалла фуқаролар йиғинлари давлат бюджетидан молиялаштирилишини, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги бўйича ҳабардор эмаслиги маълум қилди. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар ва учинчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, «Корхона» «Истеъмолчи»га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва «Истеъмолчи» истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага биноан, Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган. 2022 йил 01 октябрь ҳолатига даъвогар томонидан тақдим этилган солиштирма маълумотномага асосан жавобгар фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 12187912,28 қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2022 йил 22 сентябрда ва Палата томонидан 2022 йил 30 сентябрда фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга талабнома ва медиация хатлари юборилган, лекин жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Шартноманинг 4.2-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, «Истеъмолчи» фойдаланилган энергия учун «Корхона»га ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Даъвогарнинг жавобгардан фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 12187912,28 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаби асосли деб ҳисобланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмида, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24000 сўм суд-почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг АА манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 12187912,28 сўм асосий қарз ва тўланган 24000 сўм почта ҳаражатлари; ривожлантириш жамғармаси)га 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Т.Тўхтабоев «Ҳал қилув қарори» аслига тўғри, судья Ш.Т.Тўхтабоев