Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/2180 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекнефтегаз" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SANGZAR INDUSTRY SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1057711 Claim ID 3018234 PDF Hash 1a6445bb27629c7d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
судга ИПКнинг 157-моддаси судга ИПК 157 law
окамаси жараёнида даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси окамаси жараёнида даъвогар вакили томонидан судга ИПК 157 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 324-моддаси ФКнинг 324 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
Ушбу кодекснинг 118-моддаси Ушбу кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 декабр 4-1802-2202/2180-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишончли вакиллари С.Бекназаров, С.Аралов(2022 йил 12 декабрдаги №А04/ШЖ-4179-сонли ишончномага асосан), “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖ раҳбари О.Ҳақназаровлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг манфаатида, “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-18022202/2180-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси суҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси (матнда палата деб юритилади), “Ўзбекнефтгаз” АЖ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖ (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 24 май куни кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилганлигини, шартнома шартларига кўра даъвогар ўзига тегишли Китоб тумани, Макрид МФЙ, Ўртачил қишлоғида жойлашган Мармар цехи биносини сотиш, жавобгар эса сотиб олинган бино учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлигини, шартноманинг 5 бўлим 5.1. бандига кўра шартнома суммаси 2 450 000 000 сўмни ташкил этганлигини, ҳозирги кунда жавобгарнинг шартнома графиги бўйича 460 536 661 сўм қарздорлиги мавжудлигини, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва натижада топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан объект топширилмаганлиги оқибатида даъвогарга ҳисобланган ер (512 069 831,27 сўм) ҳамда мол-мулк (2 814 189,40 сўм) солиқларини тўлашга мажбур бўлаётганлигини, жавобгар даъвогар томонидан огоҳлантирилса-да, қарздорлигини тўламасдан келаётганлигини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказаётганлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 460 536 661 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 134 320 000 сўм пеня ҳамда 512 069 831,27 сўм ер солиғи ва 2 814 189,40 сўм мол мулк солиғини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъвони қувватлаб, судга ИПКнинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим қилган ҳолда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 460 536 661 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 134 320 000 сўм пеня ҳамда 409 084 756 сўм зарарни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъвони тан олиб, қарздорлигини тўлаб бериш учун суддан муддат беришни сўради. Суд, даъвогар вакили ва жавобгарнинг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 24 май куни кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-сонли ҳамда 2018 йил 25августдаги 685-сонли қарорлари асосида танлов савдолари (“Кўчмас мулк савдо хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган ва 2019 йил 23 майдаги 1/1-сонли баённома билан расмийлаштирилган) га қўйилган, яъни даъвогар ўзига тегишли Китоб тумани, Макрид ҚФЙ, Ўртачил қишлоғида жойлашган “Мармар цех”ни жавобгарга мулк қилиб топшириш мажбуриятини, жавобгар эса объектни қабул қилиш ва унга шартномада кўрсатилган суммани белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу шартноманинг 5 бўлим, 5.1. бандига кўра шартнома суммаси 2 450 000 000 сўмни ташкил этади, шартноманинг 5.3. бандига кўра жавобгар шартнома суммасининг 15 (ўн беш) фоизини олдиндан тўлайди, 5.4. бандига кўра, жавобгар объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб қолган суммасини шартноманинг ажралмас қисми бўлган 3-иловага кўрсатилган миқдорда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олади. Ҳозирги кунда жавобгарнинг шартнома графиги бўйича 460 536 661 сўм қарздорлиги юзага келган. Жавобгар даъвогар томонидан огоҳлантирилса-да, қарздорлигини тўламасдан келаётганлигини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказаётганлигини билдириб, дастлаб даъвогар жавобгар ҳисобидан 460 536 661 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 134 320 000 сўм пеня ҳамда 512 069 831,27 сўм ер солиғи ва 2 814 189,40 сўм мол мулк солиғини ундириш талаби билан судга мурожаат этган бўлса-да, суд муҳокамаси жараёнида даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим қилиниб, даъво талабини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 460 536 661 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 134 320 000 сўм пеня ҳамда 409 084 756 сўм зарарни ундириш сўралган. ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда - ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти олди-сотди шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 8 бўлим, 8.1.бандига кўра, шартномада белгиланган тўловларни тўлаш муддатлари бузилган тақдирда сотиб олувчи тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,04 фоизи миқдорида, пеня тўлайди. ФКнинг 324-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан даъво талабига қўшимча равишда шартномага мувофиқ, 460 536 661 сўм кечиктирилган тўлов суммасининг 0,04 фоизи миқдорида 730 кунга 134 320 000 сўм пеня асосли равишда ҳисобланган бўлса-да, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 26 864 000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. ФКнинг 14-моддасида, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилинган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши лозим бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва натижада топшириш - қабул қилиш далолатномасига асосан объект топширилмаганлиги оқибатида даъвогар ҳисобидан 2019-2022 йиллар учун ер солиғи 297 385 169 сўм ҳамда 2019 йил 1 июлдан 2022 йил 31 декабргача бўлган давр учун мол-мулк солиғи 111 699 587 сўм, жами 409 084 756 сўм ҳисобланган. Ушбу кодекснинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг қўшимча аризасини иш юритишга қабул қилишни, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖдан даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фойдасига 460 536 661 сўм асосий қарз, 26 864 000 сўм пеня, 409 084 756 сўм зарар ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвони қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгар “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖдан Республика бюджетига 20 078 828,33 сўм давлат божи ва даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика бюджетига 2 115 985,30 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖдан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ҳамда даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176-180 ва 186моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг қўшимча аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖдан даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фойдасига 460 536 661 сўм асосий қарз, 26 864 000 сўм пеня, 409 084 756 сўм зарар ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖдан Республика бюджетига 20 078 828,33 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика бюджетига 2 115 985,30 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “SANGZAR INDASTRY SERVIS” МЧЖдан даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ва Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов