Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2631 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый NIHOL IMPEKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 999525 Claim ID 3091001 PDF Hash 142ed8dc7790c51e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 декабрь 4-1105-2202/2631-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли ишончнома билан) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “NIHOL IMPEKS” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “NIHOL IMPEKS” MЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар “NIHOL IMPEKS” MЧЖ вакили суд мажлисига келмади. Жавобгар “NIHOL IMPEKS” MЧЖ суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни жавобгар “NIHOL IMPEKS” MЧЖ иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, “NIHOL IMPEKS” MЧЖ юридик манзилида йўқлиги учун солиқ инспекцияси солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилганлигини, жавобгар бугунги кунга қадар ўзи кўрсатган манзилда йўқлигини ҳамда жавобгар манзилда йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модданинг учинчи қисми, тўртинчи бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан “NIHOL IMPEKS” MЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилган. Аризачи жавобгар шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юбориб, “NIHOL IMPEKS” MЧЖга банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб турилганлигини маълум қилган ҳамда ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирган. Ишдаги ҳужжатлар билан аризачи аризаси асослилиги, “NIHOL IMPEKS” MЧЖ ўзи кўрсатган юридик манзилда йўқлиги ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим этмаганлиги исботини топди. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачи аризасини қаноатлантиришни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда судга ариза электрон шаклда тақдим қилинганида почта харажати ундирилмаслигини 3 инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. “NIHOL IMPEKS” MЧЖнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми унинг юридик манзили аниқланиб, бу ҳақда ишончли маълумотлар тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. “NIHOL IMPEKS” MЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев