← Назад
Решение #681162 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 27 декабрь 4-1105-2202/2629-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида,
аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли
ишончнома билан) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “MURODBEK ASL TADBIRKOR” МЧЖнинг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг
маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “MURODBEK ASL
TADBIRKOR” MЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар “MURODBEK ASL TADBIRKOR” MЧЖ вакили суд
мажлисига келмади.
Жавобгар “MURODBEK ASL TADBIRKOR” MЧЖ суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан
ишни жавобгар “MURODBEK ASL TADBIRKOR” MЧЖ иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, судга мурожаат
қилгандан сўнг жавобгар асослантирилган ҳужжатларни тақдим этиб,
камчиликларни бартараф этганлигини маълум қилиб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати органлари ўз
ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий
ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда
СК деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ушбу модданинг учинчи қисми, тўртинчи бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши
мумкин.
Аризачи жавобгар шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома
юбориб,
“MURODBEK
ASL
TADBIRKOR”
МЧЖга
банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб турилганлигини
маълум қилган ҳамда ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича
зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлиги сабабли банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисида судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирган.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
солиқ тўловчининг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги 2022 йил 15 декабрдаги қарори билан “MURODBEK ASL
TADBIRKOR”
МЧЖнинг
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операцияларни ўн кунга тўхтатиб қўйилган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ишдаги ҳужжатлар билан аризачи аризаси асослилиги,
“MURODBEK ASL TADBIRKOR” МЧЖ ўзи кўрсатган юридик манзилда
йўқлиги ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг манзилида
этмаганлиги исботини топди, бироқ суд мажлисида аризачи вакили
тақдим этган маълумотдан кўринишича, судга мурожаат этилгандан
сўнг жавобгар камчиликни бартараф этган ва солиқ органига
асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этган.
Юқоридагиларга асосланиб,
суд
аризачининг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг
19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим
қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат
божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 215-222моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга
киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев