Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/2716 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый Термиз Тўйхонаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008515 Claim ID 2937011 PDF Hash 6128fb7fc3139d55... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Мазкур кодекс 279-моддаси Мазкур кодекс 279 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, i.termiz@sud.uz Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2203/2716-сонли иш Термиз шаҳри 4-1901- Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Тошпулатов (2022 йил 21 январдаги 01/1-216/05-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Х.Холиқовлар (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “TERMIZ TO`YXONASI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – Палата) даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “TERMIZ TO`YXONASI” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 5750000000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 249999758 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1971873739,16 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами, 7971873497,16 сўм кредит қарздорликни ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини қарздорликни тўламаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни ҳамда ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратишни сўради. Жавобгар вакили ҳақиқатда банк олдида қарздорлик борлиги, уни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида 2020 йил 5 мартда №2020/26-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 84 ой муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан Термиз шаҳри Фаровон массиви 4 “а” манзилгоҳда жойлашган 100 ўринга мўлжалланган мехмонхона биноси қуриш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида 6000000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 6 мартда навбатдаги ипотека шартномаси тузилиб, унга асосан, жавобгарга тегишли Термиз шаҳри Фаровон массиви 4 “а” манзилгоҳда жойлашган тўй маросимлар ўтакзиш, мехмонхона, умумий овқатланиш ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бинолари, унга бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 5750000000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 249999758 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1971873739,16 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами, 7971873497,16 сўм кредит қарздорлик юзага келган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур кодекс 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Аниқланишича, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган бўлиб, суд кунида унинг муддатли кредит асосий қарзи 5550000000 сўмни, муддати ўтган асосий қарзи 399999758 сўмни, жами кредит қарзи 5949999758 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 2252171349,83 сўмни ташкил этган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 5949999758 сўм кредит қарзи ва 1971873739,16 сўм кредит фоизи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 159437469,94 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қ и л д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “TERMIZ TO`YXONASI” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамиятига 5949999758 сўм кредит қарзи, 1971873739,16 сўм кредит фоизи ва 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгар – “TERMIZ TO`YXONASI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Термиз шаҳри Фаровон массиви 4 “а” манзилгоҳда жойлашган тўй маросимлар ўтакзиш, мехмонхона, умумий овқатланиш ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш биноларига, унга бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Жавобгар – “TERMIZ TO`YXONASI” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 159437469,94 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев