← Назад
Решение #681448 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 19 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 декабрь
4-1105-2201/2077-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан аризачи
вакили М.Аъзамов (2022 йил 12 декабрдаги 01/3404-сонли ишончнома),
жавобгар вакили Ж.Хусанбоев (раҳбар), низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Юқоричирчиқ тумани
“Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Джанисов иштирокида, аризачи
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бошқармасининг жавобгар “Tash Izol” МЧЖга тегишли Тошкент
вилояти Юқоричирчиқ тумани Ёшлик МФЙда жойлашган фолгоизол ва
полизол маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини санитария ҳимоя
минтақаси ташкил этилгунга қадар фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги бошқармаси (матнда – санитария бошқармаси деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “Tash Izol” МЧЖ (матнда –
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани
Ёшлик МФЙда жойлашган фолгоизол ва полизол маҳсулотлари ишлаб чиқариш
корхонаси фаолиятини санитария ҳимоя минтақаси ташкил этилгунга қадар
тўхтатиб туришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, маҳалла фуқаролар йиғини низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган санитария бошқармаси вакили судга
ѐзма тушунтириш тақдим қилиб, судга ариза киритилгандан сўнг жавобгар
аризада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили аризада кўрсатилган
камчиликлар бартараф қилинганлигини билдириб, суддан ариза талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини
раиси судга далолатнома тақдим қилиб, жавобгар корхонанинг маҳалла
ҳудудида фаолият юритишига эътирози йўқлигини маълум қилиб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга тегишли Юқоричирчиқ
тумани “Ёшлик” МФЙ ҳудудида жойлашган корхонадан атмосфера ҳавосига
ҳар куни ѐқимсиз ҳидлар, захарли тутунлар чиқаѐтганлиги, ишлаѐтган
ускуналар шовқин ва чанг чиқариши тўғрисида маҳалла ҳудудида яшовчи
фуқаролар томонидан санитария бошқармасига коллектив шикоят қилинган.
Санитария бошқармаси томонидан жавобгарга тегишли объектда
санитария текшируви ўтказилган. Текширув натижаларига кўра объектда
фолгоизол ва полизол маҳсулотлари ишлаб чиқарилаѐтгани, Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Аҳоли
яшаш жойларининг атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш санитария нормалари ва
қоидалари”га зид равишда аҳоли яшаш жойларидан 180-200 метр масофада
жойлашганлиги, корхона биноси таъмирланмаганлиги, ишлаб чиқариш
жараѐнида атмосфера ҳавосига ва корхонага зарарли омиллар тарқаб
кетмаслиги учун ҳаво алмаштириш тизимлари ўрнатилмаганлиги, атмосфера
ҳавосига нохуш ҳидлар тарқаб кетмаслигини олдини олиш бўйича чоратадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги, ишлаб чиқариш жараѐнида ҳосил бўладиган
саноат чиқиндилари учун алоҳида жойлар ташкил қилинмаганлиги, жавобгар
корхона томонидан ишчилар махсус кийимлар ва ҳимоя воситалари билан
таъминланмаганлиги, жами ишлаѐтган 9 нафар ишчилар тегишли тартибда
тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланган. Текширув натижасига кўра
далолатнома тузилиб, жавобгарга топширилган.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига асосан юридик ва
жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш,
корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга
тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
риоя этиши шарт. Юридик ва жисмоний шахслар объектларни режалаштириш,
лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан
қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш пайтида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланган “Аҳоли яшаш жойларининг атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш
нормалари қоидалари”га кўра қурилиш саноатида корхоналар 300 метр
санитария ҳимоя ҳудуди жорий қилиши лозимлиги белгиланган.
Мазкур қоидаларнинг 3-бўлими 4.1-бандига асосан санитария қоидалари ва
нормаларига зид объектларни қуриш таъқиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий
этилган.
Аризачи томонидан судга тақдим қилинган ѐзма тушунтиришда жавобгар
томонидан судга ариза киритилгандан сўнг корхона биносини жорий
таъмирлаш ишлари ўтказилганлиги, ишлаб чиқариш жараѐнида ишлаб чиқариш
цехига ва атмосферага зарарли омиллар тарқалиб кетиишини олдини олиш
мақсадида ҳаво алмаштириш тизимлари ўрнатилганлиги, атмосферага нохуш
ҳидларни тарқалиб кетишини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб
чиқилганлиги, ишлаб чиқариш жараѐнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндилари
учун алоҳида жойлар ташкил қилинганлиги, ишчилар махсус иш кийимлари ва
ҳимоя воситалари билан таъминланиб, тегишли тартибда тиббий кўрикдан
ўтказилганлиги, аризада келтирилган камчиликлар бартараф қилинганлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ѐки бошқа
ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини
аниқлайди.
Суд аризани муҳокама қилиб, жавобгар томонидан текширишда
аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлиги боис аризани
қаноатлантиришни рад қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиѐрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабига
кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Ариза талабини қаноатлантиш рад қилинсин.
Жавобгар “Tash Izol” МЧЖдан Тошкент вилояти Санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси фойдасига
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров