Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1393 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый ROYAL THAY BRANCH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008198 Claim ID 2959621 PDF Hash 63d2911030ae5291... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
Рес ИПКнинг 108-моддаси Рес ИПК 108 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Асака тумани 4-1702-2202/1393-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ROYAL THAY BRANCH” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси билан тузилган 2018 йил 15 март кунги 21/18-км ва 24/18-км-сонли шартномаларни ҳамда 2020 йил 10 март кунги 03-22/20-ққ-сонли ва 03-01/20-ққ-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш, “ROYAL THAY BRANCH” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 930.000.000 сўм жарима ҳамда суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ROYAL THAY BRANCH” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) билан тузилган 2018 йил 15 март кунги 21/18-км ва 24/18-км-сонли шартномаларни ҳамда 2020 йил 10 март кунги 03-22/20-ққ-сонли ва 03-01/20-ққ-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш, “ROYAL THAY BRANCH” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 930.000.000 сўм жарима ҳамда суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар вакили суд мажлисига иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни ва ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан тузилган 2018 йил 15 март кунги 21/18-км ва 24/18-км-сонли шартномаларни ҳамда 2020 йил 10 март кунги 03-22/20-ққ-сонли ва 03-01/20-ққ-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш, “ROYAL THAY BRANCH” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 930.000.000 сўм жарима ҳамда суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Бироқ, ишни суд мажлисида кўриш давомида Фарғона туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида 4-1501-2202/8876-сонли айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнда Ўз.Рес ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўз.Рес ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўз.Рес ИПКнинг 107, 108, 195-196моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф белгиланган тартибда шикоят (протест) қилишга ҳақли Судья С.Юлдашев