← Назад
Решение #681470 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 27 декабр
4-1802-2202/1689-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Муродов (2022 йил
15 апрелдаги 01-04/494-сонли ишонномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата
аъзоси «Микрокредитбанк» АТБнинг манфаатида, «Ахматов Шахобиддин Ҳузритдин
ўғли» якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан берган даъво аризаси асосида
қўзғатилган 4-1802-2202/1689-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси «Микрокредитбанк» АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатида, «Ахматов Шахобиддин Ҳузритдин ўғли»
якка тартибдаги тадбиркор (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 15 июл куни 84сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга
йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга “тикувчиликни
ривожлантириш” мақсадида 30 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит
таъминоти сифатида “ХАЛҚ суғурта” МЧЖнинг кредит сундирмаслик қалтислигидан
суғурталаш бўйича суғурта полиси банкга тақдим этилганлигини, жавобгарга кредит
ва кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида огоҳлантириш хати ва талабномалар
юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмасдан келинаётганлигини билдириб, даъвогар фойдасига жавобгардан жами
39.650.000 сўм кредит қарздорлиги ва фоизини муддатидан олдин ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгарлар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда - ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида,
даъвони қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 15 июл куни 84-сонли кредит шартномаси
тузилган, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 15 фоиз устама тўлаш
шарти билан 18 ой муддатга “тикувчиликни ривожлантириш” мақсадида 30 000 000
сўм кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида “ХАЛҚ суғурта” МЧЖнинг кредит сундирмаслик
қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси банкга тақдим этилган.
2022 йил 20 декабр ҳолатига берилган банк маълумотига кўра жавобгарни
даъвогар олдида кредит асосий қарзидан 30 000 000 сўм, кредитнинг муддати ўтган
кредит қарзидан 23 000 000 сўм, кредитнинг фоиз қарзидан 10 909 000 сўм, жами
40 909 000 сўм қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда – ФК деб юритилади)нинг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Бундай ҳолатда, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар «Ахматов Шахобиддин
Ҳузритдин ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ
фойдасига 30 000 000 сўм кредит қарз ва 9 650 000 сўм кредит фоизи ундиришни,
жавобгар «Ахматов Шахобиддин Ҳузритдин ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан
Республика бюджетига 793 000 сўм давлат божи ва даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ
фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 279, 744-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 118, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб,
судҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ахматов Шахобиддин Ҳузритдин ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан
даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 30 000 000 сўм кредит қарз ва 9 650 000
сўм кредит фоизи ундирилсин.
Жавобгар «Ахматов Шахобиддин Ҳузритдин ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан
Республика бюджетига 793 000 сўм давлат божи ва даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ
фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов