Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1688 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1076488 Claim ID 2995839 PDF Hash 6d7993adb4aa9cc1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 27 декабр 4-1802-2202/1688-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Муродов (2022 йил 15 апрелдаги 01-04/494-сонли ишонномага асосан) ва жавобгар раҳбари С.Нафасов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «Микрокредитбанк» АТБнинг манфаатида, «Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли» якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/1687-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси «Микрокредитбанк» АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатида, «Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли» якка тартибдаги тадбиркор (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 11 май куни 90-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга “компютер хизматларини ташкил қилиш учун компютер сотиб олиш” мақсадида 30 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида “Узагро” суғурта компаниясининг кредит сундирмаслик қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси банкга тақдим этилганлигини, жавобгарга кредит ва кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида огоҳлантириш хати ва талабномалар юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинаётганлигини билдириб, даъвогар фойдасига жавобгардан жами 28.263.000 сўм кредит қарздорлиги ва фоизини муддатидан олдин ундириш ни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъвони қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили керидит қарздорликни тан олиб муддат беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 11 май куни 90-сонли кредит шартномаси тузилган, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга “компютер хизматларини ташкил қилиш учун компютер сотиб олиш” мақсадида 30 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида “Узагро” суғурта компаниясининг кредит сундирмаслик қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси банкга тақдим этилган. 2022 йил 20 декабр ҳолатига берилган банк маълумотига кўра жавобгарни даъвогар олдида кредит асосий қарзидан 23 730 000 сўм, кредитнинг муддати ўтган кредит қарзидан 6 730 000 сўм, кредитнинг фоиз қарзидан 143 000 сўм, жами 23 873 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда – ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бундай ҳолатда, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 23 873 000 сўм кредит қарздорлиги ундиришни, жавобгар «Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан Республика бюджетига 565 260 сўм давлат божи ва даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 279, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 118, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 23 873 000 сўм кредит қарздорлиги ундирилсин. Жавобгар «Нафасов Сирожиддин Ғайрат ўғли» якка тартибдаги тадбиркордан Республика бюджетига 565 260 сўм давлат божи ва даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов