← Назад
Решение #681801 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| ФК | 703 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/2562-сонли иш
2022 йил 27 декабрь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида,
даъвогар
“Tошкент
вилояти
йўллардан
мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар
“Қуйичирчиқ
туман
йўллардан
фойдаланиш”
УКдан
24.885.407,33 сўм асосий қарз, 10.899.808,41 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Мирахмедова (2022 йил
21 ноябрдаги 644-сонли ишончнома), жавобгар вакили
Ж.Хаитов
(2022
йил
27
декабрдаги
78-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга
“Tошкент
вилояти
йўллардан
мунтазам
фойдаланиш” унитар корхонаси (матнда даъвогар ёки
бажарувчи деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Қуйичирчиқ туман йўллардан фойдаланиш” УК
(матнда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) ва даъвогар
ўртасида 2021 йил 8 январь куни махсуслаштирилган
техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини
кўрсатиш ҳақида 63-сонли шартнома тузилганлиги, даъвогар
шартнома шартларини бажариб, жавобгарга шартнома
бўйича
хизматларни
кўрсатганлиги,
бироқ,
жавобгар
шартнома шартларини бузган ҳолда шартнома бўйича
24.885.407,33 сўмлик бажарилган хизматлар учун тўловни
амалга оширмаганлиги, жавобгарга бир неча бор талабнома
билан мурожаат қилиб, юзага келган қарздорликни тўлашни
сўраганлиги, бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб
берилмаганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан
24.885.407,33 сўм асосий қарз ва 10.899.808,41 сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, жавобгардан асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган
пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради.
Жавобгар вакили даъвогар билан бир тизимда ишлашини
маълум қилиб, асосий қарз қисмини тан олиб, даъво
талабининг пеня ундириш қисмини камайтириб беришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(матнда
ФК
деб
юритилади)
234-моддасига
асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафлар
ўртасида
2021
йил
8
январь
куни
автотранспорт, махсуслаштирилган техника, машина ва
механизм хизматини кўрсатиш ҳақида 63-сонли шартнома
тузилган.
Шартноманинг
1.1-бандига
кўра
Бажарувчи
Буюртмачининг буюртмасига кўра, махсуслаштирилган
техника, машина ва механизмларда автотранспот хизматини
кўрсатади, буюртмачи эса кўрсатилган хизмат ва бажарилган
ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади.
Шартноманинг
3.1-бандига
кўра
шартноманинг
тахминий қиймати амалдаги нархда 800.000.000 сўмни
ташкил этади.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра Буюртмачи шартнома
қийматининг 15 фоизини олдиндан тўловини амалга оширади.
Шартноманинг 3.4-бандига кўра Буюртмачи кўрсатилган
хизмат бўйича қолган тўловни тақдим этилган ҳисобфактуралар бўйича (ҳақиқий бажарилган иш ҳисобга олинган
ҳолда) ижрочидан ҳисоб-фактуралар олинган кундан бошлаб
5 кун ичида, бироқ ойнинг тугаши билан 10 кундан ошмаган
ҳолда амалга оширади.
Шартноманинг 6.2-бандига кўра буюртмачи бажарилган
ишлар бўйича далолатнома ва ҳисоб-фактураларни ижрочи
томонидан тақдим этилган кундан эътиборан 5 кун ичида
имзолаши шарт. Далолатнома, ҳисоб-фактура имзоланмаган,
ҳужжатларни имзолашдан ёзма равишда асослантирилган
рад этиш юқорида кўрсатилган муддатларда тақдим
этилмаган тақдирда далолатнома, ҳисоб-фактура буюртмачи
томонидан тўлиқ ҳажмда қабул қилинган ҳисобланади.
Даъвогар
шартнома
шартларига
кўра
жавобгар
буюртмасига кўра махсус машина-механизм ва автотранспорт
воситаларида 508.705.407,33 сўмлик хизмат кўрсатган. Бу
ҳақда жавобгарга ҳисоб-фактуралар тақдим қилинган,
жавобгар эса уни қабул қилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишлар
учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, шартнома
шартларини бузган. Натижада жавобгарни даъвогардан
24.885.407,33 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Шартноманинг 7.1-бандига асосан шартномадан келиб
чиққан низолар келишув йўли билан ҳал қилиниши, келишув
билан ҳал қилиб бўлмаганда Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судида кўриб чиқилиши белгиланган.
Шартноманинг 7.2-бандига асосан низо судга фақатгина
талабнома юбориш тартибига амал қилингандан сўнг
оширилиши мумкинлиги белгиланган. Тарафлар талабномага
қабул қилиб олгандан сўнг 10 кун ичида жавоб бериши
лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 2 ноябрда 584сонли, 2022 йил 22 ноябрда 652-сонли талабномалар
юборилган. Талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилгандан сўнг даъво ариза билан Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилинган.
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқхўжалик
шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шарт.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан
белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб
қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга
ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун,
шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса,
қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш)
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан ҳисоб-фактура
билан жавобгарнинг даъвогар олдида 24.885.407,33 сўм
асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво аризасининг
24.885.407,33
сўм
асосий
қарз
ундириш
қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
10.899.808,41 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада
бошқача
тартибда
жавобгарлик
назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Шартноманинг 5.3.1-бандига кўра буюртмачи ишлар,
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганда ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи, аммо
кечиктирилган
сумманинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли
қарорининг
4-бандига
кўра,
ФКнинг 326моддасига мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам
миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
327-моддасида
кўрсатилган
фоизлар
миқдоридан
кам
бўлмаслиги лозим.
Суд
жавобгарнинг
молиявий
аҳволини
ҳамда
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини эътиборга олиб,
ФКнинг
326-моддасида
назарда
тутилган
кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим бўлган пеня
миқдорини 1.600.000 сўмга камайтиришни, пеня талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига мувофиқ давлат божи
харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад
этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади.
Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан
келиб
чиққан
ҳолда,
суд
харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини
қисман
қаноатлантиришни,
жавобгардан
даъвогарга
24.885.407,33 сўм асосий қарз, 1.600.000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жавобгардан
эса республика бюджетига 715 704,31 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 75, 118,
128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Даъвогарнинг
қаноатлантирилсин.
даъво
Қ И Л Д И:
талаблари
қисман
УК ҳисобидан даъвогар “Tошкент вилояти йўллардан
мунтазам
фойдаланиш”
унитар
корхонаси
ҳисобига
24.885.407,33 сўм асосий қарз, 1.600.000 сўм пеня ҳамда
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Қуйичирчиқ туман йўллардан фойдаланиш”
УК ҳисобидан Республика бюджетига 715 704,31 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров