Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1682 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банк Ответчик / Подсудимый "Одилбек Махматмурод ўғли" фермер хўжалиги
Source ID 1008412 Claim ID 2996098 PDF Hash 8dbc6d7d1ad6761a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
судга ИПКнинг 157-моддаси судга ИПК 157 law
суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПК 157 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 27 декабр 4-1802-2202/1682-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ражапов (2022 йил 22 февралдаги 10-03/15-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Ўзбекистон Республикаси АТ Халқбанки”нинг манфаатида, «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/1682-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси АТ “Халқбанки” (матнда - даъвогар деб юритилади) нинг манфаатида, «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалиги (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 март куни 5-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга “чорвачиликни ривожлантириш” мақсадида 1 940 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Шаҳрисабз туман, Нурафшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м, 16 хонадан иборат бўлган Молхона биноси банкка гаровга тақдим этилганлигини, 2021 йил 09 март кунидаги 2021/К-5817-сонли Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармасининг 900 000 000 сўмлик кафиллик шартномасини банкка гаровга қўйилганлигини, тарафлар томонидан гаровга қўйилган мол-мулк 1 525 000 000 сўмга баҳоланганлигини, жавобгарга кредит ва кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида огоҳлантириш хати ва талабномалар юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинаётганлигини билдириб, даъвогар фойдасига жавобгардан гаров мулки ҳисобидан банк кредити асосий қарзи 1.597.470.056 сўм, муддати ўтган кредит график қарзи 189.682.544 сўм, кредит фоизи 140.571.250 сўм жами 1.927.723.850 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундиришни ҳамда ундирув "Одилбек Махматмурод ўғли" фермер хўжалигига тегишли бўлган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м бўлган Шаҳрисабз тумани Нурофшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган молхона биносига қаратишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъвони қувватлаб, судга ИПКнинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим қилган ҳолда даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 март куни 5-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга “чорвачиликни ривожлантириш” мақсадида 1 940 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Ушбу кредит шартномаси бўйича юзага келган кредит қарздорлигини ундириш юзасидан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар фойдасига жавобгарнинг гаров мулки ҳисобидан гаров мулки ҳисобидан банк кредит асосий қарзи 1.597.470.056 сўм, муддати ўтган кредит график қарзи 189.682.544 сўм, кредит фоизи 140.571.250 сўм жами 1.927.723.850 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундиришни ҳамда ундирув "Одилбек Махматмурод ўғли" фермер хўжалигига тегишли бўлган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м бўлган Шаҳрисабз тумани Нурофшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган молхона биносига қаратишни сўраган бўлиб, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим этилиб, даъвони даъвогар фойдасига жавобгардан банк банк кредити асосий қарзи 1.597.470.056 сўм, муддати ўтган кредит график қарзи 189.682.544 сўм, кредит фоизи 140.571.250 сўм жами 1.927.723.850 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирув "Одилбек Махматмурод ўғли" фермер хўжалигига тегишли бўлган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м бўлган Шаҳрисабз тумани Нурофшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган молхона биносига қаратиш деб ўзгартирган. ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда – ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 11 мартда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳри, Нурафшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м, бўлган Молхона бино иншоотлари ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 14-бандига кўра, судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаров олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалигидан даъвогар АТ “Халқбанки” фойдасига кредит асосий қарзидан 1 787 152 600 сўм, кредитнинг фоиз қарзидан 140 571 250 сўм ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли Шаҳрисабз шаҳри, Нурафшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м, бўлган Молхона бино иншоотлари ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган мулкка қаратишни, жавобгар «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 38 554 477 сўм давлат божи ва даъвогар АТ “Халқбанки” фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 279, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 118, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалигидан даъвогар АТ “Халқбанки” фойдасига кредит асосий қарзидан 1 787 152 600 сўм, кредитнинг фоиз қарзидан 140 571 250 сўм қарздорлиги ундирилсин. Ундирув жавобгар «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалигига тегишли бўлган Шаҳрисабз шаҳри, Нурафшон МФЙ, Бешкапа қишлоғида жойлашган қурилиш майдони 3991,70 кв.м, фойдаланиш майдони 3693,14 кв.м, бўлган Молхона бино иншоотлари ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган мулкка қаратилсин. Жавобгар «Одилбек Махматмурод ўғли» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 38 554 477 сўм давлат божи ва даъвогар АТ “Халқбанки” фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов