← Назад
Решение #681928 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон тумани
4-1703-2202/1671-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Абдухаликовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Шахрихон туман бўлими
манфаатида Шахрихон туман Тиббиёт бирлашмасидан 236 828 333,46 сўм
пенсия тўловларини регресс тартибда ҳамда 16 412 203,50 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни даъвогар вакили Ў.Рахмонов
ва Ш.Атаханов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Қ.Хакимов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Шахрихон туман
бўлими (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, Шахрихон туман Тиббиёт бирлашмаси (кейинги
матнларда жавобгар деб юритилади)ни ҳисобидан 236 828 333,46 сўм пенсия
тўловларини регресс тартибда ҳамда 16 412 203,50 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўргазма беришиб, давлат
муассасасининг меҳнат шароити зарарли бўлган бўлимларида ишлаган
фуқароларга имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини аниқлаштирувчи
маълумотнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосида имтиёзли тарзда
белгиланган пенсия ёшини 5 йилга қисқартирган ҳолда пенсия
тайинланганлигини, тўланган пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига
жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
харажатлар қоплаб турилиши лозимлигини, жавобгар томонидан 177 783 316,78
сўм судга даъво киритилганидан сўнг тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони
қонуний ҳал қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам
бирлашмани
даъвогардан
пенсия
тўловлари
бўйича
қарздорлиги
мавжудлигини, бирлашмани қарздорликни тўлаш имконияти бўлсада, бюджет
маблағларини шакллантирувчи молия ва ғазначилик ташкилотлари томонидан
бирлашманинг иқтисодий йўналишларини шаклланишида тўсиқ бўлиши
натижасида қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлигини, ҳозирда 177 783 316,78
сўм тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни
сўради.
Суднинг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан ишга Андижон вилоят
Молия ва Ғазначилик бошқармалари мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
3-шахс сифатида жалб этилган.
Олдинги суд мажлисида Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили
кўрсатма бериб, жавобгар томонидан имтиёзли шартлар асосида пенсия
тайинланган фуқароларга тўланган пенсиялар бўйича даъвогар талаб қилаётган
қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, даъвони
қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига кўра, меҳнат шароити
зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:
эркаклар- иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб
ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар- иш стажи камида 20 йил бўлиб,
бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда
охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида
белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга
бўлиши ҳамда меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда- эркаклар камида
6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил- ишлаган ходимларга пенсия ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай
ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун
1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланиши белгиланган.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
- боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 6-бандига мувофиқ, Пенсионерларнинг ҳисобда турган жой бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун хужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шахрихон туман
бўлими томонидан фуқаролар Ғаниева Тухтахон, Каримова Парида Алимовна,
Туйчиева Гулхида Алиевна, Эргашева Шохида Собировна, Охунова Мукаддас
Назировна, Исроилова Журахон Эргашовна, Абдурахманов Валижон Алиевич,
Холикова Садбархон Хошимовна, Юсупова Хилолахон Машрабовна, Кодирова
Одинахон Джурабоевна, Мамадалиева Пулатхон Исмоновна, Маматаминова
Мамура Омонбоевна, Мамажонова Ёркиной Рахмидиновна, Олимова
Мохидилхон Каримжоновна, Эргашева Мухаррамхон Урумбоевна, Рузиматова
Муборакхон Мухторовна, Фозилова Мавжудахон Абдурахимовна, Миркомилова
Мамлакатхон Валижоновна ва Б.Халиловалар имтиёзли шартларда пенсияга
чиқиш ҳуқуқини берувчи вазифада ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга
асосан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б” бандига биноан имтиёзли шартларда
ёшга доир пенсия тайинланган ҳамда 2020-2021 йиллар давомида жами
236 828 333,46 сўм пенсиялар тўланган.
Жавобгар томонидан эса тўловлар қоплаб берилмаганлиги натижасида
236 828 333,46 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар
томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган ҳолда 236 828 333,46 сўм
қарздорликни тўламаган.
Шу сабабли даъвогар 236 828 333,46 сўм қарздорликни ундириш юзасидан
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Жавобгар томонидан судга даъво киритилгандан сўнг 2022 йил
15 декабрдаги №1412303894-сонли тўлов топшириқномасига асосан 87 080 000
сўм, №1412300304-сонли тўлов топшириқномаси билан 34 920 000 сўм,
2022 йил 26 декабрдаги №1412304033-сонли тўлов топшириқномаси билан
30 000 000 сўм қарздорлик тўлаб берилган.
Шунингдек, солиштирма далолатномада 25 783 316,78 сўм тўлов амалга
оширилганлиги кўрсатилган.
Жавобгар Шахрихон туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Шахрихон туман бўлимига жами бўлиб
177 783 316,78 сўм тўлов амалга оширилган, 59 045 016,68 сўм қолдиқ
қарздорлик мавжуд.
Тўловларни амалга оширганлиги ишдаги мавжуд тўлов топшириқномалар
ва солиштирма долатнома билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш
тўғрисида регресс талабномани юборади, 6-бандига кўра, пенсионернинг
ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлайдилар.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд жавобгардан даъвогар
фойдасига 59 045 016,68 сўм пенсия тўлови ундиришни, пенсия тўлови ундириш
даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-бандига асосан тўланиши лозим
бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун жами 16 412 203,50 сўм
пеня ундириш сўралган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Суд пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогарни
фойдасига 16 412 203,50 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджети фойдасига
5 064 810,73 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб,
Шахрихон туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Шахрихон туман бўлимига регресс тартибда
59 045 016,68 сўм пенсия тўлови, 16 412 203,50 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджети фойдасига 5 064 810,73 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.М.Абдухаликов