Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/598 Дата решения 16.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383081 Claim ID 2809636 PDF Hash fe3ca40e034ea1c9... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/598-сонли 2025 йил май ойининг “16” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Д.Турғунов ва унинг ҳимоячиси адвокат К.Эшанкулов ҳамда жабрланувчи А.Мухамедовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан айбланган: 2002 йил 04 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, ишчи, бўйдоқ, судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Саховат МФЙ, Узар кўчаси, 13-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Турғунов Диёрбек Дурбек ўғли (TURG‘UNOV DIYORBEK DURBEK O‘G‘LI)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Турғунов Диёрбек Дурбек ўғли, у жамиятда юриш-туриш қоидалирини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш мақсадида, 2025 йил 07 март куни соат тахминан 15:40да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси ҳудудида жойлашган “Корзинка” номли савдо мажмуаси иккинчи қаватида ўзига олдиндан таниш бўлмаган фуқаро 25.08.2000 йилда туғилган Мухамедов Асқарали Махсудали ўғли билан оғзаки жанжаллашиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, савдо мажмуаси яқинида ҳеч бир сабабсиз А.М.Мухамедовнинг юз қисмига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизасининг 13.03.2025 йилдаги 1659-Х-РАЖсонли хулосасига кўра: А.М.Мухамедовда бош мия ёпиқ жарохати, бош мия чайқалиши, ўнг қулоқ супраси эзилиб йиртилиши яралари, ўнг ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши вагематомаси, ўнг кўз косаси қонталаши каби жароҳатлар соғлиқнинг қисқа, 6 кундан кўп лекин 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган ЕНГИЛ тан жароҳати эканлиги аниқланган. Айбланувчи Д.Турғунов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи А.Мухамедов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи Д.Турғуновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи А.Мухамедов ҳамда айбланувчи Д.Турғунов томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Д.Турғуновга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи А.Мухамедовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Турғунов Диёрбек Дурбек ўғли (TURG‘UNOV DIYORBEK DURBEK O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи А.Мухамедовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Д.Турғуновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. А.А.Мухиддинов