Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2506 Дата решения 27.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ШАХАР ДАВЛАТ СОЛИК БОШКАРМАСИ Ответчик / Подсудимый KERAMIKA QUYOSH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 999504 Claim ID 3069915 PDF Hash 0bd07694b5a8aa30... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПК 149-моддаси бандида ИПК 149 law
тисодий процессуал кодекси 151-моддаси тисодий процессуал кодекси 151 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 27 декабрь 4-1105-2202/2506-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафларсиз, аризачи Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “KERAMIKA QUYOSH” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “KERAMIKA QUYOSH” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи ва жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 24-бандида ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозимлиги, бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 151-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида агар даъво аризаси вакил томонидан имзоланган бўлса, у ҳолда даъво аризасига даъво аризасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги белгиланган. Ариза Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Мирпулатов томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланган, аммо аризага унинг аризани имзолаш ваколатини махсус назарда тутувчи ишончнома ва шу каби ҳужжатлар илова қилинмаган, шу жумладан бундай ҳужжат ишни кўриш жараёнида ҳам тақдим этилмади. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд аризани кўрмасдан қолдиришни ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда судга ариза электрон шаклда тақдим қилинганида почта харажати ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 128, 195-196, 220-моддаларига асосланиб, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев