← Назад
Решение #682086 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, ANdijon vil, Bo’ston tumANi,
A.Ikromov ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица А.Икрамов, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 декабрь 4-1703-2201/2200-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи- Ўзбекистон Республикаси
Давлат геология ва минерал русурслар қўмитасининг жавобгар- “Vodiy-grANd
logistikc” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво
аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.Иноятова (ишончнома асосида),
жавобгар жамият раҳбари Б.Турдиматов, адвокат Ж.Умаров (ордер ва
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида интернет тармоғининг “Telegram”
мессенжери кўмагида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал русурслар қўмитаси
(кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб юритилади) “Vodiy-grANd logistikc”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринлардан матнда “Жавобгар” деб
юритилади)га берилган 2022 йил 7 февралдаги серияси AN, лицензия тури G5,
0168-cонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида ариза вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан даъво
ариза тақдим этилгунга қадарли лицензия битимида кўрсатилган
хужжатларнинг муддатида тақдим этмаганлигини, шу сабабли лицензияни
бекор қилиш юзасидан мурожаат этилганлигини, жавобгар ҳозирда келишувда
кўрсатилган хужжатларни тақдим этганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал
этиб беришликни сўради.
Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари ва унинг вакили кўрсатма
беришиб, ҳақиқатдан лицензия битимида кўрсатилган мажбурият муддатида
бажармаганлигини, бунга “Геология маркшейдерлик хизмати” давлат корхонаси
билан битимда кўрсатилган хужжатларни тайёрлаб бериш бўйича
мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабаб бўлганлигини, мазкур корхона қўмита
хузурида ташкил этилганлигини, битимда кўрсатилган хужжатлар тайёрланиб
аризачига 2022 йил 23 декабрь куни тақдим этилганлигини, келгусида бундай
ҳолатлар такрорланмаслигини, қонун бузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф
этилганлигини билдиришиб, даъвони рад этишликни сўрашди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қўйидаги
асосларга
кўра
аризани
қаноатлантиришни рад этишликни лозим топади.
Иш ҳужжатларига аниқланишича, аризачи томонидан ўтказилган “Ravnaq
Rivoj” қурилиш қуми участкасида геологик ўрганиш учун ер қаъри участкасидан
фойдаланиш ҳуқуқи жавобгарга III-электрон онлайн аукцион тўғрисидаги
NR106-066217-сонли баённомага асосан 2022 йил 7 февраль куни AN серияли,
лицензия тури G5, 0168-cонли лицензия берилиб, лицензиянинг амал қилиш
муддати 2024 йил 7 февралга қадарли этиб белгиланган.
Тарафлар томонидан тасдиқланган “Ravnaq Rivoj” қурилиш қуми
участкасида геологик ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш
шартларининг I-бобида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган
“Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан
фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида
электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига
лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 79-бандида кўзда
тутилган ҳужжатларни тўрт ойлик муддатда ишлаб чиқиш ва Давлат геология
қўмитасига тақдим этиш мажбуриятини олган.
Мазкур
бобда
тарафлар
жавобгар
томонидан
рухсатнома
расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тўрт ой ичида ушбу
шартноманинг 1-бандида кўрсатилган хужжатлар тўплами Давлат геология
қўмитасига топширилмаслиги расмийлаштирилган рухсатномани ўрнатилган
тартибда бекор қилишини бўйича чоралар кўрилишига асос бўлишлигига
келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 1 июлдаги
546-сонли қарори 2022 йил 26 мартдан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 25 мартдаги
“Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш
тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли
қарори билан тасдиқланган 2-иловасидаги “Норуда фойдали қазилмаларни ўз
ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун
рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-бандида, ер
қаъридан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри
участкаларидан фойдаланиш шартларига мувофиқ амалга оширилиши,
32-бандида, аукцион ғолиби ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига
онлайн-аукцион натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштирилган ер
қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси
бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар — рухсатнома ер
қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда; техник-иқтисодий
асослар — рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген
минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда; Давлат экология
қўмитаси томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза
лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси ҳужжатлар
тўплами Давлат геология қўмитасига “Лицензия” ахборот тизими ёки ЯИДХП
орқали тақдим этишлиги белгиланган.
Жавобгар лицензия шартлари бажарилмаганлиги сабабли аризачининг
2022 йил 16 сентябрь куни қарори билан лицензияни амал қилиши мавжуд
камчиликлар бартараф этилгунга қадарли тўхтатилиб, камчиликларни
бартараф этиш учун 10 кунлик муддат берилган. Жавобгарга қарор нусхаси
2022 йил 16 сентябрь кунги №21-4457-сонли хат асосида юборилган. Бироқ
жавобгар талаб этилган хужжатларни тақдим этмаган.
Вазирлар
Маҳкамасининг
2022 йил 25 март кунги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун
рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 133-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори ўз кучини йўқотган.
Аммо ушбу қарорнинг “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун
рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 79-бандида юқоридаги
нормалар назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар 2022 йил 22 декабрь кунги №13-сонли алоқа хати билан
тақдим этилиши лозим бўлган йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисобкитоблар ҳамда давлат экология экспертизасининг ваколатли органи
томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган
хулосалари 2022 йил 23 декабрь куни аризачи тақдим этилган бўлиб, ариза
тақдим этиш учун асос бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф этилган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгарга берилган 2022 йил 7 февралдаги серияси AN,
лицензия тури G5, 0168-cонли лицензияни бекор қилишни рад этишликни
лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи
ундирмасликни, жавобгардан ариза фойдасига олдиндан тўланган почта
харажатини, Олий суд депозит хисобрақамига видеоконференцалоқа режими
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 221-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ариза талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
“Vodiy-grANd logistikc” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал русурслар
қўмитаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисобрақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида ушбу суд
орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев