Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/326 Дата решения 16.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 386337 Claim ID 2757370 PDF Hash de2ceabff7a92f9c... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекситон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекситон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми збекистон Республикаси ЖК 59 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКАСИ Ҳ У К М НОМИДАН 2025 йил май ойининг 16 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов ва судланувчи Ж.Низомиддиновнинг ҳимоячиси “ABDULAZIM HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати А.Қадамовларнинг иштирокида, судланувчи Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфидин ўғлига нисбатан 1-1006-2502/326-сонли жиноят ишини кўрди. Иш ҳужжатларига кўра : Судланувчи: Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфиддин ўғли (Nizomiddinov Javohirmirzo Sayfiddin o’g’li) 2001 йил 09 январь куни Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, муқаддам: 1) ЖИБ Олмазор тумани судининг 2024 йил 14 июнь кунидаги хукмига кўра Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, узил кесил 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси; 2) ЖИБ Сирдарё тумани судининг 2024 йил 12 декабрь кунидаги хукмига кўра Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида 3 йил 6 ой озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган, вақтинча ишсиз, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Бешқахрамон МФЙ 1-кўча 2-уйда доимий рўйхатда турган, иш бўйича 2024 йил 21 октябрь куни “сиртдан қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни,- Судланувчи Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфиддин ўғли, хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 15 май куни Чилонзор тумани, “Навбахор” МФЙ “Турон” банк олдида, ўзига таниш бўлмаган 04.08.2005 йилда туғилган Бекпўлатов Жавхарбек Жахонгир ўғлига ўзини Миллий гвардия ходими эканлигини айтиб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, Ж.Ж.Бекпўлатовга ўзининг танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига Ж.Ж.Бекпулатовдан 200 АҚШ доллари миқдорида пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, хозирги кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан ва олган пулларини хам қайтармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатлари давомида, 2024 йил 15 май куни “Навбахор” МФЙ “Турон” банк олдида, ўзига таниш бўлмаган 04.08.2005 йилда туғилган Бекпўлатов Жавхарбек Жахонгир ўғлига ўзини Миллий гвардия ходими эканлигини айтиб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, Ж.Ж.Бекпўлатовга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини, ушбу танишлари ёрдамида, уларни моддий манфаатдор қилиш эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун таниш мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилиб, Ж.Ж.Бекпўлатовни қизиқтириб, ундан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида мансабдор шахсларга бериш учун қўлга киритган. Жумладан, у хавфли рецидивист бўла туриб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 15 май куни Чилонзор тумани, “Навбахор” МФЙ “Турон” банк олдида, ўзига таниш бўлмаган 11.11.2005 йилда туғилган Сайдуллаев Ўрол Шухратовичга ўзини Миллий гвардия ходими эканлигини айтиб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, Ў.Ш.Сайдуллаевга ўзининг танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига Ў.Ш.Сайдуллаевдан 100 АҚШ доллари миқдорида пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, хозирги кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан ва олган пулларини хам қайтармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. давом эттириб хавфли рецидивист бўла туриб такроран, 2024 йил 15 май куни “Навбахор” МФЙ “Турон” банк олдида, ўзига таниш бўлмаган 11.11.2005 йилда туғилган Сайдуллаев Ўрол Шухратовичга ўзини Миллий гвардия ходими эканлигини айтиб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, Ў.Ш.Сайдуллаевга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини, ушбу танишлари ёрдамида, уларни моддий манфаатдор қилиш эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун таниш мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилиб, Ў.Ш.Сайдуллаевни қизиқтириб, ундан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида мансабдор шахсларга бериш учун қўлга киритган. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфиддин ўғли ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, 2020 йилда Тошкент шахрига ишлаш мақсадида келганлигини, 2022 йил апрель ойидан 2023 йил октябрь ойига қадар Миллий гвардиянинг 98-162 сонли ҳарбий қисмида сексия командири лавозимида ишлаганлигини, 2024 йил май ойида Тошкент шахар Чилонзор туманида жойлашган “Уют” номли меҳмохонасига яшаш мақсадида борганлигини, 2024 йил май ойининг бошларида меҳмонхонада ишловчи Ўрал исмли бола билан гаплашиб қолганлиги, шунда у ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиганлиги, аммо гувоҳнома олмаганлигини айтганлигини, шунда у танишлари орқали олиб беришини айтганлигини, Ўрал шунда Жавхарбек исмли таниши борлиги у ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши кераклигини айтганлиги, шунда у ҳар бир кишига 300 АҚШ долларидан олишини ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқиган ҳужжатлар кераклигини айтганлигини, Ўрал рози бўлиб, Жавхарбек билан маслаҳатлашиб жавобини айтишини айтганлиги, 2024 йил 15 май куни Ўрал унга қўнғироқ қилганлиги, Чилонзор тумани “Ц” мавзеси “Турон банк” олдида Ўрал ва Жавхарбек йигитлар билан кўришганлиги, Жавхар чўнтагидан 300 АҚШ доллари олиб, ўзининг номидан 200 АҚШ доллари Ўралнинг номидан 100 АҚШ доллари берганлиги, шунда у ўн беш кун ичида гувоҳнома тайёр бўлишини, имтихон топшириш учун Жиззах вилоятига бориб келишларини айтганлигини, шундан сўнг Ўралдан ўзига ва Жаввхарбекка тегишли ҳужжатларни олганлиги, орадан бир неча кун ўтганидан сўнг у Ўралдан қолган 100 АҚШ долларини сўраганлиги аммо бера олмаганлиги, унга ўша вақтларда оилавий муаммо ва пул зарур бўлган вақтда Ўрал ва Жавхарбекдан 100 АҚШ долларини бир неча марта сўраганидан сўнг улар унинг ҳаракатлари устидан ўтганидан сўнг уни ИИО ходимлари бўлимга чақиришганлиги шунда у ҳақиқатдан ҳам Ўрал ва Жавхарбекдан 300 АҚШ доллари олганини ва уларга тегишли ҳужжатларни олганлиги ҳақида тушунтириш берганлиги, у қилмишининг оқибатини тушуниб етганлигини ва бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини ва унга қонуний енгиллик беришликни сўраб баёнот берди. Жабрланувчи Сайдуллаев Ўрол Шухратовичнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда, 2024 йил 6 май куни у ишлаб келаётган Чилонзор тумани “Уют” меҳмонхонасида ўтирган вақтида бир нотаниш шахс келганлигини, у шахсни биринчи маротаба кўриб турганлигини, у шахс хона кераклигини айтганлигини, хона қилиб берганидан сўнг, бироз вақт ўтиб хонадан чиқиб келиб, ундан ҳайдовчилик гувоҳномаси борлигини сўраганлиги, у йўқлигини, олиши кераклигини айтганлигини, шунда Жавохирмирзо исмли шахс, Миллий гвардияда ишлашини, ҳозирда меҳнат таътилида эканлигини айтиб унга Миллий гвардия формасида тушган расмларини кўрсатганлигини, унинг кўрсатган расмларига ишонганлигини, шундан сўнг у онасига қўнғироқ қилиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб берадиган шахс борлигини, Жиззах вилоятида танишлари орқали уч кун ичида олиб беришини айтганида онаси ҳам рози бўлганлиги, Жавохирмирзо улардан одам бошига 300 АҚШ долларидан беришларини айтганлигини, ўша вақтда пуллари камлиги учун у айтган пулларни бермаганликларини, у онасига қўнғироқ қилиб ушбу ҳолатни айтганлигини, онаси ҳам бошида 100 АҚШ доллари беришни қолганини ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан сўнг беришини айтганлигини, шундан сўнг 2024 йил 15 май куни Жавохирмирзо улардан жами 300 АҚШ доллари олиб кетганлигини, бир неча кун ўтганидан сўнг ҳужжатларни олиб кетганлигини, шунда у айтган уч куни ҳам ўтгани аммо на ҳайдовчилик гувоҳномаси на пулларни уларга қайтариб берганлиги, шунда улар Тошкент шахар “102” рақамига қўнғироқ қилиб бўлган ҳолатни айтиб берганликларини, судланувчи Ж.Низомиддиновга нисбатан қонуний чора кўриш билдириб кўрсатув берган. Жабрланувчи Бекпўлатов Жавҳарбек Жаҳонгир ўғлининг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил ёзида Тошкент шахар Чилонзор туманида жойлашган “Шухрат” мехмонхонасида ёлланма ишчи бўлиб ишлаганлигини, у билан яъна “Умид” номли меҳмонхонасида ишловчи маҳалладоши 2005 йилда туғилган Жавохирмирзо исмли шахс билан танишиб қолганлиги, у миллий гвардия ходими эканлигини, агар бирор ёрдам керак бўлса беришини айтганида, Ў.Сайдуллаев ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиганлигини, лекин ололмаётганлигини билдирганлиги, у эса ўзи олиб бериб ёрдам қилиб юборишини айтиб, олдиндан моддий томондан чиқимлари борлигини айтганлиги, улар келишишганлиги, шу билан Ў.Сайдуллаев унга ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси кераклигини билиб, унга таниш топганлигини, у Миллий гвардия ходими бўлиб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши мумкинлигини айтиб қолганлиги, у рози бўлганлиги ва Ж.Низомиддинов билан гаплашганликлари, у ҳар бирлари бош тўлови сифатида 200 АҚШ долларидан берса, 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтганида, улар ундан бирорбир ҳужжати бор бўлса кўрсатишини талаб қилганларида, у ҳозирда меҳнат таътилида бўлганлиги учун, барча хизмат гувоҳномаларини топшириб келганлигини айтиб, уларни ишонтирганлиги, шу билан 2024 йил 15 май куни улар Чилонзор тумани 16-мавзеда жойлашган “Турон” банк ёнида учрашганликлари ва у Ж.Низомиддиновга жами 300 АҚШ доллари, ўзининг ҳисобидан 200 АҚШ доллари Ў.Сайдуллаев номидан 100 АҚШ доллари берганлиги, қолган пулларни ҳайдовчилик гувоҳномаси олса беришларини айтганлигини, шундан сўнг орадан кунлар ўтиб, ушбу пуллардан дарак йўқлиги, улар ундан сўраса ишлар кетаётганлигини, дўсти Ў.Сайдуллаев яна 100 АҚШ доллари беришини айтиб юраверганлигини, улар унга ҳозирда унинг шаройити йўқлиги учун бера олмаганлигини ҳайдовчилик гувоҳномаси қўлларига олса беришларини айтганларида у ишларни чўзиб юраверганлигини, охирида “102” қисқа рақамлари орқали ИИБ ходимларига хабар қилганларидан сўнг, Ж.Низомиддинов улар унга берган ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган ҳужжатларни қайтариб берганлиги, лекин пулларини ҳалигача ололганлари йўқлиги, судланувчи Ж.Низомиддиновга нисбатан қонуний чора кўриш билдириб кўрсатув берган. Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи адвокатнинг фикрини, жабрланувчи, судланувчининг кўрсатувларини текшириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфиддин ўғлининг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, кўздан кечириш бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ исботланган деб топади. Суд, судланувчи Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфиддин ўғлининг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига пора беришга далолат қилганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблаб, унга қўйилган айбловлардан ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўйилган айбни чиқаришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 24-бандида, мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши қайд қилинган. Агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозимлиги кўрсатилган. Жиноят ишида тўпланган далиларга кўра, судланувчи Ж.Низомиддиновнинг мақсади ва қасди Ў.Сайдуллаев ва Ж.Бекпўлатовларнинг ишончига кириб, мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш бўлиб, ўзининг танишлари орқали ҳайдовчилик гувохномасини олиб бериши ҳақида айтган гаплари фирибгарлик жиноятининг усули деб ҳисоблайди. ҳолатда суд Ж.Низомиддиновни мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилганликда айблаб бўлмайди деб ҳисоблайди. Шу сабабали суд, Ж.Низомиддиновга қўйилган айбловлардан ЖК 28,211-моддасининг 2-қисми “а” банди билан ортиқча квалификация қилинган деб ҳисоблаб, унинг айбловидан ушбу модда билан қўйилган айбловни чиқаришни лозим топди. Суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 07-сонли Қарорининг 26бандида “Судланувчи томонидан содир этилган бир жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато тавсифланганда ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг бир неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб қайд этилганлигини ҳисобга олиб, айбловдан чиқарилган моддани ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатмасликни лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Низомиддиновга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини ва содир этилган жиноятнинг характерини, зарар миқдори инобатга олишни, шунингдек унинг айбловга иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланиб, унинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, шунингдек жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олишни, ЖКнинг 168-моддас и 5қисми талабларига риоя қилган ҳолда жазо унга нисбатан айбланажак модда санкцияси доирасида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ж.Низомиддинов жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2024 йил 12 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 3-қисми ва 61-моддаси тартибида 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича тайинланган озодликдан чеклаш жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги аниқланган. Суд мазкур ҳолатда судланувчи Ж.Низомиддинов содир этган жиноятни жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2024 йил 12 декабрдаги ҳукмидан олдин содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида суд томонидан тайинланажак жазога биринчи ҳукм юзасидан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Судланувчи Ж.Низомиддинов жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг ҳукми бўйича 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиши жазоси тайинланган ва жазони ўташ муддати 2024 йил 2 сентябрь кунидан ҳисобланган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича судланувчи 2024 йил 2 сентябрь кунидан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва унинг мазкур жиноят иши бўйича жазони ўташ муддатини бошланган кунини 2023 йил 2 сентябрь кунидан ҳисоблаш лозим бўлади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 58-бандида, ЖК 59моддасининг 8-қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖКнинг 60моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилган. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти депозит ҳисоб рақамига 16.05.2025 йилда топширилган 4.000.000 сўм миқдоридаги пуллардан ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ж.Бекпўлатов фойдасига 2 593 068 сўм (200 АҚШ доллари), Ў.Сайдуллаев фойдасига 1 296 534 сўм (100 АҚШ доллари) ундиришни, қолган 110 398 сўм пуллар Низомиддинов Жахонгирмирзо Сайфиддин ўғлига қайтаришни; Бундан ташқари, суд жабрланувчи ва манфаатдор тарафларга жиноят натижасида бошқа моддий ва маънавий зарарлар етказилган бўлса, судланувчидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ундириб олиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471- 473-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Низомиддинов Жавохирмирзо Сайфиддин ўғли (Nizomiddinov Javohirmirzo Sayfiddin o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Пўлатов Диёржон Бахтиёр ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ҳар ой ойлик иш ҳақининг 15 фоизи даромадини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми ва 61моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2023 йил 12 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун Ж.Низомиддиновга 3 (уч) йил 7 (етти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 2 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Ж.Низомиддиновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти депозит ҳисоб рақамига 16.05.2025 йилда топширилган 4.000.000 сўм миқдоридаги пуллардан ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ж.Бекпўлатов фойдасига 2 593 068 (икки миллион беш юз тўқсон уч минг олмиш саккиз) сўм, Ў.Сайдуллаев фойдасига 1 296 534 (бир миллион икки юз тўқсон олти минг беш юз ўттиз тўрт) сўм ундирилсин. Зарарни қоплашдан қолган 110 398 (бир юз ўн минг уч юз тўқсон саккиз) сўм пуллар Низомиддинов Жахонгирмирзо Сайфиддин ўғлига қайтарилсин. Жабрланувчи ва манфаатдор тарафларга жиноят натижасида бошқа моддий ва маънавий зарарлар етказилган бўлса, судланувчидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ундириб олиш ҳуқуқи борлигини тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев