Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/2636 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "EKO AGRO" фермер хўжалиги
Source ID 996478 Claim ID 3081325 PDF Hash d21090d22315a895... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 26 декабр 4-1802-2202/2636-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Қурбонов, Китоб туман прокуратурасининг "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар «EKO AGRO» фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/2636-сонли иқтисодий ишини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Китоб туман прокуратураси «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар «EKO AGRO» фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, томонлар ўртасида 2022 йил 18 августда тузилган 1394-сонли юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар Китоб филиали томонидан жавобгарга етказиб берилган электр энергияси тўловларидан бўлган қарздорликни тўламасдан келаётганлигини, ўзаро қарздорлик 2022 йил 01 октябр ҳолатига солиштирма далолатномага асосан муддати ўтган қарздорлиги 2 453 550 сўмни ташкил қилишини, қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 16 сентябрда 587-сонли талабнома жўнатилганлигига қарамасдан, жавобгар ушбу қарздорликни талабномада белгиланган муддатда бартараф этмасдан бугунги кунга қадар тўловни амалга оширмасдан келаётганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 01.10.2022 йил ҳолатида имзоланган солиштирма далолатномага асосан 2 453 550 сўм муддати ўтган қарзни ҳамда 24000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, томонлар ўртасида 2022 йил 18 августда тузилган 1394-сонли юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан бажарилмаганлиги оқибатида жавобгарни даъвогар олдида ўзаро қарздорлик 2022 йил 01 октябр ҳолатига солиштирма далолатномага асосан 2 453 550 сўм муддати ўтган қарздорлиги юзага келган. Ушбу қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 16 сенятбрда 587-сонли талабнома жўнатилганлигига қарамасдан, жавобгар қарздорликни талабномада белгиланган муддатда бартараф этмасдан, бугунги кунга қадар ихтиёрий равишда қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар «EKO AGRO» фермер хўжалигидан даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига 2 453 550 сўм муддати ўтган қарзини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176 -180, 186 ва 203-1, 203-2, 203-4, 203-5-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «EKO AGRO» фермер хўжалигидан даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 2 453 550 сўм муддати ўтган қарзи ундирилсин. Жавобгар «EKO AGRO» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов