← Назад
Решение #682136 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 26 декабр
4-1802-2202/2635-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Қурбонов, Китоб туман
прокуратурасининг "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти
манфаатида, жавобгар "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигига нисбатан берган даъво
аризаси
асосида
қўзғатилган
4-1802-2202/2635-сонли
иқтисодий
ишини
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Китоб туман прокуратураси «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари»
акциядорлик жамияти(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар
"KITOB INTER FOOD" фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, томонлар ўртасида 2020 йил 1 январда
тузилган 99-сонли юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, даъвогар Китоб филиали томонидан жавобгарга етказиб берилган электр
энергияси тўловларидан бўлган қарздорликни тўламасдан келаётганлигини, ўзаро
қарздорлик 2022 йил 01 октябр ҳолатига солиштирма далолатномага асосан муддати
ўтган қарздорлиги 5 546 300 сўмни ташкил қилишини, қарздорликни ундириш бўйича
2022 йил 16 сентябрда 587-сонли талабнома жўнатилганлигига қарамасдан, жавобгар
ушбу қарздорликни талабномада белгиланган муддатда бартараф этмасдан бугунги
кунга қадар тўловни амалга оширмасдан келаётганлигини билдириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 01.10.2022 йил ҳолатида имзоланган солиштирма далолатномага
асосан 5 546 300 сўм муддати ўтган қарзни ҳамда 24000 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, томонлар ўртасида 2020 йил 1 январда тузилган 99-сонли юридик шахслар
учун электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар тармоқлари орқали
электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлса-да,
лекин жавобгар томонидан бажарилмаганлиги оқибатида жавобгарни даъвогар
олдида ўзаро қарздорлик 2022 йил 01 октябр ҳолатига солиштирма далолатномага
асосан 5 546 300 сўм муддати ўтган қарздорлиги юзага келган.
Ушбу қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 16 сенятбрда 587-сонли
талабнома жўнатилганлигига қарамасдан, жавобгар қарздорликни талабномада
белгиланган муддатда бартараф этмасдан, бугунги кунга қадар ихтиёрий равишда
қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда ФК деб юритилади)нинг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгар "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигидан даъвогар «Қашқадарё ҳудудий
электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига 5 546 300 сўм муддати ўтган қарзини
ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган
300 000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176 -180, 186 ва 203-1,
203-2, 203-4, 203-5-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигидан даъвогар «Қашқадарё
ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 5 546 300 сўм муддати
ўтган қарзи ундирилсин.
Жавобгар "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи, даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари»
акциядорлик жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддатда шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов