← Назад
Решение #682181 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TAYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TAYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 26 декабрь
4-1405-2101/3639-сонли иш
Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар ЖЖЖ ва ААА хамда ВВВга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Б.Хатамов (2022 йил 9 августдаги
04-16/88-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили РРР (раҳбар) иштирокида Тайлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд вилоят филиали ва ЖЖЖ
ўртасида 2019 йил 1 ноябрда кредит шартномаси тузилган, кредит шартномасига
асосан банк жавобгарга экспорт фаолиятини амалга ошириш мақсадида қишлоқ
хўжалик махсулотлари сотиб олиш учун 12 ой муддатга, йиллик 8 % устама тўлаш
шарти билан 600.000.000 сўм кредит ажратиши белгиланган, кредитни қайтмаслик
хавфини олдини олиш мақсадида АААга тегишли мол-мулклар гарови ва ВВВнинг
кафиллиги тақдим қилинган, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан
лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар АТБ «O’zsanoatqurilishbank»
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси судга жавобгар «Kawsar Agro export biznes» масъулияти чекланган
жамияти, қўшимча жавобгарлар ААА ва «Авеста» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Kawsar Agro export
biznes» масъулияти чекланган жамияти ва ВВВдан солидар тартибда 20 716 727,82
сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар АААга тегишли
бўлган гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Б.Хатамов кўрсатма бериб,
кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит
қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги
сабабли, судга даъво аризаси киритилганлиги, бироқ суд мажлиси кунига қадар
жавобгар банк олдидаги қарзини тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъво
талабини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили РРР кўрсатма бериб,
кредит қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабини
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан
ишни унинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Бундан илгари қарздор ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли
даъвогар, қарздорликни ундириш мақсадида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига
мурожжат қилган.
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
«Kawsar Agro export biznes» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
«Авеста» масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда даъвогар АТБ
«O’zsanoat-qurilishbank» фойдасига 477.998.335,59 сўм кредит асосий қарзи ва
471.450,42 сўм кредит юқори фоизи ҳамда тўлаб чиқилган 19.600 сўм почта
харажати ундирилган. Ундирув гаровга қўйилган қўшимча жавобгар АААга
тегишли бўлган, Самарқанд тумани, Янгиариқ маҳалласида жойлашган умумий ер
майдони 9.963,62 кв.м., қурилиш ости умумий майдони 539,67 кв.м., фойдали
майдони 437,75 кв.м. бўлган маъмурий бино ва омборхона биносига қаратилган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакиллари кўрсатмаларини таҳлил
этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, АТБ «O’zsanoatqurilishbank» Самарқанд минтақавий филиали
(кейинчалик банк) ва «Kawsar Agro export biznes» масъулияти чекланган жамияти
(кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 01 ноябрь куни кредит шартномаси
тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига экспорт фаолияти амалга
ошириш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш учун йиллик МБ
қайта молиялаш ставкаси + 8% устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга
600.000.000 сўм кредит ажратиш белгиланган.
АТБ «O’zsanoatqurilishbank» Самарқанд минтақавий филиали (Кредитор),
«Авеста» масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва «Kawsar Agro export biznes»
масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 01 ноябрь куни
кредитни қайтмаслик хавфини олдини олиш мақсадида кафиллик шартномаси
тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра кафил - «Авеста» масъулияти
чекланган жамияти Кредитор ва Қарздор ўртасида 2019 йил 01 ноябрда тузилган
кредит шартномаси бўйича қарздорнинг барча мажбуриятлари, яъни ҳозирда
мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган
мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан, Кредитор олдида чақириб олинмайдиган
тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартномага кўра
кафиллик мажбурияти 600.000.000 сўм қилиб белгиланган.
Шунингдек, АТБ «O’zsanoatqurilishbank» Самарқанд минтақавий филиали
(Гаровга олувчи), «Kawsar Agro export biznes» масъулияти чекланган жамияти
(Қарздор) ва ААА (Ипотекага берувчи) ўртасида 2019 йил 05 ноябрь куни кредитни
қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида ипотека шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасига кўра, «Ипотекага берувчи» - АААга тегишли бўлган,
Самарқанд тумани, Янгиариқ маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 9.963,62
кв.м., қурилиш ости умумий майдони 539,67 кв.м., фойдали майдони 437,75 кв.м.
бўлган маъмурий бино ва омборхона биноси гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган
мулк тарафлар ўртасида 480.000.000 сўмга баҳоланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига биноан
«Kawsar Agro export biznes» масъулияти чекланган жамиятига нақд кўринишда
кредит маблағини ажратиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.4-бандида қарз
олувчи беш банк иш кунидан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар
тўланмаганда, қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда (зарарлар, ноликвид
баланс ва бошқалар) бухгалтерлик ҳисоби лозим даражада юритилмаганда, тақдим
этилган ҳисоботларнинг нотўғрилиги (ҳаққоний эмаслиги) аниқланганда, банк
қарздорни бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига
қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
«Kawsar Agro export biznes» масъулияти чекланган жамияти томонидан
кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини
қайтариш жадвалига амал қилмасдан тўланмаслиги оқибатида 2022 йил 28 октябрь
ҳолатига 20 716 727,82 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ ёзма равишда
огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ЖЖЖ
мажбуриятни тўлиқ бажармаган,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак,
744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг
4-бандида кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан
бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият
жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу қарорнинг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Бироқ, иш суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқилгунга қадар қарздор банк
олдидаги кредит қарздорлигини тўлиқ бартараф қилган. Ушбу ҳолат ХХХ
Самарқанд вилоят филиалининг 2022 йил
23 декабрдаги 2097/017-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ЖЖЖ ва ААА
хамда ВВВга нисбатан берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, иш
судда кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан, ишни
судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ЖЖЖ зиммасига юклашни
лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-179,186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 414 334,56 сўм давлат божи,
даъвогар «O’zsanoat-qurilishbank» АТБ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Ф.Э.Юлдашев