← Назад
Решение #682213 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
26.12.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/3314-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Олим даласи”
фермер хўжалиги ва “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили У.Бойқўзиев
(ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Олим даласи” фермер хўжалигидан 23.828 АҚШ доллари муддатли кредит
асосий қарзи, 5.368 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 377 АҚШ
доллари кредит фоизини ундиришни, шундан 19.350,9 АҚШ доллари қисмини
қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили У.Бойқўзиев кўрсатма
бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини,
жавобгар томонидан судга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
жавобгарлардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, қўшимча жавобгар ва Палата суд мажлисида вакили
иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш
тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига мувофиқ, мазкур низони жавобгар, қўшимча жавобгар ва Палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки Дўстлик филиали (кейинчалик Банк) ва “Олим даласи” фермер хўжалиги
(кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 30 март куни кредит шартномаси
тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз олувчи”га томчилатиб
суғориш тизимини сотиб олиш учун йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан
36 ой муддатга 47.660 АҚШ доллари кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса
“Банк”ка олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва
шартларда қайтариши белгиланган.
Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Банк), “Сангзор текстил”
масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва “Олим даласи” фермер хўжалиги
(Қарз олувчи) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур
кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи” кафиллик билан таъминланган
мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кредит
суммасининг 45 фоиз миқдоридаги кафиллик суммаси 21.447 АҚШ доллари
банкнинг талабларига биноан “Кафил” кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб
ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан
боғлиқ харажатларни ҳисоб рақамидаги маблағлар ёки ликвидли мол-мулки
билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.7-бандида қарз
олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида белгиланган
мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ
ишлатилганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда,
ундан берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши
белгиланган.
Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб,
“Қарз олувчи”га жами 47.660 АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиб
берилган бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари
лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя
қилмаганлиги оқибатида 5.368 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва
377 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш
хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Олим даласи” фермер хўжалиги
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган
тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан
қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасига кўра,
кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки
қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига
олади.
Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари
тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк
томонидан “Олим даласи” фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги,
кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги,
кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Олим даласи” фермер
хўжалигидан 23.828 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 5.368 АҚШ
доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 377 АҚШ доллари кредит фоизини,
шундан 19.350,9 АҚШ доллари қисмини қўшимча жавобгар “Сангзор текстил”
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки фойдасига солидар тартибда ундиришни, ишни судда кўриш билан
боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Олим даласи” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 23.828 АҚШ доллари муддатли кредит
асосий қарзи, 5.368 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 377 АҚШ
доллари кредит фоизи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирилган кредит суммасининг 19.350,9 АҚШ доллари қисми қўшимча
жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда ундирилсин.
Жавобгар “Олим даласи” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
6.665.113 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
О.Эргашев