Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3407 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый ARFA EXPROD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997912 Claim ID 3016692 PDF Hash 30c43e1ab40a732f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 220-моддаси зР ИПК 220 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 26 декабрь 4-1404-2201/3407-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи вакили Б.Асланов (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан жавобгар ЖЖЖга нисбатан 8 212 875 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Асланов, қарздор томонидан қисман тўлов қилинганлиги, хозирги вақтда қарздорнинг умумий қарздорлиги жами бўлиб, 328 518 сўмни ташкил этишини билдириб, суддан жавобгарга нисбатан 328 518 сўм молиявий жарима қўллашни сўради. Жавобгар тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд муҳокамасига вакил иштирокини таъминламади ва иш юзасидан фикрнома тақдим этмади. Суд, ЎзР ИПКнинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган 13-27/134 “ХДФУ”- сонли хатига кўра, ЖЖЖнинг 2022 йилнинг 17 май ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича амалга оширилган хисоб-китобларга кўра, жавобгар томонидан қайд этилган 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаган. Юқоридагиларга биноан, муддати ўтган 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебиторлик қарзнинг фоизлар эквивалентида, яъни, 750 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. ХХХ томонидан ушбу муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки унга ҳисобланган 8 212 875 сўм жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорлик талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида бартараф қилиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27-бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, - деб белгиланган. ЖЖЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 17 майда вужудга келган бўлиб, 750 АҚШ долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил 22 сентябрдаги расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 10980,01 сўмни ташкил этади) сўмдаги қиймати, яъни 8 212 875 сўм ҳисобланган. Судга тақдим қилинган АЖ «Миллий Банк» Самарқанд филиалининг 2022 йил 22 декабрдаги 02/5-9674/22-сонли маълумотномасида корхонанинг импорт шартномаси 600 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик мавжуд эканлигини баён қилинган. Юқорида қайд қилинган Низомнинг 28-банди 10-хатбошисига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда – аризани қаноатлантириш рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда – ижрога қаратилмайди; молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан сўнг 90 календарь куни ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида – иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан); ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади деб белгиланган. Шу сабабли, қарздорлик бартараф этилган экспорт контракти бўйича қўллани-лиши сўралаётган молиявий жарима суммасини қисман қаноатлантиришлиши, ариза талабининг қолган қисми қаноатлантирилиши лозим. Қарздорликнинг хисоб китоби қўйидагича; импорт шартномаси бўйича 600 х 5% =30 х 10 950,5 = 328 515 сўм. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ЖЖЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги, бироқ жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, жавобгарга нисбатан 328 515 сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судга аризалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилган. Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, жавобгар ЖЖЖга нисбатан 328 518 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 222-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Аризачи ХХХнинг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖга нисбатан 328 515 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи ХХХ зиммасига юклатилсин. Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ф.Юлдашев