Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/2328 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хўжаобод тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый MEHRISHODBEGIM TEXTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 998041 Claim ID 3090329 PDF Hash 61df2e33bcd1116b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1706-2201/......-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - ..............................нинг жавобгар – ".............................." фермер хўжалигига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили .................... (2022 йил 18 октябрь куни берилган 23-01842-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: .............................. (бундан буён матнда “ДСИ” ёки “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ".............................." фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар солиқ органи томонидан талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришини сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабадор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ариза талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан камерал солиқ текшируви натижаси юзасидан аниқланган тафовутлар бўйича тегишли ҳужжатларни 5 кун муддат ичида тақдим этиш ҳақида 2022 йил 31 октябрь кунги 20/1-02070-сонли талабнома жавобгарнинг шахсий кабинтига юборилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган. ДСИнинг 2022 йил 31 октябрь кунги қарори билан жавобгар банклардаги барча ҳисобварақалари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2022 йил 31 октябрь куни ДСИ томонидан унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилган. Хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, ДСИ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Солиқ кодексининг 138-моддаси 4 ва 5-қисмларига кўра камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин. Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.” деб белгиланган. Жавобгар томонидан талаб қилинган ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги ДСИнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари, ДСИ вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабларини қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни 24 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: ..............................нинг аризаси қаноатлантирилсин. ".............................." фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. ".............................." фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг .............................. томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. ".............................." фермер хўжалиги ҳисобидан .............................. фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ж.К.Абидов