← Назад
Решение #682234 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 26 декабрь
4-1405-2201/3406-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи
вакили Б.Асланов (2022 йил 14 декабрдаги 22-118570-сонли ишончномага асосан) ва
жавобгар вакили Ж.Сиддиқовлар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан
жавобгар ЖЖЖга нисбатан 1 113 227,8 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили Б.Асланов кўрсатма бериб,
судга ариза киритилганидан сўнг жавобгар молиявий жаримани тўлаб берганлигини
баён қилиб, ариза талабини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Ж.Сиддиқов кўрсатма
бериб, камчилик бартараф этилганлигини инобатга олишни, ариза талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган 13-27/134 “ХДФУ”- сонли хатига кўра,
ЖЖЖнинг 2022 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича амалга оширилган
хисоб-китобларга кўра, жавобгар томонидан қайд этилган
2 033,2 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаган.
Юқоридагиларга биноан, муддати ўтган 2 033,2 АҚШ доллари миқдоридаги
дебиторлик қарзнинг фоизлар эквивалентида, яъни, 101,7 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
ХХХ томонидан ушбу муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш
ёки унга ҳисобланган 1 113 227,8 сўм жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги
талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорлик
талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида бартараф қилиш чоралари
кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 27-бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан
судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, корхона томонидан
дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан
ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, - деб белгиланган.
ЖЖЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик 2021 йилнинг декабрь ойида вужудга келган бўлиб, 101,7
АҚШ долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил 21 сентябрдаги расмий
курси бўйича 1 АҚШ доллари 10950,5 сўмни ташкил этади) сўмдаги қиймати, яъни 1
113 227,8 сўм ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича
тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага
олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаш-тирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган
тақдирда:
- жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда – аризани
қаноатлантириш рад этилади деб белгиланган.
Жавобгар томонидан молиявий жарима тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар суд муҳокамасида судга тақдим қилинди.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда
кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг
9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга
олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг ЖЖЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Ф.Юлдашев