Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3313 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Арнасой томорқа агросервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008092 Claim ID 3078591 PDF Hash 38e334a59bd78291... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 26.12.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/3313-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти ва “Умумий овқатланиш” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Алимбаев (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Умумий овқатланиш” масъулияти чекланган жамиятидан 18.133.552 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 270.000 сўм кредит фоизини солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили И.Алимбаев кўрсатма бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан судга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгарлардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, қўшимча жавобгар ва Палата суд мажлисида вакили иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига мувофиқ, мазкур низони жавобгар, қўшимча жавобгар ва Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Арнасой филиали (кейинчалик Банк) ва “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2018 йил 28 июль куни кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз олувчи”га ҳар хил турдаги уруғлик, автомобил ва мотоцикл олиш учун йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 200.000.000 сўм кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариши белгиланган. Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Арнасой филиали (Банк), “Умумий овқатланиш” масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи” кафиллик билан таъминланган мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кредит суммасининг 42.000.000 сўм миқдорида банкнинг талабларига биноан “Кафил” кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб рақамидаги маблағлар ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.6-бандида қарз олувчи томонидан кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда “Банк” кредит ва фоизлардан қарздорликни “қарз олувчи”нинг барча, шу жумладан бошқа банклардаги ҳисоб варақаларидан белгиланган тартибда қайтариб олиш, шартноманинг 5.7 бандида эса қарзни тўлаш муддати 30 кундан ошиб кетганда “Қарз олувчи” томонидан “Банк”ка кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га жами 200.000.000 сўм кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя қилмаганлиги оқибатида 18.133.552 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 270.000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамиятига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Умумий овқатланиш” масъулияти чекланган жамиятидан 18.133.552 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 270.000 сўм кредит фоизини даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига солидар тартибда ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Умумий овқатланиш” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 18.133.552 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 270.000 сўм кредит фоизи солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Арнасой томорқа Агросервис” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 368.071 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья О.Эргашев