Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1226 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Элдарадо Яккабоғ шўъба корхонаси
Source ID 1008190 Claim ID 2991875 PDF Hash 2484a9ccaafe34b2... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 127-моддаси нинг 127 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПК 170-моддасининг 3-қисми ИПК 170 3 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 279-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 279 1 code_article
аролик кодексининг 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Yakkabog' shahri, Ayg'irko'l MFY, Amir Temur ko'chasi г. Яккабаг, Айгиркульский МСГ, ул. Амира Темура Тел: (0-375) 582-51-64 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yakkabog@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2021 йил 26 декабрь 4-1806-2201/1226-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят худудий бошқармасинниг даъвогар АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" манфаатида жавобгар «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «Ёшлик» хусусий корхонаси ҳамда «Автомобилларга газ таъминоти» МЧЖдан кредит қарзи ва фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят худудий бошқармаси АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" манфаатида жавобгар «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «Ёшлик» хусусий корхонаси ҳамда «Автомобилларга газ таъминоти» МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонаси ва қўшимча жавобгарлар «Ёшлик» хусусий корхонаси ҳамда «Автомобилларга газ таъминоти» МЧЖнинг 2 060 000 000 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 240 000 000 сўм муддати ўтган қарз ва 320 000 000 сўм кредит фоизини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Савдо-саноат палатаси ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган тарафлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК”дейилади)нинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, 2021 йил 2 августда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонаси (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) ўртасида 93-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк қарз олувчига “Қум шағал ишлаб чиқариш учун тошни майдалаш ва саралаш ускуналари сотиб олиш мақсадида” 3 йил муддатда 2 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратилган. Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2021 йил 10 август кунидаги ипотека шартномасига асосан, “Ёшлик” хусусий корхонасига тегишли Қарши шаҳри, Шодлик МФЙ, Насаф кўчаси, 27-уйда жойлашган савдо дўкони биноси, «Автомобилларга газ таъминоти» МЧЖга тегишли Яккабоғ тумани, Қўштегирмон қишлоғида жойлашган “тошни майдалаш заводи бино иншоатларини мулк ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга”, шунингдек «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонасига тегишли бўлган, 2021 йилда “Parseh Crusher” заводида ишлаб чиқарилган 2 та “Parseh” русумли гидроконусли дробилка 45 (4 хил майдалаш, колокол, мотор, бункер, ножки) ва 2 та “Parseh Crusher” русумли тошни саралаш ускуналари (грохот, кардан, электромотор, течки ванна) гаровга олинган. Тўлов графиги кредит шартномасига илова қилинган ва тўлов графигига асосан кредит ва фоизларни қайтариш муддати 2025 йил 1 август кунига қадар белгиланган. Банк томонидан берилган 2022 йил 26 декабрь кунидаги маълумотномага кўра, 26.12.2022 йил ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 1 970 000 000 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 330 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 393 121 300,09 сўм муддати ўтган фоиз қарзи мавжудлиги маълум қилинган. Банк томонидан берилган маълумотга асосан жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топади ва даъвонинг жавобгардан банк фойдасига 2 060 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, 240 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 320 000 000 сўм фоиз кредит қарзини ундириш талаби асосли ҳисобланади. Қарз олувчи томонидан кредит қарзлари белгиланган вақтда қайтарилмаганлиги сабабли, Савдо-саноат палатаси банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг 2қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасининг 2қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ЎзР Олий суди Пленуми ва ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма Қарори 3-бандининг 2-хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда тарафларнинг иш бўйича берган кўрсатмаларини тинглаб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ манфаатида киритган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонасидан банк фойдасига 240 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 320 000 000 сўм фоиз кредит қарзи, 2 060 000 000 сўм муддатли кредит қарзини муддатидан олдин, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган “Ёшлик” хусусий корхонасига тегишли Қарши шаҳри, Шодлик МФЙ, Насаф кўчаси, 27-уйда жойлашган савдо дўкони биноси, «Автомобилларга газ таъминоти» МЧЖга тегишли Яккабоғ тумани, Қўштегирмон қишлоғида жойлашган “тошни майдалаш заводи бино иншоатларига, шунингдек «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонасига тегишли бўлган, 2021 йилда “Parseh Crusher” заводида ишлаб чиқарилган 2 та “Parseh” русумли гидроконусли дробилка 45 (4 хил майдалаш, колокол, мотор, бункер, ножки) ва 2 та “Parseh Crusher” русумли тошни саралаш ускуналари (грохот, кардан, электромотор, течки ванна) ускунасига қаратишни, жавобгардан Республика бюджетига 52 400 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонаси ҳисобидан АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" фойдасига 240 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 320 000 000 сўм фоиз кредит қарзи, 2 060 000 000 сўм муддатли кредит қарзи муддатидан олдин ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган “Ёшлик” хусусий корхонасига тегишли Қарши шаҳри, Шодлик МФЙ, Насаф кўчаси, 27-уйда жойлашган савдо дўкони биноси, «Автомобилларга газ таъминоти» МЧЖга тегишли Яккабоғ тумани, Қўштегирмон қишлоғида жойлашган “тошни майдалаш заводи бино иншоатлари, шунингдек «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонасига тегишли бўлган, 2021 йилда “Parseh Crusher” заводида ишлаб чиқарилган 2 та “Parseh” русумли гидроконусли дробилка 45 (4 хил майдалаш, колокол, мотор, бункер, ножки) ва 2 та “Parseh Crusher” русумли тошни саралаш ускуналари (грохот, кардан, электромотор, течки ванна) ускунасига қаратилсин. Жавобгар «Элдародо Яккабоғ» шўба корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 52 400 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Турсунов