← Назад
Решение #682289 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 декабрь
4-1405-2202/3401-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи
вакили
Б.Асланов
(2022 йил 14 декабрдаги 22-118570-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили
Ф.Амиров (2022 йил 23 декабрдаги 01-сонли ишончномага асосан)ларнинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан
жавобгар ЖЖЖга нисбатан 29 938 612,2 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Асланов ариза талабини
қувватлаб, суддан жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Амиров ўз тушунтиришида,
ариза талабига эътироз билдириб, Европадан олиб келаётган автомобиллар Россия
Федерациясида аварияга учраганлигини, шундан сўнг автомобилларни эҳтиёт
қисмлари қилиб олиб кирганлигини маълум қилиб, аризани рад этишни сўради.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра
(13-27/134хдфу
грифи
остида),
ЖЖЖнинг
2022 йилнинг 1 сентябр ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича амалга оширилган
хисоб-китобларга кўра, жавобгар томонидан қайд этилган 54 679,9 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
ХХХ томонидан ушбу муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки
унга ҳисобланган 29 938 612,2 сўм жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги
талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорлик
талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида бартараф қилиш чоралари
кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат
қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик
бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига
йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган
импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк
куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:180 кунгача кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365
кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш
(импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг
миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар, - деб белгиланган.
ЖЖЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик 2022 йил 28 августда вужудга келган бўлиб, 54 679,9 АҚШ
долларининг 5 фоиз, яъни 2734 АҚШ долларининг (Марказий банкнинг 2022 йил 21
сентябрдаги
расмий
курси
бўйича
1 АҚШ доллари 10 950,5 сўмни ташкил этади) сўмдаги қиймати, яъни
29 938 612,2 сўм ҳисобланган.
ЧЭКИ
“Ҳамкорбанк”
АТБ
Самарқанд
минтақавий
БХОнинг
2022 йил 23 декабрдаги 1904/11-02-1030-сонли маълумотномасида ЖЖЖнинг 2022
йил 23 декабр ҳолатига 54500 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги маълум қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ЖЖЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги, белгиланган
муддатда дебитор қарздорлик бартараф этилмаганлиги ёки унга ҳисобланган жарима
ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, жавобгарга нисбатан 29 938 612,2
сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси
биринчи қисми 2-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судга аризалар берганлик учун давлат
божини тўлашдан озод этилган.
Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб,
тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ариза талабини қаноатлантиришни,
жавобгар ЖЖЖга нисбатан 29 938 612,2 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни,
қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, жавобгар
ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 222-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Аризачи ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
ЖЖЖга
нисбатан
29 938 612,2 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий
жаримани ундириш аризачи ХХХ зиммасига юклатилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Ф.Юлдашев