← Назад
Решение #682318 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 26 декабрь
4-1404-2201/3397-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи
вакили Б.Асланов (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан
жавобгар ЖЖЖга нисбатан 8 319 443,8 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Асланов ариза талабини
қувватлаб, суддан жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
аризани
қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган 2022 йил 7 апрелдаги 13-27/134 “ХДФУ”сонли хатига кўра, ЖЖЖнинг 2022 йилнинг 31 май ҳолатига ташқи савдо
шартномалари бўйича амалга оширилган хисоб-китобларга кўра, жавобгар томонидан
қайд этилган 15153,8 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик бартараф этилмаган. Юқоридагиларга биноан, муддати ўтган 15153,8
АҚШ доллари миқдоридаги дебиторлик қарзнинг фоизлар эквивалентида, яъни, 757,7
АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
ХХХ томонидан ушбу муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки
унга ҳисобланган 8 319 443,8 сўм жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги
талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорлик
талабнома
олинган
кундан
эътиборан
10 кун ичида бартараф қилиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27-бандига мувофиқ, ҳисобланган
молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида
огоҳлантирилган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф
қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан
ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, - деб белгиланган.
ЖЖЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 26 январда вужудга келган бўлиб, 757,7 АҚШ
долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил 22 сентябрдаги расмий курси
бўйича 1 АҚШ доллари 10980.01 сўмни ташкил этади) сўмдаги қиймати, яъни 8 319
443,8 сўм ҳисобланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ЖЖЖ томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги, бироқ
жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб,
жавобгарга нисбатан 8 319 443,8 сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси
биринчи қисми 2-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судга аризалар берганлик учун давлат
божини тўлашдан озод этилган.
Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб,
аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, жавобгар ЖЖЖга нисбатан 8 319 443,8
сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, қўлланилган молиявий жаримани
ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ
фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 222-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Аризачи ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖга нисбатан 8 319 443,8 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи ХХХ зиммасига
юклатилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Ф.Юлдашев