Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3306 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Акфа Бирлик хусусий корхонаси
Source ID 1008093 Claim ID 3074075 PDF Hash 68d2f0fdc2fc72c4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
аролик кодексининг 1098-моддаси аролик кодекси 1098 code_article
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 26-моддаси тисодий процессуал кодекси 26 code_article
рисидаги кодекснинг 178-моддаси рисидаги кодекс 178 code_article
йича ва Жиноят кодексининг 183-моддаси йича ва Жиноят кодекси 183 code_article
тисодий Процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий Процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 26 декабрь 4-1304-2201/3306-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Ш.Ўролов (ишончнома асосида) иштирокидаДўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 1-уйда фаолият олиб борувчи “AKFA ENGINEERING AND MANAGMENT” масълуияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси “AKFA” товар белгисининг ҳуқуқий эгаси эканлиги, бироқ Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтган 81 та юридик шахс ушбу белгидан нотўғри ва асоссиз фойдаланиб келаётганлиги, мазкур юридик шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини сўраб 2022 йил 27 июнда расмий сўров асосида ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда Жиззах вилоятида 81 та юридик шахс “AKFA” товар белгисидан фойдаланиб рўйхатдан ўтганлиги, мазкур юридик шахслардан 8 тасининг фаолияти тугатилганлиги, 73 та юридик шахс фаолият олиб бораётганлиги аниқланган. “Фирма номлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътибор, чет эл юридик шасхснинг фирма номи эса, чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомиласи иштирокчиси сифатида фаолиятини амалга оширишни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жихатдан мухофаза қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1098-моддаси иккинчи, учинчи қисмларига кўра юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади. Юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси иккинчи қисмида юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, товарни индивидуллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда товарни реализация қилиш, шу жумладан товарни хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчисининг) товар белгисига, фирма номига ўхшаш бўлган ёхуд адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан уни товарларда, этикеткаларда, ўровларда жойлаштириш йўли билан ёки сотилаётган ёхуд фуқаролик муомиласига ўзгача тарзда киритилаётган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқача тарзда фойлаланиш йўли билан, шунингдек ушбу белгидан домен номидан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда реализация қилиш инсофсиз рақобат эканлиги қайд этилган. Мазкур модданинг бешинчи қисмида Монополияга қарши органнинг ушбу модда иккинчи қисмининг товар белигисида бўлган мутлақ ҳуқуқини олиш хусусидаги қоидалари бузилганлигини эътироф этиш тўғрисида чиқарган қарори товар белгисига ҳуқуқий мухофаза бериш ҳақидаги гувохномани ҳақиқий эмас деб топиш учун манфаатдор шахс томонидан интеллектуал мулк бўйича ваколатли органга ёки судга юборилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 11-бандида ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади. Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида” ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради. Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календар кунига ариза берувчи номига сақланиб туради. Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номинининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантириш давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети”да сақланиб туради. 2022 йил 13 июлда даъвогар томонидан жавобгарга 01/08-1517-сонли огохлантириш хати юбориб, корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш сўралган. Лекин жавобгар мазкур огохлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шундан сўнг, жавобгарга нисбатан иш қўғатилиб 2022 йил 29 июлда кўриб чиқилиб, жавобгар томонидан “Рақобат тўғрисида” ги Қонуннинг 13-моддасининг биринчи қисми талабларига амал қилинмаган деб эътироф этилиб, Қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошиси талабларига зид ҳаракатларни тўхтатиш, унинг оқибатларини бартараф қилиш ва келгуси иш фаолиятида бу каби қонун бузилиш холатларига йўл қўймаслик юзасидан ёзма кўрсатма юборилган. Жавобгар томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмагач, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасини давлат рўйхатидан ўтганлик ҳолатини ҳақиқий эмас деб топишни ва “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасига қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш ва юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган “AKFA BIRLIK” хусусий корхонаси суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ш.Ўралов даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомиласи иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар туркумига киради. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 1-уйда фаолият олиб борувчи “AKFA ENGINEERING AND MANAGMENT” масълуияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 2022 йил 27 июнда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, “AKFA” товар белгисининг ҳуқуқий эгаси эканлиги, лекин Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтган 81 та юридик шахс ушбу белгидан нотўғри ва асоссиз фойдаланиб келаётганлиги сабабли, мазкур юридик шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чора кўришни сўраган. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан мурожаат асосида Жиззха вилоят адлия бошқармасига 2022 йил 29 июнда, Жиззах вилоят статистика бошқармасига 2022 йил 29 июнда сўров хати юборган ва Жиззах вилоят статистика бошқармасидан олган маълумотларига кўра, Жиззах вилоятида 81 та юридик шахс “AKFA” товар белгисидан фойдаланиб рўйхатдан ўтганлиги, мазкур юридик шахслардан 8 тасининг фаолияти тугатилганлиги, 73 та юридик шахс фаолият олиб бораётганлиги аниқланган. “Фирма номлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-модасида фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътибор, чет эл юридик шасхснинг фирма номи эса, чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомиласи иштирокчиси сифатида фаолиятини амалга оширишни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жихатдан мухофаза қилинади. 2022 йил 13 июнда даъвогар томонидан жавобгарга 01/08-1517-сонли огохлантириш хати юбориб, корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш сўралган. Лекин жавобгар мазкур огохлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шундан кейин, 2022 йил 25 июлда жавобгарларга нисбатан 01/03-13сонли иш қўзғатилган ва 2022 йил 29 июлда 01/03-13-2-сонли тўрт банддан иборат кўрсатма берилиб, корхона номидан “AKFA” сўзини олиб ташлаш, келгуси фаолиятида бу каби качиликларга йўл қўймаслик, корхона номидан “AKFA” сўзи олиб ташланганлиги ва қонун бузилиш бартараф этилганлиги бўйича амалга оширилган ишлар бўйича даъвогарга ёзма маълумот тақдим этиш, ушбу кўрсатма талаблари бажарилмаганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси биринчи ва учинчи қисмлари бўйича ва Жиноят кодексининг 183-моддасига биноан жавобгарликка сабаб бўлиши қайд этилган. Бироқ, жавобгар даъвогарнинг ёзма кўрсатмаси талабларини бажармагач, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасини давлат рўйхатидан ўтганлик ҳолатини ҳақиқий эмас деб топишни ва “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасига қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш ва юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъво талаблари қуйидагиларга кўра асосли ҳисобланиб, қаноатлантирилиши лозим. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1098-моддаси иккинчи, учинчи қисмларига кўра юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади. Юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас. Иккинчидан, “Рақобат тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси иккинчи қисмида юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, товарни индивидуллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда товарни реализация қилиш, шу жумладан товарни хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчисининг) товар белгисига, фирма номига ўхшаш бўлган ёхуд адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан уни товарларда, этикеткаларда, ўровларда жойлаштириш йўли билан ёки сотилаётган ёхуд фуқаролик муомиласига ўзгача тарзда киритилаётган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқача тарзда фойдаланиш йўли билан, шунингдек ушбу белгидан домен номидан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда реализация қилиш инсофсиз рақобат эканлиги қайд этилган. Мазкур модданинг бешинчи қисмида Монополияга қарши органнинг ушбу модда иккинчи қисмининг товар белигисида бўлган мутлақ ҳуқуқини олиш хусусидаги қоидалари бузилганлигини эътироф этиш тўғрисида чиқарган қарори товар белгисига ҳуқуқий мухофаза бериш ҳақидаги гувохномани ҳақиқий эмас деб топиш учун манфаатдор шахс томонидан интеллектуал мулк бўйича ваколатли органга ёки судга юборилиши қайд этилган. Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 11-бандида ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади. Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида” ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради. Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календар кунига ариза берувчи номига сақланиб туради. Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номинининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантириш давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки “Тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети”да сақланиб туради. Тўртинчидан, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонаси 2019 йил 9 январда Б.Қаххоров таъсисчилигида томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, мазкур корхонани давлат рўйхатидан ўтказишда фирма номини тадбиркор мустақил равишда танлаб тизим орқали рўйхатдан ўтказган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 53-бандида рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар ҳақиқийлигини текширишни амалга оширмайдилар, шунингдек уларнинг тўғрилиги ҳамда қонун ҳужжатларига номувофиқлиги учун жавоб бермаслиги белгилаб қўйилган. Бундан кўринадики, ушбу ҳолатда тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан шу ном билан ўтказилишида вилоят адлия бошқармасига қарашли Давлат хизматлари агентлиги (аввалги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси)нинг қонунга хилоф ҳаракатлари мавжуд эмас. Шу сабабли, жавобгар юридик шахснинг ўзи фирма номига “AKFA” сўзини қўшиб, давлат рўйхатидан ўтказиб, “AKFA ENGINEERING AND MANAGMENT” масълуияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг интеллектуал мулк ҳуқуқини бузган. Қайд этилганларга кўра, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасини шу ном билан давлат рўйхатидан ўтганлик ҳолатини ҳақиқий эмас деб топиб, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасига қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш ва юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юкланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд даъво талабларини қаноатлантиришни, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасининг шу ном билан давлат рўйхатидан ўтганлик ҳолатини ҳақиқий эмас деб топиб, “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасига қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш ва юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасидан даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасининг шу ном билан давлат рўйхатидан ўтганлик ҳолати ҳақиқий эмас деб топилсин. “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасига қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда корхона номидан “AKFA” сўзини чиқариб ташлаш ва юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасидан даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “AKFA BIRLIK” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев