Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3391 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый NUR-SAM-QUR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997950 Claim ID 3005703 PDF Hash 5a8d030c563edbe8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1405-2202/3391-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи вакили Б.Асланов (2022 йил 14 декабрдаги 22-118570-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Содиқовларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан жавобгар ЖЖЖга нисбатан 32 851 500 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Асланов ариза талабини қувватлаб, суддан жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Х.Содиқов ўз тушунтиришида, ариза талабига эътирози йўқлигини, ушбу қарздорликни яқин кунларда бартараф этишини маълум қилиб, қонуний енгиллик беришни сўради. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра (13-27/134хдфу грифи остида), ЖЖЖнинг 2022 йилнинг 1 сентябр ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича амалга оширилган хисоб-китобларга кўра, жавобгар томонидан қайд этилган 60000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. ХХХ томонидан ушбу муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки унга ҳисобланган 32 851 500 сўм жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорлик талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида бартараф қилиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:180 кунгача кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, - деб белгиланган. ЖЖЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 30 августда вужудга келган бўлиб, 60000 АҚШ долларининг 5 фоиз, яъни 3000 АҚШ долларининг (Марказий банкнинг 2022 йил 21 сентябрдаги расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 10 950,5 сўмни ташкил этади) сўмдаги қиймати, яъни 32 851 500 сўм ҳисобланган. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Самарқанд минтақавий банк хизматлари офисининг 2022 йил 22 декабрдаги 2956/02-5/2-сонли маълумотномасида ЖЖЖнинг 2022 йил 21 декабр ҳолатига 60000 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ЖЖЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги, белгиланган муддатда дебитор қарздорлик бартараф этилмаганлиги ёки унга ҳисобланган жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, жавобгарга нисбатан 32 851 500 сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судга аризалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилган. Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖга нисбатан 32 851 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 222-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Аризачи ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖга нисбатан 32 851 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи ХХХ зиммасига юклатилсин. Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Ф.Юлдашев