← Назад
Решение #682455 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
26.12.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/2741-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Алишербек
Худойқулович” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Алишербек Худойқулович” фермер хўжалигидан 45.227 АҚШ доллари
муддатли кредит асосий қарзи, 2.131 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи
ва 318 АҚШ доллари кредит фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили У.Бойқўзиев кўрсатма
бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини,
жавобгар томонидан судга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
жавобгардан кредит қарздорлигини ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва Палата суд мажлисида вакили иштирокини
таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида
судга илтимоснома тақдим қилмаган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига мувофиқ, мазкур низони жавобгар ва Палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки Дўстлик филиали (кейинчалик Банк) ва “Алишербек Худойқулович”
фермер хўжалиги (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 13 апрель куни
кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз
олувчи”га томчилатиб суғориш тизимини сотиб олиш учун йиллик 10 фоиз
устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 89.563 АҚШ доллари кредит
ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган қарз суммасини шартномада
белгиланган муддат ва шартларда қайтариши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.7-бандида қарз
олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида белгиланган
мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ
ишлатилганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда,
ундан берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши
белгиланган.
Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб,
“Қарз олувчи”га жами 89.563 АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиб
берилган бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари
лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя
қилмаганлиги оқибатида 2.131 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва
318 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш
хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Алишербек Худойқулович” фермер
хўжалиги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан
қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Даъвогар
томонидан
суд
муҳокамасида
тақдим
қилинган
маълумотномадан кўринишича, жавобгар суд муҳокамасига қадар
қарздорликни тўламаганлиги маълум бўлди.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари
тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк
томонидан “Алишербек Худойқулович” фермер хўжалигига кредит маблағи
ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ
бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
“Алишербек Худойқулович” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 45.227 АҚШ доллари муддатли кредит
асосий қарзи, 2.131 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 318 АҚШ
доллари кредит фоизини ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат
божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Алишербек Худойқулович” фермер хўжалигидан даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 45.227 АҚШ доллари
муддатли кредит асосий қарзи, 2.131 АҚШ доллари муддати ўтган кредит
қарзи, 318 АҚШ доллари кредит фоизи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Алишербек Худойқулович” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 10.700.983 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
О.Эргашев