← Назад
Решение #682601 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 26 декабр
4-1802-2202/2586-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Қурбонов, Ўзбекистон
Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг палата аъзоси "Қашқадарё
ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар «Халим
бобо ўғли Халил» фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида
қўзғатилган 4-1802-2202/2586-сонли иқтисодий ишини соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси «Қашқадарё
ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти(матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар «Халим бобо ўғли Халил» фермер хўжалиги (матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
томонлар ўртасида 2021 йил 26 июнда тузилган юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар Шахрисабз туман филиали томонидан
жавобгарга етказиб берилган электр энергияси тўловларидан бўлган қарздорликни
тўламасдан келаётганлигини, ўзаро қарздорлик 2022 йил 20 сентябр ҳолатига
солиштирма далолатномага асосан муддати ўтган қарздорлиги 5 204 187,50 сўмни
ташкил қилишини, қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 5 сентябрда 386-сонли
талабнома жўнатилганлигига қарамасдан, жавобгар ушбу қарздорликни талабномада
белгиланган муддатда бартараф этмасдан бугунги кунга қадар тўловни амалга
оширмасдан келаётганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
5 204 187,50 сўм муддати ўтган қарзни ҳамда 24000 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Суд, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, томонлар ўртасида 2021 йил 26 июнда тузилган юридик шахслар учун
электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар тармоқлари орқали
электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлса-да,
лекин жавобгар томонидан бажарилмаганлиги оқибатида жавобгарни даъвогар
олдида ўзаро қарздорлик 2022 йил 01 ноябр ҳолатига солиштирма далолатномага
асосан 10 825 321,10 сўм муддати ўтган қарздорлиги юзага келган бўлиб, шундан
2022 йил 29 август ҳолатига бўган 5 204 187,50 сўм муддати ўтган қарздорликни
ундириш сўралаган.
Ушбу қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 5 сенятбрда 386-сонли
талабнома жўнатилганлигига қарамасдан, жавобгар қарздорликни талабномада
белгиланган муддатда бартараф этмасдан, бугунги кунга қадар ихтиёрий равишда
қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда ФК деб юритилади)нинг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгар «Халим бобо ўғли Халил» фермер хўжалигидан даъвогар «Қашқадарё
ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига 5 204 187,50 сўм муддати ўтган
қарзини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим
бўлган 300 000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176 -180, 186 ва 203-1,
203-2, 203-4, 203-5-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Халим бобо ўғли Халил» фермер хўжалигидан даъвогар «Қашқадарё
ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 5 204 187,50 сўм
муддати ўтган қарзи ундирилсин.
Жавобгар «Халим бобо ўғли Халил» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи, даъвогар «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари»
акциядорлик жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддатда шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов