Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3487 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аммафос-махам акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Узтех гроуп масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082907 Claim ID 3056289 PDF Hash 7c731b558e63f591... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд жавобгар ва учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси суд жавобгар ва учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 170 law
Ушбу кодекснинг 238-моддаси Ушбу кодекс 238 code_article
ушбу кодекснинг 311-моддаси ушбу кодекс 311 code_article
Ушбу кодекснинг 366-моддаси Ушбу кодекс 366 code_article
идаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддасининг 4-қисми идаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370 4 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1107-2202/3487-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Ammofos Maxam” АЖнинг жавобгар “Uztex Group” МЧЖ ҳисобидан 7.240.000 сўм закалатни ҳамда воситачилик ҳақи шаклида етказилган 704.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили В.Войникова (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ammofos Maxam” АЖ (кейинги ўринда АЖ деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Uztex Group” МЧЖ (кейинги ўринда МЧЖ деб юритилади) ҳисобидан 7.240.000 сўм закалатни ҳамда воситачилик ҳақи шаклида етказилган 704.000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар “Uztex Group” МЧЖ, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шасхлар яъни, Товар хом-ашё биржаси ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги тегишли тарзда хабардор этилган бўлсада, уларнинг вакиллари ишда иштирок этмади. Шу сабабли, суд жавобгар ва учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқади. Суд даъво талабининг закалатни ундиришга оид қисми бўйича қуйидаги тўхтамга келди. Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг: -20-банди: Молия вазирлиги оператор учун ўзининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва операторга пул маблағларини бошқариш ваколатини беради. -21-банди: Буюртмачилар, бюджет буюртмачилардан ташқари, ва етказиб берувчилар харидларда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига товар (иш ва хизматлар) бошланғич қийматининг 1,1 фоизи миқдорида авансни жойлаштиради. 1 Аванс шартнома суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалат ҳамда шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олади. Бунда мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача бўлган шартномалар бўйича иштирокчилардан аванс талаб этилмайди ҳамда улардан воситачилик йиғими олинмайди. Корпоратив буюртмачилар ва етказиб берувчилар ўзларининг ҲККПдаги ҳисобварақларида аванс тўловининг миқдори етарли бўлган ҳолларда Порталда ташкил этиладиган электрон харидларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бюджет буюртмачилари эса уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида операторнинг воситачилик йиғими суммаси миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон харидларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар. 22-банди: Буюртмачилар (давлат буюртмачилари бундан мустасно) Порталда товар жойлаштирган етказиб берувчилар билан автоматик равишда электрон тарзда шартнома тузади. Порталда рўйхатдан ўтказилган иштирокчиларнинг ҳеч бири дастлабки таклифдан пастроқ нархни таклиф қилмаса, Портал буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади. Бунда харидлар тўхтатилиши муддати иш куни ва иш вақтига тўғри келиши лозим. 23-банди: Давлат буюртмачиси Порталдаги электрон тижорат платформасида етказиб берувчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни танлайди ва товар танланганидан кейин нархлар сўрови механизмидан фойдаланади. Электрон кооперация портали автоматик тарзда офертани таклиф этган етказиб берувчига ҳамда ушбу порталда ўхшаш товарни таклиф этаётган бошқа етказиб берувчиларга нарх сўровини юборади. Етказиб берувчилар Электрон кооперация портали томонидан нарх сўрови юборилган пайтдан бошлаб қирқ саккиз соат ичида пастроқ нарх таклифларини беришга ҳақли. Етказиб берувчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш Электрон кооперация портали томонидан автоматик тарзда амалга оширилади. Электрон кооперация порталида шартнома давлат буюртмачиси томонидан танланган етказиб берувчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантирилади. 24-банди: Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи буюртмачи томонидан танланган офертанинг нархи ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу таклифлар электрон тизим томонидан автоматик равишда рад этилади. 2 25-банди: Порталда тузилган битим электрон рўйхатга олинади, буюртмачи ва етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағидан операторнинг воситачилик тўлови ечиб олинади. Битимни рўйхатга олиш ушбу порталда шартномани шакллантириш ва унга ўзига хос рақам бериш билан амалга оширилади. Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда Электрон кооперация порталида тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади. 26-банди: Оператор давлат буюртмачиларининг шартномалари бўйича маълумотни автоматик режимда давлат харидлари махсус ахборот порталига юборади. Давлат харидлари махсус ахборот портали шартнома маълумотларини давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрига киритади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, 30.09.2022 йилда электрон порталда ўтказилган савдо натижасида 200.000 дона “мешок полипропиленовые 55х92 см.” товарини 704.000.000 сўм нархда етказиб бериш тўғрисида МЧЖ (етказиб берувчи) ва АЖ (буюртмачи) ўртасида шартнома тузилган. Шундан келиб чиқиб АЖ ва МЧЖнинг ҳар бири 724.000.000 сўм бошланғич қийматнинг 1,1 % яъни, 7.964.000 сўм авансни ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобрақамида шакллантирган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, АЖ шартнома тузилган пайтдан 10 иш куни ичида ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамда 100% тўловни шакллантириши лозим. Шу сабабли, АЖ 04.10.2022 йилда 704.000.000 сўм (100%) маблағни ҲККПдаги ҳисобрақамига ўтказган. Шартноманинг 2.2-банди бўйича МЧЖ товарни 10 иш куни ичида етказиб беришни, 2.3-банди бўйича АЖ товарларнинг тўлиқлигини, сифатини ва техник топшириққа мослигини МЧЖ иштирокида текшириб кўришни зиммасига олган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, МЧЖ 10 дона товар намунасини АЖга 10.10.2022 йил куни олиб борган. Бироқ, намунага олиб борилган қоплар текширилганда, йиртилиб кетган ва техник топшириққа мос эмаслиги аниқланиб, бу ҳақда АЖ ва МЧЖ вакиллари иштирокида шу куни акт тузилган ва олиб келинган қоп намуналари техник параметрларга мос келмагани учун АЖ қопларни қабул қилмаган. Юқорида қайд этилган Низомнинг: -27-банди: Буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ҳамда электрон харидларни амалга ошириш жараёнида энг мақбул нарх таклиф этган етказиб берувчилар томонидан киритилган закалатлар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ижросини таъминлаш мақсадида мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади. Шунингдек, иштирокчиларнинг киритган аванс тўловлари электрон харидларда ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади. -28-банди: Портал орқали электрон харидларни амалга ошириш жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан тўлов шартларисиз шартномалар тузилган ҳолларда буюртмачилар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн банк иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига шартнома суммасининг 100 фоизи миқдоридаги пул маблағларини ўтказишни таъминлаш мажбуриятини олади. 3 Портал орқали электрон харидларни амалга ошириш жараёнида иштирокчилар ўртасида олдиндан тўлов шартлари билан шартномалар тузилган ҳолларда, буюртмачилар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн банк иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига шартномада белгиланган олдиндан тўлов миқдоридаги сумма ўтказилишини таъминлаш мажбуриятини олади. Буюртмачилар ушбу банднинг биринчи-иккинчи хатбошиларида келтирилган мажбуриятларни белгиланган муддатларда бажармаган тақдирда, мажбуриятни бажариш муддати тугаган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида электрон шаклда мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаётганлиги бўйича буюртмачига хабарнома юборади ва хабарнома юборилгандан кейинги беш банк иш кунидан сўнг буюртмачиларнинг закалат суммаси маҳсулот етказиб берувчиларнинг ҲККПсидаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади. -29-банди: ҲККП буюртмачидан электрон тижорат платформаси орқали тузилган шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича етказиб берувчига хабарнома юборади. Мазкур хабарнома етказиб берувчига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади. Етказиб берувчи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи етказиб берувчининг зиммасида бўлади. Корпоратив буюртмачилар шартнома бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилгандан кейин уч банк иши куни мобайнида ўзининг шахсий кабинети орқали товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлигини тасдиқлайди. Бюджет буюртмачилари шартнома бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилгандан сўнг уч банк иш куни мобайнида товарларни (ишларни, хизматларни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси орқали Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига киритади. Бюджет буюртмачилари шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги ахборотни Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими олгандан сўнг ушбу маълумотларни бир банк иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Операторга юборади. -30-банди: Портал электрон харидларнинг якунларига кўра буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ҳар биридан битим суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ушлаб қолади. Шунингдек, иштирокчиларнинг киритган аванс тўловлари электрон харидларда ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи4 сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги, 259-моддасида мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлиги қайд этилган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 311-моддасида шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланиши, 312моддаси 2-қисмида агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолиши, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шартлиги белгиланган. ФК 370-моддаси 4-қисмига кўра офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 366-моддаси 5-қисми бўйича агар шартномани тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. АЖ ва МЧЖнинг ҳар бири томонидан закалат қўйилиши уларнинг бирбирига нисбатан оферта шартларини тўлиқ акцептлашини билдиради ва тарафлар шартноманинг ёзма шаклига риоя қилган ҳисобланади. Юқорида қайд этилган Низомнинг : -32-банди: Томонлар шартномани бажаришни рад этганда ёки уни бажаришдан бошқача тарзда бош тортганда, буюртмачи ёки етказиб берувчи судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. -33-банди: Портал томонидан амалга оширилган харид қилиш тартибтаомилларининг бошқа турлари бўйича амалга оширилган харидлар юзасидан ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисобвараққа ўтказишни амалга оширади. Бунда ҲККП етказиб берувчининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисобварағига ўтказишни амалга оширади. 5 Юқоридагилардан келиб чиқиб, шартнома шартлари МЧЖ томонидан лозим даражада бажарилмагани (товарлар жавобгар томонидан етказиб берилмагани) ҳамда МЧЖ шакллантирган маблағлар ҲККПда закалат сифатида қабул қилингани сабабли суд даъво талабининг 7.240.000 сўм закалатни ундириш қисмини қаноатлантиради. Суд даъво талабининг 704.000 сўм зарарни ундиришга оид қисми бўйича қуйидаги тўхтамга келди. ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Товар етказиб бериш мажбурияти МЧЖ томонидан бажарилмагани сабабли суд даъвогар томонидан оператор учун тўлаб берилган 704.000 сўмни даъвогарга етказилган зарар деб ҳисоблайди ва уни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, суд давлат божини муҳокама этиб, 300.000 сўм давлат божини ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди ва ФК 311-312, 366, 370, 437-моддалари, ИПК 118, 170, 173, 176-177моддаларини қўллаб қарор қилди: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “Uztex Group” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар “Аmmofos Maxam” АЖ фойдасига 7.240.000 сўм закалат, 704.000 сўм зарар ва 24.000 сўм почта харажати ; -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 6